Қуйида кириллда ёзилганларни лотин алифбосида ўқийсиз.

Худосиз билан мунозара.

Муаллиф:  Мустафо Маҳмуд.

Аслидан, яъни арабчадан Батукаев Шамсуддин Ҳолидович тарафидан русчага ағдарилган вариантидан ўзбекчага таржима қилинди.

                                            

Туғмаган ва туғилмайди.

Менинг дўстим мунозарани яхши кўради. У ҳар доим бизни гўдакликда айблайди, унинг фикрича биз хаёлпараст ҳисобланамиз. У бизнинг диний эътиқодларимиз, илоҳий тушунчаларимиз (у дунёдаги ҳаётга ишониш, жаннатнинг мавжудлигига, гўзал чаманзорларнинг борлигига ишониш кабилар) устидан кулишга, бизни бу билан масхаралашга уринади. Унинг ҳисобича бу дунёдаги ҳузур ҳаловатлар инсоннинг жони узилиши билан бутунлай йўқолиб кетади. У айнан шу масала бўйича мунозара қилмоқ мақсадида Франсия мамлакатидан бу ерга ташриф буюрган. Унинг фан доктори, деган илмий даражаси ҳам бор.  У менга истеҳзо билан қуйидагича масала қўйди:

 

- Сиз, Оллоҳнинг мавжудлигини исботламоқ учун ҳар бир маҳсулотнинг таёрловчиси (яратувчиси) бор, ҳар қандай яратилган нарса учун унинг ўз яратувчиси мавжуд, ҳар қандай мавжудоднинг ҳам ўз ижодкори бор, дейилган мантиқ қонунига асосланасиз. Яъни бирор мато бор бўлса, унинг тўқувчиси ҳам бор. Қоғозга чизилган шаклнинг, уни чизган чизувчиси, рассоми мавжуд. Агар муаллифи номаълум бўлган бирорта ҳайкални ёки санъат асарини кўрсак, унинг ўз-ўзидан дунёга келмаганини яхши биламиз. Безак буюмлари қанчалик гўзал ва тарихий бўлмасин уларни ясаган усталар бўлганлиги ҳам аниқ. Демак, бутун дунё, коинот мавжуд экан, уни яратган,  тузган қудрат ҳам, яъни ҳамма нарсага қодир Оллоҳ ҳам мавжуддир, деган хулоса келиб чиқади, деб ўйлайсизлар.

 

Мен эса, унга жавоб бериб:

- Ўйлаймиз эмас, биз ана шундай Яратувчининг борлигига ишонамиз, Унга иймон келтирамиз ва Уни тасдиқлаймиз, дейман.

 

У ҳам шаштидан тўхтамасдан дейди:

- Ундай бўлса, Оллоҳнинг ўзини, сиз тасдиқлаётган Яратувчини ким яратган? Бу масалада сизнинг фикрингиз қандай ва бунга қандай исбот келтирасиз?

 

Мен эса, масалани унга қуйидагича тушунтиришга киришаман:

- Сен бемаъни саволларни қаторлаштириб ташламоқдасан. Биринчидан, сен ўз саволларинг билан ўзингга қарама-қарши келмоқдасан. Чунки сен Оллоҳни –Яратувчи, деб тасдиқлаб, яна уни ким яратди, демоқдасан. Сен бир вақтнинг ўзида ҳам Яратувчи, ҳам Яратилган ҳақида баҳс этмоқчисан. Булар қарама-қарши ва мутлақо бир-бирига тўғри келмайдиган фикрлардир. Сен қўйган масала яна бошқа томондан ҳам маъносиздир. Чунки сен Яратувчини ўзинг яратган мантиқ қонунига (бу қонун инсонлар яратган қонун бўлиб, у яралган замон ва макон мавжуд ва аниқ) бўйсундирмоқ истайсан. Замонни ва маконни Яратган Оллоҳ бу қонунлардан, замон ва маконда яратилган қонунлардан мутлақо ташқарида ва улардан мутлақ буюкдир. У ундай қонунларга сиғмайди ва бўйсунмайди. Оллоҳни замон ва макон, ва улар доирасидаги қонунларга солиб, уларга боғлаб тасаввур этиш мумкин эмас. Сабаб ва оқибат қонунларини яратган Оллоҳни инсонлар яратган қонунларга бўйсунади, деб ҳисоблаб бўлмайди.

 

Сенинг бу сўзларинг, пружиналар ёрдамида ҳаракатланадиган қўғирчоқларнинг, уларни ясаган одамлар ҳам биз сингари ҳаракат қилади, дейишига ўхшаб кетади. Чунки одамларнинг ҳаракати қўғирчоқ ҳаракатига ўхшамаслигини қўғирчоққа қанча тушунтирмагин, у ўз ҳаракатидан ўзгачасини кўра олмайди. Худди ўша қўғирчоқ каби, сен ҳам Оллоҳнинг мавжудлигини, унинг ҳеч қандай яратувчиси бўлмаслигини тасаввур қила олмайсан, хаёлингга ҳам келтира олмайсан. Чунки сенингча атрофингдаги барча нарсалар билан бирга Оллоҳ ҳам ўз Яратувчисига эга бўлиши керак, деб ҳисоблайсан.

 

Сен Оллоҳни одамлар олдига тушмоғи учун  махсус парашютга ёки пайғамбарлар унинг ҳузурига этиши учун эса, қандайдир транспорт воситасига муҳтож, деб ўйлайдиган калта фаҳмларга ўхшайсан. Аммо мен Оллоҳни бу каби таърифлардан узоқ тутаман. У Қодир ва буюк Оллоҳдир.

 

Олмон файласуфи Иммануил Кант, ”Соф  ақлнинг қарама-қаршиликлари” номли китобида инсон ақли билимнинг чексиз кенгликларини эгаллай олмайди, ақл нарса ва ҳодисаларнинг айрим қисмларинигина англаб олиш учун яратилган, деб тасдиқлайди. Одам ақли Оллоҳнинг мавжудлиги тушунчасини тўла англаб етмайди. Биз Оллоҳга ишонувчилар, Уни энг аввал дилимиз билан англаб етамиз, ундан сўнгра ангимизга, фикрларимизга йўл очамиз. Чанқоқлик(сувга чанқоқлик) сувнинг мавжудлигини исботлагани каби бизнинг ҳақиқатга интилишимиз ҳам унинг (ҳақиқатнинг) борлигининг исботидир.

 

Асл ҳақиқат бу дунёда кам ва деярли йўқ. Кўпинча у ноҳақликлар орасида кўринмай, билинмай қолади. Аммо чин ҳақиқат, ҳақ оқибатда ғалаба қилади, албатта. У ҳақиқий дунё-нариги дунёда, Оллоҳнинг ҳузурида чинакамига тантана қилади.

 

Қадимги юнон файласуфи, мантиқ фанининг асосчиси Аристотел(уни Маркс ҳам буюк мутафаккир, деб тан олган), сабаблар кетма-кетлигининг кўп қийматлигида чалкашиб қолган экан. Аристотел айтарканки, масалан, қурси ёғочдан ясалади, ёғоч дарахтдан олинади, дарахт эса, уруғдан ўсади, уруғ уни йиғувчи томонидан таёрланади ва ҳ.к, ва ҳ.к. Шундай қилиб, у бу кетма-кетликнинг замонда чегараси йўқлигини тан олишга мажбур бўлиб, уни энг биринчи (ибтидога) манбага, бошқа сабабга боғлиқ бўлмаган ҳолатга олиб боришга, яъни энг аввалги турткига, энди ҳеч қандай туртки зарур бўлмаган сабабга олиб бориш зарурлигини илғоб етган. Ана ўша бошқа сабабга зарурати бўлмаган энг аввалги Яратувчи (илк туртки) Ўзидан бошқа Яратувчига муҳтож эмас Яратувчини, биз Оллоҳ, Қудратли Эга, деб биламиз.

 

Машҳур суфий, олим Ибн-Арабий, ”Яратувчини ким яратган”, каби саволни мантиқсиз ҳисоблаб, бундай саволлар ақли норасо кишилардагина пайдо бўлади, деган эди. Оллоҳ бутун борлиқнинг мавжудлигини, бутун мавжудодни кўрсатишга асос бўладиган  Яратувчи бўлиб, У мавжудодда Оллоҳнинг мавжудлигига исбот излаб ва истаб бўлмайди. ”Ёруғ”, дейиш кундуз дегани, деб тасдиқлаш зарур. Чунки у ўша тасдиққа боғлиқ кундуз бўла олади. Кундуз, десак бундан ёруғ эканлиги ўз-ўзидан аён бўлади. ”Мен далил-исботларни яратаман, Менинг ҳақлигимга далил-исбот шарт эмас”- дейилган Оллоҳ сўзи бордир.

 

Бундан бизнинг, еру-осмон, қуёш, юлдузлар, ойнинг мавжудлиги Оллоҳдан, Оллоҳ эса, исботга муҳтож бўлмай, ер юзидаги барча нарсалар мавжудлигининг исботидир.

 

Дунёнинг, коинотнинг барча кўринишларида, унинг мунтазам тартибида Оллоҳу-таолони кузатса бўлади. Уни табиатнинг  мустаҳкам, бузилмас қонунларида, дунё тузилишининг гўзаллигида, тугарак-атрофимизни қуршаб турган борлиқнинг барча такрорсизлигида, ҳаётнинг ширинлиги, ажойиботларида, дарахтларнинг шилдираб турган япроқларида, товуснинг чиройли патларида, капалакларнинг қанотлари, гулларнинг ҳидларида, булбулларнинг куйида, чақмоқнинг ярқираши, шамолнинг гувлашида, кишиларнинг фикр-мулоҳаза ва қилмишларида, юлдуз ва планеталарнинг ўзаро алоқасида, мана шундай бир гўзал, ажойиботни, яъни коинот, деб аталмиш тартибли дунёни кўриш ва кузатиш мумкин. Бундай дунёни ўз-ўзидан тасодифан пайдо бўлиб қолган десак, ҳавога улоқтириб юборилган ҳарф ва товушлардан Вилиям Шекспирнинг буюк санъатлари ўз-ўзидан вужудга келаверади, деган бўламиз.

 

Қуръони Карим бизни бунақа маъносиз мунозаралардан холис етиб, ”Эй Муҳаммад айтинг: ”У-Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У якка-ю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир(яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир”(112:1-4). (Русча оргиналда бу ва бундан кейинги оятлар И.Ю. Крачковский ва Г.С. Саблуковлар томонидан амалга оширилган Қуръони-Каримнинг русчага таржимасидан фойдаланилган. Биз эса, оятларнинг ўзбекчасини Қутъони Каримнинг Алоуддин Мансур томонидан қилинган ўзбекча таржимасидан олдик).

 

Ана шундан сўнгра ҳам дўстимиз ўз сўровини давом еттириб, дейди:

- Нима учун Сиз Оллоҳни фақат Ягона, деб тасдиқлайсиз? Нима сабабдан Оллоҳлар кўп бўлмайди. Масалан, Улар кўпчилик бўлиб, одамлар худоси, ҳайвонлар худоси, қуёш худоси ва ҳ.к каби вазифаларни бўлиб олгани яхши эмасми?

 

Мазкур саволни қўйган бизнинг дўстимизни Қуръони Каримдан келтирилган ояту-суралар билан қаноатлантириб бўлмайди. Шунинг учун унга замонавий фаннинг исботлари лозим бўлади. Шу сабаб мен унга жавоб беришда бугунги фан хулосаларидан мисоллар келтириб, дедим:

- Яратувчи, яъни Оллоҳ, Якка ва Ёлғиздир, чунки олам бир материалдан ташкил топиб, бир режа бўйича қурилгандир. Масалан, Менделеев жадвалидаги 92 – та кимёвий элементлар биргина водороддан ”аралаштириш-ассимилятсия” усули ёрдамида, атом қуввати-энергиясидан фойдаланиш натижасида яратилган. Ўша водород билан осмондаги юлдузлар яроқлайди, қуёш коинотни ёритиб ва иситиб турибди. Бутун ҳаёт, барча жониворлар кимёвий углевододроддан ташкил топган. Чунки бутун жонли ва ўсимликлар дунёси ёниш натижасида фақат кулга, кўмирга айланади, холос.

 

Кит, туя, қуён, каптар, жираф, тимсоҳ, қурбақа анатомияси кўрсатадики, бу ҳайвонлар (умуман ҳайвонот дунёси) ягона анатомик режа бўйича яратилиб, уларнинг ҳар бири кўриниш, эшитиш ва фарқли кўркамлик хусусиятларига эга. Шу билан бир қаторда, уларда суяк тузилиши (скелет), қон томирлари (артериялари), юрак қафаси, суяклари, етлари ва ҳ.к. бир хилдир. Бир ҳайвонда бўлган суякка ўхшаши бошқасида ҳам албатта учрайди. Масалан, каптарнинг қаноти, қурбақанинг тирсагига айнан ўхшашдир. Уларнинг суяклари жойлашиш тартиби бўйича деярли фарқ қилмас даражада бир-бирини такрорлайди. Жирафнинг узун ва типиритиканнинг калта бўйинларида еттидан умуртқа суяклари бордир. Барча ҳайвонларда асаб системаси, бош ва орқа миядан, асаб тўхтамларидан ташкил топган. Овқат ҳазм қилиш системаси-чи? У ҳам барча ҳайвонларда ошқозон, 12-бармоқли ичак, ингичка ва катта ичаклардан ташкил этилган; жинсий система эса, ўрғочиларининг тухумдони, бачадон, эркакларининг уруғ жўнатиш каналлари ва уларнинг тухумдонидан иборатдир. Ҳайвонларнинг сийдик системаси, буйрак, сийдик йиғувчи халта ва сийдик чиқарувчи каналлардан иборат этиб тузилгандир.

 

Ҳайвонот, ўсимлик дунёсининг ва микроорганизмларнинг барча хилма-хил кўринишига қарамасдан, уларнинг қурилиш системасида ягона бир хиллик сақланиб қолган. Бу деярли барча организмларнинг тузилиши  ва ривожланиши асосида биологик тизим (структура) бирлиги-клетка ётишини билдиради.

 

Организмлар тизими(структураси) ягоналиги органик дунёнинг пайдо бўлиши умумийлигини кўрсатадиган умумбиологик қонуниятлардан энг муҳимиларидан биридир.

 

Одамзот ва ҳайвонот дунёсидаги нафас олиш, кўпайиш ва ўлим ҳолатлари ва хусусиятлари ҳам оламнинг пайдо бўлишидаги умумийликни кўрсатадиган омиллардан ҳисобланади.

 

Мана шуларни кўрган ва билганимиздан сўнгра Яратувчини Ёлғиз десак, бунинг қандай ҳайрон қоладиган жойи бор?

 

Мукаммаллик, чин мукаммаллик тенгсиз ва ўхшашсиздир. Шу сабабдан Мукаммаллик кўп хил бўлишга муҳтожми? Бу Мукаммалликда бирон бир камчилик борми? Унда алмаштиришга, тўғрилашга лойиқ жойлар қани? Ҳақиқатан, камчиликлари, хатолари борларгина кўпчилик бўлишга муҳтождирлар. Ундан ташқари яна бир оддий ҳақиқат мавжуд, яъни бирнеча Оллоҳлар бўлганда эди, улар ўрталарида келишмовчиликлар бўлиб, ҳар бири ўзлари яратган мавжудодларини ўз атрофига тортиб, дунёни бўлинишга, яъни уни(дунёни) вайрон бўлишга, бузилишга олиб келишган бўлардилар. Оллоҳ-Буюк ва Қудратлидир. Шунинг учун У ҳамкорларга муҳтож эмас.

 

Бизнинг суҳбатдошимиз учун эса, Оллоҳ ҳақидаги бу тушунчалар етарли эмас. Шу сабабдан у давом этади:

- Барча икир-чикирлару, буюк ишларга аралашиши, бутун ҳайвонлар ва жонли дунёни бошқариши, уларнинг барчаси Уни – Эгани таниши, англаши, ҳатто болаларининг тоғлар орасидан ўзига макон ясаш ишлари, бирор дарахтдан ерга тушган япроқлар ҳам Унинг измидан эканлиги, ҳамма – ҳамма нарсалар ҳисоби Унинг ихтиёрида бўлишлиги, ҳар бир ҳамиласи бор ўз ҳамиласини Унинг изми билан кўтариб юриб ва Эгасининг изми ила туғишигача ўз ихтиёрида сақлайдиган Қудратли Оллоҳнинг мавжудлиги тушуниб бўлмайдиган бир ҳолдир. Демак, бирор овқатга тушган пашша ҳам Унинг хоҳиши билан тушган, ёғаётган ёмғир ҳам Унинг ҳиммати билан тўхтаган, деб ҳисоблаш, ва тушуниш керакми? Бу билан Сиз Оллоҳни арзимаган майда аҳамиятсиз юмушлар билан банд қилиб қўймаяпсизми?

