Бундан олдингисини ўқиш учун шу ерга босинг! Давоми:

14. Таржималар:

14.1 “Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир.” Олмон фашизмининг иқрори ва сирлари (Тарих),  рубрикасида Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси (20.11.2003)  Елена Съянова исмли муаллифнинг  “Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир” номли мақоласини босиб чиқарди. Ўша мақолани баъзи бир жузий қисартиришлар билан ўбекчага таржима қилгандим. Уни ҳам бу ерда келтиришни лозим топдим. Бу мақолада келтирилган маълумотлар ўзини мусулмон ҳисоблаган кишини ўйлантирмаслиги мумкин эмас деб ўйлайман. Мана ўкинг, бу “маданият”ли ғарбни нималар ташвишга солган эканини, балки ҳозир ҳам  солаётганлигини кўрасиз.  


“Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир.” 1945 йил 20 ноябрида Нюрнбергда Халкаро трибунал ишга киришди-натсист ҳарбий жиноятчилар устидан суд бошланди. Бироқ бу ташқаридан қараганда ҳамма томонлама ўрганилган жараённинг ўзига яраша сирли томонлари ҳам бор эди. Бу ерда сўз, Учинчи рейх ҳукмронларининг потенсиал имконларидан фойдалиниш масаласида кетаяпти. У ердаги воқеалар баъзан хаёлга сиғдириш мумкин бўлмаган кўринишларни олиш даражасига бориб етарди. ...

 

14.1.1 Параллел яширин тинглашни йўлга қўйиш.

Суд жараёнининг бошланишидан салкам бир ой аввал, 1945 йил октябрида Нюрнбергда  унча катта бўлмаган жанжал чиқиб қолди: Англиянниг Secret Service ташкилоти ва уларнинг америкалик ҳамкасблари орасида тўқнашиш келиб чиқди. Англияликлар Геринг ўтирган хонага (камерага) ”эшитувчи” ўрнатишга ҳаракат қилишиб, у ерда аллақачон америкаликлар ўрнатган микрофон борлигини аниқладилар. Махсус хизмат ходим лари шивир-шивирлашиб тортишдиларда ва тезда келишиб жим-жим қилдилар. Қискаси, иккита разведка бундан кейин параллел ишлайдиган бўлишди.

 

Турмада маҳкамани кутиб ўтиришган, яқиндагина,  ҳали рейхнинг доҳийлари ҳисоблаганларни эртаю-кеч ва ҳар жойда, камерада, ошхонада, учрашув вақтларида ... яширин тинглашарди. Томонлар бир-бирига боғланмай ишлашганларидан, ёзиб олинган маълумотларнинг оқибатларини бир-бирига айтишмасдилар. Масалан, америкалик сир сақлаган нарсаларни, англичанлар ҳеч нарсага арзимайди, деб ҳисоблашлари мумкин эди. Улари ҳам ҳамкасблари маълумотлари ҳакида худди шундай ҳисоблашларди. Англичанларнинг бир неча ёзувлари “судланувчилар шахсий характеристикасини белгилаш учун” суд жараёни давомида Халқаро трибунал ихтиёрига берилди.  Америкаликлар эса,  у одамларнинг ”психоло гик портретларини” туздириш мақсадида ўз ёзувларининг бир кисмини психолог Жон Хилбертга беришдилар (бу ҳам ўз навбатида шахсий кундалик олиб борди). Жараёндан кейин стенограмманинг бир қисми Ж. Хилбертда қолди, албатта.

 

Трибуналдан йигирма йил кейин Хилберт 1945 йил 23 октябрида Нюрнберг турмаси касалхонасида содир бўлган ғарайиб сўзлашув стено граммасининг нормалга тикланган нусхасини Рудолф Гесснинг опаси Маргарта Гессга ва Роберт Лейнинг бевасига беради.

 

Шундай килиб, десангиз Лей – якиндагина рейхнинг Меҳнат фонди бошлиғи, касалхонада ётибди. Тўсатдан эшик очилади.

 

14.1.2 “Мен фақат ошпаз эмас, бундан ташқари мен яна қирол ҳамман”

Хонага кирган кишининг ташқий кўриниши одатдан ташқари бошқача эди. Бўйи бир ярим метрдан баландмас. Боши елкаларига кириб кетган, юзида зерикарли турма атмосферасига мос бўлмаган кенг табассум. Меҳмон бўсағаданоқ ўзини танишдиради: “Генерал Маршаллнинг ошпази ман”. Ҳа, нима бўлибди, ҳаммага маълумки, АҚШ қўшинларининг Бош штаби бошлиғи генерал Маршалл экзотик ошхона ишқибози. Демак, унинг ошпази ҳам шунга мос бўлиши керак-да.  

Америкаликлар тарафидан ёзиб олинганлар шу сўзлар билан бошланади.

“- Генерал Маршаллнинг ошпази (соф олмон тилида гапиради).

- Сизда нима бор, нима истайсиз? (Лей)

- Мен сизга аҳамиятли бир таклиф билан келдим.

- Ҳа, сиз менга қуртлардан кечки овқат тайёрлашни истаяпсизми?

- Мен фақатгина ошпаз эмасман герр Лей, мен бунга кўшимча қирол ҳамман. Қироллигим кичкина, аммо унда кўпгина нарсалар бор. Сиз нимани хоҳласангиз, уларнинг барчаси бўлади. Масалан, майдонлар, технология, хизматчилар.

- Ўтиринг.

- Рахмат, миннатдорман.

- Исмингиз?

- Уни айтиш бир минутдан кўпроқ вақтни олади. Бироқ дўстлар учун менинг исмим одийгина Ди.

- Сиз менга банан қўшини тузишни таклиф қилмоқчимисиз?

- Қўшин соф олмон бўлиши мумкин. Сизнинг таъбингизга боғли.

- Бу қанча туришини ҳеч бўлмаса тасаввур қила оласизми, ўзи?

- У ҳақда сиз ташвишланмаслигингиз лозим.

- Сизнинг мақсадингиз нимадан иборат?

- Қарама-қаршилик, герр Лей, қарама-қаршилик.

- Сизнинг душманларингиз ким?

- Бизда битта душман – мусулмон шарқи.

- Славянлар эмас, яхудийлар эмас, коммунистлар эмас, ҳим. ... ислом?

- Ҳа, айнан шундай.

(Пауза - сукунат)

- Мен мусулмонларни Олмониянинг биринчи даражали душмани, деб ҳисобламайман. Бизнинг улар билан савашишга сабаб бўладиган ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг манфаатларимиз доираси бошқа худудларга тарқалади.

- Мен уруш ҳақида гапирмадим, герр Лей, фақат қарама-қарши оғирлик ҳақида сўзладим. Шарқ билан урушиш шарт эмас, уларнинг тушуғида мушт кўрсатиб турилса, етарлидир. Бу мушт, олмон мушти бўлади. Мустаҳкам мушт бор жойда, бақувват эркак ҳам бўлади.

- Ҳақиқат бўлиш учун жуда ҳам очиқчадир. (Лей бу жумлани франсузча таллафуз қилади.)

- Нега, нимадан шундай? (Ди ҳам жуда силлик франсузчада жавоб қилади ва шу тилда сўзлашмалари давом қилади.) Олмония ўн йил бутун дунёни қўрқувда ушлаб турди. Бу сизда жуда яхши чиқади! Сиз қуролланасиз, биз эса, сотамиз, савдо қиламиз. Унисида ҳам, бунисида ҳам икки тамизга тенг келадиган бўлмайди.

- Савдо қилиш, сотиш? Нимани, кокаинни, марихуананими? Мен кимё мутахассиман ва ундай “товарнинг” келажагини яхши биламан.Сизнинг муштариларингиз ҳозироқ қирқ ёшгача яшай олмаяптилар. Уларда фарзандлар йўқ ёки улар тўлақонли эмаслар. ...

- Келажак нимаси билан сизни қониқтирмайди? Отиб ўлдириш ёки сургин килишга ҳожат йўқ. Тўлақонли бўлмаганлар, ўз ўлимлари учун ўзлари тўлайдилар. Ўта замоновий қўшин тузиш учун сизга керак бўлган ўша беш-етти йил давомида сизга хизмат қиладиган ишчи кучи билан сизни таъминлаб туришни мен гарантия қиламан. Ҳар бир махсус гуруҳ қисқа муддатга мўлжалланган бўлади, аммо конвейрни изга туширамиз.

- Ҳа, наркоманлар учун конслагерлар ташкил қилишми? Тўғри, тушунарли. Сизнинг бу тижоратингизни ҳозироқ бошлашга ким тўсиқ бўлаяпти?

- Америка давлати. Менинг тижоратим унга тўлаши керак. Ақлли тижоратнинг давлатга тўлаб туриши яхши нарса.

- Шундй экан, тўланг. Нима, чангалзорларда бошқа олтин қолмадими?

- Биз изланишларни давом қиламиз. Ҳозирча эса, … Олтин алпин тоғларида ҳам етарлича бор.

 

(Сукунат. Лей яна олмончага кўчади.)

Бизнинг олтинларимиз учун сизнинг тижоратингизни тинч қўядилар. … У сизга пул беради. ... Биз қўшин тузамиз, шу билан сизнинг рақиб ларингизни кучсизлантирамиз. Аммо бизга тўртинчи рейх керак. Нимага керак у Америка?

- Биз ўша Американинг ўзимиз, герр Лей. Бироқ биз Америка давлати эмасмиз.

(Сукунат. Ди қисқа-қисқа давом қилади.)

- Бунинг схемаси жуда содда. Сиз кучларни марказлаштирасиз, биз эса, пулларни. Куч ва пул, бу яна бир қарама-қарши куч. Агар пулни яшир сангиз, куч пулсиз қолади. Аммо арийсларнинг асаблари маҳкам, шундай эмасми?!  Келажакда эса, қарама-қарши кучлар бир-бирига қўшилиб кетади, ана у вақт  ҳамма “биз”га айланади. Тўғри эмасми? Сизнинг розилингиз ва тажрибали врачга ишонишингиз керак. Сиз фақат кўзингизни юмасиз ва уни денгизнинг ўртасида очасиз. ...

-  Е-етарли. Мен с-сизни т-тушундим. Мен … ў-ўйлаб к-кўраман.”

Шу билан диалог тўхтаб қолади. Лей жуда кучли сақовсирай бошлайди, шунча қийиналадики, ортиқ гапира олмай қолади. Унда бундай ҳолат Биринчи жахон урушида яраланганидан кейин бўлганди ва ҳамиша кучли ҳаёжонланиш берарди.

 

14.1.3 Алпин шахталарининг сирлари.

”Ди” ҳақиқатда ким бўлганди, деган савол кўндаланг туради? Америка махсус хизматининг агенти эдими? Ё ҳақиқий наркоқиролми эди? Балки у, униси ҳам, буниси ҳам бўлгандир? Уруш замонида АҚШ расмий тизимларининг мафия билан боғланишлари борлиги маълум эди. Ҳеч қурса бир ҳолатни, яъни машҳур гангстер Лаки Ланчонинг Сиссилияда америкаликларга фаол ёрдамчи бўлганини бир хотирлаб, қўяйлик.

 

Таҳлил қилиб қарайлик: топишмоқ Ди, Роберт Лейга эски ҳолатдаги-бақувват қуролли кучларини, ҳатто конслагерлар билан бирга (фақат бу лагерларда “рейх душманлари”, “миллий тўлақонли бўлмаганлар” эмас,  балки наркоманлар ишлашади) Олмонияни қайтариб беришни ваъда қилаяпти. Яқингинадаги натсист учун бу хаёлни ўйнатадиган бир ғоядир! Шуниси ҳам борки, “янги” Олмония зафар қозонган мамлакатларнинг ҳеч бирига хавф солмаслиги керак. Унинг кучлари бутунлай бошқа тарафга қаратилиши  керак, яъни улар бошқа душманга-мусулмон шарқига қарши қаратилади (яъни бугунги борлиқ, ҳақиқат билан ҳисоблашинг, доктор Лей!).  “Банан қўшинларини” хотирлаш, Лейга марҳамат қилган меҳмоннинг қаерда туғилганлигига ишора эди. Лейнинг тушунишича у Лотин америкасидан эди. Шундай бўлса, ҳаммаси тушунарли. Нега сухбат наркотиклар хакида бўлаяпти, ҳа келгусидаги Олмониянинг  молиявий таъминоти лотин америкасидаги мафиянинг махфий наркотик савдосидан келиб туради. Аммо факатгина улардан ҳам эмас ...


”Алпин тоғларидаги олтин” ибораси жуда бир муҳим маънога эга. Чунки натсистлар ҳали 1939 йилдаёқ у ерда жуда жиддий яширинган саккизта шахта қавлаб, қора кунлар учун керак бўлар, деган мақсадда олтин ва платино қуймаларини сақлашарди. Уруш давомида у шахталар сони ўн учтага чиқди. У ерда ишлашганлар фақат асирлар бўлиб, улар ўлдириб юбориларди. Уларни ўлдирганларни ҳам ўлдиришарди. Кейин шахталар ни топишдилар (Бироқ ким қандай қилиб … - уёги ярим детиктив ҳикоя). Аммо 45-да иттифоқчилар ҳам “партия олтинини” жиддий излашдилар. “Ди” Лейга ана шу ҳақда ишора қилди.
У қаерда яширинган, “кон”ни очинг, деди. Шундай бўлганда “Ди” (нарко қирол) НСДАПнинг олтинлари билан америка ҳокимиятидан қутулади. Бу натсистларга ҳам қулай, уларнинг партияси олтинлари долларлар билан “тозаланади”. Хитлернинг дўстлари “ифлос” олтинлари ўрнига  чангалзорда ”Ди” топган қизилтанлиларнинг  “соф” олтинларини олишадилар.

 

Мазкур учрашувни ташкил қилганлар Лейдан нима исташадилар? Шунингдек, алпин шахталари ичидагилар ҳам. Аммо фақат улар ҳам эмас. Зафар қозонганларни вайрон бўлган Олмониядаги яна кўп нарсалар қизиқтирардилар. Уларни технология, заводлар ва уларнинг ҳужжатлари, ҳужжатлаштиришлар, маданий қиммат баҳо нарсалар ва ҳоказолар қизиқтирарди.

 

 Бошқача айтганда, иттифоқчилар учун Учинчи рейхнинг раҳбарларидан бирортасини ўзларига буриб олиш фойдали кўринаётганди. Бу вақтга келиб, Хитлер, Химмлер, Хеббес йўқ эди, улар тирик эмасдилар. Борман йўқолиб (унинг ўлганлиги кейин маъ лум бўлади) қолганди. Қолган “биринчи тартибли шакллар” Нюрнберг қамоқхонасида маҳкама бўлишни кутиб ўтирардилар.

Тинглашлар стенограммаси ва Жон Хилбертнинг кундаликлари гувоҳлик берадики, ”оператив йўллар” ҳаммаси унга борилган эди. Улар нима учун Лейни танланганлигини тушунтиради.

 

14.1.4 Доҳийлар(Фюрерлар) тошчалар отишдилар.

Ҳисобни биринчи ҳужжатли гувоҳлик кунидан, 14 – октябрдан оламиз. Маҳкама бошланиш вақти, 20-ноябрга бир ойдан бироз оз вақт, айблов хулосаларини ўқиб эшиттирилишига (20 октябр) олти кун вақт қолди. 

 

1945 йил 14 октябрда 12 кишидан иборат маҳбусларнинг қамоқхона ичидаги ҳавлида энг сўнгги марта биргаликда сайил қилиш (танафус қилиш) имконлари бўлди.

 

Хилберт кундалигига қараймиз.

Сайил, 13 минутга яқин давом қилади. Геринг собиқ коллеглари орасида юраркан, уларга маҳкамада ўзларини қандай тутиш стратегиясини шивирлаб, секингина такрорлайди. Яъни натсиал-сотсиалистик давлатнинг ва Хитлер шахсини идеаллаштиришнинг тарихий ҳақлиги ҳақида “афсона тузиш”ни уларга такрорлайди. Унинг ҳамкорлари, кўнгул ғашлик билан бўлсада, бошларини қимирлатишиб уни маъқуллаган бўлишади лар. Овоз чиқариб тасдиқламаган биргина Шпеер бўлади. У жаҳл аралаш дейдики, рейхсмаршалл, “бу ғарайиб қувватини ҳали бирор маънога эга бўлган вақтда, яъни фюрерни кўпгина мағлубияти аниқ бўлган қарорлардан қайтариш мумкин бўлган вақтда ишлатиш керак эди.” Энди эса, “гўдаклар учун эртак тўқимасдан”, “ўз зиммамизга умумий масъулиятни олишимиз лозим.” Геринг уни эшитиб, Шпеернинг оёғи остига тупуради. Бир неча минутдан кейин қоровуллар маҳбусларнинг қизиқ ўйин билан машғул бўлаётганларини сезиб қолишади. Улар девордаги бир жойга тошча отишаётгандилар. “Овоз беришаяпти, у ярамаслар”, дейди қоровуллардан бири. Оқибатда, қамоқхона бошлиғи полковник Эндрюс, ”уларни бирга подага ҳайдаманг, якка-якка чиқаринг у молларни”, деган қарор қабул қилади.

 

Хилберт кундалигидан: ”1945 йил 14 октябр. Бугунги сайил вақтида Маршалл Геринг шерикларига натсианол-сотсиализмни батамом ёқлаш тактикасини рад қилгани учун вазир Шпеерни яккалаб қўйишни таклиф қилди. Қамоқхонадаги 19 кишидан энг ҳаракатчани Геринг бўлиб қол моқда. У тетик ва ташаббускор. Гесс овоз беришда қатнашмади. У ҳали ҳам олдингидай индифферен (лоқайд) ҳолда қолмоқда.  Лей бир парча ғиштни деворга шундай отдики, умумий тўпламга бирданига икки бўлакча бориб тушди.” 

 

 Исми-шарифи айтилганлардан тўрттасига эътибор қиламиз. Айнан ана ўша тўрттаси (буларга йўқолган Борманни ҳам қўшиш керак) алпин шахталарининг сирини билишади, деб тахмин қилинмоқда.

 

Хилберт кундалигидан: ”1945 йил 15 октябр. Бугунги иш Гесс билан бўлади. Геринг ва Лей маҳкам назорат остида”

 

Шпеер исми ортиқ тилга олинмаяпти. Ҳар ҳолда унинг бирор аҳамиятли маълумотга эга эмаслиги аниқланди. Бундан буён Хилбертни учтаси қизиқтиради: 1 –Геринг, 2 – Гесс (шахталар у Англияга учмасидан олдин қурила бошлаганди, ахир) ва  4 – Лей (тартиб номерлари, уларнинг айблов рўйхати номерларидан олинган).

Гесс: хотирасини йўқотган, деб топилган.

 

15 октябрда АКШ тарафидан бош терговчи полковник Жон Амен, ўз кабинетида психиатр Дуглас Келли ва Жон Хилберт билан биргаликда  Рудолф Гесс ва унинг эски дўсти ҳамда ўқитувчиси Карл Хаусхофер (олмон геополитикасининг асосчиси) билан учрашув ўтказишни ташкил қилди. Гесс, хотирамни йўқотдим, деб баён қилади.

 

Ўша Англияда асирликда тўрт йил ўтиришидан буён Гессни кўрмаган  Хаусхофер, унинг ўзгариб кетганлигини кўриб ҳайратга тушди. Шунга қарамасдан Хаусхофер дарҳол унга ”сенлаб” гапира бошлади, унинг қўлини сиқиб, эски дўстлар каби сўзлаб кетди:  ўша замон Нюрнбергда бўлган оиласи, етти ёшарли ўғилининг қандай ўсганлиги, опаси Маргарита, Гесснинг Англиядан унга ёзган хатларини (унинг хотини Элза Хаусхоферга ўқишга берарди) сўраб суришдирди. ... Учрашув протоколи сақланган. У суд жараёнининг бошқа материаллари орасида турибди. Мана матннинг аслига қаранг:

 

“Хаусхофер: (...) Сен асирликда нималар ҳақида ўйлаганингни мен биламан. Сенинг ташвишу, қийналишларинг, сенинг маънавий хаётингни биз тушунамиз. ...

 

Гесс: (…) Врачлар менга хотирамнинг қайтишини айтаяптилар. Аммо хозир мен сизни хотирлай олмайман. Афсус, жуда афсус.

 

Хаусхофер: Мен хамиша сенинг кўзларингдан тушунардим, Руди. Менга сенинг кўзларинг жавоби етарлидир. Сен Албрехтни эслайсанми? У ҳозир биз билан эмас. У йўқ. (Албрехт Хаусхофер, Карлнинг буюк ўғли ва Гесснинг энг яқин дўсти, 1945 йил апрелида Калтенбруннернинг шахсан ўз кўрсатмаси билан отиб ташланган.) Руди, наҳотки сен уни ҳам унутдинг?!

 

Гесс: Аста-аста ҳаммасини хотирлайман. Ҳозирча эса, ... Афсус, аммо сизнинг сўзларингиз мен учун ҳеч нарсани билдирмайди”.

 

Хаусхофер яна узоқ вақт гапирди, кўзларига ёшлар келди. Гесс эса, индифферентен (лоқайдлигича) қолди. 

 

Хаусхофердан кейин Гесс билан учрашувга фон Папенни келтиришди. У ҳам унга қандайдир ходисаларни ва кишиларни хотирлатишга уринди. Унинг олдига яна Риббентропни, Функни, Болени (бу илгари Гесснинг қўлида ишлаганди) ва ниҳоят Лейни келтирдилар. Бу эса, Гесснинг қаршисига ўтирдида, ҳеч нарса, демасдан дерезага қараб ўтираверди. Унга савол бериш таклифига, “Нима ҳожати бор? Менга шундай ҳам ҳаммаси тушунарли”, деб жавоб қилди.

 

- Сизнинг ишончингиз комилми, бу киши ҳақиқий Рудолф Гессми? – деб сўрайди ундан полковник Амен.

- Ҳа, ишончим комил. Сиз уни текшириб кўришингиз мумкин. Ҳақиқий Рудолф Гесс нинг чап ўпкасида 1917 йилда олган яраланишдан ёйсимон из қолган.

- Қизиқ, биз уни қандай текширамиз? Уни кесамизми? – дейди Амен.

