Камина,  турк тилидаги “динимизислом” интернет нашрининг аъзоси бўлганлигидан менинг имаил манзилимга  улардан кунлик почта келиб туради. Мазкур нашр, Туркияда нашр этиладиган ”Turkiye” газетасининг суҳбат бўлимини олиб борадиган Меҳмет Али Демирбошнинг (ўзбекчада Маҳмуд Али Темирбош дейиш мумкин) кунлик суҳбатларининг матнини “динимизислом” сайтининг бутун аъзоларига тарқатади, жумладан у матнларни менга ҳам юборишади. Ўша интернет нашрга туркчани билганлар ушбу адресда: http://www.dinimizislam.com/mailgrubu.asp  аъзо бўлишлари мумкин.

 

Қадрли қардошимиз Меҳмет Али Демирбош шу кунларда “Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?” номли мавзуда газетада суҳбат олиб бормоқда. Бу мавзу бизнинг ўқувчиларимиз учун ҳам фойдали ва аҳмиятли бўлар деган хулосага келдим ва уларни ўзбекчага ағдариб ўзбек тилида ўқийдиганларга етказишни ният қилдим. Ана шуларни аста-секин сиз азиз ўқувчилар эътиборингизга узатиб боришни лозим кўрдим. Уларнинг бир қисми шу ерга илова қилинади. Алибой Йўляхшиев   

 

Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?

Бир талаба устозига тубандагидек савол билан мурожаатда бўлибди: “ҳаётимда менга ютуқлар ёр бўлиши учун сиз менга нималар тавсия қиласиз?”

Устознинг жавоблари шулардан иборат бўлган экан:

“Ишлари ҳамиша омадли бўлган бир иш одами ўттиз йиллик иш тажрибаси ҳақида менга қуйидагиларни ҳикоя қилган эди:

 

1. Ширкатимда ишловчиларнинг ҳар бирини ўз ишларининг ягона соҳиби каби сезишини таъминлашга уриндим. Яъни мен ўз фаолиятимда ўзимни ширкатнинг эгаси, унда ишловчилар эса менинг ишчиларим шаклида боқмадим. Ютуқларимизнинг сири мен ёки сенда эмас, балки бизнинг ҳаммамизда эканлигига ҳар бир ишчини ишонтиришга ҳаракат қилдим.

 

2. Вазифа берган ишчиларимга ўзимдан ҳам кўпроқ ишонч билдирдим. Уларнинг фақат менга эмас, Оллоҳ олдида ҳам жавоб беришларини ҳисобга олиб ишлашларини тушунтирдим.  

 

3. Вазифаларининг даражасига қарамасдан, уларнинг ҳар бирини ўзимдан қимматли ҳисобладим, ҳеч бирини ҳеч бир вақт, ҳар қандай бир сабаб билан хафа қилмадим.

 

4. Барча ишчиларимни бу дунё ва охиратдаги оға-иниларим деб билдим. Уларнинг ҳеч бирига ишчи деб қарамадим.

 

5. Ишчиларимнинг ҳаммасига ҳар қандай бир истагида қўлимдан келгани қадар ёрдамчи бўлдим. Баъзиларига эса, уларнинг аҳволларига кўра шундайига, ҳеч қандай қаршилиги бўлмаган ҳолда ҳам ёрдам бердим.

 

6. Мансабларидан қатъи назар ҳар доим ҳақлининг ёнида бўлдим. Ҳеч бир кишининг қадрини пасайтирмасликка ҳаракат қилдим.

 

7. Ҳамиша бошқаларга беришни ўйладим, ўзим олишим ҳақида хаёлимга ҳам келтирмадим.

 

8. Менга жуда кўп зарарлар келтиришга уринганларни ҳам кечирдим. Шуларга ҳам қўлимдан келганича яхшилик қилдим.

 

9. Ҳеч кимни хафа қилмасликка, ҳаммага табассум билан боқишга ва ширин сўзли бўлишга, қўлимдан келганича уларга ёрдамчи бўлишга интилдим, шундай бўлишга доим ғайрат қилдим.

