Куйида 01- 30 июн кунлари учун хабарлар билан танишинг:

Bugun chorshanba, 2005 yilning  01 iyun,  yilning 152 kuni o`tdi. Bu yildan yana 213 kun qoldi.

Бугун чоршанба, 2005 йилнинг 01 июн,  йилнинг 152 куни ўтди. Бу йилдан яна 213 кун қолди.

Ҳижрий 1426 yil, 24 REBIYYUL-OHIR.  

Куннинг ўгити: ”Кишилардан миннатдор бўлолмаган киши, Оллоҳга шукр қилган бўлолмайди.” – Ислом олимлари ўгитларидан.  

Самоа давлатининг мустақил куни. 1962 йилдан буён нишонланади.  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1792 : Кентукки АҚШ 15- Штати бўлди.

1796 : Теннесси АҚШ 16- Штати бўлди.

1935 : Англияда автомобиларга номер тақиш ва ҳайдовчи гувоҳномаси олиш учун махсус имтиҳонлар топшириш жорий қилинди.

1943 : Иккинчи жаҳон уруши вақтида Лиссабондан Лондонга учаётган йўлчи учоғи олмонлар тарафидан ўққа тутилди. Ҳамма йўлчилар ҳалок бўлишди. 

1957 : Совет Иттифоқи коинотга йўлдош учиришга тайёр эканлигини эълон қилди.

1958 :  Чарльз де Голл Франсиянинг Бош вазири бўлди.

1960 :  Совет Иттифоқи пайтахти Москвада халқаро аэропорт Шереметьево ишга тушди. 

1980 : Телеканал "CNN" иш бошлади.

1980 :  Кабел News Network  биринчи марта синов эшитиришларини бошлади.  

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Чиданг! Чиданг! Чиданг – бу ахмоқ ва бекорчиларнинг кашфиётидир. Ҳаммаси яхши жойига қўйилган жамиятда чиданг, дегани каби бирор нарсага зарурат бўлмайди.”  -  Грас Кинг, америка ёзувчиси (1852-1932). 

Куннинг янгиликлари:  

Голландияликлар ҳам Овропа Иттифоқи конститутсиясига “йўқ", деб жавоб бердилар. Хабар билан тубандаги адресда тўларок танишса бўлади http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/01/01235704_bod.shtml  

Bugun payshanba, 2005 yilning  02 iyun,  yilning 153 kuni o`tdi. Bu yildan yana 212 kun qoldi.

Бугун пайшанба, 2005 йилнинг 02 июн,  йилнинг 153 куни ўтди. Бу йилдан яна 212 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 25 REBIYYUL-OHIR.  

Куннинг ўгити: ”Оллоху таоло, ўзини устун кўрсатиш учун юксалишга уринганларни пасайтириб,тавозу кўрсатганларни эса, юксалтиради .” – Айюбий Саҳтиёний (раҳматуллохи алейҳ).  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1924 : АҚШ Конгресси маҳаллий халқнинг қолдиқларига(индусларга) Америка ватандоши хуқуқини беришга қарор қилди. 

1946 : Италия манархияси республика бошқаруви системасига ўзгартирилди. 

1953 : Англия қироличаси Элизабет II,  отаси ўлимидан 16 ой сўнг мамлакат тахтига ўтказилди.

1966 : Американинг  коинот аппарати "Сервейер-1" ой сатҳига юмшоқ қўнди.

1974 : Совет Иттифоқида Планеталараро автоматик стансия "Луна-22"  ой яқинидаги орбитага чиқарилди ва ойнинг сунъий йўлдошига айланиб қолди.

1983 : СССРда планеталараро автоматик стансия "Венера-15" учирилди.

1986 : АҚШ Сенати мажлислари биринчи марта телевиденияда намойиш қилина бошланди.  

Bugun  juma, 2005 yilning  03 iyun,  yilning 154 kuni o`tdi. Bu yildan yana 211 kun qoldi.

Бугун жума, 2005 йилнинг 03 июн,  йилнинг 154 куни ўтди. Бу йилдан яна 211 кун қолди.

Куннинг ўгити: “Ота-онасининг бирига ёки иккаласига ҳам қовушиб, уларнниг розилигини олмаганларга ёзиклар биўлсин!” – Ҳадис-и шарифдан.  

Hijriy 1426 yil, 26 REBIYYUL-OHIR.  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1706 : Гулливер бахайбатлар мамлакатига ўзининг иккинчи саёҳатини тугаллади.

1621 : Голландия Ғарбий Индиясининг  янги недерланлар кисми, Нью-Йорк, деб атала бошлади.

1937 : Герцог Виндзора, Воллисе Вофилде Симпсонга уйланиши учун тахтдан воз кечди.  

1948 : 200-дюймли телескоп Palomar Тоги (Калифорния) Обсерваториясига ўрнатилди

1989 : Эроннинг диний раҳбари аятулла Ruhollah Хoмейни вафот қилди. 

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Ҳеч нарса қилинмайди. Бу оламда ҳамма нарса қилинган ёки қайта қилингандир” - Лайнколн Стеффенс, америкали тадқотчи журналист (1866-1936). 

Bugun, shanba 2005 yilning  04 iyun,  yilning 155 kuni o`tdi. Bu yildan yana 210 kun qoldi.

Бугун шанба, 2005 йилнинг 04 июн,  йилнинг 155 куни ўтди. Бу йилдан яна 210 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 27 REBIYYUL-OHIR.  

Куннинг ўгити: ”Лукмони ҳаким ўглига, ”Икки нарса борки, уни ҳеч унутма! Яъни Ҳакни ва ўлимни унутма. Яна икки нарса борки, уларни ҳеч хотирингга келтирма! Яъни қилган яхшиликларингни ва сенга қилинган ёмонликларни хотирлама”, деб   насиҳат қилди.” – Ислом олимлари ўгитларидан.   

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1800 : Бундан 204 йил муқаддам АҚШ давлат уйи “Оқ уй” қурилиши тугатилди. АҚШ президенти Жон АДАМС хоними билан бирга у уйнинг илк соҳиблари бўлдилар.

1897 : Бундан 107 йил муқаддам 1917 йил октябр ойида Руссияда содир этилган қизил давлат тўнтаришида машҳур бўлган "Аврора" крейсери қурилиши бошланди.

1944 : АҚШ Бешинчи қўшинлари Римни озод килишни бошлади.

1989 : Чин қўшинлари тинч митингга чиккан студенларга ўқ отишлари оқибатида бир неча минг киши қурбон бўлди.  

Бугун истилочиликнинг қурбони бўлишган гуноҳсиз болалар кунидир. 1983 йилдан буён нишонланади.   

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Ном чиқариб, машҳур бўлиш-бу пупакдир.Уни киши ўзи билан олиб кетишга уринганида ёрилиб кетади.” - Эмма Карлетон, америкали  журналист (1850-1925). 

Bugun, yakshanba 2005 yilning  05 iyun,  yilning 156 kuni o`tdi. Bu yildan yana 209 kun qoldi.

Бугун якшанба, 2005 йилнинг 05 июн,  йилнинг 156 куни ўтди. Бу йилдан яна 209 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 28 REBIYYUL-OHIR  

Куннинг ўгити: “Жаханнамнинг энг ёмон сасийдиган жойи зино қилганлар азобланадиган жойдир.” – Ато бин Майсара Ал-Хурасоний (раҳматуллоҳи алейҳ).  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

Баъзи назарияларга кўра эрадан олдинги -8499 йилда  Атлантик океанига Атлантидани йўқ  қилган  астероид келиб тушганмиш.

1661 : Исаак Ньютон Кембридж коллежининг талабаси қилиб қабул қилинди.

1783 : Франсияда ака-ука Жозеф ва Этьен МОНГОЛЬФЬЕ томонидан дунёда биринчи марта, ичи иссиқ тутин билан тўлғазилган ҳаво шари учирилди. У 1800 метр баландликка  кўтарилди. 

1873 : Занзибардаги дунёда энг катта қуллар бозори Англия босими остида ёпилди.

1917 : 10 миллионга яқин америкалик эркаклар 1-Жахон урушида қатнашиш учун рўйхатдан ўтдилар. 

1933 : АҚШ олтиннинг стандартини қабул қилди. 

1934 : Сталин ”Челюскин”чиларни озод қилиш экспедитсияси  аъзоларини қабул қилди.

1940 : II Жаҳон уруши даврида  Франсия учун жанглар бошланди.

1947 : Урушдан кейинги Овропага ёрдам беришни кўзда тутган Маршалл режаси жорий қилинди.

1967 : Исроилнинг бир неча араб давлатларига ҳужуми билан Яқин Шарқда уруш бошланди. 

1968 : Калифорнияда Сирхан Сирхан томонидан АҚШ президентлигига номзод  Роберт Кеннеди ўладиган даражада яраланди ва бир кун кейин у ўлди.

1975 : 1967 йилги Исроил билан уруш муносабати билан ёпиб қўйилган суес канали яна  қатновлар учун очилди.

1977 : Биринчи марта шахсий компьютер"Apple" сотишга чиқарилди.

2004 : АҚШ 40-президенти  Роналд Вайлсон Риган, 93 ёшида вафот қилди. 

 Руссияда бугунни экологлар(атроф мухтитни тоза саклаш учун курашувчилар) куни сифатида нишонлашадилар.  

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Мен ҳақида тарих нималар дейишидан қатъи назар, мен кетишимда, мен сизнинг ёмон тушунчаларингизга эмас, яхши умидларингизга мурожаат қилдим; сизнинг шубҳаларингизга эмас, ишончларингизга суяндим, деб ёзиб қолдираман.” – Роналд Риган, АҚШ 40- президенти (1911-2004). 

Куннинг янгиликлари:  

Тайван энди Чинни ўққа тутиши мумкин. Тайван ҳарбий кемаларни йўқотадиган Hsiung Feng ракеталарини муваффақиятли синовдан ўтказди. Улар қуруқликдаги мўлжалларни ҳам нишонга ола олади. Тайван газетаси China Times хабарига кўра ракеталар 1000 километр узоқликдаги нишонни ура оладилар. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/05/05105526_bod.shtml  

Украина президенти В.Ющенко казаклар гетмани бўлди. Запорожьеда ўтказилган казаклар йиғилиши В.Ющенкони казаклар гетмани, деб қабул қилдилар. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/04/04034150_bod.shtml   

Bugun, dushanba 2005 yilning  06 iyun,  yilning 157 kuni o`tdi. Bu yildan yana 208 kun qoldi.

Бугун душанба, 2005 йилнинг 06 июн,  йилнинг 157 куни ўтди. Бу йилдан яна 208 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 29 REBIYYUL-OHIR.  

Куннинг ўгити: “Бугун шахватига аср бўлганлар,

                               Ошиқни тутиб, жарга отдилар.” – Билол Жўшқин, турк шоири. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1475 : Фатиҳ Султон Махмуд Хон Киримни фатҳ этди.

1944 : Иккнчи жаҳон урушида Иттифоқчилар Нормандияга чиқдилар.

1956 : Советларда мактабда ўқиш учун ҳақ тўлаш бекор қилинди.

1942 : Синтетик парашютда биринчи марта ерга ташланди.

1924 : "Крайслер" автомобил концернига асос солинди.

1867 : Парижда рус тсари Александра II-га қилинган суикасд мувофаққиятсиз чиқди. 

Италиянинг миллий куни. 1946 йил шу бугун Италия Республика, деб эълон килинди. Ўшандан буён июн ойининг биринчи якшанба куни мамлакатнинг Миллий куни шаклида нишонланади.  

Куннинг янгиликлари:  

Қиргизистонда мамлакатнинг собиқ бош вазирини қамоққа олишга руҳсат берилди. Бу ҳақда Қиргизистон бош прокуратураси хабар тарқатди. Мамлакатнинг собиқ бош вазири, Николай Танаев исмли киши эди. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index6.shtml  

Бошқа бир собиқ бош вазир (Украинанинг собиқ бош вазири  В. Янукович) милитсияда  уч соат давомида сўроқ қилинди. Рангли инқилоблар содир этилган давлатларнинг барчасида собиқ давлат раҳбарлари жинойи жавобгарликка тортилмоқда. Ўзбекистон каби президентидан маҳалла комитети раисларигача очиқ ўгрилар бўлган мамлакатларда нималар бўларкан...??? Хабар олинган манба адреси:  http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Bugun, seshanba 2005 yilning  07 iyun,  yilning 158 kuni o`tdi. Bu yildan yana 207 kun qoldi.

