Бундан олдингисини ўқиш учун шу ерна босинг! Давоми :

17.13 Тошкентда портлашлар содир этган  ёвуз жиноятчи ким?   

Норвегияга келганимга ҳали бир ой ҳам вақт кечганича йўқ. Ҳали бу ерда менга ҳамма нарса, ҳатто йўлда ётқазилган тош, мумлар ҳам ўзгача кў ринади. Норвежча бирорта сўзни билмайман. Кишилар нималар ҳақида сўзлашадилар, иш қилиб уларнинг лаблари қимирлайди. Ҳар ҳолда улар емак емаётганларини ҳам кўриб тураман. Аммо уларнинг сўзларидан бирорта айри сўзни ажратиб англай олмайман. Масалан, қочоқлар ётоқхонасида бизга хизмат кўрсатадиган ходимлардан бириси норвежча "марҳамат" ("вэрсогод") сўзини шундай талафус қилдики, уни бир неча марта такрорласада, ёдда сақлаб қололмадим. Чунки у киши сўзлаётган гапда сўзларни ажрим қила олмасдим. Сўзликлардан қарасангиз, уларни ўқитувчисиз ўқиш ҳам бир қийин. Чунки норвеж ҳарфлари ёзилган шаклда ўқилмай, баъзи жойларда ҳарф ташлаб кетилса, бошқа жойда ўзгача овозда ўқилади. Масалан, биргина "g" ҳарфи бир ерда "г", бошқа ерда "й" ўқилса, учинчи ерда умуман бу ҳарф ўқилмаслиги мумкин. Буларни англаб етмоқ учун сўзсиз мактаб, ўқитувчи лозим. Мана шу каби қийналишлар бўлиб, радио тинглай олмай (менда радио ҳам йўқ эди), телевизорни тушунмай, қийналиб турган бир замонда Ўзбекистондан хунук бир хабар келди. Шунинг учун мен бу воқеалар ҳақида хабарни  ўзим тинглаб ёки эшитишдан четда қолдим.

 

Бир кун тасодифан, у ҳам бўлса, 19.02.99 й. куни Туркманистонлик муҳожир дўстим, Ёвшан Аннақурбон, менга эшитдингизми, Тошкентда И.Каримовга суиқасд бўлибди, деб қолди. У хабарни радиодан тинглабди.

 

Ёвшаннинг бу хабарини тинглаганим ҳамон, менда Тошкентдаги портлаш шахсан Каримовга қарши эмас, балки режимга қарши ҳаракат (актсия), деган фикр пайдо бўлди. Аммо Ёвшан қурбонлар ва портлашларнинг ҳажми ҳақида бирор жўяли маълумот айта олмади.

 

20.02.99 - да эса, Ослодан Абдувоҳид Икрамов (Тожикистонли, сиёсий қочоқ, 1995 йили Норвегиядан бошпона олган), қўнғироқ қилиб, у ҳам мени Тошкент воқеаларидан хабардор этди. Унинг маълумотларига кўра, қурбонлар 10 кишидан иборатлиги айтиларди. Ундан бироз сўнг Шуҳрат Қодиров (бу ҳам Туркманистонли сиёсий қочоқ, 1995 йилдан эътиборан Норвегияда қолмоқда), ИНТЕРНЕТ хабарларини сўзлади. Бу хабарга қараганда, қурбонлар яна кўпроқ бўлиб, 19 киши, деб кўрсатилганмиш. Нима бўлганда ҳам қурбонлар бор кўринади. Уларнинг сони ўнтами, ўн тўққизтами, бу рақам кичкина рақам эмас. Агар қурбон биттагина бўлганда ҳам у кўп бўлган бўларди. Ҳатто бирорта ҳам қурбон бўлмай, шаҳар ичида фақат бомба портлатишга ҳаракат, уриниш бўлганда ҳам у катта жиноятдир. Аммо бу портлаш натижасида, ўша портловчи модда портлаган ерда қурбон бўлганлар, бу ҳали ҳеч гапмас. Ҳақиқий портлаш, ҳақиқий қурбонлар мана энди бўлади, яъни мазкур "жиноятни очишда", уни "содир этганларни" аниқлаш ва уларни тутиш, қўлга олиш даврида, "жиноятчиларни" тергов ва маҳкама қилишда  чин портлаш, чинакамига қурбонлар бўлиши аниқ. Бундан буёнги жараён, бундан буёнги портлаш, бундан буёнги қурбонлар Каримовнинг шахсан ўзи бошчилигида, шахсан унинг кўрсатмаси билан энди очиқчасига давом этказилади. Энди қанча бегуноҳ бечоранинг боши кетади, буёғи Аллоҳга ҳавола.

 

Ўзбекистонда "ваҳҳобизм"га (аслида Исломга) қарши кураш ниқоби остида 15-70 ёшгача деярли барча эркаклар ҳозирга қадар  қамоққа ташланган ёки ҳеч бўлмаганда бир марта унда ўтириб чиққандилар. Билмадим, энди яна кимлар навбатда турибди экан?!

 

Қизиқ, портлашлар бир ерда эмас, бирданига тўрт-беш ерда, айнан бир вақтда юз берган. Унинг устига, қаерларда денг: Аэропорт, Республика ички ишлар Вазирлиги биноси, Давлат банки биноси ва яна қайсидир энг муҳим маъмурий бинолар ёнида, одатда одамлар кўпроқ тўплана диган жойларда портлашлар содир этилган. Бу портлашларни Ўзбекистон расмий матбуот воситалари дарҳол Каримовга суиқасд, деб хабар торқатишди. Йўқ, бу суиқасд эмас. Суиқасд бунақа бўлмайди. Балки бу ҳақиқатдан Каримов мустабид режимига қарши ҳаракат (актсия)дир?! Балки бу кўпдан буён "бизда барқарорлик, бизда шарқона демократия сиёсати юргизилаяпти" сиёсатининг  оқибатидир. Балки бу чиндан ҳам огоҳлантириш, диктаторлик оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигидан илк даракдир.

 

Бу фикрлар ростдан ҳам илк ҳиссиёт, хабарларни эшитгандан дарҳол кўнгулдан кечган хаёл эди, албатта. Аммо эҳтиросдан бироз чекиниб, озроқ мулоҳаза қилиб қарасангиз, воқеа унчалар ҳам режимга норозиликни билдирмайдиган кўринади. Чиндан ҳам бироз мулоҳаза қилиб қарайликчи, қани ким Ўзбекистонда бунақа шов-шувлар ярата олади, ким бундай портлатишларни тайёрлаб, уларни амалга ошира олади? Боринг, бу порт лашлар ҳукуматга қарши ёки ҳатто ҳукумат жар солаётгани каби Каримовга суиқасд бўлсин ҳам дейлик. У ҳолда, қани мамлакатга бир назар солайликчи, Ўзбекистонда уларга, ҳукуматга қаршими, душманми, мухолифатми нима бўлса, бўлсин қандай гуруҳлар мавжуд ва уларнинг қайси бири тарафидан бу портлашлар тайёрланди ва амалга оширилди? Нима сабабдан ва қандай мақсадда бу ваҳима амалга оширилди? Ўзбекис тонда ёки унинг ташқарисида Ким ва кимлар бундай катта ишни, аммо қуруқ ваҳимани ташкил этмоқ учун  бекорчи маблағ ажрата олади? Портлашлар оқибати кўрсатаяптики, улар мутлақо мантиқсиз, мақсадсиз, худди ўйин учун бажарилганга ўхшайди. Аммо бу ваҳима, кўчада юрган, ҳеч нарсадан бехабар, ярим оч бечора одамларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлишдан бошқа ҳеч нарсага арзимайдиган маъносиз, мақсадсиз портлашлар кимга керак бўлди?

 

Шу ва шунга ўхшаш саволлар ҳам хаёлимдан ўтди, албатта. Аммо бу саволларга лўнда жавоб топиш ҳам унча қулай эмас. Шу билан бирга бу воқеалар  бир қатор мулоҳазалар юритиш, қандайдир мантиқий хулосалар чиқариш учун манба ҳамдир, албатта.

 

Кўриниб турибдики, Тошкентда содир бўлган портлашларга ишлатилган портловчи моддаларнинг ўзгинаси Ўзбекистон фуқароси тасаввурига сиғмас маблағ ҳисобига тайёрланади ёки бошқа бирор мамлакатдан Ўзбекистонга келтирилади. Портлатишларни ижро этиш ишлари ҳам озмун ча пул билан битмаслиги  гўдакка ҳам аниқдир. Тошкентда амалга оширилган ваҳимадан кўринаяптики бу маблағ, бу пул шундайига, қуруқдан-қуруқ, тузни дарёга тўккан сингари портловчи моддалар кўринишида ёқиб юборилмоқда. Бу пул кимда эди, бундай ортиқча дунёси бор киши Ўзбекистоннинг қайси қишлоғи ва қайси шаҳрида яшайди? Дунёга қуёшдай ойдинки бундай зот Ўзбекистоннинг оддий фуқароси ичида йўқ. Ўзбекистоннинг  мулкдор-у, пулдорлари эса, мамлакатнинг амалдору, мансабдорлардир. Уларнинг энг бақуввати - бу Каримов "жаноб"лари нинг ўзларидир. Бугун Каримов Ўзбекистондай бир ўта бой мамлакатнинг бутун мулкини ўзиники этиб ўзлаштиргани ҳам барчага равшан. У мулкнинг жуда кўп қисми ўзбекларни қамаш ва ўлдиришга сарфланаётгани ҳам исбот талаб қилмайди. Аллоҳ мени ислоҳ этсин, бу ваҳима ҳам, бу қурбонлар ҳам Каримовга зарур бўлиб, унинг ҳаражатлари ҳам ўша мулкдан сарфланган бўлса ажаб эмас. Масалан, мен ўшандай бўлган лигига мутлақо ажабланмайман. Шунга қарамасдан мулоҳазаларимизни давом этказайлик. Балки ўшандай бекорчи маблағи бўлган бирор кимса эски ёки янги Ўзбекистонлик муҳожирлар ичида бордир, ажабо?!  Мен у зотларни ҳам анча дурустгина биламан. Уларнинг ичида биринчидан, бундай бойи, марди ва иккинчидан, пулини бўш-бўшига ёқиб юборадиган анқовлари мутлақо йўқ. Ёлғон бўлмасин, ниҳоят бақувват ва бой, мулкдор бириси бор. У ҳам яна Каримовга бориб тақалади. Яъни у мулкдор Каримовнинг жон қудаси А. Мақсудийдир. Тошкентдаги "ўйин" портлашларига Адурауф Мақсудий аралаш эмаслигига, у киши бунақа аҳмоқона уйинлар ўйнамслигигига ҳам тўла ишонамиз.

 

Демак, Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида Тошкентдаги портлашларни маблағ билан таъминлайдиган пулдор ўзбекнинг ёки бошқа бирор шахснинг ўзи йўқ. Пули бор одам ҳеч қачон бундай мақсадсиз ўйинларга уни сарфламайди.

 

Шунга қарамасдан, Тошкентдаги воқеаларининг асл жиноятчиларини аниқламоқ учун шубҳа қилиш мумкин бўлган барча ҳол ва ҳолатларни қараб чиқмоқ лозим. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг мавжуд ҳукуматига мухолифат гуруҳларни ҳам ҳисобдан ҳоли қолдириб бўлмайди. Масалан, "Бирлик" халқ ҳаракати ва "Эрк" демократик партияси маълум замон Ўзбекистон расмий ҳукуматига очиқ мухолиф фаолиятда бўлишди. Аммо айни замонда Каримовнинг диктаторлик режими Ўзбекистонда уларнинг фаолиятларини тўла ва батамом битирди. Улар мамлакатда ҳеч бир фаолият кўрсатиш имкониятига эга эмаслар. Ҳатто ҳозир Ватанда "Бирлик" ва "Эрк" борлигини кўпчилик унутаёзди. Масалан, 1990-1992 йилларда Ўзбекистон осмонида бевақт булут пайдо бўлса ҳам расмий ҳукумат дарҳол  "бунда, "Бирлик" ва "Эрк"нинг қўли бор", деб оламга жар соларди. Ҳозир эса ҳукуматнинг бирор идорасида уларнинг мамлакат ичидаги фаолияти ҳақида бирор оғиз сўзлашмайдилар ҳам. Чунки чиндан улар мамлакатда тўла мағлуб этилган. Чет элларда беш-ўнта "Бирлик"чи ва "Эрк"чи муҳожирлар Каримов диктатурасига қарши курашни давом эттираётган бўлсаларда, улар биринчидан, ҳар қандай зўравонликка кескин қарши эканликларини жаҳонга очиқ-ойдин баён қилиб келмоқда; иккинчидан, бу муҳожирларда Тошкентдаги актсияни ўтказа оладиган маблағ йўқ. Улар шу замонларда ҳатто оддий инсоний турмушларини нор мал кечирмоқ учун дунё бўйлаб бошпона ахтариб юришибдилар. Учинчидан, "Бирлик"чи ва "Эрк"чи муҳожирлар Тошкентдаги портлашларни мутлақо маъносиз, мақсадсиз, жиддийликдан узоқ, болалар ўйинига ўхшайдиган бир ҳол, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга биз бу "ўйин"ни ўзбекларнинг ҳақиқий душманлари ёвуз ниятда, халқни қўрқитиш мақсадида ташкил етган, деб баҳолаймиз.

 

Ўзбек халқи душманлари, ёвуз жиноятчилар учун эса, ўзбекларнинг қонини тўкиш ўйин ва ўз ифлос ниятларини амалга ошириш учун қулай усулга айланиб қолмоқда.

 

1992 йил январида ҳам худди шундай, мухолифатни мағлуб этмоқ учун студентлар ғалаёнини махсус тайёрлашгандилар, бегуноҳ студентларни қириб ташлагандилар. Бугун эса, яна бегуноҳ одамларни қириб ташлашмоқдалар. Бу икки воқеа жуда-жуда бир-бирига ўхшаш. Буларнинг ташки лотчилари айни шахсга ўхшайди. Бу қирғинларнинг ташкилотчилари 1992 йилда мухолифатни Ўзбекистон ичида мағлуб қилишни кўзда тутган бўлса, энди эса уларнинг мақсади муҳожирликда юрган беш-ўнта мухолифат вакилларини ҳам тугатишга қаратилганга ўхшаб кетади. Бу ташкилотчиларнинг ўз "иримлари" бор кўринади. Улар доим қонли иғволарни йил бошида ўтказишга уринишади?!

 

Маълумки, нуфуснинг 85%-90% мусулмон бўлган Ўзбекистонда "ваҳҳобизм"га қарши кураш, бутун мусулмонларга қарши курашга айланиб, халқнинг тинкасини қурутди. Натижада, бутун халқ ўз ҳукуматига қарши бўлган ҳолат вужудга келди. Ҳукуматнинг энг юқори мансабдори Каримов бутун ўзбекларни ўзига душман биладиган бўлди.

 

Во, Аллоҳ! Бу қандай кўргулик?! Шундай ҳам бўладими? Бутун фуқаро ҳукуматнинг, ҳукумат эса фуқаронинг душманига айланса? Минг афсуслар бўлсинким, ҳолат бугун Ўзбекистонда айнан шундай. Шундай бўлгач, халқ, омма ҳам бу ноинсоф ҳукуматга қарши бирор ҳаракат қилиши мумкинми? Мантиқан, шундай бўлиши мумкин. Лекин бу Каримов ҳукуматига "душман" бечора ўзбеклар қўлида нима бор ва унинг қўлидан ни ма ҳам келади? Бу ярим оч халқ, биринчидан, кунлик турмушига зарур бўлган бир парча нонни топмоқ учун узун кун сарсону-саргардон-ку. Иккинчидан, юқорида айтганимиз каби, бутун халқ бош-бошига қамоқхонага тушиб чиқди. Оғзидан гап чиқара оладиган кишиларнинг барчаси ҳибсда ўтиришибди (туришибди, дейиш керак, чунки улар у ерда ҳақиқатан ўтира оламайдилар, тик туришади). Демак, Ўзбекистон ҳукумати нинг, яъни Каримовнинг "душмани", Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистондаги мусулмон аҳолидир, аммо бу фуқаро, бу халқ, ҳукуматга қарши бун дай актсияни тайёрлаш ва уни амалга ошириш имкониятига мутлақо эга эмас. Бу халқда бундай ишларга қўл уриш хаёлида ҳам йўқдир. Чунки бу аҳолида ташкилотчилик, йўлбошчи ва пул йўқ, ахир.

 

Портлашларни, Президентга, Каримовга суиқасд, деб атаяптилар. Аммо портлашлар эса, Каримовнинг "арвоғи" ҳам бўлмайдиган ерларда содир бўлмоқда. Жуда пухта, ёвузларча фақат бегуноҳ инсонга зарар келтирадиган этиб ташкил қилинган. Чунки портлашлар натижасида нуқул одамлар қирилиб, деярли моддий зарар бўлмаган. Ҳайратга соладиган жойи шундаки, бу Каримовнинг жонига "қасд" қилганлар шунақа аҳмоқ одамларки, улар Тошкентнинг ихтиёрий жойига ҳеч бир мақсадсиз портловчи моддаларни ташлаб кетишаверадилар. Қаранг, ҳаракат чиндан ҳам Каримов жонига суиқасд бўлса, портлашлар нега бир вақтнинг ўзида беш жойда бўлаётир? Айни вақтда битта Каримов беш жойда бўла олмаслиги гўдакка ҳам аниқ-ку. Каримовдай она кўксини тишлаган шайтонга қарши ишлаётган "жиноятчилар", наҳотки битта Каримовни "бешта" тасаввур этган бўлсалар?! Бордию, бу "жиноятчилар" ростдан ҳам шунақа беақл, бефаросат бўлсалар, овора бўлиб уларни маҳкама қилиб ўтиришга ҳожат йўқ. Уларни дарҳол жиннихонага жўнатмоқ зарур.

 

Қисқача қилиб, айтганда портлашлар Ўзбекистон давлат махсус органлари тарафидан ташкил этилганлиги ҳеч қандай исботга муҳтож эмас. Шунга қарамасдан, оддий кишиларга тушунарлироқ бўлиши учун барча гумонлар, шубҳаларни санаб ўтмоқдаман.

 

Шундай қилиб, юқорида саналган гуруҳлар бундай ҳаракатни истаган ҳолларида ҳам бунга қўл урмасликларини ва уларнинг ақлдан озмаганликларини кўрсатдим.

