Бундан олдингисини ўқиш учун шу ерга босинг! Давоми :

20. 13 – май, Жума куни Андижонда содир этилган хунрезлик, ваҳшийлик ва йиртқичликнинг жиноятчиси ким ...? 

Маълумки, 13-май куни (2005 йил) Андижонда Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати ҳисобланмиш Каримов бошлиқ безорилар тарафидан мисли кўрилмаган жиноят содир этилди. Матннинг бошида номи келтирилган мақоланинг муаллифи, каминаи фақир,  у воқеалар ҳақида 12-май кеча си Би-Би-Си рус шубаси интернет саити орқали тарқатилган хабарни ўқидим. Экталаб, 13- май куниёк тубандаги фикрни <samarkanduz.narod.ru> - да эълон қилдим (матндаги ранглар ҳам ўша куни танланган эди):

“12 май кечаси ва бугун (13 май) Андижонда содир бўлган “инқилобий” воқеаларнинг илк таассуротлари: 12-кечаси Андижон қамоқхонасига машиналарда келган қуролли кишилар ҳужум қилишиб, қамоқхонадагиларнинг ҳаммасини чиқариб юборадилар. Қамоқхонадан чиқарилган кишилар сони 2000-дан 4 000-гача эди, дейилаяпти. Бу жуда қизиқ ҳолат. Бироқ, бу ерда дарҳол ўз-ўзидан бирнеча саволлар туғилади: Маҳбуслар қаерга ва қандай кетишди? Ҳозир улар қаердалар? Улар оз эмас, икки-уч кишилар эмас, ахир, нақд 4000 кишилар-а? Шаҳар милитсияси ва бошқа хил давлат органлари ходимлари у вақт қаерда эдилар? Қамоқхонага “ҳужум” қилганлар кимлар эди? Улардан бирортасининг исми, турқи, рангги, келиб чиқиши аниқми?  Кўчага норозиликка чиққанлардан бирор киши қамоқхонага ҳужум қилганларнинг бирортасини танийдиларми? Уларнинг машиналари номерлари, маркалари қанақа эди? У машиналар ҳозир қаерда? Гаровга олинган милитсия ходимлари ҳақида ҳам хабарлар тарқади. Уларнинг тақдирлари нима бўлди, улар ҳозир қаердалар? Қисқаси шунга ўхшаш яна қатор саволлар бор. Мана шу саволларга аниқ, мантиқли жавоб топилсагина, Андижон даги янги воқеалар ҳақида бирор хулосага келиш мумкин. Ҳозир эса, ярим качадаги ”ҳужумкор  инқилобчилар”, Алматов ва Каримовнинг ўз одамлари эди, деган хулосадан бошқасини айтиш нотўғри бўларди. Демак, мазкур воқеа президент Каримов идорасида жуда жиддий ўйлаб тайёрланган, миллатга буюк душманлик режасини амалга оширишнинг биринчи қадамидир. Зулмни, жабрни бундан кейин томоша қиласиз!!!”

Мақола,  <muslimuzbekistan.com>-да ҳам 03.06.05 куни  эълон қилинди ва унинг тўла матни қуйида келтирилади: 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Май ойининг 13-да Андижонда бўлиб ўтган қонли воқеаларни муҳокама қилиш ўз фаоллигини тўхтатмай турибди. Бу мавзу жаҳон матбуот агентлигиларининг кунлик ва аналитик ахборотлари жадвалида муқим ўрин эгаллаб туришда давом қилаяпти. Ҳақиқатан ҳам бу мавзу ҳақида жуда кўп материаллар эълон қилиниб улгурилди. Матбуотда эълон қилинган  материалларни йиғиш мумкин бўлган-да эди, улардан бир неча том китоб қилиш мумкин бўларди. Бироқ ўша материалларни кузатиб бораркансиз, катта бир “Аммо” олдингизда кўндаланг бўлади. У каттакон “Аммо” шундан иборатки, ҳеч ким, дунёнинг ҳеч бир ерида у қонли воқеани ташкил этганларнинг табиати ва хусусиятларини  очишга ҳаракат қилишмади, ҳаракат қилишмаяптилар. Уларнинг аслида кимлиги ҳеч кимни заррача қизиқтирмаяпти, шекилли.  Шундай қарасангиз, Андижон даги қонли воқеаларни ташкил этувчи ва амалга оширувчилар ҳақида И. Каримовнинг тўқималарига бутун дунё ишонаётганга ўхшаб қолаяпти. Ҳозиргача ёзилган, эълон қилинган материаллардан шу келиб чиқадики,  Ўзбекистонда аҳолининг аҳволи ёмон, диний экстримизм кучли. ...  Эҳтиёт бўлиш керак,  акс ҳолда у ерда исломчилар ҳокимиятга келиши мумкин. Шундай исломчи гуруҳлардан бири  “Хизб-ут тахрир”, унинг бир қаноти  ”акрамийлар” Андижон кўчаларига одамларни чақиришган ва ҳ.к. Демак, Каримов нима, деяётган бўлса айнан шунинг ўзи, бошқа хил тилларда, бошқа хил сўзларда айтилмоқда, холос. Ҳа, албатта улар ўлганлар учун бироз ачинишган ҳам бўлаяпдилар. Бир неча юз киши бир зумда отиб ташланганини кўришиб ҳам шундай бўлмасинми, ўзларини “маданий дунё” одамлари, деб аташадилар, ахир.

Мана шу сабаб, биз воқеаларга бироз бошқа тарафдан қарашга баҳоли қудрат ҳаракат қилмоқчимиз.   

Бу йилнинг бошидан буён Ўзбекистонда бўлиб ўтган “террористик ҳаракатлар” ҳақида матбуотда эълон қилинган материалларга назар солсак, шуларни кўрамиз:

29-мартда Тошкент шахарида милитсия караули портлатиб юборилади, Чортоқ сув омбарини “портлатиш хавфи” майдонга чиқади. ... Воқеалар, ҳодисалар у хил ва бу хилда давом этиб, 1-апрелга келиб бироз тинчигандай бўлади. Оқибатда, 50 кишидан  кўпроқ қурбонлар бўлгани ҳам хабар қилинади. Қизиги шундаки, ҳар сафар портлашлар тугаб-тугамай И. Каримов ўзининг кескин “хулоса”ларини элон қилиб улгуради. Унинг фикрича, терактлар мамлакатдан ташқарида 6-8 ой давомида тайёрланган, улар Наврўз арафасида содир бўлиши керак эди, бироқ синчковлик (яъни Каримовнниг синчковлиги) билан кўрилган чораю - тадбирлар натижасида террористлар планини бузиш мум кин бўлади. Каримовнинг бу баёнотида воқеа ва ҳодисалар ҳақида жўяли бир жавоблар бўлиши ўрнига фақат саволлар чиқадиган бўлади. Масалан, террористлар планини 21- март олдидан бузиш мумкин бўлган бўлса, нега 29 –мартда у “план” амалга ошди? Нега бузилган план бунчалар тез ўз изига тушиб кетди? Саккиз кун олдин бузилган планни амалга оширтирмаслик нега мумкин бўлмади? Бу саволларни истаган тарафдан қаторлаштиравериш мумкин. ... 

