Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти.

Шундай ном билан бир мақола ислам.ру сайтида босилди. Унинг муаллифи Тимур Юсуповдир.

Мақоланинг рус тилидаги оргиналининг адреси: http://www.islam.ru/lib/douknow/meriv/а

 

Мақолада ислом динининг тарқалиш давридаги тарихий ҳақиқатлар ҳақида сўз кетади. Маълумки бизнинг мамлакатимиз (Ўзбекистон)даги ва бошқа юртларда турли хил сабаблар билан яшаётган ўзбек биродарларимизнинг кўпчилиги динимизнинг тарихини, унинг қандай ривожланиб ва дунё бўйлаб қандай тарқалганлигини яхши билишмайдилар ёки уларнинг кўпчилиги исломнинг душманларининг, мусулмонларга нодўстларнинг ёзганларини ўқишганлардир. Руссиялик муаллиф Тимур Юсуповнинг мазкур мақоласида эса, Ислом тарихида, унинг тарқалишида қилич(яъни урушларнинг) ва динга тинч тарғибот йўли билан даъватнинг ўз ўринлари ва аҳамиятлари ҳақида кўпгина ҳақиқатлар келтирилади.а Шунинг учун бу мақолани ўзбек тилга ағдариб, ўзбек тилида ўқийдиган мусулмон қардошларимизга ўз она тилларида ўқий олишларига имкон яратишга уриндик. Марҳамат мақоланинг ўзбек тилига ағдарилган матни билан танишинг!

Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти.

 

Исломни ёқтирмайдиганлар ҳар куни мусулмонларга ва дунёнинг бошқа ҳамма томонларига Исломнинг бу оламга қилич ёрдамида келгани ҳақида тинмасдан уқтирадилар. Дунёнинг етакчи оммавий матбуот воситалари, аналитиклар, сиёсатдонлар ва ҳатто олимларнинг анчагина қисми Ислом ҳақидаги ўрта асрлардаги афсоналар билан яшашда давом этишиб, унинг ҳақида, Ислом зўравонлик ва мажбурлаш дини деб ёзишдан тўхтамайдилар. Уларнинг бу ишларининг Ислом ҳақида заррача бўлса-да билимга эга эмасликлари ёки уларнинг тўласинча буюртма ишлар эканлиги ҳақида сўзлаб ўтирмаса ҳам бўлади. Бироқ нима ҳам дейсиз, Исломнинг халқларга қурол билан, зўровонликла ва мажбуран қабул қилдирилганлиги ҳақида эртак тўқиш уларнинг энг ёқтирган мавзулари ҳисобланади.

 

Мақсад бошқаларни бўйсундириш учун ҳужум қилиш эмас, аксинча ҳужумга қарши ҳужум, яъни ҳимоядир.

Марҳум доктор Абд-ул-ъАти ўзининг УИслом диққат марказидаФ номли таниқли китобида, УИслом қилич кучи билан тарқалганмиди? Нима Исломнинг шиори УҚуръон ёки қиличФ бўганмиди?! Ёки мусулмонлар империалистик, дунёвий ёки талончилик мақсадлари билан ҳаракатга киришганмидилар? Афсуски, Исломнинг нодўстларидан кўпчилиги шундай бўлганди деб ўйлашади. Аммо Қуръони каримда нималар дейилади ва бу Муқаддас китоб нималарни тасдиқлайди? Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳаётий тарихи нималарни кўрсатади? Ўзининг инсоний қадрини ҳурмат қиладиган ва ҳақиқатга интилувчи ҳар бир софдил тадқиқотчи, ҳақиқатни билиши ва уни бошқаларга айнан ўшандай ҳақиқат шаклида етказиши зарурФ деб ёзади.ааааа

 

Ҳа, тўғри Қуръони каримда урушлар ҳақида сўзланади. Аммо бундан заррача уялишга ўрин йўқ. Оллоҳнинг Китоби, бизнинг исташ ёки истамаслигимиздан қатъи назар, уруш инсоният жамиятининг яшаши ва унинг мавжудлигида унга ажралмаса йўлдошлигини тасдиқлайди. Бу оламнинг қонунияти шундай, бу оламда адолатсизлик, эзилиш, мустабидларнинг жиззакилиги ва шафқатсизлиги мавжуддир.

