Давоми:

мақоланинг бошланишига ўтиш

Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(3):

Лидерлик(Раҳбарлик), яхши ва ёмон йўлбошчи.

1. Лидерлик саҳийлик (қўлида, ихтиёрида бўлганларни бериш, адолатли тарқатиш) санъатидир, асло акси, яъни олиш эмас. Муваффақиятнинг сири саҳийликдадир.

 

2. Мувозанатни жуда яхши сақлай оладиган киши, энг яхши йўлбошчи, идора юритувчи кишидир. Ҳақ таоло ҳамма нарсани ҳисоб ва мувозанат устига қургандир.

 

3. Ишнинг яхши ёмонлиги асосан раҳбарга (лидерга) боғлидир. Иш бошқарувчи яхши бўлса, натижа ҳам яхши бўлади. Бошқарувчи ёмон бўлса натижа ҳам ёмон, яъни бузуқдир.

 

4. Раҳбар ўзини четга, яъни манфаатлардан четга ололган кишидир. Раҳбар, бутун манфаатлар ичидан ўзини, ўзлигини чиқариб ташлаб, унинг ўрнига ўзи раҳбарлик қилаётган кишиларнинг манфаатларини қўя олган кишидир. Ўша манфаатлар ичида раҳбар ўзини сақлаган вақт давомида у ерга бошқа ҳеч ким кира олмайди. Ўзини манфаатлардан тортмагунича, манманлик қилиб турган замони давомида у раҳбар ҳисобланмайди.

 

5. Оташ тушган ерини ёқади. Юрак ёнсагина, у ачинади ҳам. Кўкраги ёнмасдан, бошқалар учун чинакамига ачинишни билмасдан, бир оддий маъмур зеҳнияти билан киши раҳбар(лидер) бўлолмайди. Мавқе ва мол-мулк савдойиси ҳеч замон лидер бўлолмайди. Динимизда нималар гўзал ва қимматли бўлса улардан ўрнак олиш лозимдир. Ҳар қандай бир ишнинг жинниси бўлмагунча унинг валийси, устаси бўлинмайди.

 

6. Кишиларга раҳбарлик қиладиган, уларга йўл кўрсатадиган кишида тубандаги ҳислатлар бўлиши шарт. Раҳбар, амридаги кишиларда учраган камчиликларни яширувчи ва кечирувчан бўлиши, шафқатли ва юмшоқ муомалали, тўғри сўзли ва яхшилик қилгувчи, яхшиликларни амр қилиб, ёмонликларни ман этувчи, мусофирпарвар бўлиб, кечалари кишилар уйқуда бўлганларида ибодатларини қилувчи, билимли ва жасур бўлиши лозимдир.       

 

7. Идорачи бутун иш юкини амридагиларга адолатли тарқатиши керак. Амридагиларга уларнинг аҳволларига, қобилиятларига мос вазифалар юклаши лозим. Бир кишининг зиммасида барча ишлар, вазифалар йиғилиб қолмаслиги керак. Агар шундай ҳол юз берадиган бўлса, у киши ўша вазифаларнинг остидан тура олмай, оқибатда ишлар тиқилиб, юришмай қолади.

 

8. Барча ишни ўзим қиламан деган идорачи, жуда ёмон бир йўлбошчидир. Ишни иш аҳлига юклаганидан сўнгра йўлбошчи улар билан машғул бўлмаслиги лозим бўлади. Бу дегани, раҳбар бошқа ҳеч нарса қилмайди дегани бўлмай, фақат уларнинг ҳар бир қадамига аралашавермаслик лозим деганидир. Аммо раҳбар ишларнинг замонида бажарилиши, уларнинг тўғри ёки нотўғри йўналишга кетаётганини назорат қилиши зарур, албатта.