Бугун сешанба, 2005 йилнинг 07 июн,  йилнинг 158 куни ўтди. Бу йилдан яна 207 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 30 REBIYYUL-OHIR . 

Куннинг ўгити: “Инсоннинг шарафи ва қиммати, унинг ота-бобоси, молу-дунёси билан эмас, балки унинг илми ва адаби билан ўлчанади .” –  Ислом олимлари ўгитларидан. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):   

1654 : Франсуз қироли Людовик XIV-га тож кийдирилди.

1727 : 11-ёшга энди кирган рус императори Петр II, А. Меншиковнинг қизи  Мария билан никоҳланди.  

1753 : Британия қироли Жорж II  Англия музейи ташкил этишга ижозат берди.

1864 : АҚШ президентларидан Абрахам Линкольн, президентликда иккинчи муддатга сайлангани эълон қилинди. 

1948 : Коммунистлар, Чехословакия президенти Эдуард Бенесни итеъфога чиқариб, бутун ҳокимиятни қўлларига олдилар.

1971 : Биринчи марта совет космонавтлари коинот стансиясига келдилар.

1981 : Исроил самолетлари, Ироқда қурилаётган атомэлектр стансиясини вайрон қилдилар.  

Куннинг янгиликлари:  

Франсия ва Нидерландлар Овропа Иттифок конститутсиясини ёқламаларда, Англия бош вазир Т. Блэр,  "Конститусия ОвроИттифоқ учун бирдан бир йўл”, деб атади.  

Bugun, chorshanba 2005 yilning  08 iyun,  yilning 159 kuni o`tdi. Bu yildan yana 206 kun qoldi.

Бугун чоршанба, 2005 йилнинг 08 июн,  йилнинг 159 куни ўтди. Бу йилдан яна 206 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 01 Жамозил-аввал. 

Куннинг ўгити: “Бирор мўмин кул, дунёдаги севганларидан бирини йўкотса-да, сабр килиб, унинг мукофотини Оллоҳу таолодан сўраса, Оллоху таоло у кули учун жаннатдан ташкарида бирор мукофотга рози бўлмайди.” – Ҳадис-и шарифлардан 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

632 йил 8-июн куни, Милоди тарихга кўра Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг вафоти кунидир

1959 : Футбол бўйича  СССР биринчилигида киритилган тўплар сони 10 000 та бўлди. 

1948 : Челябинскда  илк марта совет ядеро реактори ишга туширилди.

1949 : Туркияда нафакадорлар жамғармаси ташкил қилинди.

1861 : Теннесси Штати АҚШ таркибидан чиқди.

1905 : Президент Теодор Рузевелт Рус-Япон урушида яраштирувчи бўлиш таклифини ўртага ташлади.

1982 : АҚШ президентларидан британия Парламентининг қўшма мажилисига мурожаат қилган биринчи президент бўлди. 

Куннинг янгиликлари:  

Журналист Гонгадзе қотиллари устидан суд августда бошланади. Хабар билан таниш адреси:  http://top.rbc.ru/index5.shtml

Ироқдаги  Абу-Грейб қамоқхонасида чиққан ғалаён натижасида  ўн киши яраландилар. Маълумки, Ироқдаги бу қамоқхонада АҚШ босқинчилар Ироқ ватанпарварларини қамоқда ушлаб турадилар. Хабар олинган манба адреси: http://news.mail.ru/news.html?827331  

Правозащитники говорят о "бойне" в Узбекистане Анна Кочарова

Би-би-си, Москва http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_4070000/4070666.stm

Международная правозащитная организация "Хьюман Райтс Уотч" призвала начать международное расследование майских событий в узбекском городе Андижан, оценив произошедшее там, как "бойню". 

Правозащитники, обнародовавшие свой доклад на пресс-конференции в Москве, работали в Ферганской долине инкогнито и опросили 50 свидетелей. 

Эти жители Узбекистана говорят, что не поддерживают противозаконные действия организаторов беспорядков, которые захватили здания местной тюрьмы и администрации. Однако, по их словам, ответ властей превышал существовавшую угрозу. 

"Объяснения, которые представили узбекские власти, абсолютно не соответствуют действительности", - уверяет исполнительный директор "Хьюман Райтс Уотч" Кен Рот. 

"Они заявляют, что погибли 170 человек, в то время как жертвами стали сотни людей. Они заявляют, что люди погибли от рук боевиков, в то время как ответственность за это лежит на правительственных войсках. Они заявляют, что демонстранты хотели свергнуть власть и создать исламское государство. Но, судя по требованиям, которые звучали на демонстрациях, это не имело ничего общего с исламом. Люди выступали против правительственных репрессий и н

есправедливых судов", - говорит Кен Рот. 

"Стреляли только в бандитов" 

Президент Узбекистана Ислам Каримов

Власти Узбекистана заявляют, что войска стреляли только в террористов

Пока узбекские власти официально не отреагировали на доклад "Хьюман Райтс Уотч". В течение вторника в посольстве Узбекистана в Москве не было сотрудников, которые могли бы прокомментировать заявления правозащитников. 

Однако ранее официальный Ташкент называл организаторов демонстраций в Андижане террористами. 

"Категорически заявляю, что правительственными силами в ходе операции были ликвидированы только бандиты, - говорил на пресс-конференции сразу после подавления протестов генеральный прокурор Узбекистана Рашид Каримов. - При осмотре места происшествия обнаружено, что у всех уничтоженных преступников либо в руках, либо рядом с ними было обнаружено оружие". 

Представители "Хьюман Райтс Уотч" настаивают на международном расследовании андижанских событий, поскольку, по их мнению, узбекские власти вряд ли будут объективны. 

Давление 

"Хюман Райтс Уотч" намерена обратиться к правительствам Соединенных Штатов и России, а также к Евросоюзу, чтобы те использовали свое влияние на Ташкент и помогли провести независимое расследование. 

Однако эксперты напоминают, что США заинтересованы в Узбекистане как союзнике в войне против терроризма, Евросоюз пока не хочет приостанавливать действие договора о сотрудничестве и партнерстве, а Москва настаивает на расследовании действий лишь одной стороны - организаторов протестов. 

На эти соображения "Хюман Райтс Уотч" отвечает: если не сейчас, то когда использовать имеющиеся рычаги давления на Ташкент? 

Bugun, payshanba 2005 yilning  09 iyun,  yilning 160 kuni o`tdi. Bu yildan yana 205 kun qoldi.

Бугун пайшанба, 2005 йилнинг 09 июн,  йилнинг 160 куни ўтди. Бу йилдан яна 205 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 02 Жамозил-аввал .  

Куннинг ўгити: “Садақанинг энг фазилатлиси, ўз эҳтиёжидан ортиқ бўлганини беришдир. Садақа берган қўл, уни олган қўлдан хайрлидир.” – Ҳадис-и шарифлардан .

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

Эрамизнинг 68 йил 9-июнида, рим Императори Неро ўз жонига ўзи қасд килди.

  632 : Ҳазрат-и Абу Бакр халифа этиб сайланди. 

1617 : Истанбулдаги Султонаҳмад Жомеси ибодат қилишга очилди.

1672 :  Русларнинг машҳур подшохи ПЕТР I туғилди. 

1812 : Нептун планетасини очган олмон астрономи Иоганн Галле туғилди.

1822 : АҚШ-да оғизга бутун копланадиган сунъий тиш патентланди.

1918 : “Новая жизнь” газетасида В. Маяковскийнинг “Отларга яхши муносабат”(“Биз ҳар биримиз, ўзига хос отлармиз”) номли шеъри босилди.

1940 : Норвегия олмон фашистларига таслим бўлди.

1985 : Америкали педагог Томас Сатэрланд Ливанда ўғирлаб кетилди. У 1991 йил ноябр ойида озод қилинди

1986 : М. Горбачев : Венгрияга қилган сафари вақтида “Янада кўпроқ  демократия, янада кўпроқ сотсиализм” шиорини ўртага ташлади.  

Куннинг янгиликлари:  

Руслар Андижон хунрезликлари қатнашчи бўлганликларини дунёга намойиш қилмокда. Русларнинг мудофаа вазири С.Иванов неча марталаб Андижон воқеаларини текширишда ғарб жамоатчидигининг қатнашмаслигини талаб қилди. Бундан кўринадики, Андижон вашийликларида беш минг рус аскари қатнашганлиги ҳақ экан-да. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index3.shtml  

Ж.Буш, Туркияни демократиянинг ўрнаги, деб атади.  Туркиядаги демократия, бутун Яқин ва Ўрта Шарқ  учун ибрат бўлишга арзийди. Бу ҳақда Ж. Буш Туркия Бош вазири Режеп Эрдоган билан учрашувида сўзлади. Хабар олиган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/09/09065438_bod.shtml  

Bugun, juma 2005 yilning  10 iyun,  yilning 161 kuni o`tdi. Bu yildan yana 204 kun qoldi.

Бугун жума, 2005 йилнинг 10 июн,  йилнинг 161 куни ўтди. Бу йилдан яна 204 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 03 Жамозил-аввал .  

Куннинг ўгити: ”Қиёмат куни қаерга боришни истасангиз, тайёргарлигингизни унга кўра кўринг!” – Умар бин Абдулазиз (раҳматуллохи алейҳ)

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1773 : Туркиянинг Истанбул шаҳрида Техника университети ишга тушди.

1801 : Шимолий африка давлати Триполи  Ўрта ер денгизидан эркин ўтиш бўйича Қўшма Штатлар билан уруш эълон қилди.

1940 : Италия,Франсия ва Буюк Британия билан урушдалигини эълон қилди: Канада эса, Италия билан урушдалигини эълон қилди. 

1942 : Натсистларнинг бир маъмури ўчини олиш мақсадида Гестапо Чехословакиянинг  Лидитсе шаҳарида 173-та эркакларни ўлдирди.

1946 : Италия манархияси республикага айлантирилди.

1967 :  Сурия ва Исроил БМТ ўрнатган тинчлик келишувини сақлашга рози бўлишди. 

2000 : Сурия президенти Асад Ҳафиз вафот қилди.  

 Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Мен турғунман. Сен ўжарсан. У ҳеч нарсага кўнмас, ахмоқ.” - Кэтрин Вхитехорн, британиялик газета шарҳловчиси.

Bugun, shanba 2005 yilning  11 iyun,  yilning 162 kuni o`tdi. Bu yildan yana 203 kun qoldi.

Бугун шанба, 2005 йилнинг 11 июн,  йилнинг 162 куни ўтди. Бу йилдан яна 203 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 04 Жамозил-аввал . 

Куннинг ўгити:”Бирор кишининг дини, унинг дўстининг дини сингаридир. Ундай бўлса, ким билан дўст бўлишингизга диққат қилинг!” – Ҳадис-и шариф.

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1534 : Усмонли қўшинларининг Эронга сафари.
1867 : Стратосферада оз
он қатлами борлигини аниқлаган франсуз физиги Шарль Фабри туғилди.

1868 : Қизил ой Ахмар, деб аталадиган бўлди.

1915 :  Англияликлар жаҳонда илк бор Шимолий денгизда кеманинг устидан ҳарбий учок учирдилар.

1939 : АҚШ президенти Ф. Рузвельт биринчи марта Англиянинг бўлажак қироличаси Елизавета II-ни  хот-дог билан зиёфат қилди. 

1942 : Иккинчи Жахон урушида Советларга ҳарбий ёрдамни авж олдириш учун Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи орасида шартнома имзоланди.

1947 : АҚШ-да шакарга ўрнатилган чеклов системаси тўхтатилди.

1963 : Будда монахи Куанг Дак, Жанубий Ветнам президенти Нго Динх Дим ҳукуматига норозилигини билдириб, Сайгон кўчасида ўзини ўзи ўлдирди. 

1970 : Қўшма Штатлар Ливиядан батамом чиқиб кетдилар.  

Бундан беш йил муқаддам Башар Асад, отаси Ҳафиз Асаднинг ўлимидан бир кун кейин Сурия президентлигига сайланди(меросхўр сифатида тайинланди).  