 

Мен эса, уни жуда эътибор ва диққат билан тингладим ва унга жавоб беришга ўтдим:

- Сенингча Қодир Оллоҳ қандай усул билан илоҳий бўлиши керак? Агар У бу мажбуриятлардан ҳоли бўлса, Ўзи яратган оламдан юз ўгирса, уни тақдир ихтиёрига ташлаб қўйса, У қандай Яратувчи - Оллоҳ бўла олади? У қандай қилиб Илоҳий бўла олади, агар У телбаларча бекорчи бўлса, Ўзи яратган мавжудодларнинг илтижоларини эшитмаса, уларни кўрмаса, улар ҳақида қайғуриб, ташвишланмаса У Қодир Яратувчи, Оллоҳ бўла оладими? Муҳим ва муҳим бўлмаган, аҳамиятли ва аҳамиятсиз, юқори даражали ва қуйи даражали ишларни сенингча қайси усул билан аниқлаб олиш мумкин? Оллоҳ аралашиши лозим ва нолозим ишларни қандай белгилаш керак?

 

Сен икир-чикир ва ҳеч нарсага арзимайдиган нарса, деб ҳисоблаётган овқатга тушган пашша катта тарихий воқеаларга сабаб бўлиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Сенингча тасодифан овқатга тушган пашша аҳамиятсиз, унга эътибор бермаса ҳам бўлаверадиган ҳолми, у тарихий ҳодисалар юз беришига сабаб бўлмайдиган арзимас ҳолатми? Ана ўша пашша катта бир армия овқатланадиган қозонга тушиб, уни ичбурма ёки вабо касалига муфтало этиши мумкин. Бу эса, катта уруш ва жангларда ютқазиб, тарих йўналишини ўзгартириб юбориши мумкин. Буюк Зулқайнарин москит безгаги касаллигидан қурбон бўлмаганмиди?

 

Аҳамиятсизгина кўринаётган, бирор асарга кириш сўзи фожиавий хулосага (эпилогга) олиб келиши мумкин. Фожиавий бош сўз натижасиз тугаши ҳам мумкин. Буларнинг барчаси фақат Якка Ягона Ўзига-Оллоҳга маълум, фақат У билгувчидир.

 

Нега сен Оллоҳнинг вазифаларини чекламоқчи бўласан? Бутун оламдаги, ердаги ҳар бир чанг заррачаси-ю; осмондаги нарсалар Ундан яширин бўлмасагина, ҳар бир нарса ва ҳодисалар Унга аниқ ва маълум бўлсагина У илоҳийдир, У Оллоҳдир. Оллоҳ тингловчи, эшитувчи, жавоб этгувчи, ўз яратганлари ҳақида қайғурувчи Зотдир. Ана шундайлиги билан У илоҳийдир.

    

Тақдир. У танланадими ёки бериладими?

Мазкур масала ўртага чиққанда бизнинг дўст янада қувониб кетди. Чунки у энди менинг томоғимдан ғирт бўғдим; бу масалада мени ҳеч нарса дея олмайди, деб ўйлади. Шу сабабли у узоқ сайради:

- Ҳар бир нарса учун ҳам Оллоҳ ўз тақдирини аниқлаб қўйган, бизнинг барча ишларимиз ҳам аввалдан белгилаб қўйилган, деб ҳисоблаймиз, шундайми? Демак, мен бирор ишни хоҳлайманми, йўқми бари бир бажаришим зарур экан-да. Агар ҳамма гап шундай бўладиган бўлса, нега мени Оллоҳ тергайди, суд(маҳкама) қилади? Бундан кўринадики менинг ўз ихтиёрим ўзимда эканлиги мутлақо ёлғон эканда. Бу сизларнинг ўйлаб чиқарган уйдирмаларинг экан-да? Менинг туғилишим ёки туғилмаслигим, миллатимни, танамнинг рангини, Ватанни, кенглик, узунликни танлашда менда бирор шаклда ихтиёр борми, шундай ихтиёр бўлиши мумкинми? Йўқ-ку, ахир. Қуёш ва ойнинг чиқиши ёки ботиши менинг измимга бўйсунадими? Ҳамма нарса тақдир билан белгилаб қўйилган бўлса, менинг ҳаётимда учраган камчилик ва хатолар учун мен жавобгарманми? Менда ўзгача йўл йўқ-ку, менинг қилиқларим тақдирнинг иши-ку? Шундай экан, Оллоҳ нега мени жазолайди? Агар мен эркин, озод бўлсам, менинг эрким Оллоҳ эрки қатори бўлса, сен мени У(Оллоҳ) билан тенглашиб қоласан, У билан шерик бўлиб қоласан дейсан. Яна шу ҳам борки, материалистик файласуфлар инсонга, унинг ҳулқи-авторига жамиятнинг таъсирини, тарихий заруратларнинг мавжудлигини тасдиқлашади. Бунга нима дейсан?

 

Менинг суҳбатдошим ана шундай улкан ”тўп”дан менга ўт очиб, ўзи бир мунча эркин нафас олгандай бўлди. У мени тамом бўлди, унинг жони узилди, энди уни ”кўмиш” қолди, деб ўйлай бошлади.

 

Мен турдим-да, унга секин, мулойимлик билан жавоб бера бошладим:

- Сен софизмга (Софизм-бу шундай тушунчаки, унга асосланган мулоҳазалар ташқи кўринишдан тўғрига ўхшайди-ю, аслида у моҳиятан нотўғри бўлади. Яъни у ёки бу хулосалар қилмоқ учун бошланғич маълумотлар, ҳолатлар нотўғри танланган бўлади.) тушиб қолганлигингни сезмаяпсан. Ҳа, сенинг қилмишларинг Оллоҳга маълум, Унинг китобида ҳамма қилинадиган ишлар ёзиб қўйилган. Аммо бу дегани, сен уларни қилишга мажбурсан, сени уларни қилишга Оллоҳ мажбур қилади, дегани эмас, албатта. У қилимишлар чиндан ҳам аввалдан аниқлаб қўйилган. Фақат Унинг (Оллоҳнинг) ихтиёрида, Ўзининг билишида аниқлаб қўйилган. Масалан, сен фарзандинг учун  бирор хусусиятни хоҳлаган эдинг, у ҳаётда содир бўлди, дЭйлик. Аммо сен уни фақатгина хоҳлаган эдинг, бироқ уни ўшанга мажбур этмагандинг, ахир. Кўраяпсанми, сен у ҳолни фақат хоҳлаган эдинг, ҳатто унинг содир бўлишини унча истаганинг ҳам йўқ эди. Мана шунга ўхшаш Оллоҳ ва сен; сен ва фарзандинг ўртасидаги ҳол бўлаяпти бу ерда.

 

Сен кўтарган бошқа масалага, яъни туғиш, туғилишни, миллатни, кенглик-узунликни танлаш ва қуёш ҳамда ойни бошқара олмаслигингга келсак, бу сенинг бошқа катта хатонгдир. Сендаги камчилик ва хато шундаки, биз Оллоҳга ишонувчилар ва сен эркинликни, озодликни бошқа-бошқа тушунамиз. Сен мутлоқ эркни, озодликни хоҳламоқдасан. Йўқ, ундай бўлмайди. Ўйлаб қарагин, инсон(сен ёки мен) танасини танлашда, унинг оқ ёки қора бўлишини белгилашда, узун ёки калта бўйли бўлишини хоҳлашда эркин бўла оламизми? Қуёшнинг ўз орбитасидаги ҳаракатини бошқа орбитага кўчира оламизми? Сен эса, мутлақ эркин ва озод бўлишни, бутун коинотда хўжайинлик қилишни сўрамоқдасан. Бундай эрк, бундай озодлик ва Оламларга Эгалик фақат Якка-ю - Ягона Яратувчининг Ўзига хосдир. Шунинг учун Қуръони-Каримда, ”Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Оллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир”(28:68)-дейилган.

 

Оллоҳ ўз хоҳлаганини ва танлаганини яратади, бошқа ҳеч кимда бундай эрк йўқдир.  Шунинг учун  Оллоҳ сени пакана ёки дарроз бўлганинг учун ёки қуёшни ўз орбитасидан чиқармаганинг учун ҳеч қачон жазоламайди. Бу маънода хоҳлабми, хоҳламайми сен Оллоҳга бўйсунишга мажбурсан, чунки бу ерда бошқа йўл  йўқ.

 

Мунозара мавзуси сенинг ва одамларнинг жавоб бериши зарур бўлган вазифалари ва бу вазифаларни бажаришда уларга берилган эркинликлар  ҳақида боради. Булар шундай чекланганликларки, уларни биз қуйида муҳокама қиламиз ва улар ҳақида гапирамиз. 

 

Сен ўз эҳтиросларингни, ҳис-ҳаяжонингни, ғазабингни босишга қодирсан. Сен қалбинг-дилинг билан кураша оласан, ёмонликка ундаётган ҳисиётларни тўхтатиб, уни яхшиликка бура оласан. Сен ўз мол-мулкингни хайр қилишга, ўзингни бирор ишга, вазиятга қурбон қилишга эркинсан. Худди шунингдек, ҳақ ва ноҳақ гапиришда, тақиқланган нарсаларга тегмасликда эркинсан. Бегона кишиларнинг номус жойларига қараш ёки қарамаслигинг мумкин. Сен сўкиниш ва ўшак(иғво, ёлғон) айтиш, тўхмат қилишдан сақланишинг ҳам мумкин. Мана шунақа ва шунга ўхшаш масалаларда биз-одамлар ҳақиқатан ҳам эркинмиз. Бироқ уларнинг барчаси учун жавоб берамиз ва жавоб беришга мажбурмиз. Булар бўйича биз жуда қаттиқ сўроқ этиламиз.

 

Биз айтаётган эркинлик, нисбий эркинликдир. У эркинлик, ҳар бир инсоннинг ўз вазифалари ва мажбуриятларини адо этиш эркинлигидир. Мутлақ эркинлик бўлмайди. Нисбий эркинлик, ҳақиқий эрк бўлиб, у бирор нисбат талаб этмайди. Уни биз табиатан кўнгулларимиз, қалбларимизда ҳис этамиз. Хато ва камчиликлар қилиб қўйсак уни сезамиз ва тавба қиламиз, яхши, хайрли-савобли ишлар содир этганимизда эса, қувонамиз, хурсанд бўламиз. Биз ҳар бир алоҳида ҳолда ўзимизга маъқулини танлаймиз, жуда кўп имкониятларни бир-бирига солиштирамиз ва яхшисини, хайрлисини ажратамиз. Касаллик натижаси ўлароқ титраётган ёки хат ёзиш билан шуғулланиб қимирлаётган бармоқларни бир-биридан жуда яхши ва аниқ фарқлаймиз. Касал қўлнинг ҳаракати мажбуран, эрксиз бўлаётганлиги ва ёзаётгани эса, эркин, ўз ихтиёри билан ҳаракат этаётганлигини очиқ-ойдин кўриб ва сезиб турамиз. Агар улар ҳар икки ҳолда ҳам мажбурий ҳаракатланаётган бўлганда эди, биз уларни бир-биридан ажрата олмаган бўлардик. Ана шундай, кўраяпсизми, бу эрк шуни кўрсатадики, ҳеч бир қийноқ ва азоблар ёрдамида севмаган юракни севишга зўрлаб, мажбур этиб бўлмайди. Масалан, таёқлар, қўрқитишлар натижасида аёлни ечинтириш мумкин, аммо уни ҳеч қачон севишга мажбур қилиб бўлмас ва мажбур этиб бўлмайди. Бунинг маъноси шулки, Оллоҳ бизнинг қалбимизни ҳар қандай зўравонлик ва мажбурлашдан ҳоли, озод қилиб яратди. Яъни Оллоҳ барча қалбларни эркин ва озод қилиб яратди. Шунинг учун Оллоҳ мулоҳаза ва фикрлашнинг асоси қилиб, юракни яратди. Бу дунё қийноқ ва азоблари ҳисобига диндан қайтган диндорнинг  юраги соф бўлиб, у дилдан, юракдан ўз динидан воз кечмаган бўлса, у диндор Оллоҳ олдида гуноҳсиз ва Оллоҳнинг марҳаматига сазовордир. Шунинг учун Оллоҳ Қуръони-Каримда, ”... Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён этмас.) ... ”(16.106)-деб, қалбни соф тутганларни алоҳида ажратади.  

 

Сен яна бир жиддий хатога йўл қўясан. Чунки сен эркинликни Оллоҳ эркидан юқори қўйишга уринасан. Эрк ҳақида сўз юргизаётганларни эса, Оллоҳ билан ҳамкорликда, Унга тенгликда, Унинг ёрдамчилари эканликда, ҳатто Оллоҳнинг марҳаматига шерикликда айблашга бориб этасан. Сен масалани мана шунақа тушунганингдан жуда кўп ўринсиз хоҳишни ва истакларни қаторлаштириб ташлайсан. Бу эса, жуда нотўғри тушунчалардир. Инсон эрки Оллоҳ эркидан юқори бўлиши мумкин эмас. Инсон Оллоҳга ёқмайдиган қилиқлар, қилмишлар қилиб қўйиши мумкин. Аммо у ҳеч қачон Оллоҳ эркига қарши бора олмайди. Бу эса, инсон эрки нисбийлигининг бошқа бир тарафидир.

 

Буни бир мисолда тушунтирамиз. Масалан, бирор киши бошқа бир одамни ўлдирмоқчи бўлса, демак, у Оллоҳга ёқмайдиган, Оллоҳнинг кўрсатмаларига тўғри келмайдиган иш қилган бўлади. Аммо ўша ўлимнинг содир бўлмаслиги, унинг олди олиниши учун Оллоҳ ҳеч нарса қилмаслиги мумкин. Чунки Оллоҳ кишиларга эрк, ақл-фаросат берган, ахир. Шу билан бирга ўша жиноятчи қўлида қурбон бўлиши лозим кишининг Оллоҳ белгиланган куни битмаган бўлса жиноятчининг ҳар қандай ҳаракати сўзсиз натижасиз қолаверади. Бу ҳам Оллоҳ иродасидир. Одамларнинг эркинлиги ҳам Оллоҳнинг марҳаматидир.

 

Бизнинг эркимиз Яратувчи томонидан юборилган, Унинг изми ила лозим топилган буюк савғодир. Бизнинг эркимиз Оллоҳнинг марҳаматидир. Биз уни Оллоҳдан тортиб олмаганмиз. Қуръонда айтилганидек, ”Оллоҳ хоҳламаганини, сизлар хоҳламанглар”(76:30).

 

Бизнинг истагимиз Оллоҳнинг марҳаматидан келиб чиқади, бу Унинг савғосидир, бу Унинг буюклиги ва саҳийлигидан бўлиб, истагимиз Унинг марҳамати билан тўғри келганлигидандир. Оллоҳ ва бизнинг орамизда иккиюзламачилик, ноаҳллик йўқ. Бизнинг фикр-мулоҳазаларимиз ҳам Оллоҳ билан рақобат қилишга қаратилмаган. Айнан шунақа тартибдаги мунозаралар Оллоҳнинг Ягоналигини инкор қилмайди, ўз марҳаматлари билан Унга марҳамат этадиган ва Унинг мулоҳазаларини муҳакама қиладиган ёрдамчилар келтириб чиқармайди.

 

Бизга берилган эрк чиндан ҳам Яратганнинг марҳаматидир, Унинг инояти ва фикридир.

 

Тақдир ва унинг азалдан аниқлаб қўйилиши ўз эркингни танлашда сенда ихтиёрнинг йўқлиги, бунда ўз хусусиятларинг, одатларинг, табиатан машғулотларинг, табиий эҳтиёжларинг ва бошқалар ҳисобга олинмаслиги масаласини ўртага қўйиб ва бу ерда қандайдир мажбурийлик бор деганлар ва сен яна бошқа хатога йўл қўймоқдасиз ва энг чуқур адашмоқдасиз. Оллоҳ эса, ”Агар Биз хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилиб шу билан бўйинлари эгилиб қоларди.”(26:4), деб очиқ – равшан айтиб қўйибди. Бу суранинг мазмуни шундан иборатки, Оллоҳ хоҳласа бизни ҳақ йўлга солиб қўйишга қодир. У бизни зарур усул билан динга бошқариб қўя олади. Аммо У буларнинг барчасини қилмайди, чунки мажбур этиш ва зўравонлик Оллоҳга-Яратувчига хос эмас.