 Шу билан учрашув тугайди.

 

Хилберт кундалигидан:

”Ҳар ҳолда “ҳақиқий Гусс 1941 йили Англияда ўлдирилган, бу ерга унинг ўхшаши суд жараёнига тайёрлаб олиб келинган каби миш-мишлар ва Гесснинг ўзини тутиши ҳам шуни кўрсатаётибди, буларнинг ҳаммаси Гесс учун хафвли кўринди доктор Лейга. Шунинг учун исбот таклиф қилди. Бу исботни рус ва франсуз вакиллари олдида кўрсатмоқчи бўлди. Бу ишга битта роял ҳам ҳозирлашларини сўради. Лейнинг шартлари бажарилди ва биз қамоқхонанинг черковида йиғилдик, у ерга роял ҳам келтирилди. Лей Гесс дан учта ўзи севган музикасининг номларини бир қоғозчага ёзиб беришни сўради, у ҳам бу илтимосни бажаришни дарҳол амалга оширди. Қоғоз бизга узатилди. Лей музика аппартига ўтирди ва Мосартдан ”Кичкинигина оқшом серенадаси”, Бетховендан “Элизага” ва Чаковскийдан “Қиш”ни чалди. Уларни Гесс кўрсатганди, ҳатто айнан музикалар ижро этилган кетма-кетликда ёзганди. Музикалар исмлари айтилмасдан чалиниши кераклигини мен ва Келли талаб қилиб, шундай бўлишига қамоқхона бошлиғи Эндрюсни кўндирдик. Рудолф Гесснинг ҳиссий хотираси идентификатсия қилинганлиги аниқ. Бироқ шу ҳам аниқки, Гесс энди қавсдан чиқарилади.” Бу дегани, бундан кейин Гессни авраш маъносиздир. У бирор нарса биладими ёки йўқ, унинг касали  ҳақиқийми ё баҳона қилаяптими, ундан қатъи назар у  алоқа қилишга арзимайди.

Геринг: “Каринни эслайсанми ...?”

 

Яна Хилберт кундалигидан:

”17 октябр. Бугун иш Геринг билан бўлади.

17 октябр, Геринг қавсдан ташқарида.”

“Иш” сўзи тергов ёки қамоқхона бошлиғи Эндрюсни( чунки у бу ишларни қамоқхона режимини бузиш, деб ҳисобларди) асабийлаштириб психологлар ўтказадиган тестларни билдиради. Бироқ у куни тергов ҳам, тестлар ўтказиш ҳам бўлмади. Геринг бугунги кунини бутун кун ўз камерасида ўтказди. У куни Геринг камерасида нималар бўлди? Уни билиш учун махфий тингловчи аппаратларни тинглаб қараймиз. Геринг ўша куни кун бўйи, 1931 йили вафот қилган биринчи хотини Карин билан овозини чиқариб ...  сўзлашиб ўтирди. У хотинининг арвоғига унинг ҳаётида кечган ҳамма нарсани айтиб берди. Геринг унга “суд бўлиш кераклигини, уни суд қилиш кераклигини” сўзлади, бироқ ҳакам Кариннинг ўзи бўлиши лозимлигини таъкидлади.  ”Хотирлайсанми, Изара қирғоғи бўйлаб, ҳар доим бир жойда, соат бор жойда сен билан сайил қилардик. Мен сенга бир нарсани бир неча марта такрор-такрор сўзлардим, ҳатто такрорлаётганимни сезмасдан гапирардим. Сен эса, мени тинглардинг. … Ҳар сафар янги эшитаётгандай тинглардинг. Бир мартагина, ”Агар ҳамма нарса сен айтаётгандай бўладиган бўлса, у даҳшат ...”, деб эътироз билдирдинг.”

 

Ва ҳакоза. Тўрт қадам у тарафга, тўрт қадам бу тарафга юриш мумкин бўлган кичкинагина бир хонада шипга қараган ҳолда секин, доим юриб турган Геринг сокин, салмоқ билан гапирарди. Баъзан полга маҳкамлаб қўйилган стулга суриниб кетарди-да, ўшанда бир неча минутга гўё ўзига келгандай бўларди. Сўнгра такрор юришда давом қиларди. Мутахассисларнинг аниқлашларича, бу ҳолат психологик ўзгариш юз берганини билдириб, бундан бироз кейин маҳбус ўзида йўқ ҳолга ўтади.

 

Ўзида йўқ ҳолат … Вақт эса, ўтиб кетаяпти. ... Кўринаяптики, шунинг учун Герман Геринг ҳам “қавсдан ташқари”га чиқиб қолди, деб ёзади Хилберт ўз кундалигида. Ким қолди? Рўйхатдан энг кейингиси Роберт Лей.

 

14.1.5 Ди билан сўзлашилган кунда.

23 октябр эрталаб Лейни қамоқхона касалхонасига ўтказадилар. Масала,  фақат унинг ҳолати-касаллиги америкаликларни ҳайрон қолдираётга нида ёки унга ачинаётганида эмас. Касалхона палаталарига ўрнатилган микрофонларда яхши ва аниқ эшитилади. Бу ерда балки инглизларнинг микрофонлари йўқ бўлиши ҳам мумкин.

 

Бир неча соатдан кейин Лейнинг олдига Ди кириб келади.

Биз уларнинг 23 октябрдаги суҳбатини эслаймиз. Чунки 25 октябрда Лейни ювиниш хонасида ўзини осган ҳолда топиб оладилар. Тергов эса, уни навбатдаги ўзига ўзи суикасд, деб ҳисоблайди.

 

Бу ерда бир неча ҳоллар бор. Масалан, бу ўзини ўзи ўлдириш 20 октябрда собиқ рейх доҳийлари- маҳбусларга айбловнинг эълон этилишига жавоб, деб ҳам қабул қилиш мумкин.

 

Бу ҳолни маҳбуслар ҳам  ҳақиқатан турли хил шаклда қабул қилишдилар. Кимдир эътиборсиз (Шахтга ўхшаш), кимдир жирканиб (Герингга ўхшаш), кимдир маъқуллаш билан (Шпеер каби), яна кимдир бақириб-чақириб-ашаддий (Штрайхер каби) қабул қилдилар. Лей ўзини оғир тутарди. Унинг олдига камерага кириб келган Хилбертга, Ғалаба қилганлар ”махсус самара”ни қўлламай тўғри суд қилишлари қийин бўлади. Уларни (маҳбусларни – муаллиф) деворга тизиб қўйиб, отиб ташлашса яхши бўларди”, деганди. У бу сўзларни тутилмай нормал сўзлаганди. Микрофон ёзувини ўқиш ҳам буни исбот қилади. Тутилишнинг энг оғир шакли уч кундан кейин, Ди билан бўлган сўнгги диалогда бошланди.

 

Ўша психолог Хилбертнинг, шунингдек қамоқхона бошлиғи Эндрюснинг, қоровул ва докторларнинг гувоҳлик беришича Лей кейинги кун, 24 октябр куни бирорта сўзни гапира олмаган. Кечаси эса, қамоқхона сочиғидан ўзини осиш учун сиртмоқ ясаган. Елена Съянова, Известия газетаси 20.11.2003 сонидан олинган.

 

Russiyada nashr qilinadigan Izvestiya gazetasi “Islomchasiga boshqariladigan demokratiya. Muhammad Mahathiraning darslari”(muallif: Evgeniy Vasilev) nomli maqola e’lon qildi.

Biz quyida shu maqolaning o`zbekchaga og`darilgan ko`rinishini keltiramiz.

 

14.2 Malaziya sobiq bosh vaziri islom demokratiyasidan dars beradi. (Evgeniy Vasilev).

 

Malaziyaning sobiq bosh vaziri Mahathir Muhammad  bosh vazirlik lavozimida uzoq yillar ishlagan va o`z  boshqaruv davrida etarli  muvaffaqiyatlarga erishgan ,  “uchinchi dunyo” atalmish mamlakatlarning siyosiy arboblaridan biridir. U mamlakatni 22 (1981 yildan 2003 yilgacha) yil boshqardi va u Malaziyani yuksak texnolo giyali mahsulotlar ishlab chiqaradigan jahonning ilg`or mamlakatlari qatoriga ko`tarishga muvaffaq bo`ldi. Islom va liberalizmning nisbatan bir-biriga moslashishini M.Muhammad boshqaruv davrining yutuqlaridan biri, desa bo`ladi. Shu sababdan ham endi u o`zini islom dunyosini qanday isloh qilish haqida maslahatlar berishga haqli, deb hisoblashi mumkin. Darhaqiqat, sobiq bosh vazir yaqinda Jiddada (Saudiya Arabistoni) tashkil etilgan konferensiyada chiqish qilib, Islom dunyosini modernizatsiya qilish yo`llari haqida o`z ko`rishlarini bayon qildi.

 

Islom din sifatida mamlakatni modernizatsiyalash uchun to`siq emas, dedi M. Muhammad. “Agar Islom  zamonaviy rivojlanish yo`lida to`siq bo`layotgan bo`lsa, demak, biz uni  noto`g `ri tushunmoqdamiz, biz uni boshqacha izohlamoqdamiz”, deb ogohlantirdi u.

 

Muhammad to iste’foga chiqgunga qadar aholisining asosiy qismi musulmonlar bo`lgan bir mamlakatda modernizatsiya islom an’analari bilan moslashishini namoyish qildi.  O`tgan va undan oldingi asrlarda uning mamlakatida ahvol butunlay boshqa bo`lganligini ham ta’kidlab o`tdi. Malaziyaga britaniya mustamlakachi ma’muriyati tarafidan kiritilgan o`zgarishlarga mamlakatning musulmon qismi o`rganishni istamadi. Shu sababdan inglizlarning ijozati bilan o`zgarishlarni nisbatan tezroq qabul qiluvchi Chin va Hindistondan ko`chmanchilar mamlakatga kirib kela boshladilar.

 

Malaziyada bo`lgani kabi demogratik siljishlar ko`pgina mamlakatlarda etnik mojarolar kelib chiqishiga sabab bo`ldi., dedi Muhammad. Ammo Malaziya mustaqillikka erishgandan so`ng uning assosiy aholisi(60% ga yaqin)-musulmonlar ko`chmanchilarning avlodlari bilan tinch-totuv yashash va ishlashga qaror qildilar.  Erkin bozorni joriy etish ham  malaziyaliklar uchun muammo keltirib chiqargani yo`q. Biz kommunizmni doim rad etgan bo`lsak-da, mamlakatda  ba’zi bir sotsialistik elementlarning faoliyat ko`rsatishlariga ham qarshilik ko`rsatmadik.

 

Biz demokratiya elementlarini qabul qilarkanmiz, deb davom etdi Muhammad, Malaziya uning aniq chegaralarini  belgilab oldi. Rivojlnayotgan mamlakatlarning ko`pchiligida aynan o`sha demokratiya “limitini-chegarasini” tushunmaslik, demokratiyaning beqarorlikka, tartibsizlikka olib borishi mumkinligini tushunmaslik o`sha mamlakatlarda demokratiyaning mag`lubiyatini keltirib chiqardi, dedi Muhammad.

 

Malaziyada hammasi boshqacha tuzilgan. Malaziyadagi prinsiplar islom dunyosida “boshqariluvchi demokrtaya”ga misol bo`ladi. U erda milliy belgilarga qarab tuzilgan bir qancha partiyalar mavjud. Biroq ularning barchasi Birlashgan Malaziya milliy tashkilotining(BMMT) bosh rolni o`ynashligini tan oladilar. Shuning uchun ular har doim BMMT bilan koalitsion hukumat tuzishga harakat qilishadi.

Tarjima qilingan vaqt:  14.04.2004.  Manba - Известия   (29.03.2004). Materialning ruscha matni olingan adres:

 http://www.centrasia.ru/newsA.php4?st=1080597000

 

14.3 Инсониятнинг батамом тугаши олдини олишнинг иложи йўк. Материалнинг доимий интернет адреси:

 http://www.utro.ru/articles/2005/03/10/415732.shtml

Шундай сарлавха (Муаллиф Михаил Володин) билан 10 март куни русча  утро.ру Интернет саити материал эълон килди.  Материалнинг қисқача таржимасини қуйида келтирамиз ва ўқувчиларимиз учун қизиқарли бўлади деб ўйлаймиз:

 

“Қитъамизнинг илғор ақлу-фозиллари Ернинг буюк астероид ( столкновение Земли с гигантским астероидом )билан тўқнашиши ёки оловланган кометанинг думига ( хвоста раскаленной кометы  ) урилиб кетиши мумкинлиги каби ваҳимали масалалар билан машғул бўлиб ётишганида, инсониятни бутунлай бошқа хавф  кутмокда. Бу хавф эса, коинотдан(осмондан) эмас, оёқ остидан-ер тагидан келади. Шундай қилиб, ёндафтар чамизнинг  “Охир замон сценарияси”-  "сценарии конца света"  бўлимига ёзамиз: бутун дунё кишилари жуда улкан, бениҳоя қувватли  вулкан отилиши натижасида қирилиб битади. Бу гап эртак эмас, ҳақиқат бўлиб, бундай фавқулодда ҳолат Буюкбритания ҳукумати қошидаги стихияли фалокатлар бўйича шуғулланувчи гуруҳ тамонидан  тайёрланган ҳисобатда тўла асосланиб ёзилган маълумотдир.

  

Ҳисобот муаллифларининг тасдиқлашларига қараганда, ҳозиргача олимлар кўриб, кузатган вулканларнинг отилиши, қария она Еримиз эга бўлган қобилиятга нисбатан  гугуртнинг учкунидек бўлиб қолармиш.  Планетамизда юзларча марта кучли, қувватли вулканлар отилиши юз берган. Уларнинг ҳар биридан кейин жуда катта майдонлар ўт – олов билан қопланган, чанг, кул аралаш атмосферага кўтарилиб, куёш нурларининг ер юзига ўтишига йўл қўймай қўйган ҳоллар бўлган. Оқибатда ер юзи сезиларли даража совиб кетганлиги  кузатилган. Масалан, энг охирги марта бундан 74 минг йил муқаддам планетани ниҳоятда катта фалокатга учратган ер ости отилиши содир бўлганди. Суматрада содир бўлган ўта кучли отилиш жуда аянли оқибат келтирди. Вулканий қиш кирди. Айниқса, Шимолий ярим шар жуда совиб кетди.

Нима ҳам дейсиз, ачинарли тарих. Бироқ. ўшанақа, балки ундан ҳам кучли фалокатнинг олдини оладиган ҳеч қандай имкон йўқлигини тасаввур килиш эса, яна ҳам ачинарлидир. Бунинг устига, фалокатнинг содир бўлиши мумкин бўлган регионни ҳеч бўлмаганда эҳтимол ўлароқ, кўрсатиш нинг ҳам иложи йўқ. Ҳисобот муаллифлари эса, фалокат адресини эҳтиётлик билан Қўшма Штатлар ( это будут Соединенные Штаты ), деб таклиф қилади. “Жаҳонда текшириб кўрилмаган регионлар ҳали жуда кўп – дейди, очиқ Университет профессори Стефан Селф. – Қўшма Штат лардаги энг катта вулканлар ҳақида биз маълумотга эгамиз. Чунки маҳаллий олимларимиз томонидан булар ҳақида ниҳоятда кўп ишлар қилинган”.

У тахмин қилинаётган ўта кучли ва ўта буюк отилиш содир бўлади.  Селф ва унинг сафдошлари бунга ҳеч шубҳа қилмайдилар. Ҳатто у фалокат нинг содир бўлишига жуда узоқ қолмади. Олимларнинг аниқлашига кўра, буюк вулканлар ҳар юз минг йилда бир “уйгонади”лар. “Бу ўртача олинган вақт, аммо кучли вулканлар у муддатдан тезроқ вақт ичида ҳам такрорланиши мумкин”, - деди Стефан Слеф. Маълумот учун айтсак, буюк метеоритлар бизнинг планетамиз билан вулканларга нисбатан кам учрашади – ярим миллион йилда бир мартадан кўп бўлмайди.

 

14.4 Ботаётган Америка дипломатияси. (15.03.06, Олег Сидоров, махсус Gazeta.kz учун тайёрланган) Мақоланинг интернетдаги адреси:

  http://www.gazeta.kz/art.asp?aid=72731 ( Закат американской дипломатии Олег Сидоров, специально для Gazeta.kz

 http://www.gazeta.kz/art.asp?aid=72731  Иранская проблема, иранская ядерная угроза, исламский фактор - все это звенья одной цепи под названием американская дипломатия. )

Закат американской дипломатииЭрон муаммоси, эроннинг ядро хавфи, ислом фактори – булар ҳаммаси америка дипломатияси номи билан юритиладиган занжирнинг ҳалқаларидир.

Шунга ўхшаш атамалар (терминология) Оқ Уйнинг Афғонистонда, Ироқда бошлаган операциялари олдидан тилга тушиб қолганлигини, балки уни тайёрлаш жараёнида ишлатила бошланганлигини, бугунга келиб эса, улар Эронга нисбатан қўлланилаётганини эслаб қўйилса ёмон бўлмасди. 

Бошқа давлатларга, айниқса ислом дунёси мамлакатларига зарба бериш учун қуролли кучларни ҳарбий юришга тайёрлаш жараёнида (вақтида) жамоатчилик  фикрини шакллантириш бўйича жиддий тузилган ва кўплаб марта синаб кўрилган механизм ҳалигача ҳеч оқсамади.

Шу билан бирга, операциядан операцияга ўтарканлар, америкаликлар ва асосан ғарб давлатларини ифодаловчи дунё умумжамиятининг душма ни образини шакллантиришда жамоатчилик тафаккурига таъсир қилиш усулларини улаштириб борилди.

Шунга қарамасдан, Американинг ( ва шунинглек халқаро) ҳарбий машинаси қарши қаратилган давлатларнинг салбий имиджи илк эълон қилин ган даражада қўллаб қўлланиши умумий механизмнинг энг заиф бўғини бўлиб қолаётганди ва шундай бўлиб турибди.  

Масалан, Ироқда бошланадиган операциядан олдин АҚШ бу мамлакатда оммавий қирғин қуроли борлиги ҳақида ҳужжатларни тарқатди. Бу эса, америка ва БМТ аъзолари бўлган бошқа мамлакатлар қуролли кучларининг контингентини жанговар ҳаракатларга жалб қилиш учун жиддий аргумент вазифасини ўтади.

 Бироқ кўп ўтмай маълум бўлдики, у ҳужжатлар, ҳатто баъзи бир фактлар асосида тузилган ёлғонлар ҳам бўлмай, улар турли хил ташкилотлар нинг миш-мишлари ва уйдурмалари асосида тўқилган ёлғонлар экан. 

Ҳозир эса биз, бир-икки йил илгарги манзарага (картинага) ўхшашини кузатаётибмиз, яъни Вашингтон, бутун дунёга Эронда жаҳон маданияти мавжудлигини хавф остида қолдирадиган қурол борлигини исбот қилишга уринаётганини кўриб, турибмиз. Бу таҳликалар ҳақида шунақа овозларни қаердадир бундан олдин ҳам эшитгандик, шекилли, шундай эмасми?

Ижтимоий фанларда "агрессия" сўзи тўғридан тўғри маънода – бу шундай ("импульс" ёки “уйғотиш” каби тушуниладиган) бир важнинг таркибий қисмики, у бошқа важу-асослар билан бир қаторда “агрессив хусусият”ни келтириб чиқариши мумкин. 

Бирлашган Миллатларнинг Бош Ассаблеяси агрессияни, бирор давлат тарафидан бошқа бир давлатнинг мустқиллигига, ҳудудий бутунлиги га ёки сиёсий мустақиллигига, қарши қуролли куч қўллаши ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қарама қарши бўлган бошқа хил тарзда куч ишлатиш, деб таърифлайди.

Агрессия таърифланган Резолюцияда (1974 йил) агрессия акти, деб қабул қилинадиган етти хил ҳаракат кўрсатилган:

1. Бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужум қилиши, ёки бошқа бир хилдаги истило қилиниши, унинг қанча вақт давом қилишидан қатъий назар мазкур бостириб кириш ёки истило этилиш, ёки бошқа давлат ҳудудини ёки унинг ҳудуди бирор қисмини аннексия қилиш куч қўлланиш оқибатида бўлса; 

2. Бир давлатнинг қуролли кучлари бошқа давлатнинг ҳудудини бомбаласа, ёки бошқа давлат ҳудудида ҳар қандай бир қуролни қўллаш;

3. Бир давлатнинг денгиз портлари ёки сув қирғоқлари бошқа давлат қуролли кучлари томонидан қамал (блокада) қилиниши;

4. Бир давлатнинг қуролли кучлари, бошқа бир давлатнинг тупроғига, денгизига ёки қуролли кучларига, денгиз ва ҳаво флотига ҳужум қилса;

5. Бир давлат ҳудудида шартнома бўйича қолаётган бошқа давлатнинг қуролли кучлари шартнома шартларини бузиб қўлланилса, ёки у қуролли кучлар шартнома муддатидан кўпроқ вақт қолишни давом қилса;

6. Бир давлат ҳудудини бошқа бир давлатга фойдалиниш учун берган бўлса, бу давлат мазкур ҳудудни учинчи бир давлатга қарши агрессив ҳаракатлар учун фойдаланиши ва ҳудудини агрессорга берган давлатнинг ҳаракати; 

7. Бир давлат томонидан ёки унинг номидан бошқа бир давлатга қарши қуролли куч сифатида ҳаракат қиладиган бирор банда (қотиллар тўдаси), гуруҳ, ноқонуний гуруҳлар ёки ёлланганлар юборилиши; Буларнинг ҳаракатлари оғирлиги жиҳатидан юқорида саналганлар билан тенг ёки сезиларли даражада улар ичида қатнашган, деб ҳисобланади. 

Келинг, юқорида саналган агрессия таърифи қисмларининг баъзиларини синчиклабироқ қараб чиқайлик. Шундай қилиб, Афғонистондаги, Ироқдаги, яқин келажакда Эронда бўладиган ҳарбий операцияларни бир давлат қуролли кучларининг бошқа бир давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужуми, деб бўлмайдими? Афсуски, де-факто рўпарасида турибмиз, ҳа, улар ҳақиқатан шундайдир.