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Масаладан бехабар кишини ҳеч бир далиллар билан енгиб бўлмайди.” - Уильям Жиббс Макаду, америкали ҳукумат маъмури (1863-1941).

Bugun, yakshanba 2005 yilning  12 iyun,  yilning 163 kuni o`tdi. Bu yildan yana 202 kun qoldi.

Бугун якшанба, 2005 йилнинг 12 июн,  йилнинг 163 куни ўтди. Бу йилдан яна 202 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 05 Жамозил-аввал. 

Куннинг ўгити:”Ихлос, барча ишлапрни  кишиларга яқиши учун эмас, Оллоху таоло ризоси учун қилишдир.” – Али Синжорий (раҳматуллоҳи алейҳ).

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1665 : Голландия бошқарувида бўлган Нью-Амстердамда Англия маҳаллий ҳокимият ўрнатиб уни Нью-Йорк, деб атади.

1830 : Жазоир франсузлар тарафидан ишғол қилинди.

1838 : Айова ҳудуди ташкил бўлди.

1860 : Россияда Давлат банки таъсис этилди. 

1898 : Филиппинликлар Испания истилосидан ўзларини мустақил, деб эълон қилдилар.

1963 : Фуқаро ҳақи-ҳуқуқи ҳаракатининг раҳбари Медгар Эверс, ўз уйи олдида ўладиган ҳолда яраланди.  

1964 : Жануби Африка Республикасидаги африкаликларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашчи Нельсон Мандела умрбод қамоқ жозасига ҳукм қилинди.

1987 : АҚШ президенти Риган, Берлинни бўлиб турган деворни бориб кўрган вақтида Михайл Горбачевни бу деворни йиқитишга даъват қилди.

Бундан бир йил муқаддам, Ироқ ватанпарварлари Ироқдаги Америка қугирчоқ ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосарини отиб ўлдирдилар.

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Кимки, Американинг қалби ва фикрини билишни истамаса, бейсболни, ўйиннинг қоидаларини ва у ҳақда маълумотларни ўргансин.” - Жак Барзюн, франсуз-америкалик ёзувчи

Бугун Руссиянинг мустақиллик кунидир.

Бугун Бирлашган Буюкбритания қироллигининг миллий байрам кунидир. Бу байрам куни  қар йили алоҳида эълон қилинади. Одатда июн ойинниг иккинчи шанбасида нишонланади.

 Куннинг янгиликлари:  

Украина ўзининг йўлдош алоқаси системасини яратишга киришмоқда. Бу ҳақда мамлакат президентининг махсус фармони чиқди. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index3.shtml

Bugun, dushanba 2005 yilning  13 iyun,  yilning 164 kuni o`tdi. Bu yildan yana 201 kun qoldi.

Бугун душанба, 2005 йилнинг 13 июн,  йилнинг 164 куни ўтди. Бу йилдан яна 201 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 06 Жамозил-аввал. 

Куннинг ўгити:”Кишининг моли-мулки, унинг қуролир. Яъни киши соглигини, жонини, динини ва шарафини кўришда мол-мулкнинг ахамияти муҳимдир.” – Суфён-и Саврий  “рахаматуллохи алейх)

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

 Эрадан аввалги 323  йилда Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский) тўсатдан вафот қилди.

1966 : АҚШ Олий Маҳкамаси, жиноятда гумон қилинаётган киши политсия тарафидан сўроқ  қилинишидан олдин унинг конститутсион ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида уни огоҳлантириш ҳақида қарор қабул қилди.

1987 : Туркияда Деҳкончилик(Тупроқ) байрами кунидир.

1888 : АҚШда  Мехнат Вазирлиги ташкил бўлди.

1938 : Совет даври диктатори Сталин ўлимидан кейин СССРнинг бўлажак раҳбари Н. Хрушчев, Украина Компартияси Марказий комитети биринчи котиби қилиб тайинланди.

1942 : АҚШ президенти Рузевелт Ҳарбий Ахборот идораси ташкил қилди ва радио- комментатор Элмера Дэвисни унинг бошлиғи этиб тайинлади.

1944 : Олмония Англияга қарши портловчи моддалар билан ҳаводан ҳужум қилишни бошлади. 

1971 : "Нью-Йорк Таймс" Американниг Ветнамда олиб борган уруши ҳақидаги махфий ҳужжатдарни босиб чиқара бошлади.

1983 :  Американинг Пионер-10 коинот кемаси, қуёш системасини кесиб ўтган биринчи коинот аппарати бўлди. Чунки у Нептун орбитасини кесиб ўтишга мувоффақ бўлди.   

Бундан беш йил муқаддам, Шимолий ва жунубий Корея олий раҳбарлари, бўлиниб қолган мамлактни бирлаштириш масаласини муҳакама қилиш учун Пхенянда учрашдилар.

 Куннинг янгиликлари:  

Расмий маълумотларга кўра, Ироқда АҚШ боскинчи қўшинларидан бир минг етти юз киши ҳалок бўлганлиги билдирилмоқда. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Bugun, seshanba 2005 yilning  14 iyun,  yilning 165 kuni o`tdi. Bu yildan yana 200 kun qoldi.

Бугун сешанба, 2005 йилнинг 14 июн,  йилнинг 165 куни ўтди. Бу йилдан яна 200 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 07 Жамозил-аввал. 

Куннинг ўгити:”Ўйламай сўзлаган пушаймон бўлар. Сўзламасдан ўйлаб кўрган саломат қолар.” – Яхё бин Муоз-и Розий  “раҳаматуллохи алейҳ).

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1775 : АҚШ ҳарбий кучлари (қўшинлари) ташкил бўлди.

1777 : АҚШ байроғи таъсис этилди.

1834 : Америкалик И. Фишер (Вермонт) наждачли(буюмлардаги доғларни тирнайдиган) қогозни патентлади

1839 : Туркияда Жандармия ташкил бўлди.

1841 : Кингстон шаҳрида Канаданинг биринчи парламенти иш бошлади.

1846 : Америкалик бир гуруҳ кўчманчилар Сономени Калифорния Республикаси, деб эълон қилдилар.

1868: Иммунология илми асосчиларидан бири, қон гуруҳларини ва резус-факторни аниқлаган Австриялик олим Карл ЛАНДШТЕЙНЕР туғилди.

1900 : Гавай ороллари АҚШ ҳудуди, деб эълон қилинди

1918 : Дон ва кубан казаклари ҳамкорлик қилиш мақсадида шартнома туздилар.

1940 : Олмон қўшинлари Франсияга бостириб кирдилар.

1940 : Олмонлар Полшани забт қилдилар. 

1982 : Фолкленд ороллари жанжалида Аргентина ҳарбий кучлари Англияга таслим бўлдилар.

1990 : Хулуси Афанди вафот килди(Туркияда умр кўрган ислом олимларидан).

2003 : Босния ва Герсоговинадан россиялик ҳарбийлар чиқариб кетилди.  

 Куннинг янгиликлари:  

Бугун Овропа Иттифоқи(ОИ) ташки ишлар вазирлари ОИ конститутсиясини ва Андижон воқеаларини муҳокама қиладилар. Люксембургда йиғиладиган 25 мамлакат ташқи ишлар вазирлари яқинда Ўзбекистоннинг Андижон шахарида Каримов ҳукумати тарафидан содир этилган хунрезликлар муносабати билан майдонга келган вазиятни муҳокама қилмоқчилар. ОИ Кенгаши котибиятининг хабарига қараганда йиғилиш, ОИ Маркази Осиё бўйича махсус вакилини тайинлаш масаласини ҳам кўриб чиқади. РИА "Новости" хабарига кўра эса, йиғилишнинг асосий вазифаси 17-июнда бўладиган ОИ раҳбарлари учрашувини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлади. Хабар олинган манба адреси:

http://www.polit.ru/news/2005/06/14/eu.popup.html  

Марокко шимолий  қироғокларига яқин ерда норасмий қочоқлар билан тўлғозилган қайик чўкиб кетди. Оқибатда 12 киши қурбон бўлиб, уларнинг олтитаси болалар эди, деб хабар тарқатилди. Қайиқда 90 киши бўлган. Хабар олинган манба адреси:

 http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Пентагон ходими махфий маълумотларни Исроилга сотганлиги аниқланди. Пентагон ходими Ларри Франклин устидан, махфий маълумотларни Исроил хукумати тарафдори бўлган Америка-Исроил комитети(AIPAC) га берилганлиги ва сотганлиги бўйича жинойи иш қўзготилди. Хабар олинган манба адреси: http://www.polit.ru/news/2005/06/13/jdfjksg.popup.html  

Астрономлар Ерга ўхшаш планета топганларини хабар қиладилар. Бу “Янги ер”нинг сатҳида ҳарорат 400 С градусмиш.  Унинг оғирлиги ердан етти марта вазмин эмиш. У Ердан икки марта каттамиш. У маҳкам тупроқдан ташкил топган бўлганлигидан ҳам ерга ўхшаш кўринаётганмиш. Хабар олинган манба адреси:

  http://news.mail.ru/news.html?829881  

Ирокнинг нефтга бой туманларидан бири бўлган Каркўк шаҳрида ҳам портлаш юз берди. Каркўк шаҳри атрофи Ироқнинг нефтга бой ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу шахарнинг марказида портлаш содир бўлиб, 22 киши қурбон ва 80дан ортиқ ярадор бўлганлар бўлди. Политсия хабарига қараганда шахарда жойлашган ” Рафидаин” банки бўлими идораси олдида портлаш юз берган. Каркўк шаҳари Боғдоддан 290 километр шимолда жойлашган бўлиб, у шаҳарда асосан турклар(туркманлар) яшашадилар.  http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_4090000/4090746.stm

Bugun, chorshanba 2005 yilning  15 iyun,  yilning 166 kuni o`tdi. Bu yildan yana 199 kun qoldi.

Бугун чоршанба, 2005 йилнинг 15 июн,  йилнинг 166 куни ўтди. Бу йилдан яна 199 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 08 Жамозил-аввал. 

Куннинг ўгити:  “Бирор киши жоҳил бўлган вактида бой бўлиб, олим бўлганидан сўнг эса, муҳтож ҳолга тушиб қолиши мумкин. Агар ризқ, ақлга ва илмга кўра берилганда эди, ҳайвонлар жаҳолатлари сабабидан ҳалок бўлишлари керак бўларди.” – Имом-и Мовардий  (раҳаматуллоҳи алейҳ).  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1775 : Иккинчи Қитъалараро Конгресс Жорж Вошингтонни   Қитъалараро Қўшинлар қумондони қилиб тайинлади.

1836 : Арканзас АҚШнинг 25-чи Штати бўлди.  

1844 : Чарльз Гудиер каучукни мукаммаллаштириш бўйича патент олди.

1931 : ВКП(б) МК  Москвада метро қурилиши ҳақида қарор қабул қилди.   

1940 : АҚШ президенти А. Ф. Рузвельт, атом  бомбаси яратишга буйруқ берди.

1978 : Иордания қироли Ҳуссейн 26-ёшли америка қизи Лайзе Халэбига уйланди. У Малика Нур исмига эга бўлди.

1994 : Исроил ва Ватикан ўртасида тўла дипломатик муносабатлар ўрнатилди.  

Бугун Озорбойжоннинг Миллий байрамидир. 1998 йилдан бошлаб нишонланади.  

 Куннинг янгиликлари:  

Абдуллоҳ Гул: Туркия Овропа Иттифоқига(ОИ) кириш учун ҳар қандай ислоҳотларга ҳозирдир.  Мамлакат ташқи ишлар вазири А. Гул Анқарада ўтказган  матбуот конферансиясида, Туркия ОИ-га кирганича доим илоҳотлар ўтказаверади, деб сўзлади. Бироқ Овропада Туркиянинг ОИ-га аъзо бўлишига қарши давлатлар бор. Масалан, Франсия шулар жумласидан бири. Аммо АҚШ Туркиянинг ОИ-га аъзо бўлишини истаб турибди. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index5.shtml  

БМТ, Ўзбекистонда бўлган вокеаларни ўзи мустақил тергов қилишни бошлади. Ҳозир Ўзбекистонга қўшни бўлган Қиргизистонга БМТ миссияси келиб жойлашди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Бошқармасининг ходимлари яқинда Андижонда бўлган воқеалар бўйича маълумотлар тўплаш билан шуғулланадилар.