 

Умуман ўша 16-февралдаги портлашларни амалга ошира оладиган, шунча маблағ сарфлаб, қанча одамларни боқиб, жиноятга ўргата оладиган бирорта гуруҳ Ўзбекистонда бўлиши мумкинми? Тўғри, бу саволга йўқ, деб бўлмайди. Бу ерда, бу саволга "ҳа, Ўзбекистонда шундай гуруҳ бор", деб жавоб бермоқ учун яна Ўзбекистон ҳукумат органларига қайтиб келамиз. Бундай одамларни ҳам, гуруҳни ҳам яна Каримовнинг ўзининг  атрофидан излаймиз. Бу ерда улар сўзсиз мавжуд. Каримовнинг атрофида, на фақат бундай "ўйинларни" ташкил этиш, ҳатто истаган дақиқада Каримовнинг кулини кўкка совурадиган одамлар ва гуруҳлар мавжуд. Улар кимлар? Улар ҳеч бўлмаганда уч гуруҳни ташкил этади. Биринчи гуруҳ, президент маъмурияти; иккинчи гуруҳ, Ўзбекистон Ички ишлар Вазирлиги; учинчи гуруҳ, Республика хавфсизлик хизмати комитетидан иборатдир. Бу гуруҳларнинг молиявий ва қурол топиш имкониятлари ҳақида сўзлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо булар шунақа актсиялар бошлаш даражасига кўтарила олдиларми? Бундан ташқари, бундай мақсадсиз, Каримовнинг арвоҳига ҳам яқинлашмайдиган, қуруқ бегуноҳ кишилар ўлимига сабаб бўладиган ваҳима, пўписа уларга бу гун зарурми? Менимча, бу учала гуруҳ ҳам ҳали бундай қатлис ҳаракатлар содир этиш даражасига кўтарилмади ва улар бунга тайёр эмас. Иккинчидан, бу портлашлар суиқасд ёки Каримовга пўписа қилишга ҳеч ўхшамайди. Демак, портлатиш, Тошкентдаги 16-феврал жиноятлари Каримов шахсига ва унинг жонига ҳеч қанақа алоқаси йўқ, деган хулоса қилиш керак бўлаяпти. Ҳар ҳолда яна бир қатор мумкин бўлган имконларни кўрсатаман. Масалан, Ўзбекистон ҳудудида Чет давлатлар томонидан шунақа жинойи ҳаракатлар содир этилиши мумкинми ва уларни тахминан қайси давлатлар бажара олиши мумкин? Ҳа, бундай бўлиши ҳам мумкин, албатта. Бу саволга мулоҳазасиз, мантиқсиз жавоб қилинса, ўшандай иғволарни, дунёнинг бир қатор давлатлари Ўзбекистон ҳудудида ташкил этиши мумкин. Лекин бу буюк мамлакатлар бундай пасткашлик билан шуғулланмайдилар. Уларнинг ҳар бири истаса Каримовнинг тақдирини бир соат ичида ҳал эта олиш қудратига эгадирлар. Аммо Каримовнинг жони ва мансаби уларга мутлақо зарур эмас.

 

Сўнг замонларда диктатор Каримов Тожикистон билан муносабатларда ўзини ноқулай сезмоқда. Унинг тожик қуролли мухолифати билан муносабатлари ҳам ерида эмас. Балки, тожиклар диктаторни "чўчитиб" қўйишни истагандирлар?! Бунга ҳам тафаккур чопмайди. Чунки Тошкентдаги портлашлар ҳисоби йўқ мақсадсиз, бошқа тарафдан жуда содда кўринишда ташкил этилган. Тожикларга бунақа мақсадсиз ваҳима нимага керак?

 

Навбатдаги ташқи гуруҳ-бу "толибан"дир. Чунки Каримов Россия билан бирга кўпдан "толибан" гуруҳига қарши сиёсат юргизиб келаётир. Маса лан, генерал А.Дўстум гуруҳини Каримов жон-жаҳди билан қўллаб-қувватлагани жаҳонга маълум. Ҳақиқатан Афғонистонда "Толибан" ҳукумати И.Каримов режимига ва унинг шахсига жуда совуқ қарайди. Аммо "Толибан" ҳукумати Каримовни ёмон кўришлигини, уни ёқтирмаслигини Ўзбекистонда мақсадсиз, маъносиз  ваҳималар ташкил этиш билан ифодалашга ҳожат нима?

 

Юқоридагилар кўрсатадики, Тошкентдаги мақсадсиз жиноятга ташқаридан бирорта куч ёки гуруҳ аралашмаган, бунга уларда ҳеч қандай моддий, маънавий, мантиқий ва сиёсий манфаат йўқ.

 

Ҳақиқат шулки, 16-февралда Тошкентда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор. Ўзбекистон ҳукумати, ҳатто Каримовнинг шахсан ўзи портлашлар овози тинмасданоқ, бу "Каримовга суиқасд", деб эълон қилди. Шундай қилиб, Тошкентдаги портлашлар ҳақидаги илк хабарни Каримов жаноблари ўзлари ўз оғизлари билан хабар қилди. Нега бунчалар шошма-шошарлик, нимага бунчалар ишонмаслик? Нима, энг илк хабарни мамлакат президенти ўзи эълон қилмай, Давлат ахборот воситалари Ўзбекистон ҳукумати жадал хабарлари ёки унинг баёноти сифатида ахборот берса, воқеаларнинг, ҳодисанинг аҳамияти ўзгариб қолармиди?! Бу аҳвол менга совет даврига оид бир тартибни эсга келтирди. Ўша замонлар, КПСС съездларидан сўнг ўтказилган биринчи пленумда ташкилий масала натижаларини 1-котиб бўлиб сайланган киши ўзи эълон этарди, яъни у ўзини ўзи биринчи бўлдим, деб айтарди. Бу эса, одамлар орасидаги ўзаро умумий адаб, ахлоқ қоидасига унча ҳам мос эмасди. Шунинг учун бу одат жуда эриш туюларди. Аммо шундай қилишарди. Чунки бошқа бирисига ишонишмасдилар. КПСС МК Сиёсий Бюроси аъзолари бир-бирига шунчалар ишончсиз эдилар. Бу ерда ҳам шунақа бўлди. Агар бошқа бирортаси хабар қилса, воқеани бошқача эълон қилиши ёки ҳодисанинг бошқача асл мақсади очилиб кетиши мумкинга ўхшаб кўринди менга.

 

Портлаш ва уни дарҳол Каримовнинг шахсан ўзи суиқасд, деб эълон этишининг ўзи жуда шубҳали бир ҳолатдир. Булар барчаси портлашларни ташкил этганлар ва "жабр дийдалар" ҳақида, улар орасидаги боғланишлар, балки муносабатлар ҳақида кишини кўп ўйланишга мажбур этадиган факторлардир.

 

Шунинг учун такрор-такрор, бу мақсадсиз, маъносиз, мантиқсиз фақат гуноҳсиз фуқарони қурбон этишдан бошқа ҳеч нарсани кўзда тутмаган ёвуз жиноятни ким ташкил қилди ва амалга оширди, деб сўроқ қўйишга тўғри келмоқда. Аммо мен бу мудҳиш хабарни эшитганим ҳамон жиноятчилар Каримов атрофида, деган хулосага келдим. Бу яшин тезлигида мияга урилган илк ҳис эди. Шунга қарамасдан, "Демак, Каримовнинг мустабид режими тугаш нуқтасига келмоқда. Ҳа, бу режимнинг сўнгги аянчли бўлиши ҳақида доим сўзлаб ва ёзиб келдим. Чунки бу режимнинг оқибатини башорат қилмоқ учун алоҳида талант, қобилият зарур эмасди. Лекин биз, Каримов қочиб қутулар, аммо бечора бегуноҳ аҳоли катта қурбонлар бермасайди, деб хавфсилардик. Бугунги бу мақсадсиз портлаш, бизнинг огоҳимиздан илк даракми, деб қўрқаман. Аллоҳим ёмонликлардан Ўзинг сақлагайсан!", деб блокнотимга ёзиб қўйдим.

 

Дарҳақиқат, Каримов "барқарорлиги"дан доим қон ҳиди келарди. Чунки Каримов ҳокимияти бошдан бегуноҳ инсонлар қони устига қурилди. Каримов ҳокимиятга келибдики, Қўқон, Ўш, Оқ-Қурғондаги қонли воқеалар. 1992 йилги студенларнинг қони тўкилиши ва бугунги 16-феврал ҳодисаси. Кўраяпсизми, бу ҳокимият, бу "барқарорлик" ҳамон инсонлар, фуқаро қони ва кўз ёшлари ҳисобига тик сақланиб турибди.

 

Юқоридаги фикр ва хулосалар оғиздан-оғиз эшитган хабарлардан чиқарилганди. 1999 йил 24 феврал куни Берген шаҳар кутубхонасида "Комсомолская правда"(КП) газетасининг 18.02.99 й. сонини ўқидим. Бу ерга, яъни Новегиянинг Берген шаҳрига рус тилида биргина КП газетаси 4-5 кун кечигиб, баъзан бир ҳафта кечикса ҳам келиб туради.

 

Газетадаги хабарга кўра, Тошкентдаги портлашларга 1998 йили мансабидан туширилган баъзи шахс ва гуруҳлар аралашган, деган фикр олға сурилади. Бу фикр мутлақо асоссиз. Чунки  биринчидан, Ўзбекистонда мансабдорлар тўласинча порахўрликка асосланган системада ишлашади. Шунинг учун бу ерда бирор амалдор мансабидан туширилса, демак унга жиддий, яъни ҳақиқий ўғри- жиноятчи тамғаси босилган бўлади. У қамалмай ташқарида юрганидан минг рози. Унинг (ҳатто улар бир гуруҳ бўлсалар-да) қўлидан ҳеч бир иш келмайди. У ёки улар мансабидан тушурилиши ҳамон ҳеч қанақа ҳаракатга қодир бўлмайдиган ҳолатга келтириб қўйилиб, тўла ва батамом сафдан чиқариб ташланади. Мансабда давом этаётган кечаги улфатлар, шериклар барчаси бугун ундан (улардан) ўзларини нари олишадиган бўлиб қолишади. Шунга кўра, улар Тошкентдаги портлаш сингари ишларни режалаштириш ва унга ижрочи топиш, ёллаш, маблағ тўплаш ва сарфлаш каби кўп тормоқли вазифаларни бажаришга мутлақо қодир эмаслар. Иккинчидан, жиноят ниҳоят даражада мақсадсиз, мантиқсиздир. Мансабдан тушган, шартли қамоқдан ташқарида юрган киши ёки кишилар гуруҳи бундай мантиқсиз, қатлис қадам қўя олиши ақлга сиғмайди.

 

Газета, 1998 йили мансабдан кетганлар, деганда кўпроқ И. Ҳ. Жўрабеков шахсига уруғи беради. Мен эса, И.Ҳ. Жўрабековни мансабдан четлаш ган, деб ҳисобламайман. Чунки Жўрабеков чиндан ҳокимиятдан кетган бўлса, Каримов ҳокимияти ҳам узоқ яшамайди. Каримов бу ёруғ дунёда  Жўрабековдан ажрала олмайди. Тескариси ҳам худди шундай, яъни Жўрабеков ҳам Каримовдан тирик ажрала олмайди. Уларнинг бири бошқа сини ўлдира олишмайди ҳам. Уларнинг бири иккинчиси жонига қасд қилди, демак, ўз жонига  қасд қилди бўлади. Ўз жонига қасд қилувчи инсонлар Каримов ва Жўрабековларга мутлақо ўхшамайди. Мустақил Ўзбекистоннинг ўтган 8 йили уларни бир-бирига шундай боғладики, энди улар яшаса ҳам, ўлса ҳам бирга бўладиган  бўлиб қолдилар. Ажал Аллоҳдан бўлса, у бошқа бир ҳол.

 

Модомики, Жўрабеков ҳозир расмий равишда иш кобинетидан четлаштирилган экан, бу иш унинг фаолиятида камчиллик ёки  у тарафидан пора хўрликни ривожлантириш содир бўлгани учун эмас, аксинча, Каримов ва Жўрабековнинг биргалашиб пора олиш йўли билан мислсиз кўп бойлик ва тўпланган мулкларини, Ўзбекистон табиий бойликларини ўз фойдаларига тўла ва батамом ўзлаштирганларини қисман ниқоблаш  мақсадида амалга оширилган навбатдаги найранг, ўйин, холос.

 

Демак, И.Жўрабеков ва И.Каримов бир-бирига қарши ишламайди, ишлай олмайди. Киши табиати шундайки, у ўз шахсига ўзи қарши ишлай олмайди.

 

Кўринаяптики, КП газетаси ўртага ташлаётган тахминларда ҳам ҳеч қандай мантиқий асос йўқ. Бу ерда ҳам бир томондан портлашлардан ҳеч қандай манфаат кўринмайди, иккинчи тарафдан такрор ўртага портлашларнинг, уларни содир этганлар учун мақсадсизлиги кўндаланг бўлади. Ахир, портлатишдан мақсад нима: суиқасдми, пўписами ёки оддий ўйин, машқми?! Суиқасдни қўя туринг, ўйин ёки оддий машқ ҳам бундай бўлмайди, ахир.

 

Тошкентдаги портлашлардан хабар топган ҳамон мана шуларга ўхшаш бир қатор эътироз ва тахминлар қилган бўлсамда, уларни Ўзбекистон давлат хавфсизлик бошқармаси (эски КГБ) ёки Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги  Каримовни қўрқитш учун пўписага ташкил этганмикин, бу Ўзбекистон ҳукумати ички ихтилофлари ташқий кўриниши бўлса эҳтимол, деган хаёлга ҳам боргандим. Аммо воқеаларнинг ривожи, уларни ислоҳ этиш, "жиноятчиларни" тутиш, уларни тергов ва суд жараёни менинг бу илк хаёл ва хулосаларимга бир қатор қўшимчалар киритди. Қуйида ўша қўшимчалар ҳақида сўз кетади.

 

Қўшимча фикрлар.

Бу фикрлар Тошкентда содир бўлган портлашлар воқеаси бўйича биринчи маҳкама (чунки бу муносабат билан қатор маҳкамалар ўтказилади) ҳукми эълон этилгандан сўнг пайдо бўлди.

 

Маълумки, Тошкентда портлашлар воқеаси феврал (1999 йил) ойида содир этилганди. Мана яқинда, яъни июн ойида "жиноятчилар" устидан ҳакамлар ҳукми эълон этилди. Ҳозирча 22 киши устидан маҳкама ҳукми ўқилди. Улардан олти киши олий жазо, ўлимга, саккизтаси йигирма беш йиллик қамоқ жазосига ва қолганлари ўн йилдан йигирма йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм этилганликлари эълон қилинди.

 

Бу ҳукм, ҳар тарафлама буюк бир жазони хабар этди. Бу маҳкама, Ўзбекистон совет Руссияси таркибидан чиқиб (Ўзбекистон мустақилликка эришди, дейиш бугунги Ўзбекистонга тўғри келмайди. Тарихий вазият тақозоси ўлароқ, Ўзбекистон ўз-ўзидан мустамлака таркибидан чиқиб қолди. Аммо у озод бўлмади, балки метрополияга сотилган ўғрилар қўлида гаровда қолди) қолгандан кейинги энг катта маҳкама жараёнидир. Бу жараён "жиноятчилар (террористлар)" сони ва уларнинг жазолари ҳажми жиҳатидан МДҲ тарихида энг катта маҳкама жараёнидир. Аммо жиноятчиларнинг сони ва уларга берилган жазонинг оғирлиги, унинг умумий ҳажми, маҳкаманинг шов-шуви эмас,  жараённинг бошқа томони мени қизиқтиради. Масалан, Тошкентда бўлган портлашлар ажойиб, ўзига хос бир шаклда содир этилганди. У ҳақда юқорида бир мунча мулоҳазалар юритилди. Ўзбекистондан узоқдалигим сабаб, фақат расмий хабарлардан келиб чиқиб, у ерда, бир қатор тушуниб бўлмас, мантиққа ҳеч яқинлашмайдиган деталлар борлигини сезарди, киши.

 

Мана энди, жиноятчиларни, яъни портлашларни бевосита ижро этганларни тутиш, тергов ўтказиш ва уларни маҳкама қилиб, ҳукм чиқариш эса, яна ҳам ажойибироқ бўлди. Қаранг, ҳаммаси бўлиб уч ойга яқин вақт давомида шундай катта пртлашларни ижро этган жиноятчиларни тутиш, тергов ўтказиш ва улар устидан маҳкама ҳам ўтказишга улгуришибди. Ҳайрон қоларлик даражада тезкорлик (оперативлик). Бундай "тезкорликни жаҳон политсиясида оммалаштириш лозим".

 

Шундай тезкорлик билан жиноятчиларни аниқлай оладиган Ўзбекистон органлари жиноятнинг содир бўлишига нега йўл қўйдийкин?! Жиноят чиларни аниқлаш ва тутиш жараёнига қарасангиз, жиноятчини худди доим кузатишганлар-у, аммо уни жиноят содир этмасидан аввал эмас, атайлаб жиноятни ижро этгандан сўнгра тутиб олишганга ўхшайди. Яъни бутун жараён: жиноят содир этиш, уни бошқариш ва жиноятчини ту тиш бир нуқтадан, бир киши томонидан бошқарилгандай туюлади кишига. Бошқа ҳолда Тошкентда содир этилганига ўхшаш жиноятларни аниқлаш ва ҳатто фақат ижрочиларни тутиш учун уч ойлик муддат ниҳоятда оздир. Ўзбек тезкорлари (оперативниклари) эса, бу муддат ичида 22 киши устидан бутун жараённи тугатиб, уларга боғли бўлган яна қанча минг "иштироқчиларни" ҳам қамоққа олишиб улгурушганлар. Ўша 22 "жиноятчи" устидан ўтказилган маҳкамада чиқарилган хулосаларга кўра жиноятнинг "бош айибдорлари", яъни ташкилотчилари, жараённи маблағ ва қурол билан таъминловчилар ҳам аллақачон аниқлаб қўйилган. Аслида 22 "жиноятчини" ҳам бундай тез тутиш чакана иш эмас. Нима, бу 22 "жиноятчи" киши жиноят содир этгандан сўнг бир уйга йиғилиб, Ўзбекистон жиноят қидирув ходимларини кутиб туришганмидиларки, уларни бунчалар тезликда тутиб олишибди?! Тергов-чи, тергов нега бунча тез тугади? Тошкентнинг энг муҳим маъмурий идоралари ёнида, ҳатто у бинолар ичида қатор портлашлар ташкил эта олган жиноятчилар шунчалар осонлик билан ўзларини жиноятчи, деб тан олишларига ишониб бўладими?

 

Айтганимиздек, 22 "жиноятчи" маҳкамасидаги яна бир ҳолатга қаранг. Уларнинг барчаси бирданига, худди ўргатилган тўтилар сингари "жиноятни" ташкил этувчи ва уни бошқариб турувчи, маблағ ҳамда қурол билан таъминловчи сифатида Тоҳир Йўлдошев ва Муҳаммад Солиҳнинг номларини такрорлаб туришди. Демак, "бош жиноятчи"лар ҳам тайёр, фақат уларни тутиб Ўзбекистонга келтириш қолган, холос. Менимча, ўша 22 кишидан бирортаси ҳам Т.Йўлдошев ёки М.Солиҳнинг кимлиги ва улар қаерда ишлаб, яшашларини ҳам билишмасалар керак. Менга бу 22 киши, кўпроқ ясама "жиноятчи" бў либ кўринади. Ҳар ҳолда шундай бўлишини ҳам эҳтимолдан ташқарида тутиб бўлмайди.

 

Тошкент воқеалари мантиқдан узоқ бўлсада, тубандаги икки ҳолни тахмин қилиш мумкин.

 

Биринчи, Каримов ва Ўзбекистон Ички ишлар Вазирлиги ёки Ўзбекистон Хавфсизлик Комитети (эски КГБ) ўртасида айрим низо чиқади. Бу икки орган, қайси бири бўлишидан қатъий назар Каримовга пўписа сифатида бу ўйинни ўртага чиқаради. Масала шундай бўлса, жараённинг давоми изоҳга муҳтож эмас. У ёғи ҳаммаси лиқобчаларда келтирилади. Ундай ишларни қандай бажаришни совет жосуслари жуда яхши билишади.  Такрор, айтамизки, Ўзбекистонда бу органлар бу даражага кўтарила олмагандир, ҳар ҳолда.

