Ниятимиз билан танишинг Niyatimiz bilan tanishing.

8.02.13:Ибратли сўзлар ...

ДОЛЗАРБ МАВЗУ:

Қирғизистонда такрор рангли инқилоб содир бўлдими? - Мақола 23.04.2010-да қўйилди.

Б.Чориев нега Ўзбекистонга қайтди? - 02.11.09-да қўйилди

Экстремизм хавфи ҳамиша мавжуд. Журналист Ю.Расулов билан суҳбат (1-2) - 11.11.09-да қўйилди.

16.11.09-да 3-суҳбат ҳам қўйилди. Уни ўқинг!

АЛИШЕРНИНГ ўлими КИМГА керак БЎЛДИ?

Ислом дини билан танишинг ...Бу ЕРни доим ўқиб туринг!БУ ЕРга 28.03.09-да янги мақола қўйилди уни ўқинг.

Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак? ЯНГИ БЎЛИМ: Икки дунё саодати Ҳазрати МУҲАММАДГА(с.а.в)салоти саломлар бўлсин... - 21.03.09 -да қўйилди

Жаҳоннинг аёл давлат арбоблари билан танишинг!

Кааба Ер қуррасининг маркази...

МЕН ТУҒИЛГАН ҚИШЛОҚДАН МАККА-И МУКАРРАМАГАЧА.

Янги мақолалар ва таржималар: 07.07.09-да ЯНГИ ТАРЖИМА ҚЎЙИЛДИ.02.03.09-да янги мақола қўйилди.

ИЛМИЙ КАШФИЁТ ва ИХТИРОЛАР ҲАҚИДА ЎҚИНГ!- 07.08.08 да янги маълумотлар қўйилди.

ТУРКЛАР ОЛАМИНИНГ ТАРИХИДАН КЎРИНИШЛАР - Бу ерга 29.04.10-да рус истилоси остида қолган туркларга қарши хоинона сиёсат ҳақида материал қўйилди. Уни ўқинг!.

АЗОН

КИТОБЛАР:

Силсилаи Олийя Буюклари (Video)

Ер қураси ҳақида нима биласиз?

Дадахон Ҳасанов: "Темирюрак турклармиз" - қўшиқ

VATANNING KO`Z YOSHLARI-ВАТАННИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ.

Юсуф Жума шеърларидан ўқинг. Бу ерда Ю. Жуманинг мақолалари хам қўйилиб борилади. 04.12.08-да биринчи мақола қўйилди.05.03.09-да янги шеърлар қўйилди.

ЯНГИ БЎЛИМ: Нақшбандий ижоди билан танишинг ...

Ўзбекистон ҳақида ким нима деяпти?

Англиянинг собиқ элчиси нима деяпти?

А. Маманов мақолаларини ўқинг

Ҳикматлар дарёсидан томчилар.

Самарқанд манзаралари.

Ойнинг ўтган кунларидаги хабарлар

ИНСОН ШАКЛИДАГИ шайтонларнинг ИҒВОСИ - Разменная монета.Бу филмни албатта кўришга ҳаракат қилинг! Бу ердаги "маданиятли"ларнинг шайтонлигини кўрасиз ...06.12.2009-да қўйилди.

13-май куни Андижонда нима бўлди?

Samarqanddan lavha.

Maqolalar-Мақолалар:

Arxiv-Архив

ҚАДРЛИ ЎҚУВЧИЛАР! Мазкур таҳририят тарафидан < http://www.samarqanduz.com > номли янги бир блок очилди. Марҳамат, блогимиз билан танишинг ва уни кузатиб боринг! Сиздан келган турли хил фикр, мулоҳаза ва таклифларни эҳтиромлар билан қабул қиламиз.

Sahifamizga marhamat qiling!

Sharaf - bu buyuklik, sharafsizlik chuqurlikdagi ifloslikdir. Sharafli bo`ling, sharafli bo`laylik. Shon-sharaf, kuch-quvvat,yuksaklikdir. Sharafsizlik, puch, yo`qlikdir. Sharaf bilan o`lish, sharmandali hayotdan ming bor afzaldir.

Бутун пайғамбарларнинг сарвари Муҳаммад Мустафо бин Абдуллоҳ, Расулу Оллоҳу таоло (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) одатлари: Икки олам сарвари Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) гўзал ахлоқларидан баъзиларини тубанда баён қиламиз:

1 - Ҳар бир чақирган кишига лаббайк деб жавоб қиларди. Ҳеч кимнинг олдида оёқларини узатмасди. Тиз чўкиб ўтирарди. Улов устида кетаётганида бирорта пиёда юриб кетаётганни кўриб қолса, уни дарҳол орқасига миндириб оларди.

2 – Асҳоби ўтирган жойга келганида уларнинг бош тарафига ўтмасдилар. У, бўш бўлган ихтиёрий бир жойга ўтирарди. Бир кун кўчага чиққанида, Уни кўрганлар оёққа турганини кўриб, ”Мен учун ўтирган жойларингиздан турманглар! Мен ҳам сиздек бир одамман. Ҳаммага ўхшаш юраман. Чарчасам ўтираман”, марҳамат қилдилар.

3 – Еб-ичишда, кийинишда ва ҳар бир нарсада хизматчиларини ўзидан ажратмасдилар. Уларнинг ишларига ёрдам қиларди. Ҳар доим Унинг хизматида бўлган Анас бин Молик ҳазратлари, ”Расулуллоҳга ўн йил хизмат қилдим. Бироқ Унинг менга қилган хизмати, менинг Унга қилганимдан кўп эди. Менга Унинг инжиганини, терс сўзлаганини ҳеч кўрмадим”, деб марҳамат қилди.