 “Эхо Москвы” хабарига кўра, БМТ экспертлари Қиргизистонда яширинган воқеа гувоҳлари билан учрашувлар ўтказишмоқчилар.Шу кунларда Қиргизистон ҳудудида 500 та Ўзбекистон фукароси бор. БМТ ходимлари сўзларига қараганда, Жалолобод яқинида жойлашган қочоқлар лагерида ҳозир шароит анча ёмонлашган. Куннинг иккинчи яримида лагерга келишган номаълум кишилар қочоқлар уч кун ичида Ўзбекистонга қайтишмасалар, уларни ўлдириш билан қўрқитганлар. БМТ ўзбек қочоқларини ҳимоя қилиш ва улар қонуний қочоқлик мақомларига эга бўлишгунларича уларнинг хавфсизлигини ва Ўзбекистонга қайтарилмаслигини  таъминлашни сўрамоқда. 

Шу билан бирга, АҚШ мустақил тергов қилишни талаб қилишда давом қилаяпти. Масалан, Оқ уй матбуот котиби Трент Даффи Вашингтонда ўтказилган матбуот конференсиясида баёнот бериб, 2005 йил май ойида Ўзбекистонда содир бўлган воқеалар халкаро мустақил терговга берилиши зарурлигини таъкидлади. АР хабар қилишига кўра, Ж.Буш, Ўзбекистон ҳукумати, Андижонда бўлиб ўтган ҳодисаларни текшириш учун халқаро мустақил экспертларнинг мамлакатга киришига ижозат бериши тарафдори бўлиб қолмоқда. “Давлат департаменти ва Пентагон шундай текширув ўтказилиши муҳимлигини Тошкентга билдирди”-деб алоҳида таъкидлади Т.Даффи. 

Андижон воқеаларини мустақил, бетараф халқаро комиссия тарафидан текширилишини МБТ инсон ҳуқуқлари Олий комиссари  Луиза Арбур тарафидан таклиф қилинганди. Бироқ Каримов бундай таклифни қабул қилмади.

Washington Post газетасида босилган материалларнинг бирида у ерда халқаро текширув ўтказишни чеклашда АҚШни ва Руссияни айблаш фикри олга сурилди. Руссия, АҚШнинг халқаро текширув ўтказиш таклифини қабул қилмаяпти. Масалан, , ”Бу текширувнинг мақсади террористларнинг қаердан келишини аниқлаш, бўлмай, балки Каримов режимини қоралаш ва ва демократиялаштириш байроғи остида уни ҳукуматдан ҳайдашдир”-дейди,  Руссия ҳарбий вазири С. Иванов. АҚШ тарафидан эса, Давлат котиби Кондализа Райс ва Давлат департаменти вакили Ричард Баучер халқаро текширув ўтказишни таклиф қилдилар.  

Шуни хам эслатиш керакки, Андижондаги май ойи воқеаларида расмий маълумотларга кўра 169 киши қурбон бўлган. Ҳукуматнинг тасдиқлашича, аскарлар фуқарога қарши ўқ узмаганлар. Бироқ воқеани ўз кўзи билан кўришган гувохлар бутунлай бошқа маълумотларни, яъни ҳукумат тарқатганларидан жуда фарқли рақамларни  айтадилар. Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, Андижонда 500дан кўпроқ  кишилар ҳалок бўлишганлар. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index4.shtml  

Тубандаги материални рус тилида қолдирдик.

США настаивают на проведении международного расследования событий в Андижане.  http://www.polit.ru/news/2005/06/15/fghfghfgh.popup.html  

Администрация Джорджа Буша настаивает на международном расследовании событий в Андижане. Позиция США была доведена до сведения президента Узбекистана Ислама Каримова в личном письме госсекретаря США Кондолизы Райс, сообщает РИА «Новости». 

"Госсекретарь Райс довела это до сведения узбекского правительства в форме письма, направленного напрямую президенту Каримову", - сообщил журналистам во вторник официальный представитель госдепартамента США Шон Маккормак. "Мы осудили то, что произошло в Андижане. Узбекский народ и весь мир должны знать, что случилось в Андижане", - подчеркнул Маккормак. По его словам, официальный Вашингтон сейчас "активно работает" над получением международной поддержки для расследования событий в Андижане. "Мы надеемся, что результатом дипломатического давления станет международное расследование событий в Узбекистане, и по этому вопросу мы будем продолжать работать по дипломатическим каналам", - сказал он. Маккормак сообщил, что не располагает точной датой отправки письма Райс Каримову, но это было сделано "в течение последних двух недель".

Bugun payshanba, 2005 yilning  16 iyun,  yilning 167 kuni o`tdi. Bu yildan yana 198 kun qoldi.

Бугун пайшанба, 2005 йилнинг 16 июн,  йилнинг 167 куни ўтди. Бу йилдан яна 198 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 09 Жамозил-аввал.   

Куннинг ўгити: “Нафсга сукунат ва қалбга фароҳлик берадиган бирор иш, яхши ишдир. Нафсни оздирган, қалбга ҳаяжон берган иш эса, гуноҳдир.” – Ҳадис-и шарифлардан. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1922 : Кашфиётчи Г. Берлинер, Америка аэронавтика Бюросида биринчи марта  вертолетни намойиш қилди.  

1940 : У. Черчилл Франция ва Англияни бир давлатга бирлаштириш таклифини ўртага ташлади.

1952 : Усмонлилар хонадони хонимларининг юртга (Туркияга) қайтишларига имкон берадиган қонун қабул қилинди.

1963 : Валентина Терешкова, совет “Восток- 6” коинот кемасида парвоз қилган биринчи аёл киши бўлди.

1977 : СССРда турғунлик даврига асос яратган совет раҳбари Л. Брежнев, СССР Олий Совети президиуми раиси вазифасини ҳам олиб, Совет Иттифоқида ягона хўжайин бўлиб қолди.  

1978 : Президент Картер ва панама раҳбари Омар Торрихос Панама канали ҳақидаги келишув ёрликларини алмашдилар. 

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Билмаслик ёмон.Билишни истамаслик ундан ҳам баттар.Умид килмаслик мумкин эмас.  Ҳаракат қилмасликни кечириб бўлмайди.” – Негирия маколаридан. 

Куннинг янгиликлари:

Испанлар террористларни тутиб олишганларини хабар қиладилар. Испан политсияси 16 та террорда гумон қилинганлар қамоққа олинганини эълон қилди. Уларнинг тасдиқлашича, тутиб олинганлар “исломий” экстремистик гуруҳларга қарашли эмиш. Хабар олинган манба адреси: http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_4094000/4094698.stm

Олмон олимлари кўзи ожизларга ёрдам берадиган ”кўз” кашф этишдилар. Аахен университетининг Рейн-Вестфал олий техник мактаби бир сунъий кўз таклиф қилишди. Мутахассисларнинг айтишича у кўз кўриш қобилиятини йўкоқганларга кўриш имкониятини тиклайди.

Америка Ҳарбий Ҳаво кучлари Ўзбекистонни тарк этмоқда.  Рус матбуоти хабарларига қараганда, АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Шон Маккормак бу ҳақда сўзлаган. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/16/16024854_bod.shtml  

Катарда жануб мамлакатларининг Иккинчи саммити ўтказилди. Катарда ”Группа-77” плюс Чин, деб аталувчи давлатлар вакилларининг Иккинчи саммити иш бошлади. Маросимда Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб хавзасидан 132 мамлакат вакиллари иштироқ қилмоқдалар. Улардан 52 давлатнинг президентлари ва ҳукумат бошлиқлари қатнашаятилар. Бу ривожланаётган мамлакатларнинг энг буюк йиғилиши ҳисобланади. Саммитнинг очилишида сўзлаган Катар амири шайх   Ҳамад бен Халифа Аль Тани жануб мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади. “Жаҳон иқтисодий аҳволи беқарор вазиятда турибди. Бу эса, секин ривожланаётган мамлакатларга салбий таъсир кўрсатади”, деб уқдирди, шайх. "Группа-77" ривожланаётган мамлакатлар тарафидан 1964 йилда тузилганди. У замон гуруҳ аъзолари 77-та эди. Ҳозир эса, уларнинг сони 132-тага етишди. Аммо исми эскича қолиб турибди. 77-лар гуруҳининг биринчи саммити 2000 йили Гаванада (Куба) бўлиб ўтканди. Хабар олинган манба адреси:  http://news.mail.ru/news.html?830452

Bugun juma, 2005 yilning  17 iyun,  yilning 168 kuni o`tdi. Bu yildan yana 197 kun qoldi.

Бугун жума, 2005 йилнинг 17 июн,  йилнинг 168 куни ўтди. Бу йилдан яна 197 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 10 Жамозил-аввал.    

Куннинг ўгити: “Жума куни тирногини олган киши, бир ҳафта балолардан халос бўлади.” – Ҳадис-и шарифлардан.

“Бировдан сизга гап келтирган, сиздан ҳам унга олиб боради.”  – ХасанБасрий (раҳматуллоҳи алейҳ)

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

656 : Ҳазрат-и Усмоннинг шаҳодати.

1856 : Филадельфияда АҚШ Республикачилар партиясининг биринчи қурултойи съезди) очилди.

1885 :  Нью-Йоркдаги Америка Озодлик ҳайкали Франсиядан  Isere кемасида у ерга келтирилди.

1928 : Эмилия Ерхарт, Ньюфаундленддан Уэльсагача  трансатлантик учишни бажаришга уринган биринчи аёл бўлди.  

1940 : Франция 2-Жаҳон урушида Олмонияга таслим бўлиш муддати ўрнатишни илтимос қилди.  

1944 : Исландия респуюликаси ташкил бўлди.  

1946 : Иорданиянинг мустақиллиги куни.

1992 : АҚШ президенти Буш ва Руссия президенти Борис Ельцин қуролларни қисқартириш ҳақида шартномани имзоладилар.  

Жаҳонда Қурғоқчиликка Қарши кураш куни.  

Бундан ўн йил муқаддам, Буденовскийдаги касалхонани(1000 киши билан)  гаровга олишган чечен ватанпарварлари гуруҳига рус  коммандоси ҳужум қилди.  

 Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Ўртмиёна, ўзидан юксак бирор нарсани танимайди. Аммо талант, дарҳол доноликни тан олади.” - Артур Конан Дойл, Британия ёзувчиси (1856-1930).

Куннинг янгиликлари:

Калифорнияда кейинги вақт ичида учинчи марта зилзила бўлди. Калифорнияда Рихтер шкаласи бўйича 5,3 балл куч билан ер қимирлаши сезилди. Зарарлар ва зарар кўрганлар ҳақида хабар тарқатилмади. Зилзиланинг маркази Лос-Анжелеснинг шарқ тарафидаги Юкайба аҳоли яшйдиган жойда бўлганлиги айтилмоқда. Бу кейинги бир неча кун ичида Калифорнияда бўлаётган учинчи ер силкинишидир. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/17/17024321_bod.shtml  

Овропа Иттифоқида (ОИ)Конститутсия бўйича референдумлар ўтказиш муддатини чўзишга келишилди. Бу ҳақда ОИ саммитида қатнашган Иттифоқнинг кўпчилик раҳбарлари фикр билдиришди.  Хабар билан тўлароқ таниш учун адрес:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/17/17015454_bod.shtml  

Bugun shanba, 2005 yilning  18 iyun,  yilning 169 kuni o`tdi. Bu yildan yana 196 kun qoldi.

Бугун шанба, 2005 йилнинг 18 июн,  йилнинг 169 куни ўтди. Бу йилдан яна 196 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 11 Жамозил-аввал.    

Куннинг ўгити: “Бир соат илм ўрганиш ёки ўргатиш, бомдодгача ибодат қилгишдан янада савоблироқдир.”  – Ҳадис-и шарифлардан.