Инсоният жамияти, бу дунёда пайдо бўлишидан то бугунгача навбатдаги қандайдир бир мустабид ёки авантюрист ўзининг сиёсий иштаҳасини қондириш учун уруш ёки ҳарбий жанжаллар келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф-хатарда яшади ва яшамоқда.а Бутун оламларнинг Эгаси Ц Оллоҳу таоло инсонлар яшаш тарзининг ва инсоният табиатининг мана шу тарафини мустасно қилиши мумкинмиди?
Оллоҳ Қуръони каримда бу масалани четлаб ўтиши ва бу ҳақда индамаслиги мумкинмиди?

 

Бироқ Ислом, инсонлар жамиятида урушлар бўлиб туришини, инсоннинг қурол қўлланишга мойиллигини табиий бир ҳол қабул қилиб, мусулмонлар учун ўзларининг ҳаётларини, динини, молу - мулкини, хавфсизлигини ва қадру қимматини ҳимоя қилишда изчил ва ўзгармас қоида ва чегаралар ўрнатади.

 

Мусулмонларга қуролдан қурол билан ҳимояланиш йўллари кўрсатилиб, Қуръони каримда, ФСизларга қарши урушувчилар билан Оллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Оллоҳ тажовузкорларни севмайди. ... Энди агар тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ кечирувчи ва раҳмлидирФ (Қуръони карим, 2 : 190, 192)

 

Бундан ҳам равшанроқ сўзлаб бўлмайди. Бу оятлар Исломнинг асосий қонуни, ислом номидан кишиларгаа нисбатан ҳеч қандай босқинчилик, қўрқитиш ёки мажбурлаш ўтказилиши мутлақо мумкин эмаслигини бутун замонлар учун кескин белгилаб ва тасдиқлаб қўяди. Куч ва қурол ишлатишнинг жоиз бўлган ҳоллари, фақат яшашни ва хавфсизликни ҳимоя қилиш, бошланган ҳужумларни қайтариш ва жабрдийдаларни озод қилишдан иборатдир. Адолатли урушнинг Исломдаги тушунчаси ана шундайдир.аа


Иломнинг тарқалиши ҳақида ёлғон ва ҳақиқатлар.

Мана шу ҳақиқат аниқланганидан сўнгра ҳам мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар орасида ҳам ислом динининг Араб ярим ороли чегарасидан ташқарига чиқиб эгаллаган тупроқлари ҳақида тушунилмовчилик бўлиб турибди. Уларнинг жуда кўпчилиги ҳозиргача, мусулмонларнинг қўшни давлатлар ва ҳудудларда уруш ҳаркатлари олиб боришга нималар мажбур қилганлигини тушунмайдилар ёки тушунишни исташмайдилар. Одамларнинг мана шу шубҳаларидан фойдаланган душманлар эса, бошқа мамлкатларни истило қилиш ва бошқа халқларни куч ва қурол билан Исломни қабул қилишга мажбурлаш бўлганди деб тасдиқлайдилар.аа

Бироқ ҳар бир тафаккур қиладиган кишига аниқки, ҳақиқатан қурол билан тупроқларни истило қилиш ва эгаллаб олиш мумкин, аммо ҳозиргача ҳеч ким кишиларнинг қалбини, уларнинг дилини зўрлик билан овлаб, уни иймонга мажбурий ўргата олмаган. У, яъни инсоннинг қалбини овлаш, уни бирор нарсага ўргатиш эса, фақат чидам билан тушунтириш, тафаккурга чақириш ва ҳис туйғу уйғотиш, мисоллар ва насиҳатлар билан ишонтириш, узоқ ва тер тўкиб тарбиялаш, ибрат кўрсатиш ва ўқитиш оқибатида амалга ошади.