Иккинчидан, бир давлатнинг бошқасини бомбалаши, яна ўша Афҳонистон, Ироқ ва яқин орада эҳтимол Эроннинг бомбалар остида қолишлиги, қолаётганлиги рад қилиб бўлмас фактдир.

Учинчидан, бир давлатнинг портларини қамал(блокада) қилиш ҳам Ироқда ўз ифодасини кўрсатди. 

Тўртинчидан, бир мамлакатнинг қуролли кучлари, бошқа бир мамлакатнинг тупроғига ва қуролли кучларига  ҳужум қилиши шундай фарқ билан бошландики, масалан, Ироқдан фарқли ўлароқ  Афғонистонда доимий ҳаракатда бўлган қуролли кучлар йўқ эди. Шунга қарамасдан, америка қўшинлари ва унинг иттифоқдошларининг бошқа давлат ҳудудига қўшин туширишларига бу ҳол ҳалақит бермади.

Бешинчи қисм бўйича, келишувга кўра бир ҳудудда қолиш муддатини бир томонлама чўзиб олган қуролли кучларнинг сақланиб туришини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Бу эса, бевосита Маркази Осиё республикаларига тааллуқлидир. Бу ерларда ўз ҳудудларини америка маъмуриятига вақтинча беришгандилар. Кейинчалик эса, америка томони регионда барқарорликни сақлаш учун америка базаларини сақлаб туриш мақсадга мувофиқдир каби фикрларни ўртага ташлаш йўли билан вақтинча қолиш чегараларини аниқ келишиб олишни лозим ҳисобла маяпти.  

Олтинчи пункт, бундан олдингисидан келиб чиқади. Яъни бирор давлат ҳудудидан фойданаётган бошқа давлат бу ҳудудни учинчи давлатга қарши агрессия учун қўллайдиган бўлса, ҳудудини берган давлат ҳам агррессор давлат ҳисобланади.

Еттинчи пункт бўйича, Афғонистонда, Ироқда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун у мамлакатларга АҚШ, қуролли бандалар, гуруҳлар, ноқонуний гуруҳлар ёки ёлланлаганларни жўнатмадимикин, деб ўйлаб қоласан, киши. 

Айтилганлардан шу хулоса келиб чиқадики, Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш мақсадида ҳудудларига бошқа мамлакат ҳарбий база ларини жойлаштирган Марказий Осиё республикалари ичида БМТ 1974 йилда қабул қилган Қарори (Резолюцияси)да таърифланган анрес сор давлатга мос келадиганларини топиш мумкин.     

Юқорида саналганлардан кўринадики, агрессияга таъриф берган БМТ Резолюцияси (1974 йил) ҳамма "i"лар устига нуқталарни қўйиб, жаҳон ҳамжамиятида ”ким, "who" лигини етарли даражада аниқ белгилаб бергандир.

Аммо тушунилмайдиган ери шундаки, Европа мамлакатлари ва АҚШ ҳудудида жойлашган ўта даражада маданиятли жамиятлар, нима учун ҳамиша уларнинг фикрларини керакли тарафга буриб юборадиган турли хил усулларнинг занжирига тушиб қолаверадилар? 

Ҳозироқ маълум бўлиб қолдики, яқин келажакда ҳарбий қадамга ўтишга қодир бўлган АҚШ Эронга қарши кампанияси бутун имкониятларини йиғиб бўлмоқда.  

Бошида АҚШ исмли ўта буюк давлат раҳнома бўлган ҳарбий кампаниялар эса, Оқ Уй дипломатиясининг коллапсини (ҳолдан кетишини) етарли даражада аниқ белгилаб туради.  

Сиёсатдонлар келиша олмаган тақдирда, мажорага пушкалар аралашади, дейилади эски нақлларнинг бирида. Ҳарбий оперцияларга қараб хулоса қилинса, америка ҳукумати фақатгина учрашувлар олиб бора олмайди эмас, ҳатто ўзининг дипломатик идорасида вазиятни дуруст тарафга ўзгартиришни ҳам истамайди.

Уруш кўп нарсаларни ўчириб юбориши мумкин. Аммо маъмуриятнинг бу каби ҳаракатларини келажак авлод муносиб равишда баҳолашларига ишониш мушкул.

Қани кўрамиз, европа мамлакатлари Эрон масаласида ўз ўринларини муносиб тутиб тура оладиларми ёки ўтган ҳарбий кампанияларда бўлгани сингари, тренернинг запасдаги ўйинчилари ролини ўтаб, тренер кимни ҳозир ўйинга чикаради, кимни эса, умуман ўйиндан ташқарида қолдиришининг томошабини бўлиб қолаверадиларми? ...

Русчадан ўзбекчага таржимон Алибой  Йўляхшиев, 19.04.06, пайшанба.

 

14.5 АКШ матбуoти: Кремлга мунoсабатлар ўзгармoкда (баъзи қисқартиришлар билан рус тилидан таржима). 

Муаллиф: Владимир Козловский

Би-би-си, Нью-Йорк

Худди oлдиндан келишиб oлгандек, АКШнинг учта йўлбoшчи газеталари ўзларининг Якшанба кунги сoнларида америка маъмурияти дoираларида Американинг Кремлга мунoсабoти ҳакидаги тoртишувлар тўғрисида мақoлалар эълoн қилишди.  `

”Вашингтoн пoст”, ”Лoс-Анжелес таймс”,  ”Бoстoн глoб” каби газеталарнинг ҳар учаласи ҳам Oқ Уйнинг Владимир Путиндан айниётганини таъкидлашади. Бирoқ Улардан биринчиси, Бушга Путиннинг ҳали ҳам ёқиб турганини, шу сабаб Кремлга нисбатан АҚШ сиёсатида такдирни ҳал қиладиган ўзгариш юз бермаслиги мумкинлигини алoҳида кўрсатиб ўтади.

Ҳoзирча, Американинг русларга мунoсабатидаги ёмoн тадқиқoтчи рoлини кейинги замoнларда Руссия сиёсати ҳақида жуда ҳам илк гапирмаётган АҚШ Давлат Кoтиби Кoлин Пауелга бераяптилар. Буш эса, бу сoҳада яхши тадқиқoтчи рoлини ўйнаяпти. Шунинг учун ҳам балки у ҳамма пoзитсияларнинг ҳамишагидек қoлаверишини дуруст ҳисoблар. Чунки К. Пауел янги йилнинг бoшидан сиёсатдан кетаётибди. Унинг ўрнига келаётган Кoндoлиза Райсни эса, Мoсквага нисбатан унча ҳам қаттиқ кўл  бўлмаслик принсипи тарафдoри, деб билишади.

Райс, Руссияда демoкратияни асoсий масала, қилиб қўймади- деб таъкидлайди ”Бoстoн глoб”-да Райснинг сoбиқ жамoадoши Стенфoрд университетининг иқтисoд прoфессoри Майкл Макфoл. –Райс хoнимнинг асoсий масалалари бoшқача тузилган”. Шунга қарамасдан Макфoл, Руссияда демoкратиянинг oёқ oсти қилиниши ва Украинадаги инқирoзли вазият Oқ Уйда фикрларнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисoблайди. 

Америкo-руссия мунoсабатлари бўйича мутахассис, Жoржтаун университети дoтсенти Ендрею Беннет, унга бoшқа нарсани тикишитиришга уринади. Унинг фикрича, масалан, Руссия-Америка мунoсабатларига Мoскванинг Чеченистoндаги, Мoлдoвиядаги ва Белoруссиядаги нoбoб ҳаракатлари ҳеч таъсир қилмади. Аммo Украина ҳақида у мунoсабатлар бузилиши мумкин, чунки Украина Вашингтoн учун алoҳида муҳим масала ҳисoбланади.

Масалан, Украинадаги бугунги вoқеалардаги Руссия рoлини Пауел қаттиқ танқид қилган бўлса, Буш айнан шундай нoрoзилик билан Путинга телефoн қилмасликни афзал кўрди. Чунки унинг бундай чиқишидан кейинги газеталарда чиқиши мумкин бўлган Сарлавҳалар Путин кoсасининг тoшиб кетишига сабаб бўлиши мумкин эди.

Бoшқа тарафдан нoябрда Чилида иккаласи бирга тушлик қилишаётганларида Буш бутун ҳoкимият Путиннинг қўлида йиғлиб қoлаётганидан ташвиш билдирганди. Бирoқ бунга қарши Путин Руссияда кучли ҳoкимият бўлиши зарурлиги ҳақида узун тарихий экскурсия қилишга тушиб кетганди, деб маълумoт беради ”Вoшингтoн пoст”.

Бирoқ Буш у замoн бу масалада Путиндан бoшқа нарса талаб қилмади. Аммo Путинни Руссиянинг Ирoқдаги қарзларини афв қилишга кўндирди. Мoсква бу ишдан жуда мамнун эмасди. Буш эса, ўша тушликда ва ундан кейинги банкетда Путин билан ишлади, уни ўз таклифига кўндиришга ҳаракат қилди. Ниҳoят, бир кун кейин Путин Буш таклифига рoзи бўлди.

Шунинг учун ҳoзирги мунoсабатлар тарафдoрлари, бугунги ҳoлатни давoм эттириш учун ўша ҳoлни исбoт ўрнида қўллайдилар.

Аммo маъмурият дoираси, айниқса матбуoт вoситалари Путинга танқидий мунoсабатда бўлиш масаласида бир хил фикрдалар. Улар Бушнинг Кремл билан бу қадар аралашиб кетиши Америка Қўшма Штатларига сезиларли бирoрта натижа бермади, деб жар сoлмoқдалар.

”Лoс-Ажелес”нинг фикрига кўра, КХДРни ўзининг ядрo курoлига эга бўлиш ниятидан қайтаришга уринишларда Руссия жуда oз рoл ўнаяпти ва Вашингтoнда қoра шубҳалар уйғoтаётган Эрoн атoм реактoрларини қуришда давoм этмoқда. Шунингдек, газетанинг кўрсатишича террoризм билан курашда ҳам  Руссия АҚШга кутилганидан жуда кам ёрдам кўрсатаяпти. Американинг энергoресурсларини биргаликда ривoжлантириш умидлари эса, Кремлнинг  ”энергoсектoрнинг бир қисмини янгидан миллийлаштириш” ниятларига тўқнаш келмoқда.

”Вашингтoн пoст” келтирган Пентагoн маслаҳатчиси Ричард Перл сўзида, ”Шу равшанки, Руссия билан мунoсабатларимиз ҳақида етарли даражада бизнинг сиёсатимиз йўқ. Маъмурият амал қилиши мумкин бўлган масалалардан бири, тахминан шундай ифoдаланади: президент Путиннинг қалбига янгидан қараганда у ерда нималарни кўради?”  

Бушнинг маслаҳатчилари, уларни танқид қилувчиларни Буш кўпдан Путинга ҳеч қандай умид қилмайди, деб ишoнтирмoқчи бўладилар. ”Президент ҳаммасини тушунади ва бундан бир йил аввал буни тушунганди-дейди ўзини билдиришни истамаган Бушнинг ёрдамчиларидан бири. – Бунинг ҳаммаси Хoдoркoвский вoқеалари билан бoшланганди. Хoдoркoвский ўзининг қамалиши oлдидан Вашингтoнга келганди. Бу ерда уни жуда кўп кишилар танийдилар ва улар у билан учрашишганди. Шундай бир кишини Руссияда қамoққа oлишдилар. Ана ўша вақтдан бoшлаб, президент тизза уқалай бoшлади.”

”Лoс Анжелес таймс” маълумoтларига кўра, Кремлга нисбатан  АҚШ сиёсати илгарги умидсизликлар ва кейинги Украина масаласида Мoсква ва Вашингтoн фикрларининг бир-биридан қoчиши асoсида қайта кўриб чиқилмoқда. Газета бу ҳақда, Путин ”Украина, Грузия ва Мoлдoвия каби мамлакатлардаги ғарблашган кучларга қарши курашиш билан бирга, ўз мамлакатининг ичида эркин матбуoтни чеклаб ва ўзининг сиёсий рақиб ларига бoсим ўтказаяпти”.

Руссияга яқин чегарадаги мамлакатларда демoкратик кучларга фаoллирoқ таъсир қилишга чақираётган АҚШ маъмурияти арбoблари ичидан газета АҚШ миллий хавфсизлик кенгашида oврoпа ва oврooсиё ишларини oлиб бoраётган Даниел Фриднинг исмини тилга oлади. Фрид бугун, мазкур региoн бўйича Давлат Кoтиби ўринбoсарлигига бoш нoмзoд ҳисoбланади. ”Лoс-Анжелес таймс”нинг сўзларига кўра, агар Фридни ўша мансабга тайинласалар, у Мoсквага мунoсабатнинг ўзгариш белгиси бўлади.

Фриднинг фикрдoшлари ичидан газета витзе-президент Чейнининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Виктoрия Нуланд хoним исмини келти ради. Нуланд ҳам сoбиқ сoвет республикаларининг ҳақлари Руссияда паймoл бўлаётганига панжа oрасидан қарамасдан уларда демoкратияни қўллашга кўпрoқ аҳамият беришни асoсий масала, деб ҳисoблайди. Бунинг устига Буш бутун дунёда демoкратия учун курашни энг асoсий масала, деб хисoблашини эълoн қилганлиги ҳам маълум.  

 

14.6 Рангли инқилоблар ҳақида.

 Олмонияда чиқадиган  “Spiegel” газетасида ООО “Революция” (ООО “Инқилоб”) ёки “Навбатдаги қурбон қайси режим бўлади?” Номли мақола нашр қилинди (“Spiegel”, Германия). ИноСМИ.Ru 8.12.2005 –да  бу материалнинг русча таржимасини (Ирина Гречухина таржимасида) эълон қилди. Биз, шу манбадан ўзбекчага ағдаришга ҳаракат қилишимиз оқибатида тубандаги мақола ҳосил бўлди. Материалнинг русчадаги оргинали тубандаги адресда сақланмоқдадир:

http://www.inosmi.ru/translation/224154.html  

 Мен, бу мақолани ўқиб чиқиб, ҳокими мутлақларни, жумладан менинг ватанимдаги зараркунандага ўхшашларни қурсиларидан тушириб юборишни, бир-иккита китоб ёзиш, бир неча марта буюк парламентларда учрашувлар ўтказиб, ундан кейин улар ҳақида йилларча ёзиб юришлар билан амалга ошириб бўлмайди, деган кескин хулосага келдим*. Маълумки, Ўзбекистондаги мустабид режимга, унинг бошида турган зарарку нанда ҳашоратга қарши курашаяпман деб юрган кишилар ёки кишиларимиз мамлакат ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам анчагинадир. Уларнинг кўпчилиги сўнгги ўн йилдан кўпроқ тарихда ўзларини мухолифат аъзолари ҳисоблаб юрибдилар. Афсуски, шулар жумласида сиз азиз ўқувчи ўқиётган сатрларни қоғозга туширган каминаи камбағал ҳам бор. Шу муносабат билан ўзимдан ва ҳаммамиздан сўромоқчи эдим, мана шу мақолада саналган ташкилий ва молиявий ишларнинг қайсисини ёки қандай қисмини, ўтган ўн беш йилга яқин замон ичида биз ҳам амалга оширдик  ёки ташкил қила олдик? Менимча, акси бўлди, яъни бир вақтлар М.Горбачев замонида қўлга киритилган баъзи бир ижобий тажрибаларни, балки  ютуқларни, деймизми ҳам бой бериб бўлдик, шекилли. Шунга қарамасдан,  мақолани ва мен фақирнинг таржимасини ўқиган қадрдонлар қўйилган саволга ҳам жавоб қилишга ҳаракат қилишар, деган умиддаман. Нима бўлганда ҳам жонажон ватанимизни шафқатсиз зулмдан озод қилишни чинакамига соф қалбдан истаганлар учун мақолада ибрат бўла оладиган нуқталар бор, деб ҳисоблайман. Шунинг учун бу материални саҳифамизда чоп қилсак, уни ўқиган мухлисларда ижобий оқибати бўлар, деб ўйлайман.  Таржимон. 20.12.2005, сешанба.   

14.6.1 ООО “Революция” (ООО “Инқилоб”) ёки “Навбатдаги қурбон қайси режим бўлади?” 

Инқилоб қандай қилинади ва у қандай амалга оширилади? 2000 йили Югословия да, 2003 йили Гуружистонда ва 2004 йилда Украинада содир бўлган инқилоблар, қўқсидан ўртага чиққан автократлар (ҳокими мутлақлар)га қарши халқ қўзғолонлари сифатида қабул қилинди. Аслида эса, у ерларда кўпгина нарсалар, талабалар доҳийлари ва улар ташкилотларининг тармоқлари томонидан жиддий режалаштирилган эди. Улар америка ёрдамларидан ҳам чўчиган эмаслар. Энди уларнинг (инқилобларнинг ) келгуси қурбонлари  қаерда ва қандай режим бўларкан-а?

Улар, демократик ўзгаришларнинг авангарди, бу ҳаракатнинг олдинги сафларида борувчилари, диктаторлар учун даҳшат, вас-васа бўлсалар, мазлумлар учун умид чироқларидир. Улар ўз ватанларида халқ қўзғолонларини муваффақиятли амалга оширдилар ва ниҳоят мустабидларни сарайларидан ҳайдаб чиқардилар. Бугун улар, ҳокимият золимлар  қўлида бўлиб, халқ оммаси оддий фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилинаётган Шарқий Овропа, Марказий Осиё ва Яқин шарқ  давлатларида,  биргаликда янги инқилоблар ясашни режалаштирмоқдалар.

Улар бизнинг замонимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларидир. Улар беихтиёр қаҳрамонларга айланиб қолдилар. Улар, ўзларининг исмларини, таржимаи ҳолларини, бир-бирлари билан алоқа йўлларини, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватловчиларни, уларнинг режимларни қандай алмаштириш режаларини деярли ҳеч ким билмаслигидан тўла қаноатдадирлар. Чунки улар, даҳшатли политсия аппарати ва махсус хизмат ходимларига эга ҳукуматлардан бир сонияга бўлсада олдинда юришлари керак. Улар яхшироқ, иноқроқ ва топқирироқ бўлмоқлари зарур. Ҳукумат аталмиш юксакликда бўлганлардан фарқли ўлароқ, улар қуролли бўлишни, ҳеч бўлмаганда кишиларни ўлдирадиган ва қийнайдиган қуролли бўлишни истамайдилар.  

Уларнинг ёшлари 30 атрофида бўлиб, асосан навқирон эркаклардир. Уларнинг сафларида хотин-қизлар ҳам йўқ эмас. Улар одатда университет ларда танишишган кишилардир. Ўтган йилларнинг янгиликларини кузатиб борган киши, инқилобий тантаналар вақтида бир зумга уларни кўриб қолган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда биринчи қаторларда эмас. Кўзга ташланмай иш қилиш, уларнинг асосий шиоридир. Парда орқаси да майдонга келган бутун  бир тинчлик қўшини, унинг двизияларини ва режаларини  ҳеч ким билмаслиги керак ва билолмайди. Сирли, бақувват ва амалда тутқич бермас, бу қўшин – муҳим, бироқ халқаро сиёсатнинг деярли сезилмас донишмандлигидир. 

Довдираб қолган президент Слободан Милошевич, бошқа тарафдан ҳарбий жиноятчи, ўзига ўзи раҳим қилиб, ўзини хурсанд кўрсатишга уриниб, “Энди мен оилам билан кўпроқ машғул бўлишга, айниқса неварам Маркога кўпроқ вақт ажратиш имконига эга бўламан”, дейишга мажбур қилинган кун, 2000 йил 5-октябри куни Белградда  кўп минглик митингга чиққанлар орасида уларни кўриш мумкин эди.  

Шунингдек, 2003 йил 23 ноябрида қурбонларсиз мамлакат парламенти эгаллангандан кейин ўз қароргоҳида, “гуллар инқилоби” билан яралан ган, порахўрликка муккасидан берилган Эдуард Шеварднадзе, CNN тарафидан берилган саволга, титраган бир вазиятда, ҳокимиятни ташлаб кетаяпман дейишга мажбур этилган халқ қўзғолонида ҳам уларни кўрса бўларди.

2004 йил 31 декабрида, сариқ гуллилар қаршилик денгизи тўлқини энг авжга чиққанда ўз мустаҳкамлиги билан ном олган, ўз умрини яшаб бўлган Кучма режими сафида бўлган,  сайловларни сохталаштирган сохтакор Виктор Янукович, шаҳарнинг Майдонидаги оммавий намойишлар босимига бардош беролмай енгилди. У ҳеч қандай восита қўллай олмай, қаршилик маршлари, украин частушкалари билан эзиб ташланган номзод иккинчи тур сайловларда енгилди. Ана шу замон Киевда уларни кўрса бўларди.  

Югословияда, Гуружистонда ва Украинада ва кейинроқ ўрта осиёнинг Қирғизистонида ҳайрон қоларлик даражада бир-бирига ўхшаш воқеалар бўлди. Ҳамма жойда қўқисидан қўзғолон, яъни марказий майдонларда жуда тезликда ниҳоятда кўп одамларнинг йиғилиши, ҳокимият қўлида бўлганларга қарши шиорлар айтиш, уларни масхара қилган плакатлар кўтариш барчага мумкин бўлиши ҳамма жойда бир хил шаклда бўлганлиги кузатилди. У кўча намойишлари, кўринишдан халқ ўйинларига ўхшашлиги, мутлақо иғвогарлик йўқлиги, ҳар қандай автократни ҳам одамларга ўқ узишга буйруқ бериш каби журъатдан тўхтатарди. 

Аммо тилга олинган мамлакатларда содир бўлган инқилоб, аста-секин халқ ичида пишиб етилганлиги қанчалик шубҳали бўлса, уларнинг қўқи сидан осмондан тушгандай бўлиб, ҳеч бир ташкилий ишларсиз содир бўлиши ҳам шунчалик шубҳалидир. Чунки намойишчиларнинг хушчақчақ чиқишлари билан бир вақтда ҳамма жойларда жиддий режалаштирилган, ишлаб чиқариш тартибини издан чиқарадиган диктатурага қарши фуқаронинг итоатсизлик аксиялари бўлиб турди. Чунки зимдан у ишларга махсус мутахассислар раҳбарлик қилишардилар. Улар, инқилобларни координатлаштириш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига ўтиб юрган, интернет ёрдамида бир-бири билан яқин алоқада бўлишган талабаларнинг доҳийлари эдилар. Улар қуролсиз жанговар, янги Интернатсионал эдилар. Одамлар, эшитинглар, биз даъват қиламиз! Бизнинг мақсадимиз – ҳокимиятни алмаштиришдир!