Hazret-i Ebϋ Bekir  halifaligi zamonida, jihodga ketadigan İslom Qo`shini Madina tashqarisida yig`ildilar.  Halifa quyidagilarni so`zladi: 

“Bilinglarki, Muhtaram Rasululloh ushbu 10 xususni harom qilgandir:  

1. Cherkov va g`ayri dinlarning sig`inadigan joylarini yiqitmang, ularning ichidagi odamlarga teginmang!

2. Hech qachon, urushga qatnashmagan bolalarga teginmang!  Улар харомдир (Davomi ertaga)     

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари): 

1550 : Истанбулдаги Сулаймония жомесининг асоси қўйилди

1778 : Инқилобий уруш оқибатида британияликлар чиқиб кетганларидан кейин Филадельфияга Америка қўшинлари кирдилар.

1812 : АҚШ Буюкбританияга қарши уруш эълон қилди.

1937 : Совет учувчилари, Валерий Чкалов, Георгий Байдуков ва Александр Беляковлар бир моторли АНТ-25 учоғида Шимолий қутб орқали қўнмасдан Москвадан Ванкуварга (Америка) учиб ўтдилар.

1945 : Генерал Дуайт Д. Эизенхауэр Вашингтонда Конгресснинг бирлашган сессиясида нутқ сўзлади.

1948 : Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссияси, Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Десклратсиясини қабул қилди.

1953 : Мисрнинг истиқлоли куни.

1979 : Совет раҳбари  Леонид И. Брежнев ва АҚШ президенти Картер Венада стратегик қуролларни чеклаш ҳақидаги шартномани имзоладилар.  

1988 : Туркиянинг собиқ президенти Тургут Ўзолга суиқасд қилинди.  

Ғарблининг бугунга аталган фикри:   “Ҳаркандай кишида кўриш мумкин бўлган асосий кашфиёт- унинг эркак ва аёллар билан муносабатини очиб беришдан иборатдир.” - Перл С. Бак, америка ёзувчиси (1892-1973). 

Куннинг янгиликлари:

Эронда иккинчи тур президент сайловлари ўтказиладиган бўлинди. Такрор ўтказиладиган сайловларда қатнашиш ҳуқуқини биринчи турда қатнашган етти номзоддан иккитаси, яъни Акбар Хашимий-Рафсанжоний(илгари ҳам Эроннинг президентлигига сайланган) ва Теҳрон шаҳрининг ҳокими Маҳмуд Ахмади Нажод олдилар. Уларнинг биринчиси 21% ва иккинчи 20% сайловчилар овозларини йиғиши мумкин бўлди. 24 июнда такрор сайлов ўтказилади. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index5.shtml  

Пластик картлар, пул сақлашда гарант бўломайдиган кўринади.

АҚШда тарихда кўрилмаган воқеа содир бўлди, яъни банкда пул сақловчиларга оид жуда катта маълумот ўғирланди. Бу MasterCard International Inc. Компаниясига қарашли 40 миллион кишининг қарз олиш картларига тегишли маълумотдир. Хабар олинган адрес: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/18/18164845_bod.shtml  

Bugun yakshanba, 2005 yilning  19 iyun,  yilning 170 kuni o`tdi. Bu yildan yana 195 kun qoldi.

Бугун якшанба, 2005 йилнинг 19 июн,  йилнинг 170 куни ўтди. Бу йилдан яна 195 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 12 Жамозил-аввал.    

Куннинг ўгити: “Илм, молу-дунёдан хайрлидир. Илм сени қўрийди, сен эса молу-дунёни қўрийсан. Молу-дунёнинг қаравуллари бўлади, илмнинг қаравули эса, кўнгулларда яшайди.” – Имом-и Мовардий (раҳматуллоҳи алейҳ)

Hazret-i Ebϋ Bekir  halifaligi zamonida, jihodga ketadigan İslom Qo`shini Madina tashqarisida yig`ildilar.  Halifa quyidagilarni so`zladi: 

“Bilinglarki, Muhtaram Rasululloh ushbu 10 xususni harom qilgandir(кечагининг давоми):

3. Хотинларни ўлдирманг, номусларига ва иффатларига асло тегманг!

4. Қарияларга, кўрларга, хасталарга ҳеч тегманг ва яқинлашманг! 

5. Дарахтларни қирқманг ва экинларни паймол қилманг!  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

Эрадан олдинги 240 йилда, Эратосфен Киренский биринчи марта Ер қитъасинниг радиусини ҳисоблади.

325 : Инжил китоблари сонини қисартириб тўртага келтиришган300 та папанинг йиғилиши.

1623 : Француз математиги, физиги ва файласуфи  Блез ПАСКАЛ туғилди (1662-да вафот қилди).

1819 : Атлантик океанни кесиб ўтган биринчи параход «Саванна» Ливерпулга етиб келди.

1910 : Оталар куни. Биринчи марта Вашингтонда нишонланган.

1917 : Биринчи жаҳон уруши давомида қирол Жорж IV Британия қироли оиласида олмон исмли ва фамилияли кишилар бўлмаслиги ҳақида буйруқ чиқарди.  

1920 : Руссия Федератив руспубликасида саводсизликни тугатиш бўйича бутун иттифоқ Фавкллодда Комиссияси тузилди.

1961 : Қувайтнинг мустақиллигини қозонган куни.  

1964 : АҚШда 1964 йил фуқаро ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида қонун қабул қилинди.

1999 : Британия валиахти Эдвард оддий аёл Софи Рхайс-Жоунсга уйланди.  

Бугун Оталар кунидир.

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Озод донишмандлар-хеч качон, умуман хеч нарса ўйламайдиганлардир.” - Лоренс Стерн, Англия ёзувчиси (1713-1768). 

Куннинг янгиликлари:

Малайзия, олтин қимматли ислом динарини жорий қилишни талаб қилмокда. Хабар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги адресни қараб кўринг: http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2005/06/18/35276.shtml

Bugun dushanba, 2005 yilning  20 iyun,  yilning 171 kuni o`tdi. Bu yildan yana 194 kun qoldi.

Бугун душанба, 2005 йилнинг 20 июн,  йилнинг 171 куни ўтди. Бу йилдан яна 194 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 13 Жамозил-аввал.  

Бугун энг узун кун ҳисобланади.   

Куннинг ўгити:

Hazret-i Ebϋ Bekir  halifaligi zamonida, jihodga ketadigan İslom Qo`shini Madina tashqarisida yig`ildilar.  Halifa quyidagilarni so`zladi: 

“Bilinglarki, Muhtaram Rasululloh ushbu 10 xususni harom qilgandir(18-июн бошлаб, давоми):

6. Душманнинг ушоқ моллари ва қорамолидан ейишга етарлисидан ортиқча сўйманглар!

7. Урушда ўлжа олинган ғанимат молидан ўғирлаб олманглар!

8. “Зинокорликка асло йўл қўйманг!”

9. Ярали душманни қуваламанг ва қочганни ҳам ўлдирманг!

10. Асрларни асло ўлдирманг!  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1481: Жам Султон, Боязид II билан бошланган  урушда мағлубиятга учради. 

1736 : Русларнниг босқинчи қўшинлари туркларнинг Азов қалъасини босиб олишга муваффоқ бўлдилар.  

1837 : Буюкбританияда Викториан даврини бошлаб берган Виктория, Англиянинг қироличаси бўлди.

1863 : Ғарбий Виржинич АҚШ нинг 35-чи штати бўлиб қолди.

1867 : Америка конгресси  Аляскани сотиб олганлиги ҳақидаги Америка-Руссия шартномасини тасдиқлади.  

1881 : Нижний Новгорода Руссияда биринчи марта телефон алоқаси ўтказилди.   

1898 : Испан-америка урушида американинг крейсери Чарлстон Испанияга қарашли Гуама оролларини қўлга киритди.

1933 : Сталин номидаги Беломоро-Балтиқ канали очилди.

1963 : Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи ўртасида доимий(“Иссиқ хатт”) алоқа ўрнатиш ҳақидаги шартномага имзо чекилди.

1967 : Машҳур боксчи Муҳаммад Али аскар хизматида бўлиш қонунини бузганликда айбланиб, Хюстон маҳкамаси тарафидан жазо берилди. Кейин АҚШ Олий суди Муҳаммад Алини оқлаб юборди.  

1991 : Олмония ҳокимияти органларини Берлинга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди.  

Бугун Африкалик қочоқлар кунидир.

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Душманингизни севинг-бу уни ёнгоққа айлантиради.” – Аноним, исмсиз муаллиф. 

Куннинг янгиликлари:

Руссияда устига 200 кг хероин ортилган бир КАМАЗ юк машинаси тутилди. Бу Руссия норка трафикка айланиб қолганидан белги эмасми??? Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/20/20115621_bod.shtml  

Вашингтонда США-Овропа Иттифоқи(ОИ) саммити бўлади. Бу ерда ўтказиладиган саммитда қатнашиш мақсадида  ОИ раиси Жан-Клод Юнкер, Оврокомиссия бошлиғи Жозе Мануэл Баррозу ва ташқий сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ОИ бош вакили Хавьер Солана Вашингтонга келишаяптилар. Хабар олинган манба адреси: http://news.mail.ru/news.html?832109  

Нефт нархининг мутлақо кўтарилиб кетишига “Ал-Қоида” сабабчи бўлди, дейишмоқдалар. Шу кунларда нефтнинг нархи дунё бозорида 3%-га кўтарилиб кетган. 

20-июнда бахоларнинг техник ўзгаришлари қуйидагича бўлишини эхтимол қилишаяптилар:  

 Light Sweet

- қаршилик сатҳи - 59,50-60,00 долл./барр.;

- қўллаш сатҳи - 58,28-58,00 долл./барр.; 

Brent

- қаршилик сатҳи - 58,50-59,00 долл./барр.;

- қўллаш сатҳи - 57,00-56,15 долл./барр.

Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/policy/2005/06/20/20104210_bod.shtml

Bugun seshanba, 2005 yilning  21 iyun,  yilning 172 kuni o`tdi. Bu yildan yana 193 kun qoldi.

Бугун сешанба, 2005 йилнинг 21 июн,  йилнинг 172 куни ўтди. Бу йилдан яна 193 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 14 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”Болаларингиз сизга яхшилик қилишлари учун, уларга ёрдамчи бўлинглар! Истаган киши болаларини итоатсизликдан қутқара олади.” – Ҳадис-и шарифлардан.  

                             “Аввалгилар ошқни ошққа котдилар,

                               Кечагилар ҳам ошқни бошқа тотдилар.

                               Бугун шаҳватига асир бўлганлар,

                               Ошқни тутиб чуқур жарга отдилар.” – Билол Жўшқин, турк шоири. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1788 :  АҚШ Нью-Хэмпшир Штати 10-чи бўлиб мамлакат Констутсиясини тасдиқлаганидан кейин Кўшма Штатларнинг Конститутсияси кучга кирди.  

1834 : Кирас Хол Маккормик ўз камбайнини патентлади.

1913 : 18-га кирган америкалик қиз Тини Бродвик, учоқдан парашютда ўзини ерга отган биринчи аёл бўлди.  

1945 : Американинг аскарлари ўз жонига қасд қилган Япон кўшинлари қумондони генерал лейтенант Митсеру Ушижима жасадини Окинавада топиб олишдилар.

1948 : Олмония Федератив Республикасида(ОФР) янги пул – олмон маркаси муомалага чиқарилди.  

1958 : СССР Фанлар Академиясига биринчи марта иккита америкалик олимлар(Линус Поулинг ва Детлев Бронк) қабул қилинди.

1973 : АҚШ Олий Маҳкамаси, маҳаллий стандартларга тўғри келмаган материаллар давлат тарафидан тақиқланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди.  

1985 : Олимлар, Бразилияда кавлаб олинган одам суяклари, натсист ҳарбий жиноятчиси  Жозеф Менгеленики эканлигини эълон ҳилишди. .

1994 : Латвияда фуқаролик ҳақида қонун қабул қилинди. Руслар эса, у қонун Латвияда яшаётган русларнинг ҳуқуқларини камситиш, деб ҳисоблайдилар.  

2000 : НАСА олимлари Марсда сув топдилар.  

Бундан беш йил муқаддам, АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан қўлланилган иқтисодий чеклашларни бекор қилиши ҳисобига Шимолий Корея узоққа отиш ракеталарини синашларни тўхтатиб туришни ваъда қилди.   

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Бирор нарса қилишнгиз учун уч соат вакт жуда кеч ёки жуда эрта бўлади.” - Жан-Пол Сартр, франсузс философи (1905-1980). 