Ўзбекистонда террорнинг олди олинмайди-да, аммо “террор” содир бўлгандан кейин уларни содир этганлар дарҳол топилади ва қамоқга ташланади, кўз очиб юмилгунича уларнинг жиноятлари “исбот” бўлади, жазога ҳам тортилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ниҳояти саккиз кун ичида (2 апрелдан 10 апрелгача)  400 та “террористлик”да гумон килинганлар зиндонга ташланди. Қизиқ, террористлар аксияларини бажариб, бир жойга йиғилишиб, Каримов ҳукумати милитсиясини кутиб ўтиришганга ўхшайди. Ўзбекистоннинг тергов ходимлари ҳам жуда “оператив”, улар ҳам шу бир ҳафта ичида ”террористлар”нинг қаерда (Афгонистон ёки араб давлатларида, албатта) ва кимдан (араб инструкторлардан) таълим олганлари, қандай халқаро террористик гуруҳлар билан алоқадаликларини (“Ал-Қоида” билан) ҳам аниқлашади.   

1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари ҳам айнан шунга ўхшаш бўлган эди. Ҳали шаҳарда портлашлар давом этиб турган вақтида, Каримов телевизорга чиқиб, “террорист”лар менга суиқасд қилдилар, деб эълон қилиб улгурди. Портлашлар эса, Каримовнинг сояси ҳам тушмайдиган ерларда портлади. Яъни плансиз, мақсадсиз, адрессиз, гўдакнинг ҳам мантиғига мос келмайдиган портлашалр содир бўлди. Наҳотки, халқаро террористлардан “таълим олган”лар шунақа маъносиз портлашлар содир этса??? Ҳаммасидан қизиғи шундаки, мамлакатнинг бутун худуди бўйлаб террористлар ўйнаб юришади, истаган вақтда жиноятлар содир этишлари мумкин бўлади. Бироқ 1999 йили ҳам, бу йил ҳам мамлакат нинг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминловчи органларда ҳеч ким масъулиятсизлиги учун жазо олмайди. Бу ҳол, бу масалалар ҳеч кимда шубҳа уйғотмайдими? Мен учун эса, буларнинг барчаси жуда шубҳалидир. Чунки ҳар бир нормал давлат тузумида мамлакатда барқарорсизлик келиб чиқмаслиги учун зарур бўлган ҳамма чоралар олдиндан кўрилади. Шунга қарамасдан бирор фалокат юз берганда, бу учун  мамлакат ички ишлар вазирлиги (энг аввал вазир), миллий хавфсизлик бошқармаси (энг аввал бу бошқарманинг бошлиғи) бевосита жавобгар бўлиши лозим бўлади.  Бизда нега бундай бўлмайди ва бўлмаяпти ...?    

Энди, 13-май, жума кунги Андижон воқеаларини ҳам бироз кузатсак, нималарни кўриш мумкин? Бизнингча,  қонли воқеанинг 13-рақамли ва Жума кунига режалаштирилганлиги аҳамиятли бир белгидир, яъни у ҳеч бир тасодиф ҳол эмас, деб ўйлашга тўғри келади.  

Андижонда воқеалар тахминан шундай хронолигик тартибда ривожланди: масалан, кўпчилик рус мабуоти хабарларига кўра, биринчи норози ликлар, бундан бир неча ой илгари Андижонда  “Акрамийлар”, деб аталган 23 та тужжор устидан ўтказилаётган маҳкамаларга қарши бошланган эди. Норозилик қатнашчилари, асосан маҳкама бўлаётганларнинг қариндош – уруғларидан иборат бўлиб, уларнинг сони жуда оз эдилар. Асли у одамларнинг маҳкама бўлаётган ерда тўпланишини норозилик чиқиши, деб атаб бўлмайди. Чунки Оллоҳу таолога шукрки,  бизнинг  миллат кўп болали, яъни кўп қариндошли. Шунинг учун у йиғилганлар, асосан маҳкама бўлаётганларнинг яқин қариндошларидан кўнгул сўрашга келишган қариндиош –уруғлар бўлишган.  

Яна ўша манбаларнинг ахборот беришларича, кейинги вақтларда, яъни маҳкаманинг хулосаловчи кунига яқин маҳкама биноси олдида тўплан ган одамлар сони бир неча минг  кишига етган эмишлар. Бироқ бундай маълумотга ишониш шубҳалидир. Чунки Каримов ҳукумати одамлар нинг бундай миқдорда тўпланишига йўл қўйиши мумкин эмас эди. Борди-ю ҳақиқатан шундай ҳол мумкин бўлган бўлса, шуердаёқ масала ойдинлашиб қолади. Демак, воқеаларнинг шундай ривожланишини, одамлар ёки ҳали “туғилиб” улгурмаган қанақадир “Акрамийлар” эмас, бал ки ҳукуматнинг ўзи истаган бўлиши мумкин. Ҳатто одамларни маҳкама олдида кўпроқ тўпланишига қандайдир сирли йўллар билан Алматов ёки Иноятовнинг ( ё икковиники биргаликда, Каримовнинг кўрсатмаси билан, албатта), югурдаклари рағбатлантирган бўлишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Унинг устига ўша манбалар, маҳкама олдида йиғилганларнинг ҳеч бири бирор шаклда тартибни бузишга майл бўлмаганликларини ҳам билдиришадилар. Кечагина жуда тинчликсевар бўлган аҳоли бир кунда, 11-майдан 12-га ўтиб шунчалар ашаддий “ваҳший” бўлиб қолишига ва ҳатто қуролланишига нима мажбур қилди ва қандай сабаблар бўлди? Уч-тўрт ойдан буён давом этаётган маҳкама жараёнида  ”Акрамий” ларнинг “қурооли” ихлосмандлари Нега сезилмади, нега уларга ҳеч ким аҳамият бермади? Мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик бошқармаси у замон қандай машғулот билан банд эдилар?   