 

Айнан анаа шу ерда, ана шу тушунчаларда Ислом босиб олинган халқларга мажбуран қилич ва қўрқувлар остида қабул қилдирилди каби тасдиқ, очиқдан-очиқ асосий қарама-қаршиликка учрайди. Агар ҳақиқатан шундай бўлган бўлса, нега мусулмонлар ҳокимияти остига олинган халқлар дарҳол Исломни қабул қилишмадилар? Ислом душманларининг тасдиқларича, мусулмонлар қўл остида қолганлар Исломни шундай юзаки қабул қилишганларини эътироф этсалар бўлгани эди, улар устида осилиб турган мусулмонларнинг қиличидан қутилишган бўларди-ку, ахир. Аммо ундай бўлмади.а

Тарих эса, батамом бошқа ҳолатдан дарак беради, яъни тарихнинг гувоҳлик беришича, босиб олинган мамлакатларнинг халқлари, уларнинг жойларида мусулмонларнинг аскарлари пайдо бўлганиданоқ Исломни қабул қилишга ҳеч шошмадилар. Бундан кўринадики, улар дарҳол Ислом динини қабул қилмаган бўлсалар, демак, уларнинг устида ҳеч қандай ўлим хавфи турмаган экан-да.а Кишилар бир неча ўн йиллар давомида, ҳатто асрлар ора ўз динларига эътиқод қилишда давом қилдилар. Исломни қабул қилганлар эса, якка тартибдаа ва мутлақо ихтиёрий равишда тушунган ҳолда бу ишга киришдилар.а

 

Миср, мусулмонлар томонидан биринчилардан босиб олинган бўлишига қарамай, бу мамлакатнинг аҳолиси на фақат узоқ замонлар Исломни қабул қилмади, ҳатто бугунгача Ислом дунёсида энг буюк христиан жамоаси бўлган коптларни сақлаб қолди. Шунингдек бу ҳол, Фаластина, Ливан, Сурия ва Ироқ, Шама яҳудийлари, Эрон ва Андалусия христианларига ҳам тегишлидир. Агар буларнинг барчаси исломни қабул қилмаса ҳақиқатан ўлим ва йўқотиб юбориш хавфи остида бўлганларида, бу жамоалар бугунгача сақланган бўлармидилар?


Бундан шундай кўриниб турган хулоса чиқадики, мусулмон ҳокимияти остида қолишган халқларнинг Исломни қабул қилишлари батамом ихтиёрий бўлган. Уларни ҳеч ким куч билан Исломга киришга мажбур қилмаган. Оллоҳ Ўз Китобида, очиқа - ойдин, УДинга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидирФ (Қуръони карим, 2:256) деб қўйган бўлса, мусулмонлар қандай қилиб бирон кишини Исломга киришгаа мажбурлашлари мумкин бўлади?

 

Мустабидларнинг тўсқинликларини тугатиш.

Мусулмонларнинг Араб ярим оролидан ташқарига ўз лашкарларини юборишига ва улар тарафидан қўшни тупроқларни босиб олинишига келсак, мусулмонларнинг ҳаракатида қандайдир босқинчилик хусусияти борлиги ҳақида гапириш ҳеч қандай бир асосга мос келмайди. Мусулмонларнинг ҳарбий юришларининг хусусияти, уларнинг ўз атрофидаги жойларни бу дунё ҳокимияти учун босиб олишга, бойлик ортиришга бўлган кўр-кўрона чанқоқлик билан белгиланмайди.

 

Ким, мусулмонлар жамиятининг ўша замонлардаги хусусиятлари билан озроқгинаа таниш бўлса, мусулмонлар аскарларининг ва лашкарбошиларининг ҳаракатларида қандайдир очкўзлик борлиги ҳақида сўз юритишнинг нақадар кулгили эканлигига тўла ишонч ҳосил қилади. Мисол тариқасида, мусулмонларнинг буюк лашкарбошилари ва ҳокимлари бўлишган Холид ибн ал-Волид, Саид ибн Амир, Умар ибн ал-Хаттоб, Уқба ибн Нафий (уларнинг барчасидан Оллоҳ рози бўлсин ваа уларни раҳмат айласин) каби улкан лашкарни ва катта-катта ҳудудларни бошқаришларига қарамай нақадар фақир яшашганларини кўрсатиш мумкин.а

а
Мусулмонларни ҳаракатлантирган нарса бутунлай бошқа хусусият эди, уларни ҳаракатга солган куч-қувват, Оллоҳнинг розилигига эришиш, Унинг калимасини миллионлаб жабр-зулмдаа эзилган ва жоҳиллик қоронғилигида адашиб юрганларниа уларнинг ёлғон ишончларидан ва ҳаёт тарзларидан суғуриб олиб, ҳақиқат ёруғлигига келтиришга қаратилган эди, холос.