 

”Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди.”(2:256), дЭйлади Оллоҳ каломида. Яна, ”(Эй Муҳаммад) Парвардигоринг хоҳласа ер юзидаги барча инсонлар динга ишонган бўлиб қоларди. Нима?! Кишилар диндор бўлиши учун уларни мажбур этасанми?”, деб таъкидлайди Оллоҳ. Асло ундай эмас, Оллоҳ ҳеч кимни динга киришга мажбур этмайди. Динга кириш кирмасликда кишилар эркиндирлар. Шу сабабдан Оллоҳ ўз расулига, ”(Эй Муҳаммад) Оллоҳ мажбур этмаётган бир ҳолда сен кишиларни динга мажбур этасанми”, деб таъкидлайди.

 

Тақдир ва унинг азалий эканлиги Оллоҳ тарафидан кишиларга юклатилган мажбурият, деб қаролмаслиги керак. Ҳар бир киши тақдири, унинг руҳий интилишлари ва ақлий қобилиятларига боғлиқ шаклда  Оллоҳ томонидан азалий белгиландир. Оллоҳ ҳар бир кишига  унинг машғулоти ва мақсадларига қараб уларнинг амалга ошишини хоҳлайди. Қуръонда, ”Кимки (ўз амали билан) охират экинини (яъни савобини) истар экан, Биз унга экинини(нг ҳосилини) мўл-зиёда қилурмиз. Кимки дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан берамиз. ...”(42:20), дейилгани каби Оллоҳ кимга нима берса у уники, чунки Оллоҳ ким нима севса, хоҳласа ўшани унга беради. ”Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди.”(2:10); ”Кимки тўғри йўлдан юрса, Оллоҳ унинг тўғрилигини кучайтиради”(47:17)-деб каромат қилинади Оллоҳ китобида. Мол-мулк ҳисобига озод этилган асирларга Оллоҳ, ”Агар силарнинг кўнгулларингда эзгуликлар борлигини Оллоҳ билса, сизларга ўзингиздан олинган нарсадан яхшироқ нарса берур ва сизларни мағфират қилур”(8:70)-дейди.

 

Оллоҳ тақдирни кишиларнинг интилишларига мослаб азалий этади. Яъни уларнинг интилишлари ижобий бўлса, тақдир ҳам яхши йўл билан, у ёмон бўлса ёмон йўл билан тақдир белгилаб қўйилади. Бу эса, Оллоҳда иккиюзламачилик йўқлигини кўрсатади. Тақдирнинг азалийлиги-бу кишининг ўз танловидир, бу ерда иккиюзламачилик ва қарама-қаршиликлар йўқ. Оллоҳ бизнинг тақдиримизни  ўз интилишларимизга боғлиқ равишда аниқлагандир. Шу сабабдан бу ерда инсон эркига нисбатан мажбурийлик, зўравонлик йўқдир. Шунга кўра Қуръони Каримда, ”Кимки закот ва бошқа садақотларни  адо этса ва Оллоҳдан қўрқса, ҳамда гўзал ақибатни тасдиқ этса. Бас, Биз уни енгил йўлга муяссар қилурмиз. Кимки ҳасислик йўлига юриб бойиган бўлса, ўзини беҳожат билса ҳамда гўзал оқибатни ёлғон деса. Бас, Биз уни оғир йўлга ”муяссар” қилурмиз”(92:5-10), деб таъкидлангандир. Бадр жангига аталиб, ”(Эй Муҳаммад) Сиз отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди”(8:17), деб айтилган, Оллоҳ каломида. Чунки у жангда Муҳаммаду-расулуллоҳ (Оллоҳ уни раҳмат айлаган бўлсин) қарши тарафга отган тошу-қумлардан душманларнинг кўзлари кўр бўлиб қолганди. Бу ерда икки истак, яъни Оллоҳнинг ва Унинг қулининг истаклари бир-бирига қўшилиб кетганини кузатамиз. Тақдирни тушунишга ёрдам барадиган калит ҳам айнан ана шу ерда турубди. Ўз истагини амалга оширишга, уни бажаришга интилиш кишининг ўзига (Оллоҳ қулига) боғлиқ бўлиб, унга(қулга) бажара оладиган имконият бериш эса, Оллоҳга боғлиқдир. Шунинг учун бу ерда яхши, эзгу-ният, истак - яхшилик ва эзгулик билан, ёмон истак, ният – ёмонлик, ёвузлик билан амалга ошади.

 

Инсон эрки, озодлиги, эркинлиги-ўзгарувчан, нисбий бўлиб, у ҳолатларга, вазиятга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Одамзот ўз эрки чегараларини кенгайтириши мумкин. Масалан, ўз билимини кенгайтириш билан, яъни меҳнат ускуналари, тез ҳаракатланиш воситалари, алоқа йўллари яратиш билан одамзот ўз эркинлик соҳасини сўзсиз кенгайтиради. У узоқ масофани босиб ўтиш вақтини қисқартириши(масалан, пиёда юришдан кўра автомобилда юриш, ундан кўра учоқда учиш ва ҳ.к.), замон ва макондаги айрим чегараларни ошиб ўтиши ҳам мумкин. Атроф муҳитни ўрганиш натижасида мазкур муҳитга одамзот ҳукмрон бўлиш ва ундан унумлироқ фойдаланиш йўлларини топа олади. Шунингдек, одамзот иссиқдан, совуқдан, қоронғуликдан сақланиш йўлларини топди; жуда узоқ масофаларга кетиш ва ниҳоятда баландликларга чиқишни ўрганди. Мана шундай қилиб, одамзот ўз ҳаракат эркинлигини жуда кенгайтирди.

 

Билим турли хил чеклашлардан қутулиш усули бўлиб, одамзот истагини, эркини кенгайтириш имкониятидир. Аммо инсон эрки чегараларини кенгайтиришнинг бош воситаси Оллоҳга сиғинишдир. Оллоҳга яқинлашиш натижасидагина одамзот улкан эркка эришади ва Унинг Ўзидан кароматлар ва ёрдамлар ола билади. Пайғамбарлар ва уларнинг издошлари ана шундай воситалардан фойдаланиш ганлар. Масалан, Қудратли Оллоҳ Сулаймон алайҳис-саломга жинларни бўйин эгдирди, уни шамол ҳукмдори этди. Сулаймонни бутун қушлар тилини биладиган қилди. Буларнинг барчаси Оллоҳнинг ва фақат Унинг каромати ва қудратидир. Мусо алайҳис-салом (унга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин) Нил дарёси оқимини тўхтатди. Исо пайғамбар (Оллоҳнинг унга раҳматлари бўлсин) эса, ўликларни турғозди, кўрларнинг кўзини очди, сув устида оёқ билан юра олди, касалларни даволади ва ҳ.к. ва ҳ.к. Буларнинг барчаси Оллоҳ ёрдамида бажарилди. Сулаймон, Мусо ва Исо ниҳоятда диндор кишилар бўлиб, улар Ягона Оллоҳнинг инсонларга юборган чин пайғамбарлари эдилар.

 

Пайғамбарларнинг мўъжизалари ҳақида ва уларнинг издошлари кароматлари ҳақида, масофаларни қисқартира оладиган хусусиятлари ҳақида ўқиймиз ва ўрганамиз, уларни биламиз. Бу эса, узлуксиз чидам билан меҳнат қилиш натижасида руҳан Оллоҳга яқинлашиш ва Унга чексиз муҳаббат билан инсонга насиб бўлади. Бундай кишиларга Оллоҳ зўр билим ва бошқалар эриша олмайдиган кароматлар ҳадя етган бўлади.

 

Абу-Ҳамид Ғозалий тақдир масаласини икки оғиз сўз билан ифодалаб қўя қолган: ”Инсон ўзи билган соҳада эркин бўлиб, билмаган жойда эрксиздир.” Бундан кўринадики, субъектив билим биланми ёки Оллоҳдан иноят қилинган объектив билим биланми булардан қатъи назар одамзот ҳар сафар ўз билимини ошира бориб, ўз эрки чегарасини ҳам кенгайтираверади.

 

Материаллистлар, одамзотни тарихий муқаррарликнинг асрига айлантириб чуқур хатога йўл қўядилар. Улар инсонни мисоли шамолда учаётган қўлсиз, оёқсиз ва ҳеч қандай истаксиз бир чўп каби иқтисод ва жамият қонунларига бўйсунмай ундан чиқа олмайдиган ва қочиб ҳам қутула оламйдиган занжирнинг бир халқасига айлатирилган шаклда қарайдилар. Шунингдек, бу ғоя тарафдорлари бу ҳолни ”синфий кураш муқаррарлиги”нинг қонуни, деб тинмай такрорлашдан чарчамайдилар. Бироқ бу илмий жиҳатдан хатодир. Чунки инсонлар орасидаги муносабатларда муқаррарлик бўлмайди. Кўпинча бу ҳоллар тахминга оиддир. Жамиятда инсоннинг ўрни ва машинанинг қисмлари ўрни айнан ана шуниси билан фарқ қиладилар.

 

Қуёшнинг тутилишини жуда катта аниқлик билан анчагина вақт олдиндан (ҳатто бир неча йиллар илгаридан) эълон этиш мумкин. Аммо ҳеч ким, ҳеч бир замон кишининг эртасини, унинг дилида, кўнгулида нималар сақланганлигини олдиндан айта олмайди, унга ҳеч кимса қодир эмас. Фақат уларни тахмин қилиш мумкин, холос.

 

Маълумки, Маркснинг башорати амалга ошмади. Ривожланган капиталистик мамлакатларда инқилоб содир бўлмади. Ваҳоланки, энг қолоқ мамлакат Руссияда инқилоб юз берди.

 

Маркс кутгани каби капитализм ва коммунистик жамият ўртасида кураш кескинлашмади, улар тинч-тотув яшашга интилдилар. Бундан ташқари коммунистик мамлакатлар ўзлари капиталистлар билан иқтисодий алоқалар ўрнатишни бошлаб бердилар. Шунингдек, капиталистик жамиятда ижтимоий қарама-қаршилик кескинлашмади, капитализм тугамади, аксинча капиталистик ишлаб чиқариш ривожланди. Келишмовчилик ва қарама-қаршиликлар сотсиалистик лагернинг ўзида юзага келди, ҳатто сотсиалистик лагернинг ўзи тугади. Мана бу инсоният ривожланиши тарихини ва унинг келажагини материалистлар томонидан нотўғри ва хато талқин қилинишидир. Бу хатолар натижасида жуда катта-катта адашишларга келинди. Материалистлар инсонни муқаррарлик тўрига илинган пашша ҳисоблайдилар ва улар инсон эркин ва унинг эркинлиги реал эканлигини унутадилар.

 

Инсонга атроф-муҳит ва жамиятнинг таъсири борлиги ҳақида, инсон ҳаётда якка ўзи яшамаслиги, унинг эрки ҳаракатсиз эканлиги ҳақидаги материалистлар даволарига бизнинг жуда яхши жавобимиз тайёр.

 

Биз бу даволарни қабул қилмай, атроф муҳитнинг жамиятга таъсирини айрим олинган эркка тескари таъсир каби қарамай, эркинликнинг диалектик маъносини тасдиқловчи ва уни рад қилмайди, деб жавоб қиламиз. Шахсга тегишли (индивидуал) эрк, ўзига қарши ҳаракатни йўқотмасдан туриб, у ўз – ўзича ўзини исбот қила олмайди. Агар киши олдида танлаши мумкин бўлган йўллар бир қанча бўлиб ва у улардан бирини танлаш эркига эга бўлса, ана шу ҳақиқий танлаш эрки ҳисобланади.

 

Оллоҳ нима сабабдан ёвузликка йўл қўяди?

Менинг дўстим ўз ҳужумини давом эттириб, деди:

-Сиз айтасизки, сизнинг Оллоҳингиз макаммал, раҳимдил(меҳрибон), марҳаматли ва шунингдек ҳеч кимни, қарини ҳам, гўдакни ҳам аямайдиган барча балолар: касаллик, кексалик, ўлим, зилзила, вулканлар, микроблар, заҳар, совуқ, саратон(рак) касаллиги каби ёвузликларни ҳам У(Оллоҳ) яратди. Агар Оллоҳ шунақа севгувчи ва яхши бўлса, нима учун У бу қадар балою-ёвузликларни ҳам яратди?

 

Менинг суҳбатдошим кўтарган масала фалсафанинг энг мунозарали муаммолари дан ҳисобланиб, бу ҳақда жуда кўп фикрлар бор. Аммо мен унга қуйидагича жавоб бердим:

- Оллоҳ чиндан ҳам раҳимдил, меҳрибон, шафқатли. У ҳеч вақт ёмон иш қилишга буюрмайди.Аммо Унинг балою-ёвузликларга ўрин бериши алоҳида бир дониш мандликдир. Чунки Қуоръони Каримда, ”Айитнг(Эй Муҳаммад): ”Оллоҳ ҳеч қачон бундай бузуқ ишларга буюрмайди”. Оллоҳ шаънига (ўзингиз) билмайдиган нарсаларни айтаверасизларми”! Парвардигорим ҳақиқатни(адолатни) марҳамат этдилар”(7:28)-дейилади. Оллоҳ фақат ҳақиқатни, адолатни марҳамат етади, У фақат муҳаббат ила яхшиликка бошқаради, У фақат яхши қилмишлардан рози бўлади. Аммо нима сабабдан Оллоҳ диктаторни, қатлни, ўғрини бу дунёда баъзан жазосиз қолдиради? Чунки Оллоҳ бизнинг эркин бўлишимизни хоҳлайди. Агар тўғрилик ва эгрилик, Оллоҳга сажда қилиш ва гуноҳкорлик ўртасида биз учун танлаш эрки бўлмаса эди, инсон эркинлиги маъносиз бўлиб қолган бўларди, ахир.

 

Аслида Оллоҳ бизнинг барчамизни яхши ва Унга сиғинувчи диндорлар қилиб қўя олади. Бироқ бунинг учун биздан эркни олиб қўйиши зарур бўлади. Оллоҳ қоидаларида эрк аччиқ бўлса-да, у қулликдан жуда афзал ва бахтлидир, дейилади. Шунинг учун Оллоҳ бизни адашадиган, ихлос этадиган, ўрганадиган бир шаклда қолдирди. Дошинмандлик шундаки, бу ерда юқорида тилга олинган ёвузликларга ҳам ўрин бор. Ҳа-да, Оллоҳ шайтонга ҳам бу оламда ер берган, ахир. Шу сабабдан, ”Агар Оллоҳ одамларни улар қилган бор гуноҳлари билан жазоласа эди, (ер) юзида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Аммо У зот уларни (жазолашни) белгиланган муддатгачаиёмат кунигача) қолдирур.” (35:45)-дейилади Қуръони Каримда.