Ҳа, аслида Ўзбекистонда кейинги вақтларда у ер, бу ерда ўзларининг аянчли яшаш аҳволларидан норозилигини билдириб турганлар учраб тур ганди. Аммо уларнинг бирининг бошини икки қилмай тарқатиб юбориш, қатнашчиларни қамоққа ташлаш ҳам тўхтамай давом қилиб турганди. Шундай норозиликлардан энг каттаси май ойининг бошида Тошкентда АҚШ элчихонаси олдида бўлганди. Уларнинг такдири ҳам қандай аянчли тугаганини биламиз ва дунё ҳам билади. Шундай экан, Каримов ҳукуматининг шунчалар золимлигини кўра била туриб, бунчалар кучсиз, ташкилий заиф, раҳбарларининг тайини бўлмаган Андижон митингларини ким ташкил қилди? Қандай режа ва қандай мақсадда бу ишга қўл урилди? Минглаб одамларни кўчага чақирган ва чиқарган “шаввозлар”да бирор режа, талаблар, оқибатда эришадиган мақсад бўлмайдими, ахир? Ё улар Андижон шаҳри кўчасига бирор тўрт минг одам чиқса бўлди, шу билан Каримов ҳукумати битади, тугайди, деб ҳисоблашдими? Шундай ҳисоблашган бўлсалар, у одамларни энг ози аввал жиннихонада даволатиш керак.  

Шундай қилиб, 11- майда жуда тинч бўлган одамлар, 12- май кечкурунга келиб “жангчиларга” айланиб қолишади. Ҳатто 12-май кечаси соати 00.20-да уларнинг “ичидан қуролланган бир гуруҳ” Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг  патрул-постовой баталионига ҳужум қилади лар, тўрт кишини отиб ўлдиришади,  тўрттасини ярадор қилишади ва ниҳоят 264 дона ўқ отиш қуролларини, 40-та қўл гранатасини, 8000 та патронларни ”ўлжага” оладилар. Ана шу маълумотнинг ўзи озгина таҳлил қилинса, дархол бу ерда ҳам бир қатор саволлар келиб, чиқади: 1-қуролланган гуруҳнинг сони қанча киши эди? 2-Улар кундуз қаерда бўлгандилар ва умуман улар кимлар эди, улар Андижонда яшармидилар? 3-Андижон ички ишлар бўлими, вазирлик, мамлакат хавфсизлик махсус хизмати шаҳарда бундай қуролланган кишиларнинг бемалол юришига, яшашига қандай қилиб йўл қўйдилар? 4-Нима, у патрул-постовойда ўтирганлар ўликларми эдилар, бир “гуруҳ безори”га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмабди? 5 - 264 ўқ отиш қуроли, 40-та граната, 8000 патрон анчагина юкдир. Уни елкага орқалаб олиб юриш ёки чўнтакка солиб қўйиб бўлмайди. Улар учун юк машинаси керак эди. У машинанинг ёки машиналарнинг номерлари, маркалари қанақа эдилар? 6 - Ниҳоят у қурол ланган гуруҳдан бирортасининг исми, ранги, тириги ёки ўлиги борми ва қаерда?   

Ҳозиргина саналган ”ўлжаларни” қўлга олган “ғолиб”лар бироздан сўнг иккинчи ҳужумга ўтадилар. Энди улар мамлакатнинг мудофаа вазирли ги 34-бригадисига ҳужум қилади. Бу ерда  ҳам “ҳужумчиларга” қаршилик сезилмайди. Натижада уларнинг қуроллари 53-та автоматга ва яна 2000 та патронга кўпаяди. Қурбонлар (иккита харбий, унвонлари ҳақида маълумот йўқ) ва битта асир,  тўққизта яраланганлар ҳам бор.  Қаранг, бу ҳисобдан кўринадики, милитсияда саккиз киши, ҳарбийлар 12 кишидан иборат экан. Қолганлари қаерда эдилар? Нима, Андижон шаҳар ички ишлари бўлими ихтиёрида минглаб милитсионерлар ишлашмайдими? 34-ҳарбий қисмда фақат 12-тагина  кишилар хизматда эдиларми? Қаранг, на милитсиянинг патрул-постовойида, на ҳарбий қисмда, қуролли гуруҳдан бирортасини ўлдириб ёки ярадор қила олмайди. Бу ҳол шубҳали эмасми? У гуруҳ қанақа тутқич бермаслар эди ... ?  

 Ҳа, энди ”эслари” киради ёки олдинги ўлжаларни “кўтариб юришиб чарчашади” шекилли, бу ердан битта “ЗИЛ-130” машинани (бунинг ҳам маркаси бор-да, номери йўқ) ҳам ундиришади. Энди “ўлжага” олинган қуролларни олиб юриш тарафи бироз мантиққа яқинлаша бошлайди. Кечаси соат бирларда “ўлжага” олинган машина билан Андижондаги қамоқхонага ҳужум қилинади. У ердан 526 маҳбус чиқариб юборилади. Қамоқ хонада қуролли қоровуллар бўлмайдими? Ҳар ҳолда улар ҳақида биз кузатган материалларда маълумотлар учрамайди. Яна қизиқ,  вақт ўтаверади, шаҳарда фақат “қуролланган” Акрамийлар бемалол юраверишади. Ҳеч жойга телефон қилинмайди, ёрдам чақирилмайди. Шаҳар милитсияси оёққа турғазилмайди ва ҳ.к. ва ҳ.к. Нега, нега, нега  ...?   

Шундай қилиб, кечаси соати 2-3-ларда у “қуроллилар” шаҳар марказига юришни бошлашади. Ниҳоят эрталабга яқин вилоят ҳокимиятини эгаллашадилар. Сони ва таркиби номаълум бир гуруҳ “қуролли”лар кечаси билан билганини қилишади. Бироқ вилоят, шаҳар ички ишлар, миллий хавфсизлик бошқармалари у кеча нима иш билан машғул бўлганликлари ҳақида ҳозиргача ҳеч бир жойда жўяли бир маълумот йўқ. Балки улар ойлар давомида Бош қумондон раҳбарлигида уйқусиз туну-кунларни ўтказишиб тузишган мураккаб ва жиддий режаларининг қандай амалга ошаётганини кузатиб ўтирган бўлгандирлар-а  ...  