Ҳозирги замон инқилобчилари глобаллаштириш меваларидан яхшигина фойдаланаяптилар. Улар ҳозирги замон коммуникатсия воситалари имкониятларини жуда яхши биладилар. Масалан, интернетни олинг, унда доимо режимни танқид қилувчи саҳифалар ясашади, бир-бирига мобил телефонлар ёрдамида кодланган СМС –мактублар юбориб, учрашиш адресларини доим ўзгартириб турадилар. Улар телевидениянинг кишиларга оммавий таъсир қилиш имкониятидан ҳам жуда усталик  билан фойдаланадилар. Бирорта инқилиоб, киши ғашига тегмайдиган ҳис-ҳаяжонсиз бўлдими? Ёки дўқ-пўписасиз, ”савдо, тижорат маркалари”сиз, “фирма”га мос рангларсиз бўлдими?  

Демократияни ишлаб чиқувчилар мафкуравий ўлчамлар билан таниш эмаслар, Улар келажак инқилобларини тайёрлар эканлар, мултимиллио нерларнинг тижорат ва реклама амалиётини кузатадилар ва Coca-Cola, Nike ёки  Билл Гейтснинг Microsoft компанияларига ўхшаш буюк ком панияларнинг маркитинг  технологиясини қўллайдилар. Шу сабабли турли хил қарши чиқиш ташкилотлари ўзларининг ташкилотчиларидан хотирада сақланиб қоладиган тамғалар оладилар. Масалан, гуллар инқилиоби (Гуржистон), сариқ гулли инқилоб (Украина), лолалар инқилоби (Қирғизистон) ўхшашлар. Жумладан, шунинг учун ҳам у ҳодисалар яхши эсда қоладиган ҳодисалардир.  

 ”Ёмон княз”ларга қарши курашда “темир”дан бошқа бирорта восита кўролмаган  шафқатсиз ва шаддод, ҳукми ўткир Макиавелли ёки “Озодлик нинг зулми” номи билан ҳаммани ва ҳамма нарсаларни қонга ботирган якобинчи Робеспьер ҳам улар учун ибрат бўлишга арзимайди. Ўз тараф дорларига, “Шафқатсиз террор усулига ўтмасдан, ғалаба қилишимизга ҳақиқатан ҳам сиз ишонасизми?”каби савол қўйган Ленин, улар учун ўта кетган шубҳали бир шахс ҳисобланади. Маодан эса, улар жуда узоқдир. Бу зўравонликнинг тарғиботчиси ва буюк бузғунчи, ҳаммани, ҳатто қурбонлар сонини камайтиришни таклиф қилганларни ҳам  тақиб қилиб, ҳокимиятни фақат штиклар билан қўлга киритиш мумкин, деб ҳисоб ларди. “Инқилоб-бу зўравонлик актидир. У дам олмоқ учун кечки ўтириш, гаштак  ҳам, бадиий асар ҳам, рассом асари ҳам, деворга илиб қўйила диган гўзал кашта ҳам эмас”, -деган эди у.   

Агар шундай бўлса, у бироз (тинч йўл билан қаршилик кўрсатишга ишора қиладиган) кечки ўтириш, бироз (фуқаро итоатсизлигини ифодаловчи) санъат асари, бироқ ҳеч бир тарафдан қонли зўравонлик акти эмас, деб тушуниш керакми?    

Янги типдаги инқилобчиларнинг маъбуда(санам)лари бошқачароқ ранга бўёлган, одатда улар сўнгги йилларнинг маҳсулотига ўхшайди. Маҳатма Ганди, масалан, 30-йилларда  муғамбирона йўл, инглиз мусталакачиларига тиз чўкиш йўлини танлади. Американинг Жоржия Штати дан  Мартин Лютер Кинг, 50-йилларда ўзининг африко-америкалик тарафдорлари билан бойкот ва турли хил норозилик намойишлари, юришлари  билан ирқчилик тўсиқларини тугатишга эришди. Полша касаба иттифоқи раҳбари Лех Валенса ва чех ёзувчиси Ватслав Гавеллар эса, ўзларининг шахсий мардонаворлиги ва  фуқаро жамияти қуруш курашидаги ташкилотчилик таланти билан Шарқий Овропада номенклатурали коммунизмни дафн қилишда беҳад катта ўз ҳиссаларини қўшди.  

21 аср протагонистлари, ҳаётнинг анойи болалари ҳам, мовий кўзли пацифистлар ҳам, тинчлик учун курашчи хаёлпарастлар ҳам эмаслар. Улар, ўз санамлари дарсларига ўта уддабуронлик билан мурожаат қиладиган совуққон ишбилармонлардир. Улар ўз санамларидан инқилобий схема лар элементларини қабул қилишади, маслан, давлат ҳокимиятига итоатсизлик чиқишлари, шу билан бир қаторда "Ганди ва Ко" ғояларини ҳозирги замонга мослаштиришга ҳаракат қилишади. Интернет ёрдамида улар кенг бир бозорга эгадирлар. Шу сабаб улар, кўпинча биргаликда чиқиш қилишни рад қиладилар, марказлашмаган раҳбарлик ҳаракатини афзал биладилар. Улар, "soft power" билан қандай муомала қилишни яхши тушуниб олдилар. Улар ўз йўлларини, ҳарбий "hardware"дан фойдаланиш, Жорж Буш ва Дональд Рамсфелд аллеясини тўнтаришни ташкил қилишдан кўра яхшироқ алтернатива, деб ҳисоблайдилар.  

Уларнинг ҳисобига кўра, ҳар доим ичкаридан қилинган инқилоб, ташқаридан аралашганига нисбатан  афзалироқдир, мустақил, ўз йўли билан эришилган демократия эса, АҚШ кўрсатмаси билан эришилганидан яхшироқдир. Ҳолбуки, инқилоб фаолларининг кўпчилиги Американи, унинг оммавий матбуот воситаларини ва қадриятларини жуда ёқтирадилар, бироқ улар, Буш ҳукуматидан ўзларини узоқроқда тутадилар.  

Шундай бўлиши мумкинми? ООО “Инқилоб”га курашлари учун анчагина пул маблағлари зарур эмасми ва улар, у маблағлар, ҳукуматга яқин бўлган ва  неоконсерваторлар ёки "Freedom House" каби ва Республикачилар Халқаро Институти,  ҳатто Маркази Разветка Бошқармаси(МРБ) билан боғли бўлган сиёсатчилар томонидан бошқарилаётган америка жамғармаларидан келмайдими? Демократия тузувчилар, наҳотки ўзгалар нинг асбобларига ёки қуролларига айланиб қолишларидан қўрқмайдилар?   

Ҳамма вақтлардаги инқилобчилар сингари, улар ҳам барча фронтлар орасида турадилар. Кремл хўжайини Владимир Путин ва унинг дўстлари ўзбек ҳамда белорус ҳукмдорлари уларни Вашингтонннинг бешинчи коллоннаси деб биладилар. Буш ҳукуматида ҳам уларнинг мустақиллигига ишонмайроқ қарайдиган кимлардир бор. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ҳақиқатан ҳам МРБнинг у ёки бу агенти томонидан бошқарилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан ташқарида эмас. Ёш инқилобчилар ичида ҳам сотқин, мансабпарастлари бор.  

Уларнинг кўпчилиги  ораларидаги манипулятсия(хийла найранглар)  хавфини кўриб турибдилар, бироқ шунга қарамасдан улар, ўзларини муста қилликлари билан мақтанишга етарли даражада асосли ҳисоблайдилар. Улар хато қиладилар. Улар ҳозироқ у ер, бу ерда халқ қўзғолонлари идеаллари билан хайрлашдилар. Аммо ҳар ҳолда уларнинг барча мукаммалликсизларига қарамай, қўшма тармоқ ва марказлашмаган ҳокимият-янгидан пайдо бўлган ёвуз Ал Қоида занжирига ёки бутун дунё жиҳодига қарши улар ижобий контрлойиҳа хизматини ўтайди. 

Ҳозир улар, Белоруссияда ва Ўзбекистонда навбатдаги автократларни ағдаришни мўлжалга олишмоқдалар. Уларнинг орасида ҳатто Зимбабве ва Мьянмада ҳам инқилоб ясаш ҳақида сўз кетмоқда. Улар қўлида ҳеч бир имконлари бўлмай туриб, улар эришган баъзи ютуқлар бўлмаганда эди, уларни ўзларини улуғлаш(манманлик) касалига йўлиққонлар ёки ҳатто жиннилар, деб  қараса ҳам бўлаверарди.  

Шу кунларда атрофга назар солинса, яна қайтадан ҳамма уларга қарши бўлиб қолгандай туюлади. Каспий бўйларидаги нефтьга бой Озорбрйжон да 6 ноябрда ўтказилган сайловларни автократ Илҳом Алиев сохталаштирди. Сайловдан кейин чоршанба куни Гуржистон ва Югославиядан ибрат олган талабалар ҳаракати “ЙЎҚ” даъвати билан Баку кўчаларини минглаб намойишчилар тўлдириб юборди. Намойишчиларнинг ҳар би рида Украина инқилобининг ранги бўлган сариқ рангнинг қандайдир кўринишлари бор эди. Уларнинг ораларида аллақачон инқилоб бўлиб ўтган мамлакатлардан намойишчиларга хайрхоҳлар ҳам юрар эдилар.  

Балки улар ўзларини лойиғидан юқори чоғлаётганлардир. Бироқ уларни ақлдан озган ҳисоблаш мутлақо мумкин эмас. Улар, Ганди, Гейтс ва “Кока-Кола” болалари бўлиб, амалиётчи хаёлпарастлар ва идеалистик реалистлардир. Уларнинг баъзилари бир-бирини "Че", "Махатма" ёки "Роза" каби лақаблардангина танийдилар. Ҳақиқий ҳаётда эса, у қаҳрамонларни Иван Марович, Александр Марич, Алина Шпак ёки Рази Нуруллаев исмлари билан аташадилар. Мана шугинадир уларнинг бор тарихи. 

Белград, Сербия ва Черногориянинг пайтахти. 2005 йил октябрининг оқшоми. Парламент жойлашган ердан узоқ бўлмаган бир уйнинг ошхона си. Унда қўйилган столнинг устида биттагина гул солинган ваза. Ошхонанинг девори ҳеч нарса билан безатилмаган. Унда бирорта расм ҳам, фотогарфия ҳам осилмаган. Диктаторга қарши курашни ифодаловчи, Инқилобчиларнинг символи, бармоқларнинг сиқиқ муштуми нега кўрин майди, у қаерда, ахир? “Бунга зарурат йўқ. Муштум тасвирланган плакат ҳамиша мен билан биргадир”,- дейди Иван Марович (31). “Плакатни майдалаб ташлаётган аскарни, мени қамоқхонага қандай тиқиб ташлаётганларини, политсия менинг ҳамроҳларимни таёқлаётганларини тушим да кўриб, терга ботган ҳолда уйғониб кетаман. Фақат бироз вақт кечганидан кейингина англайманки, булар барчаси ўтиб кетган воқеалар эди. Ва биз ғалаба қилдик, тасаввурга сиғмайди, бироқ биз ҳақиқатан ғалаба қилдик”.  

Ташқаридан қарганда ҳеч бир нарсаси билан ажралиб турмайдиган бир киши. Ташқий кўриниши киши эътиборини тортмайдиган, қора сочли, ўрта бўйли киши. Ҳа, унинг ташқий кўринишини тасвирлаш соқчи учун қанчалик қийин иш бўлганлиги шундан ҳам кўриниб турибди. Аммо унда жуда аниқ ифодаланган характер бор: бой тафаккур, амалий ишларга уста, ҳар нарсани тез англаб олади. Уни бахмол инқилобларнинг ком мувояжёри, буюртма демократиянинг устаси, деб атаса бўларди. Ўзи эса, буни камтарона, ”Агар мени бошқа мамлакатлар таклиф қилсалар, мен нималаргадир ишонаман, ўз тажрибам билан ўртоқлашаман, ижобий ривжланишларга эришишларида ёрдамчи бўламан”, каби  ифодалайди.

У ўзини тренер, деб атайди. Собиқ талабалар ҳаракати “Отпор - Қарши зарба бериш” нинг яна бешта таъсисдошларига ҳам бу унвонда (тренер унвонида) юришга ижозат берилган. Уларнинг бири Александр Марович (31), Маровични жуда кўп топшириқлар олгани учун ”бизнинг Че Гевара”, дейишади. Бу демократия партизанлари, қаерда ўқиб ўрганадилар, уларнинг бир соатлик, бир кунлик ишлари учун ҳақ (гонорар)нинг миқдори қандайлигини ҳеч сўзламайдилар. Улар Белградда “Зўравонликсиз қаршилик Маркази” тузганлар.   

Марович ҳозиргина АҚШ-дан келди, у Америкада бир неча докладлар ўқиб, иш бўйича учрашувлвр  ўтказди. У Балтимор атрофида BreakAway Games  фирмаси билан биргаликда, асосан "Freedom House" маблағлари воситаси асосида интерактив компьютер ўйини "A Force More Powerful"("Кучдан катта” ) устида иш олиб бораяпти.  Келаси йил бу ўйин сотилишга чиқади. Ўйин иштирокчилари, диктаторлар ҳокимиятини заифлаштириш усулларидан бирини танлашлари лозим ва ниҳоят ўйин давомида уни четлаштириши керак бўлади. Ўйинда халқнинг ҳар қандай қаршилиги қабул қилинади, фақат куч ишлатиладиган ҳолларда  очколар ўчирилади. 

”Ҳамммаси жуда тўғри ва улар бизнинг тажрибаларимизга асосланади”, дейди, машинасоз инженер Марович. Компьютерни яхши тушунадиган киши қисман ўзи программалашни амалга ошириши мумкин. Белоруссияда ёки Ўзбекистонда ҳақиқий диктатура шароитида яшаётган ёшлар тез орада у ўйинни ўз компбтерларига ўтказиб оладилар, деган фикр анчагина ҳақиқатга яқиндир. “Дунё миқёсидаги Янги Матбуот Воситалари орқали берилаётган озодликнинг замановий шакли номли вирусга қарши ишлатиладиган воситалар ҳозирча жуда оз”.  

У, ”Отпор” ташкилотининг бошланғич даврини, қандайдир қилибдир, Милошевич одамлари талабалар орасида қаршилик ҳаракатлари ташкил бўлаётганини билиб қолган даврни хотирлайди. Ўша вақтда, талабалар учрашувларининг бири ўтаётган бинога бир неча ярамаслар бостириб кириб, “Қани у мараз интернет?” деб боқиришгандилар. Яъни улар,  компьютерларни бузиб ташлаш билан алоқанинг бу шаклини тўхтатиб қўямиз, деб ўйлашардилар.   

Милошевич, Косово майдонида атошин нутқ сўзлаб, сербларни Югословияда яашовчи бошқа миллатларга нафрат билан қарашга даъват қилганида Марович, энди 15-га кирган бола эди. Хорватия, Босния ва Херсегонияга қарши уруш бошланганида у 17-га чиқди. Югословия кесаклар давлатига айланганида эса, Марович 18-ни тўлдирган ўсмир бўлди.  Сребренитсадаги қирғинбарот бутун оламни ларзага келтирган бир замонда у 21 ёшли йигит бўлиб қолди.  

Ниҳоят шундай бир вақт келдики, унинг ўзи айтишича ”тамоман политикадан ташқаридаги бир кишини” ҳам сиёсий ҳодисалар ўз қамровига тортади. Белград университетининг студенти бўлиб юрган вақтлар, Милошевичга фойдасиз бўлиб, уларни у  тан олмаётган нарсаларга қарши 1996 йилда иш ташлашни ташкил қилишга ёрдам берди. Талабалар кучи ва орқасида давлат пропагандаси машинаси турган сиёсат бир-бирига тенг бўлмаган кучлардир. Милошевич ўз тактик йўлини ишга солади, яъни келишувчиликка боради ва бунда аввал у бору-йўқ нарсаларнинг ҳаммасида Ғарбни айбдор қилади, ундан сўнг эпчиллик билан талабалар билан учрашувга чиқади. Бундан ташқари, аҳолининг асосий қисми ҳаёт даражаси пастлашиб кетаётганлигига қарамай турли хил имкониятлар инъом этилаётган ҳарбийларга, политсияга ва махсус хизмат ходимла рига кўпроқ суянади. 

Университет иш ташлашида мағлубиятга учраган беш-олтита фаоллар 1998 йил 10-октябрида бир ерга йиғиладилар. Уларнинг ичида Марович ва Маричлар ҳам бор эди. Улар ўз гуруҳини ”Отпор”, яъни қаршилик кўрсатиш гуруҳи, деб исмлайдилар ва "Gotov Je" ("У тайёр”) ва “Vreme Je” (“Вақт келди”) каби ҳокимиятга қарши шиорларни қабул қилишга келишадилар. Улар ўзларини танитиш учун коммунистик қизил муштга тескари бўлган оқ-қора рангдаги муштни ўйлаб топадилар. Улар, “Отпор”  ва унинг ғоялари ҳақида хабар бериш мақсадида деворларга иложи борича кўпроқ плакатлар чизиб ташлашга келишишадилар.

Улар, давлат ҳокимиятига ортиқча баҳона яратмаслик учун ҳеч қандай раис (раҳбар)сиз, марказлашмаган ҳолда, куч қўлламасдан, интернет ва мобил алоқаси ёрдамида у ёки бу даражада катта-кичик шаҳарларда “Отпор”нинг бўлимларини ташкил қилишдилар. Уларнинг ғоялари ягона маъноли бўлиб, жуда содда, яъни Милошевич кетиши керак, вассалом. “Бу билан Югословиянинг барча қусурлари битмаслигини биз билардик. Аммо диктатор ўз ўрнида қоларкан, ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги ҳам бизга жуда яхши равшан эди”, -дейди Марович. “У бизнинг халқимизни гаровга олган эди”. 

1999 йилнинг мартида  НАТО кучлари Белградни бомбалай бошлаши аввал бошда президентга қулай келди, бу унга ёрдам бўлди. У, энди ўзини исканжадаги халқ қаҳрамони кўрсата бошлаб, юзага келган мухолифат партияларни ”ватанни севмаслик”да айблаш учун қулай имкон сифатида фойдаланди. Бироқ бу бошқа, соядаги қаршиликка эса, бирор жўяли, самарали қарши восита топа олмай турди. Билмайсан киши, қаердан чиқиш дилар, ҳамма жойда ”Отпор”нинг символлари  пайдо бўлдилар. Муштум ва “қаршилик” сўзлари кийимлар (футболкалар)да, бош кийимларида, нарсаларга ёпиштириладиган расмчаларда ёзиладиган бўлиб қолди. “У тайёр”,-деб кишилар киноларда, бозорларда, кафеларда бир-бирларига шипшийдиган бўлиб қолишдилар.  

Бу аслида талабалар ҳаракати четда, қишлоқларда янада катта аҳамият касб ола бошлаган эди. Милошевич Югославияси кесиб қўйганлиги учун Янги Саддан то Нисгача ёшлар, ўсмирлар яхшироқ иш топиш имкониятларига эга эмас, улар сиёсий ҳодисаларга деярли жиддий бир таъсир қила олмайдилар.Улар чет элларга чиқа олмайдилар, халқ аро юлдузлар қатнашадиган поп-музика консертларига қатнаша олмайдилар. “Отпор” эса, улар учун яхши ҳаётга умид заррачаси, Югославияга  бироз дунёнинг  очилиш умиди ва ижтимоий таянчдир. 

Қисқа вақт ичида бу ҳаракат ҳар жойда ҳозир бўлиб қолди. Кечки ўтиришлар, спорт мусабоқаларида учрашиб қолишганда бошланиб қолган мунозаралар вақтида кишилар бир-бирлари ҳису-туйғуларининг уйғунлиги, ҳеч бир мажбуриятсиз курашга ҳозирлик ҳислари борлиги  билиниб қола бошлади. Намойиш  ва деворларга ёзишлар давом қилаётган бир замон “Марович, Марич ва Ко”ни қўлга оладилар. Бир-икки кунга уларни қамоққа юборадилар. Политсия белградлик “Отпор” фаолларининг баъзиларини калтаклаб туради, ҳатто баъзан шундай урадиларки, таёқ еганлар касалхонада ётиб чиқишади. Фаоллар ҳеч бир вақт куч ишлатмаганлари учун, ҳокимият ҳам ўзларини бироз сабрли кўрсатишга уринади. Ҳа-да ахир,  Милошевич, Ғарб билан савдолашиб турибди, унинг ҳаракатларини дунё жамоатчилиги узлуксиз кузатиб турибди-ку, ахир. 

Намойишчиларга қарши ўқ отиш қуроли ишлатишга буйруқ бор, Милошевич ўз ҳарбийларига шундай кўрсатма берган, каби миш-мишлар ҳам чиқиб турарди. Кимни кўрсангиз, Милошевичнинг шундай қилишига ишонч билдирганига гувоҳ бўлардингиз. “Шунинг учун ҳам у диктатор ва унинг ҳарбийлари ҳамда махсус хизмат ходимлари  орасида нифоқ келтириб чиқариш жуда муҳим ишлардан эди. Бизнинг зўравонлик иш латмайдиган ҳаракатимизни кенгайтириш, уни маҳкамроқ малиявий асосга ўтқазиш зарур эди”, - дейди ўша вақтларни хотирлаб Марович. “Биз, бизни қўллаб- қувватлашларини ўйлардик. Фақат қўллаб-қувватлашларини, асло кўрсатмаларни эмас эканлигини таъкидлашим лозим”. 