 

Шу билан бирга масалага адолат юзасидан ёндашилса ҳамма ишларда яхшилик асос бўлиб, ёмонлик-ёвузлик алоҳида улардан мустаснолиги намоён бўлади. Масалан, киши ҳаётининг асосий қисми соғлик-саломатликда ўтиб, хасталик-касаллик, ҳузурсиз вақтлари жуда кам ва қисқа муддатли бўлади. Худди шунга ўхшаш, Ер қуръаси миллонларча йиллар давомида мавжуд туришига қарамай, зилзилалар саноқли марта содир бўлиб, уларнинг давомлиги минутлар билан белгиланади, холос. Ер юзида миллатлар-халқлар минглаб йиллар яшаши давомида улар ўртасидаги уруш-жанжаллар ҳам кам сонли ва уларнинг аксарияти кичик-кичик тўқнашувлар бўлиб, улар ҳам нисбатан қисқа муддатли бўлганлар. Шу билан бирга бу ҳодисаларнинг ҳар бирининг ўзига яраша ижобий томонлари ҳам бор. Хасталик(касаллик) кишида чидамлиликни тарбиялайди (Ҳозир дунёда кўпгина касалликлар дори – дармонлар ишлатилмасдан даволанади). Азоб – уқубат иродани, руҳни мустаҳкамлайди, унда (оғирликка) чидашни чиниқтиради. Зилзила эса, Ер шарини ички(ерости) босимдан қутултиради. У ер қабиғини таҳликали портлашлардан сақлайди, тоғларни, ерни ўз жойида ушлаб турувчи қутблар оғирлиги сифатида керакли жойларига қайтаради; уларни чўктиради ёки кўтаради. Вулканлар ер тагида яширинган руда ва бойликларни ернинг юзига чиқаради, тупроқни (ернинг усти қабиғини) вулкан рудалари билан бойитади. Урушлар ҳарбий иттифоқларнинг тузилишига ва шикоятларни, тинчлик битимларини ҳал этувчи халқаро маҳкамаларнинг тузилишига сабаб бўлади. Одатда урушлар даврида янгиликлар, янги кашфиётлар жуда қисқа муддатда вужудга келиши ҳам сир эмас. Пенитсилин, атом, реактив учоқлар ва шу кабиларнинг барчаси урушлар даврида майдонга келди. Илон заҳаридан қимматли дорилар олинса, микроблар ёрдамида чечакка қарши эмланади. Демак, микроб ҳам, заҳар ҳам бу ҳаётда лозим нарсалар ҳисобланар экан. Агар ўлим бўлмаганда эди, бугун ер юзида одам ўтирадиган жой ҳам қолмаган бўларди. Бу ёруғ дунёдаги ёвузлик, рассомлар чизган расмлардаги сояга ўхшайди. Чунки унга яқиндан қарасанг, у соя ортиқчадек туюлади, аммо унга узоқроқдан назар ташланса, у соя расмга на фақат керак, ҳатто расмнинг бутун кўриниши-ҳусни у сояга боғлиқлиги билинади. Касаллик-чи? Касал бўлмасак, соғлик-саломатликнинг қадрини тушунармидик? Соғлиқ-бу бошимиздаги бизга кўринмайдиган тождир. Уни фақат соғлигимиз бузилганда, хаста бўлганда сезамиз ва қадрлаймиз. Шунингдек, хунуклик, бадбашаралик бўлмаганда гўзалликни, нафсликни ажрата олармидик!? Агар стихияли касофатлар, ҳалокатлар бўлиб турмаса ҳаётнинг ширинликларини, тотлиликларини билмаган бўлардик. Шунинг учун ”Ёйнинг ботиқ(эгри) қисми, унинг ёйлигини белгилагани каби оламдаги доимий камчиликлар унинг ҳақиқий мукаммаллигидир”- деган эди Абу – Ҳамид Ғозалий.

 

Ҳаётдаги қийинчиликлар, мушкулликлар одамзотнинг хусусиятини аниқлайди. ”Машаққатлар бўлмаганда эди, барча хўжаларга (жанобларга) айланардилар, саҳийлик камбағаллашарди, мардлик эса, жонсиз ҳолга тушган бўларди”-деган эди шоирлардан бири.

 

Ҳақиқатан қийинчиликлар биз учун бир синовдир. Улар ўзига яраша бизни назорат қилиш бўлиб, улар билан бизнинг Оллоҳ олдидаги аҳамиятимиз даражаси ўлчанади. ”Бахтсизлик келганда: ”Чиндан ҳам биз Оллоҳга тегишлимиз ва чиндан ҳам биз Унга қайтамиз”-дегувчи сабрлиларни шодман қил”-дейилади Қуръони Каримда.

 

Чиндан ҳам бу дунёдаги ҳаёт инсон яшами узундан-узоқ романининг бир кичик бобидир, қолган боблари эса, сўнгра бирин-кетин келажаклар. Ўлим эса, ўша чексиз романнинг бошланишидир. Спектаклнинг фақат бир қисминигина кўриб у ҳақда тўла хулоса чиқариб бўлмайди. Катта бир китобнинг биргина саҳифаси ёқимсиз бўлса, у китобни отиб юбориб бўлмас, ахир. Одатда натижа энг сўнггида маълум бўлади. Шу айтганларимдан кейин бизнинг дўстимиз, ғам-ғуссасиз, оғриқсиз, кексаймас ва ўлимсиз ҳаёт билан нима иш қиларкан? Балки у мутлақ тўла қонли, олий даражада тўлиб-тошган ҳаётни истаётгандир. Бундай ҳаёт фақат Оллоҳга оиддир. Мутлақ мукаммал фақат Ёлғиз Олоҳдир. Шундай экан, яъни  Унда ҳеч бир камчиликлар йўқ экан, нима учун У Ёлғиз бўлмаслиги керак?

 

Масала шундаки, менинг суҳбатдошим ўзи ”Оллоҳ”га айланмаганича ҳеч нарсага рози бўлмайди-да. Бу эса, ўз навбатида ўта шаккокликдир. Бу дўст фан доктори, уни ишонтириш, ҳайрон қолдириш унча ҳам енгил бўлмаганлар тоифасидандир. У меҳнатсиз, ҳаракатсиз, топпа-таёр жаннатни хоҳлайди. Бироқ ундай жаннатга муносиб бўлмоқ учун у қандай иш ва юмуш бажарди экан? Истагани дарҳол ҳозир бўладиган ”Қудратли Оллоҳ” бўлмоқ учун бу фан доктори инсониятга, жамиятга, кишиларга қандай хизмат қилди, нималар кўрсатди, экан? Менинг бувим бу доктордан донишмандлироқ шекилли, чунки у ҳамиша, ”Яхшиликлар Оллоҳдан, ёмонликлар бизларнинг ўзимиздан”, деб юради. Бу сўзлар оддийгина бўлсаларда уларда барча масалаларнинг ечими мужассамлашгандир. Масалан, Оллоҳ дарёларда сувни оқизиб, шамолни юргизиб қўйган. Аммо ҳасис бир кема капитани эса, кемага одамларни ва молларни керагидан ортиқча чиқарди ва бунинг натижасида кема чўкиб кетди. Энди у капитан Оллоҳни айблай бошлайди, тақдирни қарғай бошлайди. Бунда Оллоҳнинг айби нимада? У дарёни яратиб, уни нормал оқизиб қўйган бўлса, сузиш учун қулай об-ҳаво берган бўлса, бу инсонга яна нима лозим?  Инсоннинг тўймаслик, ҳасислик хусусияти яхшиликни ёмонликка айлантириб юборади. Шунинг учун кема чўкиш ҳолида Оллоҳ эмас, нафс гадоси, шайтон йўлига юрган капитан айбдордир. Бу ҳолда менинг бувимнинг ”Яхшиликлар Оллоҳдан, ёмонликларни биз қиламиз”, деган сўзларида қанчалик ҳаққонийлик борлиги яққол кўриниб турибди.        

 

Қуръони Карим бориб етиш (тушиш) насиб бўлмаганларнинг айиблари нимада?

Бу сафар менинг суҳбатдошим кетма-кет бошини қашиларди. Афтидан мени чал каштириш учун у сўзлар ахтарарди. Ниҳоят, у узундан-узун сўзларини бошла ди:

- Яхши. Қуръони Карим бориб етмаган, китоблар ва пайғамбарлар юборилмаган ерлардаги кишилар ҳақида нималар, дея оласан? Уларнинг гуноҳлари қанақа? Даҳшатли Маҳкама (Судланиш) куни улар қайси жойда бўладилар? Масалан, Узоқ Шимолдаги эскимослар ёки Африка жангалзорларидаги одамлар нима қиладилар? Уларни Қиёмат куни нималар кутади?

 

Мен унга қуйидагича жавоб бердим:

- Биринчидан, сени бироз тўғрилашга ижозат этгайсан. Чунки сен ноўрин ва нотўғри савол қўймоқдасан. Оллоҳ бу оламда ҳеч кимни Ўз меҳридан маҳрум қилмаганлигини хабар қилади. Масалан, ”Хабарчимиз ўтмаган бирорта ҳам халқ йўқдир.”(35:24)-дейилган Қуръони Каримда.

 

Маълумки, Қуръонда саналган пайғамбардан бошқа ҳам жуда кўп пайғамбарлар ўтган бўлиб, уларнинг сонлари мингларча бўлганлиги ҳақида хабарлар бор. Қуръони Каримда, ”Аниқки, Биз сиздан илгари (кўп) пайғамбарлар юборганмиз. Улардан Биз сизга ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз сизга ҳикоя қилмаган ҳам бордир”, (40:78) - дейди Оллоҳу таоло. Ҳатто асаларига, ”Парвардигор, асаларига ваҳий-амр қилди: ”Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин”(16:68)-деб Оллоҳ кўрсатма беради. Биз биламизки, улар шунақа уя қурадилар.

 

Оллоҳ турли хил кароматлар билан бандаларига таъсир кўрсатади. У таъсирлар: баъзан Жаброил келтирган китоблар кўринишида; баъзан бандалар қалбига Оллоҳ йўналтган нурлар шаклида; баъзан кишилар қалбларидаги қувонч ва роҳатлилик шаклида; баъзан донишмандлик, реал кўринишда; баъзан Оллоҳга сажда, тақводорлик, Оллоҳдан қўрқиш шаклида бўлади. Оллоҳнинг бу марҳаматларини қалбида нафс ва нозик сезгиси ва интилиши  бўлган ҳар бир киши қабул қилади. Аммо китоблар, пайғамбарлар, кароматлар қанчалик кўп бўлмасин, қулоғига пахта тиқиб, қалбларини ёпиб олганларга ёрдам бермайди. Оллоҳ ҳар бир бандасига ўз меҳрибонликларини, марҳаматларини баравар кўраман ва бу ҳақда ҳеч кимга ҳисобот бермайман, дейди. Оллоҳ ўз донишмандлиги билан бирор кишини сақласа, бошқасини эса, унинг арзимас диндорлиги ёки савоб иши эвозига афв етади. Бу Оллоҳнинг марҳаматига боғлиқ. Ким билсин, балки ярим яланғоч қадимий негрнинг чинакамига Оллоҳдан қўрқиб, чин қалбдан Унга қилган биргина илтижоси, бизнинг кўп марталаб қилган дуоларимиздан кўра муҳимроқ ва қутқарувчироқ бўлар.  

 

Қадимий негрларнинг динларини чинчиклаб ўрганилса, уларда пайғамбарлар ва бизнинг муқаддас китобларимизга ўхшаш китоблар бўлганлигини кўрамиз. Масалан, Мов-Мов қабиласи Мужайин исмли Оллоҳга ишонишади. Қизиғи шундаки, улар уни(Мужайинни) якка ягона, у туғилмайди ва туғмайди, унга тенг ва ўхшаш бошқа мавжудод йўқ, уни фақат изларидан билиш мумкин ва у яратувчи, у ҳаммага емак беради ва ҳаммани қувватлайди, у шафқатли-раҳмдил, хасталикларни даволайди, камбағалларга ёрдам беради, ёмғирлар ёғдиради, ёлвориш-у, дуоларни эшитади, деб биладилар. Булардан ташқари улар яшинни Мужайиннинг қиличи, мамақолдироқ гулдирашлари эса, унинг қадамлари овози, деб тасдиқлайдилар. Мов-Мовларнинг бу Мужайини ўша ягона Яратувчи-Оллоҳнинг ўзгинаси эмасми? Агар уларнинг тарихида уларга бу билимларни келтирган пайғамбарлари бўлмаган бўлса, уларга  бу билимлар қаердан келди? Вақтлар, замонлар кечди, одатда бўладигани каби бу динга бузғунчилик аралашди, иғвогарлар, ёлғончилар кўпайди ва оқибатда бу соф динни буздилар.

 

Нием-Нием қабиласида ҳам Ягона Яратувчига ишонадилар ва уни Мубили, деб атайдилар. Уларнинг тасдиқлашига кўра, чангалзорлардаги барча нарсалар фақат унинг марҳамати ва хоҳишига мувофиқ қимирлайди ва ҳаракатланади; у ёвуз, жаҳл кишиларга яшин-чақмоқлар юборади, яхшиларни эса, ҳаётий неъматлар билан мукофотлайди, яъни уларга тинчлик, асойишталик ато қилади. Шунингдек, шайлук қабиласида ҳам ягона худога ишонишиб, уни Жук, деб атайдилар. Улар Жукни яширин ва очиқ, у осмондадир, унинг ҳар ерда ва ҳамма ерда унинг борлиги билиниб туради, атрофни ўраб турган бутун борлиқ у томонидан яратилган, деб аниқлайдилар.

 

Данка қабиласи ҳам бир худога ишонади, уни Ниялак, деб аташади. Бу эса, ”у осмонда”, деган маънони беради.

 

Юқорида келтирилган тасдиқларни ислом, деб атамасдан, яна бошқа нима, деб аташ мумкин? Бу кўрсатилганлар, номлари келтирилган қабилаларга пайғамбарлар ёрдамида Оллоҳ тарафидан юборилган(нозил этилган) самовий кароматлар бўлмай, бошқа нима ҳам бўлиши мумкин? Дарҳақиқат, бизда дин биттадир! ”Албатта, иймон келтирган зотлар, яҳудий бўлганлар, насронийлар ва сабиийлар (паришталарга сиғинувчилар) Оллоҳга, охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажр бордир ва улар учун хафву хатар, ғам-андуҳ йўқдир”(2:62), деб таъкидлайди Оллоҳ Қуръони Каримда. Аммо ҳар доим инсонлар билиб-билмай замонлар кечган сайин диннинг софлиги, беғуборлигига путир етказишадилар.

 

Ягона Оллоҳга иймон келтирганлар охир замонда, барча оёққа турадиган кун, қиёмат куни Раббимизнинг марҳаматига, буюк мукофотига сазовор бўладилар.

 

Оллоҳнинг меҳрибонлиги, мағфирати, марҳамати хилма-хил шакл ва кўринишда бўлади. Қаранг, бу оламда кўзи ожиз туғилганлар ҳам, кўзи равшан туғилганлар ҳам мавжуд. Мусо алайҳис-салом даврида туғилиб, унинг кароматларини, яъни ҳасса билан дарёлар оқимини тўхтатиб қўйганлигини ўз кўзи билан кўрганлар, Исо алейҳис-салом замонида яшаб, унинг ўликларни тирилтирганликларини кўрганлар ҳам бор. Биз эса, ўша кароматлар ҳақида эшитиб, ўқиганмиз. Эшитган нарсалар, уларни кўз билан кўрганга ўхшамаслиги мумкин. Шу билан бирга ишонч (иймон), дин у кароматларга жуда ҳам боғлиқ эмас. Чунки кўпгина мағрур кишилар пайғамбарларнинг мўъзижаларини кўриб туриб ҳам уларни ёлғончи, алдовчиликда, сеҳргарликда айиблашганлар. Менинг суҳбатдошим, Таврот, Инжил ва Қуръонни (таржимада, албатта) ўқиб чиққанлигига шубҳа йўқ. У китоблар унинг иккиланишлари, шубҳаларини чуқурлаштирган бўлса керакки, у ўз ҳолатини бир мунча ўнгламоқ мақсадида суҳбат мавзуйисини муқаддас китоблар туширилмаган чангалзорларда яшовчи одамлар тақдирига буриб юборишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам у биздан, ”Қуръоннинг маъноси бориб етмаган ва муқаддас китоблар туширилмаган кишилар ҳақида сиз қандай фикрдасиз?”, деб сўрамоқда ва илоҳий адолатдан камчилик топгандай бўлмоқда ёки буни у ўзича завқ ҳис қилмоқда. Шу сабабдан бўлса керак, у қуйидагича саволни ўртага ташлади:

- Нима учун Оллоҳ меҳри-меҳрибонлиги хилма-хил? Нима учун Оллоҳ бировларга кароматлар кўрсатиш имкониятини ато етади, бошқалар эса, улар ҳақида фақат эшитади ва кузатади, холос?

 

- Шуни яхши билмоқ керакки, кароматлар ҳамиша ҳам шафқат, меҳрибонлик белгиси бўлавермай, баъзида улар азоб-уқубатлардан иборат бўлади. Оллоҳдан зиёфатлар туширишни сўраган Исо алейҳис-салом(уни Раббимиз раҳмат айлаган бўлсин) издошларига, ”Оллоҳ деди: Мен сизларга уни туширгучиман. Аммо шундан кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламагайман”(5:115)- демаганми, Оллоҳу таоло? Бу шунинг учунки, кароматлар нозил бўлгандан кейин ҳам динсиз қолганларга янада катта жазолар юборилади. Шунинг учун каро матларни кўрмасдан ишонганлар кўп бахтли ҳисобланиб, унга ишонмаганларнинг шўри бордир.