 

Иккинчи вариант, аммо буниси ҳам биринчисига яқин. Бу ерда ҳам ҳаракатлантирувчи, ижро этувчилар ўша юқорида тилга олинган икки орган, аммо бошқарувчи, буйруқ берувчи, қумондон Каримовнинг шахсан ўзи бўлади. Яъни халққа, ўзбекларга душманлик Каримов бошчилигида жиноятчи маъмурлар (милитсия ва кгбишниклар) ижросида содир этилган бўлади. Нега, нима учун бундай ёвузлик, безорилик, раҳмсизлик, гуноҳсиз инсонлар қони тўкилиши содир бўлди? Бу Каримовга нима учун бунчалар зарур бўлди? Мана бу саволларга мантиқли жавоб қилмоқ учун бир мунча мулоҳазалар лозим. Бизнинг кишилар, яъни ўзбеклар бундай мураккаб мулоҳазаларга боришмайди. Тўғрироғи бундай фикрлашга қўрқишади. Шунинг учун ўзларини бундай ҳодисалар бўлишига ишонмайдиган этиб кўрсатишга уринишади.

 

Шу ерда бир тарихни ҳикоя қилиш тўғри бўлар, деб ҳисобладим. 1991 йил эди, ҳали Президентлик (Каримовни "сайлаш") сайловлари ўтказилма ганди.Ўша замонлар Самарқанд вилоят Қўшробот районнинг бир қишлоғида Жума намози жамоасида қатнашишга тўғри келди. Мен билан  Қўшроботлик "Бирлик"чи Бозорбой Суванов исмли дўстим ҳам бор эди. Аслида мени бу ерга Бозорбой эргаштириб келганди. Бозорбой намоз бошлангунча намозга келган одамлардан ўнтага яқин кишини менинг ёнимга тўплади. Мен уларга бироз сиёсатдан, бугунги кун сиёсатидан сўзладим. И. Каримов юргизаётган сиёсатни бироз танқид қилишга уриндим, албатта. Менинг сўзларим, "Каримов бизни алдамоқда, оқибатда бу одам (Каримов) халққа кулфат келтиради", деган мазмунда бўлди. Аммо тингловчилар мени тушунмади ёки ўзларини тушунмасликка солди лар. Тўғрироғи улар мени тушунишни истамадилар. Улар менга очиқдан-очиқ қарши чиқмадилар, лекин менинг фикрларимни қабул ҳам қилмадилар.Чунки улар ҳали Каримовнинг лўлиликлари, ёвуз сеҳри таъсирида қарахт, ғофлатда эдилар. Ўша ўн киши менинг фикрларимни қабул қилганда ҳам дунёга янги бир инқилоб келиб қолмасди, албатта. Мен бу ерда фақат кишиларнинг хусусиятини (менталететини) таъкидла моқчиман, холос. Аммо ҳозир, ўша Қўшроботлик намозхонлар "у киши бизга тўғри сўзлаган экан, ўша домла қаерда?", деб сўраб юрганлармиш.

 

Бугунги масала эса яна бошқачароқ, бунинг асл моҳиятини тўла англаб этмоқ учун бизнинг одамларга замон кечмоғи керак бўлади. "Қулнинг ақли тушдан кейин киради", деб бекорга айтилмаган, шекилли. Бизнинг халқ ҳали қулликдан заррача узоқлаша олмади.

 

Шундай қилиб, 1999 йил февралида Тошкентда содир бўлган портлашлар, яъни бу мисли кўрилмаган ёвузлик, нуфусга, фуқарога душманлик шахсан Каримов режаси ва унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилганлигини кўрсатишга ҳаракат қиламан.

 

Келинг, яна ўша портлашларга бир жиддий назар ташлайлик. Масалан, Ўзбекистон органлари жиноят содир этилишининг тахминан қуйидаги схемасини тасвирлашди ва айнан шундай схема билан иш юритганларини тергов материаллари билан исбот қилишган бўлишди.

 

"Машҳур" схема эса, тубандагича бўлган бўлиши эҳтимол:

1. Жиноятни режалаштирган ва амалга оширишда бевосита раҳбарлик қилган ёки қилганлар.

2. Бутун жараённи молиявий ва қурол билан таъминловчи ёки таъминловчилар.

3. Портловчи моддаларни ( балки бомбалар ) жойларга ўрнатганлар ва уларни портлатувчилар гуруҳи, яъни бевосита жиноят содир этувчилар.

 

Тошкентда ўтказилган маҳкама жараёнидан кўринадики, деярли уч ой ичида Ўзбекистон махсус органлари схемада кўрсатилган ҳолатни тўла ва батамом "ойдинлаштиришган"; бу жараёндаги бутун "жиноятчи"ларни аниқлашганлар ва ниҳоят жиноятчиларнинг асосий қисмини, жиноятга воситачи бўлганларнинг барчасини тутиб қамоққа олишга улгурушганлар. Айни замонда фақат "жиноятни режалаштирган ва унга раҳбарлик қилган икки киши" мамлакатдан ташқарида бўлганлиги учун тутилмаган, холос. У "жиноятчиларни", "бош жиноятчиларни" тутиб Ўзбекистонга келтиришда ИНТЕРПОЛ-дан ёрдам сўрашган. Ҳа, портлашларни ташкил этишнинг бош мақсади ҳам шунда эди. Тошкентда жиноят айнан шу мақсадда ташкил этилганди, шекилли. Уларни халқаро жамоатчилик кўз олдида "террорист" этиб кўрсатишмоқчи эдилар.

 

Агар бу ҳолатга оддий қаролса, яъни Ўзбекистон махсус органлари таклиф қилаётгандай тасаввур қилинса, бугун Ўзбекистон жиноятларни очиш соҳасида жаҳонда биринчи ўринга чиқди, улар бу жабҳада "рекорд" қўйди, деяверинг. Яқинда бутун дунё уларнинг "тажрибаларини" ўрганишга кела бошлайди.

 

Афсуски, бу "рекорднинг" асил моҳияти Ўзбекистон  махсус органларининг моҳирлигида эмас, аксинча уларнинг ўзлари жиноятчи бўлиб, қамоққа олинганлар, жазоланганлар айбсиз ёки ясама, Ўзбекистон милитсияси ёки КГБси тарафидан сунъий жиноятчилар ясалганлигидадир. Бундай "тажрибанинг" оммалашувига шубҳа катта.

 

Маълумки, Ўзбекистон советлар таркибидан тушиб қолгандан буён, унинг ҳукмдорлари мамлакатнинг ҳақиқий мустақиллигини истаган, чин ватанпарварларни таъқиб этиш, қамаш ва қириб ташлаш билан изчил шуғулланиб келаётир. Масалан, мамлакатдан қочиб чиқолмаган ҳақиқий ватанпарварларни қатағон қилиб ва уларни яширин ўлдириб юбориш орқали тўла битиришди. Энди яна бир неча  ватанпарвар чет элларда  муҳожирликда қолмоқда. Ўзбекистон ҳукмдорини (Каримовни) тинчлантирмаётган, унга уйқу бармаётган сабаб, манба ўша чет элларда яшаёт ган 10-15 муҳожирлардир.

 

Каримов сўнгги 6-7 йил давомида жосус ёллашга мислсиз катта маблағ сарфлаб, ўша чет элларда яшаб турган муҳожирларнинг юриш-туришларини давомли кузатиб келаяпти. Масалан, уларнинг бир қисми "Озодлик" радиосида танқидий фикрлар билан чиқишлар қилишарди. Каримов ҳукумати катта миқдорда олтинлар ҳаржлаб, АҚШда баъзи воситачилар топди ва улар ёрдамида 1997 йилдан бошлаб уларни радиода бошқа сўзламайдиган этишга мувоффақ бўлди. "Озодлик"ни тингловчиларга маълумки, шу кунларда у радионинг ўзбек шубаси Ўзбекистон Дав лат радиосининг Прага  бўлимига айлантирилган. Кўраяпсизми, Ўзбекистон олтинлари нималарга қодир! Чунки "Озодлик"нинг ўзбек шубаси Ўзбекистон олтинлари ҳисобига ўз эшиттиришларининг 50%-ни Ўзбекистон расмий хабарларига боғишлайдиган бўлиб қолди.

 

Хуллас, чет элларда юришган бир қатор муҳожир мухолифат вакилларини асосий матбуот органидан маҳрум қилишди. Аммо бу ҳам Каримовга тинчлик келтирмади. Чунки ҳали "Эрк" партияси раиси М.Солиҳ анча фаол қолмоқда. У анчагина мамлакатларга саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиб турибди. У ер, бу ерда кўзга кўринган жаҳон сиёсатчилари билан учирашувлар ўтказмоқда, балки М.Солиҳ у ерлардан моддий ёрдамлар ҳам олаётгандир? "Эрк" газетаси нашри ҳам тўхтамаётир. Шунингдек, 1991 йиллари жуда фаол бўлган Наманган "Адолат"чилари амири Тоҳир Юлдошев ҳам анча фаол. Унинг Ислом дунёси билан алоқаси жуда яхши, тожик қуролли мухолифати билан бирга фаолият кўрсатган. Мана шу каби хаёллар ҳам Каримовни ҳеч тинч қўймайди. Шунинг учун нима қилиш керак, уларни қандай қилиб тинчитса бўлади, Уларни тутиб Ўзбекистонга келтириб жазолай оламанми, деб савол беради Каримов ўзи ўзига. Ҳеч бўлмаса уларни дунёга "жиноятчи" этиб, жар солишни ташкил этиш мумкинмасми, деб дағдаға қилади, у ювундихўрларига. Тошкент портлашларининг негизида мана шунга ўхшаш Каримовнинг тинчлигини бузувчи масалалар турибди. Барча сабаб ва оқибатларни ана шу негиздан ахтарсанггиз сўзсиз ҳақиқатни топасиз.

 

Бугун Каримовнинг қўлида ўзбек сиёсий муҳожирлари тўғрисида керагидан ортиқча маълумотлар тўпланган. Шунинг учун улар, яъни Каримов ва унинг ювундихўрлари ҳисобича  Т.Юлдашев ва М.Солиҳ фаолиятларига алоҳида эътибор бериб, улар билан алоҳида шуғулланиш керак, деган хулосага келишган. Бу иккисидан улар жуда қўрқаётган кўринади. Балки улар ҳақида Каримов тўдаси қўлида бошқа ваҳимали ёлғон, тўқилган маълимотлар ҳам бордир. Шунинг учун Каримов воқеаларнинг олдини олишга, яъни воқеаларнинг олдида юришга уринаётган кўринаяпти. Масалан, 1992 йили январидаги студентлар ғалаёни масаласини эсланг. Ўшанда ҳам Каримов "студентлар митинглар ташкил қилиши мумкин", деб ҳисоблаб, унинг олдини олмоқ мақсадида ўзи махсус "ғалаён" келтириб чиқарганди. Бугун ҳам худди шундай, 1992 йил январ такрорланмоқ да. Ҳатто вақтини ҳам жуда бир-бирига яқин танлашган. У замон 16-январ танланган бўлса, етти йил ўтиб, янги иғво учун 16 - феврал танланди. Мен воқеаларнинг айнан шундайлигига тўла ишонаман. Тарих одил ҳакам, келажакда булар барчаси юзага чиқажак, иншоолоҳ.

 

Тошкент 16-феврал воқеалари муносабати билан 1998 йили, бўлиб ўтган бир учирашувни бу ерда келтиришни лозим топдим. Менимча, ўша учирашув бу йилги феврал портлашларининг дебочаси бўлса карак.

 

Бу учирашув воқеаси бундай бўлганди. 1998 йил май ойи эди, чамамда, Истанбулда Яраш Қурбон исмли бир кимса пайдо бўлди. У Тожикис тонлик бўлиб, ўзини бизга у ердаги ўзбек(турк) миллатчиларининг лидериман, деб таништирди. Туркияда уни миллатчи, Тожикистон фуқаро урушида миллий жабр кўраётган турклар вакили сифатида анчагина тантанали қабул қилишди. "Турк дунёси араштирмалар Вақифи" ўз илмий оммабоб журналида саҳифа ажратиб, унинг китобидан наъмуна эълон қилди. Китоб эса, Тожикистондаги коммунистлар режимини реклама қиларди. Ундан ташқари Туркияда нашр қилинадиган "Дипломатик" номли мустақил газета Я.Қурбон билан суҳбат уюштириб, унинг ҳақида катта мақола чоп этди. Хуллас, Тожикистонда миллий ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинган турклар вакили сифатида Я.Қурбон Туркияда  анча илиқ қабул қилинди. Менимча, Я.Қурбон Туркияда юриб, бир мунча моддий ёрдамга ҳам муяссар бўлди.

 

Я.Қурбоннинг ўз эътирофига кўра, унинг Туркия сафари Ўзбекистон мухолифати лидерлари билан учирашиш мақсадида ташкил этилганди. У, ҳақиқатан  Истанбулга келганиданоқ, дарҳол М. Солиҳ билан учрашди. Ҳатто уни доим Солиҳнинг йигитлари олиб юришдилар. Ўшанда баъзи кишилар Я.Қурбон М.Солиҳ билан бундан илгари ҳам учрашган, дейишгандилар. Балки шундай бўлган бўлиши ҳам мумкиндир. Чунки Я. Қур бонда ҳам бироз ёзувчиликдан бор экан. Уларнинг бир-бирлари билан яқинлигида ўша ёзувчилик ёрдамчи бўлган бўлса ажаб эмас.

 

Я.Қурбон 1998 йили мен билан ҳам учрашди. Аммо билмадим, мен билан учрашув унинг сафар режасида бормиди ёки тасодифан бу масала ўртага чиқиб қолдими? Чунки мени у киши танимасди, мен ҳам у одамни биринчи кўриб, энди ўшанақа одам борлигини эшитиб турибман. Афтидан, мен унга қўшимча маълумот учун ёки бирор воситачилик ролида қўлланмоқ учун лозим эдим. Воситачилик, дейилганда "Бирлик", "Эрк"чилар ва муфти Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ўртасида воситачилик қилиш мақсад қилинган бўлсамикин, деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам, иш қилиб, Я.Қурбон мен билан учрашди. Мени унинг олдига Маҳмуд Ҳожиев* чақирди. М. Ҳожиев, деган киши М. Горбачев замонида кооператив тузган бўлиб, 1989-1991 йилларда Ўзбекистонда анчагина пулдор бўлиш имконятини қўлга киритган ва сезиларли мулк тўплаган одамдир. Айтишларича, Наманганда ташкил етилган "Адолат"чилар бошлиғи Т.Юлдашевни маблағ билан қўллаб-қувватлаб турган киши ҳам шу М.Ҳожиев бўлган экан. "Адолат" тугатилгандан сўнг, М.Ҳожиев ишлари ҳам авж олмай, иқтисодий синиб,  у Республикадан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ҳозир эса, Истанбулда "Қози Тош" ширкатида Қирғизистон бўйича тамсилчилик қилади. А. Пўлатов ҳали Истанбулда яшаган замонлар М.Ҳожиев у билан яқиндан алоқада бўлган, дейишади. Мен, М. Ҳожиев билан 1998 йил бошида бир тасодиф сабаб  танишган эдим.

 

Шундай қилиб, М.Ҳожиев мени Я. Қурбон билан таништирди. Я. Қурбон "Турк дунёси араштирма Вақфи"дан Туркманистонли аспирант Оға жон исмли яна бир кишини ҳам танирди. Оғажонни эса, мен ҳам танирдим. Бу ҳол ҳам Я.Қурбон билан менинг эркинроқ сўзлашишимга қўшимча сабаб бўлди. Я.Қурбонинг Ўзбекистондаги уй адреслари М.Солиҳ йигитларидан ташқари Оғажоннинг қўлида ҳам бор эди.

 

Қисқаси, Я.Қурбон муҳожирликдаги Ўзбекистон мухолифати вакиллари билан учрашувдан қандай мақсадни кўзда тутмоқда эди? У Туркияга ҳақиқатан Ўзбек мухолифати лидерлари билан учрашмоқ учун келганмиди? Унинг Туркияга келиши шахсий ташаббус эдими ёки бошқа бирор гуруҳнинг вакили эдими, бу Я.Қурбон? Я. Қурбон билан учрашиб, суҳбатлар ўтказганимда мана ҳозиргина саналган саволлар менинг кўз олдим да турарди. Аммо асл ҳақиқат, яъни Я.Қурбоннинг кимлиги, унинг Туркияга қандай мақсадда келганлиги ҳақидаги ҳақиқат Аллоҳга, Я.Қурбон нинг ўзига ёки уни бу ерга вакил этиб сафарга юборганларга аниқ. Биз эса, фақат тахминлар қиламиз, мантиқдан келиб чиқиб мулоҳазалар юритамиз ва баъзи хулосалар ясаймиз, холос. Бунинг учун энг аввал Я.Қурбоннинг ўзини, яъни унинг ўзининг тушунтиришини тинглаймиз. Масалан, у мен билан учрашувида, "Мен, "Бирлик" ва "Эрк"ни бир иттифоққа келиштириш мақсадида Туркияга келдим. Сиз бирлашмоғингиз керак. Ўзбекистон бирлашган мухолифатнинг ҳукуматни қўлга олишини истайди. Сиз бирлашсанггиз, мен Сизни иқтидорга келтираман", деб баланд парвоз баёнот қилди. "Сиз бизни қандай қилиб ҳукуматга келтирасиз, Ислом акангиз қўл қовуштириб ўтираверадими?", деган саволимга, "Сиз бирлашган мухолифатни кўрсатинг, мен Сизга ҳукуматни эгаллаш йўли ва усулини кўрсатаман. Менинг тажрибам катта, Гурзияда Шварнадзени ҳокимиятга мен ва менинг гуруҳим келтирган", деб жавоб қилди, Я.Қурбон. У, бизга ( мен ва М. Ҳожиевга) ҳукуматни эгаллаш нинг йўлини, яъни Я. Қурбон “биладиган” йўлини ҳам очиқ сўзлади. Унинг фикрича Ўзбекистондаги мавжуд ҳокимиятни фақат бир, ягона йўл билан ўзгартириш мумкин. У ҳам бўлса, фақат ва фақат "ҳарбий давлат тўнтариш ясашдир", деди. Бу ҳарбий тўнтаришни эса, мен ясайман, Сиз ҳукуматни эгаллайсиз ва бошқарасиз, деб жиддий сўзлаётганга ўхшарди, Я.Қурбон.