 

Мусулмонлар, Оллоҳ Хабари билан бутун оламни таништиришлари лозим эди, бироқ атрофдаги ерлар ва давлатларни бошқарувчилар, мустабид ва золимлар бўлишганлари учун ўз халқларини эзар, уларга жабр-зулм ўтказардилар, уларнинг Ҳақиқатни эшитиб, Оллоҳнинг дини ҳақида лозим бўлган тасаввур олишларига имкон бармаётганди. Бу мустабидлар, Исломнинг тенгликка, адолатга чақириқларидан ўлимдан қўрқгандай қўрқишардилар. Чунки мустабидларнинг қўл остидаги аҳоли Исломни қабул қилиши билан уларнинг устидан ўрнатилган ҳокимиятлари йўқолиши аниқ эди.

 

Оллоҳ, бундай қўрқинч ҳақида Мусо (алейҳиссалом) ва Фиръавн тўғрисидаги ҳикоя орқали бизга хабар беради. Фиръавннинг сеҳргарлари Оллоҳ динини қабул қилиб, Оллоҳга иймон келтириш вазиятини Оллоҳу таоло Қуръони каримда бизга шундай ҳикоя қилади: УБас сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида (ерга) ташланиб: УҲорун ва Мусонинг Парвардигорига иймон келтирдикФ дедилар. (Фиръавн) айтди: УУнга мен изн бермай туриб иймон келтирдингизми? Шак-шубҳасиз у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас энди мен албатта оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (яъни ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларни хурмо шохларига осурман, (ана ўшанда) қайсимизнинг (яъни менингми ёки Мусонинг худоси) азоби қаттиқроқ ва узунроқ эканини билиб олурсизларФ (Қуръони карим, 20:70-71).

 

Бу ердан, динни танлашда кишилар ҳаёти учун хавф-хатар ваа мусулмонлар тарафидан эмас, аксинча айнан иймонсиз, динсиз ҳукмдорлар тарафидан келаётганлигиниа кўрамиз. Исломнинг адолатга ва тенгликка чақириқлари олдида мустабид, золимларнинг қўрқинчи, бутун тарихий даврлар ва халқлар учун умумий бир қоидадир. Улар ислом чақириқларининг одамлар орасида эркин тарқалишигаа ҳамиша тўсқинлик қилиб келдилар ва тўсқинлик қилишда давом этадилар. Бу ҳолатни ўша замонларда мавжуд бўлган УОдамлар ўз ҳокимларининг динига эргашадиларФ дейилган араб мақоли жуда яхши ифодалайди.

 

Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алеҳи ва саллам) қўшни мамлакатларнинг ҳукмдорларига Исломни қабул қилишни таклиф қилиб юборган мактубларида, агар улар даъватни рад қилсалар, уларнинг ўзлари фуқаросини адашишга мажбур қилганлари учун Оллоҳ олдида жавобгар бўлишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўшанақа мактубларни деярли бир хил мазмунда (УСен бу даъватни рад этсанг, фуқаронгни мажбуран адашишга йўллаганинг учун масъулиятни зиммангга олган бўласанФ) Византия, Эрон ва Миср ҳукмдорларига юборганди.

 

Мана шунақа вазиятлар қаршисида, яъни ҳукмдорлар Ислом даъватини рад қилиб, Ислом даъватчиларининг эзилган ва жабр-зулмда қолган кишиларга тўғридан тўғри мурожаат қилишларига имкон беришмаётган вазиятлар қаришисида қолганларида, мусулмонлар олдида Ислом даъватини эркин ва бемалол тарқатишга мустабидлар тарафидан қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш масаласи чиққанди. Ўша тарихий даврда мусулмонлар қўлида, мискин-бечора кишиларни ўлимларидан қўрқиши оқибатида мажбуран ёлғон динларга эргашишга маҳкум этган тўсиқларни тугатишдан бошқа усул йўқ эди.