“Отпор” ташкилотига келадиган пул оқими ҳали тақиқланган бир мавзудир. Шу билан бирга, 1991 йили белградликлар Вашингтондан, яъни National Endowment for Democracy жамғармасидан 3 миллионга яқин пул олганлиги ҳақида мунозарага ўрин қолмаган эди. Шунингдек, республикачилар жамғармасидан келган миқдори номаълум бўлган садақалар ҳам шулар жумласига киради. Қисқаси, Америка ҳаммаси бўлиб, Югославияга 40 миллион доллар пул жўнатди. Америкалик истеъфодаги полковник ва собиқ ҳарбий разведчик  Роберт Хелви, 2000 йилнинг баҳорида 20 кишидан иборат бўлган югославлар фаоллари учун “холис ҳудудда”-Будапештдаги “Хилтон” меҳмонхонасида семинар ўтказди.  

”Отпор” ташкилотининг раҳбари, Че Гевара билан қиёсланадиган (хусусиятидаги харизм ва кўп сонли сафарларни ҳисобламаганда, Югославия ишларининг куба инқилоби билан алоқадор ерлари бўлмаса-да)  Марич елкасини қисиб, ”Янги Садда  Freedom Houseдан келган америкалик дўстлар билан бошқа бир курс ҳам олиб борилаётганди. Биз уларни жуда диққат билан тингладик ва улардан фақат ўзимизга зарур бўлганлари нигина қабул қилдик. Масалан, АҚШ келган жамоатчилак билан алоқалар бўйича мутахассислар, замановий, рангли  логотипга биз кўрсатган муштимизни яхши эсласалар керак. Ҳа, у ғарб телевидениесида яхшироқ ифодаланарди, бироқ биз уни қабул қилмадик”, -дейди.  

Ёрдамлар ичида ”Freedom House”нинг ёрдами марказий ўрин тутади. Бу ёрдам, 5000 нусха “Диктатурадан демократияга” ("From Dictatorships to Democracy") номли Жин Шарпнинг китобидир. Бу асарнинг ”Қутулишнинг услубий системаси” исмли сарлавҳачаси билан берилган материалда Бостондаги Алберт Эйнштейн Институтининг профессори, Гандининг издоши ”зўравонлик ишлатилмайдиган қаршилик ҳаракатларидан 198 тасини келтиради”. Менинг принсипларим патсифизм билан ҳеч бир кўриниши жиҳатидан уйғунлашадиган жойи йўқ. Улар диктатура шароитидаги ҳокимиятни таҳлил (анализ) қилишга ва уни қандай қилиб тугатишга асосланади. Улар, яъни менинг принсипларим. давлат ҳокимиятининг ҳамма табақаларида фуқаро итоат қилмай қўйишига суянади”, деб ёзади профуссор. Шарп тезликда фаолларнинг қўлланмасига айланиб қолади. Унинг асосий ғоялари, қўлдан қўлга ўтиб юрган ”Отпор” қўлланмаси”да баён қилинади.    

Бутун Сербия бўйлаб талабалар ҳокимият билан ит-мушук ўйнаша бошлайдилар. Аччиқланган Милошевич, “Отпор”ни баъзан “жиноятчи ва наркоманлар” тўдаси, баъзан “террористик ташкилот”, деб эълон қиларди, бунга эса, минглаб ёшлар истеҳзо билан қараб, унинг устидан кулишардилар. Масалан, қора муштум тасвирланган бир футболкада ”Мен наркоманман”, деган ёзув пайдо бўлган эди. Ёки масалан, ҳамма жойда учрайдиган бейсболкада “Диққат, “Отпор”дан террорист келаяпти”, деб ёзиб қўйилганди.  

”Отпор”, Маровичнинг ”Инқилобчи Кока-коласи”га уйғун товар белгисига айланиб қола бошлайди. Мухолифатнинг бу формаси, аста-секин режимнинг политсия ва ҳарбийлар каби устунларини ҳам чўчитмайдиган даражага келиб қолади. “Мактубларимиз, бизнинг сиз билан орамизда ҳеч қандай уруш йўқ, деб ёзиларди”,- деб тушунтиради “Отпор” тактикасини Марович. “Биз ҳаммамиз диктатор ва унинг системаси қурбонлари миз”.

Ҳаракатнинг фаолларидан деярли кимни қамоққа олишса ҳам, у янги-янги мухолифатчиларни жалб қилиш учун рекламага айланиб қолганди. Айниқса кичик шаҳарларда учрайдиган ҳол, яъни 2000 йилда аҳолиси 70 000 киши ҳисобланадиган фаоллар яшайдиган жойларда уларнинг орасида мансабдорлардан кимнингдир болалари ҳам яшашлари муҳим аҳамият касб этганди. Янги Сад атрофидаги қишлоқлардан бирида деворларга чизиқлар чизаётган  учта ёш кишини политсия қамоққа олади. Бу политсия ходими кечқурун уйига келганида, унга хотини овқат бермай, ундан қамалган йигитларни озод қилишни талаб қилади. “Сен жинни бўлдингми, улар жиноятчи эмасларку, ахир. Улар яхши йигитлар, уларнинг учаласи ҳам бизнинг ўғлимизнинг туғилган кунида меҳмон бўлишгандилар”, - дейди хотин эрига. Полтсиячи хотинига енгилади. Кичик, аммо бу ҳам ғалаба эди.   

Шундай қилиб, диктаторнинг ҳокимияти қулай бошлади, ҳа секин, бироқ тўғри қулашга қараб кета бошлади. Ўзгаришнинг психологик асоси қурилди. Милошевич ҳам, бостириб келаётган сиёсий фалокатни сезаётган кўринарди. Шунинг учун у, 2000 йилнинг июлида мамлакат консти тутсиясига ўзгартириш киритиб, ўзининг навбатдаги сайловларда ҳам қатнашиш имконини яратади. Сайловларни конститутсия ўзгартирил ганидан икки ой кейинга белгилайди. Бу билан шундай ҳам тарқоқ мухолифатга сафларини тўғрилаб олишга деярли вақт қолдирмайди.   

Барча давлат муассасаларида, фабрикаларда, уларнинг коммунистик завкомлари (компартия комитети мудирлари) ёрдамида сайловчиларни Милошевичга овоз беришга мажбурлаш ишлари олиб борилди. Аммо кутилмаганда қарши ҳаракат ҳам билиниб қолди. Яъни “Отпор” фаоллари, юксак қудратдан юборилганга ўхшаган оддий антикуч(қаршилик кўрсатувчилар) эмас, балки ундан анча бақувват эканликларини намойиш қилди. Улар барча мухолифат партияларига мурожаат қилиб, сайловда диктаторга қарши ягона номзод қўйиш ва мавжуд бўлган бутун куч ва воситалар билан уни қўллашга даъват билан чиқдилар. Оқибатда шундай ҳам бўлди. Шундай умумий номзодга арзийдиган одам, ватандошлар нинг кўпчилигига маъқул бўлган, янги, соф киши Воислав Коштунитса ўртага чиқди. Бу эса, қарши кучлар учун катта солмоқ  бўлиб, кураш йўлида зафар учун жуда яхши имкон яратди. Давлат матбуот воситалари томонидан миллий рақибга қарши қутуриб уюштирилган ҳужумлар унга зарар келтиришдан кўра, кўпроқ унга ёрдам берди.

Сайловлар даврида ”Отпор” кўринмай, сояда турди. Бироқ ҳал қилувчи кун келганида деворларда жуда кўп, “Биз, сизга кимни танлашингизни айтмаймиз. Аммо овоз беришга кетиш олдидан болаларингиздан бир сўраб кўринг”, деган ёзувлар пайдо бўлди. 

Ўша кун 24 сентябрда, мустақил кузатувчиларнинг ҳисобларига кўра, Коштунитса сайловларда мутлақ кўпчилик овоз билан ғалаба қилади. Бироқ Милошевич сайловларнинг иккинчи тури ўтказилишини талаб қилади. Чунки унинг қаттиқ туриши  оқибатида рақибининг тўплаган овозлари 50% дан кам чиқарилади. Кўчага минглаб кишилар чиқиб кетишадилар. Уларнинг кўпчилиги болалар погрумушкасини ўзи билан олиб чиқишгандилар. Бир замонлар энг қудратли кишини масхара қилувчи символни ҳамма юқорига кўтарадилар: гўдак болалардай йиғлаш керак эмас, Сербия энди буюди. 2 октябрга оммавий иш ташлаш тайинланади. 

Политсия кўпирикларни ва кўчаларни ўраб оладилар. Талабалар университетни эгалаб олиб, иш талаш эълон қиладилар. Тўқимачилик фабрикаларининг  ишчилари ва шахтерлар ишларини тўхтатадилар. Худди “Отпор” “Қўлланмаси”да кўрсатилгани каби фуқаронинг итоатсиз лиги жамоатчилик ҳаётининг бутун доирасини қамраб олади. Шу билан бир вақтда фаоллар Коштунитса вакиллари сифатида, кўпчилик шаҳар ларда политсия раҳбарияти билан уларни куч ишлатишдан воз кечишга чақирувчи махфий учрашувлар олиб бора бошлайдилар.  “Қаерлардадир Милошевич  ҳақиқатан политсиядан ҳаракатга киришни талаб қилди, бироқ қўшинлар энди унга бўйинсунмаётган эди”, -дейди талабалар раҳбари Марович.

”Отпор” ўз одамларини яна такрор иғволарга, фитналарга берилмасликка чақиради. Яна пичоқ устида юргандай ҳолатни сеза бошлайдилар. Аммо Белградда уюштирилган уч юз минглик митинг ўтказилаётган бир пайтда Милошевич ортиқ бардош бера  олмай мағлублигини тан олишга мажбур бўлади. 2001 йил 1 апрелида серб политсияси уни ҳибсга олганидан кейин унинг  йўли Гаагадаги Халқаро трибуналга бошқари лади. Ғарб, аввал учрашувларда тенг ҳуқуқли рақиб (ҳамкор) ҳисоблаган ва ундан сўнг бомбалашлар билан уни ўз мансабидан кетишга мажбур қилишга уринган Милошевич энди тарихга айланди. “Режимга мухолиф кучларнинг ҳеч бири, унга қарши курашда ва режимни ағдариб ташлашда “Отпор” тутган ролни тута олмади”, деб ёзди “Нью-Йорк Таймс”. 

Инқилоб тўла амалга оширилмаган бўлиб чиқди. Тўнтаришдан кўп ўтмаёқ, диктатуранинг илдизларини суғириб ташлаш, диктаторни ағдаришдан кўп марта мураккаб эканлиги аниқ бўлиб қолди. Милошевич экиб ўстирган ошна-оғайингарчилик, порахўрлик, унинг ўзи билан бирга тугаб битмади. Фуқаролик жамияти, демократик институтлар ва халқ, улар кўпчиликка фойда келтираяпти, деб ҳисоблайдиганлар ҳисобига яшайди. Ҳукуматда янги кишиларнинг пайдо бўлиши ҳали ҳеч нарсани билдирмайди.   

Инқилобдан кейинги жараён қанчалик оғир бўлишини энди “Отпор” ҳам била бошлади. Зафардан уч йил кейин раҳбарият сиёсий йўналишни ўзгартириш қарорига келди -   “Қаршилик” сиёсий партияга айлантирилди. “Мен ўша вақт буни хато, деб ҳисобладим ва афсуски, мен берган баҳо ачинарли тасдиғини топди”, - дейди Марович.

Энди “Отпор”, партия иерархиясини тузишга киршиши ва сиёсий программа ишлаб чиқиши лозим бўлади.  Ташкилот озодлик учун кураш чўқисидан сиёсий маш-машалар оёқ остига эниши керак бўлади. Оқибатда, 2003 йилда ўтказилган парламент сайловларида партия катта муваффақиясизликка учрайди. Сайловчиларнинг фақатгина 1,6% буларнинг парламентда бўлишларини исташадилар. Умид қилса бўладиган кам сонли сиёсий арбоблардан бири Бош вазир  Зоран Жиджич, 2003 йил 26 майда суиқасднинг қурбони бўлади. Радован Каражич ва Патко Младич каби ҳарбий жиноятчилар Белграднинг қайсидир чуқурларига кириб олишларига имкон яратилади. Кўпчилик серблар, улар номидан содир этилган жиноятларни рад этишни давом қиладилар. 

“Отпор” тугаётганидан  ҳафсаласи пир бўлиб, сиёсий йўқолиш ҳисси босиб турган бир замон, тўсатдан бир электрон мактуб пайдо бўла ди.”Қимматли дўстлар”, - дейиларди унда. “Бизда, бу ерда инқилоб арафаси. Биз биламизки, сиз бузуқ, порахўр ҳукмдордан қутула олдингиз. Биз ҳам шунга эришишни истаймиз. Бизга йўл кўрсатинг, у иш қандай амалга оширилади!” 

Нью-Йоркда  Central Park билан ёнма-ён жойлашган баланд у юқори 32 қавватдаги ўта бой безатилган бир идорани, доира квадратурасига ўхшаш бир нарса тузиш билан банд бўлган   Жорж Сорос исмли киши бошқаради. 75 ёшни уриб қўйган, келиб чиқиши венгр бўлган бу  киши, молиявий ётиримлар ва савдода миллиардларни ясаб ташлайверади. Шу билан бирга капитализмни лаънатлаб, ўзининг бойлиги билан эса, қачондир бир замонлардан буён дунёнинг антикапиталистик қисмида фуқаролик ҳаракатини озуқлантириб турибди. У, бир вақтнинг ўзида ҳам офат ва ундан қутқарувчи ҳам унинг ўзидир.  

Бир қатор мамлакатларда, масалан, Югославия, шунингдек Гуружистонда Freedom House каби ташкилотлар билан Сорос  ҳамкорлик қилади.У, Буш ҳукуматига жуда танқидий муносабатда. Шу сабаб сўнгги вақтларда демократ Жон Керрини (АҚШ демократ партиясининг кейинги президентлик сайловларидаги мамлакат президентлигига нозоди-таржимон)  қўллаш учун миллионларни жўнатди. “Гуантанамодами ёки Абу-Грейбдами, қаерда бўлмасин, ҳамма жойда инсон ҳуқуқлари ҳақида АҚШ тарғиб қилаётган қадриятлар ва амалда қилинаётган ишлар орасида қарама-қаршиликлар тўлиб-тошиб ётибди. “Америка, дунёда кўпчиликнинг кўз олдида ўзини обрўсизлантирди ва обрўсизлантирмоқда экан,  бунда барча ташаббуслар америкага боғлидир”, - дейилади жамғарманинг сўнгги йил ҳисоботида. “Бу бизнинг очиқ жамиятлар қуришга қаратил ган ҳаракатларимизга қарши зарбадир”. 

Ана ўша 2003 йилнинг март ойи кунларидан бирида, Кавказдан бир инженер, ёши ҳам 30 атрофида бўлган Александр (Кахи) Ломая Сорос олдига меҳмон бўлиб келиб қолди.  У ўша йилнинг бошидан бошлаб Жорж Сороснинг Очиқ жамият Институти Тбилиси филиалини бошқарарди. Жануби Кавказда, у ердаги ошна-уруғчилик хусусияти билан аралашиб “очиқ жамият” қуриш учун келажакка ишонадиган саботли курашчан кишилар лозим эди. Ломая эса, ана ўшанақалардан бири эди.  

Аммо Сороснинг олдида ўтириб унинг сўзлаганлари бироз умидсизликдан дарак берарди. Масалан, Гуружистон президенти Эдуард Шуварднадзе, унга юборилган порахўрликка қарши кураш таклифларидан бирортаси бўйича кейинги икки йил давомида бирон бир қарор қабул қилмаган. Сорос эса, бу масалалардан хабардор. ”Шварднадзе очиқ жамиятдан манфаатдор эмас”-дейди филантроп миллиардер. Унга нима таклиф қилинган бўлса, ”улардан ҳеч қайси бири амалга оширилмади”. Энди бошқа йўллар топиш зарур. 40 кишидан иборат бўлган гуруҳни бошқараётган, Гуружистон шароитига кўра салмоқли бюджетга (1,3 миллион доллар) эга бўлган Ломая шундай йўлни билади, яъни унда шундай бир план бор. 

У, Грибоедов кўчасида жойлашган Тбилиси озодлик Институтида бир қанча вақтдан буён учрашувлар ўтказиб юришган,  давлат ҳокимиятига қарши ҳаракатлар талаб қилишаётган ёш кишлар гуруҳи ҳақида сўзлади. Ноябрда, дейди Ломая Cenral Park ёнидаги осмонўпар иморатда ўтирган хўжайинига, Тбилисида парламентга сайловлар ўтади. Агар яқин орада бирор нарса содир бўлмаса, бу сайловларнинг натижалари ҳам яна сохталаштирилиши аниқ. Сорос, сайлов участкаларидан овоз бериб чиқаётганларни саволга тутишни (exit polls) маблағ билан таъмин этишни ваъда қилади. Фақат бугина эмас, у вақт бошқа ишлар ҳам бўлди. Кўп ўтмай Тбилисида ва унинг атрофида сайловчиларни ”Боринг ва овоз беринг” шиори билан сайловга даъват қилган тўқ сариқ плакатлар пайдо бўла бошлайди. Сороснинг қўллаб-қувватлаши билан талабаларнинг қаршилик кўрсатиш ва ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти “Кмара” ташкил бўлади.  

“Кмара” гуржи тилида “етар” маъносини беради, Бу шиор ҳам Милошевичга қарши ишлатилган зафарбардор “У тайёр” шиори каби жуда тушу нарли эди. Гуржуларнинг символи сиқиқ муштум ҳам  белградлик ҳамфикрлардан олинган эди. Серблар шундай ибрат кўрсатдики, “режимни бир томчи қон тўқмай ҳам қулатиш мумкинлигини кўрдик”,- дея Тбилиси озодлик Институти олдидаги мармар тош устида туриб ҳамкорларини ишонтиришга уринарди Америкадан эндигина қайтиб келган Ломая.  

2003 йил 14 апрелида “Кмара” давлат ҳокимиятига қарши биринчи марта кўриниш берди. Шварднадзе расмлари ёпиштирилиб ташланган Гур жустоннинг эски совет даври байроқларини қўлларида кўтаришган юз минглаб талабалар президент маъмурияти биносига қараб йўл оладилар. Бу кун ҳам тасодифан танланмаган. Чунки бундан 25 йил муқаддам худи шу кун Гуружистон конститутсиясига гуржи тили билан бирга рус тили ҳам давлат тили этиб киритилишига қарши талабалар чиқиш қилган эдилар. Аммо у замон талабалар ғазаби бошқа Эдуард Шеварднадзега, яъни Гуружистон компартияси раҳбари Эдуард Шеварднадзега  қарши қаратилган эди.  

Бу сафар Шварднадзе митингларни жазаваси чиққан ҳолда қарши олади. У русларни иғво, фитна ташкил қилишда айблай бошлайди. “Кмара” фаоллари ёрдамни аслида руслардан эмас, Нью-Йорк ва Белграддан олганлари учун бу текин рекламадан фаоллар маза қилишадилар.  

”Кмара”да партия билетлари мавжуд эмас ва ҳеч қандай амалдорларнинг мансаби ҳам йўқ бу ташкилотда. Зўравонликсиз инқилобларнинг америкалик назариётчиси Жин Шарп талаб қилгани сингари, бир вақтлар “Отпор”да бўлганидек, “Кмара” ҳам ҳеч бир иерархияга эга ҳам эмас. Фақат уларда бош назариячи айтганидай, режимни танқид қилувчиларнинг баъзилари жим бўлишга мажбур бўлсалар ҳам халқ овози эшитилб туриши керак, деган принсипга суяниш бор холос. 

 “Кмара” тузилган ўша апрелда, Тбилисидаги америка элчиси Ричард Майлс, мухолифатдаги сиёсат одами Зураб Жванией билан учрашув ўтказди. Ундан кейин у АҚШ Гуружистонда ”ҳақиқий сайловлар” ўтишини истайди, деб баёнот берди.  Бу шиор қамалдаги режим учун огоҳлантирувчи сигналга айланиб қолди. Тбилисида шундай бўлганди. Кейинроқ Киевда, Бишкекда ҳам худди шундай бўлди, балки Баку ва Минскда ҳам шундай бўлар. 

66 ёшни уриб қўйган элчи Майлс, ўз мамлакати учун Гуржустон харитасига нималар қўйилганини яхши билади. У ўзига яраша мавқега эришган дипломат, рус тилини билади, Гармиш-Партенкирхенда АҚШ қўшинларининг Рус Институтини битирган ва совет даврида Ленинградда бош консул вазифасида ишлаган кишидир.  

Майлсни руслар махсус хизмат агенти деб ҳисобласалар, АҚШ давлат департаменти бошқариладиган снаряд, деб ҳисоблайдилар. Белграддаги дипломатик топшириқни бошқариб, у1999 йилгача Милошевичга қарши ҳаракат тузилишини қўллаб-қувватлади. Болғорияда элчи бўла туриб, охир оқибатда сотсиалист Георгий Парвановнинг НАТО тарафдорига айланиб қолишида ва  собиқ подшоҳ Симеон II-нинг бош вазир мансабига кўтарилишида  “йўл кўрсатувчи” бўлди.  

Тбилисида элчилик лавозимига ўтишигача чаққон дипломат (мутахассислар орасида у "Miles and More"-“Майлс ва яна нималардир”  лақаби билан юритилади), америка Сенатида уни тинглаганларида, ўз мақсадларини шундай, яъни у 2005 йилда бўладиган сайловларда Гуружистонда “ҳокимиятни тинч ва демократик йўл билан алмаштириш га“ ҳаракат қиламан, мазмунида баён қилган эди. 2003 йилда Шварднадзени илгарироқ  битириш мумкинлиги белгилари кўриниб қолганидан сўнг Америка элчиси  режимга қарши бўлган турли хил лагерлар ўртасида воситачига айланиб қолди. Режимни аламаштириш учун шароит ҳам ўша вақт ёмон эмас эди. Кишилар, мамлакатдаги порахўрлик ва хўжасизликдан безор бўлган, уларнинг қаҳр-ғазаби ошиб кетган эди. 1967 йилда туғилган, АҚШ таълим олган юрист, Белградга кўп марта мақсади сирли саёҳат қилган халқ минбари – Михаил Саакашвили ҳам ҳозир. Бундан ташқари кўчани жалб қила оладиган ”Кмара” ҳам мавжуд. 1994 йилда Сорос ёрдамида тузилган мустақил телеканал ”Рустави-2” ҳам тайёр, ишлаб турибди.  