 

Бу ҳақда Қуръонда жуда кўп кўрсатмалар бор. Агар сен Қуръони Каримдаги кўрсатмаларни бажармас экансан,  Қиёмат Куни сени азобу-қийноқлар кутади. Қутбларда, чангалзорларда яшовчи эскимослар учун эса, уларда Қуръони Карим каби кўрсатмалар бўлмаганлиги сабабли уларга енгиллиликлар бўлиши мумкин. Оллоҳ уларга нисбатан кечиримлироқ, меҳрибонлироқ муносабатда бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун уларнинг умрида бир мартагина сидқидилдан Оллоҳга илтижоси Қиёмат Куни инобатга олинса, ажаб эмас. Оллоҳнинг бировга кўпроқ ёки камроқ шафқатли, меҳрли бўлиши эса, уларнинг қалбларини Оллоҳ нақадар билишлигига боғлиқдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда, ”...  У зот уларнинг дилларидаги (садоқат ва вафо)ни билади. Шу сабабдан уларга сакинат-ором туширди ва уларни ғалабага яқинлаштирди. ...”(48:18) – дейилади.

 

Биз ёруғ дунёга келмасдан, ҳали она қорнида пайдо бўлмасдан, ҳали Оллоҳ арши атрофида руҳ ҳолида юрганимиздаёқ бизнинг интилишларимиз Оллоҳга аниқ эди. Бизнинг орамизда Яратганнинг атрофида, унинг яқинида бўлиш, унинг жамолига сазовор бўлиш бахтига муяссар этилганлар, Оллоҳ яратган неъматлардан баҳраманд бўлиб, ундан ўз роҳат-фароғатини кўзлаб Оллоҳдан узоқлашганлар ҳам бор, деб тасдиқлашади суфийлар.

 

Бу ёруғ дунёдаги ниҳоятда қисқа бир замонлик ҳаётимиз даврида кўрган-кечирганларимиз ҳеч нарса эмас. Ҳар бир, ҳатто салгина оғриқ, озгина хасталикнинг  ва уларнинг тўхтатилиши сабаблари ва хусусиятлари Ягона Оллоҳнинг Ўзига маълумдир. Шу сабабдан мендан, ”Оллоҳ, чўчқани нима учун чўчқа қилиб яратди”, деб сўраганларга, у чўчқа бўлганлиги учун ҳам Оллоҳ унга чўчқа ҳаёт тарзини танлади. Чунки унинг юраги чўчқадир. Шунинг учун ҳам Оллоҳ иши мантиқли адолатлидир, деб жавоб қайтараман. Ҳар биримиз ўз теварак-атрофимизда Оллоҳнинг меҳри-шафқатига сазовор кишиларни кўриб ва кузатиб турган эканмиз, бу адолатдир. Бундай донишмандликни тушуниб этиш, чинакам адолатни кўриш, ундаги пардани кўтара олиш бахти ҳар бир кишига ҳам муяссар бўлавермайди. Ана шу сабабдан ҳам у бир(нариги) дунё мавжуддир. Ҳамма нарсани Яратувчи Раббимиз ўз вақтида  ўзи тушунтириб қўяди. Ана шуни тушуниш ила, ана шунга ишониш ила биз ўз суҳбатдошимиздан фарқ қиламиз. Шу билан бирга суҳбатдошим сенга айтиб қўяйки, инсонларни аввал пайғамбарлар ёрдамида огоҳлантирмасдан, Оллоҳ ҳеч кимни, ҳеч қачон жазога маҳкум этмайди-дейилган Қуръони Каримда. ”Биз то бирон  пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз”(17:15)-деб, ваъда қилинади Оллоҳ тарафидан.

 

Балки энди сенга етарлидир? Менинг ”жонажон дўстим”, мен сенга десам, сенинг саволингда бир томондан динга ишонишга ўхшаш мулоҳаза бўлиб, шундан чангалзорлардаги негрларга ачинаётган кўринасан. Шунга қарамасдан бу савол мутлақо динсиз, Оллоҳга инонмайдиган, Қуръони Карим нурига ва айнан ҳақлигига шак келтирадиган кишининг фикри эканлиги кўриниб турибди.

 

Сенинг бу саволларинг сени жуда қаттиқ жазога дучор қиладими, сен алданиб қоласанми, деган таҳликадаман. У саволларда кўнгулдан қарама-қаршилик сезилади. Бу эса, ўта пасткашликдир. Сен доим бизга қарши бирор дурустроқ аргумент топишга интиласан, аммо сенда у йўқ. Кўраяпсанми, савол ва мулоҳазаларингда мантиқ жуда оз, бори ҳам жуда оқсоқланмоқда.                  

 

Жаннат ва жаҳаннам.

Бу сафар бизнинг суҳбатдош, мутлақо ўзига ишониб ҳаракат этарди. Шу сабабдан у ўзича тамшаниб олиб, мени энди роса тўппасламоққа таёрланиб, сўзларни танлаб-танлаб, ниҳоят у мақсадга ўтди:

- Оллоҳ, бизни қандай жазолай олади, У меҳрибон, шафқатли, раҳмдил-ку, ахир? Биз бир зумгина яшаган умримизда йўл қўйган арзимас гуноҳларимизга шунчалар қаттиқ, чексиз, чегарасиз азоблар бериш адолатданми? ”... жаҳаннам ўтида бўлиб,  ўша жойда мангу қолурлар” (98:6)-дейилади. Қудратли Оллоҳ олдида биз ким ва нимага тенг бўлибмизки, бизни У мунчалар ғазаблайди ва биздан мунчалар қаттиқ ўч олади? Одамзот коинотга нисбатан билинар-билинмас бир чанг-ку, бутун оламлар Эгаси Оллоҳ шан-шуҳрати олдида эса, одам ҳечдир, йўқдир, ахир.

 

- О дўст, биз сенинг хатоларингни тўғрилаб қўямиз. Чунки одамзот коинотда сен айтгандай чанггина эмас. Оллоҳнинг назарида, яъни Оллоҳ олдида инсон ”ҳечдир” ва ”йўқдир”, дейиш катта хато ва янгилишдир. Биз-инсонлар Оллоҳ ҳисобида жуда буюк зотмиз. Оллоҳ бизни яратиб, бизга У Ўз руҳидан пуфлаган эмасми? Малаиколарни одамга эгилишга мажбур этган Оллоҳ эмасми? Осмонни, Ерни бизга меросга топширган Унинг Ўзи эмасми?  Қуръони Каримда, ”Дарҳақиқат, Биз Одам  болаларини азиз – мукаррам қилдик ва уларни барру-баҳрда-қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу-рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик”(17:70)-дейди Оллоҳ.

Бундан кўринадики, бизда-инсонда Оллоҳнинг руҳи бор, биз коинотга нисбатан ҳеч қачон чанг бўлмаймиз. Биз фақат ўлчовларда, коинот кенгликлари ўлчовларига нисбатан кичик кўринамиз. Аслида эса, биз коинотни забт этамиз, унинг қонунларини тушуниб, билиб оламиз, планеталар ҳаракатларини кузата оламиз, уларнинг ҳаракат йўлларини чиза оламиз. Масалан, одамзот ойни кўрмасдан унинг усти, шакли чизмаларини тузди. Уларнинг қанчалик тўғри эканликларини эса, ойга тушиб қайтган остранавтлар тасдиқлайди. Бу бизнинг қалбимиз ҳисобига биз коинотдан буюклигимизни кўрсатмайдими? Бу биз ўз мазмунимиз билан коинотни тўла қамраб олганлигимиз эмасми?

 

Одамзот қудрати ҳақида,

”Ўзингни кичик бир тойчоқ ҳис етма,

Сенда бутун бир олам жойлашгандир”, деб ҳайқирган шоир тўла ҳақлидир.

 

Суфийлар тасдиқлашганлари сингари, одамзот қамраб бўлмас бир китобдир, коинот эса, у китобнинг саҳифалари эканлиги ҳақиқатдир. Демак, инсон буюк бир яратилиш бўлиб, унинг яратилиши  улуғ иш (кашфиёт)дир. Инсонда Оллоҳ руҳининг заррачаси ерлашган бўлиб, унинг ҳаракати ва қилмишлари назоратда, у охир-оқибатда қилмишлари учун жавоб бериш мажбуриятидадир.

 

”Чекланган қисқа даврда” йўл қўйилган гуноҳлар учун Оллоҳ бизни абадий жазога маҳкум этадими, дейиш ҳам нуқул хатодир. Ёруғ дунёда, ҳаётлиги замонида Оллоҳ буюрганини қилмаганлар, уларни адо этиш учун такрор бу дунёга қайтишни сўраганлар учун Оллоҳ жаҳаннам азоблари абадийлиги ҳақида таъкидлаб, ”Агар улар қайтарилганларида эди, яна илгаргидек қилма деганларни қилаверардилар. Улар ёлғончилар-ку, ахир”(6:28)-дейди Оллоҳу таоло. Шунинг учун уларнинг гуноҳлари замонда чекланмаган гуноҳлардир. У гуноҳлар доимийлик хусусиятига эга, улар ҳамма замонларда қайта-қайта ва яна қайта такрорланаверади. Бордию улар абадий яшаганларида эди, улар абадий гуноҳларини такрорлайверардилар. Агар уларни ёруғ дунёга қайтарсалар, улар сўзсиз яна эски яшаш тарзларига қайтган бўлардилар. Чунки улар чиндан ҳам ёлғончилардир. Демак, бу уларнинг қалбларидаги асосий хусусият бўлиб, улар бу дунёдаги тасодифларга боғланмаган абадий гуноҳга маҳкум хусусиятлардир. Оллоҳ ўз китобида улар ҳақида, ”Оллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирган кунда улар худди сизларга онт ичганлари каби, Оллоҳ олдида ҳам онт ича бошлайдилар. Ўйлайдиларки, уларнинг бу онтларига асос ва бирор сабаб бор. Огоҳ бўлингизким, албатта улар ғирт ёлғончи кимсалардир!”(58:18), деб таъкидлайди.

 

Бу ерда абадий гуноҳнинг, гуноҳкорликнинг бошқа кўринишини кузатамиз. Яъни бу ерда гуноҳкорлар энг сўнгги чегарасига бориб этади, гуноҳкорлар юзларидан пардалар олиниб, сирлар очиладиган кунгача этиб борадилар, улар Оллоҳу таоло билан юзма-юз келадилар ва Унинг олдида ҳам ёлғон онтларини тўқий бошлайдилар. Бу эса, шармандачиликнинг энг охирги чегараси бўлиб, биз бу ерда замонда чекланмаган, абадий гуноҳ, гуноҳкорлик билан юзма-юз келамиз. Биз бунда ўзида абадий ёвузликни сақлаб турган қалбни кўрамиз. Бундай қалб, бундай дил абадий жазога лойиқ бўлиб, бу жазо адолатлидир. Бу ҳақда Қуръони Каримда, ”Ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар”(2:167)- дейилган.

 

”Дарҳақиқат, улар кейин жаҳаннамга кўникадилар, бу азоб улар учун меҳрибон ликдир. Жаҳаннам улар учун чексиз абадий муҳит бўлиб қолаверади”- дейди, Ибн-Арабий.

 

Гуноҳкорлар ва жаҳаннам олови орасида бир-бирига яқинлик борлигига шубҳа қилмаслик керак. Чунки гуноҳкорлар кўнглида ҳасад, ғаразгўйлик, ашаддийлик, рашк, алдамчилик, ғазаб ўти доим ёниб туради. Улар қалбида жинойи ҳислар авж қилади. Булар барчаси чиндан ҳам ёнғин алангасига жуда ўхшайди. Ёнғин алангаси иморат ва нарсаларни кул этса, дилдаги олов инсонни  ёндиради, уни кул қилади. Қалбида ёмонлик алангаси жўш урган кишилар, тинч яшай олмайдилар. Улар албатта бирорта олов келтириб чиқарадилар. Масалан, улар уруш оловини келтириб чиқарадилар. Чунки улар яшай оладиган муҳит оловдир. Олов уларнинг ўзлиги, ихтиёри ва табиатидир. Ундай дилу-қалбларнинг жойи жаҳаннам дейиш адолатдандир. Улар жаннат неъматларидан фойдалана билмайдилар. Борди-ю улар жаннатга тушганларида эди, улар у ердагиларни ҳам бузушган бўлардилар. Улар ер юзида ҳам доим тинчлик ва осойишталикни бузуб турдилар-ку, ахир.

 

Биз ”жаннат” ва ”жаҳаннам” тушунчаларининг ўзини ҳам яхши тушуниб етмоғимиз зарур. Масалан, баъзилар (масалан, бизнинг суҳбатдошимизга ўхшашлар) тасаввур этганлари каби, жаҳаннам фақат ёнғин, лов-ловлаб кўкка кўтарилаётган аланга ёки гўшт қовуриш учун қайнатилаётган бир қозон мой ҳам эмас, балки у бошқачароқ, анча кенг ва чуқурроқ тушунчадир. Биз таъкидлаганимиз сингари жаҳаннамни айнан алангаланиб турган олов, деб қараб бўлмайди. Жаҳаннамда гуноҳкорлар бир-бири билан сўзлашишлари, ўзаро сўкишишлари мумкин. Жаҳаннамда ”заҳқум” дарахти бўлиб, унинг меваси шайтоннинг калласига ўхшайди. Жаҳаннамдагилар кишанланган бўладилар. Улар ”заҳқум”нинг мевасидан Эйдилар, йирингли сувларни ичадилар, ичларини ўйиб юборувчи қайноқ сувларни ҳам ичишади, бир-бирларини истаганча ҳақоратлай дилар, лаънатлайдилар. Жаҳаннам, оловнинг, аланганинг тимсоли-символидир. Жаҳаннамда азобланиш алангада куйган(ёнган) каби кечади. Бундай аланга ҳақида, ”Ҳар сафар у алангага кирган халқ ўзига ўхшаш бошқа халқни лаънатлайди. Улар оловда бирга бўлиб қолишганларида иккинчиси биринчиси ҳақида, ”О Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзаҳ азобини икки баробар қилгин, дейдилар. (Оллоҳ) айтур : ”Ҳар бирингиз учун икки баробар (азоб бўлур), лекин сизлар билмайсизлар”(7:38)-дейди Қудратли Оллоҳ. Улар жаҳаннамда туриб ҳам бир-бирини лаънатлайверадилар. ”... Унинг учун одамлар ва тошлар ёнилғи ҳисобланади. ...”(25:24). Бу номаълумлик олови ва унинг ҳақида айтилганлар, бўлиши мумкин ҳисобланган белгилардир, холос. Шунга қарамасдан, сўнгги фикрдан гуноҳкорлар фақат маънавий қийноққа ташланиб, жисмоний жазоланмас экан, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Чиндан ҳам жаҳаннам жазоси аниқ, унинг азоблари, қийноқлари ниҳоятда аянчли ва таъсирли эканлигида шубҳага ўрин йўқ. Биз жаҳаннам азобининг ва ундаги оловнинг мавжудлигига ишонамиз ва инонамиз. Оллоҳу акбар! Биз ўша жазо, азобнинг кучи ҳақида сўзламоқдамиз, унинг сифати, у оловнинг хусусиятлари ҳақида гапирмоқдамиз. Аслида у жазонинг чеки йўқ, чегараси жуда кенгдир. У оловнинг, у жазонинг ўлчами Оллоҳ ихтиёрида, Унинг қўлида, бизга у номаълум ва сирдир. Биз келтирган таърифлар Қуръони Каримда баён этилган жаҳаннам ҳақидаги маълумотларга мос келади, холос. Биз бу ерда Қуръони Каримдан ўзлаштирган маълумотларимиз даражасида жаҳаннам хусусиятларини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Яна бир бор шуни англаш керакки, жаҳаннам олови, ўтиннинг ёруғ дунёдаги каби лов-ловлаб ёниши эмас. Жаҳаннамда куядиган гуноҳкорлар жисми ҳам бу дунёдаги сингари тирик лаҳмдан иборат одам бадани эмас. Улар ёруғ дунёдаги оловда ёғоч ёнгани каби лов-ловлаб ёнмайди, иссиқнинг баландлигидан инсон суяклари  чирсиллаб синмайди. Жаннатда ҳам аҳвол шунга ўхшаш кечади. Фақат бу ерда жаҳаннамдагиларнинг тамоман акси содир бўлади. Аммо жаннат ҳам кўкату-меваларга тўлиб - тошган бозор, афсонавий қушлар сайраб турган боғ ҳам эмас. Жаннат ҳам Қуръони Каримда қандай ифодаланган бўлса, худди шундай бир макондир. Биз уни ҳам фақат Қуръондан ўзлаштирган тушунчаларимиз даражасида тасаввур қиламиз ва уларга ишонамиз. Валлоҳу аълам. Қуръони Каримда: ”Оллоҳдан қўрққанларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир): ”Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармайдиган сутдан бўлган дарёлар ҳам бордир ...”(47:15)`-деб Оллоҳ ваъда беради. Биз фақат жаннатга ўхшаш тасаввурларни келтирамиз, унинг тахминий кўринишлари ҳақида гапирамиз. Аслида унинг қандайлиги эса, бизга номаълум бўлиб, у фақат Оллоҳнинг Ўзигагина равшандир. Шу сабабдан ҳам, ”Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас” (32:17); ”Жаннат, у кенглиги жиҳатидан коинот ва ерлар қадарлидир”(3:133)-деб таъкидлайди Оллоҳу таоло. Жаннат, бу дунёда биз кўриб турган боғлар сингари оддий боғлар бўлмай, унинг ”мевалари тугамайдиган ва манъ этилмайдиган кўпдан-кўпдир”(56:32). У мевалар териб олинса тугаб қолмайди ёки уларни узиб олиш қийин бўлган мевалар эмас. Мана масалан, жаннатдаги ичимликлар ҳақида Қуръони Каримда, ”Улардан уларнинг бошлари ҳам оғримас маст ҳам бўлмаслар”(56:19)-дейилади. Демак, жаннатдаги ичимликларни ичса бўлади, аммо улардан бош оғримайди, кишининг хуши сусаймайди. Жаннатдаги жамият ҳақида ҳам Қуръони Карим қуйидагича хабар қилади: ”Биз уларни хижолат ва тажанг этадиган ҳамма нарсаларни уларнинг кўкракларидан олиб ташладик”(7:43). Демак, бизнинг қалбларимиз шундай бир шаклда покланадики, тозаланадики, биз ундай тарзни, ундай усулни билмаймиз ва била олмаймиз. Шундай қилиб, жаннат ҳам таъриф – тафсилотлари тўласинча бизга маълум бўлмаган иккинчи бир макон, гўзал бир боғу-бустондир. Бироқ унинг сокин, осойишта, роҳатбахшлигини инкор этиб бўлмайди. Биз ўшанақа макон- жаннатнинг мавжудлигига иймон келтирамиз. Жаннат - бу руҳларга аниқ сезиладиган роҳатбахш, маънавий рағбат макони бўлса, худди шунингдек, жаҳаннам ҳам маънавий азоб ва жисмоний жазо ҳамда жисмоний азоб маконидир. Биз фақат у роҳатнинг ва ўша жазонинг мавжудлигини такрор-такрор таъкидлаймиз. Уларнинг асл хусусиятлари, тўла-тўкис кўриниш ва тафсилотлари Буюк Оллоҳ сир-асрорларидандир.