 

Мен Истанбулда Я. Қурбон билан икки марта учрашдим, ҳар сафар М. Ҳожиев ҳам биз билан бирга бўларди. Биз Ўзбекистон ҳақида, у ердаги раҳбарлар ҳақида, уларнинг сиёсати ҳақида, аҳолининг турмуши, ҳаёти тўғрисида кўпгина гапу-сўз қилдик. Мен унга масалан, "Ярашбой, биласиз, биз Каримов ҳукуматига  очиқ мухолифатмиз. Шунинг учун унинг сиёсатини ошкора танқид қиламиз. Шунга қарамасдан танқидий сўз ларимизни, фикрларимизни Ўзбекистон қонунларига зид бўлмаслигига интиламиз. Сиз эса, Каримов билан яқин алоқада фаолиятдасиз, амалда унинг сиёсатини қўллайсиз. Эртага такрор Ўзбекистонга қайтасиз. Аммо ҳозир бу ерда, Туркияда туриб, Сиз Каримовни, унинг сиёсатини очиқ дан-очиқ қоралаб, жуда кескин сўзламоқдасиз. Ҳатто ҳарбий тўнтариш тўғрисида тортинмасдан сўзлайсиз. Бу гапларнинг Каримовга етиб бориши мумкинлигидан чўчимайсизми?", деб савол қўйдим. Я. Қурбон менга шундай эркин, бемалол жавоб қилдики, гуё Каримов ва унинг ҳукумати Ярашнинг қўлида бир ўйинчоқ эди, кимга истаса шунга уни бера биларди. Каримов ҳукумати унча ҳам Я. Қурбон ларга ўйинчоқ эмас лигини биламан. Шунинг учун унинг бундай эркин жавоби ҳам мени шубҳага соларди, албатта.

 

Менга маълум бўлган маълумотларга кўра Я.Қурбон Америкага телефон очиб, А.Пўлатов билан ҳам суҳбатлашган. Суҳбат мазмунидан хабарим йўқ. У муфти М.Ю. М. Содиқ ҳазратлари билан эмас, унинг укаси билан учрашган. Т.Юлдашевнинг Истанбулдаги тамсилчиси З. Асқаров билан учрашгани ҳам аниқ. Аммо Т. Юлдашевнинг ўзи билан учрашгани ҳақида менда маълумот йўқ. Ана шу манбанинг хабарига қараганда, Муфти ҳазратларининг укаси Я.Қурбон билан сўзлашишни истамаган. Чамамда, унга "қаердан келган бўлсанг, ўша ерга кет, бизнинг сен билан ҳам, мухолифат билан ҳам, сиёсат билан ҳам ҳеч алоқамиз йўқ", деган мазмунда жавоб берилган. Аммо мен Я.Қурбонга бирлашган мухолифат тузиш бу эзгулик ишидир. Бироқ давлат тўнтариши масаласига қўшилиб бўлмайди. Мен бундай ҳолдан четда қоламан. Ихтиёр ўзингизда ким билан сўзлашсангиз сўзлаверинг деб жавоб қилдим.  М. Ҳожиевнинг айтишича Я. Қурбон йилнинг июл-август ойларида такрор Истанбулга келишни ваъда қилган. Аммо ўша йили Я.Қурбондан августда ҳам, ундан анча сўнг ҳам бошқа дарак бўлмади.Чунки Я.Қурбон ёлғон сўзлаганди. Мен ҳам унинг сўзларининг ҳеч бирига инонмагандим. Менинг Я.Қурбонга бошдан ишонмаганимга Аллоҳ гувоҳ ва ўша Оғажон ва яна бир Зокиржон исмли ўзбек йигити гувоҳдир. Тўғрисини айтганда, Менинг Я. Қурбон билан бир мунча либирал бўлишимда ўша Оғажон ва Зокирлар ҳам сабабчи эди. Мен уларга Я. Қурбон ҳали Истанбулда экан, унинг ким бўлиши мумкинлигини тушунтирган эдим. Шу билан бирга уларга мана силар ҳам ноумид бўлманглар, мен у билан анча суҳбатлашдим, у-бу нарсаларни яхшилиб тушунтиришга уриндим,  лекин унинг мақсади бузиқ, укалар, бу одам қип-қизил коммунист, бундайлардан дўст чиқиши мушкул,  дегандим.

 

Шундай қилиб, менимча бу "ҳарбий давлат тўнтариши ясовчига", балки уни Истанбулга жўнатган гуруҳга (бу гуруҳ Каримов гуруҳи бўлиши жуда эҳтимолга яқин) Ўзбекистон бирлашган мухолифати эмас, балки уларнинг умумий ва ҳақиқий аҳволини тўлароқ билмоқ зарур эди. "Бирлик"чи ва "Эрк"чи муҳожирларнинг ички муносабатларини яқиндан кўриш, яхшироқ тушуниш керак эди. Оқибатда, Я.Қурбон Истанбулда мумкин бўлганича бир қатор учрашувлар ўтказди, Солиҳчилар билан тўла танишди, десак ҳам бўлади. "Бирлик" ҳисобидан мен билан анчагина суҳбатлашди. А.Пўлатов билан телефонда сўзлашди. У ердан ҳам баъзи маълумотларни илган бўлиши мумкин. Умуман олганда Муфти ҳазрат ларининг позитсиясини ҳам билиб олди. Т.Юлдашев аҳволи ҳақида ҳам бир қатор хулосалар ясаган бўлиши турган гап, ҳатто у билан шахсан уч рашган бўлиши ҳам мумкин. Бордию, у М.Солиҳ ва Т. Юлдашевларнинг иккиси билан учирашувларидан ўз мақсадига мувофиқ алоҳида хулосалар чиқарган бўлиши ҳам эҳтимолдан ташқарида эмас. Чунки кейинги воқеаларнинг ривожланишидан М.Солиҳ ва Т.Юлдашевлар билан Я.Қурбон учрашганми ва уларни айрим авантюрага торта билгангами, деган хаёлга тушади киши.

 

Я.Қурбон билан учрашувлардан сўнгги воқеалар нималардан иборат бўлди? Қани, 1998 йил иккинчи ярими ва 1999 йил бошида содир бўлган воқеаларни кузатиб қарайликчи, нималар бўлдийикин? Сўнгги 4-5 йил давомида биринчи марта, яъни 1998 йил иккинчи яримида М.Солиҳ Руссияга саҳаётга чиқади. У Руссияда анчагина шуҳрат қозонган сиёсий арбоб, Руссия президентлигига даъвогар, мамлакат губернаторларидан бири машҳур генерал А.И.Лебед билан расмий учирашув ўтказади. Бу Ўзбекистон ҳукуматини ваҳимага солмаслиги мумкин эмасди, албатта.

 

Бундан кўп ўтмай, 1998 йил августда мен Москвага келаман. Аммо мен мухолифатнинг машҳур шахси бўлмасамда, М.Солиҳнинг  Москва сафа ридан кўп ўтмай менинг Москвада кўриниб қолишим Каримов гуруҳини тавишлантирмаслиги мумкин эмасди, албатта. Лекин мен, Оллоҳ гувоҳ, чиндан ҳам Москвага фақат ўз шахсий ишим билан келгандим. Менинг бу сафаримнинг сиёсатга ҳеч бир боғли ери йўқ эди. Ҳатто мен М. Солиҳнинг Москва сафаридан хабарсиз эдим [У замонлар, яъни 1996 йилдан бошлаб мен ҳатто М.Солиҳ билан гаплашмасдим]. Аммо Ўзбекистон бу ҳолатни бир занжирнинг ҳалқалари қабул қилди. Дарҳол мени Руссияда қамоққа олдиришга уринди ва бунинг уддасидан чиқишди. Бу усул М.Солиҳга ҳам қўлланиши мумкин эди. Балки Ўзбекистон бу ҳақда  Москва даги жосусларига махсус кўрсатма берган бўлиши  ҳам мумкин. Аммо улар, жосуслар М. Солиҳни кузатиб юрувчилардан ва А. Лебед тарафдор ларидан қўрқишиб, М.Солиҳни Руссияда тутишни пайсалга солишди ва бу вақт орасида у Руссиядан чиқиб кетиши мумкин бўлди. Аммо мени кузатишиб, менда қўруқловчилар йўқлиги аниқ бўлгандан сўнг тутиб қамадилар. Айни замонда эса, Ўзбекистон ҳукумати муҳожирликда бўлган ўзбек мухолифати фаол қисмини уйдурма "жиноятлар"да айблаб, уларнинг рўйхатларини бутун дунёга тарқатишди. Қизиқ, бу рўйхатга ҳам бизнинг Пўлатовлар негадир тушмай қолишди.

 

Ниҳоят, 1999 йил феврал ойида эса, Тошкентда катта террористик акт амалга оширилди. Кўраяпсизми, қандай кетма-кетликда кетаяпти бу воқеалар?! Наҳотки булар, бу қадар мосликлар фақат жўнгина тасодифлар бўлса?! Тўғри, 1998 йил иккинчи яримидаги бизнинг силжишларимиз, айниқса менинг Москвага келишим ҳақиқатан турмуший заруратдан бўлган ҳаракатлар эди. Аммо бу ҳаракатларни Каримов тўдаси (кликаси) ўз ёвуз режаларини амалга ошириш йўлида фойдаланишга уринишиб, Тошкентда ўзлари содир этган жиноятларни  бунга боғлаб кўрсатмоқчи бўлишдилар. Дарҳақиқат, Каримов тўдаси Тошкентда машҳум жиноят содир этди ва энди уни мухолифатнинг жонли, ҳаракатчан гуруҳига ағдаришга зўр бериб уринмоқдалар. Аллоҳ Ўзи Буюк Ҳакамдир,”бузоқнинг югургани самонхонагача” , ёлғоннинг умри калтадир, иншооллоҳ, асл ҳақиқатлар албатта юзага чиқажак.

 

Воқеаларнинг ташқий кўринишини қаранг? 1998 йил май-июн ойларида мухолифат ичидаги асл ҳолатни билишади; ҳатто чет элда юрганлар нинг бир қисмини иғвога тортмоқ мақсадида Ўзбекистондан Туркияга вакил келади. Бу "буюк вакил"нинг Туркия сафаридан кўп ўтмай биз Руссияга кетма-кет сафарга чиқамиз. М. Солиҳ Руссияда А. Лебед билан катта учрашув ўтказади. Бу вақт давомида Т. Юлдашев ҳам бир уйда ўтирмагандир. У ҳам у ер, бу ерга сижишлар бажаргандир, ҳар ҳолда. Ниҳоят, 1999 йил 16-февралда Тошкентнинг марказида портлашлар юз беради.

 

Воқеаларнинг мана шу келтирилган кетма-кетлиги "мантиқига" мослаб, М.Солиҳ ва Т. Юлдашевлар раҳбарлигида мухолифатни "жиноятчи" атамоқ ва мағлубиятга учиратмоқ ниятида Каримов бошлиқ Ўзбекистон жиноятчи ҳукумати Тошкентдаги машҳум, ноинсоний террористик актни амалга оширди. Бу билан Каримов тўдаси мухолифатнинг энг фаол қисмига, айниқса  энг ҳаракатчан бўлган М. Солиҳ ва Т. Юлдашевга "террорист" тамғаси ёпиштиршга зўр беришмоқда. Шунинг учун ўша 22-та ясама "жиноятчи" ўргатилган тўтилар каби бир овоздан М.Солиҳ ва Т.Юлдашевни ўзларига "раҳнома" кўрсатишмоқдалар. Аслида у "бечора" қуллар Ўзбекистон милитсиясидан (одамхўр итларидан) қўрқишганидан махсус кўрсатмани, яъни Каримовнинг нопок, ўғри, қотил терговчиларининг кўрсатмаларини бажаришмоқда.

 

Ўзбекистон тергов органлари материалларига асосланиб ўтказилган маҳкама жараёни ва ҳакамлар ҳукми воқеани, яъни Тошкентда содир бўлган жиноятни Т.Юлдашев ва М. Солиҳ бошлиқ террористик бир гуруҳ режалаштирди ва амалга оширди, деган хулосани исбот этган бўлди. Демак, жиноят ва жиноятчилар тўла аниқланган, "далиллар, ашёвий далиллар" етарли, уларни рад қилиб бўлмас асослар мавжуд. Шунинг учун 22 та "жиноятчи" портлашларни бевосита амалга оширган ва уларга яқиндан ёрдам беришган, воситачилик қилишган, деб ҳисобланди, улар устидан қаттиқ жазо эълон этилди. Шунингдек, бу "жиноятчи"ларни жиноятга тортган ва мазкур террористик авантюрани режалаштирган гуруҳнинг бевосита раҳбарлари ва раҳномаси Т.Юлдашев ва М.Солиҳлардир дейилган хулоса қилинди.

 

Ўзбекистон тергов органлари ва маҳкамаси жиноят ва жиноятчиларни ана шу тартибда аниқлаб, ҳукмлар ўқимоқни бошлади. Бу жонятларга далилчи, уларни исботлашчи? Тергов "жиноятчилар"нинг жиноятини исботлашга далил сифатида нималарни тақдим қилаётир? Ҳа, ҳозирча далил ҳам, унинг исботи ҳам ягона, яъни жиноятда шубҳа этиб қамоққа олинган кишилар ўз "жиноят"ларини бўйин олганмишлар?! Сталин қатағон замонининг айнан ўзи. "Жиноятчи" гуруҳлар раҳбари ва раҳномаси ҳисобланаётган Т.Юлдашев ва М. Солиҳлар "айбига" далил ва исбот қаердан олинибди? Бу ҳам "исбот" қилинган. Чунки терговда "жиноятчилар" уларни ўзларига "раҳбар", деб кўрсатмоқдалар. Бу "раҳбарлар" портловчи моддаларни сотиб олиш ва бошқа турли хил харажатлар учун маблағни қаердан олибдилар? Буёғини ҳам Ўзбекистонлик "Шерлок Хамс"лар боблаб, "аниқлаб" қўйишибди. Қандай, денг?! Терговга кўра, Саудия Арабистонлик бир кимса "биз Т. Юлдашевга пул йиғиб бергандик", деб терговга далил келтирганмиш. Ҳатто у кимсанинг магнитафон овози эшиттирилганмиш. Саудиялик бу кимса, қанақа "ақлли" одам эканки, "тррористик" ҳаракатга пул йиғиб берган бўлса?! Агар бу маълумот тўғри бўлса, нега унинг фақат овози ёзиб олинди? У ҳолда, ўша пулдор, "марҳаматли, соҳий" киши ҳақиқий жиноятчи эмасми?

 

Буни қаранг, бундай ваҳимали маҳкама Ўзбекистон учун, ҳатто бутун МДҲ мамлалакатлари учун мислсиз катта жараён, 22 кишидан олтиси ўлимга ҳукм қилинмоқда. Жиноятнинг исботи учун эса, қуруқ олди-қочди гап-сўзлар келтирилмоқда, холос. Ҳукмлар, жазолар қанчалик қаттиқ, аявсиз ва раҳмсиз бўлмасин, бу жараёнга дунёда ишонадиган аҳмоқ топилмас. Каримов тўдаси ҳам, унчалар дунёни бунга ишонтириш учун жиноятларни ташкил этганга ўхшамайди. Бу тўда яна ўзбекларни аҳмоқ қилмоқда, уларни қўрқитмоқда, шаштини қайтармоқда. Аммо бизнинг миллат буни тушунолмаяпти. У ҳамон қўрқув психологиясидан, "оч қорним, тинч қулоғим" псимистик принсипидан қутула олмаяпти. Шулар дан келиб чиқиб, мен жиноятчилар ясама, улар  фақат ўргатилган кўрсатмаларнигина сўзламоқдалар, каби хулосага келгандим.

 

Менинг сўнгги фикрларим мана шундай эди. Аммо яна бир тасодифий суҳбатда Ўзбекистондаги воқеаларни ҳам бир карра муҳакама қилишга тўғри келиб қолди. Ўша суҳбатдаги бир аҳамиятли нуқтани бу ерда сўзлаб ўтишни лозим кўрдим. Суҳбатдошлардан бири Озорбойжонли муҳожир бўлиб, исми Ёдгор эди. У ҳуқуқчи, Озорбойжон Республикаси Мудофаа Вазирлигида масъул вазифада ишлаган киши эди. Ўзбекистон даги воқеалар ҳақида унинг фикри анча эътиборли туюлди менга. Аслида Ёдгор ҳам Ўзбекистондаги воқеалар ҳақида менинг фикрим доирасида тасаввур қиларди. Биринчидан, унинг фикрича ҳам портлашларни режалаштирган, ижрочиларни танлашган, бутун жараённи бошқарган ҳақиқий жиноятчилар Ўзбекистон давлат махсус органлари эди. Аммо қамоққа олинган ва маҳкама этилган кишиларнинг баъзилари ҳақиқатан бевосита жиноятни содир этганлар бўлиб, улар кўрсатмаларни ҳам тўғри бераётгандилар. Чунки улар жиноятни содир этиш жараёнида доим Т. Юлдашев ва М.Солиҳлар номидан кўрсатмалар билан таъминлаб турилган. Пул, қурол ва бошқа бутун нарсалар ҳам уларга ўша икки исмдан келиб турадиган этиб, ишлар ташкил қилинган.

 

Қисқаси, Ёдгорнинг фикрича, маҳкама этилган, қаттиқ жазога тортилган кишилар Ўзбекистон органлари томонидан яширин ёлланган жиноятчилар бўлиб, Ўзбекистон органлари ёки уларнинг махсус ходимлари Т. Юлдашев ва М. Солиҳ номида улар билан алоқада бўлишганлар. Шунинг учун ҳамма ишлар рисоладагидек кетмоқда. Албатта, шундай бўлгач, жиноятчилар ҳам дарҳол тутилади, тергов ҳам тезгина тугайди. Маҳкама ўтказиш ҳам қийин бўлмайди-да. Чунки жиноят режасини, содир этиш куни ва соатини, ижрочиларнинг сони ва турини ўзлари махфий танлаб, махфий ўтказиб, энди бу томонини, яъни тергов ва маҳкама томонини очиқ бажаришмоқдалар. Мунофиқлик ва ёвузликни қаранг?! Бундай шумликни тарих билмайди. Бу фақат Каримов ва унинг тўдасидек шайтон сутини эмган кишилар қўлидан келиши мумкин, холос.

 

Айтилганлардан, Тошкентдаги жиноят Каримовнинг шахсан ўз режаси бўйича амалга оширилган ёвуз жиноятлигига шубҳа йўқ, деган хулоса чиқади. Жараённинг Ёдгор тахмин қилаётган варианти ҳам мантиқлироқ ва ҳақиқатга яқин кўринади. Аммо воқеаларнинг моҳиятини ва жиноятчиларнинг турини, турқини ўзгартирмайди.

 

Умумий хулоса, Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати, Тошкент портлашларида ягона бош жиноятчидир. Бунда заррача шубҳага ўрин йўқ. Қол ган барча ифодалар жиноятни содир этиш айрим деталларига оид бўлиб, булар масаланинг асл моҳияти учун унчалик ҳам аҳамиятли эмас. 1999 йил феврал-август ойлари.

 

17.14 Prezident “hayotiga suiqast” qilindimi?

1999 yil 16-fevralda Toshkentda bir vaqtda qator portlashlar yuz bergandi. Bu voqeaga bir yildan ko`proq zamon kechdi. Bu orada o`sha voqealarda gunohkor hisoblanib, qanchadan qancha begunoh kishilar jazolandi, hatto o`limga hukm qilindi. Ammo u voqea tarixiy hodisa bo`lib, uning tafsilotlari hali ko`p zamonlar yoziladi.

 

Men, 1999 yil fevral oyida sodir bo`lgan Toshkent portlashlari haqida o`z vaqtida fikrlarimni yozib qo`ygandim. Biroq imkon bo`lmaganligi sababli hech bir matbuot organida e’lon eta olmagandim.