Майлс,"Рустави-2" телеканалида ўтказган суҳбатларидан бирида сўзлагани каби, Халқаро ҳамжамият ва АҚШ гуржиларнинг сайловлари учун “жуда жиддий ишладилар” ва кўп миллионли долларларни сарфлашди. Энди эса, улар ”демократия сифати”нинг ўсишини кутаяптилар, фақат шу эмас, балки ”янги эра”ни кутишаяптилар.  Президент Шеварднадзе, бу даракларни эшитиб турибди. Улар “кал”, деб атайдиган у, балки халқ муҳтожлиги ҳидини сезиш қобилиятини  ҳам  йўқотгандир. Унинг ҳокимиятига билдирилган ҳар қандай майда-чуйда қаршиликка, хавфга ҳам асабийлашадиган бўлиб қолган.  Гуржустонда ”ташкилий хаос-бебошлик” уюштиришни планлаштирган ташкилотларнинг барчасини  Шеварднадзе мамлакатдан чиқариб юбориш хавфи билан қўрқита бошлайди. Бироқ ташкилотларнинг исмини у тилга олмайди. Лекин унинг югурдаклари аниқроқ, ифодалироқ сўзлайдилар, яъни масалан, Сорос жамғармаси ва белградлик маслаҳатчилар ҳақидагилигини  улар очиқ айта бошлайдилар.  

Сороснинг Тбилисига тайинлаган вакили Ломая эса, қаршилик кўрсата бошлайди. У Гуржустонда “авторитар режим” мавжудлиги ҳақида очиқдан очиқ  сўзлайди ва Сорос билан келишилганидек, exit polls – овоз бериб чиқаётган сайловчиларни сўроқ қилишга тайёрлана бошлайди. Ўша замоннинг ўзида кўчада кўп минглик намойишчилар кўчани тўлдириб юриш қилаётган бўлади. Югославиялик ”Отпор” фаоллари эса, келажакдаги сайловларни кузатувчиларни ўқитаётган эдилар. Кейинроқ инқилоб ишлари билан бу ерга сафарга жўнатилган Марич, гуржилар менинг энг қобилиятли ўқувчиларим эди, деб гуружустонликларга баҳо беради.  

2003 йилнинг июнида Сорос маблағлари ҳисобига уч кунлик тинч инқилоб усулларини ўрганиш тадбири ўтказилади. Шу муносабат билан Тбилисидан 15 километрлар чамаси ташқарида 1000 кишидан кўпроқ фаоллар йиғиладилар, улар эски совет пионерлагерида кечалайдилар.  

Бетон деворлари ўроқ  ва қилич остида совет пионерлари тасвирланган мозаика билан безатилган уч қавватли ётоқхонада инқилобнинг илғор отряди уйқусиз  кеча ўтказмоқда. Бу ерда соатлаб сув таъминоти бўлмай туради, ошхонада эса, гурунч бўтқа ва гуржуларнинг миллий овқати-харчо сузилади. Аммо шулар билан бирга жиддий ва қизғин иш давом қилади, инқилобда янги бўлган кишилар, зўравонлик ишлатилмайдиган инқилоб ҳақида лексиялар тингламоқдалар.  

Гуржиларда ҳаммасидан ҳам, Милошевични ағдариб ташлашнинг хронологияси тасвирланган  Питер Акерманнинг "Bringing Down a Diktator" (“Диктаторнинг ағдарилиши”) филми кучли таассурот қолдиради. Шу йўл билан бу кинотасмаси ачинарли ҳолга тушиб қолган шу пионер лагерида совет империяси неваралари ва АҚШ Шарқий қирғоқларидаги демократия стратеглари ўртасида кўприк ўрнатиш билан бирга Тбилисида бўладиган тўнтаришнинг сценариясини ҳам намойиш қиларди.   

Филмнинг муаллифи Акерман зўравонсиз тўқнашувлар Вашингтон Халқаро марказини бошқаради ва Америка халқаро муносабатлар Кенгаши аъзосидир. Зўравонликлар қўлланилмай қаршилик кўрсатиш, “ўзига хос қуролхона бўлган бир қути асбоблар (инструментлар)дир. – дейди Акер ман, - “АҚШ ўз сиёсати таъсирини ўрнатадиган муҳим регионлар” учун жуда қулай ва зарур бўлгани ҳам шудир”.  

Гуржистон эса, америкаликлар нуқтаи назарида ўша муҳим регион ҳисобланади. 2005 йилдан бошлаб бу ер орқали Каспий денгизидан Ғарбга қиймати 2,5 миллиард бўлган нефт оқадиган қувурлар ётқизилиши аниқ бўлиши вақтидан кечикмай, кичик Жорж Буш, Гуржистон президенти ни тўғри йўлга бошқариб қўйиш вазифаси юклатилган ўз вакилини  Тбилисига йўллайди. Бу вакил, совет замонида ташқий ишлар вазири бўлган Шварднадзенинг собиқ ҳамкасби(коллегаси) Жеймс Бейкер эди. Ўтган вақт ичида Ж. Бейкер, Каспий регионида нефт ва газ соҳасида шартномалар бўйича  "Baker Botts” адвокатлик бюросини бошқаради.  

Буюк ишларга ҳозирланаётган ”Кмара” фаолларини эса, бу пинҳоний ўйинлар унча ҳам қизиқтирмайди. Уларнинг ёшлари ўртача  19 бўлиб, уларнинг қалблари Ғарбга йўналган, Шварднадзени эса, совет даврининг ўтмишига айланган қолдиқ ҳисоблайдилар.  

2003 йилнинг октябридан бошлаб президентнинг дунё қараши ва унинг бош кўтарган ёшлари бир-бирига тўқнаша бошлайди. Шварднадзенинг политсияси “Кмара” фаолларини уриб суриб ва уларни Тбилиси политсия бўлимларида ҳибсда ушлаб туради. Бунга жавобан “Кмара”, кино Уйида “Озодликка ўн қадам” манифести билан чиқиш қилади. Сороснинг одами Ломая ҳам бу манифестни тайёрлашда қатнашади.  

Бундан икки ҳафта кейин у Оммавий Матбуот воситалари Марказининг компютерида  овоз бериб чиққанлар билан ўтказилаётган савол-жавоб ларни кузатади. Парламентга сайловлар кетаёганда Ломая кўрадики,  Саакашвилининг мухолифат партияси, Шварднадзе блокига қараганда 8% ортиқ овозга эга бўлаяпти. Шварнадзенинг тарафдорлари эса, овоз беришлар тугамасидан олдин ўзларининг ғалабаси ҳақида баёнот бера бошлайдилар.  Бироқ текширишлар сайлов натижаларини қўполлик билан бузишаётганларини  очиқ кўрсатиб турарди 

Бу замон воқеалар тезликда бошқа тус ола бошлайди. “Кмара” кўчаларда норозиликлар бошлаб юборади. Ўша ҳафтадаёқ парламент олдидаги майдонга 15 минглик киши тўпланади. Саакашвили ”Шварднадзега оммавий қаршилик” эълон қилади, тинч йўллар билан, албатта. Президент сарайидаги тулкилик ҳали замон талабини тан олиш лозимлигини тушунмай турибди. 

Бу вақт Руставели бульварида режимга қарши бўлганлар политсиячиларга гул тарқатишмоқдалар, Шварднадзе АҚШ тарафидан маблағ билан таъминланиб турган талабалар билан курашда янги иттифоқчилар излайди. Ниҳоят Саакашвили Сорос одами Ломая ва бошқа дўстлари билан ҳужум қилиб парламентни эгалашганларидан кейин тугин ечила бошлайди. 23 ноябр соати 19.51 да эзилиб битган Шварднадзе ўзининг истеъфосини эълон қилди. АҚШ элчиси қарши тарафлар учрашувида воситачилик қилди. Халқ шод-хуррам, байрамда. Олти ҳафта ўтиб, ана ўша халқ  эски совет замонидагидек 96% овоз билан Саакашвилини сайлайдилар.  

Ўшандан буён дунёнинг сиёсий иқлимида аҳамиятли бирор ўзгариш содир бўлмади. Гуржустондаги ”Атиргул инқилоби”дан  икки йил кейин ҳам бу мамлакат АҚШ маҳкам сиқиқ қучоғида қолиб турибди. Фақат жорий йилнинг ўзида Жанубий Кавказ республикаларини Америка 138,9 миллион доллар билан қўллади ва яна бошқа инфраструктураларни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион долларлик янги қўшимча шартномага имзо қўйилди. Келгуси йилнинг мартида 58 миллион доллар сарфлаб қурилган Америка элчихонаси тантанали осилиши бўлади. 

Шуларнинг барчасига қарамасдан мамлакатда жуда ҳам илгарилаб кетиш кўринмаяпти. Инфлятсиянинг кескин тушиши содир бўлмади (бугун ҳам у 7% ни ташкил қилади), ишсизлар сони ошиб бориши давом қилмоқда. Киши бошига ўртача ойлик даромад 40 еврони ташкил қилади. Президент Саакашвилининг чиройли сўзларига қарамасдан ҳалигача тан олинмаган Абхазия ва Жанубий Осетияда исёнлар давом этиб туриб ди. Унинг ҳукуматида бўлинишнинг биринчи белгилари билина бошлади: уни қўлловчи, мамлакат ташқий ишлар вазири намойишкорона истеъ фога юборилди. Гуржустон аҳолиси порахўрлик Шварднадзе вақтидадек бўлиб қолганлиги ҳақида шикоят қиладилар. Сорос жамғармасининг одами, “Боғгули инқилоби” стратеги Александр Ломаянинг ўзи ҳам оптимизм кўрсатмаётир. Гуружустон маориф вазири мансабидаги бу кал эркак ўзининг кенг иш кобинетида мамлакатининг муаммолари юкидан босилган ва қисилган кўринади.    

“Ёшлар ҳаракатининг Че Гевараси” Марч, аллақон илгарилаб кетганида,  Тбилисида ҳали президент Шварднадзе ағдарилмаган эди. 2003 йил нинг кузида гуржу ватанпарварларига маслаҳатлар берган, “Отпор” фаолини аллақачон янги вазифалар кутарди, энди бу сафар Украинада ишлар чиққанди.  

Киевда жанжалкашлиги ва сотқинлиги билан ном чиқарган президент Леонид Кучма, ўзининг 10 йиллик президентлик ҳокимияти охирги йилини яшаётган эди. Бу ерда, нима бўлса бўлсин аммо елкасида икки марта жинояти бор бир киши Виктор Януковични президентлик курсига ўтказишни исташлари ҳақида Марич ҳатто заррача иккиланмасди. У мамлакатда эркин ва тўғри сайловлар бўлишига ишонадиганларни топиш ҳам қийин бўлиб қолганди.   

Илгари Марич, "Freedom House" тошириғи бўйича Украинанинг Донец ва Одесса шаҳарларида иш сафарида бўлиб улгурганди.  Энди 2003 йил нинг ноябрида эса, Британиянинг  Вестминстер Жамғармаси (Фонди) Украинанинг бешта вилоятида бўлиб, келиш учун унга пул ажратди. Украинага келган Марич, у ердаги пионер Сарайларида ва ёшлар Уйларида, бундан уч йил муқаддам усталик ва чидам билан иш юритиш оқибатида Милошевичдан  қандай қутилганлари ҳақида сўзлади. 

Маричнинг жонли,  ифодали тушунтиришлари Украинада баракатли тупроққа сепилди. Бу ерда ғарб нодавлат ташкилотларининг маҳкам тармо ғи ҳаракат қилади. Нодавлат сиёсий ташкилотлар демократик тизимларнинг ривожланишини  тортинмай молия билан таъминлаб турибдилар. Саксонинчи йилларнинг охиридан бошлаб, то 2001 йилги мағлубиятга учраган  “Кучмасиз Украина” ҳаракати сингари фуқаронинг ҳокимиятни ушлаб турганларга итоат этмаслик анъанаси аллақачонлар тузилиб бўлинган эди.

Шундай бўлса-да, Украина – Сербия эмас, Гуржустон ҳам эмас, бу мамлакатни уларнинг ҳеч қайси бири билан қиёслаб бўлмайди. Украина аҳо лисининг фақат  юздан беш қисмигина пайтахтда яшайдилар. Буюклиги жиҳатидан Овропада иккинчи ўринда турган мамлакатда исён кўтариш учун жойларда бўлимлар, қисмлар (ячейкалар) тузиш зарур. Руслар тарафдори ҳисобланган  мамлакатнинг шарқий вилоятларида бу ячейкаларни тузиш деярли имконсиз, бажариб бўлмайдиган бир ишдир. Марич ва унинг сафдошлари ёшлар билан шуғалланадилар. Мана улар бир неча ой лардан буён Отпор ва Кмара турида ҳаракат тузиш планини орзу қиладилар. Хуллас, 2004 йилнинг январига келиб, “Пора” (“Этар, вақт келди”) ҳаркати шаклланади. Шу билан бир вақтнинг ўзида сиёсий майдонга мамлакатнинг умиди ва суянчи – мухолифат раҳбарлари  Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко чиқади.  

Фақат биргина АҚШ давлат департаменти, 2002 йилдан бошлаб Демократия учун Миллий Жамғарма (NED), шунингдек Миллий демократия институти(NDI) ва Халқаро Республикачилар Институти (IRI) орқали 65 миллион долларлик америкалик солиқ тўловчиларнинг маблағини украина сайловлари заруратига  юборди. “Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши учун АҚШ ҳукумати тарафидан қанча миллион ёки ўнлаб миллионлар ажратилганини биз билмаймиз, - дейди АҚШ Республикачилар партиясидан депутат Рон Пол, - аммо биламизки, у пулларнинг кўп қисми аниқ номзодни қўллаб – қувватлаш учун ишлатилган”-  бу Виктор Юшченко.  

“Пора”нинг фаоллари сербларнинг Янги Садига кўрсатмалар олишга кетишадилар. Сафар харажатлари британиянинг Westminster тарафидан тўланади. “Пора”нинг мамлакат бўйлаб  барча вилоятларда тизимлари(ячейкалари) ва ўз стратегияси пайдо бўла бошлайди. Энди бу кампания ишининг ҳужум қисми бошланади. 1 августда 320 кишилик украиналик ёшлар  Евпаторияга (Қирим) бир ҳафтага ёзги таътилга кетишадилар.

 Барча харажатларни "Freedom House" тўлайди. Шу билан бир қаторда “Пора”нинг жойлардаги 72-та бўлимлари, аҳолиси ярим миллионга бора диган вилоятларнинг вакиллари ҳисобланади. Фаоллар орасида тамоман бир-бирларидан фарқ қиладиган кишилар учрайди. Буларнинг орасида  Алина Шпак сингари ўчига чиққан идеалистлар ва Сорос жамғармаси программалар директори Владислав Каскив каби ҳисоб-китобли амалиёт чилар бўлиб, улар ҳар хил молиявий ёрдамчилар орқали бир-бирларига қаттиқ боғлаб қўйилган. Улар пляжда қурилган чайлаларда ётишибди лар, номерларда эса, фақат инструкторлар ўз хонимлари билан жойлашганлар. Ҳар куни, ишлар жиддий тус оладиган ҳоллар учун воқеаларнинг ривожланиш вариантлари ишлаб чиқилади, 40 милион нашр  саҳифа ҳажмидаги брошюраларни Украина халқига тарқатиб чиқилади. 35 000 кишилик намойишчиларнинг Киев кўчаларида юришларини ташкил қилиб, шу билан ҳокимиятни алмаштиришни тугатиш ҳақида кўрсатмалар берилади. Бироқ намойишларнинг аниқ куни ва вақти ҳали белгиланмаган. Инқилоб аниқ бир кўриниш олмоқда: ҳамма бир хил тўла сариқ рангда кийинишлари лозим.     

Айнан шу вақтда бир қаторга тизилиб тўла сариқ рангли футболкалар кийишган фаоллар, ўзларининг бирдамлигини намойиш қилиб, ”Пора” нинг интернет саити учун расмга тушмоқдалар. Киевда сиёсий доираларда эса, ҳалигача ҳам бирор аниқ стратегия мавжуд эмас. Номзод Юшчен ко иккиланишлари билан овора, АҚШ элчиси ўз доирасида бу одамнинг режимни алмаштиришга муносиб киши эканлигига жиддий шубҳа бил дириб турибди.  

Маълумки, Россия учун энг муҳими Украинадаги барқарорликдир. Бу мамлакатга нефт ва газ ўтказиладиган коридор ва Қораденгиз флоти қўниб турган Украинанинг нима қилиши ва у ерда нималар содир этилиши аниқ бўлиши зарур. Президент Владимир Путин Украинага қилган иккала визити вақтида ҳам Кучма номзоди Янукович билан қучоқлашди ва Киевга ўзининг энг таниқли политтехнологларини юбориб турибди. 

Шунга қарамай, АҚШ ва уларнинг ғарбий иттифоқдошларида орқага қайтишга йўл бекитилган. Аллақачон ниҳоятда кўп пул ва меҳнат сарфла ниб бўлинган. Сайловларга бир неча ҳафта қолганида Киев аэропортида бир чемондон тўла пул туширилди, дея ҳикоя қилганди мухолиф “Наша Украина” ташкилоти ҳисобчиси ўз танишларига.  Ҳатто бир кишининг 150 минг долларлик шахсий садақасини нимага ишлатишни билишмаган ларидан вақтинча уни қабул қилиб олишни тўхтатиб туришга тўғри келганди.  

Шундай қилиб, сирли бир ҳолда юзни бузувчи касалга йўлиққан Виктор Юшченко 31 октябрда сайловларнинг биринчи навбатига киради, унинг тарафдорлари ҳамма нарсага аллақачон тайёр бўлганлар. Пайтахт, шунингдек мамлакатнинг бошқа қисми ҳам кузатувчилар билан тўлиб тошган. Нью-Йорк тадқиқот компанияси  "Penn, Schoen & Ber land", тўрт йил бундан олдин Сербияда Мелошевични ағдариб ташлашганидаги каби экзит-пул ўтказишга тайёрланиб ётибди. “Пора” аъзолари “тепадан” буйруқ кутишаяптилар.  

Мухолифатни қўллаб – қувватлаб келаётган, эҳтиёткор ишбилармон Давид Жвания тарафидан кўчаларга ўрнатиладиган чайлалар ва дала ошхо налари сотиб олиниб тайёр ҳолга келтириб қўйилган. Бу ишларга қарамасдан қўзғолон ҳақида ҳамма тарафи координатсиялашиб, келишилган қарор, Кучма номзоди Януковичнинг кутилмаган мағлубиятини очиб ташлаган, сайлов натижалари эълон қилинганидан бир неча ҳафта сўнг қабул қилинади.  

Эски режим кўрсатмасига кўра Марич Киев аэропортида ушлаб олиниб, ватанига қайтариб юборилади ва инқилоб ташкилотчисига бошқа виза бермасликка келишилади. Бироқ бу вақтга келиб “Пора”да ўргатилган, Маричнинг энди ёрдамига унча ҳам муҳтож бўлмаган ўз мутахассислари бор. Ана шулар, халқ норозилигини тўкиб соладиган Киевнинг маркази кўчаси – Майдондан яхшироқ жой йўқ, деган қарорга келишади. Бундан бир неча йил муқаддам бу ерда миллионлаб кишилар намойиш қилишгандилар. Мана энди эса, шу ердан, Сталин даври қурилишлари билан ўраб олинган пастликдан туриб, халқ “пастдан”, у-ҳу, у ерда “тепа”да турган ҳокимиятга таҳдид сола олади.

Майдон, символ сифатида қўлланишга жуда мос. Минбар ўрнатилиб, микрофонлар келтириб қўйилган. Омма йиғилган, улар 21 ноябр куни сайлов учвсткалари ёпилишини тақодсиз кутиб туришибдилар. Бу сафар эски режим кишиси Виктор Янукович ғалаба қилди, деб эълон қилина ди. Шундан кейин содир бўлган воқеалар, ҳаммани, жумладан кейинроқ инқилоб қаҳрамонлари, деб эълон қилинадиганларнинг ўзларини ҳам ларзага келтиради

“Биз, кишилар ичида аллақачон тутаётган ўт учун олов олдирувчи учқун (гугурт) эдик, холос”, - дейди “Пора” аъзоларидан бири. Бу ташкилот нинг фаоллари 1546 – та палаткалардан иборат бутун бир шаҳар қурадилар. Ўзларини-ўзлари атаман атаб олишганлар раҳбарлигида жойлардан келаётган ёшлар, ”юзлик”лар тузишиб, шаҳар кўчаларидан норозилик юришлари қилиб ўта бошлайдилар. Юшченко штаби эса, ғазабга тўлган кўчани бир мақсадга, яъни сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилишга йўналтириш учун нима керак бўлса ҳаммасини қилади.  

Совуқ ва изғирин шамолларга бардош бериб, умрини ўтаб бўлган эски режимга қарши исённи манзарали томошага айлантирган аҳолининг қўл лаб қувватлаши бўлмаганда эди, сариқ гулли инқилоб бундай ютуққа эриша олмаган бўларди. 27 ноябрда Майдон ва унга қўшиладиган кўчалар да бир ярим миллион киши тўпланади. Инструкторларнинг кўрсатмаларига қаттиқ амал қилиб, намойишчиларнинг энг хавфли жойларига, бор дию ҳокимият куч қўлласа, телеведениеда манзарали кадрлар чиқишини ҳисобга олишиб, нозикгина қизчалар қўйиб қўйилади. Бироқ ҳали ҳеч қандай унақа ишлар содир бўлганича йўқ, қизлар эса, “биз сизларни ўпишни истаймиз”, дейишиб, президент қўруқчилари ходимлари елкалари га осилишиб эркаликлар қиладилар.  Ёш йигитлар, бу вақт угра билан тўлтирилган қозончаларни асосий телеканаллар исмлари ёзилган қоғозча лар билан ўраб, телеходимларни чақириб буларни “қулоқ билан угра”ни расмга туширишларини сўрайдилар.  

Темир интизом билан ташкил қилинган бир ҳафталик қамал, Кучма режимини кучсизлантиради. Олий суд сайловларни қайта ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади. 26 декабрда ўтказилган бу сафарги сайловда  Виктор Юшченко 51,9% овоз билан ғалаба қилади.  

