Давоми:

бундан олдинги суҳбатга ўтиш ...

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(5):

Фикр – мулоҳаза, ақл ва муваффақиятларга тўсиқ.

1. Ҳар бир киши бир сурувнинг чўпони сингаридир. Чўмон унинг қарамоғидаги сурувга масъул бўлгани сингари, ҳар бир мусулмон у якка бўлса ҳам унга қарашли нарса ва кишилар учун масъулдир.  

 

2. Амир(рахбар, иш боши) ўтирса, унинг амридагилар ётишади. Кишилар бошга қарашга ўрганганлар. Усмонлиларнинг подшоҳлари қўшиннинг бошида доим қолган вақтларида зафардан зафарга чопдилар. Уларнинг сўнгги даврларида эса идора фақат сарайдан бошқариладиган бўлиб қолди, ана шундан бошлаб мамлакатда нима бўлса бўлди ва ниҳоят императорлик битди.

 

3. Амир, вазифа топширган ходимига тўла ишониши ҳам лозим. У ходимнинг берилган вазифани бажаришда амирнинг ўзидан ҳам қобилиятли ва ихлоси баланд эканлигига ишониш керак. Бу ўта мураккаб бир хусусиятдир, аммо жуда маъқулидир. Мўмин эса, ана шундай бўлиши лозим.

 

4. Тартибли ва интизомли бир бўлим(отряд), тартибсиз, интизомсиз бутун бир қўшиндан яхшидир. Намозини унутмаган, амирига итоаткор коллектив (жамоа), доим зафар ва ғалаба қозонажак.

 

5. Муваффақиятнинг сири сўраб ўрганишдадир. 

 

6. Ҳамма нарса сўзни яхши тинглаганга берилади. Бошқа барча яхши нарсалар ана ўша берилган нарсаларнинг ичида бўлади. 

 

7. Ишни билгандан кўра, унинг ҳақида тинглаган қимматлидир. Сўз тингламай, бебош бўлган киши қобилиятли бўлса-да, муваффақиятли бўлолмайди.

 

8. Ишининг тўғри кетишини истаган киши, ўз бошига ҳаракат қилмаслиги керак, балки ақли-фаросатли кишилар билан фикрлашиб иш бошлаши ва давом этиши лозим.

 

9. Бемаслаҳат иш қилган, охирида пушаймон бўлади.

 

10. Инсоннинг нафси одатда манман бўлади. Чунки у доим “мен ҳақлиман, мен биламан, менинг ҳеч кимга эҳтиёжим йўқ” дегувчидир. Ваҳоланки, Оллоҳу таоло Расулига “Бирон иш қилишдан олдин асҳобинг билан фикрлаш!” дея марҳамат қилгандир.

 

11. Мўмин, ўзаро фикрлашганда ўз манфаатини кўзламайди. Оллоҳ ризоси учун сўраганга  Оллоҳ ризоси учун жавоб берилса, савол-жавоблар кўринишдан янглишроқ бўлса, яъни жуда тўғри бўлмасалар ҳам Оллоҳу таоло уларни тўғрилаб, хайрга бошқаради.

 

12. Ақлингни қўйиб тур, Оллоҳу таолога тобе бўл, қутуласан, саодатни топасан.

 

13. Ақлли киши ўз ақлини қўлланади, янада ақлли киши эса, бошқаларнинг ҳам ақлини қўлланади.

 

14. Муваффақият нима? Муваффақият охиратда ишга ярайдиган нарсадир. Борди-ю у охиратда ишга ярамаса, у муваффақият бўлолмайди. Муваффақиятга тўсиқ бўладиган асосий манба кишининг ўзидир, унинг нафсига ва ақлига кўра ҳаракатидир.

 

15. Ёши кичик ва илми пастроқ бўлганларнинг насиҳатларни қабул эта билиши, юксак даражали бўлишга ишоратдир.

 

16. Ҳақиқатни, тўғрини ким сўзлашидан қатъи назар уни қабул қилиш лозим. Чунки сўзлаганга эмас, сўзланган сўзга қаралади.

 

17. Оллоҳ йўлида, Оллоҳ ризоси учун фикрлашган замон, Оллоҳу таоло энг яхшисини, энг мақбулини сизга кўрсатади. Фикрлашиш, сўраб ўрганиш нафсни синдиради. Сўраб ўрганмаслик, нафсни оздиради. Ҳеч ким ўз илмининг баркамоллиги, кўплиги билан ифтихор қилмаслиги лозим. Чунки янада кўпроқ билган, илми янада мукаммаллироқ бўлган мутлақо бордир. Шайтон бир замонлар фаришталарнинг устози бўлган эди. Афсус, мағрур шайтонни унинг илми қутқара олмади.

 

18. Бошқаларнинг ташвишу-қийинчиликларидан  ва уларнинг ўтмиш фалокатларидан дарс олишга ҳаракат қилиш шарт. Ўшандай кишиларнинг насиҳатларига қулоқ осиш лозим. Қилмоқчи бўлган ишларимизни, бу каби ишларни бундан аввал қилиб кўрган тажрибали кишилар билан маслаҳатшиш керак. Чунки улар бир замонлар ўзларига қимматга тушган ишларни сизга ҳатто текинга берадилар, ўргатадилар. Акс ҳолда у фалокатлар бизнинг бошимизга ҳам келиши ва жуда қимматга тушиши мумкин.  