Куннинг янгиликлари:

Le Monde: ОИ саммитининг бузилишидан Т.Блэр ютиб чиқди. 2005 йил июн ойи охиригача ОвроИттифоқ раиси бўлиб қоладиган Люксембург бош вазири Жан-Клод Юнкер, яқинда бўладиган АҚШ презденти Ж. Буш билан учрашувда ОИ кучи ҳақида сўзлашини жиддий бир шаклда таъкидлади, деб хабар қилади франсуз газетаси  Le Monde. Кузатувчилар ОИ навбатдаги учрашувидаги келишмовчиликлар, Англия бош вазирининг позитсиясини мустаҳкамлади, дейишмоқда. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index5.shtml  

Руссиянинг Плесецк космодромидан ташувчи ракета "Молния-М" учирилди. Бу ракета ичига Руссия мудофаа манфаатларини кўзлайдиган аппаратуралар ўрнатилган. Хабар олинган манба адреси: http://news.mail.ru/news.html?832528

Bugun chorshanba, 2005 yilning  22 iyun,  yilning 173 kuni o`tdi. Bu yildan yana 192 kun qoldi.

Бугун чоршанба, 2005 йилнинг 22 июн,  йилнинг 173 куни ўтди. Бу йилдан яна 192 кун қолди.

Hijriy 1426 yil, 15 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”Охиратда сенга лозим бўладиган нарсаларга биринчиликни бер! Охиратда сенга зарар берадиганини эса, тарк эт!” – Салама бин Дийнор (раҳматуллоҳи алейҳ)

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1284 : Насриддин Хўжанинг вафоти.

1780 : Арзрумли (Туркия) Иброҳим Ҳаққи Ҳазратларининг вафоти.

1818 : Чеченистон пайтахти Жахар шахрига асос солинди.

1870 : АҚШ Конгресси Адлия Вазирлиги ташкил қилди.  

1910 : Дунёда илк электромеханик компьютерни кашф этган кашфиётчи Конрад Цузе  туғилди.

1911 : Британияда янги қирол Жорж V-га тож кийдириш маросими бўлди.  

1941 :  Натсист Олмонияси Совет Иттифоқига уруш очди. Бу уруш 1945 йил май ойигача давом этди.

1945 : Иккинчи Жаҳон урушида Окинава учун жанглар расмий равишда тугатилди. 81 кун давом этган ўша урушда Америка томонидан 12 520 киши ва япон тарафидан эса, 110 000 киши ҳалок бўлдилар.  

1976 : Совет Иттифоқида узоқ муддатга мўлжалланган "Салют-5" орбиитал илмий станция учирилди.

1994 : 40 та мамлакат вакиллари Хелсинкида атроф муҳит ва Овропада соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни сақлаш ҳаракатининг Овропа плани бўйича Декларатсияни имзоладилар.  

 Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Ҳар бир киши ҳаракатингизни енгил тушунса, англаштиш мустаҳкам бўлади.”  - Сун Ят сен  Чин давлат арбоби (1866-1925). 

Куннинг янгиликлари:

Руссиянинг ташувчи  ракетаси орбитага чиқа олмади. Космик аппарат "Космос-1" мўлжалланган орбитага чиқа олмади. Учишнинг 83-секундида ташувчи ракета двигатели ўз ҳаракатини тўхтатди. Двигателнинг ишламай қолиш сабаби ҳозирча аниқланигача йўқ. Бу ҳақда рус радиоси "Маяк" хабар тарқатди. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/22/22030915_bod.shtml  

Ироқдаги Америка босқинчилари тузган қуғирчок ҳукумат вакиллари чет эллик жонига қасд қилган кўп сондаги  жиҳодчиларни қўлга олганлари ҳақида хабар берадилар. Бу ҳақда қуғирчоқ ҳукуматнинг ички ишлар вазири Хошияр Зебари  Брюсселда баёнот берди, деб хабар қилади AFP. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index2.shtml

Bugun payshanba, 2005 yilning  23 iyun,  yilning 174 kuni o`tdi. Bu yildan yana 191 kun qoldi.

Бугун пайшанба, 2005 йилнинг 23 июн,  йилнинг 174 куни ўтди. Бу йилдан яна 191 кун қолди.  

Hijriy 1426 yil, 16 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”бирор эркак хотини урадиган бўлса, қиёматда мен унга давочи бўламан.» - Ҳадис-и шариф.

“Буюкларнинг сўзи, сўзларнинг буюгидир.” – Абдулхаким-и Арвосий (раҳматуллоҳи алейҳ). 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

  656 : Ҳазрат-и Алий мусулмонларнинг халифаси этиб сайланди.

1565 : Туркиянинг машҳур ҳарбий қумондонларидан бири Тургут Раис вафот қилди.

1724 : Туркия ва Руссия ўртасида Истанбул шаҳрида шартнома имзоланди.  Унга кўра, Руссия Хазар қиргоқларига, Туркия Тифлис ва Эреванга эга бўлдилар.

1840 : Англия парламенти Юқори ва Қуйи Канаданинг бирлашгани ҳақида қонун қабул қилди.

1868 : Кристофер Латам Шольз, ўзи кашф этган "Ёзув машинаси” учун патент олди.  

1913 : Ниагар шаршарасидан ўтказилган кўприк қулаб тушиши оқибатида 47 киши ҳалок бўлди.

1941 : Совет-Олмон урушини “Правда” газетаси биринчи марта Улуғ Ватан уруши, деб атади.  

1942 : Адашиб қолиб Уэлсга қўнган энг янги «Фокке-Вульф-190» маркали олмон учоғини  англияликлар қўлга киритди.

1956 : Жамол Абдал Носир Мисрнинг биринчи президентлигига сайланди

1973 : Ватиканда биринчи марта замонавий санъат кўргазмаси очилди.

1998 : Жаҳонда илк марта одам миясининг клеткаси кўчирилди.  

Куннинг янгиликлари:

Кеча Боғдодда кучли портлаш юз берди. Унинг оқибатида 18 киши ўлиб, 48 киши ярадор бўлганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Хабар олинган адрес:

http://top.rbc.ru/index3.shtml  

ОПЕК  “Савати” янада тўлиб бораяпти. Нефт қазиб чиқарувчи мамлакатларнинг “Савати” атамаси (OPEC oil basket) расмий шаклда 1987 йил 1 январида эълон қилинган. “Сават”нинг баҳо қиймати қилиб, тубандаги 11-та нефт навлари реал нархларининг ўрта арифметик қиймати олинади: Saharan Blend (Жозоир), Minas (Индонезия), Iran Heavy (Эрон), Basra Light (Ирок), Kuwait Export (Кувейт), Es Sider (Ливия), Bonny Light (Нигерия), Qatar Marine (Катар), Arab Light (Саудия Аравияси), Murban (БАЭ)  ва BCF 17 (Венесуэла).

2005 йилнинг 21 июнида нефтнинг “Савати” 52,78 долл/барр ни кўрсатган эди. Экспертларнинг фикрича бу жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index4.shtml

Bugun juma, 2005 yilning  24 iyun,  yilning 175 kuni o`tdi. Bu yildan yana 190 kun qoldi.

Бугун жума, 2005 йилнинг 24 июн,  йилнинг 175 куни ўтди. Бу йилдан яна 190 кун қолди.  

Hijriy 1426 yil, 17 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”Ғариб ва ҳеч кими йўқ кишиларнинг дўсти ва ёрдамчиси, Оллоху таоло ва Расулудир.” - Ҳадис-и шариф.

“Жавоб кўп узун ва узок бўлса, тўгриси очилмай колади.” – Хазрат-и Алий (рахматуллохи анх). 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1534 : Диёрбакир(Туркия) фатх этилди.

1793 : Франсияда биринчи республика Конститутсияси қабул қилинди.

1913 : II  Болкан уруши бошланди.

1940 : Франсия,  Италия билан тинчлик келишувини имзолади.

1945 : Москвада Совет Иттифоқи ғалаба ҳарбий Парадини ўтказди.

1959 : Н. Хрушев ( ўша замондаги совет раҳбари), АҚШ витсе-президенти Р. Никсонга “онасини учқурғондан кўрсатиш”ни  ваъда қилди.

1963 : Лондонда биринчи марта уй видеомагнитофони намойиш қилинди.   

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Ўтмишга қараш усуллари  қўлингиздадир. Унга қарашдан қочманг. Сиз ўтмишдагиларни такрорламасангиз, улар сизни тута олмайдилар.” – Пирл Бэилай,  Америкалик кўшикчи ва артист (1918-1990). 

Куннинг янгиликлари:

Нью-Йоркда бир баррел нефт нархи  $60-га етди. Нефт нархининг кўтарилишини кузатувчилар, бу ҳолни реал бўлмай, савдогарларнинг хийлалридир, деб баҳолаяптилар. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Г.Шредер, ОИ Шарққа кенгайишини қўлламоқда. Олмония Канслери Герхард Шредер ОвроИттифоқи чегарасининг шарқ тарафга кенгайишини маъқуллаб сўзлади. “Бугун 450 миллионли нуфус ОИи Ғарбий ярим шарнинг  улкан иктисодий майдонига айлантирмоқда” – деди Канслер, Хабар олинган манба адреси:  http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/23/23115325_bod.shtml  

Москванинг марказида катта тепалаш содир бўлди. Хабарларга қараганда мазкур жанжалда зарар кўрганлар ҳам бор. Тепалашда 200-дан кўпроқ киши қатнашганлигини ёзишдилар. Тартибни сақлаш органлари тарафидан 30-та жанжалчилар қўлга олинган. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/23/23233151_bod.shtml

Bugun shanba, 2005 yilning  25 iyun,  yilning 176 kuni o`tdi. Bu yildan yana 189 kun qoldi.

Бугун шанба, 2005 йилнинг 25 июн,  йилнинг 176 куни ўтди. Бу йилдан яна 189 кун қолди.  

Hijriy 1426 yil, 18 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”Ё Раббий! Менга илм бер, мени осойишталик ва мулоймлик билан безат, менга тақво эҳсон айла! Соғлиқ, эсонлик билан мени гўзаллаштир.” - Ҳадис-и шариф.  

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1503 : Ямайки қирғоқларида  Христофор Колумбнинг кемаси ҳалокатга учради. 

1861 : Султон Абдулмажид Хон вафот қилди.

1942 : Тахминан 1 000 га яқин Британия Ҳаво кучлари бомба ташловчи учоқлари Бремен (Олмония) шаҳрига ҳужум қилдилар.

1950 : Корея уруши бошланди.

1951 : АҚШда биринчи марта рангли телевединие намойиш қилинди.

1968 : СССРда ”Замон Машинаси”  гуруҳи ташкил бўлди.

1975 : Салкам беш асрлик Партугалия асоратидан озод бўлган Мозамбик халқ Республикаси эълон қилинди. Бугун Мозамбик миллий байрами кунидир.

1991 : Югословиянинг ғарбий республикалари, Хорватия ва Словения ўз мустақилликларини эълон қилишдилар.

1993 : Канадада биринчи марта аёл киши- Ким Кампбелл мамлакат бош Вазирлигига қасам ёд қилдирилди. Ҳисоб бўйича бу Канаданинг 19- бош вазири эди. 

1993 : Литванинг ўз пули(валютаси) “Лит” муомалага чиқарилди. Бир литнинг юздан бири бир сент, деб юритиладиган бўлди.  

Ғарблининг бугунга аталган фикри:  “Матбуот, оловдай ажойиб хизматчидир. Бироқ машаққатли бир ишдир.”  -  Жеймс Фенимора Купар, америкалик ёзувчи (1789-1851). 

Куннинг янгиликлари:

Эронда президентликка  иккинчи навбат сайловлар бўлиб ўтди. Кузатувчиларнинг айтишича сайловчилар жуда фаол катнашганлар. Овозларнинг натижалари эртага эълон килиниши кутилмокда. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index1.shtml

Bugun yakshanba, 2005 yilning  26 iyun,  yilning 177 kuni o`tdi. Bu yildan yana 188 kun qoldi.

Бугун якшанба, 2005 йилнинг 26 июн,  йилнинг 177 куни ўтди. Бу йилдан яна 188 кун қолди.  