Хуллас, 13-май, жума куни, мусулмонларнинг ҳар ҳафталик байрами куни, буюк ибодат куни Ислом дунёсининг муқаддас юрти Туркистоннинг Андижон шаҳрида гуноҳсиз мусулмонларга ваҳшийларча, жинояткорона ўқ отилади, уларнинг азиз қони ариқ-ариқ тўкилиши содир бўлади. Яна саволлар: Нега энг аввал кўчада турган бегуноҳ одамларга  ҳеч бир огоҳлантирилмасдан ўқ узилди? Улар, “қуролли”лар, деб аталаётганлар ҳокимият биносида эди-ку? “Қуролли”лар  қани, улар хозир қаерда? Уларнинг қанчаси ўлдирилди, қанчаси қўлга олинди? Уларнинг исмлари борми ўзи? Уларнинг кўчага чиққан одамлар билан алоқалари қандай эди? Кўчага норозиликка чиққан одамлар уларни ёки уларнинг бирорта сини танийдиларми? Бегуноҳ қони тўкилганлардан бирортаси уларнинг бирортасини танир эдиларми, уларни ўзларига раҳбар, деб билармиди лар? Улар қачондан буён кўчага намойишга чиққан халққа бошчилик қилаётгандилар?  

<Gazeta.kz> саитидан олиб, <centrasia.ru> да босилган  ”Андижон: бу қандай бўлди. Мўътадил исломчилар бўлмайди”(муаллиф: Игорь Дмитриев) , деб номланган, кўпроқ буюртма (заказ) мақолага ўхшаб кетадиган материалда (дарвоқе, юқорида келтирилган рақамлар ҳам шу муаллифдан олинган), “13-май соат 20-ларга яқин ўзбек ҳокимияти ва эрта тонгда Андижонга етиб келган Ислом Каримовнинг ҳеч қандай келишувга кўнмаслигига ишонч ҳосил қилган қуролли гуруҳ уч қисмга бўлиниб, шаҳардан чиқиб кетишга уриндилар”, жумласи ёзилади. Аммо бу жумла ҳам нуқул жумбоқ. Чунки ҳозирги замон техникаси билан жиҳозланган “Бошқумондон Каримов” ҳарбийлари юзлаб (кейинги вақтларда минглаб дейишга ҳам асос чиқаяпти) кишиларни кириб ташлаётган бир вақтда, уларнинг шаҳардан чиқиб кетишига йўл қўйдими? Йўқ, албатта.У ҳолда, улар қани? 

13-май, жумага яна такрор қайтиб, Андижонда айнан шу куни, мусулмонлар учун муқаддас кун қон тўкилишининг содир бўлиши тасодиф бўлмай, у ваҳший душман томонидан олдиндан атайлаб танланган режанинг оқибатидир, деган фикрни ўртага ташламоқчиман. Режани тузганлар, Андижон аҳолиси билан, қанақадир акрамчилар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ислом душманларидир. Аммо улар кимлар ... ? У режани ваҳшийларча, қонли ўлароқ амалга оширган ижрочилар майдондадир. У ваҳший режани тузганлар ким ...? Йиртқичларча одамларга ўқ узишга буйруқ берганларнинг айнан ўзлари, бу машҳум режани тузувчилар ҳам  бўлиши мумкин эмасми? Валлоҳи, шундайга ўхшайди  ...  

И.Каримов бошлигидаги Ўзбекистон ҳукумати аталмиш гуруҳнинг ”давлатчилик” қисқа  тарихида қонли кунлар жуда кўп бўлди. Каримов Ўзбекистон коммунистларининг эндигина раҳбари қилиб тайинланганидан “Оққурғонда” тинч аҳолини отишга руҳсат берилди. Месхети турклари (қон, дин кардошларимиз)ни батамом Ўзбекистондан чиқариб юбориш учун Тошкент, Самарқанд вилоятларида ва Фаргона водийсида коммунистларнинг намойишларини ташкил қилдирилди. 1992 йил бошида Тошкентда студент ғалаёнини ташкил қилдириш, студентларнинг ётоқхоналарини уққа тутиш, 1999 йилги Тошкент портлашлари ва бошқа портлашлар Каримов ҳукуматининг органлари томонидан уюштирил ганлиги бугун алоҳида исбот талаб қилмайдиган бир ҳолга келди. Мана бугун янги, янада очиқ, янада шафқатсизларча қон тўкилиши … Бунинг ҳам ташкилотчилари ўта мавҳум, ҳатто сирли. Андижонга, тинч турган аҳолига аявсиз қирғин келтирганлардан бошқа ҳеч ким киритилмади, киритилмаяпти. Нега, нега ва нега … ?  

13-майдан бугунгача бўлган барча хабарлардан шу ҳам сезилдики, бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига мухолифат аталмиш “Бирлик”чи, “Эрк”чи, “Деҳконлар” номлари билан юрганлар, қанчалаб “ҳуқуқ ҳимояилар”и ҳам воқеалардан 13-куни хабар топишади. Ҳатто уларнинг кўпчилиги 14-май куни, Андижондаги қонли  воқеалар ҳақида И.Каримов ўзи хабар берганидан кейин дарак топишадилар. Буниси ҳам жуда қизиқ бир ҳол. Юқорида келтирган маълумотларга кўра, 11-май куни ҳам шаҳар кўчасида минглаб одамлар тўпланган. 12-куни кун бўйи кишиларнинг тўплани ши давом этган. Аммо мухолифатчилардан бирортаси у халқ олдига бориб улардан ҳолу-ахвол сўрашмади. Уларнинг нега йиғилаётгани, уларни ким ёки кимлар бу ерга таклиф қилишаётганлари, уларнинг нияту-мақсадлари нималиги, қанақа талаблари борлиги билан жиддийроқ қизиқади ган бирорта холис одам бўлмади. Нега, нима учун  бундай бўлди? Андижондаги мухолифатчиларимиз 11-12 ва ҳатто 13 –май кунлари қаерда эдилар? Аммо 13, тўғрироғи 14-майдан бизнинг у “дўстлар”нинг фаоллиги унча ёмон мас. “Раислар” (Бирлик ва Эркнинг раис аталмишлари) ҳам бегуноҳ қонлар ҳисобига ўзларини яна бир бор кўз-кўз қилиб олишдилар. Афсуслар бўлсинки, бугунгача ўзларини мухолифатчилар лидерлари атаб юрганлардан ҳам, бошқа оддий аъзолардан ҳам ачинишдан, афсусланишдан бошқа бирорта жўяли таклиф ўртага чиқмади. 