 

9. Амримиздаги кишиларнинг иши муваффақиятли бўлиши, фақат бизнинг кўп ишлашимизга боғли эмас. Аксинча раҳбарнинг ишларга кўп аралашиши муваффақиятларга тўсиқ бўлади.

10. Ҳар бир шахснинг ўз хусусияти ва имконига кўра иш берган раҳбар қобилиятли ва дуруст бошқарувчидир. Бирон нарсанинг ҳаммасини қўлга кирита олмасак-да, ундан батамом воз кечмайлик. Бирор кишидан тўла фойдалана олмаётган бўлсак-да, уни ташқарига чиқариб юбормайлик. Ундан фойдалана оладиган жойимизда, қанча фойдалана олсак ўшанча фойдаланайлик. Чунки кишиларнинг савиялари, имконлари, билимлари, камолатлари бир хил эмас, ахир.  

 

11. Кибр, ожизлик аломатидир. Амридаги кишиларга нисбатан кибрли бўлган киши заиф ва ичи бўш кишидир.

 

12. Яхши бошқарувчининг яхшилиги, унинг амридаги кишиларнинг унга муносабати билан белгиланади. 

 

13. Ҳасислик инсоннинг қусури бўлиб, бу бир инсоний нуқсонликдир. Қизғанчиқлар нуқсонли кишилардир. Ёнида киши етиштирмаган ҳасисдир. Боғбон битта гул учун мингта тиканни кўкартишга розидир.  Биргина киши экан-ку деб, биргина кишига ҳам эътиборсиз бўлмаслик лозим. Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам озини оз деяроқ уларга эътиборсиз бўлиш тўғри бўлмайди. Тарихий ибратларга қаралса, давлатларни чўктирган ҳам, кўкларга кўтарган ҳам якка-якка шахслар бўлганлиги гувоҳи бўламиз.

 

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(4):

Амрга итоат ва мақсад бирлиги.

1. Кишини ишлатишнинг асосий шарти, унда ишлашга, меҳнат қилишга ҳавасни сўндирмасликдир.

 

2. Идорачи ўтирадиган хонага эшикни чалмасдан ҳам кириш мумкин бўлиши лозим. Ходимлар унинг ёнига киришдан тортинмайдиган муҳит ҳосил қилиниши керак. Унинг устидан устки кийимини ечишда ва кийишда унга ёрдамлашиш, ундан ийманганидан эмас, балки унга ҳурмати ва муҳуббатидан келиб чиқиши энг муносиб бўлганидир. Бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг олдига ҳар қандай иш, масала билан бемалол кира олмаса, ундан тартинадиган бўлса, бундай мусулмоннинг сўнгги нафаси қўрқинчли бўлади.

 

3. Бригада каби бир гуруҳ бошлиғи масъуллигида ходимлар ҳар қандай бир қусурга йўл қўйса, шу қусурнинг гуноҳи бригадрга ҳам тегишлидир, яъни гуруҳ бошлиғи ўз қарамоғидаги кишиларнинг, ходимларнинг йўл қўйган қусурлари учун ҳам масъулдир. Шунинг учун бу дунёда бошлиқ бўлиш охиратда пушаймон бўлишга сабаб бўлади дейдилар.  

 

4. Идора йўнатувчиларининг барчаси ҳисоб кунида (Қиёматда) бир қўли бўйнига боғланган ҳолда бўладилар. Уларнинг ҳисоблари тоза чиқса, қўллари бўшатилиб Жаннатга, ҳисоблари бузуқ чиқса, иккинчи қўли ҳам боғланган ҳолда Жаҳаннамга юбориладилар.