Hijriy 1426 yil, 19 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити:”Дини ва иймони ҳақида, “Менинг охирим нима бўлади?”, деб ариқ ёқасидаги ўт каби титрамаган кишининг охири қўрқинчлидир.” – Жофар-и Содиқ(раҳматуллоҳи алейҳ).  

Интернет ҳақида шеър:

Коинот архивига,

Бўлмоқ истасанг сирдош.

Интернет бир хазина,

Сен ҳам боғлангин қардош. 

Дунёнинг тўрт томони,

Экранда қаршингдадир.

Асрнинг буюк имкони,

Олдингда, қўлингдадир. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1498:  Овропада тиш чуткаси кашф қилинди. Чунки мусулмонларга бу асбоб(мисвок – табиий ўт илдизи) бундан минг йилга яқин илгари маълум эди ва қўлланиларди.

1917 : Биринчи Жаҳон уруши даврида Американинг Экспедитсия ҳарбий кучлари биринчи марта Франсияга келди.

1940: СССРда ишга 21 минутдан кўпроқ кечигиб келганлар учун жинойи жавобгарлик жорий қилинди. 

1945:  Совет Иттифокида генералиссимус унвони жорий қилинди.

1953: СССРда узоқ йиллар КГБ-нинг бошлиғи бўлтб турган Лаврентий Берия  КПСС Марказий Комитети Сиёсий Бюроси мажлисида қамоққа олинди.  

1963 : АҚШ президенти Кенниди ғарбий Берлинга сафар қилди.  

2003 : Энг узоқ вақт сенатар бўлган Стром Турмонд 100 ёшда вафот қилди.

1945 : Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми 50-та давлатлар тарафидан Сан-Франсискода имзоланди.  

Бугун Дунёда норкотикага қарши кураш кунидир. 

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Мен ёшлигимда идеал хотин топмагунимча уйланмайман, деб қасам ичгандим. Яхши, мен уни топдим. Бироқ афсуслар бўлсинки, у жуда ажойиб кишини кутган экан.” - Роберт Шуман, франсуз давлат арбоби (1886-1963). 

Куннинг янгиликлари:

Ироқ кўғирчоқ ҳукуматининг саккизта ролитсиячилари қуршовда ҳалок бўлдилар. Ироқ ватанпарварлари Рамади шаҳрида политсия потрулини қуршовга олдилар.Оқибатда 8-та политсия ходими ўлди.  Рамади, Ироқнинг ғарбидаги Анбар вилоятининг марказий шаҳридир. Хабар олинган манба адреси:  http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_4622000/4622377.stm  

БМТ ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга қайтариб бермасликни талаб килаяпти. Ўзбек қочоқларини Ўзбекистонга бериб юборилишини тўхтатиш мақсадида БМТ юқори мансабли бир ходимини Қиргизистонга юбораяпти. Хабар олинган манба адреси: http://news.bbc.co.uk/hi/russian/news/newsid_4622000/4622111.stm  

Эронда янги президент сайланди. Бу мамлакатда ўтказилган такрор овоз беришда ҳозиргача Теҳрон шаҳри ҳокими бўлиб турган Махмуд Ахмади Нажад ғалаба козонди. Маҳмуд Нажад 1979 йилги ислом инқилобининг ашаддий тарафдорларидан ҳисобланади. Унинг таъкидлашича бугун Эронда Эрон душманлари мағлубиятга учраган. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Русларнинг Бош қумодони Владимир Михайлов, АҚШ совуқ урушни давом этказаяпти, деб ҳисоблайди.  "Эхо Москвы" хабарига қараганда у кеча бу ҳақда эълон қилган. Унинг фикрича совуқ уруш пропагандасини руслар тугатган, бироқ Америка давом этказмоқда. Хабар оинган манба адреси http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/25/25130134_bod.shtml

Bugun dushanba, 2005 yilning  27 iyun,  yilning 178 kuni o`tdi. Bu yildan yana 187 kun qoldi.

Бугун душанба, 2005 йилнинг 27 июн,  йилнинг 178 куни ўтди. Бу йилдан яна 187 кун қолди.  

Ҳижрий 1426 yil, 20 Жамозил-аввал.  

Интернет ҳақида шеър:

Интернет дунё шаҳри,

Сайёҳсан жойингда сен.

Рангбаранг саитларни,

Диққат қилгин, кезаркан. 

Дунёда нима бўлса,

Хабар, билим, яшашни.

Ҳар бир нағма бўлса,

Саитларга ташлашди.

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1587 : Улуч Паша  вафот қилди.

1615 : Овропага биринчи марта чой келтирилди.

1847 : Нью-Йорк ва Бостон  телеграф симлари билан богланди.

1893 : Нью-Йорк фонд биржаси инқирозга учради.

1910 : Россияда столипин аграр реформаси бошланди.

1931 : Кашфиётчи Игор Сикорский АҚШ-да биринчи вертолетни кашф этганлиги учун патент олди.

1950 : АҚШ президенти Труман, Жанубий Кореянинг Шимолий Кореяга қарши урушида Жанубий Кореяга ёрдам беришга буйруқ берди.

1954 : Советларда Обнинскда дунёда биринчи марта атом стансияси ишга туширилди.

1984 : Франсия футбол командаси Овропа чимпиони бўлди.

1998 : Адана(Туркия) зилзиласида 145 киши ҳалок бўлди 

Бундан ўн йил муқаддам, шатлл Атлантида Совет стансияси ”Мир” билан учрашиш учун парвоз қилди.  

Бугун Бутундунё болиқчилар кунидир. 

Куннинг янгиликлари:

Ироқдаги АҚШ босқинчи ҳарбийлари Ироқдан яна ўн икки йилгача чиқиб кетмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакатнинг мудофаа вазири сўзлади. Унинг фикрича Америка босқинчилари Ироқда 5,6,8,10 ёки 12 йил қолишлари мумкинмиш. У Ироқдаги курашни Чин ва Ветнам вариантлари билан солиштириб,  Абу Мусаб Аз-Заркави, Хо Ши Мин қам, Мао Цзе Дун қам эмас, деб таъкидлади. Вазирнинг фикрича Ироқ   ватанпарварларида бирлаштирувчи ғоя, уларни бир-бирига улаб турувчи мустаҳкам занжир йўқ. Шу сабаб улар мағлубиятга маҳкумлар. Шундаймикин... ? Хабар олинган манба адреси:  http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/26/26210856_bod.shtml 

АҚШдан учган учоқ теракт хавфи бўлганлиги учун жойига қайтариб келинди.  Чикаго-Париж йўли бўйлаб осмонга кўтарилган учоқ Boeing 767-300 икки соатдан кейин изига қайтариб олинди. Учоқда 199 та йўловчи бор эди.  American Airlines компанияси учоғининг учишини ўзгартиришга учоқ салонидан топилган пичоқ сабабчи бўлган. Пичокқ эгаси аниқ эмас. Уни аниқлаш билан политсия шуғулланаяпти. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/27/27010728_bod.shtml  

Д.Рамсфелд: АҚШ Ироқ жангарилари билан музокаралар олиб бораяпти.  Англияда чиқадиган Sunday Times газетаси Ироқдаги Америка босқинчилари Ироқ ватанпарварлари билан махфий учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар қилганди. Бу хабарнинг ҳақиқат эканлигини АҚШ вазири Рамсфелд тасдиқлади. Хабарларга кўра,  босқинчилар билан “Ансар Сунна” ва унча ҳам машҳур бўлмаган “Муҳаммад аскарлари”, “Ироқнинг Ислом қўшини” ва “Жаиш Муҳаммад” каби гуруҳлар вакиллари музакарага киришган. Хабар олинган адрес: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/27/27040424_bod.shtml 

Bugun seshanba, 2005 yilning  28 iyun,  yilning 179 kuni o`tdi. Bu yildan yana 186 kun qoldi.

Бугун сешанба, 2005 йилнинг 28 июн,  йилнинг 179 куни ўтди. Бу йилдан яна 186 кун қолди.  

Ҳижрий 1426 yil, 21 Жамозил-аввал.

Куннинг ўгити: ”Илм ўрганинг! Илм ўрганиш ибодатдир. Илм ўргатганга ва илм ўрганганга жиҳод савоби берилади.” – Ҳадис-и шариф.   

Маълумки Ўзбекистонлик ва Ўзбекистондаги Каримов бошлиқ безорилар гуруҳи сиёсатига мухолиф фикрда бўлган кишилардан анчагинаси чет элларда муҳожирликда яшашаяптилар. Май ойида у безориларнинг Андтжонда содир қилган қонли жиноятларидан кейин Каримов ва у бошлиқ безориларга қарши курашни фаоллаштириш мақсадида мухолифат аъзолари бирлашишга ахд қилдилар. Шу муносабат билан Вашингтонда “Ўзбекистон Демократик Конгресси” таъсис мажлиси ўтказилди.  Мухолифатчиларнинг ҳаракатидан бир томондан қўрқиб, бошка томондан Ўзбекистон ахолиси онгда мухолиф кучлар ҳақида ғолис тушунча ҳосил қилиш мақсадида безорилар хуруж қила бошладилар. Ўзбекистондаги Каримов бошлиқ безориларнинг хуружига қарши дўстимиз Жахонгир Маматов ўз фикрини эълон килди. Уни биз бугунги хабарлар таркибига киритдик. Марҳамат танишинг:  

ЖОСУСЛИК ҲАҚИДА

Кейинги кунларда Ўзбекистон Девонида тайёрланиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган "совет пропогандаси" услубидаги мақолаларда АҚШда яшаётган ўзбекистонликларни "хоинлар", "Марказий Разведка бошқармасининг малайлари" дейишмоқда. Бугунга қадар Президент девонидагиларнинг кўп соҳаларда чаласаводликларини билардик, аммо бу уларнинг шўролар давридагидек зомби эканликларини ҳам кўрсатмоқда.

Гап шундаки, АҚШ қонунлар мамлакати ва бу ерда Ўзбекистондаги каби қонун Президент ва ҳокимларнинг "телефон"и ёки орқа томорқаси эмас. Қўшма штатларда бир пайтлар МРБнинг мамлакат ичидаги фаолияти жуда кескин норозиликларга сабаб бўлган ва шундан кейин махсус қонун билан бу идоранинг АҚШ ҳудудида фаолият кўрсатиши ман этилган. 

Агар МРБ АҚШда яшаётганларни ўз тузоғига илинтириш билан шуғулланиб қолса, бу жуда катта можароларга олиб келади ва  анча-бунча одамнинг келажагига нуқта қўяди. Бу борадаги қонун ижросини назорат қиладиган махсус бошқармалар мавжуд. МРБ фаолияти ташқарида ва  бу идора буни ҳеч қачон яширмаган. 

 Ўзбекистон президенти Девонидан дон тергувчи "пропагандист" журналистлар эса ана шу оддийгина ҳақиқатни билмайдилар ёки АҚШни Ўзбекистон каби тассавур қилиб, қонунлар қовунзор, исташса ҳандалакни узишади, исташса "Амири"ни деб ўйлашади.  

АҚШга келиб, қонуний тарзда яшаётган ҳар бир киши Конститутсияда белгиланган ҳамма ҳуқуқлардан АҚШ фуқаролари билан баб-баравар фойдаланади.(Фақат сайлов ҳуқуқини фуқаро бўлгандан кейингина қўлга киритади- ЖМ).Бу ҳуқуқлар оёқ ости қилинадиган ҳуқуқлар эмас, балки ҳурмат қилинадиган, қадрланадиган ҳуқуқлардир.  

Шу боис донсевар журналистлар "жосус"ларни АҚШ ичкарисидан эмас, балки ташқарисидан излашлари керак. Ўшанда ҳам эҳтиёт бўлмасалар қовун тушириб қўйишлари мумкин. Чунки адашиб, ФСБнинг жосусларини фош этиб қўйсалар, у ҳолда Ислом Каримовнинг калтаги бошларини ёриб юборади. 27.06.05.

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1635 : Франсузлар Кариб денгизида Гваделупа мустамлакасини ташкил қилдилар.

1783 : Франсуз кимёгари Антуан Лавуазье мамлакат Академиясида сув кисолород ва водороддан иборат, деб эълон қилди.