Демак, мусулмонлар қатнашишган урушлар халқларни қарам қилишга қаратилган бўлмай, кишиларнинг қалбларига қаратилган ислом даъватларига тўсиқ бўлаётган уларнинг золим ҳукмдорларига қарши курашдан иборат бўлган эди. Фақат ана ўша тўсиқлар тугатилганидагина кишилар ўз ҳаётлари ҳақида ўйламасдан Оллоҳга иймон келтириш ёки келтирмасликни, Исломни қабул қилиш ёки қилмасликни танлашлари мумкин бўларди.

 

Мусулмон давлатини ҳимоя қилиш.
Мадинада биринчи мусулмон давлатининг пайдо бўлиши ва унинг мустаҳкамланиши қаттиқ шафқатсиз бир шароитда ўтган эди. Ўша замонларда минтақада бутун Шарқда ҳукмрон ваа бир-бирлари билан душман бўлган иккита бақувват давлат ҳукм сурарди. Улар, Византия империяси ва Форс(Эрон) далатидан иборат эди. Улар бири иккинчисидан ўта мустаҳкам бўлиб кетмаслиги учун ўзаро курашардилар.аа

 

Бу ўша даврда, XX асрда жаҳон ҳукмронлиги учун мусабақалашган иккита буюк давлатлар АҚШ ва СССР орасидаги вазиятга ўхшаш бир вазиятни эслатарди. У замонда Византия ёки Эрон орасидаги қарама-қаршиликда аниқ бир зафардор билинмасди, бир сафар униси, башқа сафар буниси юксак келаётгандек кўринарди. Бу ҳолат ҳақида оламларнинг Эгаси - Оллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: УЖуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажакларФ (Қуръони карим, 30: 2-3).

 

Бундай ўта чигал, мушкул ҳарбий ва сиёсий рақобат (конкурентсия)а шароитида Мадинадаги янги ёш мусулмон давлати фақатгина ўзининг мустақиллигини тасдиқлабгина қолмай, қўшни халқларга бутун оламларнинг Эгаси-Оллоҳнинг хабарини етказиши ва уларни Ҳақ, Ҳақиқат билан таништириши лозим эди. Ана шундай мақсадларга интилган ҳар қандай бир давлат шубҳасиз қўшни давлатларнинг очиқ душманлиги ва босқинчилигига дус келмаслиги мумкин эмасди.

 

Бу давлатлар, ўзларининг ёнгинасида уларнинг фуқароси ақли ва қалбини эгаллашга интилаётган янги рақибнинг пайдо бўлишига қўлидан келган барча усулларни қўллашга ҳаракат қилишлари табиий бир ҳол эди, албатта. Оқибатда, Эрон, Византия ва уларнинг иттифоқчилари, вассаллари мусулмон тупроқларига очиқ босқинчиликлар, мусулмонларга ҳужумларга ўтишганларида, элчиларни ўлдиришганларида айнан шундай ҳам бўлди. Шундай ҳолатда мусулмонлар учун жангни қабул қилиш ва уни, босқинчиликни қурол кучи балан қайтаришдан бошқа йўл қолмади.а

 

Шайх Юсуф ал-Қардавий, мусулмонларнинг Византия ва Эронга қарши юришлари ўзини ҳимоя қилиш чораси сифатида мажбурий ҳаракатлар бўлганлигини тасдиқлайди. Шунингдек. У, УИслом шанига лозим бўлмаган айблар қўйишаётганлар, римлилар ҳам, эронийлар ҳам энг аввал ўзлари Араб ярим оролига уруш билан келишганларини ҳисобга олишмайдилар. Улар мусулмон тупроқларини истило қилишдилар ва Исломга қарши жанг қилдилар. Шунинг учун Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўша жанглари, ўз тупроғини, динини ҳимоя қилиш ва ўзини ҳимоя этиш учун олиб борилган ҳаракатлар бўлиб, Исломни куч билан тақиштиришга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган эдиФ деб ёзади.