4 – Кийимларида сўкилган ва йиртилган жойиларини ўзи тикарди, ҳайвонларга ем берарди. Бозордан сотиб олганларини уйига ўзи келтирарди.

5- Касалларни бориб кўрарди, жанозаларга қатнашарди. Кўнгул олиш учун камбағалдир, бадавлатдир ҳар кимнинг касалини бориб кўриб, ундан аҳвол сўрарди.

6 – Бомдод намозидан кейин ҳар доим жамоатга қараб, “Касал бўлган бирон қардошимиз борми, бориб ундан ҳол сўрайлик”, деб марҳамат қиларди. Касал бўлган бўлмаса, ”Бирор жаноза борми, у ерга ёрдамга борайлик”, дерди. Жаноза бор жойда, мўрдани ювишда, уни кафанлашда ёрдам қиларди, намозини ўқирди ва то қабргача кетарди.

7 – Асҳобидан бирон киши уч кун кўзга ташланмаса, уни суриштирарди. Сафарга кетганларга хайр дуоси қилиб, шаҳарда бўлганларни бориб кўрарди.

8 – Йўлида олдидан чиққан мусулмонга аввал ўзи салом берарди.

9 – Ҳар доим нималарнидир ўйлаб юргандай кўринарди, жуда оз сўзларди. Сўзларини табассум билан бошларди. Зарурати бўлмаган ва фойдасиз бирон калима сўзламасди. Лозим бўлган жойларда маъноси очиқ ва фойдали нарсалар ҳақида сўзларди. Яхши тушунилсин учун баъзан бир сўзлаганини уч марта такрорларди.

10 – Меҳмонларига, асҳобига хизмат қиларди, “Ҳар бир қавмнинг яхшиси, энг устуни, уларга хизмат қилганидар”, дея марҳамат қиларди.

11 - Ҳеч кимга айбини юзига солмасди. Ҳеч кимдан шикоят қилмасди ва ҳеч кимнинг орқасидан сўзламасди. Бирор кишининг сўзини ёки ишини ёқтирмаса, ”Баъзи кишилар, нега шундай қиладилар-а, ажоба”, деб қўярди.

12 – Кўп жўмард эди. Ўзига ҳеч нарса қолдирмай юзлаб туя ва қўйларни бериб юборарди. Унинг бу эҳсонларини кўрган қанчалаб кофирлар иймонга келгандилар. Ундан бирор нарса сўролганда, Унинг йўқ деганини ҳеч ким эшитмади. Бор бўлса берарди, йўқ бўлса сукут сақларди.

13 – Оллоҳу таоло, “Мана берайин”, деб марҳамат қилганда, бу дунё сарватини хоҳламади. Эланган ундан пиширилган буғдой нонини ҳеч бир вақт емади. Ҳар доим эланмаган арпа унидан ёпилган нон еярди. Унинг ҳеч бир вақт тўйганича еганини кўрган бўлмади. Нонни ҳеч бир нарсасиз ёки хурмо, сирка, мева, шўрпа билан ейирди ёки зайтун ёғига ботириб еярди.

14 – Бирор овқатни ёқтирмагани эшитилмади. Икром қилинганини ерди.

15 – Уйига келиб, “Ейдиган бирор нарса борми”, дерди, йўқ бўлса, рўза тутарди.

Бугун Юсуф Жума эмас, балки у мансуб ўзбек аталмиш бутун халқ маҳкама қилинмоқда.

“Тўғрисини сўйласам элга,

Бас қил, ортиқ гаплама дейсан.

Нега олдинг барчани тилга,

Барчага лой чаплама дейсан.

Мен ўзимча ғамини едим,

Чўкар экан шўрлик балчиққа.

Ҳой, ботқоққа ботмагин, дедим,

Интил, дедим, тоза уфққа”.

“Руҳий хаста халқ, руҳий хаста ҳукумат, руҳий хаста мухолифат!”

Юсуф Жума

Ҳали советлар яшаб турган бир замон, 1991 йилда Самарқанд вилоятининг Пайариқ районида яшовчи Тошболта Тилововдан менга бир мактуб келган эди. У мактубга “БИРЛАШ” , деб исм берилганди. Мактуб шъер шаклида битилган бўлиб, аслида у поэтик ритмга тушмаган бир куйинчак ватандошнинг қалб туйғисини, унинг истагини ифодалаган бир парча хат эди. Тошболта дўстимизнинг мисраларини бироз тартибга солинса, тубандаги каби саслар чиқарди:

Боболарнинг руҳи шод бўлсин, ҳар чоқ,

Оналарнинг кўнгли бут бўлсин, ҳар чоқ,

Ўлкамиз гўзал, шамшод бўлсин, ҳар чоқ,

Бирлик ҳамда эрк умрбод бўлсин, ҳар чоқ,

Ватан озоду-обод бўлсин, ҳар чоқ,

Десанг БИРЛАШ, бирлашган узар ҳар чоқ!

Менинг ҳам қўлим кўкка етсин, десанг,

Отган кесагим тошни кессин, десанг,

Ғанимлар ер қаърига кетсин, десанг,

Дўстлар доим ғолибу, ютсин, десанг,

Йўли равон, ишлари битсин, десанг,

Халқим БИРЛАШ, бирлашган узар ҳар чоқ.

Миллат бўлиб соғлом, ўлмасин, десанг,

Адолат, ҳақиқат сўнмасин, десанг,

Иғво-ю, ғаразлик бўлмасин, десанг,

Осмону-ҳаво бўлғонмасин, десанг,

Бирлик узилиб, тугилмасин, десанг,

Дўстлар БИРЛАШ, бирлашган узар ҳар чоқ.

Hosted by uCoz