1838 : Британия қироличаси Викторияга тож кийгизиш маросими бўлди.

1914 : Сараевода  австро-венгер валиахти эрцгерцог Франц-Фердинанд ва унинг хотини ўлдирилди. Ана шу қотиллик, биринчи жаҳон урушининг бошланиб кетишига баҳона бўлганди.  

1918 : Руссияда ҳамма катта саноат корхоналари миллийлаштирилди(давлат ҳисобига олинди).

1919 : Биринчи жаҳон уруши тугагани ҳақида Версал(Франсия) битими имзоланди. 1920 : Туркия қуруқликдаги ҳарбий кучлари куни

1939 : Pan American ҳаво йўли доимий трансатлантик ҳаво хизматини йўлга қўйди.   

1959 : Советларнинг Ту-114 йўловчилар учоғида биринчи марта Москва - Нью-Йорк орасида ҳеч бир жойга қўнилмасдан трансатлантик учиб ўтишни амалга оширилди.  

1996 :  Украинада Конститутсия куни, деб эълон қилинди.  

2001 : АҚШда ўлим жазосини аста-секин бекор қилишга қарор қилинди.  

Куннинг янгиликлари:

Ироқда кеча Американинг бир вертолетини уриб туширдилар. Ироқдаги Америка босқинчи кучлари Apache вертолетинниг қулаб тушиб, иккала учувчиси ҳам ҳалок бўлгани тасдикладилар. Ҳодиса, Боғдоддан бир неча ўн километр шимолда жойлашган америкаликларнинг Тожи ҳарбий базасидан узоқ бўлмаган бир ерда содир бўлди. Босқинчилар, вертолет қулашининг сабабларини айтишмаганлар. Бирокқ гувоҳлар, унинг уриб туширилганини айтишаяптилар. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index4.shtml  

Полша ОвроИттифоқини (ОИ) бўҳрондан чиқаришни ваъда қилаяпти.

Полша, ОИ Конститутсиясини қабул қилиш ва унинг бюжеди бўйича келиб чиққан бўҳронли вазиятдан ОвроИттифоқни қутқаришни ўз зиммасига олмоқда. Бу ҳақда мамалакт ташқи ишлар вазири  Адам Ротфельд баёнот қилди, деб хабар тарқатади АР. Хабар олинган манба адреси:   http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/27/27184508_bod.shtml  

АҚШ янги чеклашлари Руссияга ҳам тегишли бўлиши мумкин.

Ж. Буш маъмурияти оммавий қиргин қуролларнинг тарқалишига қарши кураш программаси доирасида янги тадбири чоралар тайёрлаяпти. Кузатувчилар АҚШ бу чоралари Руссияга ҳам тегишли бўлиши мумкин, деб таҳмин қилаяптилар. Бу ҳақдаги давлат кўрсатмаларини 2-июлда бўладиган ”Улкан Саккизлар” саммитигача Ж. Буш тарафидан имзоланиши кутилмокда. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/27/27105626_bod.shtml

Bugun chorshanba, 2005 yilning  29 iyun,  yilning 180  kuni o`tdi. Bu yildan yana 185  kun qoldi.

Бугун чоршанба, 2005 йилнинг 29 июн,  йилнинг 180 куни ўтди. Бу йилдан яна 185 кун қолди.  

Хижрий 1426 yil, 22 Жамозил-аввал.

Куннинг ўгити: ”Гуноҳлар ғафлат келтиради. Ғафлат эса, қалбнинг қаттиқлашига сабаб бўлади. Қалбнинг қаттиқлашиши кишини Оллоҳу таолодан узоқлаштиради. Оллоҳу таолодан узоқлик эса, уни Жаҳаннамга келтиради.” – Ҳорис ал-Муҳосибий (раҳматуллоҳи алейҳ) 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1916 : Биринчи марта  Боинг учоги ҳавога парвоз қилди.  

1964 : Телевизорни узоқдан бошқариш пулти ясалди.

1966 : Штатлар шимолий Ветнам шаҳарлари Ханой ва  Хайфон атрофларини бомбалашни бошлади.

1967 : Қуддусда яҳудийларни ажратиб турган тусиқ олиб ташланди.

1970 : АҚШ икки ойдан буён Камбоджага қилаётган ҳужумини тугатди.

1975 : Совет Иттифоқида Курчатов номли Институтда жаҳонда энг буюк термоядро қурилмаси  «Токмак-10» ўрнатилди.

2002 : Туркия футбол тақими(командаси) дунё футбол чимпионатида учинчи фахрли ўринни эгаллади.  

Бундан ўн муқаддам, шаттл Атлантида ва ”Мир” коинот стансияси фазовий орбитада тўқнашдилар. Сеулда(Жанубий  Кория) унинивермагнинг қулаб тушиш оқибатида энг оз 500 киши халок бўлди.  

Бундун бир йил муқаддам, Сьерра-Леонда БМТ га қарашли вертолет халокатга учради. Унинг ичида бўлган 24 киши халок бўлдилар.  

Куннинг янгиликлари:

Ўзбек қонхўри Москвадаги шериги РФ президенти В.Путиндан янги вазифалар олиш мақсадида Москвага келди. У ерда унинг сўзлаган ёлғонлари ҳақида тубандаги материалда ўқийсиз. Уни оргиналда(рус тилида) беришни лозим кўрдик.  Материал олинган манба адреси:

http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2005/06/29/35609.shtml

Мана бу материалнинг ўзи:

 “Узбекский диктатор обвинил Запад в событиях в Андижане

События в Андижане были спланированы извне, и готовилась несколько месяцев или несколько лет и была проведена из-за «независимой» политики Ташкента, заявил узбекский диктатор Каримов на встрече с Путиным. 

"У нас есть данные, люди, которых готовили за пределами Узбекистана. Эти люди дают показания и завтра выступят", - сообщил Каримов. В то же время  диктатор провел параллели между операцией против Андижана и "цветными революциями" в странах бывшего СССР, сообщает РИА Новости. 

По мнению диктатора западные журналисты прибыли в Андижан до событий в Андижане якобы для подготовки информационного сопровождения акции. "Информационная атака против Узбекистана началась до того, как началась операция", - сказал Каримов во вторник на встрече с Путиным. 

По словам узбекского диктатора, большинство западных журналистов еще 10 мая прибыли в Андижан, устроились в гостинице, выбирали удобные места, с которых просматривалась площадь, чтобы затем направлять информацию "в те центры, откуда она тиражировалась". 2005-06-29 00:35:19” 

К.Аннан Ироқ ватанпарварлари блан келишувга чиқираяпти. БМТ Бош котиби Кофи Аннан, Ирок ватанпарварлари билан битимга келиш у мамлакатдаги мажорани ҳал қилишда муҳим қадам бўларди, деб баёнот берди. Унинг фикрича Ирокдаги мажорани ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар тарқатди. Хабар олинган манба адреси:  http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/daythemes/2005/06/28/28033715_bod.shtml  

Афғнистонда Америка вертолети вайрон бўлди. Мамлакатнинг шарқидаги Кунар вилоятида Қўшма Штатларнинг Харбий ҳаво кучларига қарашли CH-47 Chinook верталети ерга қулаб тушган. Reuters хабарига кўра вертолет ичида 15-20 киши бўлганлар. Кунар вилояти маъмурияти манбаларига кўра вертолет қулаб тушидан олдин унга ердан ракета отилган. Вертолетнинг ҳалокатга учрашидан кўра, унинг уриб туширилгани эҳтимоли ҳақиқатга яқин кўринади. Хабар олинган манба адреси http://top.rbc.ru/index2.shtml  

Ироқда “Ал-Қоида” раҳбарларидан бири қўл туширилгани ҳақида хабар тақади. Ироқнинг қуғирчоқ ҳукумати баёнотига қараганда Сами Аммар Ҳамид Маҳуд, бошқача  Абу Ақил исми билан танилган бириси қўлга олинган. Бу одам “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги раҳбарларидан бири, деб ҳисобланмоқда. Хабар олинган манба адреси: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/28/28212818_bod.shtml  

Ироқ парламентидаги энг кекса депутат ўлдирилди. Мамлакатда портлашлар тўхтамаяпти. Бугунги портлашлардан бирида 87 –га кирган кекса депутат, шиа Дари Файяд, унинг ўғли ва уларнинг учта қўрувчилари автомобил портлаши оқибатида халок бўлдилар. Хабар олинган манба адреси:

http://news.mail.ru/news.html?835579

Bugun payshanba, 2005 yilning  30 iyun,  yilning 181  kuni o`tdi. Bu yildan yana 184  kun qoldi.

Бугун пайшанба, 2005 йилнинг 30 июн,  йилнинг 181 куни ўтди. Бу йилдан яна 184 кун қолди.  

Хижрий 1426 yil, 23 Жамозил-аввал.  

Куннинг ўгити: ”Оллоҳу таоло, ҳалол ишлаб топиш йўлида чарчаб-хориган қулини севади” – Ҳадис-и шариф. 

Tarixning muxim voqealari(Тарихнинг муҳим воқеалари):

1839 : Туркия султонларидан Маҳмуд Хон II нинг вафоти.

1921 : Туркияда болалар ҳимояси ташкилоти ташкил бўлди.

1934 : Адольф Хитлер Олмонияда сиёсий арбоб ва ҳарбий бошлиқларни оммавий қиришни бошлади.

1944 : СССРда тибииёт фанлари Академияси ташкил қилинди.  

1963 : Рим папаси Поул VI , рим-католик Черковининг 262-чи бошлиғи бўлиб тож кийдириш маросими бўлди.  

1971 : Совет коинот аппарати “СОЮЗ-11” учта астронавтлари билан ерга қўнганида асронавтлар халок бўлганди.

1984 : Эллиотт Трюдодан кейин Жон Тернер, Канаданинг 17-чи бош вазири шаклида қасам ёд қилди.                                                                                                                          

Конго Демократик Республикаси миллий байрами – Мустақиллик куни (1960).

Туркияда нафақадорлар куни. 

Ғарблининг бугунга аталган фикри: “Ҳақиқатан севишганлар ҳеч қаримайдилар. Улар жисмоний жуда қариб ўлишлари мумкин, бироқ улар ёшлар каби ўладилар” -  Артур Винг Пинеро, инглиз драматурги (1855-1934). 

Куннинг янгиликлари:

Путин Андижондаги хунрезликни қўллаб-қувватлади.

Путин Андижонда минглаб тинч аҳолини отишга буйруқ берган Каримовнинг қонхўрлигини тўла қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Газета.Ru хабар тарқатди. Тубандаги адресда янада кўпроқ маълумотлар билан танишасиз:  

http://www.kavkazcenter.com/russ/content/2005/06/29/35628.shtml   

Москвада 55 минг болалар ҳақиқий қулликда яшамоқдалар. Овропа хавфсизлиги комитетининг махсус вакили  Хельгу Конраднинг маълумотларига суяниб  "Эхо Москвы" тарқатган хабарига кўра,  русларнинг пайтахти ҳисобланмиш Москва шаҳрида 55 минг балоғатга тўлмаган болалар мажбурий меҳнатда, яъни қул сифатида ва жинсий алоқада қўлланилмоқда.  Шунга қарамасдан Руссияда бир миллиондан икки миллионга қадар қаровчиси йўқ болалар рўйхатга олингалиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Хабар олинган вдрес: http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/society/2005/06/29/29140401_bod.shtml  

АҚШ-да Капитолия ва Оқ Уй яна шошилинч кўчирилди.  Бугун АҚШ махсус хиямат ходимлари Конгресс биноси ва Оқ Уйнинг шошилинч кўчирилишини эълон қилдилар. Аммо бир неча минутдан кейин буйруқ бекор қилинди, деб хабар қилади АР. Бунга  Вашингтон устида учиш тақиқланган зонага бир учоқнинг кириб қолгани сабаб бўлди, дейишаяпти. Ҳодисанинг тафсилотлари ҳали эълон қилинмади. Бунақа ваҳималар Оқ Уйда тез-тез учраб турадиган воқеага айланиб қолди. Хабар олинган манба адреси:

http://top.rbc.ru/index.shtml?/news/incidents/2005/06/30/30033934_bod.shtml

 

Bosh sahifaga qaytish | Αξψθγΰ ’ςθψ
Hosted by uCoz