 

10. Барчанинг фикр билдиришига имкон бердим. Энг сўнггида тўғри бўлганини қўлладим.

 

11. Бутун умрим давомида қонунларга уйғун ишладим, ҳар қандай ҳолда ҳам қонун бузилишига йўл бермадим. Мен билан ишлаганларнинг ва мен билан алоқада бўлганларнинг ҳам шундай бўлишларини талаб этдим ва тушундирдим.

 

12. Мумкин бўлган ҳолларда тортишувлардан, мунозаралардан четга чиқишга ҳаракат қилдим. Ҳамманинг омадли, муваффақиятли бўлишларини истадим.

 

13. Кўпгина зарарлар кўрдим ва ташвишли қолган вақтларим оз бўлмади, аммо бу ҳолларимда ҳеч кимни сабабчи ҳисобламадим, ҳеч кимнинг юзига солмадим, сабр этдим.

 

14. Ишчиларимнинг бир-бирлари билан гапу-сўзга бормасликларини, миш-мишларга ишонмасликларини ва фитнага сабаб бўлмасликларини огоҳлантириб турдим.

 

15. Ишчиларимнинг вазифаларидан қатъи назар уларнинг ҳар бирини ўз даражаларида, ўз ўринларида тутишни лозим билдим. Уларнинг ҳар бирини умум ишимиз учун энг зарур бўлган ходим  сифатида кўрдим.

 

16. Ходимларимнинг сўзлари, фикрлари, таклифлари аҳамиятсиз бўлсалар, ишимизга мос бўлмасалар ҳам уларни тақдирлашга уриндим.

 

17. Ютуқларимизнинг асоси бирлик ва баробарликда эканлигини, ўзимизни юқори ҳисобламай, манманликдан, бошқаларни паст ҳисоблашдан сақланишимизни ҳар доим эслатиб туришни зарур ҳисобладим. 

 

18. Бу дунё ҳаёти фоний эканлигини, асл ғоя эса, катта-кичик барча инсонларнинг дуосини олиш (ўзбек халқ мақолида: “Олтин олма, дуо ол” дейилади – таржимон изоҳи) ва Оллоҳу таолонинг ризосига сазовор бўлишга боғлигини тушунтирдим.

 

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(1):

Адолат, табассум ва ширин сўзлик.

1. Барча ҳаракатларда адолатли бўлиш лозим. Адолат чегарисидан чиқилса кишининг кўнглини қолдиришга имкон туғилади. Адолат, оддий халқнинг тириклик (яшаш) тартибидир, идорачиларнинг эса безаги ва чиройидир.

 

2. Ҳаётда омадли, ҳар ишнинг муваффақиятли бўлишининг тўртта шарти бор: Иймон, адолат, тўғрилик ва фидокорлик.

 

3. Ҳар доим марҳаматли бўлиб, зарур бўлганда кишиларни кечира билиш лозимдир. Оллоҳу таоло бошқаларга ачинмаганга марҳамат қилмайди, бошқани авф этмаганни афв этмайди, бошқаларнинг узрини қабул қилмаганнинг узрини ҳам қабул қилмайди. Оллоҳу таоло бизга қандай муомалада бўлишни истасак, биз ҳам Унинг бандаларига  ўшандай муомала этайлик. Агар биз, Оллоҳу таолонинг бандаларига яхшилик қилсак, Ҳақу таолодан яхшиликлар топамиз, агар бунинг аксини қилсак, яъни бандаларнинг кўнглини қолдирсак, уларни хафа этсак, Оллоҳу таоло ҳам бизни хафа этасакдир. Кечиримли бўлсак, биз ҳам Уни кечирувчи ҳолида топамиз. Убайдуллоҳи Ахрор ҳазратлари, ”Оллоҳу таолонинг ризолигига сазовор бўлишнинг энг қисқа йўли кишиларни севинтиришдир” деб марҳамат қилганлар.