 

Kavkaz - Sentr shu yil (2000) 8-avgustda “Prezident “hayotiga tajovuz” qilindimi?” sarlavha bilan o`sha, bundan bir yildan ko`proq zamon burun sodir bo`lgan Toshkent portlashlari haqida o`z xulosalarini e’lon qildi. Bu materialda keltirilgan fakt va fikrlar men 1999 yiliyoq yozib qo`ygan fikrlarga juda yaqin. Hatto ba’zi hollarda farq qilmaydi. Shuning uchun mutlaqo xolis  bir matbuot organining Toshkent portlashlari haqidagi tadqiqot va xulosalari bilan o`zbek o`quvchilarini tanishtirish foydali bo`lar, deb hisobladim.

Materialning o`zbekchaga ag`darilgan ko`rinishini quyida keltiraman.

 

”Siyosiy tanglikni kuchaytirishning mumkin bo`lgan manbalarini tahlil qilish.

Navbatdagi Mushuk(orginalda shunday deyilgan) yili (1999) Uzbekistonda fojiali boshlandi. Chunki yilning boshida, ya’ni 16- fevralda ertalab soati 11-ga bir necha minut qolganda Toshkentning markazida birin ketin qator baquvvat portlashlar yuz berdi. Taxminiy xabarlarga ko`ra, kamida 15 kishi halok bo`ldi, bir yuz ellik kishi har xil darajadagi yaralar bilan kasalxonalarga yotqizildi. Ministrlar Komiteti, O`zbekiston milliy banki binolari va boshqa shahar markazida erlashgan bir muncha ma’muriy binolar katta moddiy zarar ko`rdi.

 

17.14.1 Birinchi – rasmiy fikr.

Bugunga qator davom etib kelayotgan ma’lumotlarga ko`ra I. Karimov o`sha zamonda Ministrlar Komitetida uchirashuv o`tkazishi lozim bo`lgan. Shuning uchun bu vaqtga mo`ljallab terroristik harakat sodir etilgan, ya’ni deyarli bir vaqtning o`zida bir necha erda portlashlar tashkil etilgan. Qizig`i shundaki, Toshkentda portlashlar boshlanar boshlanmay, I. Karimov terroristik harakatni amalga oshirgan “islomchilarning qo`lini kesaman”, deb bayonot berdi. Dunyoni hayratga soladigan terroristik harakat sodir bo`lganligiga qaramasdan o`sha kuni kechqurun I. Karimov Ministrlar Komitetida chiqish qildi va bu manzara mamlakat televizoridan ko`rsatildi. O`sha zamonda televizorni ko`rishga muyassar bo`lganlarning tasdiqlashicha prezident hayratda va o`zini yo`qotayozgan bo`lib, so`zlari his-hayajonli edi, ularning ko`z oldida go`yo u hamishagi Karimov emasdi. 

 

Mazkur yig`ilishda so`zlashgan O`zbekiston xos vazirliklarning rahbarlari chiqishlari kishini hayratlantirarli edi. Masalan, “Ichki ishlar vazirligi nomidan so`zlayman, agar biz bu jinoyatni ocha olmasak, militsiya xalq oldida bodnom bo`lsin, bizga isnodlar bo`lsin. Biz ularni topamiz, ularni xalq oldiga qo`yamiz. Ular javobgar bo`ladilar”, degandi O`zbekiston ichki  ishlar vaziri Zokir Almatov. O`zbekiston milliy xavfsizlik xizmati boshligi yana ham ochg`i roq bayon etgandi. “Bu hodisalarni kim tashkil etgan va kimlar bunda qatnashgan, biz ularni bilamiz. Bizda ular haqida etarli ma’lumotlar bor. ... Jinoyatchilarni tag-tugi bilan sug`urib olishga va bir oydan so`ngra natijalar haqida hisob berishga va’da beramiz”, deb hukm so`zlagandi, u.

 

Russiyada chiqadigan “Nezavisimaya gazeta” o`z muxbirining chet ellik bir diplomat bilan o`tkazgan suhbatiga asoslanib, diplomatning  mazkur voqealar haqida tarqalgan rasmiy xabarlarga, ya’ni “rasmiy fikr”ga to`g`ridan to`g`ri shubha bildirgani haqida yozadi. Gazetaning tasdiqlashicha diplomat quyidagilarni so`zlagan: ”Bu sodir bo`lgan voqealar menga 1954 yili misr prezidenti Nosirga uyushtirilgan  suiqastni eslatadi. O`shanda nima uchundir o`q o`tkazmas zihrli nimcha (bronejilet) kiymagan Nosirga 17 marta o`q uzadilar, ammo birortasi unga tegmaydi. Biroq u suiqast Misr prezidentiga fundamentalist muxolifatni tugatishga yo`l ochgandi. Qarang, xavfsizlik xizmati rahbari jinoyatchilarni bir oy ichida tutib olishni va’da bermoqda. Bunga siz hayron qolmaysizmi? Mahalliy xususiyatlarni hisobga olganda, agar u bu va’dasini bajarmasa bir oydan so`ng hech bo`lmaganda vazifasidan ajralishi turgan gap-ku. Balki ministrda oldindan “tayyorlab” qo`yilgan jinoyatchilar bo`lgandir-a?! Qiziq, ko`chada anchayin bu voqealarga qiziquvchilarga, shahar markazida beixtiyor to`planib qolganlarga  millitsionerlar o`sha kuniyoq bu “islomchilarning” ishi, deb tushuntira boshladilar. O`zbekistonda millitsioner bunday so`zlarni so`zlashi uchun yuqorining ijozati bo`lishi lozimligini yaxshi bilasiz. O`sha kuni yana bir qiziq holatni kuzatish mumkin edi. Masalan, terroristik jinoyat sodir bo`lgan kunda shahar ko`chalarida alohida kontrol kuzatilmasdi. Arzimagan poraga millitsiya zanjirini(kordonini) kezib o`tsa bo`lardi. Bu holni ichki ishlar xodimlarining intizomsizligi, ularning poraxo`rligi bilan oqlashga urinish ham mumkin. Ammo har holda bunga shubhalanish ham o`rinlidir”.

 

Shunday qilib, Toshkentdagi portlashlarni Ozbekistonning oliy mansabdori o`ziga qarshi uyushtirilgan suiqast, deb e’lon etdi. Mamlaktning yuqori minbaridan turib  suiqastni bajaruvchilar va ularning manzillarigacha aytildi. Mana shu “oliy” ko`rsatmalar jinoyat qidiruv organlari uchun asosiy “mo`ljallar” bo`lib qabul qilinadi. Biroq barcha mahkama jarayoni to`la o`tmagan ekan, boshqa hollarni, boshqa qarashlarni ham muhakama qilsh lozim emasmi? Chunki bu voqealar ko`proq siyosiy masalalarni o`z ichiga oladigan ko`rinadi. Shu sabab, Toshkent voqealarini ifodalshning rasmiy fikridan farq qilivchi boshqa fikr va hollarni ham tahlil qilib ko`ramiz.

 

17.14.2 Ikkinchi fikr – “Reyxstagga o`t qo`yish”.

O`zbekistonning to`la islomlashgan aholisi (butun mamlakat hududi bo`ylab yoyilgan ba’zi mayda guruhlarni hisoblamaganda) asosan Farg`ona vodisida erlashgandir (menimcha, materialni tayyorlaganlar O`zbekistonni yaxshi bilishmaydi. Chunki O`zbekiston aholisining 90 foyizi musulmonlar bo`lib, mamlakatning butun hududida asosan musulmonlar yashaydi -tarjimon). Bu tuprog`i va er osti o`ta boy bo`lgan o`lka bolshiveklar kelishi munosabati bilan moddiy va ijtimoiy jihatdan juda zayiflashib qoldi. Bugun bu o`lka nihoyatda xarob bir holda  qolmoqda. Sovetlar zamoni davrida milliy, an’anaviy madaniyatni tugatishning katta choralari o`tkazilishi natijasida hozirgi davrda bu er aholisi juda ko`p ijobiy holatlardan past darajada bo`lib qoldi. Shuning uchun bugun Farg`ona vodisi nufusining siyosiy saviyasi ham juda past holda qolmoqda.

 

Sobiq SSSR-da qisqa  zamon davr surgan Yuriy Antropov hukmronligi “krasnodar”, “rostov” ishi nomini olgan tergov ishlarini boshladi va Moskva shahar Eliseevskiy gastronom (katta oziq-ovqat sotish magazini)da sodir etilgan ashaddiy qonunbuzarliklarni ommaga bildira boshladi. Biroq  bu shov-shuvlarning ichida “o`zbek paxta ishi” juda mashhuri bo`lib, u vahimaga aylantirildi. Mazkur “vahimali” ish biroz so`ng, “qayta qurush” zamoniga  kelib o`z “nihoyasiga” etdi. “Qayta qurush”ning boshlangich yillarida sovet hokimiyati joylarda qattiq qo`l, qatag`on siyosatni davom ettirdi. Bu zamon sovet “sotsiaistik qonunchilik” normalaridan biror ko`rinishda chetga chiqish kuzatilmagandi. Sovet rejimi o`zining yuqori nuqtasiga etishgan bir zamonda kreml tomonidan “sotsialistik qonunchilikni buzishga” qarshi qurash bahonasida keng qulamda targ`ibot aksiyalari boshladi va bu jarayon davomida O`zbekistonning Farg`ona vodisi jinoyatchi guruhlar tarafidan boshqarilayotgani va ular sovet hokimiyarti sistemasida, ya’ni “hokimiyat partiyasi”ga  yaxshi o`rnashib olganlari ochilib qo`ldi. Shu bilan birga boshqa noqulayliklar, bir qaraganda sovetlarda uchramasligi lozim bo`lgan holatlar ham ko`rina boshladi. Masalan, Markaziy Osiyoda butun boshqaruv hokimiyati institutlari qattiq tizimga (strukturaga) bo`yinsundirilgan qattiqqo`l urug`-aymoqlar qo`lida ekanligi ham ma’lum bo`ldi.

 

Aynan mana shu ilojsiz holat xalqning siyosiy manipulyatorlar – sovet maxsus xizmati (KGB) qo`lida itoatkor o`yinchoqqa aylanib qolishiga sabab bo`ldi. Shuning uchun ular sovet hokimiyatining so`nggi yillarida mamlakatning turli rayonlarida (balki butun hududda) “favqulodda holat” e’lon ettirmoqni “qonynlashtirish” maqsadida millararo qonli mojarolar tashkil etishi mumkin bo`ldi. Masalan, tinch aholi orasida qurbonlar va moddiy zararlar jihatidan eng dahshatli o`shanaqa mojarolardan biri 1998 yil iyun oyida Farg`ona vodisida tashkil etildi. Ekspertlarning ko`rsatishicha, o`sha fojiali qirg`inlarda, stalin rejimi davrida Gruziya hududidagi o`z ona tuproqlaridan surgun qilingan Mesxitinli turklardan yuzlab kishilar qurbon bo`lishganlar.

 

Bunday keng va boyliklari mo`l bir vodiy aholisining bunday itoatkorligi, bunchalar yuvvoshligini hokimiyatning aynan ana shu jinoyatkorona makkorligi bilan tushuntirish mumkin. Shuni ham ta’kidlash lozimki, SSSRning birorta boshqa alohida olingan rayonida emas, balki ayni shu erda, Fargona vodisida ularning harakatlari, ig`volari qonuniy (konstitutsion) ko`rinish oldi. Buni faqat ana shunday xalqning madaniy, huquqiy normalardan to`la uzoqlashishi, ya’ni o`z tarixiy an’analari, uning tashqi ko`rinishi islom va islomga asoslangan “qonunlar asosida”, “vijdonan”, “haqiqat asosida” yashash xususiyatlaridan butunlay begonalashishi bilan tushuntirishdan boshqa imkoni yo`q.

 

Rejimning ijtimoiy siyosatini o`zgartirishga qaratilgan keskin kuchlarga kellsak, bunday  kuchlarning mamlakatda majud bo`lmog`i uchun oz bo`lsada imkoniyatlar tugatilgandir. Ular faqat saylovlarda biror o`zgarishlar yuz berishiga umid qilishlari mumkin. Rejimga sezilarli qarshilik ko`rsatishning boshqa usullari anchagina maddiy mablag`lar talab qiladi. Bunday mablag` esa, aholi qo`lida yo`q.

 

O`zbekistondagi bugungi ijtimoiy - iqtisodiy vaziyatni chuqur tahlil qilmasdanoq, betaraf  ekspertlar xulosalariga siyanib, aytish mumkinki, O`zbekiston rasmiy ma’lumotlaridan farqli o`laroq, 1999 yil febrali arafasida ham, hozir ham o`zbek jamiyatida ahvol nochorrligicha qolmoqda. Ularning ta’kidlashlaricha aholining juda keng qatlami prezident faoliyatini ijobiy qabul etishdan uzoqdirlar. Oddiy xalq ammosining asosiy qismi  hukmron rejimga salbiy munosabatlarini o`z sisyosiy rahbarlarining  siyosati “dinsizligi” va axloqiy hamda shariat normalaridan uzoqligi bilan belgilaydilar. Shu sabab bunday vaziyatda mamlakatda o`tkazilishi lozim bo`lgan parlament (1999) va prezident (2000) saylovlarida “hokimiyat partiya”sining qanday qiyinchiliklarga duch kelishi mumkinlgini bashorat qilish uchun alohida qobiliyatga ega bo`lish shart emas.

 

O`zbekistonda “hokimiyat partiyasi” xalq orasida obro`yi bo`yicha moqtana olmasligi hech kimga sir emas. Xalq ommasiga iqtisodiy (hatto yolg`ondakam) ta’sir ko`rsatish imkoni yo`qligidan, u salaylovchilarga, ommaga faqat qatag`on siyosat usullarini ishlatib, ularni  qo`rqitishdan boshqa iloji qolmayotir. Bu esa, birinchi navbatda xalq orasida kelib chiqishi mumkin bo`lgan noroziliklarni bostirisga, har qanday qatag`on harakatlarni amalga oshirishga  tayyor turgan baquvvat himoya organlari strukturalarini tuzishdan iboratdir. Bu boshqa tomondan o`zgacha fikrlovchilarni siyosiy ta’qib qilish ham bo`lib hisoblanadi. Shu bilan birga bu harakatlar jamoatchilik ko`z o`ngida mafkuraviy dushmanni, qonli va ekstremistik harakatlarga tayyor turgan islomchi  obrazini yaratish hamdir. Islomchi obrazi dunyo huquq hi moyachilari uchun to`qib chiqarilgan iboradir. Chunki so`nggi o`n yilliklar davomida dunyoda terrorist islom obrazi o`ylab chiqarildi. Shuning uchun dunyo jamoatchiligi nazarini chetga burish uchun hamma usullar ma’qul.

 

Aytilganlardan kelib chiqib,  Islom Karimov ayitganidaek, Toshkentdagi terroristik harakatlarga O`zbekiston Islom Harakatining aloqasi borligiga ishonish  shubhalidir. Birinchidan, bunchalar (texnologik nazardan) yaxshi uyushtirilgan suiqastga ularda moddiy imkoniyat borligi shubhalidir. Ikkinchidan, bunday o`ta qimmat turadigan harakatni yuqori darajada ustalik bilan tashkil etish qo`lidan keladigan maxsus safarbarlikka ega jangorilar guruhi islomchilar safida borligiga ishonib bo`lmaydi. Bundan tashqari, bunday harakatlarni amalga oshirgan har qanday siyosiy  struktura, o`zining bu ishda ishtiroki borligi haqida darhol bayonot beradi. Aks holda bu harakat o`zining siyosiy ahamiyatini yo`qotadi. Chunki bunaqa harakatlar bu yoki bu siyosiy rejimni qabul qilmaslikni keng miqiyosda tarqatish, butun afgor ommasiga bildirish uchun amalga oshirilgan bo`ladi. Agar bu harakat bunday xususiyatdan holi bo`lsa, u jinoyat tusini olib, ma’nosiz qon to`kilishiga yo`l qo`yilgan hisoblanadi.

 

Bunday terroristik harakatning ma’nosi, mazmuni mavjud rejimdan norozi bo`lgan faqat islomiy harakatlar uchun emas, balki har qanday boshqa xil rejimga qaratilgan va qoshqa guruhlar tarafidan sodir etilgan terroristik harakatlarga ham tegishli ekanligini ta’kidlash lozimdir. Shuning uchun bu erda I.Karimov uchun biror xil istisno bo`lishi mumkin emas.

 

Bundan keyingi voqealar ko`rsatdiki, “jinoyatchilarni” tutib jazolashshni va’da bergan kuch ishlatuvchi tashkilotlarning  bir oylik muddatlari so`nggida ular terroristik aktda faqat islomchilar qatnashganligi fikri bilan qanoatlanmadilar. Terroristlar qatoriga mamlakatda faoliyati taqiqlangan “Erk” pariyasi lideri Muhammad Solihni ham qo`shib olishdi. Masalan, tergovlar boshlanar boshlanmas mamlakat Parlamenti gazetasi “Xalq so`zi” : “Febral voqealari  kimga zarur bo`ldi?  Uni bajarganlar kim? Uni kim tashkil etdi?”, deb yozdi. Shu erning o`zidayoq, chet elda yurgan “demokrat” Solih bir zamonlar “ qashqadaryolik 20-ga yaqin yoshlarni o`z oldiga chaqirib, ularni O`zbekistonda qonli to`qnashuvlar sodir etishga tayyorladi”, deb qo`shimcha qildi gazeta. Shuningdek, “O`zbekistonda nomi tanish, o`zini vahhobiy hisoblaydigan, Afg`oniston va Tojikistonda qo`lini qonga botirgan Tohir Yo`ldosh Solih bilan uchrashdi”, deb ham yozishdi. Shunday qilib, prezidentga qarshi uyushtirilgan suiqastni ochish ishlari jadallashib ketdi. Shundan so`ng O`zbekistonda darhol ikki kishi qo`lga olindi. 17 martda Ukraina paytaxti Kiev shahrida yana to`rt kishi  qo`lga olinib, ulardan biri Solihning ukasi edi. Qizig`i shundaki, bu olti kishi rasmlari ular qo`lga olinishidan ancha avval O`zbekiston organlari tomonidan jinoyatda taxmin etilayotganlarning fotorobot rasmlari, deb el’on qilingandi. U rasmalr ko`chalarga ilib tashlangan, Toshkent televideniyasida tinmasdan ko`rsatilardi. Jinoyatda taxmin qilinayotgani haqida ko`chalarga qoqilgan tekstlarda ular haqida xabar bergan kishilarga O`zbekiston iichki ishlar vazirligi tarafidan 240 ming amerika dollari miqdorida “mukofot’ va’da qilinardi.

 

Parlamentga va undan ko`p o`tmay prezidentlikka ham bo`ladigan saylovlar arafasida prezident va uning hamtovoqlariga muxolifatni jinoyi ishlarda ayblash, shu sababli jamiyatning madaniyligini quruqlash uchun “rejim”ni kuchaytirishga kirishishda qulaylik yaratishini alohida ko`rsatmoq kerak. Shuning uchun terroristik harakatlar haqida Karmov tarafidan aytilgan ilk fikr, u uchun “baxtli topilma”, salovlar arafasidagi zaruriy siyosiy zot “tuzi” bo`lib xizmat qildi.