 

Эзилган ва жабр-зулм остида қолган мамлакатларни озод қилиш.
аЭрон ва Византия мусулмонларга ва Араб ярим оролига арабларни қул қилиш учун фақат ҳужум қилибгина қолмай, шу билан бирга Ироқ, Яман, Шом, Миср, Шимолий Африка ва Кавказ ортининг ҳудудларини босиб олиб, уларни даҳшатли қулликда сақлаётганликларини биз хотирдан чиқариб қўймаслигимиз лозим.а Оламлар Эгасининг изни билан Исломнинг вазифаларидан бири, кишиларни бошқалар томонидан қулликка айлантиришларидан, жабр-зулмда бўлганларни исканжа, камситишлардан, иззат-ҳурматларининг поймол бўлишидан қутқаришдан иборатдир.

 

Ана шу фикрлар ва мақсадлар, мусулмонларнинг лашкарбошиси Рибъий ибн Амир эронлилар қўшинларининг қумондони Рустамнинг мусулмонлар Эрондан нима истайдилар деган саволига жавобда аниқ янграганди. Унинг жавобида, ФОллоҳ, Унга ўхшашларга сажда қилишдан Ягона Оллоҳга сажда қилишини хоҳлаган кишиларини чиқариб олиш учун Унинг Ўзи бизни буерга юборди, шунингдек уларни дунёнинг сиқилган қисмидан унинг кенг майдонларига чиқариш ва барча динларнинг азобидан Исломнинг адолатига келтириш учун бизни бу ерга юбордиФ дейилган сўзлар айтилганди.а

Бу сўзлар, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) византия императорига, эрон шоҳига ва Миср ҳукмронига юборган мактубларининг охирида келтирган бутун оламлар Эгасининг, ФАйтинг(Эй Муҳаммад): УЭй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баровар бўлган бир сўзга келингиз Ц ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир -бировларимизни Оллоҳдан ўзга худо қилиб олмайликФ (Қуръони карим, 3:64) дейилган сўзларининг маъносини англатарди.

 

Шундай қилиб, мусулмонлар, Оллоҳу таолонинг буюруғи билан мустабидлар ва золимлар ҳокимияти остида эзилган халқларни озод қилиш, жабр-зулмнинг, эксплуататсиянинг ва адолатсизликнинга ҳар қандай бир шаклини тугатиш масъулиятини ўз зиммаларига олишдилар. Диктаторлик режимлари томонидан босиб олинган халқлар мусулмонларни ўзларини зулмдан озод қилувчилар сифатида шодлик билан кутиб олишлари, хурсандлик билан устиларидан мустабидликдан берилган тамғоларини отиб юборишлари фақат мусулмонларнинг ўзларига эмас, балки улар озод қилган халқларга ҳам жуда равшан кўриниб турарди.

 

Буларни мустабидларнинг ўзлари ҳам жуда яхши тушуниб туришардилар. Айнан ана шунинг учун ҳам мусулмонларнинг лашкарлари Шомга кириб келганидан кейин у ерларни ташлаб кетаётган император Ираклий, УМен сени ташлаб кетмасимдан аввал Сурия, мен сени, бундан буён менинг қайтишим ҳеч бўлмаслигини айтиш билан бу дунё табриги билан табриклайманФ деган эди.

 

Айнан ана шунинг учун ҳам Византия тарафидан босиб олинган тупроқлар жуда қулайлик билан мусулмонлар ҳокимияти остига ўтиб қолгандилар. Шундай қилиб, масалан, бешафқат эксплуататсияга ва жабр-зулмга маҳкум қилинган Мисрни озод қилиш учун мусулмонларнинг 8 мингтагина мужоҳидлари кифоя қилганди. Қолган ишларнинг барчаси мусулмонларни жуда иссиқ қабул қилишган мисрликларнинг ўзлари тарафидан ҳал қилиниб, византияликларнинг лашкарларини тилка-пора қилиб ташлашгандилар.