Андижондаги қонли воқеалардан кейин Каримовнинг қиладиган иши аниқ. Бундан кейин Ўзбекистон халқи бошидаги мусибат яна қанақа аянчли тус олишини кўриш учун жуда кўп ақлга эга бўлишга ўрин йўқ. Бироқ бундай ғурбатли, мусибатли вақтда мухолифат қандай ишлар қилиши керак …? Яна шундай тарқоқ ҳолда, ҳар қайсимиз ҳар жойда ўзимиз-ўзимизча мақола ёзиш, чиқиш қилиш билан давом этаверамизми ёки бирор жиддий ишлар ҳам қила олиш қўлимиздан келадими ё ...? 

Ана шунақа тугалланмаган фикрлару, жавобсиз саволарни қаторлаштириб ташлаш билан шуерда бир тўхтаб олишни лозим кўрдим. Азиз ўкувчи, бағишланг, ҳозирча бошқа нарса қилиш қўлимдан келмади. Агар менинг жавобсиз сўроқларим, тугалланмаган фикру-мулҳозаларим, сиз азизларга асл жиноятчилар кимлар эканлигини аниқлашда озгина туртки вазифасини бажарса,  мен ўзимни мумнун ҳисоблардим. 

Вақтдан фойдаланиб, Андижонда қурбон бўлганларниниг қариндошларига чуқур таъ зия билдираман. Ўтганларга Оллоху таоло раҳмат қилсин, омин деб дуо қилиб қоламан. Уларнинг кўпчилиги, иншооллоҳ, шохид бўлгандирлар.  

Алибой Йўляхши , “Бирлик” халк харакати Самарканд вилоят Кенгаши раисдоши, 1993 йилдан буён мухожиратда яшайди. 2005 йил 13-31 май кунлари ёзилди.  

Яшаш манзили: Ioliakshiev Aliboi, Sivles Gate  3, 5059 Bergen, Norway (Норвегияда менинг исми шарифим уларнинг талафусида ўшандай ёзиларди. Шунинг учун почта адресим тушунарли бўлсин учун исмимни паспортимдагидек кўрсатгандим.)  

Бошка белгилар: Tel.:  +47 55  20  04 01 – uy.;  +47 95 999  658 – mobil. e-mail:  ali_sam_2000@yahoo.com   http://www.samarkanduz.narod.ru      

 

21. 2005 йил 13-май содир этилган Андижон фожиасига оид фикрлар.

Мистер Крейг Муррей, 2002-2004 йилларда Буюкбританиянинг Ўзбкеистондаги элчиси бўлиб ишлаган ва Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаётдан анчгина хабардор бир сиёсат одами эди. У,  ”АҚШ, ҳеч қачон уларни Ўзбекистондан “итариб” юборганларини тан олмайди” номида бир мақоласини "The Guardian" ( 3.08.2005)да эълон қилди. У мақоланинг рус тилига таржимаси  Руссиянинг “ИноПресса” агентлиги тарафидан босиб чиқарилди. У ердан олинган мақола <http://centrasia.org/newsA.php4?st=1123109040> адресда рус тилида қайта эълон қилинди (04.08.2005). Мен уни ана шу кейинги адресдан олиб ўзбекчага ағдардим. Мазкур мақола Каримовнинг ноинсоний сиёсатини таърифлаш билан бирга 2005 йилда Андижонда содир бўлган жиноятнинг асли жиноятчиларини ҳам тилга олади. Ўша таржимани қуйида келтираман:

 

21.1 “АҚШ, ҳеч қачон уларни Ўзбекистондан “итариб” юборганларини тан олмайди. Муаллиф Крейг Муррей.

Ўзбекистондаги жирканч режимга қарши чоралар белгилаш лозимдир. Ўзбекистон президенти Каримов, Америка базасини, унинг мамлакатини ташлаб чиқиб кетиши ҳақида хабардор қилди. Бу дипломатик инқилобнинг тугашидир. Каримов Ғарбдан воз кечиб, Чинга кўз қирини ташлаб қўйиш билан бирга, Руссиянинг қучоғига қайтаяпти. АҚШ эса, ўзининг кетаётганини, жуда  кеч қолган Ўзбекистонда инсон ҳақларининг бузили шидан ташвишланиш билан ниқоблашга уринаяпти. АҚШ нинг жуда нозик туйғулар билан эркалатилаётган иттифоқдошларидан бири- уҳу, қандай ёвуз диктаторга айланиб қолди. (Саддамни эсланг!) Бироқ ҳақиқат эса, анча мураккаб.

 

Биринчи ва энг очиқ кўриниб турган ҳол: АҚШ ўзи-ўзидан халтасини кўтариб кетмаяпти, уларни шундай қилишга итаришаяптилар. 13-майда Андижонда 600-дан кўпроқ кишининг жонини олган қирғинни ўзбек ҳарбий ва махсус хизмат органларига қарашли кучлар ташкил қилди. 2002 йили АҚШ, ўзбек ҳарбий кучларини 120 миллион, махсус хизмат ходимларини 82 миллион доллар билан рағбатлантирган эди. Қизиғи шундаки, Каримов уларни Ўзбекистондан итариб юборгунича америкаликларда Ўзбекистон билан ҳарбий муносабатларини ўзгартишнинг ҳеч қандай аломатлари кўринаётгани йўқ эди. Аксинча, генерал Ричард Майерс, ҳарбий муносабатларимиз ўзгармайди ва ҳамишагидай қолаверади, деб баёнот қилганди. Шу йилнинг март ойида Британия қўшинлари ўзбек ҳарбийларини нишонни яхши олишга ўргатиш учун Самарқандга ўз инструкторларини юборди. Бундай қилишни тўхтамиз, деб бизга ҳеч ким, ҳали ҳеч нарса, демади. Шу ҳам борки, Каримовнинг махсус хизмати қамоқхоналарнинг қийноқ хоналарида маҳбусларга азоб-уқубатлар ўтказиш йўли билан олинаётган маълумотларни МРБ (АҚШ Марказий Разветка Бошқармаси) ва MI-6 олиб туришдан воз кечишининг бирор аломати кўринмаяпти.

 

Ўзбекистоннинг жанубида, Термезда  кўп ҳам ошкор бўлмаган яна битта Ғарбий авиабаза бор. Уни Олмония ижрога олган. Олмонлар у ердан кетишни асло истаётганлари йўқ. Бироқ, ҳар сафар режимга тасаннолар келтараётган Олмония ташқий ишлар вазири Йошко Фиширдан кўпроқ Ўзбекистонга меҳмон бўлаётган бошқа бирорта  Ғарбий давлат вазири ҳам йўқ.