 

17.14.3 Uchinchi fikr – “buyuk og`aning” munosabati.

 Biz tasvirlayotgan voqealar arafasida Toshkent o`zining “Toshkent kelishuvi”dan chiqqanligini e’lon etdi. Russiya matbuoti MHD mamlakatlarining kollektiv xavfsiz ligi shartnomasidan (“Toshkent kelishuvi”) O`zbekistonning chiqqanligi haqidagi I. Karimovning bayonotini e’lon etishgandi. Karimov fikricha “mazkur shartnoma mamlakat manfaatlariga mos kelmaydi.” Bu bayonotning Kreml tomonidan qanday qabul etilganligi o`z-o`zidan ko`rinib turibdi. Bu holga Gruziya va Ozorboyjonning bayonotlarini va Ozorboyjonning o`z hududida NATO harbiy uchoqlari bazasini o`rnatishni mo`ljallayotganini yashirmayotganini ham qo`shsak, Russiyaning harbiy tashkilotlari ilgaridan tayyorlab qo`ygan, tashkilotning qa’rida saqlanayotgan mash’um rejalarini amalga oshirishni, ya’ni u yoki bu mintaqada holatni beqarorlashtirish rejalarini faol avj oldirishga kiriashganini tasavvur qilsa bo`ladi. Shuning uchun O`zbekistonda sodir bo`lgan voqealar, ya’ni u erda yuzaga kelgan katta portlashlar Moskvalik kuch-quvvat muassasalari mantig`iga ko`ra, “sobiq qulbachaning” odatdan tashqari “haddidan” oshmasligi uchun jiddiy ogohlantirish bo`lib hisoblanishi mumkin, albatta. Russiya harbiylari generalitetining federal hokimiyatdan alohida rejimda ishlashi mumkinlgini isbotlab o`tiriashga bugun hech bir hojat yo`q. Toshkentda o`ynalgan dramada, rus harbiylari ishtirokining so`nggi va davomini ko`zlar yumiq holda ham yozsa bo`ladi. Agar Karimov o`ziga suiqastda rus “ritsarey plasha i shpagi” qatnashganligi haqida rad etilmas isbotlar to`plasa ham uni ocha olmaydi. U jim qoladi, bilmadim qachongacha? Uning eriga O`zbekistonning iskovuchlari muxolifat a’zolari va islomchilar ichidan “yovuz niyatli”larni topishib, ular ustidan ko`rsazmali mahkama o`tkazishadilar. Shu bilan bir zamonda mamlakat ichida bor muxolifatni qonundan tashqari, deb e’lon etishadilar.

 

O`zbekiston rasmiy doiralari fikrini “Pravda vostaka” gazetasi yaqqolroq ifoda etdi, desa bo` ladi. U gazeta dunyoning davlat va siyosiy arboblaridan birinchi bo`lib Boris Eltsinning codir etilgan voqealar munosabati bilan o`zbek sherigiga hamdartlik bidirganini bosib chiqardi. Russiyada chiqadigan obro`li nashrlardan biri “Nezavisimaya gazeta”, esa “Toshkent, u erda bo`lgan voqealarda Russiyaning bo`lishi ehtimolini ham qaramayotganini” xabar qildi. 

 

17.14.4 To`rtinchi fikr- “o`gay og`aning” munosabati.

Xalqaro nizolar bo`yicha mutaxassis, Rossiyali sotsiolog olim Andrey Zdravomislov bundan ikki yil burun, “1990 yildan boshlab Tojikistonda etnik guruhlardan birining mavqeni yuksaltirishni ta’minlovchi guruhlararo nizo shakli rivojlantirildi.... Bu nizo butun O`rta osiyoga (O`zbekiston ham uning ichida) tarqalish tendensiyasini o`z ichida saqlaydi”, deb yozgandi. Barchaga aniqki, bugun Tojikistonda qulobli Rohmonov guruhi hukmron bo`lib turibdi. Ammo uning o`rnida Xo`jandlik (leninobodlik) guruhning bo`lishini Karimov juda istayotganligi ham dunoyoga ravshan. Leninobod viloyatida asosan o`zbeklarga oid guruh yashashadilar. Xuddi ana shu mintaqadan yaqinda polkovnik Xudoyberdiev Tojikistonga hujum boshladi. Bu munosabat bilan Tojikiston prezidenti Rohmonov Karimovni ochiqchasiga qoraladi. O`sha zamonda O`zbekistondan tranzit shaklida Qirg`izistonning janubiy qismidan Tojikistonga o`tayotgan qurol ortilgan bir eshalon (bu qurollar har holda Xudoyberdiev askarlariga mo`ljallangandi) poezdni to`xtatilganda, Qirg`iziston juda noqulay holatga tusshib qolgandi. O`shanda alamiga chiday olmagan Karimov Qirg`izistonga gaz o`tkazishni to`xtatishga buyruq bergandi va Rossiya matbuot vositalariga bergan interviyularida Akaevni o`zini ko`rsatishga harakat qilishda ayiblagandi.

 

Shuning uchun hodisani tahlil etishda Toshkentdagi terroristik harakat bir pezidentning ikkinchisiga qarshi so`z bilan emas, ish bilan javobi bo`lgan bo`lishi mumkinlgini ham chetda qoldirib bo`lmaydi. Buning ustiga ko`rib turibmizki, Karimov va Rahmonovlar o`zaro bir-birini la’natlagan do`stlar ekanligini ko`ratishdi. Haqiqatan shunday holning bo`lishi mumkinligini O`zbekiston kuch tizimlari ham nomayish etishdi. Bu tizimlar jinoyatchilarni tutish maqsadida tarqatgan rasmlarda ikkita Tojikiston vatandoshining ham rasmlari bo`lib, ularning biri Tojikiston maxsus xizmat organi xodimi bo`lib chiqdi. Bu ikki mamlakat orasidagi sovuqlik shundan ham ko`rinadiki, portlashlar munosabati bilan Eltsin tomonidan bildirilgan hamdarlik, Rahmonov tarafidan voqealardan ikki kun so`ng bildirildi. ...

 

17.14.5 Beshinchi fikr - bundan oldingi ikkitasini sintez etuvchi fikr.

Toshkendagi hodisalar 26-fevralda Moskvada tantanalar bilan o`tkazilgan Bojxona ittifoqi mamlakatlarining pezidentlari nomiga o`tkazilib turiladigan navbatdagi uchrshuvidan atigi o`n kun avval sodir bo`ldi. Bu siyosiy forumning asosiy ishi ittifoqqa “to`rtinchi” a’zoni, ya’ni Tojikistonni qabul etishdan iborat bo`ldi. Shunday qilib, u “beshlik”, deb ataladigan bo`lib qoldi. Interfaksning xabariga ko`ra bunday guruhlashning g`oyasi haqida Karimov o`z fikrini aytgandi. Karimovcha, “Ikkilik”, “uchlik”, “to`rtlik” va “beshlikl”lar tuzishlar istabmi, istamaymi MDHini obro`sini tushiradi”. O`zbekiston prezidentining fikricha, “deklaratsiyalar, o`zni namoyish etishga qaratilgan bayonotlar MDH ichida integratsiya ishiga to`siq bo`ladi. Integratsiyaning yagona yo`li-bu erkin savdo mintaqalari tuzishdir.” Karimov, so`nggi Moskva bayonotiga, “bu tashkilot tomonidan imzolangan boshqa bir qoncha qarorlar kabi bunisi ham shunday qog`ozda qolib ketadi”, deb baho berdi. Ammo O`zbekistonning “MDH-ning integratsiya yadrosi”ga faqatgina iqtisodiy emas, siyosiy talablari ham bor. Masalan, Toshkent Rossiyani O`rta Osiyoda ustunlikka erishishga urinishda va Tojikistonni terroristlarni rag`batlantirshda aybladi. Darhaqiqat, o`zbek maxsus xizmati organlari ma’lumotlariga ko`ra Toshkentda terroristik harakat o`tkazgan terroristlarning qo`nim eri Tojikistonning janubiy qismida joylashgandir.

 

Shuning uchun Toshkentda sodir bo`lgan fevral voqealarini tahlil etishdagi biz keltirgan keyingi ikki fikrni birgalikda qarashni e’tibordan chetda tutib bo`lmaydi. Chunki “o`gay og`a” bir vaqtning o`zida “katta og`a” uchun “kichik og`a”dir. Shu sababdan ham  “og`alik sezgilarining” qanchalik mustahkamligini tekshirish, “o`rta og`a”ni qo`rqitib qo`yish bilan qo`shilib ketgan bo`lishi juda mumkin.

 

Bizning mabuot chiqishlarimizdan birida (“Централъная Азия. Эскиз группового портрета в геополитическом интерьере“. – ЕженедельникЗН“ №1 от 05.01.1998) Markaziy Osiyo mintaqasi davlatlararo chegaralarni aniqlash (ularni milliylashtirish) bilan bog`li potensial nizoli vaziyatlar maydoniga aylanayotgani haqida fikr o`rtaga chiqarilgandi. Chunki u erda erlashgan mamlakatlar chegaralari sovet davrida hech bir haqiqatga suyanmagan, hech bir reallikni hisobga olmagan  holda tuzilgan edi. Eng avval bu erda chegaralar tarixiy, demografik (aholining joylashish tartibi), iqtisodiy, siyosiy tizimlar, (siyosiy bo`linmalar haqida gapirib ham o`tirishga hajot yo`q) kabi haqiqatlar (realliklar) hisobga olinmasdan, faqatgina Kreml xohishi (hatto yakka Stalin xohishiga ko`ra) bilan tuzilganligi haqida so`z ketmoqda. Agar biz jarayonlarni faqat O`zbekistonda va bundan bir hecha o`n yillar muqaddam boshlangan biosatsial (biologik ijtimoiy) harakatlar bilan birga qaraydigan bo`lsak, u erda siyosiy hodisalar rivojlanishi  hozirgi ko`rinishiga nisbatan bir muncha boshqacha ko`rinishga va mazmunga ega bo`ladi. Bu erda yana bir holatni tahlil qilsh uncha murakkab emas. O`zbekiston nufusi nisbatan monomilliy (orginalda “monoetnik”, deyilgan) bo`lib, uning soni juda tezlik bilan o`zib, hoziroq 25 millionga yaqinlashmoqda, yaqin bir necha o`n yillarda bu miqdor ikki marta ko`payishi shundaygina ko`rinib turibdi. Shunday ekan, rivojlanish faqat bir tomonga, ya’ni mavjud davlatlar chegaralarini kengaytirish tomoniga qarab yo`nalishi mumkin. Buning natijasida chegaralarni kengaytirish ob’ektiv zarurligi shaklanadi va shunday ruhda tarbiyalanish maydonga keladi.

 

Agar O`zbekistonning bugungi davlat chegarasini biz aytgan shaklda qaraydigan bo`lsak, aynan shu mamlakatning chegaraviy mintaqalari, ya’ni Qirg`iziston va Qozog`iston janubiy rayonlari, Tojikistonning Leninobod viloyati va o`zbek-turkman chegaralarining ayrim qismlari Markaziy-osiyada asosiy nizoli mintaqalar ekanligini ko`rish murakkab emas.

 

Ammo mintaqaning ichki iqtisodiy rivojlanish jarayonidan mustaqil holda tashqiy siyosat yo`nalishini o`zgartirmoq uchun  O`zbekiston bundan oldin bayon etilgan markaziy – osiyo mintaqasi mamlakatlari integratsiyasidan chetlashib olmog`i zarur. Bunday munosabat O`zbekiston uhun chegaraviy masalalarni ko`tarib chiqishga qandaydir huquq berishi va  yo`l  ochishishi mumkin. Aslida shunadayiga ham O`zbekisston yonayotgan Tojikiston bilan mavjud chegaralarni uncha ham hurmat qilayotgani yoq. Bunday qarorlarni asoslamoq uchun boshqa bir qator sabablarni ham tashkil etish kerak bo`ladi. Ularni faollashtirmoq uchun ularning asosiga “yangicha fikrlash” tezisini kiritish lozim. Bu demak, mamlakat iqtisodini zarur tarafga yo`naltirmoq uchun milliy davlatchilikni rivojlantirish mafkuraviy sistemasiga chegarani kengaytirish g`oyasini singdirishdir. Bunday g`oyani surunkali shakllantirish Karimovda kun sayin o`sayotgan shilqimlik vasvasi (atrofiga irillash, tuproq tortib olishga intilish) uchun haqiqiy asos bo`lishi mumkin. Bu holat allaqachon maydonga keldi va u kundan – kun o`smoqda. Ba bu nimalarda ko`rinmoqda?

 

Mustaqil kuzatuvchilarning fikriga ko`ra, O`zbekiston iqtisodining yo`naltiruvchi sohasi keskin ravishda industrializatsiyalashtirilmoqda. Bu ko`pchilik hollarda sotsial progmmalarni buzish hisobiga, ya’ni xalqni och qoldirish hisobiga amalga oshirilayapti. O`z shaxsiy aviaqurilish imkoniyatlarini saqlab qolish uchun Davlat bir-birini qo`llash (proteksiya) usulidan samarali foydalandi. Masalan, Ukraina O`zbekiston bilan katta hajmda davlatlararo iqtisodiy shartnomalar tizish bilan aviaqurulish bo`yicha o`ziga foydali hamkor topdi. Milliy avtomobilchilikning tashkil bo`lishi va uning rivojlanishi va davomli ishlab chiqarish ko`rinishga ega bo`layotgani jarayonning an’anaviy tusga kirayotganini namoyish etadi. “Mersedes-O`zbekiston” yuk avtomobillari ishlab chiqarish qo`shma korxonasi, “Daewoo-O`zbekiston” firmasi tarafidan ishlab chiqarilayotgan avtomobillar, mobil olaqasi sistemalarining ishlab turishi mamlakat iqtisodining ajralmas qismiga aylanganini bugun kuzatish mumkin. Bizga ma’lum bo`lgan ma’lumotlarga qaraganda “Daewoo” birlashmasi O`zbekistonda juda keng ishlab chiqarish tarmoqlari, servis xizmati va boshqa xil korxonalarning sistemali ishlashini tashkil etmish. Bularning barchasi yig`ilib, oqibatda to`la qonli darajaga ega bo`lgan mudofaa sanoatini vujudga keltirishi mumkinligi hech bir shubha talab etmaydi.

 

Bir vaqtning o`zida harbiy qurollar va harbiy texnologiyani sotish bozori bo`lgan O`zbekistondan Rossiyaning chiqib ketishi bilan janubiy Koreya birlashmasi O`zbekiston harbiy – mudofaa sanoatining yagona ijrochisi bo`lib qolishi ehtimoli bor. Ma’lumki, sanoatning bu singari sohasi mamlaktda o`z harbiy texnikasini yaratish uchun boshlang`ich asos bo`la olishini  ta’kidlashga hojat yo`q.

 

Masalaning, ya’ni mamlakatni harbiylashtirishning mafkuraviy (g`oyaviy) jihati asosiga kelsak, bu erda O`zbekiston mustaqillik olgan birinchi kunlardanoq I. Karimov Amir Timurning tarixiy obrazini ko`kka ko`tarishga va uni torg`ib qilishga izchil kirishdi. U birinchi yillardayoq Timurlang haqida buyuk bir kino epopeya yaratish loyihasini amalga oshirdi. Bu badiiy filmni yaratuvchilar rahbarlaridan biri Karimov bilan tor doirada o`tgan suhbatda film yaratish uchun juda kop mablag` lozimligi haqida so`z ketgani va Karimov, “Bu film qancha mablag` turishidan qat’iy nazar u yartailishi kerak va bu film menga juda zarur”, deganini  mag`rurlanib so`lgandi.

 

Yana shuni ham qo`shimcha qilish qoldi, ya’ni Toshkentning markaziy maydonida Leninga o`rnatilgan haykal olib tashlanib, uning eriga Amir Timurga buyuk bir haykal o`rnatilishi O`zbekiston davlati tarixiy rivojlanishining hozirgi va kelajagi uchun bir belgi bo`lgandi.

 

Xullas, 16-fevralda Toshkent markazida sodir bo`lgan terroristik harakatni (aktni) tahlil etish qandaydir dramatik maqsadni ko`zda tutmasdan, u bizning etiqodimizdan kelib chiqadigan jiddiy fikrimiz bo`lib, u hodisa O`zbekiston milliy-davlat rivojining yangi bosqichini namoyish etuvchi “sifatiy ko`rsatkich” ekanligini ta’kidlashdir. Bugun biz bemalol Zbignev Bjezinskiyning “Evroziya Balqoni” haqidagi bashorati amalga oshayoganini tasdiqlashimiz mumkin. Chunki uchta kavkaz mamlakatlari va Afg`onistondanga, Toshkent voqeasidan keyin nizoli mintaqaga asta-sekin O`zbekiston ham yaqinlashmoqda va undan so`ng MDH – ning boshqa uchta markaziy – osiyo mamlakatlari ham kirib kelmoqda.

 

Bjezinskiy aynan ana shu to`qqiz davlatni “Evrooziya Balqoni”, deya ataganini eslatib qo`ymoqchimiz.”    “Kavkaz senter”, 08.08. 2000. O`zbekcha tarjima qilish 26.07.2001 tugagandi.

 

17.15 2004 yilda O`zbekistonda sodir etilgan portlashlar haqida bir fikr.

Shu yil (2004) mart oyining oxirida O`zbekistonda amalga oshirilgan  portlashlar o`ziga xos xususiyatlarga ega. Birinchidan, u portlashlar nima uchun sodir bo`ldi va ularni kimlar amalga oshirishishdi? Ikkinchidan, bugungi O`zbekistonda mart oyidagidek keng geografiyada terroristik ishlarni amalga oshiradigan kuch, mablag` va qurollar qaerda saqlangandi? Uchinchidan, u portlashlar kimga siyosiy yoki boshqa bir xil foyda keltirdi? To`rtinchidan, dunyoning qaysi burchagida terroristik harakatlar sodir bo`lsa, ularning tashkilotchilari o`zlarini albatta bildirib qo`yishadilar. O`zbekistonda esa, ularga ega chiqmaydi. Nega, nima uchun, axir?  Bu va shu kabi savollarni yana davom ettirish mumkin, albatta. Ammo shu sanalganlariga javob berishga harakat qilamiz.

 

To`g`risini olganda men sanagan va boshqa xil savolalrga bugungacha dunyo matbuotida etarlicha javoblar berildi. Shuning uchun dunyo matbuotidagi materiallardan foydalangan holda O`zbekistondagi portlashlar haqida ba’zi xulosalarni bayon etishni lozim ko`rdim.