 

4. Биз Оллоҳни қандай тартибда ва даражада севсак, бошқалар ҳам бизни ўшандай севадилар. Биздан қўрққанлар ҳам бизнинг Оллоҳу таолодан қўрққанимиз даражасида қўрқадилар. Бизга итоатда бўлганлар ҳам бизнинг Оллоҳга итоаткорлигимиз қадар итоаткор бўладилар. Уларнинг хизматлари ҳам бизнинг Оллоҳу таолога хизматимиз қадар бўлади. Бутун ишларимиз Оллоҳу таоло йўлида бўлсин. Акс ҳолда ҳеч ишимиздан фойда бўлмайди. 

 

5. Бошқа бировга тартиб ўргатишга киришган киши энг аввал ўзини тартибга олиши лозимдир. Ўз нафсини тарбияламаган киши бошқа бировнинг нафсини ҳеч қачон тарбиялай олмайди.

 

6. Юмшоқ ва мулойим бўлган киши ҳамиша омадли бўлиб, унинг ишлари доим муваффақиятлидир. Ўжарликнинг, чўрт кесарликнинг ҳеч бир ишда фойдаси бўлмайди.

 

7. Омадли бўлиш асосан мана шу икки нарсага боғлидир: тўғрилик, ҳар кимга ҳурмат билан яқинлашиб, улар билан тинч-тотув бўлишга интилишдир.

 

8. Икки тараф ҳам жуда диққат билан тингланмасдан қарорга келиш мумкин эмас.

 

 

9. Киши ўзига қарши бирор иш қилганга ҳам, ўзи бошқаларга бирон иш қилишни истаганида ҳам доим сабрли бўлиши керак.

 

10. Ҳеч қачон аччиқланмаслик, жаҳлга йўл бермаслик керак, жаҳли чиқишлик, ўринсиз аччиқланиш ақлни кетгазади. Ёмонликлар кўпинча ўта аччиқланган, жаҳл чиққан вақтда қарор беришдан келиб чиқади. Ҳар доим совуққонли ва жасур бўлиш лозим.

 

11. Сўзини тинглашларини истаган киши, энг аввал ўзи бошқаларни тинглашни билиши керак.

 

12. Барчага нисбатан яхши муомалада бўлиб, кишиларга ҳурмат кўрсатиш ва одобли бўлиш лозим.

 

13.  Муваффақиятли бўлишнинг сири, ҳамиша юзда табассум, ширин сўз бўлиш ва адолатли ва чиройли сиёсат юргизишдадир. Сиз юргизган сиёсатдан барча мумнун бўлса, ана шу адолатли ва чиройли сиёсат юргизиш бўлади. Юзида табассум изи бўлмаган кишининг инсонлар орасида ҳурматга сазовор бўлиши жуда қийиндир. Жумардликдан бехабар, бировга бирор нарсасини беришни ёмон кўрган киши инсонларнинг муҳаббатига эриша олмайди. Манманлик билан Оллоҳ ризосига эришишни ўйлаганнинг, ҳар бир қилган ишига кишилардан тақдир ва бирон моддий ҳақ кутганнинг ихлоси шубҳалидир. Ихлоссиз кишига Оллоҳу таоло ҳам омаду-муваффақият насиб этмайди.

 

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(2):

Кўнгул қолдирмаслик ва гуноҳ қилмаслик.

1. Ҳеч кимга шубҳа билан қарамаслик керак. Чунки биз кишиларга қандай қарасак ва қандай яқинлашсак улар ҳам бизга ўшандай қарайдилар ва яқинлашадилар.