 

Жек Стро бошқараётган, Оврпа Иттифоқининг (ОИ)  умумий муаммолар бўйича Кенгаши, Андижондаги хунрезликка жавобан, ОИ “ривожла ниш бўйича” Ўзбекистон билан  ҳамкорлик қилишни вақтинча тўхтади, дейиш билан чекланди. Бундай силлиқ жумлани қандай қилиб тузган ларини тасаввур қилиш мумкин, албатта. Жумланинг маъноси, “ҳеч нарса қилмасдан кутиб туриш керак” эканлигини тушуниб олиш учун уни энг камида икки марта диққат билан ўқиш лозим бўлади.

 

Каримовнинг истаклари таркибига Ўзбекистонни демократия ва бозор тарафга ҳаракат қилдириш каби бирор нарса ҳеч қачон  киргизилмаган. Ғарбий ётдиримлар жалб қилиниб, 1990 –йиллар ўртасида  ўтказилган жуда чекли тажрибалар, Каримовга шуни кўрсатдики, Каримов оиласи ва унинг жуда яқин атрофи тўла назорат қилиб турган давлат иқтисодий системаси ва  ғарбий капитализм  ёнма-ёнма яшай олмайди. Ана ўша даврдан бошлаб, Каримов ётиримлар бўйича рус ва чин давлат компаниялари ётиримларига суяниб келаяпти. 

 

Ҳақиқатда эса, ўтган йилнинг охирларидаёқ, Ўзбекистондаги буюк газ қазиб чиқариш жойларини аниқлаш ва тайёрлаш учун Каримов, Америка компанияларини эмас,  балки русларнинг “Газпром”ини маъқул кўрганида американинг Марказий Осиёдаги таъсирининг ғайрий табиий бўлаёт гани кўринган эди. Бу қарор, Афғонистонда ҳали уруш бошлаганига қадар ҳам Марказий Осиёдаги Америка сиёсатининг тамал тошини ташкил қилган Афғонистон орқали Араб денгизига қараб қувурлар ўтказилишининг яшаб қолишини шубҳага солиб қўйди. Бундай келишув, 1999 йилда British steel ва голланд компанияси Hoogovens қўшилиб кетиши оқибатида ташкил бўлган Corus компаниясининг анчагина қисмига эга бўлган ўзбек қонли, рус олигархи Алишер Усманов ва ”бечора” Гулнора Каримова ўртасида содир бўлди. 

 

Кўпчиликнинг фикрича, Каримова ва Усмонов алянси,Ўзбекистонда валиаҳдни тайинлаш бўйича Каримовнинг стратегиясидир.Бироқ. Москва да яшаётган Гулнора, Ўзбекистон ташқий сиёсатининг ўзгаришида сезиларли рол ўйнади, албатта. Каримовага АҚШ эшиклари ёпилган. Чунки унинг эридан ажралиши билан боғли жанжалли иш масаласи билан АҚШ суди уни қамоққа олишга ҳукм қилган.

 

Яна бошқа ҳол эса, Украинада, Гурузияда ва Қирғизистонда содир этилган “рангли инқилоб”лардир. Эдуард Шварнадзе, ўзи ағдариб ташланга нидан кейин Каримовда меҳмонда бўлиб, Сорос ва бошқа давлатга тобе бўлмаган ташкилотлар ҳақида уни огоҳландириб қўйди. Каримов ўз навбатида дарҳол “Очиқ жамият” Институтини мамлакатдан ҳайдаб юборди ва бошқаларига нисбатан қаттиқ чеклашлар ўрнатди. Бу эса, Каримовнинг Путин билан иссиқ муносабат ўрнатишига ёрдам берди.

 

Шундай қараганингизда Каримов, ўйламасдан Путин қучоғига олаверадиган одам эмас. Чунки мустақил бўлганидан кейин Каримов мамлакатда миллий низоларни авж олдирди, оқибатда рус миллатига оид кишиларнинг 80% , яъни 2 млн киши Ўзбекистондан чиқиб кетдилар.

 

Аммо Путин ва Каримовни бир-бирига яқинлаштирадиган, уларни ака-ука қиладиган принсип, бутунлай бошқа, яъни мухолифатга тоқатсизлар ча муносабат, эркин матбуотни кўролмаслик, унга ғазаб ва демократиянинг ёйилишини тўхтатиб қўйишдир. Каримовнинг, унга мухолиф бўлган кучларни ислом экстремизмида айблаб, тугатиш сиёсати, Путиннинг ҳозирги Чеченистондаги сиёсатига очиқдан очиқ жуда мос келади.   

 

Ундай ҳолда, ҳокимият учун регионал рақобатда (урушда, дейилиши лозим –таржимон) нималар бўлмоқда? Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпроғи Ўзбекистонда яшайди, у мамлакат географик жойлашиши жиҳатидан стратегик аҳамиятга эга, унинг ҳарбий кучлари бошқалар дан анча яхши қуролланган. Бироқ Қозоғистон иқтисодий соҳада Ўзбекистондан жуда илгарилаб кетди. Бу ҳол фақат Қозоғистоннинг углеводо род заҳиралари ҳисобига, дейиш хато бўларди. Қозоғистон Руссия ва Ғарб ўртасида мувозанатни сақлаб турибди, нисбатан очиқ иқтисодий йўналишга ва кўпроқ ғарбий ётиримларга эгадир.

 

Қозоғистоннинг келажаги нисбатан ёруғироқ кўринади. Қайси бир вақтларда камбағал қариндошлар саналган қозоқларнинг ҳозир ўзбекларга кўра анча яхши яшашаётгани ҳам Каримов обрўйи пастлигида асосий факторлардан биридир.  Аммо Қирғизистон ва Тожикстоннинг келажаги булутли кўриниб турибди. Булар асосан тоғлардан иборат бўлган, табиий заҳираларга эга бўлмаган кичик мамлакатлардир. Қирғизистонда американинг авиабазаси бор. Каримов, Руссия ва Чиннинг кўмагига суяниб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотида уларнинг ғарбдан юз ўгиришини талаб қилиб, уларга босим ўтказади. Уларнинг Каримовнинг бу босимига қарши туриши учун ғарб мамлакатларидан ва халқаро ташкилотлардан катта куч ва ҳаракатлар талаб қилинади.  

 

Қаранг, Ўзбекистонда нималар бўлаяпти, ўзи? Жаҳоннинг буюк давлатлари у ёқ, бу ёғига қараб олишгунларича, у ерда вазият ёмонлашгандан ёмонлашмоқда. Каримов сиёсати оқибатида аҳоли, унинг оиласи ва атрофидагиларни бойитиш учун  аслида колхозларнинг далаларида ҳақиқий қуллар меҳнатини бажаришиб, камбағалчиликнинг ботқоғига янада чуқурроқ ботиб қолаяпти. Мамлакат иқтисоди пахта етиштиришга тўла боғланиб қолган. Бироқ уни етиштириб, тераётганларга ҳеч қандай иқтисодий фойда йўқ.