 

 

Хуллас, жаннат ёруғ дунёдаги катта майдонни эгаллаган гули-гулзор, мевазор боғ, жаҳаннам эса, шақирлаб қайнаб турган катта қозон эмас.

 

У дунёдаги (жаҳаннамдаги) жазо, Оллоҳнинг ўз қулларини нималаргадир қуруқдан-қуруқ зўрлаши бўлмай, балки уларнинг тозаланишини тушунтириш ва уларнинг тузалиш усули бўлиб, уларга меҳр-шафқат, меҳрибонликдир. Шунинг учун, ”Агар шукр қилиб, иймонли бўлсангизлар, Оллоҳ сизларни нега азобласин?”(4:147-дейди Оллоҳу таоло.

 

Олоҳнинг жазоси ҳар доим адолатлидир. Оллоҳ ҳақиқий диндорни, чиндан ҳам Унга иймон келтирганларни жазоламайди, азобламайди. Оллоҳнинг меҳр-шафқатини билмайдиган, уни тан олишни истамайдиганлар учун жазолар ўрнатилган. Чунки улар тушуниш ва ўзини ўнглаб олиш имкониятлари ва йўлларидан воз кечганлардир. Оллоҳ дейдики, ”Ва Биз буюк жазо олдидан кичигироғини тотиб кўришга имкон берамиз, балки улар йўлларидан қайтарлар” (32:21). Кўраяпсизми Оллоҳ ҳеч бир замон жазолаш тарафдори эмас. Оллоҳнинг усули - ғофил бандаларни абадий оловга юбориш олдидан, уларни ғафлатдан, уйқудан уйғотмоқчи бўлиб, уларга тотиб кўришлари учун аввал кичкина жазо бериб кўрмоқда, ”балки тушуниб етарлар, ўз йўлларидан қайтарлар”.

 

Оллоҳ тарафидан яратилган барча имкониятлар, йўллар фойда бермагандан кейин ва Оллоҳдан қайтганлар ўз йўлларида давом этаверганларидан сўнг, барча тўғрилаш ва тушунтириш йўллари фойда бермагандан кейин у яхшиликни билмаганлар учун нима қилмоқ керак? Энди уларни ҳақиқий жазо билан таништирмоқдан ўзга ҳеч нарса қолмайди. Бу  таништириш эса, аслида ўша меҳрибонликнинг ўзидир. Агар Оллоҳ уларни ўшандай кўрлик, эътиборсизлик ҳолда қодирганида эди, у замон ростдан ҳам адолатсизлик бўлган бўларди. Гуноҳкорларни жаҳаннам ўти билан қўрқитиш орқали уларни ёмон қилиқ ва ишлардан қайтариш - бу Оллоҳнинг ўз бандалари тақдири учун ташвиш чекишидир. Оллоҳнинг барча ишлари-бу Унинг бандаларига меҳр-шафқати, меҳрибонлигидандир. Оллоҳ, ”Азобимни истаган кимсага етказурман. Раҳматим-меҳрибонлигим эса, ҳамма нарсадан кенгдир” (7:156)- дейди. Оллоҳнинг жазоси, Унинг қулоқсиз бандаларига раҳм-шафқатидир. Ана энди биз суҳбатдошимиз, фан докторидан, ”Сизнинг тушунишингизча, мустабид подшоҳга ва унинг қўлида эзилган, азоб чеккан мазлумга ҳам, қотил ва унинг қурбонига ҳам Оллоҳнинг раҳми, меҳрибонлиги бир хил даражада бўлмоғи лозимми? Оллоҳ ўз меҳрини  уларга бир хил бўлиб берса адолат этган бўладими?”, деб сўрасак бўлар.

 

Шафқат ва ёвузликни бир-бирига тенглаштириш мумкинми? Оллоҳ гуноҳкорларни жазолаши мумкин эмас, деб айтувчиларга: ”Эй, ёронлар Оллоҳ аслида бу дунёда ҳам жазоламайдими? Хасталик, қарилик сингари қусурлар ёруғ дунёда кўрсатилган  жазолар эмасми? Микроблар ва бошқа хил зарар келтирувчиларни нима учун  ва ким яратди? Буларнинг барчаси тақдиримиз Оллоҳнинг ихтиёрида, Унинг қўлида эканлигидан дарак бермайдими? Буларнинг барчаси Оллоҳ хоҳласа ёруғ дунёда ҳам, у бир дунёда ҳам истаганча жазо бера олиш имкониятига эга эканлигидан огоҳлар эмасми?”- деб сўроқ қўямиз.

 

Дин афюнми?

Бизнинг суҳбатдош кўзларини пирпиратиб яна бошлади:

- Дин камбағал ва эксплуататсия қилинувчи мазлумларнинг хаёлини оғдириш, қулликка чидаш, камбағалликларига абадий кўниктириш учун бир усул(афюн) деювчиларга нима дейсан? Бунинг устига улар дин меҳнаткаш аҳли нарги бир дунёдаги (реал бўлмаган дунёдаги) жаннат бахтиёрлиги умидида яшамоқлари учун, бойлар эса, диний қонунлар, қоидалар амал қиладиган жамиятда янада кўпроқ бойишлари учун яратилган, деб тасдиқлайдилар. Бунга қандай жавоб қилмоқ лозим бўлади? Дин Оллоҳ томонидан юборилмаган; у ўйлаб чиқарилган; у бир ижтимоий синфнинг иккинчиси билан кураш олиб борадиган қуролидир, деб ҳисобловчиларга нима дея оласан?

 

Бу савол бошдан-оёқ материалистик нуқтаи назарни ифодалайди, албатта. Аммо биз бу саволга мана қаранг, қандай жавоб айтамиз:

- Динни афюн дегувчилар, қаттиқ хато қилаётибдилар. Аслида дин барчага баравар масъулиятдир. У ҳеч қачон кимгадир алоҳида енгиллик бермаган ва бермайди, у нимадандир қутулиш усули ҳам эмас. Бинобарин у ҳеч замон кимнидир ўз масъулиятидан сақлаб қолувчи бошпона бўлган эмас ва шу сабабдан дин афюн бўла олмайди. Қуръони Каримда, Исломнинг вазифаларини адо этиш ўйин эмас, балки ўта машаққатли ва шарафли меҳнат эканлиги айтилади. ”(Эй Муҳаммад) Денгизки, ”(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Оллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар. ...” (9:105)-дейилган Оллоҳ каломида. Биз ҳар доим фаолликни маъқуллаймиз, аммо тушкинлик, иродасизлик, эътиқодсизликни Оллоҳга ишончнинг, иймоннинг сустлигидан, деб ҳисоблаймиз. Фаоллик кескин ҳаракатларни, бор куч-қувватни, барча имкониятларни ишга солишни талаб этади ва ундан сўнгра Оллоҳга, Оллоҳ томонидан белгиланган тақдирга суянишни тақозо этади. Қуръони Каримда айтилгани каби, ”... ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг-таваккал қилинг!”(3:159). Кўрдингизми, аввал маслаҳат, тайёргарлик ва ундан сўнгра қарор қабул қилиш айтилмоқда. Шу сабабдан тақдирнинг тақозосига ишониб туяларини тушовсиз ҳайдаб юборган бир кишига Пайғамбаримиз(А.В.С) (Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин), ”Аввал туяларингни яхшилаб боғлаб қўй ва ундан сўнгра Оллоҳга суян”, деганлар. Қаранг, ”аввал туяларингни яхшилаб боғлаб қўй, сўнгра Оллоҳга суян”, яъни энг аввал ўзингга нима боғли бўлса уларни бажар(туяларни маҳкамлаб боғла), ундан кейин уларнинг йўқолиб қолмаслигини Оллоҳдан тилагин. Дин-титиклик, эҳтиёткорлик, ҳар бир ишга виждонан ёндашиш, ҳар бир сўз, ҳар бир фикрнинг соғлом бўлишига масъулликдир. Динга ишониш, иймонли бўлиш ҳеч қачон кишининг афюн қабул қилган ҳолатини ифодаламайди. Ақлдан озиш, кайфий ҳолатда юриш, доим афюн қабул қилиб юриш айнан материалистларга хос хусусиятдир. Чунки уларнинг дунё қарашлари ақли жойида, соғлом кишиларникига ўхшамайди. Улар динни инкор этишади, ундан юз ўгиришади, динга бўйин эгишдан, унинг олдидаги масъулиятдан қочишади. Улар ўзларини фақат бир марта, яъни ҳозир яшаяптилар, деб ҳисоблайдилар. Ўлим улар ҳаётининг энг сўнгги ва бутунлай тугаши, деб ўйлайдилар. Уларни ҳеч ким кузатмайди, назорат этмайди, жисмоний ўлимдан сўнг улар тирилмайди, ўлим улар учун ҳаётнинг батамом тугаши ва улар учун ҳеч қандай ҳисобат йўқдир. Улар нимани  истасалар ўшани қилаверадилар. Ҳа, ана бу ҳолат чиндан ҳам айнан кафийликнинг ўзи, ҳақиқатан ҳам бу айнан афюн қабул қилган киши ҳолатидир.

 

Соф фикр-мулоҳазали, етти маҳалла нарида яшовчи қўшниси масъулиятини ўз вазифаси, деб билгувчи, бордию бирор сабаб билан ислом қонун қоидаларини бажара олмай қолса, руҳан эзиладиган муслим кишиси билан материалистни тенглаштириш мумкин эмас, албатта.

 

Бошқа томондан бизнинг динимиз ислом, ижтимоий зарурат натижасида, одамни одам томонидан эксплуататсия қилиш учун қурол сифатида ва бойларнинг бойликларини, камбағалларнинг муҳтожликларини сақлаб қолиш мақсадида юзага келди(яратилди), дейиш ҳақиқатдан мутлақо узоқ, бемаъни бир фикрдир. Тарихий ҳақиқат кўрсатадики, Ислом дини айнан мустабид режимларга, эксплуататорларга, бойларга қарши инқилоб сифатида юзага келди, кўзга кўринди. У илк ташвиқотлариданоқ барча бойликлар фақат бойларнинг қўлида тўпланиб, уларнинг мулкларини янада ортириш, кўпайтириш учун хизмат қилмаслигини, у бойликлар ва мулклар ҳар бир муслимга, ҳар бир кишига тегишли эканлигини очиқ кўрсатди. Шунинг учун Қуръони Каримда, ”Олтин ва кумушлар йиғиб, уни Оллоҳ йўлида инфоҳ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли  азоб ”хушхабаримизни” етказинг”(9:34)-дейилган. Эҳсон(закот), садақа қилиш мавжуд мулкнинг 1/40 қисми шаклида белгилаб қўйилди. Ҳатто муслим киши ўз ўлмас овқатидан ташқари барча мулкини садақа қилиши мумкин. ”... Ва Сиздан (Эй Муҳаммад) нималарни эҳсон  қилишни сўрайдилар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб қилинг”(2:219-220)-деб Қуръони Каримда  кўрсатма беради Оллоҳу таоло. Ўлмас овқат ва жуда ҳам заруратдан бошқаси ортганидир. Бу билан Ислом мажбурий солиҳни, ихтиёрий садақага алмаштирди. Бу ҳол кишиларнинг мажбурий солиҳ тўлашига нисбатан кўп яхши ва обрўлидир. Ислом тартиблари ўрнатилиши натижасида аҳолининг 90 фоизидан ортиғироғи ҳеч қанақа зўравонлик ишлатмасдан солиҳлар тўлаши, садақа этиши мумкин бўлди. Ислом золим шоҳларнинг адолатсизлигига чек қўйиш, уларни тугатиш дини бўлиб майдонга чиқди. Бу дин мустабидларга қарши инқилоб, эксплуататорларга қарши жанг ва қилич бўлди.

 

”Оллоҳ сизларга бу дунёдаги ишларда бирингизни иккинчингиздан устун қилиб қўйди” (16:71), ”... Ва айримларини айримларидан баланд даражали мартабаларга кўтариб қўйганмиз” (43:32) сингари Қуръони карим оятларини рукач қилиб, материалистлар Исломни реаксион дин дейишга бориб етдилар. Биз эса, уларнинг бу фикрларини айнан ўша оятлар билан рад этамиз. Чунки бу суралар бутун ер юзида, Қоҳирада, Дамашқда, шуниндек, Лондон, Париж, Берлин ва Москвада бир хил, бир маънода юради, бир хил қабул қилинади. Теварак атрофингизга назар ташланг, Қуръони Каримда айтилган реал, ҳаётий тенгсизликни кузатасиз. Масалан, мана Москва кўчаларини кузатсак, у ерда пиёда юрганлар, ўта камбағал-гадойилар ва худди шунингдек турли хил маркадаги машиналарда кўкрак кериб юрган кишиларни кўрамиз. Бу нима, бу нимани кўрсатади? кишиларнинг бу дунёвий ўринлари айнан бир хил эмас ва энг аҳамиятлиси улар тенг эмасликлиги ни, дунёвий ва сотсиал(ижтимоий) даражалари фарқли эканлигини белгиламайдими?

 

Дарҳақиқат, кишилар орасида фарқ доим бўлган, бор ва бўлади. У фарқни ҳеч ким, ҳеч қачон йўқота олмайди. Ҳатто ашаддий материалистлар, анархистлар ҳам инсонларнинг мутлақ тенглиги ҳақида гапирмайдилар. Чунки бундай тенглик бўлмайди ва бўлиши мумкин эмас. Бир-бирига тенг бўлмаган икки нарсани тенглаштириб бўладими, ахир? Инсонлар ёруғ дунёга келгандан бошлабоқ истарада, куч – қувватда, ҳаракатларида, эпчилликда, ақлда бир-бирига тенг бўлмайди. Ана шундай, улар туғилгандаёқ бир-биридан фарқли туғиладилар.