 

Matbuotda e’lon qilingan maqolalarning biri Portlashlar ortida kim turibdi (<centrasia.ru> 8 aprel 2004 yil)? deb ataladi. Uning muallifi Dilshod Usamov ismli bo`lib, o`zini mustaqil huquq himoyachisi, deb ko`rsatadi. D. Usamov O`zbekistondagi portlashlar haqida mulohaza yuritar ekan, u ham yuqorida men sanagan savollarni o`quvchi oldiga qo`yadi. D.Usamov portlashlardan o`zining hayronligini mana shunday ifodalaydi: “Qiziq, portlashlar sodir bo`ldi, tinch aholi nobud bo`ldi, tartibni saqlash xodimlaridan ham qurbon bo`lganlar bor. Biroq hech kim “g`alaba” gashtini surmayapti. Isroilda, Rossiyada, Ispaniyada va dunyoning boshqa burchaklarida sodir bo`lgan terroristik harakatlardan so`ng  qandaydir guruh, partiya yoki tashkilot ularni amalga oshirishganlarini e’lon qilishadi va albatta ularning talablari bajarilmasa yana  boshqa tahdidlarini ham bayon etishadi. Lekin O`zbekiston variantida unday hol ro`y bermadi. Shu sabab, bu portlashlar kimga foydali? Bu qurbonlar kimga zarur bo`lgandi? O`z jizzakiliginigina to`ydirish uchun kishilarning qoni to`kilishi kimga qulaylik beradi? Bu qandaydir tashqi kuchlarga foyda beradimi? Ehtimoldan uzoq, O`zbekiston NATOga a’zo emas, u o`z harbiylarini Iroqqa yoki Yugosloviyaga yuborgani yo`q. To`g`ri O`zbekiston, Amerikaliklarning Afg`onistonda o`tkazishi lozim bo`lgan harbiy harakatlari uchun o`z hududini berdi. Ammo allaqachonoq ularning chiqib ketishi kun tartibiga kiritilgan. Beqarorlik esa, u kuchlarning chiqib ketishini orqaga suradi, xolos. Xatto bugungi holat mamlakatga yana qo`shimcha kuchlarning kelishiga imkon yaratadi. Bundan ko`rinadiki, O`zbekistonning “Musulmon dunyosiga” zarari uchun  undan o`ch olish hech kerak emas. Masalan, “Al-Qoida”ning bosh rahbari bayonotiga ko`ra u terroristik tashkilot uchun asosiy maqsad AQSh-dir. Ular O`rta Osiyo mamlakatlari kabi geopolitik jihatdan ahamiyatsiz o`lkalarda ovora bo`lishni istamaydigan ko`rinmoqda. Balki bu harakatlar toliblarga qarshi kompaniya zamonida bir muncha ahamiyatga sazovor bo`lishi mumkin edi. Ammo toliblarning  Afg`oniston va Pokistonning ayrim chekka erlaridagi janglarini hisobga olmaganda ular allaqachonlar mag`lub bo`lganlar.


O`zbekiston Islom Harakatini terroristik harakatda ayiblash balki mumkindir. Biroq ular ham kechagina Vaziristonda Pokiston qo`shinlari tarafidan shunday yulg`ul lab tashlandiki, hozir ular uchun o`zlarining jonlarini saqlash problemaga aylanib qoldi.

 

Shunday qilib, portlashlarning “tashqi kuchlarga” bog`likligiga ishonib bo`lmaydi. U holda balki “ichki kuchlar” bundan manfaatdordir? Mumkin, u kim? Ma’lumki, shu zamonda O`z bekistonda “harbiylashgan” yoki “murosasiz” muxolifat yo`q. Ha, “Erk” va “Birlik” atalmish partiyalar nomlari bor. Undan tashqari ularning hech biri hech qachon zo`rovanlik tarafdori bo`lmaganlar va mavjud mustabid tuzimni kuch bilan yiqitishni qo`llamaydilar. Ular inqilob tarafdori emas, islohotlar tarafdori lari bo`lib kelmoqdalar.

 

Ehtimol, O`zbekistondagi mavjud rejim bu beqarorlikdan manfaatdor bo`lar? Unday bo`lsa, terroristik harakatlardan Karimov rejimiga nima foyda? Ha, bu erda mulohazalarga anchagina o`rin bor. Masalan birinchidan, bu o`zgacha fikrlovchilar va yangidan biroz jonlanayotgan muxolifatdan tozalash o`tkazish uchun juda qulay bir holder bu portlashlar. Bunday holni biz 1999 yilgi portlashlardan keyin kuzatganmiz. Muxolifatdan tozalanishga hojat bormi, u nimaga kerak? Ha, albatta bunga hojat bor. Chunki bu yil “Oliy Majlis”ga saylovlar bo`ladi. Parlamentning to`la va batamom prezidentga bo`ysunuvcha bo`lishligini ta’minlash zarur.

 

Ikkinchidan, O`zbekiston demokratiyalash va iqtisodda liberalizmga yo`l berish bo`yicha o`z zimmasiga olgan majburiyatlarini bajarmayotganligi uchun AQSh va Ovropa qovoq solib turibdi. Demak, qo`shimcha qarzlar olish muammoga aylanmoqda. U maliyaviy yordamlarsiz Karimov sistemasining yashashi qanchalar mushkul. Bordi-yu masala shu tekislikda qarolsa, maqsadga erishildi. Masalan, AQSh davlat kotibining birinchi o`rinbosari Richard Artitej Rossiya tashqi ishlar vazirligi vakili Vyacheslav Trubnikov bilan suhbatida AQShning O`zbekistonga istalgan yordamni berishga tayyorligini bayon qildi. Ko`rayapsizki, bu yordam maliya viy bo`lishi ham mumkin, axir. Karimov uchun farqi nima, pul EBRR-dan bo`lmasa, AQSh-dan bo`ldi. Masalani “to`g`ri” o`rtaga chiqarila bilsa, AQSh o`zi o`z xohishi bilan pul beraveradi. 

 

Terroristik aktning boshqa bir tarafi ham ancha durust o`ylangan, ya’ni harakatlar aynan 1999 yilni takrorlamasligi uchun bu yil bir necha militsionerlarni ham qurbon qildilar va qanaqadir otishmalar kabi shov-shuvlar ham ko`rsatildi.

 

Umuman olganda milliy fojia yuz berdi. Hokimiyat esa, sodir bo`lgan voqealarning tafsilotlarini mumkin qadar yashirishga urinmoqda. Mana qarang, O`zbekiston Bosh prokurori faqat u tomonidan tarqatilgan rasmiy ma’lumotlar to`g`ri, boshqalari esa, norasmiy va noto`g`ri, deb bayonot berdi. Bilasiz, Bosh prokuror kimga bo`ysunadi? Prezidentga-da, albatta. Demak, bundan ko`rinadiki, faqat prezidentga ma’qul bo`lgan ma’lumotlargina tarqatiladi.

 

Rasmiy matbuot organlari voqealarni noshudlarcha yoritmoqda. Hatto hokimiyat tarafidan ham izohlar keskin emas. Ular faqat xalq nafratini boshqa noma’lum tomonga burib yuborishga urinishmoqdalar. O`zbekiston rasmiy hokimiyati faqat bir masalada, ya’ni terrorning juda jiddiy tayyorlanganligida  xiyla ishlatmayapti. Masalaning bu tarafi ularga juda aydinda, axir.”

 

Biz esa, keltirilgan parcha o`quvchilar mulohaza qilishlari uchun eatlidir deb hisoblaymiz. Shu bilan birga 2004 yilgi portlashlar boshqa bir shaklda takrorlanishi mumkinligini ta’kidlaymiz. Ehtiyot bo`ling Odamlar! Sizni bosharayotganlar ig`vogarlar to`dasidan tashkil topgandir.

 

Karimov va uning to`dasi hokimiyat boshida turar ekanlar, O`zbekiston markazlashgan fitnalar uchog`i bo`lib qolaveradi. 

 

18. O`zbekistonda saylovlar bo`lishi mumkinmi?

O`zbekistandan tarqalayotgan xabarlarga ko`ra, bu yil (1999) so`nggida O`zbekiston Parlamentiga va kelasi yil (2000) boshida Respublika Prezidentligiga saylovlar o`tkaziladi.

 

Demokratik prinsiplar yaxshi yo`lga qo`yilgan mamlakatlarda bunday saylovlar jarayoni juda jonli va tantanali bo`lishi ma'lum.Ularda ayniqsa parlament saylovlari davrida qizg`in munozara va siyosiy kurashlar maydonga chiqadi. Qator partiyalar bu maydonda, saylovlarni o`tkazish maydonida fuqaroni o`z partiyasi nomzodlari uchun ovoz berishga tashviqot va targ`ibot kurashini avj oldiradi. Chunki ijroiya hokimiyatining faoliyatini, uning ish tartib-qoidalarini, umuman jamiyatdagi boshqa turli xil munosabatlarni Parlament aniqlaydi va belgilaydi. Shuning uchun Parlamentda kimlar o`tirishini fuqaro yaxshi tushunadi, nomzodlarni, tanlay oladi. Fuqaro bu harakati uchun jazolanmaydi, aksincha u rag`batlantiriladi. Bizda-chi, bizda, O`zbekistonda ahvol qanday? O`zbekistonda bu saylovlar qanday o`tkazilishi mumkin?

O`zbekistondan chiqayotgan daraklarga qaraganda, bu saylovlar yana bir bor İ.Karimov shaxsini reklama qilish marosimiga aylantirib yuboriladigan ko`rinadi.

 

Darhaqiqat, demokratizmning asosiy unsurlaridan biri hisoblangan ko`p fikrlilik, ko`ppartiyaviylik prinsipi bugun O`zbekistonda ishlamaydi. Chunki bu muhim prinsip Respublikada tashkil topmagan, ya'ni bugun O`zbekistonda mustaqil siyosiy partiyalar yo`q. Hatto u erda hozir yakka partiya ham yo`q. Masalan, sovetlar zamonida yagona kommunistik partiya hokimiyati mavjud edi. O`zbekistonda bugun u partiya ham tarqatib yuborilgan. Bugun O`zbekistonda yakka shaxs hokimiyati mavjud. Bu hokimiyat esa, podshoh hokimiyatidan hech farq qilmaydi, desak mutlaqo xato qilmagan bo`lamiz.

 

Shuning uchun O`zbekistonda har qancha saylovlar haqida qonunlar qabul qilinmasin, ularni o`tkazish marosimlarini qanchalik tantanali tashkil etmasinlar undan O`zbekistondagi hokimiyatning mohiyati o`zgarib qolmaydi.

 

Ayni zamonda O`zbekistonda beshta partiya mavjud hisoblanadi. Ammo bu partiyalar a'zolari birinchidan, tarqatib yuborilgan sobiq kommunistlar bo`lib, ular I.Karimov janoblarining istagi bilan beshta turli xil ismlar bilan nomlanadigan bo`lishgan. Ikkinchidan, ular partiya sifatida aniq dastur, reja va nizomlar bilan ma'lum manfaatlar atrofida uyushmagan turli kishilar guruhlaridan iboratdir. Ularda mustaqil nuqtai nazar, dunyo qarash mutlaqo yo`q. Uning ustiga ularning bir qismi, ayniqsa O`zbekiston xalq demokratik partiyasi a'zolari hisoblangan qismi hokimiyat ma’muriyatida ishlashib, I.Karimov mulozimlariga (to`g`rirog`i laganbardorlariga) aylanishgan. Ularda mustaqil nuqtai nazar qaerdan bo`lsin?!

 

Qisqasi, O`zbekistondagi partiya atalmish guruhlar siyosiy partiyalarni emas, partiya imitatsiyasini (ya'ni partiyaga o`xshash ko`rinish yasash) tashkil etadilar. Shuning uchun O`zbekistonda o`tkaziladigan saylovlarda mantiqan ham, haqiqatda ham alternativ (muqobil) nomzodlarning bo`lishi mumkin emas.

 

Mustaqillikning o`tkan etti yili davomida eng asosiy muammolardan biri jamiyatda manfaatlarning tabqalanishi sodir bo`lmadi. O`zbekistonda noto`g`ri siyosat yuritilishi oqibatida fuqaro faqat ikki tabaqaga ajraldi, ya'ni xalq, hukmdorlar va ularning hizmatkorlari shaklida ikkiga bo`linib qoldi. Xalqning juda ozchilik qismi hukmdorlarga mansub bo`lib, ular shaxsan Karimovga tegishli hisoblanadi. Ana shu ozchilik Respublikadagi butun mulkka ega, barcha qonun-qoidalar ularning xohi shiga moslashtirilgan. Aholining asosiy, mutloq ko`pchilik qismi esa, hukmdorlarning xizmatkorlariga aylanib, ular o`ta qashshoq va haq-huquqsiz holda qolmoqda. Bunday jamiyatda hatto ikki xil fikrlashning bo`lishi mumkin emas. Bunday jamiyatda bosh hukmdorning yagona fikri hukm suradi, xolos. Bunday jamiyatda hukmdor nimani istasa o`sha amalga oshadi. Boshqacha bo`lmaydi, bo`lishi ham mumkin emas. Diktaturaning, podshoh hokimiyatining mohiyati shudir, ya'ni yakka shaxsning yagona hokimiyatini o`rnatishdir.

 

Masalan, O`zbekiston Oliy Majlisida 2000 yilda kimlar o`tirishi lozimligi hoziroq aniq. Ularning ro`yxati I.Karimovning papkasida bugunoq tayyor turibdi. Bu yil dekabrda nomiga, rasmiyatiga o`tkaziladigan saylovlarga saylovchilar ovoz bermoq uchun qatnashadimi, yo`qmi, ular qanday ovoz berishidan qat’i nazar o`sha ro`yxatdagilar O`zbekiston Parlamentiga saylandi, deb e’lon qilinadi.

 

Shuning uchun saylovlar o`tkazildi kabi yolg`on mash-mashaga ketadigan xarajatlar uvoliga qolmasdan, ro`yxatni Karimov farmoni bilan e’lon qilib qo`ya qolishsa ham bo`lardi.

 

Endi ikki og`iz so`z prezidentlik saylovlari haqida. Bu masala ham mamlakatda siyosiy partiyalar mavjudmi, yo`qligiga borib taqaladi, albatta.

 

Birinchidan, kim va kimlar prezidentlikka nozodlarini ko`rsatadilar? Kishilarning qanday tashkilotlari prezidentlikka nomzod ko`rsatadilar? O`zbekistonning hozirgi konstitutsiyasi bo`yicha siyosiy partiyalar Prezidentlikka nomzod ko`rsatishga haqlilar. Ammo bu holda ham O`zbekistonda bir qiziq holat bor. Masalan, mamlakat ning hozirgi prezidenti partiyasiz. Bundan I.Karimov o`z nomzodini prezidentlikka takror qo`yadimi, yo`qmi va uning nomzodi qo`yiladigan bo`lsa, uni qaysi partiya ko`rsatadi, degan savol kelib chiqadi. Balki I.Karimov bu safar prezidentlikka nomzodini ko`rsatmas. Ammo shunday bo`lsa edi, O`zbekistonda qonunchilikka, demokratiyaga boshlang`ich qadam qo`yilgan bo`lardi. Darhaqiqat, O`zbekiston konstitutsiyasida bir shaxs 10-yildan oshiq zamon prezidentlik lavozimini egallay olmasligi yozib qo` yilgan. I.Karimov 1989 yildan buyon O`zbekiston kompartiyasi 1-nchi kotibligini, 1990 yildan esa, O`zbekiston Prezidenti lavozimini egalab kelmoqda. Demak, bir shaxs uchun prezidentlikning konstitutsion muddati bitdi. Ammo O`zbekistonda Konstitutsiyaning bu moddasiga amal qilmasliklari aniq.

 

2000 - yil boshida o`tkaziladigan O`zbekiston Prezidentligiga saylovlar ham faqat yakka Karimov kompaniyasiga aylanadi. Uning nomzodini O`zbekistonda beshikdagi go`dakdan boshlab, 80-90 ga kirgan qulog`i kar, oyog`i shol qariyalargacha qo`llab-quvvatlayapti, degan shov-shuvlar ko`tarishadi. İ. Karimov biror partiyaning nomzodi emas, u butun xalq nomzodi, deb atashlari ham aniq. Sovetlar zamonida shunaqa bo`lardi. KPSSning bosh sekretarini sovet xalqi ”nomzodi”, deb atashardi. O`zbekistonda ham bugun xuddi shunday va saylovlarda ham shunday bo`ladi. Faqat bu erda sovetlardan farqli rasmiyat uchun, xo`ja ko`rsinga biroz bosh qacharoq ko`rinish yaratishlari ham mumkin. Ya’ni yuqorida ta’kidlaganimiz singari, İ. Karimovning shaxsan o`zi yasagan cho`ntak partiyalar nomidan yana birorta, balki bir necha nomzodlar ko`rsatishib, alterntiv (muqobil) nomzodlar ”qatnashgan” saylov imitatsiyasini ham yasashlari mumkin.

 

Masalan, O`zbekistondagi beshta partiyadan Karimov yoniga yana beshta nomzod ko`rsatilsa ham ular saylov kompaniyasining yo`nalishiga, saylovlarning natijasiga zarracha ham halaqit bermaydi, bera olmaydi.

 

Bordi-yu, 2000-yil boshida O`zbekistonda Prezidentlikka saylovlar o`tkazilsa (u o`tkazilmasligi ham ehtimoldan holi emas) ularning natijasi İ. Karimov uchinchi muddatga 96 foizdan ham ko`proq ovozlar bilan ”saylandi”, deb e’lon qilinsa kerak. Chunki bugun O`zbekistonda boshqacha holga o`rin yo`q. Ammo bu yasama natijalar Respublikadagi asl ahvolni, hukumat va fuqaro orasidagi asosiy munosabatlarni belgilamaydi. Haqiqatda, O`zbekiston aholisi bu safar chindan ham saylov qutulariga kelmaydilar. Saylovlarning bu xilda ketma-ket faqat rasmiyat uchun ko`rsatma shaklda o`tkazilishi bir tomondan fuqaroning hokimiyatga, uning siyosiy yo`liga so`nmas norozilik kayfiyatini keltirib chiqarsa, boshqa tomondan esa, fuqaro va davlat hokimiyati munosabatlarini tubsiz jar yoqasiga taqab qo`yadi. Yolg`on saylovlar natijasi o`laroq yakka shaxs tomonidan shakllangan hokimiyat ko`p o`tmay, o`sha jarga qulab tushmasaydi, deb shubhadaman.

 

O`zbekiston Oliy Majlisi yangi a’zolari bo`lib, kimlar kelishidan, İ. Karimovning yana takror o`z o`rnida qoldi, deb e’lon qilinishidan qat’i nazar, mamlakatda demokratiyaga yo`l ochilmas ekan, turmushning barcha jafhasida chinakamiga islohotlar boshlanmas ekan O`zbekistonda hokimiyat xastaligi og`irlashaveradi. Oxir oqibatda, u xastalikni jarroh pichog`i yordamida davolashdan o`zga chora qolmaydi.

 

Bugun O`zbekistondan va uning atrofidan chiqayotgan xilma-xil voqealar, hodisalar haqidagi xabarlar fikrimizga dalil bo`lar, deb o`ylayman.

 

O`zbekiston va uning chegarasida yuzaga kelgan tashvishli vaziyat alohida mavzudir. Unga maxsus sahifa bog`ishlaymiz. Avgust, 1999 yil.

 

19. O`zbekiston va Qirg`iziston chegarasida bo`layotgan qurolli to`qnashuvlar haqida.                                       

Bu yil (1999) avgust oyining ikkinchi yarimidan so`ng jahon matbuoti sahifalarida hali Qirg`izistonda, hali O`zbekiston – Qirg`iziston chegarasida qurolli guruhlar paydo bo`lishganligi va ular tinch aholidan garovga olishni boshlashgani haqida xabarlar tarqala boshladi. Hatto, u qurolli “banditlar (bezorilar)” to`dasini “tugatishda” Qirg`iziston O`zbekistondan harbiy samoletlar (uchoqlar) so`rashganmish. Hozir “banditlar” bostirib kirgan qishloqlar “banditlar”dan tazolanishi uchun harbiy samoletlardan bombardimon qilinmoqda. U samoletlar ba’zan ”adashib” qolib Tojikiston va Qirg`izistonga qarashli aholi punktlarini ham bombalamoqda. Natijada, tinch fuqaro “banditlar” o`qidan emas, O`zbekiston harbiy samoletlari bombalaridan jon uzmoqdalar. Shu erning o`zidayoq, shu tarqatilayotgan xabarlardayoq harbiy harakatlarning mohiyati va harakterida qator tushunmovchiliklar ko`zga tashlanadi. Masalan, hozirgi xabarlarga ko`ra, birinchidan, qurolli kishilar Tojikistondan chiqishgan, Qirg`izistonda ba’zi harbiy harakatlar boshlashgan. Unday bo`lsa nima uchun u erlarda O`zbekiston urush olib bormoqda? Bundan tashqari shu kunlardagi xabarlarga qaraganda u erda maydonga kelgan mojarolarni kuch bilan bartaraf etmoq uchun Qozog`iston va Rossiyadan harbiy-texnik yordam ham so`rolmoqda.