 

Биз эса, Ўзбекистонда вазиятни ёмонлаштириш учун эмас, балки у ерда вазиятни яхшилаш учун ишлашимиз зарур. Бу мамлакат, пахтани экпорт қилишда дунёда иккинчи ўринда туради. Бизнинг ишларимизнинг биринчи қадами, ўзбек пахтаси ва матоларига савдо чеклашлари киритиш бўлса анча дуруст бўлган бўларди. Америка пахта лоббисининг манфаатларини, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашу вини ҳисобга олинса, бу ишда ютуққа эришиш мумкин бўлади.”

 

Юқорида ўқилган таржима 2005 йил, 17 августда тубандаги адресда ҳам эълон қилинди.

 http://www.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews/2005_08/write17082005.html

Бу саҳифа муаллифлари таржимон матнига бирнеча жуда муносиб сўзлар, қўшимчалар киритиш билан таржиманинг мазмуни ва сўзларнинг ўринли ишлатилишини гўзаллаштиришганлар. Бу учун таржимон уларга миннатдорчилик билдиради. Шу билан бирга таржиманинг бу бироз дурустланган матнини ҳам бу ерга қўйишни лозим кўрдик. Марҳамат қилиб, у билан ҳам танишинг: 

Таржима юқорида номи келтирилган саитга тубундаги кириш сўзи билан юборилганди, яъни “Крейг Мюррей, 2002-2004 йилларда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган ва Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаётдан анчагина хабардор бир сиёсат одамидир. У "Нега АКШ ҳеч қачон ўзини чувтуширишганини тан олмайди?" номида бир мақоласини "The Guardian" (3.08.2005) да эълон қилди. У мақоланинг рус тилига таржимаси Русиянинг "ИноПресса" агентлиги тарафидан босиб чиқарилди. У ердан олинган мақола

 http://centrasia.org/newsA.php4?st=1123109040  адресида рус тилида қайта эълон қилинди (4.08.2005). Биз ана шу кейинги адресдан олиб ўзбекчага ағдардик. Уни лозим кўрсангиз, саҳифангизда эълон қиларсиз деб умид қиламан. Шунингдек, таржима матнида баъзи бир тушунилиши қийин бўлган жумлалар тузилган бўлса, улар учун олдиндан узр сўраб қоламан.”  Сизларга эҳтиром билан Алибой Йўляшиев - таржимон.

21.2 НЕГА АҚШ ҲЕЧ ҚАЧОН ЎЗИНИ ЧУВ ТУШИРИШГАНИНИ ТАН ОЛМАЙ ДИ? Муаллиф: Крейг Мюррей.

Ўзбекистондаги жирканч режимга қарши чоралар белгилаш лозим. Ўзбекистон президенти Каримов Америка базасини унинг мамлакатини ташлаб чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди. Бу дипломатик инқилобнинг интиҳосидир: Каримов Ғарбдан воз кечиб, Чинга кўз қири билан назар солганча Русиянинг қучоғига қайтмоқда. АҚШ ўзининг кетаётганини Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари борасида жуда кеч қолган хавотирларини билдириш билан ниқоблашга уринаяпти. Энг чуқур илтифотларга сазовор бўлган иттифокдошлардан бири - бу қанчалар аянчли бўлмасин - бирданига ёвуз диктаторга айланиб қолди. (Саддамни эсланг!) Бироқ воқелик анчайин мураккаб. 

Биринчи ва энг яққол кўриниб турган нуқта: АКШ ўз-ўзидан тўрва-халтасини кўтариб кетаётгани йўқ, уни шундай қилишга мажбур қилишаяп ти. 600 дан кўпроқ инсон ҳалок бўлган Андижондаги 13-май қирғинини 2002 йилнинг ўзидаёк АҚШ-дан армия учун 120 миллион, махсус хизматлар учун 82 миллион доллар олган ўзбек кучлари ташкил қилди. Каримов уларни Ўзбекистондан итқитиб чиқармагунча америкаликлар Ўзбекистон билан ҳарбий муносабатларини қайта кўриб чиқмоқчи бўлаётганларига ишора қиладиган ҳеч қандай аломат йўқ эди. Боз устига, генерал Ричард Майерс бу ҳарбий муносабатларнинг аввалгидек қолавериши ҳақида баёнот берди. 

Шу йил март ойида Британия қўшинлари ўзбек ҳарбийларини мерганликка ўргатиш учун Самарқандга ўз инструкторларини юборди. Бундай қилишни тўхтатамиз, деб бизга ҳам ҳеч ким ҳеч нарса демаган эди. Шунингдек, МРБ (АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси) ва MИ-6 Каримов махсус хизматлари томонидан қамоқхона қийноқхоналарида олинаётган маълумотларни бошқа қабул қилмасликларининг ва биз улардан фойдаланмаслигимизнинг бирон аломати ҳам кўринмаяпти. 

Ўзбекистон жанубида, Термизда нисбатан камроқ танилган яна бир Ғарб ҳаво базаси бор. Уни Олмония ижарага олган. Олмонлар у ердан кетишни асло истаётганлари йўқ. Барча ғарб давлатлари вазирлари ичида режимга тасаннолар айтувчи Олмония ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Ўзбекистонга энг кўп сафар қилади. 

Жек Стро бошқараётган Оврўпо Иттифоқининг (ОИ) Умумий муаммолар бўйича кенгаши Андижондаги хунрезликка жавобан ОИнинг Ўзбекис тон билан ҳамкорлиги "ривожланишини вақтинча тўхтатиши" ҳақида баёнот берди. Бундай силлик жумлани қандай қилиб тузганларини тасаввур қилиш мумкин, албатта. "Ҳеч нарса қилмаслик" деган маънони тушуниб олиш учун уни камида икки марта диққат билан ўқиш лозим бўлади. 

Ўзбекистонни демократия ва бозор тарафга ҳаракат қилдириш ҳеч қачон Каримовнинг ниятида бўлмаган. 1990-йиллар ўрталаридаги Ғарб сармояларини жалб қилиш билан боғлиқ чекланган тажрибалар Каримовни шу нарсага ишонтирдики, ғарб капитализми шароитида унинг оиласи ва яқин атрофидагилар томонидан иқтисодни тўла назорат қилишни таъминлаб бўлмайди. Ана ўша даврдан бошлаб, Каримов сармоя лар соҳасида Русия ва Чиннинг давлат компанияларига суяниб келаяпти. 