 

Муваффақиятга эришишнинг йўллари(6):

Тартиблилик, тежамкорлик ва кўп (ишлаш)меҳнат қилиш.

1. Амир шундай бўлиши керакки, унинг амридагиларнинг ҳар бири Амир мени бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўради дейдиган бўлишсин.

 

2. Дўзахий кимлигини кўришни истаган киши, ўзи бемалол ўтирган ҳолда бошқаларнинг тик туришларига бефарқ бўлган кишига қарасин.

 

3. Ишини аҳлига(биладиганларга) бериш керак. Аҳлига бермаган ўзи масъул бўлади.

 

4. Ишнинг сабабига суянган, у сабабларни яхши ўрганиб иш қилган киши яхши натижага эришади. Етарлича меҳнат қилиб натижа ололмасак, унинг сабабини, айбини ўзимиздан кўришимиз лозим.

 

5. Муваффақиятли бўлмоқ учун бошқаларга ҳам ишониш керак.

 

6. Тижорат ишларида рақибларимизни, дунё ишларида душманларимизни заиф ҳисобламаслигимиз зарур.

 

7. Тубандаги тўрт нарсани кичик ҳисоблаб бўлмайди:

1) касалликни, 2) ёнғинни, 3) душманни, 4) зарарни.

 

8. Кибрли киши тадбирсиз, манман бўлади.

 

9. Зарарнинг қайси жойидан қайтилса ҳам фойдадир.

10. Олдимиздан тўсиқ чиқса унинг устидан ўтишга эмас, балки уни айланиб ўтишга уринайлик.

 

11. Бекорчини, яъни меҳнат қилишдан қочганни Оллоҳу таоло ёқтирмайди(“Бекордан худо безор” дейилади ўзбек халқ мақолида). Бекор ўтирган кишига, меҳнатдан қочганга шайтон илашган бўлади.

 

12. Фойдали меҳнат қилиш ибодатдир. Меҳнатдан қочмаган мусулмон, Оллоҳу таолонинг дўстидир.

 

13. Қарзларини тўлаш, ору-номусини қўриш ва орқасида қоладиганларига мерос қолдириш учун имкони қадар молу-мулк йиғмаган киши хайрсиз ҳисобланади. Яъни ундай кишилар ўзига ва оммага зарарлидирлар.

 

14. Пул қаерга кетишидан унинг қаердан келганини билса бўлади. Чунки ҳалолдан топилган пул ҳалол ишларга кетади. Ҳаромдан топилганлари эса, ҳаром жой ва нарсаларга сарфланади. Уларнинг бири бошқасининг жойида ҳеч қачон ишлатилмайди.

 

15. Тижоратда уч нарса жуда муҳимдир: молнинг сифати, унинг баҳоси ва тужжорнинг ширин тили ва чиройли табассумла муомаласидир.

 

16. Ибодатда таҳорат шарт бўлганидек, тижоратда тўғрилик шартдир.

 

17. Хаёл қилиш билан ибодат, ўтириш билан тижорат қилиб бўлмайди, болари уясидан чиқмасдан бол йиға олмайди.  

 

18. Қоида ва қонунларига кўра қилинган тижорат энг чиройли, гўзал тижоратдир. Тижоратнинг қоидаси эса, бу дурустликдир, яъни алдатмаслик ва алданмасликдир. Тўғриси, банда ҳақидан қўрқиш ва унинг ҳақини қўришдир.

 

19. Ҳеч қачон шошма шошарликка йўл қўймаслик керак. Шошган ё хато қилади ёки хатога яқин вазиятга тушиб қолади (ўзбек халқ мақолида, “Шошган қиз эрга ёлчимас” дейилади). Салмоқли ва ҳисоб билан ҳаракат қилган киши мақсадларига эришади ёки уларга яқинлашади. Шошқалоқлик шайтондандир, салмоқли ва ҳисоб билан иш қилиш эса Раҳмондандир.

 

20. Одатда шошқинлик дунёлик тўплаш ҳирсига берилишдан келиб чиқади. Шунинг учун қаноатли бўлиш лозим. Чунки қаноат битмас бир хазинадир. Тежамкор ва  қаноатли бўлайлик, зеро шулар бўйин эгиш зиллатидан енгил ва хайрлидир.

 

21. Таваккал этиш, Оллоҳу таолога ишончла ҳаракат қилиш; фикрлашиб тўғри сабабларга кўра ишларни йўлга бошқарганидан сўнгра бекор ўтириб, ёнбошлаб олиб осмонга қараб ётиш эмас, Оллоҳу таолога чинакамига ёлвориш керак демакдир. Бизнинг хатоларимиз, қусурларимиз, камчиликларимиз ҳам бўлиши мумкин, ниятимиз холис бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунга қарамасдан бизни Яратганиннг афв этиши, хайрлисини эҳсон қилиши, ютуқларга муваффақ этиши учун Оллоҳу таолога ёлворишимиз, таваккал ва Унга суяниб ҳаракат қилиш бўлади.

давомига ўтиш ...

 

Hosted by uCoz