Bu qadar 5-6 ta ajabtovur davlatni bunchalik vahima solayotgan Qirg`iziston va O`zbekiston chegarasidagi u “bezorilar to`dasi” kimlar, ularning rahbari, qumondoni kim, ularning soni qancha kishi, axir?! Eng ilk xabarlarda 20 kishi haqida so`z ketdi, endi esa 500-600, ba’zan 1000 kishi haqida so`zlashmoqdalar.

 

Agar, ular haqiqatan “banditlar” bo`lishsa, demak ular, bezori, o`g`ri, degani bo`ladi. Kishilarning unday guruhi bilan normal davlatda mamlakatning ichki ishlar organlari, ya’ni militsiya shug`ullanmaydimi? Bir to`da bezoriga qarshi turmoq uchun harbiy samoletlar, hatto yana qo`shimcha Rossiya va Qozog`istondan harbiy yordam lozim bo`ladimi? Yo`q, bandit-bezoriga va ularning har qanday to`dasiga qarshi turmoq uchun hech qanaqa harbiy kuch va yana uning ustiga qo`shimcha tashqi yordam lozim bo`lmaydi. Butun qusur, butun siyosiy uquvsizlik shundaki, chegarada yuzaga chiqqan mojaroning qarshi tarafi jizzakilarcha “bandit” atalmoqda. Haqiqatda esa, u qurolli guruh 20 kishimi yoki ko`proqmi, ular bezorilar emas, axir. U erda bizningcha, mutlaqo boshqa holat, butunlay boshqa muhit bor, shekilli.

 

Bugun Turkistonda, ayniqsa uning O`zbekiston, deb atalmish qismida rasmiy amaldor, mansabdorlar  fikriga nisbatan zig`ircha o`zgacha fikrda bo`lganlarni, islomiy savodi chiqqan barcha musulmonlarni “vahhobiylar” yoki “banditlar, bezorilar” atash va ularni ommaviy qamashlar oddiy odatga aylandi. Bu o`ta noto`g`ri, noinsoniy siyosat, hatto bu siyosat emas, jizzakilik butun Turkistonga tarqalayotgan ko`rinadi.

 

Agar, u erda vujudga kelgan vaziyatga sog`lom nazar bilan qarolsa, voqealar sabablarini biroz orqadan, ya’ni 1992 yillardan izlansa holatni bir muncha yaxshiroq ko`rib, ular haqida boshqacha xulosalar qilish mumkin bo`lardi.

 

Avgust oyida Qirg`izistonda paydo bo`lgan qurolli guruhni va ularning faoliyatini bir muncha to`g`ri aniqlamoq va baholamoq uchun menimcha, eng avval ularga tamg`a bosishga, ya’ni ularga “qurolli banditlar, bezorilar” tamg`asini bosishga shoshmaslik kerak. Biz yaqin tarixdan bilamizki, kecha “bandit” ismlanganlar bugun mamlakatlarining dunyo tan olgan qahromonlariga, haqiqiy liderlariga aylanmoqdalar. Masalan, 1994 yil noyabrida Rossiya Chechenistonda tartib buzar “banditlarni” tugatish uchun Checheniston hududiga tirnog`igacha zamonaviy qurollar bilan qurollangan ko`p sonli armiya bilan bostirib kirdi. O`z mustaqillgini istagan xalqqa qarshi haqiqiy urush boshladi. İkki yil davomli shafqatsiz urush ketdi. Bugun esa, Rossiya Prezidenti o`sha chechen “banditlarining” harbiy qumondoni A.Masxatovni mustaqil Checheniston lideri sifatida qabul qilmoqda.

 

1992-1993 yillari A.S.Nuriy va A.Turajonzoda boshliq Tojikiston muxolifatini O`zbekiston matbuot vositalarining barcha turlari “islom fundamentalistlari, terroristlar, o`lkada barqarorlikni buzuvchilar”, deb jar soldilar. Aynan shu munosabat bilan qator nutqlar so`zlagan janob Karimov shaxsan o`zi ularni bezorilik, banditlik, buzg`unchilikda aybladi. Karomatni qarangki, ayni o`sha Karimov 1996 yili o`zi “fundamentalist, bandit” atagan A.Turajonzodani rasmiy shaxs, dunyo tan olgan Tojikiston qurolli muxolifati rahbari sifatida Toshkentda tantanali qabul qildi.

 

Boshqa yana bir misol, bu biroz eski tarixdan misol. Masalan, Falastin ozodlik harakati lideri Arafatni bir zamonlar deyarli butun jahonda terrorist, deb atashdilar. Bugun esa, jahonning eng buyuk davlati, AQSH prezidenti uni o`ziga teng hisoblab, Falastinnig lideri sifatida u bilan muzakoralar olib bormoqda.

 

Demak, takror aytaman, bu qurolli guruh bezori emas. Ularning o`z nomlari bor. Ularni o`z nomlari bilan atash shart. İkkinchidan, u erdagi kishilar bebosh yurgan sav doyilar ham emas, ularning yo`lboshchilari bor. Ana shu rahnoma, yo`lboshchi va sardorlar haqida ham to`g`ri ma’lumotlar tarqalmog`i zarur hisoblanadi. Uchinchi dan, xalq ommasini aldab yolg`on, safsatalar tarqatavermasdan voqealar haqida haqiqiy axborot berilmog`i lozim. Jumladan, Qirg`i zistondagi qurolli guruhni tinmasdan o`zbeklar, o`zbek “banditlari”, deyaverish ham o`ta bemazachilikdan iboratdir. Men bu erda bir muncha mal‘lumotlar keltirib, ularga e’tiborni qaratmoq chiman. Eng avval uch davlat chegarasida ko`zga tashlanib qolgan qurolli insonlar bugun paydo bo`lib qolgani yo`q. Ba’zi matbuot vositalari zo`r berib targ`ib qilayotganidek, ular faqat Tojikiston qurolli muxolifati tarkibida qatnashgan o`zbek jangorilari ham emas. Bizga ma’lum bo`lgan manbalarga ko`ra, ular 1992 yildan buyon u erga to`planayotgan kishilardir. Ularning tarkibida har doim qurolli kishilar bo`lgandi. U tog`larda kishilarning ma’lum guruhi to`planib, bugun ular chegarada tashvishli vaziyat vujudga kelishiga sabbachi bo`layotgan ekan, bu o`sha mintaqadagi davlatlarning, ayniqsa O`zbekiston hukmdorining noto`g`ri, avantyuristik, antiinsoniy (butun millatga qarshi) siyosati natijasi, deb qabul qilmoq kerak.

 

Ma’lumki, 1992 yili Rossiya va O`zbekistonning bevosita ishtiroki natijasida Tojikistonda kommunistlar hokimiyati saqlab qolinib, muxolifat mamlakatdan chiqarib yuborildi. Ana o`sha zamondan boshlab, O`zbekiston hukmdori İ. Karimov Tojikiston hukumatiga ma’lum bosim ushlab turish va islomiy muxolifatning mamlaktga qayta kelishiga sezilarli qarshilik ko`rsatish maqsadida Tojikiston harbiylari ichida ham, oddiy xalq ommasi ichida ham maxsus maxbiy guruhlar tashkil etdi. Ularni uzoq vaqt moddiy va harbiy jihatdan qo`llab keldi. Natijalarni olam ko`rdi. Brinchidan, Rahmonov hukumati Karimov bosimi ostida uzoq qolmadi, qalolmasdi. Shuning uchun İ. Karimov va Rahmonov munosabatlariga 1994 yildan boshlab sovuqlik tusha boshladi. Oqibatda, İ. Karimov tojik muxolifati bilan aloqa qilishga urinib ko`rdi. Shu sababdan u 1996 yili A.To`rajonzodani qabul qilgandi. Ammo bu qabuldan Karimov o`ylagandek natija chiqmadi. Shundan so`ng Karimov to`g`ridan-to`g`ri Rahmonovga po`pisa qilishga o`tbi, Tojikistonda bir necha marta ketma-ket harbiy g`alayonlar uyushtirdi. Ularning barchasi muvaffaqiyatsiz chiqdi. Chunki Karimovga g`alayonchilarning muvaffaqiyati emas, faqat g`alayonning o`zi, ya’ni Rahmonovga po`pisa kerak edi.

 

1995-96 yillari va eng so`nggisi 1998 yilda uyushtirilgan Tojikistondagi muvaffaqiyatsiz harbiy harakatlar oqibatida Tojikiston fuqarosining bir qismi, ya’ni Karimov yolg`onlariga uchgan qismi O`zbekiston, Qirg`iziston va Tojikiston chegarasidagi tog`larga chiqib ketishga majbur bo`lishdi. Ularning ichida O`zbekiston tomonidan qurollantirilgan harbiy otryadlar ham bor edi. Rahmonovga bosim o`tkazishdan to`la voz kechmagan Karimov tog`da maxsus qurolli guruhlar tashkil bo`lishiga ko`maklashdi va ularni 1998 yilning 2-nchi yarimiga qadar moddiy va harbiy tarafdan to`la ta’minlab turdi.

 

Tojikistonda rasmiy hukumat va muxolifat o`rtasida muzakoralar ijobiy natijalar beraverishi davomida Karimov uchun tog`lardan makon topgan qurolli guruhdan foydalanish imkoni pasaya boshladi. Oqibatda, ulardan Karimov voz kechish pozitsiyasiga o`tdi. Masalan, 1997 yili tog`dagi qurolli guruhga O`zbekistondan berilayotgan yordam 50%ga kamaygan bo`lsa, 1998 yili u qarayib nolga tushdi. Bizga ma’lum bo`lgan xabarlarga ko`ra, tog`da ko`chmanchiga aylangan Tojikiston fuqarosi o`z qurolli guruhlari bilan birgalikda 1998 yili O`zbekistondan faqat 30 tonna un olishgan, xolos. Shu sababdan ularning vakillari 1998 yili dunyo bo`ylab yordam axtarib safarga chiqishdi. Ular maxsus maktub bilan BMTdan ham moddiy va siyosiy yordam so`rashgandi. Ularning BTMga murojaat maktubini Turkiya matbuoti vositalari 1998 yilda e’lon ham qilishgandilar. Ana shunday viziterlardan biri (safarga otlangan, yordam izlovchilardan biri) 1998 yili Turkiyaga tashrif buyurgandi. U janobning ismi-sharifi Yarash Qurbon edi. Uning axborotiga ko`ra, chegarada, ya’ni tog`larda to`rt mingdan ortiq kishilar toshlar orasida yashamoqda. Ularning ichida qariyalar, bolalar va ayollar bor. Undan tashqari bu aholi guruhining mingdan ko`pirog`i qurolli jangorilar bo`lib, barchasi Tojkiston fuqarosi va ular turkiy millatlarga mansub kishilardir. “Biz eng avval Karimovga ishonib Rahmonov tarafdori bo`ldik. Tojik muholifatiga qarshi turdik. Undan so`ng esa Karimov va Rahmonov orasiga sovuqlik tushdi. Biz esa yana bir marta xato qildik. Chunki biz yana Karimovga ishonib tog`ga chiqib ketdik. Oqibatda bizni uy – joysiz o`z holimizga tashlab qo`yishdi, sotqinlik yuz berdi”, degandi o`sha Yarash Qurbon. Bugun Qirg`iziston chegarasida qurolli guruhlar paydo bo`lgani haqida gap ko`p, ammo 1994 yildan buyon tog`larda kun kechirishga majbur qilingan aholi va ularning qurolli qismi haqida negadir lom-lim deyishmayaptilar.

 

Menimcha, bugun O`zbekiston va Qirg`iziston chegarasida tashvishli voqealarga sababchi qurolli guruhning asosiy qismini janob Karimovning yolg`on va’dalariga ishongan o`sha bechora “bevatanlar” tashkil etsa kerak. Ularga, ya’ni o`sha aholi guruhiga tojik qurolli muxolifati tarkibida faoliyatda bo`lgan O`zbekistonlik (faqat o`zbeklar emas) mujohidlar ham qo`shilgan bo`lsa ehtimol. O`zbekistonlik bir qator yoshlarning tojik qurolli muxolifatiga qo`shilib qolishi sababi ham I. Karimov va uning diktatorlik rejimidir.

Masalan, tojik qurolli muxolifati tarkibida qatnashgan O`zbekistonlik yoshlar kimlar va qanday qilib ular u erda paydo bo`lishdilar? Ana shu yoshlar, aynan Karimovning befarosat siyosati natijasida 1992 yilda O`zbekistondan chiqib ketishga majbur bo`lishgandilar. Ular 1990-1991 yillarda Namanganda tashkil etilgan “Adolat” guruhining a’zolaridir.

Ma’lumki, 1991 yil dekabrida O`zbekiston Prezidentligiga o`tkazilgan saylovlar arafasida “Adolat”chilarga Karimov qator va’dalar berib, saylovlar o`tgandan so`ng davlat rahbariga nomunosib ish tutib, va’dalarining butun teskarisini bajargandi, ya’ni ularga zulm o`tkazishni, ulardan saylov oldi “beboshlik”lari uchun o`ch olishni boshlab yuborgandi. Natijada “Adolat”chilarning bir qismi zulmdan qochib O`zbekistonni tark etishdi va borib tojik muxolifatiga qo`shilishdi.

 

Xullas, bugun O`zbekiston va Qirg`izistonni tashvishga qo`ygan qurolli guruh faqat birgina o`zbeklardan iborat bo`lmay, ular Karimov zulmidan qochgan O`zbekiston fuqarolaridir. Bu haqda istagancha ma’lumotlar mavjud. To`g`risi chegaradagi harbiy guruh 1993-95 yillar davomida I.Karimov rejasi va ko`rsatmasiga muvofiq Tojikiston hududidan tog`larga chiqarilgan turk millatiga oid Tojikiston fuqarosi va qisman tojik qurolli muxolifati tarkibida  faoliyat ko`rsatgan O`zbekistonliklardan iboratdir. Demak, u erdagi qurolli jangorilar, bezorilar (banditlar) emas, O`zbekiston va Tojikistonning normal fuqarosidir. Ularning “gunohlari” faqat o`zbekliklaridir. Ular O`zbekistonda o`tkazilayotgan noinsoniy siyosat natijasida bevatan qolgan va yashash uchun normal turmush sharoiti axtarayotgan kishilar, oddiy fuqarodir. Bugun ularni Tojikiston qabul qilmayotir yoki Karimovning po`pisasidan qo`rqib shunday qilayotir. O`zbekiston esa, o`z fuqarosiga rahnomalik qilish u uyoqda tursin, hatto O`zbekiston Tojikistondan ularni qabul qilmaslikni qattiq talab qilmoqda. O`zbekiston o`z fuqarosining bir qismini ataylab o`sha tog`larda noilojlikdan o`limga mahkum etish positsiyasini tutmoqda. Bu o`ta noinsofsizlik va dunyo tarixining biror zamonida amal qilmagan, uchramagan bir uslubdir. Minglab kishilar yoppasiga bezori bo`lolmaydi, axir. Ularning barchasini bir o`lchamga solish haqiqatan insofsizlikdir.

 

Shuning uchun ham ular ayni zamonda o`zlarini qo`rqlashga kirishdilar. Ularga ochilgan harbiy hujumlarga  qattiq qarshilik ko`rsatmoqda. Hatto lokal janglarda muvafaqqiyatga erishib, asirlar (garovga olish emas) olishga muvofiq bo`lishmoqdalar. Ularning harakatlari haqida tarqatilayotgan yolg`on xabarlarda ham ularning tinch ahloiga zararlari haqida ma’lumotlar keltirisha olmayaptilar.

 

Demak, tog`da yig`ilib qolganlarning asosiy maqsadlari jon saqlash va normal turmush sharoitlarini vujudga keltirishdan iboratdir. Ammo ular bilan bu masalada uchta davlatning birortasi muomala qilishni istashmayaptilar. Bu masalada ham asosiy gunoh O`zbekiston zimmasida qolmoqda. Chunki Karimov ular bilan nafaqat o`zi murosasiz bo`lishni istayapti, boshqalardan ham shuni talab qilayapti. Ya’ni Karimov bir to`p fuqaroni ommaviy qirib yuborishni talab qilmoqda. Bu o`ta noto`g`ri va bemaza siyosatdir. Yo`q, siyosat bunday bo`lmaydi. Shuning uchun  mana qarang, endi qurolli guruhga chetellarda qolayotgan boshqa guruhlar ham qo`shilganliklarini e’lon qilishdi. Hatto ular, Karimovga qarshi jihod e’lon qilishganlarini ham dunyoga bayon etishdi. Shunday qilib, Karimovning befarosatligi, hamon siyosat, davlat siyosati nima ekanligini tushunmasligi natijasida arzimagan qurolli to`qnashuv katta va uzoq davom etishi mumkin bo`lgan jiddiy harbiy mojaroga aylanish xavfi tug`ildi.

 

Darvoqe, biz so`nggi etti yil davomida O`zbekistonda o`tkazilayotgan siyosat avantyura ekanligini, u erdagi barqarorlik sun’iy va vaqtinchaligini juda ko`p marta takrorlab keldik. Ammo biz, bunday bo`lishini hech bir zamon istamagandik. Lekin Karimovning kaltabinligi oqibati ayanchli bo`lishi ham aniq masala edi. Bu haqda so`zlamaslik, buni xalqqa anglatmaslik, bu avantyuradan jahon jamoatchiligini xabardor etmasilk ham xiyonat bo`lardi.

 

Hali ham vaqt uncha kech emas. Buning uchun u erda barcha harbiy harakatlar darhol to`xtatilmog`i zarur. Zudlik bilan muzokaralar boshlab, chegara va tog`larda to`planib qolgan odamlarga normal turmush sharoiti yaratish yo`li bilan ularni qurolsizlantirish kerak. Shartnomalar bajarilishi garanti sifatida xalqaro tinchlikni himoya etish tashkilotlari ishga kirishmoqlari lozim.

 

Chegarada tinchlik va barqarorlik o`rnatilgandan so`ng, mojaro qatnashchilari xavfsizligi va turmush sharoiti boshqa hech bir zamon, hech kimsa tarafidan buzilmay digan muhit yaratilishi shart.

 

Mintaqada bunday harakatlarning takrorlanmasligi uchun bu erdagi davlatlarning barchasida siyosiy islohotlar amalga oshmog`i zarur.

 

Chinakam barqarorlikning asosiy bosim toshi-bu jamiyatda to`la erkinlikning, haqiqiy demokratik o`zgarishlarning yuzaga kelishidir.

 

Erkin fikrli, madaniyatli insonlar jamiyati, erkin fuqaro jamiyatidir. Chinakam mehnat erkinligi mavjud mamlakatda aholi tinch, to`q va badavlatdir. Avgust, 1999 yil.

давомига ўтиш ...

 

Hosted by uCoz