Юшченко мансабга ўтирганидан олти кун сўнгра ”Пора” аъзолари “Рус” меҳмохонасида ҳокимият алмашганини ва шу билан бирга ташкилот нинг ўз фаолиятини битирганини байрам қиладилар. Қаршилик ҳаракати ўз ишини, ўзига юклатилган вазифани бажарди. Идеалист Алина Шпак эса, келажакда бошқаларга ҳам ёрдам бўлсин учун ҳокимиятни куч ишлатмасдан алмаштиришнинг тактикаси ва стратегиясини дунёга ай тишга қарор қилади. Амалиётчи Владислав Каскив, янги президентнинг маслаҳатчиси бўлиб қолади ва ниҳоят у ташвишлардан бироз қутила ди.   

Аммо инқилоб ўз ваъдаларининг кўпчилигини бажармади, унинг асосий раҳбарлари жанжаллашиб қолишдилар. Бугун Украина яна ўртада. Бу яна шуни исбот қиладики, муваффақиятли инқилоб, ундан кейин демократиянинг ривожланишини таъминлайди, дегани эмас. Келгуси сайлов ларда ”Пора” партия сифатида қатнашиш ниятидадир.

Шундай конференсиялар борки, улар бошланмасиданоёқ унутилади. Шундайлар жумласига масалан, Овропа Иттифоқининг ”банан сиёсати”ни, НАТО қуролланиш системаси бўйича конференсиясини, БМТ турғун (бир миёрли) ривожланиш бўйича конференсиясини киритса бўлади. Бундай йиғилишларнинг қарорлари уларнинг қатнашчилари йиғилмасидан олдиноқ ёзиб қўйилади. У қарорларнинг мазмунсизликлари тушуниб бўлмас ифодалар билан ниқобланади. Натижада улар ҳеч қандай бир жиддий сиёсий оқибатларга эга бўлмайдилар.  

Бироқ шундай учрашувлар ҳам бўладики, улар ҳақида чет эл матбуоти деярли хотирлаб ҳам ўтирмайди. Чунки уларнинг қатнашчилари танилган сиёсий оғир юклилар доирасига кирмайди, уларни ўтказиш муҳити ҳеч бир ажойиботли бўлмайди, кун тартиби эса, шундай қараганда жозибали эмасдай кўринади. Шунга қарамасдан бундай учрашувлар дунёни ўзгартириб юборишга қодир бўладилар.  

Ана шунақа инқилобий учрашувлардан бири, шу йилнинг июнида Овропанинг бир чекасида, узоқ вақтлар ўзларини мао Чинининг таянчи, сталин ўқувчилари ҳисоблашган Албанияда ўтказилди. Бу учрашувни, американинг Маркази Разветка Бошқармаси, Британиянинг М16-си, Руссия махсус хизмати сингари  дунёнинг етакчи махсус хизмати ходимлари кузатиб турдилар. Улар билардилар албатта, бу ерда тақдирлар ҳал бўлмоқда. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда америкаликлар, парда орқасидан бўлса-да, учрашув қатнашчиларига таъсир қилишга уриндилар. Охир оқибатда, бу тадбир ўтказилишига кетган харажатларнинг сезиларли қисми Америка солиқ тўловчилари маблағларидан сарфланди.  

Бу ерда гап,буюк халқаро-сиёсий ўйин ҳақида кетмоқда, яъни демократиялаштириш, буюк давлатларнинг миллий манфаатлари доираси ва янги эркинликлар ҳақида сўз кетмоқдадир. Шарқий Овропадан тортиб Марказий Осиё ва Яқин Шарққача бўлган кенг ҳудудда золим, мустабид, ҳокими мутлақларни қандай қулай йўллар билан ағдариш мумкинлиги ҳақида сўз юритилмоқдадир. Қонсиз инқилобларни ташкил қилиш ва уларни амалга ошириш технологияси муҳокама қилинмоқда. Бундай технологиянинг мисоллари мавжуд. Ҳаммасидан олдин, бир мамлакатда муваффақиятга эришган фаолларнинг тажрибаларини, ҳали ҳам диктатура шароитида яшаётган бошқа мамлкатлардаги ҳамфикрлар билан алмашиш маслалари муҳокама қилинмоқда.   

Тиранадаги Тереза Она аэропортида ўта шўх одамлар тўдаси пайдо бўлди. Бу одамлар, бу ерга - Овропанинг бир четига “Активизм Фести вали”да(“Activism Festival”) қатнашиш учун келишганлар. Уларнинг ичида 25-дан 35-ёшгача бўлган ёшлар ҳам бор. Буларнинг бир қисми кулранг ишчи костюм кийишган бўлсалар, бошқалари жинсида ва свитер кийишганлар, ёшгина хонимлар, баъзилари мисоли модалар катологидан олингандек кўринади, лекин кўпчилиги ишчи модада кийинишганлар, деярли ҳаммасида чўнтак компбтерлари бор. 

Уларнинг баъзилари – бу югослав ташкилоти “Отпор”, гуржу ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати “Кмара” ва Украина талабалар бирлашмаси “Пора”нинг аъзоларидир. Бошқалари эса, Каспий денгизи зонасидан, Марказий Овропа ва Ўртаденгиз ҳавзасининг шарқий қисмидан келишган бўлиб, Озорбойжон, Белоруссия ва Ливандан келишган ўз ҳамфикрларининг вакилларидир. Улар ҳаммаси бўлиб 11 давлатдан келишган ва 14 гуруҳни ташкил этишадилар.  

Конференция – бу бир вақтнинг ўзида оммавий манзарали тадбир ва  оғир меҳнат, символик ҳазил мутойибага ўхшаш аксия(намойиш) ва кес кин мухолиф сиёсатнинг бир элементидир.  Бу тадбирни маблағ билан қўлловчи ташкилот, ўша йиғилиш материалларига кўра "Freedom House" нинг ўзидир. Конференция қатнашчилари исканжа чекканлар Бульваридан ўтиб,  Тирана марказидаги Санъат Академиясида тўпланадилар. Улар,  дискоклуб "Living Room" да ташкил этилган кечада бир-бирлари билан танишадилар, кечаси соат иккига қадар албан репи ва поп-гуруҳ "Green Day" ва "Coldplay" музикалари остида ўйин ва  рақсга тушиб завқланадилар.  Шу билан бир қаторда улар ғайри табиий бир ҳолда, уларга алоқаси жуда оз бўлган Боб Диланнинг "The Times They are A-Changin" қўшиғини диққат билан тинглайдилар.  

Эрталаб соат 9-да йиғилиш ўз мажлисини бошлайди, қатнашувчилар ҳаммаси кечикмасдан келишадилар. Ёпиқ эшиклар ичида демократияга олиб борадиган инқилобий йўллар ҳақида сўз кетади. Қарама қаршиликнинг глобаллашиш замонида қандай қилиб,  репрессив давлат ҳокими ятига  Soft Power-юмшоқ қаршилик кўрсатса яхши бўлади? Ватанпарварлар (партизанлар)нинг милтиқларга қарши қандай реал имконлари бор? Агар хунрезлик бошланиб кетадиган бўлса, бу ҳол учун иккинчи- план (Б) борми?   

Конференсияда қатнашаётган юлдузлардан бири ”Отпор”га асос солган Иван Марович эди, албатта. Бироқ Украинанинг ”Пора”сидан келган Алина Шпак ҳам, “Биз Киевдаги бош майдонимизда тўхтовсиз давом этиб турган намойишлар ва оммавий матбуот воситалари билан ишлаш кабилар билан бир қаторда, муваффақиятимиз сири шунда эдики, биз автократларни боплаб масхара қилиб, уларнинг устидан кулган эдик. Бировнинг устидан кўздан ёш чиқунича кулганингда  кимдандир қўрқиш мумкин, деб ўйламайман”, деб сўзлаганида кишиларни ўзига жалб қиларди.  

Баку ва Минск талабаларининг раҳбарлари бахтга қарши якка шахс ҳокимияти ҳукмрон (авторитар) мамлакатларда  яширин ишлашга мажьур қолишмоқдалар. “Сиздаги режим сезиларли даражада заифлашганди. Шу сабаб сизда ҳукмдорлар, одамлар тўпига қарата ўқ узишга буйруқ беради, каби қўрқув йўқ эди”, - деб ҳисоблайди  Белоруссия пайтахтида ишловчи, “Зубр” гуруҳидан келган Влад Кобес. 

Навбатдаги инқилоб белорусларда бўладими, ким ўз кўчасида у инқилобни ташкил қилади? Балки бу сафар, жуда шоша-пиша пайдо бўлиб қол ган март ойидаги  лолалар инқилоби оқибатида автократ Асқар Оқоевни ҳокимиятдан ҳайдаб юборишган қирғиз қўшниларидан ибрат олишиб Марказий Осиёлик қозоқлар инқилоб қилар? Ёки келажак навбат, Ислом Каримовнинг шафқатсиз, мутлақо бераҳм диктатураси босими остида жабр чекаётган, ”хавфсизлик нуқтаи назаридан” Тиранага фақатгина битта вакил юбора олган ўзбеклардадир? Таржимон Йўляхшиев Алибой.

 

Ислом.ру саитида рус тилида “Восход Солнца с Запада в свете современной науки” номли мақола эълон қилинди. Унинг интернет адреси:  http://www.islam.ru/science/west_sunrise/

Биз у мақолани ўзбекчана оғдардик. Ана ўша хабарни муҳтарам ўқувчиларимизга хавола қилишни лозим кўрдик. Уни ўқиб чиқинг!

Қуёшнинг Ғарбдан чиқиши ҳозирги замон фани нуқтаи назарида.

Кўпинча олимлар билим тоғларига узоқ вақтлар тиришиб, тирмашиб баъзур чиқадилар. Тепага чиққанларида кўрадиларки, у ерга аллақачоноқ илоҳиёт мутахассислари чиқиб олиган эканлар [8].  

Аннотация ( масаланинг қисқача мазмуни).

Бизнинг кунларимизгача етиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадис-и шарифларида, шундай бир кун келиб, у вақт Қуёш ғарбдан чиқиши ҳақида хабар берилади. Бу ҳолат Қиёмат кунининг аломатларидан бири бўлади[1]. Ҳа, шундай экан, бугунги фан бу ҳақда бирор нарса дея оладими?

Н. В. Косинов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар, Ер шарининг айланиш механизмини [2]  ва бошқа табиатда учрайдиган ҳоддисаларнинг масалан, доимий музликлар ташкил бўлиниши, циклонлар ва тайфунлар(бўронлар)нинг вужудга келишларини очиб берувчи ўз гипотезаларини, шунингдек геомагнит майдони қутблари инверсияси оқибатида Ернинг айланиши йўналишида ўзгариш бўлишлиги ҳақидаги эҳтимолларни, тахминларни баён қилдилар [3,4].

Кириш.

ХХ аср бошларигача Ер шари бир текис айланади, деб қаралиб, ҳатто унинг айланиш даври вақт бирлиги сифатида ишлатилган эди. Бироқ кўп хил кузатишлар натижасида аниқландики, Ер шари бир текис айланмас экан. Ер шарининг айланиш тезлигида  йиллик, ярим йиллик, ойлик ва ярим ойлик тебранишлар содир бўлиб туради. Уларнинг оқибатида сутканинг узунлиги секунднинг бир неча мингдан бирича қисқариши, худди шунингдек узайиши мумкин. Ер шарининг айланиш тезлигидаги бундай ўзгаришларнинг сабабларини ҳозирча фан аниқлай олганича йўқ. Айниқса, Ер шари айланиш тезлигининг нималар ҳисобига ошиб кетишини тушуниб бўлмаяпти. [2]-да тасвирланган тадқиқотлар, шундай физик ҳодисаларни ифодалайдиларки, уларнинг муаллифлари фикрича, улар (у физик ҳодисалар) юқорида саналган саволларга жавобларни яқинлаштириши мумкин. 

 

Электр ўтказувчи суюқликларнинг магнит майдонидаги хусусиятини(ҳаракатини) намойиш қилувчи тажриба.

Магнит майдонидаги электр ўтказувчи суюқликдан электр токи ўтказилса, суюқлик вихр(уюрма) ҳаркатига киради. Бу ҳодиса, ўзининг ташқи кўриниши дан Ер шари айланишига, шунингдек, баъзи бир Ер тагидаги ва сатҳидаги ҳодисаларга жуда ўхшаб кетади.

 

Расм 1. Эритилган қалайнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати[3].  

Тажрибадаги электр ўтказувчи суюқлик сифатида  эритилган қалай олинган. Йўналишлари кўрсатилган магнит майдонига Қалай солинган Кювета (идиш) жойлаштирилади (расм 1а.) Расмда: 1-идиш, 2-эритилган қалай, 3 – спирал ғалтаги, 4 – доировий электрод, 5 – марказий электрод, “S” – жанубий магнит қутби, “N” – шимолий магнит қутби.  

 

Уюрма(вихр) маркакзи марказий электродда ётибди. Эритилган металлнинг ҳаракат йўналиши стрелка билан кўрсатилган. Тажрибанинг видео кадр расмида самараси (эффекти) яхши кўриниб турибди (расм. 1б). Айланиш тезлиги марказда энг юқори ва марказдан узоқда камайиб боради. Электр токи кўпайтирилса, вихр ҳаракатининг шиддати ошади, бу идишнинг марказида чуқурлик пайдо қилади. Бу ерда магнит майдонининг йўналиши ёки бунга қўйилган кучланишнинг қутблиги ўзгартирилса, вихр ҳаракатининг йўналиши қарама-қарши тарафга ўргаради. Олимлар нинг фикрига кўра шунга ўхшаш самаралар(эффектлар) табиатда содир бўлиб туради ва вихрларни, тарнода, циклонларни  вужудга келтиради [4]. Суюқликнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати билан боғли бўлган температура самараси(эффекти) катта қизиқиш уйғотади. Масаланинг моҳияти шундаки, вихр муҳитида температура градиенти пайдо бўлади (расм 2). Тажрибада бу электродларнинг бирида металлнинг қаттиқ фазаси ташкил бўлади (расм 2б ва 2в). Тажрибанинг шартлари ўзгартирилганда вихр ҳаракатининг ва иссиқлик оқимининг йўналишларига қара ма қарши тарафга ўзгарадилар.

 

Расм. 2. Вихр ҳаракатини кузатувчи Температура эффекти [3].

 

Бу тажрибларда кузатилган физик эффектлар Ер шарининг айланиш механизми асосини ташкил қилади, деган фаразга асос бўла олади. Ернинг қутб қисмларида ҳароратнинг пастлиги ва абадий музликларнинг пайдо бўлиши сабаби, юқорида тажрибада кўрилган температура эффекти бўлиши мумкин. Тажрибадаги магнит майдони қутблари,  худди бизнинг планетамиз магнит майдони каби мўлжаллангандир. Электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш йўналиши, Ер шарининг айлиниш йўналиши билан бир хилдир. 

Тубандаги тажриба эса, бизнинг планетамиз жойлашган реал шароитларга бирмунча яқиндир [4]. Бу тажриба 3-расмда кўрсатилган.

Туз билан аралаштирилган сувга айланиш имконини яратадиган ўқ ўрнатилган магнитланган шар туширилган. Шар, Ер планетасининг модели, деб қаралади. Туз аралашган сув эса, электр ўтказувчи Ер атмосферасини моделлаштиради. Ўққа мусбат электрод ва суюқликка манфий электрод уланганида, шарнинг 3-расмда кўрсатилгани каби айланиши кузатилади. Шар ўқи зонасида температуранинг пасайиши кўринади. Магнит майдонининг қутблари ўзгартирилганда, шарнинг айланма йўналиши қарама-қарши тарафга ўзгаради. Шар ўқи зонасидаги ҳарорат эса, кўтари лади. Шу вақтнинг ўзида шартли экватор зонасида ҳароратнинг ўзгариши белгиланади.

Тажрибада кузатилган бу хусусият, [4] муаллифларининг, геомагнит майдони қутбларининг инверсияси Ер планетасининг айланма йўналиши ни ўзгаришга олиб келади, деб ҳисоблашлари учун асос бўлди.  

Расм 3. Магнитлаган шарнинг электр ўтказувчи суюқликдаги айланиши [4].

3 – расмда кўрсатилганлар: 1 – идиш, 2 – электр ўтказувчи суюқлик, 3 – металл диск, 4, 5 – магнитланган ярим шарлар, 6 – ўқ, 7 – электрод, 8 – подшипник, 9 – электрод.

Бу Ер шарининг айланишини яхши моделлаштирган бир тажрибалиги кўриниб турибди. Магнитланган шарнинг айланиши ва унинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши эса, ер шароитида кузатиладиган ҳодисаларга жуда ўхшашдир.  Тажрибани ўтказувчилар фикрича, бу биз яшаётган планета айланишини ўрганишда жуда яхши кўргазмали модел вазифасини бажаради.

Фақат шу борки, ўзининг “плюси” билан ер қутбларига, “минуси” билан эса, экваторга уланган батериянинг ўзи қаерда, ундай батерия мавжуд ми, ахир? Қарангки, шундай “батерия” коинотда мавжуд экан. Ана ўша “батерия” Ер шарини айланишга мажбурлар экан.

“Коинот батерияси”ни қуёш зардлайди, унинг қуввати эса, Ер шарини айлантиради. Коинотни тадқиқ қилиш натижаларига кўра, агар Ерни ва яқин коинотни қарайдиган бўлсак, қуйидагини кўриш мумкин (расм. 4). Ер, асосан протон ва электронлар оқимидан иборат бўлган қуёш шамолининг оқимида ётибди. 1958 йилда Ер шарининг радиацион пояси очилди. Бу коинотдаги кенг бир зона бўлиб, экватор соҳасида Ерни ўраб олгандир. Радиацион поясда зарядларни ташувчилар асосан электронлардан ташкил топгандир. Уларнинг зичлиги бошқа заряд ташувчилардан 2-3 тартибга юқоридир.

 Расм. 4. Ер шарининг қутбларга ва экваторга яқин соҳаларда электр зарядларининг жойлашиши.

Қуёш шамоли, қутблар зонасида ерга яқин фозага каспалар орқали кириб келади (расмда қолин стрелкалар билан кўрсатилган). Қутб зоналарида протонлар кўпроқ учрайди. Заряд ташувчиларнинг бундай тақсимланиши(жойлашиши) шунга олиб келадики, коинотда Ернинг жуда катта қувватга эга бўлган ток манбаси мавжудлиги кўринади. Унинг ”плюси” шимолий ва жанубий қутблар зонасида, “минуси” эса, экватор зонасида ётади. 1, 2 ва 3 расмларда кўрсатилган тажрибадагилар билан расм 4-даги иккаласи тўла бир-бирига ўхшайди. Тажрибаларда ”плюс” айланувчи суюқликнинг шартли ўқи ўтадиган нуқтага маҳкамланган. Коинот батериясидан бўлган электрик ток учун занжир Ер атмосфераси бўлиб ва планетанинг ўзи эса,  қутблардан экваторга узатилган занжир вазифасини бажаради. Тажриба шароитида ҳам ток худди шундай йўналишда оқади. Расм-2 да кўрсатилганидек, электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши, шунингдек, ер қутблари зонасида ҳам паст температура  кузатилади. Ернинг марказидан унинг сатҳига кетувчи иссиқ оқим нима учун абадий музликларни иситишга қодир эмас, каби қарама-қаршилик ҳам бу ерда ўз жавобини топади. Бунинг сабаби шундаки, Ерда совуқ зонанинг ташкил бўлишига [2]да тасвирланган ва расм-2 да намойиш қилинган температура эффекти катта таъсир қилади.  

Шуни таъкидлаш лозимки, қутб зоналарида, тасвирланган физик эффектдан ҳосил бўладиган паст температура, бу зоналардаги паст қуёш радиацияси билан яширинган бўлади. Бу икки фактор биргаликда таъсир қилади. Шунинг билан бирга, у факторлардан бири- қуёш радиацияси олимлар тарафидан ҳисобга олинарди, аммо бошқаси ҳам борлигига ҳеч ким эътибор бермаганди.  Юқорида тасвирланган тажрибалар, Ернинг айланиш механизмини очади ва унинг айланиш йўналишларини аниқловчи факторларни кўрсатиб беради.

Ер магнит қутбларининг дрейфи(оғиши).

Бизнинг қадимий аждодларимиз ўйлаганларидек магнит майдони географик жиҳатдан айнан Шимолий қутбга йўналмаганлигини, биринчи марта Овропадан Америкага саёҳат қилган Колумб аниқлади. Бу 1492 йилда бўлган эди [5]. Улар ўзларининг каравеллаларида (уч ёки тўрт мачтали елканли кема) океан бўйлаб йўлга чиқишганларида, йўлда бир кун ўтар ўтмасдан, денгизчилар, компас тўғри шимолга қарамай, бироз оғаётганини сезиб қоладилар. Улар бу фактни йўналишни аниқ кўрсатадиган  секстант ёрдамида  Қуёшнинг ҳаракатини кузатаётиб кўриб қола дилар.

Колумб ўзининг вахта журналига магнит майдони ҳамиша ҳам шимолга қараб тўғри кўрставермайди, буни ўлчаш керак, деб ёзиб қўяди. Ана ўша вақтдан буён магнит майдонини ўлчаш бошланди. Аслида Колумб, Ер магнитизми ҳақидаги фаннинг асосчиси ҳисобланади[5].

1970 йилгача шимолий магнит қутби йилига 10 километрдан кўпроқ оғишга эга эди, бироқ кейинги йилларда йилик силжиш тезлиги 40 кило метргача ошди, 2002 йилнинг февралида Ернинг геомагнит қутби ҳатто 200 километрга силжиди. Бу фактни Руссиянинг  қуруқликдаги қўшин лари Марказий ҳарбий-техник институти (ЦНИВТИ СВ - Центрального военно-технического института сухопутных войск) асбоблари қайд қилди[5].

2005 йилнинг июнида Арктикага илмий экспедициясини тугатган,  Канада Табиий ресурслар вазирлиги геомагнит лабораторияси раҳбари Ларри Ньюитт баёнотига кўра, Ернинг шимолий магнит қутби Канада ҳудудидан чиқиб кетган [6].