 

Мусулмонларни босқинчилар сифатида эмас, балки озод қилувчилар сифатида қабул қилишганларини, христиан Византияси ҳукмронлигидан чиқиб мусулмонлар қўл остига ўтишган христиан Арманистони мисолида тасдиқлаш мумкин. Ислом бошқарувининг фойдали эканлигини яхши тушунгана Арманистоннинг ҳукмдори Теодорос Рштуни, мусулмонларнинг Суриядаги вакили Муавийя ибн Абу Суфъян (ундан Оллоҳ рози бўлсин) билан ҳарбий-сиёсий шартнома тузди.а

Мазкур шартномада Муавийя, Арманистоннинг мақомини босиб олинган, мустамлакага айлантирилган мамлакат шаклида эмас, аксинча мусулмонлар тарафидан озод қилинган мустақил давлат сифатида тасдиқлади. Муавийя ўз навбатида Арманистоннинг ҳукмдорини, ФМен ва сиз ўртамиздаги шартнома сиз қанча муддатни истасангиз ўшанча вақтга тузиладиган бўлади. .. Мен сизнинг қалъангизга бирорта қумондонимни ҳам, арабларнинг лашкарини ҳам, ҳотто бирорта отлиқ аскарни ҳам юбормайман. Арманистонга ҳеч қандай душман оёқ боса олмайди. Борди-ю римликлар сизга ҳужум қилсалар, мен сизга ёрдам учун истаганингизча қўшин юбораман. Ҳар нарсага қодир Оллоҳ номи билан қасамки, мен сизни алдамайманФ деган сўзлар билан ишонтирганди.

 

Арманистон ҳукмдори, ўз олдидан тўсатдан чиқиб қолган мусулмонлардан иборат бундай озод қилувчи ва ғамхўр, Арманистонни мустамлака қилиш эмас, аксинча унинг мустақиллигини ҳимоя қилишда ёрдамини таклиф қилаётган кучни кўрганидан кейин у ўзи учун жуда фойдали бўлган бу мусулмонлар билан бўладиган ҳарбий-сиёсий иттифоқни христиан византияси билан мавжуд бўлган алоқаларидан афзал ҳисоблади.

 

Исломнинг дунё мамлакатларига тинч йўл билан кириб бориши.аа
Юқорида келтирилган фактлар ва далиллар
, мусулмонлар, ўзларига қўшни бўлган халқларга Исломни зўровонлик ва ўлим даҳшати остида тиқиштирмаганлигини жуда равшан кўрсатиб туради. Ҳатто мусулмонлар тарафидан халқларни босиб олиш ва уларни эзиш мақсадида бирор марта босқинчилик ва тажовузкорлик юришлари бўлмаган. Аксинча мусулмонларнинг барча юришлари, адолат ва озодлик келтирувчи хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар бўлиб, уларнинг барчаси Илоҳий Ҳақиқатни кишилар қалбига етказиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш мақсадини кўзда тутарди.

 

Борди-ю Ислом кишиларга куч қўлланиб ва мажбуран қабул қилдирилганида эди, шубҳасиз уларда бу динга нисбатан нафрат ва жирканиш уйғонган бўларди ва мусулмонлар ҳокимияти сусайганидан кейин улар шодлик билан Исломни ташлаб, ўзларининг эски динларига, эски ишончларига ёппасига қайтишган бўлардилар. Ваҳоланки дунёнинг ҳеч бир ерида бундай вазият юзага келганини тарих билмайди.

 

Мусулмонлар тарафидан озод қилинган тупроқларда Исломнинг тарқалиши, кишилар томонидан Оллоҳ динининг гўзаллигини, адолатини ва донолигини тушуна боришлари даражасида секин-аста тинч йўл билан амалга ошди. Ислом ҳақида тўғри тасаввур ва маълумот олишга тўсқинлик қилаётган мустабидлар ва уларнинг лашкарлари тугатилганидан кейинги вазиятда кишилар шахсан ўзлари Исломни мустақил танлашлари мумкин бўлди.

 

Русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Таржима битирилган тарих: Ҳижрий 1429 йил Муҳуррам ойининг 6-куни ( 15 январ 2008 йил), Сешанба.

 

Тубандаги мақолалар ҳам мавзуга қўшимча маълумотлар беради. Уларни очиб ўқиш ҳам фойдалидир: а

Подлинный меч Ислама

Раздел лДжихад и справедливость╗


Христиане, признавшие последнего Пророка (мир ему). Кем они были?

 

Бу ерда "Ислом дини ҳақида айрим маълумотлар ва диндаги мууҳим тушунчалар" номли мақолани ўқишингиз мумкин.

 

Hosted by uCoz