 

Иқтисодий назариялар ўртага қўядиган тенглик, бу вақт тенглигидир. У ҳеч қачон одамлар(кишилар) тенглиги бўла олмайди. Бу тенглик кишиларнинг ўқишга, даволанишга сарфланадиган вақтлар тенглигидир. Бу деярли барча динларда жуда яхши кўрсатилган тенгликдир. Лекин кишилар даражасини тенглаштириш-бу адолатсизлик бўлиб, табиийликни рад этишдир. Табиийлик табиат қонунларининг ўзгарувчанлигига, уларнинг хилма-хиллигига асосланади. Бу қоида-қонунлар, ўсимлик ва ҳайвонлар дунёсими ёки одамзот дунёсими барчага баробар ва бир хил кучга, қудратга эгадир.

 

Биласизми, пахта неча хил навга эга? Хурма-ю, узумлар-чи? Ҳайвонлар ва одамларда бу хилма-хиллик яна ҳам кўпроқдир. Бу борлиқ, олам қонуни бўлиб, у доим ўзгарувчан. бу қонундаги донолик, донишмандлик хусусиятларини  яна қандай тушунтириш мумкин?

 

Агар борди-ю, одамлар бир хил ҳуснга эга шаклда туғилганларида эди, инсон гўзаллиги, унинг ташқи ҳусни, чиройи, истара иссиқлиги тушунчалари бўлмаган бўларди. Ҳатто инсонлар туғишга ҳам қизиқмай қўярдилар. туғиш, туғилиш ҳар бир тирик жонга, ҳар бир табиий жониворга хос хусусият. Шунинг учун мутлақ бир хиллик, айнанлик, тенглик табиатнинг ўзини бутунлай тугашга олиб етган бўларди.

 

Табиатнинг маъмурчилиги ва бойликлари унинг туҳфалари хилма-хиллигида билинади. Шу билан бирга дин бу табиийлик ила шундайгина келишиб  қўя қолмади, яъни бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқни ўзгаришсиз қолдирмади. Аксинча Ислом бойларнинг мулкига камбағаллар фойдасига олинадиган солиҳ солинадиган этиб тасдиқлаб қўйди. Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ улар учун яна бир синов  шаклида эълон этилди. Қуръони Каримда, ”Сизларнинг  баъзиларингизни бошқаларингиз учун синовга яратдик. Қани сабр қила олурмисизлар?” (25:20)-деб қўйилган. Кўрамиз, бақувватлар ўз куч-қувватларини қани нималарга қўллар эканлар? Улар қувватларини кучсиз, заифларга ёрдам, кўмак этиш учун ишлатадиларми ёки зўравонликлар қилиш, зулм ўтказиш учун ишлатадиларми? Бойликлар, мулклар масаласида ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтиш мумкин. Бойлар, мулкдорлар ўз бойлик ва мулклари билан қандай муносабатда бўладилар? У бойлигу, мулкларни маънисиз ўйин-кулгуларга, кайфу-сафоларга бекордан-бекор сарфлайдиларми ёки хайру-садақа қилиб, яхшиликларга ишлатиб, камбағал ва гадоларга ёрдам берадиларми? Шу билан бирга камбағаллар ҳам ўз навбатида кузатилиб, синалади. Уларнинг иродаси, меҳнатга интилиши имтиҳон қилинади. Улар ҳасад, ўғирлик, талон-торожга ўтиб кетадиларми ёки ўзини ҳалол таъминлашга, ўз ҳаётини яхшиламоқ учун меҳнат қилишга интиладими каби синовдан ўтказилади.

 

Дин доим адолатни тарғибот қилди, кишиларни ҳаётдаги ўз аҳволларини яхшилашга ҳаракат қилишга даъват этди, у бир дунёда муқаррар жазо борлигини хотирлаб туришни ўргатди ва ер юзида қилишга улгурмай қолинганларни тўғриламоқ мақсадида у бир дунёда ҳам фарқлаш даражалари белгиланди. Бу ҳолат, ”... Шак-шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалроқдир.”(17:21)-деб кўрсатилади Қуръони Каримда.

 

Исломни реаксион дин, деб ҳисоблайдиганларга, биз, Исломнинг очиқ юзага чиқиш жараёни одамзот тарихида буюк ижобий ҳодисадир, деб жавоб қайтарамиз.

 

Тарихнинг ўша замонида жамиятдаги чуқур жараёнларнинг мафкуравий ифодаси шаклида Ислом майдонга чиқди. Бу дин халқларга жуда катта ҳаётий ва ижтимоий афзалликлар ва фойда келтирди. Давлат бошқарув  системасида бошқа барча динларга нисбатан кўпроқ муҳим прогрессив қонунлар яратди. Улар Ислом воситасида ривожланишнинг юқори даражасига кўтарилди. Шахс тушунчаси исломда бутун инсонлар учун тенг даражага келтирилди. Масалан, бу ҳол Қуръони Каримда, ”... кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни (қалбни) ўлдирса, демак, гуё барча одамларни ўлдирибди ва кимки бирор кимсани жонлантирса, ҳаёт ато этса, гуё барча одамларга ҳаёт берибди.”(5:32)-деб тасдиқланади. Агар бирор ҳоким, ҳукмдор гўзал сарай-ю, шаҳарлар, боғлар яратмоқ ёки бошқа юртларни истило этмоқ мақсадида бирорта бегуноҳ кишининг қонини тўкса, у бутун инсониятни ўлдирган ҳисобланади. Унинг барча хизматлари, ютуқлари уни буюк жазодан қутқара олмайди.

 

Инсон шахси, ҳеч қачон, ҳеч бир эски ёки янги сиёсатдонларнинг назарияларида бундай юксак мартабага, ҳурматга сазовор бўлганини тарих билмайди. Шахс Исломда мутлақ қимматга(қадриятга) эга. Барча бошқа сиёсий назарияларда эса, нисбий, яъни уларда шахсга нисбий қиммат берилган. Шахс  Исломда ўз мулки, эрки, иззати учун ташвиш тортмайди. Чунки улар Оллоҳ қонунлари билан назорат қилиниб ва жуда маҳкам қўрқланади.

 

Ҳаммаси: кишиларнинг ўзаро сўрашиб, саломлашишдан тортиб, уларнинг жамиятдаги ўрни, хулқи-авторигача Қуръони Каримда аниқ белгиланиб, батафсил баён этиб қўйилган.

 

Қуръони Карим зўравонликни, жабр-зулмни, бебошлик, яъни ўзини-ўзи бошқаришни тақиқлайди. Оллоҳ ўз расулига(У мукаммал ва Оллоҳнинг вакилидир. Уни Оллоҳ раҳматидан ажратмасин), ”... Сиз уларнинг устида зўрлагувчи эмассиз”(50:45)- деб, тайинлайди. Бунга қўшимча Расули Оллоҳга, ”Бас, сиз панд-насиҳат қилинг. Зотан сиз фақат бир панд-насиҳат қилигувчидирсиз, холос! Сиз уалрнинг ҳукмдори эмассиз” (88:21)-деб Оллоҳ таъкидлаб қўяди. ”Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз  оға-инилардир”(49:10)- дейди Оллоҳу таоло.

 

Оллоҳ ҳукмдорга эгилишни, уларни илоҳийлаштиришни ман этади. Шунинг учун Оллоҳ, ”... ва бир-бировларингизни Оллоҳдан ўзга худо қилиб олманглар”(3:64); ”Сизнинг Раббингиз Ўзидан бошқа ҳеч кимга ибодат қилмаслингизни амр этди” (17:23)- деб қатъий тайинлайди.

 

Оллоҳ одамларни алдашни, ноҳақликни, ўринсиз ваҳималарни тақиқлайди. Шу сабаб Оллоҳ Қуръони Каримда, ”... аммо одамларнинг аксарияти билишмайди” (12:21), ”Лекин уларнинг кўпчилиги тушунишмайди” (40:57), ”Аммо жуда катта қисми фикр-мулоҳаза этмайди” (29:63), ”Улар фақат гумонларгагина эргашадилар ва ёлғон уйдирмалар тўқийдилар” (6:116)-деб кўрсатмалар беради.

 

Оллоҳ ирқий камситиш, миллатчиликни қатъий ман этди. ”Оллоҳ наздидаги энг қийматлироғингиз,  тақводорроғингиздир” (49:13). ”У (Оллоҳ) шундай зотки,  сизларни бир жондан яратди” (7:189)-дейилади Қуръони Каримда.

 

Масалан, капитализм шахсга, ҳатто бошқа бировни қул қилиши мумкин бўлган даражагача эркинлик берган бўлса, коммунизм бу эркинликни батамом битирди, Ислом эса, ўрталикни танлади: ”Эркаклар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар, аёллар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар.”(4:32)-деб кўрсатилган Қуръони Каримда. Киши ишлаб топишда тўла озод, бироқ у бутун дароматни фақат ўзи олмаслиги керак. Чунки у дароматда ундан ташқари ҳеч нарса топа олмайдиганлар, камбағаллар ҳақи бор. Қуръони Каримда кўрсатилишича камбағаллар ҳиссаси умумий дароматнинг 2,5% миқдорида мажбурий солиҳ шаклида ва 90% миқдорида ихтиёрий садақа(ҳадя) бўлиши мумкин. Мажбурий солиҳ, дароматнинг ичидаги Оллоҳ ҳақи ҳисобланади. Мусулмонлар қанчадан-қанча ҳадялар, садақалар қилишади, аммо бунда ҳеч ким бошқа бир кимсани ташвиқот қилмайди.

 

Кўрсатилган гўзал нисбат билан Ислом дароматда шахс учун ўз эркини ва камбағаллар учун ҳиссани сақлади. Шундай қилиб, ҳар бир мулкда камбағаллар ҳиссаси Оллоҳ тарафидан белгиланиб қўйилди. Шунинг учун Қуръони Каримда, ”Ва биз сизларни ўрта (адолатли) жамоа-миллат қилдик” (2:143)-деган чақириқ бор. Дарҳақиқат, Исломда ҳар бир кимса учун адолатли ўрталик танланган. Бироқ бу ўрталик математик маънодаги марказ ёки ўрта арифметик миқдор бўлмай, балки у фалсафий-диалектик ўрталик ёки бирлаштириш ўрталиги бўлади, у иккита қарама-қарши ҳаракат қилувчи (ўнг ва чап) томонларни бир-бирига уловчи, уларни қамраб олувчи ўрталик бўлади. Фақат ана шу ўрталик адолатли йўлдир. Биз буни тўғри ҳаққоний йўл, деб атаймиз. Кимки ана шу йўлдан сўлга ёки ўнгга оғса, демак, у тўғри ҳақ йўлдан озди ва ундан чиқиб кетди бўлади.

 

Қуръони Карим бизни ҳеч замон чекланган сиёсий қонунлар ва фикрлашнинг аниқ программаси билан чегаралаб қўймайди. Чунки Оллоҳга айдинки, замонлар ўзгариб, ҳар бир навбатдаги замонда яна янги қонунларга эҳтиёж туғилаверади. Шу сабабдан Оллоҳдан қўрқувчилар, иймонлилар учун янги-янги кашфиётларга, фикр - мулоҳазаларга доим эшик очиқ, ҳамма даврларда ҳеч қандай тақиқлар йўқ, ҳеч бир билимга тақиқ йўқ, ҳамма йўллар очиқ.

 

Шунинг учун ҳам Қуръони Карим юқорида эслатилган сиёсий  вазиятлар билан чегараланади. У бизни ҳеч бир докторинага боғлаб ёки унга қарам этиб қўймайди. Ана шу Қуръони Каримдаги тубсиз сирлардан иборат бўлиб, унинг буюклигини билдирадиган белгидир. Қуръони Каримда камчилик ва этишмовчиликлар йўқдир. Исломнинг бошқа бир прогрессив жиҳати, унинг ҳар қандай прогрессни ўз ичида сақлаб, уни белгилаб бера олишидадир.

 

Дин турғунлик ва чекловчи хусусиятга эга, деб ҳисобловчиларга, Ислом ҳеч қачон бундай хусусиятларга эга бўлмаган, у ҳамиша илғор ғоялар, тафаккур ва янгиликлар (прогресслар) дини бўлиб келган, деймиз. Дарҳақиқат, Қуръони Карим гувоҳлик бериб, ”(Эй Муҳаммад) айтинг: ”Ерда айланиб юринглар, (Оллоҳ) қандай қилиб яратганини кўринглар”(29:20). ”бир қараб боқсинчи, Инсон нимадан яратилган? У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!” (86:7). ”Ахир улар туяларнинг қандай яратилганига: осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?”(88:19) дея кўрсатмалар келтиради.

 

Буларнинг барчаси одамнинг яратилишини, тоғ ва ер жинси қатламининг, осмон, планеталарнинг пайдо бўлишини синчиклаб илмий кузатишга яққол кўрсатмалардир. Бу эса, бугунги фанлар: геология, астрономия, анатомия, физика, биология, гинекология илмлари учун энг зарур ва ноёб кўрсатмалардир. Ер қитъаси бўйлаб юринг, маълумотлар тўпланг, тадқиқ ‘тинг, ўрганинг, уқинг, билиб олинг, деб кўрсатма берилмоқда. Ана шундай қилинса, коинотнинг қандай тузилганлиги ва яратилганлигини яхши тушуниб етса бўлади. Бу эса, бизга бугун эволютсия номи билан танилган илмнинг ўзгинасидир. Биз изланишларда учраши мумкин хатолардан қўрқмаслигимиз керак. Чунки Ислом тиришиб меҳнат қилиб, адашса, мақсадга эриша олмаса унга бир даража мукофот ва тинмай меҳнат қилиб, мақсадга эришганга икки даража мукофот  ваъда қилади. Жуда ҳам диндор бўлганимиз сабабли иқтисодий ва техник тарақиётда Овропадан ортда қолиб кетдик, овропалилар динга жуда жўн қараганлиги ёки уларнинг динсизлиги теникавий-технологик ривожланишга омил бўлди, натижада улар илгарилаб кетишди, деб ҳисоблаш ҳақиқатдан йироқ бир хулосадир.

 

Аслида биз динимиз кўрсатмаларидан, унинг чақириқларидан чекинган замонларда қолоқликка маҳкум бўлдик. Мусулмонларнинг ўз динига қаттиқ эътиқод этиб, унинг кўрсатмаларига изчил амал қилинган замонларда ислом дунёси мислсиз буюк маваффақиётларга эришган эди. Ўша замонларда кенг майдонда(ҳудудда) Ислом маданияти, фани, илми ва таълимоти ҳукмрон бўлганди. Жаҳоннинг буюк қомусий олимлари этишиб чиққан эди. Табобот илмига хизмати буюк бўлган Абу али Ибн Сино, файласуф Ибн-Ружд, математик Ибн-Ҳосим, анатом Ибн-Нафис, химик Жобир Ибн-Хаёмлар чуқур диндор, иймонли кишилар бўлганлар. У олимлар чуқур тадқиқотлар олиб бориш ва буюк кашфиётлар яратишлари билан бир вақтда иймонли ва чин диндор кишилар эдилар. Уларнинг иймонли ва диндор бўлишлари илмий ишларига ҳалақит бермаганди. Аксинча иймон уларни яна ҳам буюк кашфиётларга руҳлантргани аниқ. Инсониятнинг бугунги илми, фандаги барча муваффақиятлари шарқ донишмандлиги манбасига суянади. Астрономия, физика, математика ва филология фанлари бўйича қатор атамалар исломий калималар билан бойитилган.

 

Тўғри ҳозир ғарб техникавий ва технологик ривожланиш соҳасида шарқдан-инсоният тарихи, маданияти ва фани асосини яратган мамлакатлардан ўзиб кетди. Аммо бу муваффақият уларнинг прогрессга зўр бериб интилиши, табиий фанлар соҳасида оммавий кашфиётлар яратишига зўр бериш, яъни илмга изчил интилиши ҳисобига юз берди.

 

Диний қарашлар натижасида вужудга келган қолоқлик католик черкови ҳукмрон бўлган даврга тўғри келади. Чунки ўша даврларда ҳур фикр, илм билан, тадқиқот билан шуғулланган олимларни тақиб этиш, уларни оловда ёндириш каби одатлар мавжуд эди. Масалан, Галилео ГалилЭйни тирик кўмиш, Жардано Брунони ўтда ёндириш каби одатлар авж олдирилган эди. Христианлик ҳукмронлиги замонида ҳам черков хизматчилари ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан, черковнинг асосий назарияларидан чекиндилар. Натижада, улар ҳам илмий фикрларнинг ривожланишига тўсқинлик қила бошлади.

 

Атеистлар ва Исломни танқид қилувчи ана ўшанақа католик ҳамда христианчилик ка хос бўлган  хусусиятларни Исломга ҳам тиқиштириб, катта хатога йўл қўйиша ди.