Баъзи бир олимларнинг фикрига кўра, Ер магнит қутбларининг инверсияси(ўрин олмашиши) реал бир ҳодисадир, бироқ биосфера учун хавфли дир. Чунки инверсия ўз апогеяси(энг узоқ нуқтаси)га етишса, магнит майдони амалда йўқолиб кетади. Жуда бақувват радиоатив космик нурла нишлар (юқори қувват заррачалари) Ер сатҳига етиб келадиган бўлади. Бу заррачалар эса, энг аввал тирик табиатга таъсир қилади[5].

Хулосалар: Кўпчилик олимлар, магнит қутбларининг инверсияси бўлажакдир, аммо унинг қачон содир бўлиши ҳали маълум эмас, деган фикрдадирлар. Май тақвими бўйича, 2012 йилнинг 23 декабрида Ер планетасида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Ўша куни “Бешинчи Қуёш” [7] тамом бўлиши керак.

Н. В. Косинов фаразига кўра, Ернинг магнит қутблари инверсияси содир бўлса, бу ҳолда яна бир ҳодиса ҳам содир бўлади, яъни Ернинг айла ниш йўналиши ҳам алмашади. Қуёш тўхтаб қолади ва ундан кейин тескари юриш бошлайди ва ғарбдан чиқиб, шарққа ботадиган бўлиб қолади!

Келтирилган тадқиқот, Қуръон ва суннада бўлган билимларни ҳозирги замон фани эндигина ўргана бошлаганини яна бир марта тасдиқлайди.  
Дмитрий Поляков. Материални рус тилидан ўзбекчага Алибой Йўлхяши ағдарди.


Источники

1. Сады праведных. Из слов господина посланников. М.: Издательский дом «БАДР»,
 2001. С. 18.

2. Косинов Н. В. Физический вакуум и гравитация. // Физический вакуум и природа, № 4, 2000. С. 55–58.

3. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Поляков Д. В. Энергетический феномен вакуума – 2. http://www.statya.ru/3068.

4. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Косинов Л. В. Секрет вращения Земли и причины ‎возникновения циклонов, тайфунов, ‎торнадо.

http://www.sciteclibrary.ru/rus/catalog/pages/2329.html.
5. Произойдет ли «переполюсовка» магнитных полюсов Земли? http://www.svoboda.org/programs/eco/2003/eco.012303.asp.

6. Магнитный полюс Земли сместился на 200 км. http://www.outdoors.ru/news/2002/2/15_3.php, http://www.inauka.ru/news/article54566.html.

7. Тайны цивилизации майя. Удивительные знания. http://www.omsk.edu.ru/nou/sch062/mayi/Science/science.htm.

8. Бенедикт (Барух) Спиноза, нидерландский философ-материалист.

 

Александр Игнатенко исмли бир муаллиф Ислом дунёси ҳақидаги мулоҳазаларини “Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда” деб номлаб ди. Мақола, Россияда нашр этиладиган “Независимоя газета”нинг 27.06.2006-сонида босилган. Унда ислом дунёсининг аҳволи билан қизиқувчилар учун аҳамиятга эга бўлган фикрлар билан бирга ҳақиқатдан ташқарида бўлган баъзи хулосалар, чалкаш, босқинчи дав латлар манфаатларига мос фикрлар ҳам учрайди. Шунга қарамасдан А. Игнатенконинг бу мақоласини ўзбекчага ағдариб, ўқувчилари мизга тақдим этишни лозим кўрдик. Чунки унинг ичидаги тўғри маълумотлар билан танишиш, ислом дунёсининг тарқоқлиги ва унинг ривожланишида учрайдиган қусурларни кўриш фойдадан  ҳоли бўлмас деб ўйлаймиз. Қуйида ўша тархима келтирилади:

 

14.7 Йўлни танлаш.

Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда.

Муаллиф: Александр Игнатенко (Александр Александрович Игнатенко – фалсафа фанлари доктори, Дин ва сиёсат Институтининг президенти, Руссия Федератсияси Жамоатчилик палатасининг аъзоси). Мақоланинг доимий интернет адреси:

 http://www.ng.ru/scenario/2006-06-27/15_choice.html

 

Сиёсий системада дунёвий ва диний принсиплар мавжуддир - Давид Робертс.

 

 В политической системе сосуществуют светские и религиозные принципы.Давид Робертс. Интерьер мечети в Метвалисе. Ок. 1840 г.

Метвалисдаги Масжид интерьери. 1840 й.

 

Ислом дунёси, аслида бундай аталишни шартли бир атама десак тўғрироқ бўларди. Чунки ислом дунёси деб аталаётган ҳудуднинг ичида ривожланишнинг энг камида учта асосий лойиҳаси кўриниб турибди.

 

Ички хилма-хилликка тўлиб тошган, баъзи йўналишларда ҳатто мутлақо қарама-қарши кўринишларга эга бўлган ислом шаклидаги диний оқим лар ҳукмрон бўлган мамлакатларни “ислом дунёси” ибораси билан белгилашадилар. Бу ибора барча мусулмонларни бирлаштиради деб қарашга ҳаракат, ўрта асрлардан бошланган эди. Бу маънода ҳамма мусулмонларнинг Қиблага, яъни Маккага қараб ибодат қилишлари энг умумий кўри нишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Бугун Ислом дунёсининг чегараси Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ - ОИК)га кирувчи 57 та мамлакатнинг ҳудудларини ўз ичига олади дейиш мумкин.

Тўла бўлмаган ислом дунёси.

Ислом дунёси ҳақида фикр юртиларкан, энг аввал бу иборанинг тўла шартли эканлигини англаб олиш лозим бўлади. Чунки биринчидан, ИКТ га кирувчи мамлакатларнинг бирортаси ҳам тўла қонли ислом мамлакати эмасдир. Ислом дунёси деб аталувчи мамлакатларнинг ҳар бирида катта-катта, баъзи жойларда жуда катта диний озчиликни ташкил қилувчи христианлар, яҳудийлар, буддистлар, зороастристлар, конфуцианлар, ани мистлар ва бошқа гуруҳлар тўлиб ётибдилар. Зотан, тарихан бу ҳудудларда ислом ҳукмрон бўлишидан аввал у диний гуруҳлар мавжуд эдилар. Ҳатто ҳозир ислом дунёсининг марказига айланишда мусабоқалашаётган Саудия Арабистони ва Эрон ҳудудларида ҳам улар жуда кенг тарқалган эди. Иккинчидан, бир қатор ўзларини ”этник мусулмон” ҳисоблайдиганлар ҳаёт тарзида ислом  ягона ва ҳукмрон ситема ҳисобланмайди. Улар нинг бир қисми дунёвий нуқтаи назарни афзал кўрадилар.Улар орасида миллатчилар ҳам, либерал, демократик ғоя тарафдорлари ҳам, сўл қараш дагилар ҳам мавжуд.Учинчидан, ислом дунёсининг ҳеч бир давлатида сиёсий тузим соф исломий эмас: уларнинг барчасида диний (шариат) ва дунёвий система турли нисбатларда аралашган ҳолда учрайди. Ўтган асрнинг биринчи яримида илк бор Мисрда ўртага ташланган “Дин, Оллоҳ учун, Ватан эса ҳамма учун” шиорининг тарафдорлари ислом дунёсида жуда кўпчиликни ташкил қилишадилар. Ислом ҳокимиятини талаб қилувчи радикаллар деярли барча ислом мамлакатида бор. Бу ҳол ислом дунёси давлатларида сиёсий тузимлар, кўпинча ислом (шариат) норма ларига жуда ҳам мос эмаслигини кўрсатади.  

 

Ҳудудий ва демократик экспансия.

Ислом Конференцияси Ташкилотини (ИКТ) дунё яхши танийди. Бироқ бошқа бир халқаро ташкилот – Ислом дунёси Лигаси (ИДЛ) камроқ танил гандир. Бу ташкилотларнинг биринчиси давлатлар бирлашмасидан иборат бўлса, иккинчиси эса, энг аввал мусулмонлар озчиликни ташкил қиладиган мамлакатлардаги мусулмон жамоалари билан иш олиб боради. Шунинг учун бу мамлакатлар ИКТ таркибига кирмайдилар.

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ИДЛ тарафидан тарқатилган дунё харитасида Жанубий-Шарқий Овропа, Кавказ, Марказий Осиё давлатлари нинг чегараларида жуда кенг  ҳудудлар қуюқ яшил билан бўёб кўрсатилган эди. Ўша замондаги РСФСР (Россия совет федератив социалистик  республикаси)нинг Шимолий Кавказ, Волга бўйи, Сибир зоналари ҳам қолин яшил билан бўёб қўйилганди. ИДЛ-ни тузувчи ва у ташкилотни моддий таъминловчилари, яъни Форс кўрфазида жойлашган араб монархиялари ислом дунёсининг чегарасини ана ўшандай тасаввур қилишган дилар.

Чорак аср ўтиб, чегараларнинг “ИКТ варианти” ҳам  деярли ИДЛ вариантига тўғри кела бошлади. Совет Иттифоқи қулаганидан кейин эса, янгидан дунёга келишган Марказий Осиёнинг барча давлатлари ва Озорбойжон ИКТ аъзолари бўлиб қолишдилар. Бўлакланиб қолган Югославиянинг бир қисми (Босния ва Херсоговиния) ИКТ кирди, бошқа қисми (Косово) ҳам тўла мустақиллик олганидан кейин унга киради. Чиннинг катта бир қисми – Уйғур (Синьцзян)  автоном райони ИДЛ харитасида яшил билан кўр сатилса-да, ҳозирча Чин ўзини ИКТ дан узоқда ушлаб турибди. Ҳиндистоннинг Жамми ва Кашмир штатлари ИДЛ харитаси бўйича ислом дунёсига киритилган бўлса ҳам Ҳиндистон у штатлардан воз кечишни истаётгани йўқ. 

Ислом дунёси Лигаси харитасида нималар кўрсатилмаган эди? У харитада фақат “эксҳудудий ислом давлати” кўрсатилмаган эди. Масалан, Бри таниялик мусулмонлардан бири, Қалим Сиддиқий, Овропани мусулмонлардан – иммигрант ва уларнинг авлодларидан ташкил топган  ислом жамоасидир деб атади.

 

Турли хил ҳисобларга кўра, Ислом дунёси Лигаси харитасида кўрсатилмаган “давлатнинг” фуқароси (гражданлари) 50 миллион кишидан оз эмас. Аммо уларнинг овропа жамиятига яхлитлашиб кетишлари эса, бош муаммо бўлиб қолмоқда.

 

Иммигрантлар-мусулмонларнинг бир қисми, ўзлари чиқишган мамлакатнинг фуқаролигини сақлаб қолиб, улар келиб жойлашган мамлакатлари ни эса, ўзларига мослаб олишга уринишадилар. Шунинг билан бирга ўзларини мусулмон бўлмаган дунёдан айри ушлаб, бу мамлакатдан таш қарида бўлган ва бу мамлакат тизимига муқобил мусулмон ҳукмронга майиллигини (биат, байъат қилганини) кўрсатадилар ёки “Англиянинг келажаги Исломдир” шиорини амалга оширишаётган британиялик радикал исломчилар сингари ҳаракат қилишадилар.

Эндигина бошланган асрнинг белгисига айланган 2001 йил 11-сентябр воқеаси, ислом дунёсининг чуқур ичидан Ғарбнинг кўкрагига зарбани, Оврапада, айнан ўша Олмонияда жойлашиб олган ”Ал-Қоида”-нинг бир бўлаги (ячейкаси) тайёрлади. (Айтиш керак ки, 19-та террористдан бири, Ингушистонда исломий меҳрибончилик вазифасида ишлаб юрган Ингушистонлик бири киши эди.) 1990-2000 йилларда Парижда, Мадрид да, Амстердамда, Лондонда содир бўлган террористик ҳаракатлар, франсиянинг шаҳарлари атрофидаги исёнлар ва бошқа хил кичик-кичик ва унча ҳам машҳур бўлмаган англиялик мусулмонларнинг Англиянинг ҳажли байроғини бекор қилишни талаб қилишга ўхшаш туридаги талаб ларнинг барчаси Овропа ва “эксҳудудий ислом давлати” ўртасидаги ўзаро туртинишлар жараёнидаги нохушликнинг аломатларини билдиради.

Овропа бу муаммони, иммигратсия шартларини мувофиқлаштирувчи қонунлардаги шартларни кучайтириш, чегараларни қўриқлашни мустаҳкам лаш, иммигрантларнинг тил ва мамлакатнинг қонунларини билашларини талаб қилиш ва айрим ўта ёқимсиз диндорларни мамлакатдан чиқариб юбориш каби чоралар билан ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.

Сотсиал (ижтимоий)-сиёсий лойиҳалар рақобати.

Ислом дунёси, товарлар, ишчи кучлари, хизмат ва маълумотлар жаҳон бозорининг нотекис интегрирланган(яхлитланган) қисмини ташкил қила ди. Айнан шу маънода бу дунё Овропа, Лотин америкаси ва жаҳоннинг бошқа барча минтақалари билан қиёсланиши мумкин.

Ислом дунёсини айнан унинг исломга боғланиш муносабатини танлаши бошқалардан ажратиб туради. Бу ерда эса, аниқ бир тамонга йўналиш дан кўра, тарқоқлик ва у ёқдан бу ёққа оғишлар кўпроқ кузатилади. 

Ислом дунёсида анъаналар роли ҳақида қанчалар сўзлашмасинлар, бироқ ислом мамлакатларида, замонавий саноат базалари ташкил этиш ва ривожлантиришни, юксак технологияни қабул қилишни, энергитикани ва коммуникатсияни ривожлантиришни, давлат бошқарувини марказлаш тиришни, бақувват ҳарбий кучлар ташкил этишни, нуфуснинг ўзига хослигини мувофиқлаштиришни ва бошқа шу кабиларни модернизатсия лашни кўзда тутган лойиҳа асосий лойиҳа бўлиб ҳисобланади.

Бундай модернизатсиянинг муҳим таркибий қисмини секуляризм ташкил этади. Масалан, Камол Отатуркнинг ислоҳотларида бу принсип бекорга асосий йўналтирувчи ролга чиқиб қолмаганди. Турли даврларда, қисман ҳозир ҳам миллатчилик (Миср, Ироқ, Покистон ва бошқалар), сотсиализм (Миср, Жозоир, Ироқ, Сурия, Яман ва бошқалар), либерализм (Тунис, Маркко, Ливан ва шуларга ўхшашлар) ҳам модернизатсиянинг бошқа хил мафкуравий асослари бўлиб ўртага чиқиб турди. Шу билан бирга бу модернизатсия, шахсий ёки корпоратив (технократлар ва/ёки ҳарбий) ҳокимият режимининг бўлишини ва унинг сақланиб туришини тақозо қилади. Диний қарашлардан эса, фақатгина уларни қўллашни қабул қилиб, руҳонийлар қаршилиги (агар шундайлар учраб қолса) аявсиз бостирилади. Бу саҳода масала шунга бориб етадики, ҳатто квази-диний “доҳий”чиликка ва муқобил ”муқаддас китоблар”  тайёрлашга бориб етади. (Бу маънода Қаззафийнинг “учинчи жаҳон назарияси”, ҳамма учун ўрганиш мажбурий бўлган Саддам Ҳусайиннинг асарлари, Туркманбошининг “Руҳнома”си кабиларни хотирага келтириб қўймаслик мумкин эмас, охир). Бу маънода руҳонийлар тўла ҳукмрон бўлган шароитда амалга оширилаётган Эрон модернизатсия лойиҳаси алоҳида ўрин тутади. Эронийларнинг ютуқлари, диний масалаларни тушунтиришда суннийларга нсбатан шиа руҳонийлари ичидаги  индивидуал эркинликка боғли бўлишини ҳам ҳисобдан чиқариб ташлаб бўлмайди.  

Бошқа бир лойиҳани эса, глобализатсияга (умумийлаштириш, дунё миқёсида имкониятларга эга бўлиш) муқобил лойиҳа, ёки исломий глобали затсия деб аташ ҳам мумкин. Бу лойиҳа, глобализатсия шароитида ислом дунёсининг етакчи давлатлари учун энг қулай шароитлар яратишни ўзига мақсад қилиб қўяди. Бу эса, юқорида эслаб ўтилган ҳудудий ва демократик экспансия, “Ислом буюк саккизлиги”, ИСЕСКО (маориф, фан ва санъат бўйича ислом ташкилоти,  Ислом дунёсида ЮНЕСКО каби бир ташкилот. Уни Ислом ЮНЕСКО - си деб ҳам юритишадилар), “Умум Исломий инсон ҳуқуқлари декларатсияси” ва шу сингари параллел ёки муқобил глобализатсион ишларнинг бошланишидан иборатдир. Бу ерда эса, турли мамлакатларддаги диндан узоқлашган “этник мусулмон”ларни ҳамда исломга интилган мусулмон бўлмаганларни исломга қайтариш ни мақсад қилиб олган исломий фаолликни (давомли даъватни) кўрамиз.

 

“Мусулмон биродарлар”, умумараб ва умумисломий бир ташкилот, исломий глобализатсия устида ишлаётган ташкилотдир. Умуман олганда, ҳар қандай бир яхши тартибга солинган исломий ташкилот, глобализатсион ташкилот бўлиб қолаверади. Чунки ислом , бу умумжаҳон динидир. (Агар шундай бўладиган бўлса, ҲАМАС – “Ислом қаршилиги ҳаракати” бирор вақт Фаластинда ўзининг сиёсий мақсадларига эришганидан кейин қизиқ у нима ишлар билан машғул бўлади?).     

 

Сўнгги ўттиз йил давомида глобал экстремистик-террористик ёки “жиҳод” тармоғининг шаклланиши тушунилиши мураккаб бўлган жуда ўткир масала бўлиб қолмоқда. Бу эса, агрессияга ёки зўравонликнинг бошқа шаклларига дучор (“жиҳод” тармоқларини қўллаб туришган давлатларнинг жазосиз қолаётганларини мисол кўрсатса бўлади. Масалан, ўзларини ўзлари Чечен республикаси (Ичкария) деб аташаётганларнинг 1999 йилда Доғистон*га агрессияси ва 2001 йил 11 - сентябридаги АҚШ қилинган террористик** ҳаракат шулар жумласидандир) бўлган халқаро ҳуқуқ субъектлари тарафидан адекват жавоб олинмаслигини билганлари ҳолда аниқ мақсадларни амалга оширишни кўзда тутадиган (жумладан глобал ёнилғи бозорига таъсир кўрсатиш) ташқи сиёсатни зўравонлик усуллари билан ўтказишда жуда қулай воситадир.[*Муаллиф Россиянинг агрессив сийсати тарафдори бўлганлигидан фактларни чалкаштириб бермоқда. Аслида эса, Россиянинг босқинчи кучлари Чеченистонга бостириб кириш учун баҳона шаклида 1999 йили чеченларнинг Доғистонга “ҳужуми”ни РФ махсус хизмати жосуслари атайлаб ташкил қилди. ** 2001 йил 11-сентябр воқеаси эса, бошқа бир агрессив давлат тарафидан Афғонистон ва Ироқни истило қилиш учун баҳона шаклида амалга оширилди.]

Ислом дунёсининг баъзи давлатлари бошқа давлатларга ёки дунёнинг бошқа минтақаларига радикал ва экстремистларни “экспорт” қилмасдан яшай олмайдилар. Булар эса, биз юқорида тилга олган модернизатсион лойиҳаларнинг амалга ошишига ҳалақит беради, у ерларда ислом ҳокимиятини ташкил қилишга ёки уни тиклашга зўр бериб уринадилар. Улар турли хил мамлакатларда уруш олиб бориш билан бирга (ҳозирги вақтда “жиҳод”чилар Ироқда коалитсия кучлари ва ироқлилар*га қарши уруш қилишмоқда) улар, ўзларини юборган (ёки чиқариб юборган) давлатларнинг манфаати йўлида муқобил глобализатсиянинг вужудга келишига ёрдамлашадилар. [*Муаллиф, Ироқдаги ҳақиқий босқинчи агрессив армияни ва сотқинларни коалитсия кучлари ва ироқликлар деб атайди. Ватанини босқинчилардан қўришга отланган чин ватанпарварларга эса, “экспорт” қилинган “жиҳод”чилар деб ном беради.] 

Яна бир бошқа лойиҳа эса, ретрадитсионализатсия (анъанавийликка қайтиш) лойиҳасидир. Бу лойиҳа, баъзи бир кучлар (диний арбоблар, қаби лаларнинг доҳийлари, минтақаларнинг маҳаллий раҳбарлари) тарафидан ҳақиқий ислом лойиҳаси сифатида кўрсатилиб, асосан ислом давлат ларида ёки қандайдир шаклда ташкилий тўпланган мусулмонлар яшайдиган жойларда “тўғри” ислом ҳокимиятини ўрнатиш, кўпинча уни тик лашни мақсад қилган лойиҳадир. Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати ва Афғонистонда “Ислом амирлигини” ташкил қилишга уриниш бу лойи ҳанинг классик мисолидир. Бу лойиҳа ҳозир Шарқий Покистон ҳисобланган Вазаристонда амалга оширилмоқда. Унинг энг ярқин намойиши Сомалида кўринмоқда. Лойиҳа, жуда кўп маҳаллий гуруҳларнинг (жамоатларнинг) ташкил бўлишини кўзда тутиб, уларнинг бирлиги эса, улар нинг ўзаро алоқадорликларида бўлмай, майкуравий ва тизимий бир хиллигидадир.  Қизиғи шундаки, бундай лойиҳа тарафдорлари мавжуд бўлган мос  давлатларнинг (масалан, Покистонда) ҳокимиятлари аҳолини ўшанақа ”жамоат”лаштиришни давомли бостириб туришади, ҳатто бу ишда ҳарбий кучларни ишга солишдан ҳам тийилмайдилар.

Ретрадитсионализатсия (анъанавийликка қайтиш) модернизатсияга ҳам, муқобил глобализатсияга ҳам қарама қариши қўйилгандир. У ислом дунёсини ёки унинг айрим қисмини кучсизлантиради. (Масалан, Ироқ коалитсион кучлари тарафидан истило қилинганидан кейин сийсий системани ретрадитсионализатсиялаш (анъанавийликка қайтиш) амалга оширилди. Бу эса, Саддам Ҳусайин замонига нисбатан регрессдан иборат бўлиб қолди).  Таржимон Йўляхшиев Алибой. 27 май 2007 йил. 

давомига ўтиш ...

 

Hosted by uCoz