 

5. Амирга итоат қилиш лозим. Ҳар қандай бир жамоатда иккита ёки учта бошлиқ бўлмайди. Бундай бўлиши ҳеч бир мантиққа мос эмас. Кўп учли (вилкага ўхшаш) қозиқни қоқиш ўта қийиндир. Қозиқнинг учлари қанча кўпсонли бўлса, унинг қоқилиши шунча мураккаб бўлади. Мусулмонлар бир ягона вужуд, бир тана каби ҳисобланади. Маълумки вужуд, тана икки бошли бўлмай, у бир бошлидир. Зотан икки бошли бирор вужуд баҳайбат кўриниб, қўрқинчлидир. Ундай мавжудотга яқинлашиш эмас, балки ундан фақат қочиш мумкин бўлади.

 

6. Ҳар қандай бир коллектив(жамоат)да ҳар ким ўз зиммасига тушган вазифани бажариши лозим. Агар вужудни оладиган бўлсак, унинг ишга яроқли бўлиши учун вужуднинг барча органлари соғлом бўлиб, муъдатил ишлаши керак бўлади. Масалан, соат ичидаги механизмлардан бирортаси ишламаса у ҳам ишламайди ёки вақтни нотўғри кўрсатиб, бутун мўлжалларни бузади.

 

7. Мусулмон кишиси, динига мос бўлганида, унга уйғун ишлар қилганида унинг барча ишлари муваффаяқиятли бўлади. Аслида бу унинг ютуғи эмас, балки диний системанинг ютуғидир. Шу билан бирга мусулмон кишининг бутун қийинчиликлари сабаби эса, унинг динига уйғун бўлмасдан, нафсига берилганидандир.

 

Оллоҳу таоло, “Оллоҳга, Пайғамбарга ва сиздан бўлган амирга итоатда бўлинг” каби буюради. Кимки фақат ўз ақлига кўра ҳаракат қилса, унинг ишлари натижасиз бўлади. Динининг амрларига мос қолиш биринчи шартдир. Ҳар қандай бир ишда энг катта тўсиқ кишининг ўзидир. Нафсга эргашиш энг улкан тўсиқдир.    

 

8. Барча ишлардаги ютуқ бирлик ва баробарликдадир. Ана шу таъмин этилган бўлса, бизга ҳеч ким зарар бера олмайди.

 

9. Вакил бу аслдир, яъни вакилни танлаганнинг ўзидир. Шу сабаб Вакилни хафа қилиш, аслни, ўзни хафа қилишдир. Вакилга эътироз, аслга, ўзига эътироздир. 

 

10. Амрга итоат асосдир. Бир танада бир оғиз бўлади.

 

11. Амир ким бўлишидан қатъий назар унга итоат этилади*.  Амирга итоат қилишни Пайғамбар саллоллоҳу алейҳи ва саллом марҳамат қилганлар. Бурни қийиқми, Ҳабашли бирор қулми, фосиқми, фожирми (солиҳми, золимми) бўлса бўлсин амирга итоат вожибдир. Бунда ҳазилга ўрин йўқ.

* бу ерда, мусулмонлар жамоаси ва унинг мусулмон амири ҳақида сўз кетмоқда.  

 

12. Бу дин (ислом дини), кишининг ўзига итоат этишни ўртадан олиб ташлаган, сўрашни ва сўраганига олган жавобга итоат этишни амр қилган диндир.

 

13. Амирнинг хабари бўлмасдан қилинган иш, кирди ва чиқди бўлиб, ижозат берилмаган ишдир.

 

14. Мақсаднинг, мўлжалнинг бирлиги жуда аҳамиятлидир. Бутун кечирилган қийинчиликлар мақсадсизлик ва мўлжалнинг аниқсизлигидандир. Мақсад бирлиги кишиларнинг бир-бирига ҳурматини ортиради. Мўлжали аниқ бўлмаган кемага шамол фойда бермайди.  

 

15. Бир мушт каби бўлиш лозим. Бармоқлар очиқ , ёйиқ бўлса кучи оз бўлиб, зарари кўп бўлади. Улар мушт ташкил этсалар кучли бўлиб, зарари ҳам оз бўлиши турган гап. (Давоми бор) давомига ўтиш

 

 

Hosted by uCoz