Аслида ҳали ўтган йилнинг охирларидаёқ Каримовнинг Ўзбекистондаги йирик газ конларини аниқлаш ва ишга тушириш борасида АҚШ ширкатларидан русларнинг "Газпром"ини афзал кўргани Американинг Марказий Осиёдаги таъсири учун машъум бир ишора эди. Бу қарор ҳали Афғонистонда уруш бошланмасидан олдин ҳам Америка сиёсатининг Марказий Осиёдаги тамал тошини ташкил қилган Афғонистон орқали Араб денгизига қарата қувур ўтказиш лойиҳасининг хаётийлигини шубҳа остига солиб қўйди. Бу келишувни Каримовнинг қизи Гулнора ҳамда 1999 йилда "British steel" ва "Hoogovens" номли голланд компаниясининг кўшилиб кетиши натижасида пайдо бўлган "Corus" ширкатининг каттагина қисмига эгалик қилувчи русиялик асли ўзбек бўлган олигарх Алишер Усмонов тузишди. 

Кўпчилик Каримова ва Усмоновнинг иттифоқини Каримовнинг Ўзбекистонда валиаҳд тайинлаш стратегияси деб ҳисоблайди. Албатта Москва да яшайдиган Гулнора Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгаришида сезиларли рол ўйнади. Каримовага АҚШ эшиклари ёпилган. У ерда уни жанжалли ажрашиш иши билан боғлик равишда суд томонидан берилган қамоққа олиш учун ордер кутаяпти. 

Украина, Грузия ва Қиргизистондаги "рангли инқилоб"лар ҳам шу ўринда яна бир муҳим омилдир. Эдуард Шеварднадзе ўзи ағдариб ташлан ганидан кейин Каримовникида меҳмонда бўлиб, уни Сорос ва бошқа нодавлат ташкилотлари борасида огоҳлантирди. Каримов эса дарҳол "Очиқ жамият" институтини мамлакатдан ҳайдаб юборди ва бошқа ноҳукумат ташкилотларига нисбатан қаттиқ чекловлар жорий қилди. Бу ўз навбатида Каримовнинг Путин билан жуда илиқ муносабатлар ўрнатишига ёрдам берди. 

Бир қарашда Каримов, Путин ўз кучоғига оладиган одам эмас. Чунки мустақил бўлганидан кейин Каримов мамлакатда миллий низоларни авж олдирди, оқибатда рус миллатига оид кишиларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион киши Ўзбекистондан чиқиб кетди. 

Аммо Путин билан Каримовни мухолифатга тоқатсизлик, эркин матбуотга нисбатан нафрат ва демократия ёйилишининг олдини олиш истаги бир-бирига яқинлаштиради, ака-ука қилади. Каримовнинг ўзига мухолиф бўлганларни ислом экстремизмида айблаб йўқ қилиш сиёсати Путиннинг Чеченистондаги сиёсатига очиқдан-очиқ мос келади. 

У ҳолда минтақадаги ҳокимият учун курашда нималар бўлмоқда? Ўзбекистонда Марказий Осиё аҳолисининг ярми яшайди, у географик жойла шиши жиҳатидан стратегик аҳамиятга ҳамда энг катта ва яхши қуролланган армияга эга. Бироқ Назарбоев даврида Қозоғистон иқтисодий соҳада Ўзбекистондан жуда илгарилаб кетди. Бу ҳол фақат Қозоғистоннинг углеводород заҳиралари ҳисобига юз бергани йўқ. Қозоғистон Русия ва Ғарб ўртасидаги мувозанатни сақлаб туради, нисбатан очиқ иқтисодга эга ва Ғарбдан кўпроқ сармоялар олади. 

Қозоғистоннинг келажаги нисбатан ёруғроқ кўринади. Илгари камбагал қариндош саналган қозоқларнинг ҳозир ўзбекларга қараганда анча бой ҳаёт кечираётгани ҳам Каримовнинг обрўси пастлигининг асосий омилларидан биридир. 

Қиргизистон ва Тожикистоннинг келажаги эса мавҳум. Булар табиий заҳираларига эга бўлмаган кичик тоғли мамлакатлардир. Қиргизистонда Американинг ҳаво базаси бор. Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Русия ва Чиннинг кўмагида уларга Ғарбдан юз ўгириш талаби билан босим ўтказади. Улар Каримовнинг бу босимига қарши туришлари учун ғарб мамлакатларидан ва халқаро ташкилотлардан катта куч ва ҳаракатлар талаб қилинади. 

Бугун Ўзбекистонда нималар бўлаяпти ўзи? Жаҳоннинг йирик давлатлари ўзларини у ёқ-бу ёққа ташлаётган бир вақтда у ерда вазият ёмонлаш гандан-ёмонлашмоқда. Каримов сиёсати оқибатида аҳоли қашшоқликка ҳамда унинг оиласи ва атрофидагиларни бойитиш учун колхоз далалари даги қуллар меҳнати ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бораяпти. Мамлакат иқтисоди пахта етиштиришга тўла боғланиб қолган. Бироқ уни етиш тириб, тераётганларга ҳеч қандай иқтисодий фойда йўқ. 

Биз Ўзбекистондаги вазиятни ёмонлаштиришга эмас, балки яхшилашга интилишимиз зарур. Бу мамлакат пахтани экспорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Ўзбек пахтаси ва матоларига савдо чекловларини киритиш бу йўналишда илгари ташланган илк қадам бўлиши мумкин. Америка пахта лоббисининг манфаатларини ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашганини ҳисобга олинса, бунга ҳатто эришса ҳам бўлади.”

Ўзбекистонда демократик конгресси интернет саитида Муҳаммад Абдураҳмоний исми билан “Ватаним саодати учун нима қилай?” номли бир хабар босилди. Муҳаммад Овропа мамлакатларидан бирида талаба экан. Унинг фикрлари менинг эътиборимни ўзига тортди. Шунинг учун мен унга бир маслаҳат билан насиҳатомуз жавоб беришни лозим кўрдим. Муҳаммаднинг фикр-саволини ва унинг орқасидан мен унга ёзган маслаҳа тимни қуйида келтираман. Материалларнинг асли лотин ҳарфларида бўлганлигидан улар ўзгаришсиз бу ерга кўчириб қўйилади: давомига ўтиш ...

 

 

Hosted by uCoz