 

2. Ҳеч кимни хафа қилмаслик лозим. Куфурдан кейин энг катта гуноҳ кишиларнинг кўнглини қолдиришдир. Кофирнинг ҳам кўнглини қолдирмаслик керак. Кишиларнинг ташқий кўринишлари билан эмас, балки уларнинг қалблари билан машғул бўлиш зарур бўлади. Уларнинг келбатларига қараб эмас, қалбларига қараб иш кўриш лозим. Муҳаббатимиз уларнинг келбатига эмас, қалбларига боғли бўлиши зарур. Мусулмон кишиси, бошқа бир мусулмон қардошининг кўнглини қолдирса, Каъбани йиқитгандан ҳам каттароқ гуноҳ қилган бўлади. Мусулмоннинг қалби назаргоҳи илоҳийдир. Шу сабаб, у қалбларнинг ранжимаслигига ниҳоятда диққатли бўлиш лозимдир.

 

3. Ҳеч ким билан тартишмаслик лозим. Ўринсиз мунозараларга киришиш фойда эшикларини ёпиб қўяди. Бундай мунозаралар дўстларнинг орасида низо уйғотади ва душманнинг душманлигини ортиради.

 

4. Амридаги кишилар билан сену-менга бормасдан, жиддий ва мард бўлиш керак.

 

5. Ўзини бошқалардан устун ҳисобламаслик, кибрдан, манманликдан сақланиш лозим.

 

6. Қисқа ва аниқ сўзлаш ва ҳеч бир ишнинг битишини кечиктирмаслик лозим. Хайрли сўз, қисқа ва йўл кўрсатувчи бўлиши керак.

 

7. Киши ўз ишининг ҳокими бўлиб, фойда ва зарарнинг қаердан келишини яхши билиши шарт.

 

8. Ҳар доим ўйлаш ва фикрлаш учун киши ўзига вақт ажратган бўлиши лозим.

 

9. Ҳиссиятларга берилмай, ўз фикрига эга бўлиш жуда аҳамиятлидир.

 

10. Бирон кишига буюрилган вазифанинг натижасини сўраш ва уни олиш лозим.

 

11. Узр сўраганнинг узрини қабул қилиш керак, чунки бу одобдандир.

 

12. Киши ўзига тили ва ҳадди ҳаракати билан ҳурмат келтиришни билиши лозим. Қўл остидаги кишилар уни ёқтирмасалар, нуқсонни, қусурни киши ўзидан ахтариши керак.

 

13. Сўралган ҳар бир саволга ўзининг ва савол берганнинг охиратини ҳам ўйлаб жавоб беришга уриниш керак.

 

14. Ҳар хил нарсаларни ваъда қилавермаслик ва ваъда қилинган ишни албатта бажариш зарур.

 

15. Ўринсиз шубҳа ва гумонга (ўзбек халқ мақолида: “гумон иймондан айрар” дейилади – таржимон изоҳи) бормасдан кенг эҳтимол билан ўйлаш ва тушуниш лозим. Киши ҳар он хато қилиши мумкинлигини унутмаслик шарт. Шунинг учун ҳам тадқиқотларни эҳтимоллар устига қурмаслик керак.

 

16. Кишилар ҳақида яхши фикрда бўлиш лозим, аммо шайтон ва нафсни унутиб қўймаслик керакдир.

 

17. Хиёнатга ўрин бермаслик, хоинни кечирмаслик зарур.

 

18. Омад, ютуқ ва муваффақиятларни Оллоҳу таолодан, барча омадсизликларни гуноҳлардан келади деб билиш керак.

 

19. Ҳар қандай ташвиш, омадсизлик ва дардларнинг иложи-давоси тўғри ўқилган намоз ва истиғфор(тавба)дир.

 

20. Оллоҳу таоло гуноҳ қилмаганлардан рози бўлиб, гуноҳ қилинмайдиган жойларни ёқтиради. Ўзимиз гуноҳлардан сақлаганимиз сингари оға-ини ва ёру-дўстларимизнинг ҳам гуноҳ қилмасликлари учун ҳаракат қилишимиз лозимдир. (Давоми бор) давомига ўтиш

Юқоридаги маслаҳату-насиҳатларни туркчадан ўзбекчага ағдарган Алибой Йўляхшиев.

Hosted by uCoz