 

Исломда диний вакиллик тартиби(институти) йўқ. Ҳеч бир инсон, ҳеч қанақа одам боласи Оллоҳ номидан ҳукм юргиза олмайди. Оллоҳ Ўзи ва бандалари ўртасида бандалардан воситачи сақламайди. Гуноҳкор банданинг гуноҳини бошқа бир инсон (банда) кеча оладиган даражага эга бўлиши асло мумкин эмас. Оллоҳ ундай вакилга, воситачига муҳтож ҳам эмас.

 

Ислом ҳукмронлик қилган даврга бир назар солсак, бу замонда дунё прогрессига бебаҳо ҳисса қўшилганини, у прогресснинг асосий қисми, манбаси бўлиб турганини кўрамиз. Бу ҳолни жаҳон тарихи очиқ исбот қилиб турибди.

 

Қуръони Каримнинг суралари, маърифатга, билимни бойитишга, илм ўрганишга қизиқиш уйғотади; фан, илм ва дин орасига ҳеч қандай тўсиқ қўймайди. Масалан, ”... ва айтинг: ”Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин!” (20:114). ”Айтинг: ”биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?” (39:9) каби оятлар Оллоҳ билимни, билим ўрганишни ва билимли бандасини улуғлаётганини кўрсатмайдими?

 

”Оллоҳ гувоҳлик берадики, Оллоҳ Ёлғиздир, Оллоҳ, малаиколар(паришталар) ва илм аҳллари-адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқдир.” (3:18)-дейилади Қуръони Каримда. Кўраяпсизми, Оллоҳ Ўзининг Қутлуғ исми ёнига малаиколарнинг исмларини ва фақат билимларни эгаллаганларни, илм аҳлларини қўймоқда.

 

Қуръони Каримда илк оят ”ўқи”, дейилган бўлиб, олимларга Унда жуда катта мукофот ва ҳадялар ваъда этилгандир: ”Ораларингиздан ким кўпроқ сиғинса, иймонлироқ бўлса ва ким кўпроқ билим-илмга эга бўлса, ўшаларни Оллоҳ (баланд) даража–мартабаларга кўтарур” (58:11). ”Билим-илм” калимаси Қуръони Каримда турли турланишлар шаклида 850 марта учрайди. Шу сабабдан ҳам Ислом ва илм-фан орасида ихтилофлар борлиги, Исломнинг илмга тўсқинлик қиладиган хусусияти борлиги ҳақида фикр юртувчилар қанчалар ноҳақ эканликлари кўриниб қолади. Динга ишониш ва сиғиниш, динни  тушунтиришнинг ўзи бир изланишдир. Ислом бутун тарихи давомида қизғин, шонли ҳаракатда ва ривожланишда бўлиб келди, ҳамон у худди шундайдир. Қуръони Карим кишиларни ва бошқа ҳаракатдаги нарсаларни турғунликда тутиш ёки ривожланишга тўсиқ бўлиш каби хусусиятлардан йироқ, у улардан тозадир.

 

Ислом ривожланишнинг ҳеч бир жабҳасига тўсқинлик қилмайди. Аммо фақат у динга ишониш, Оллоҳга иймон келтиришда ва шариат қонунларининг  тўғрилигига шубҳа қилишга қўшилмайди. Чунки Оллоҳнинг сони биттадан кўп бўлиши мумкин эмас. Бу мутлақ ҳақиқатдир. Худди шунингдек, яхши ёмон бўлиб, ёмон яхши бўлиб ҳам қолмайди. Масалан, ҳеч қачон чўчқа қўй ёки тескариси бўлиб қололмайди. Шу каби қотиллик-меҳрибонлик, ўғирлик-инсофлилик, ёлғон-безак бўлиб қола олмаслиги ҳам барчага аён. Мана шунга ўхшаш ҳоллардан ташқари ҳамма нарса-ю, ишларда, эркин фикрлаш, эркин тадқиқот ва ривожланишга Ислом кенг йўл қўяди. Исломнинг мантиқий ва ақлий моҳияти мунозара-тортишувларга, суҳбатларга йўл қўяди ва ақлий билимларни фаросат билан қўллаш ҳамда улардан фойдаланишни тақозо этади. Қуръони Каримда, ”Тушунаяпсанларми?” ва ”Сизлар, ақлга амал қилаяпсанларми?” каби саволлар тез-тез учраб туради. Диндорлар жамияти-бу билимлилар жамиятидир. ”Оллоҳ наздида(олдида) карлар ва соқовлар энг ёмон ҳайвонлар кабидир. Чунки улар ҳеч нарсани тушунмайди ва эшитмайдилар” (8:22)- дейди Оллоҳ. Шунга ўхшаш, ”Ахир улар ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар қалблари доноликни тушунарди, қулоқ лари тинглашга ўрганарди. Зеро, уларнинг кўзлари кўр бўлмай, кўкракларидаги кўнгуллар кўрдир” (22:46)-дейилади, Қуръони Каримда. Тафаккурга ҳурмат Ислом динининг руҳи; яхшилик, адаб унинг аҳлоқи; Исломнинг қалби эса, учқундир. Ислом ҳеч қачон салбий хусусиятга эга бўлмади ва у доим барчага баробар, очиқдир. Қуръони Каримда айтиб қўйилибдики: ”Сизларга қарши урушувчилар билан Оллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз” (2:190). ”Албатта Оллоҳ Ўзининг йўлида гуё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар” (61:4). Оллоҳ йўлида ўзини, мулкини, ҳатто болаларини аямайдиганларни Оллоҳ ёқтиради, севади. Оллоҳ йўлида бўладиган жангларда букилмайдиган, душманга елкасини бурмай, юзма-юз солишадиган, дин асосларини ашаддий туриб, қаттиқ қўрқлайдиганларни Оллоҳ ҳақиқатдан ҳам ёқтиради. Ана шунақа ноёб хусусиятли, юмшоқ, мантиқий, илмий ва нуқул ижобий таълим-тарбия билан тўлиб-тошган кишилар динни бирор нарсага тўсиқ бўлувчи, деб атовчилар бўла олармиканлар? Ҳа, бизнинг суҳбатдошимиз-фан доктори кабилар ҳам дунёда учраб туришади. Чунки улар Қуръони Каримдан бир ҳарф ҳам тушунмайдилар, ундан бирорта оятни ўқиб, маъносини чақиб кўрмаганлар.

 

Исломда аёллар ўрни.

Суҳбатдошим сўзларди:

- Исломнинг хотин-қизларга нисбатан реаксионлиги ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмайсанми? Ислом даврида аёлларнинг камситилишини кўрсатмоқ мақсадида у ўз бармоқларини санай бошлади: кўп хотинлилик, аёлларнинг ёпиниб юришлари, оилада ҳуқуқсизлиги(қуллиги), эрларига сўзсиз бўйсунишлари, хўжанинг қул аёл билан никоҳсиз алоқада бўлиши, мерос бўлишда эркакларнинг ҳаққи икки карра кўплиги, деб у соноғини тугатди.

 

Мен ҳам унга секин жавоб бера бошладим:

- Бу сафар сенинг бизга эътирозларинг анчагина, шу сабабдан бу ерда узоқроқ сўзлашга тўғри келади. Шунинг учун сўзни бироз узоқдан, Ислом юзага келмасдан илгарги даврдан бошламоқ зарур бўлмоқда. Сенга жуда яхши аниқки, Ислом кўп худолик авж олган бир маконда ва замонда дунёга келди ва унинг тарғиботи тарқала бошлади. Ўша замонларда онадан энди туғилган чақалоқ қиз бўлса, у шундай тириклайича кўмиб ташланарди. Эрлар ўнта ва ундан ҳам кўп хотинларга эга эдилар. Чиндан ҳам қул хотинларни хўжалари фоҳишалик билан пул топишга мажбур этардилар. Ана шундай жамият мавжуд бўлган маконда, Исломда белгилангани каби эркакларга тўртта аёлни хотинликка(никоҳга) олишни қатъий қонуниятга айлантириб қўйилиши ҳақиқатан илоҳий бир мажбурият эди. Бу қонуният ўша давр, ҳатто кейинги замонлар учун ҳам аёлларни кўпгина айб ва уятлардан, бевақт ўлимдан, очлик ва ниҳоят қуллик, фоҳишаликдан сақланишга ёрдам усули бўлиб қолди. Аммо тўрт хотинлик ҳолати эрлар учун мажбурий хусусиятга эга бўлмай, аксинча уларга бир қатор мажбуриятлар юклайди.

 

Хотинларнинг ”камситилиши”(эмансипатсияси) тугатилган Оврупада аёллар аҳволи бундан дурустми? Йўқ, аксинча Овропада ахлоқсизлик, бемаънилик, маънавиятсизлик, хотин зотига вақтинча кўнгул хушлик асбоби шаклда қарашлик авжга чиққан. Эркаклар битта аёл билан фақат расмият учунгина нигоҳда бўлиб, ҳақиқатда истаганча аёллар билан нигоҳсиз алоқада бўлаверишадилар. Ҳатто бундай алоқаларда бошқа бировнинг нигоҳидаги аёллар ҳам истисно этилмайди. Сен, аёлларга мана шунақа муносабатни, шунақа ахлоқни дуруст ҳисоблайсанми?

 

Ҳақсиз, ҳуқуқсиз асир ҳолда яширинча, атрофидагиларнинг нафратига сазовор бўлиб, нигоҳида бошқа аёл бўлган қандайдир киши билан тортиниб-писиниб жинсий алоқада бўлгандан кўра, унга қонуний, ҳуқуқи тенг иккинчи хотин сифатида яшаш янада яхши ва ахлоқлироқ эмасми?

 

Ислом тарафидан ижозат берилган кўп хотинлилик принсипида унча ҳам оддий бўлмаган бир қатор муҳим шартлар мавжуд. Масалан, эрнинг хотинларига нисбатан адолатли бўлиши, Қуръони Каримда белгилаб қўйилганидай хотинларнинг барчаси ҳамма нарсаларда (мол-мулк, эътибору-ҳурмат ва ҳ.к.) айни(тенг) ҳуқуқда бўлиши кабилар. Қуръони Карим кўрсатмаларини ҳеч бир муслим бузишга ҳақли эмаслар. ”Агар адолатли бўлишга қодир бўлмасанглар, фақат битта”, ”Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар” (4:129)-деб Қуръони Карим мусулмонларни огоҳлантиради. Демак, ҳар ким ҳам ҳамма хотинларига нисбатан адолатли бўла олмас эканлар. Буни ҳар бир муслим киши тушуниши шарт ва шунга мувофиқ иш тутишга мажбур. Пайғамбарлар ва уларнинг ҳаётий йўлдошлари (хотинлари) адолатли  бўлишнинг тимсоли бўла оладилар.

 

Ёпиқ юриш пайғамбаримиз аллайҳис-салом(унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) ҳазратлари хотинларига хос хусусият эди. Чунки улар бошқаларга адабда ибрат бўлишлари лозим эди. ”Ўз уйларингда барқарор бўлинглар” (33:33). Демак, аёл учун энг ҳурматли жой, унинг ўз уйи, оиласидир. Аёл вазифасининг энг асосийси эса, ўз ўчоғининг қўрқловчиси бўлиш, бошқа аёлларга ибрат бўлиш, бутун фаолиятини фарзандларини тарбиялашдан иборат, деб билишдир. Аёл икки ижтимоий ҳолдан бирини танлаши лозим бўлади. Уларнинг бири, аёл-хотин, она жамоат ишлари билан банд бўлади-да, болалар эса, энагалар қўлида ёки бола-боғчаларида қолади. Иккинчиси, она доим болалари билан бирга, уларнинг тарбияси билан банд бўлади. Бу ижтимоий ҳолатлардан қайси бирини танлаш афзаллиги ўз-ўзидан аниқ. Чунки ўз онаси қўлида, унинг меҳри муҳаббати билан таъминланган бола сўзсиз соғлом, янада яхши тарбияланган, ахлоқлироқ бўлиб етишади. Аммо у бир оилада, яъни хотин киши доим жамоат ишида банд бўлган оилада фарзандлар бундай тарбия ола билишмайдилар. Бироқ бу айтилганлардан дарҳол ёмон хулоса чиқармаслик керак. Бундан, Ислом аёлларнинг жамоат ва давлат ишларида аралашмаслигини тарғиб қилади, деган нотўғри хулоса келиб чиқмайди. Бу ерда фақат аёллар вазифаларининг аҳамияти ҳақида сўз кетмоқда. Тарихда ва шу замонда ҳам кўпгина мусулмон аёлларининг давлат ва жамоат ишларида энг юқори мансабларда фаолият кўрсатганлари маълум. Ёзувчи, шоир ва олим даражасига муяссар бўлган мусулмон аёллар жуда кўп. Шу билан бирга улар ҳар доим меҳрибон тарбиячи оналар бўлиб қолишганлар. Уларнинг жумласида катта жангларда қатнашиб, буюк қаҳрамонлик кўрсатган жасоратли мусулмон аёллари бўлганлиги тарихдан бизга аниқ.

 

Қуръони Каримда айтилган аёллар ҳақидаги оятлар асосан пайғамбар ҳазратлари хотинларига, яъни идеал хотинларга мос ва хос хусусиятлардир. Қуръони Каримга кўра идеаллик ва реаллик ўртасида ҳеч бир тўсиқ йўқ.

 

Маълумки, Исломда эрлар ва хотинлар бир хил талоқ ҳуқуқига эгадирлар. Фақат у муҳим ҳуқуқни англамоқ ва тушуниб етмоқ лозим. Хотинлар тарафидан айтиладиган талоқнинг ўзига хос шартлари ҳам бор. Масалан, аёл нигоҳ ўқилаётгандаёқ  эркак тарафидан бузилмаслиги керак бўлган бир қатор шартлар қўя олиш ҳуқуқига эга. Борди-ю вақт ўтиши билан ўша нигоҳ вақтида эркак зиммасига юклатилган шартлар у томонидан бузилса, хотин талоққа ҳақли ҳисобланади. Шу билан бир қаторда Ислом хотин кишига Овропа системасида бўлмаган бир қатор ҳуқуқлар беради. Масалан, бизда хотин олишда савғо беришади, Овропада эса, зеп-сидирға беришлиги маълум. Ундан ташқари бизда хотинлар нигоҳдан ўтгандан сўнгра ўзига қарашли мулкнинг тўла ва ягона эгаси бўлиб қолади. Овропада эса, оиладаги мулкнинг эгаси фақат эрдир. Чунки уларнинг нигоҳ қонунларига кўра нигоҳдан сўнгра оиладаги бутун мулк ягона эрга тегишли бўлиб қолади.

 

Эрнинг хотинларини калтаклаши, маълум вақт давомида хотинларга яқинлашмаслик ҳоллари жуда кам учрайдиган ҳолатлардир. Бу каби жазо усуллари одатда ўта ёмон аёлларга нисбатан ишлатилади. Ақлли, муомалали хотинлар кўпчиликни ташкил этиб, улар эрларининг эътибор ва муҳаббатига сазовор бўлган аёллардир. Хотинни калтаклаш, у билан эр-хотинлик муносабатини вақтинча тўхтатиб туришнинг асл маъноси Қуръони Каримда яширинган сирлардан ҳисобланиб, бошқа томондан бу ҳол бевосита аёлларнинг ўжарлиги, қайсарлиги, яъни уларнинг ўз шахсий хусусиятларидан келиб чиқадиган айрим бир ҳолатдир. Хотинлардаги бу хусусиятлар психология фани тадқиқотларига мос келади. Фаннинг тасдиқлашича аёллар характерида айрим табиий психологик хусусиятлар бўлиб, у хусусиятлар хуруш қилганда уларни фақат жисмоний таъсир оқибатида сусайтириш мумкин. Аслида одамларда (аёлларда нисбатан кўпроқ) учрайдиган бу психологик хасталикни психология фани икки турга ажратади. Уларнинг биринчиси, қарамлик ка, бўйсунишга мойиллик хоҳиши бўлиб, бундай психологик хасталикка муфтало бўлганлар фақат калтакланганда қаноатланадилар, роҳатланадилар, акс ҳолда улар тинчимайдилар. Иккинчиси эса, ҳукмронликка интилиш бўлиб, бу хасталик фанда садизм(кишиларни қийнаш йўли билан роҳатланиш), деб юритилади. Яъни бундай психологик касалликка йўлиққанлар, ҳокимлик қилишдан, буйруқ беришдан, кишиларни шахсан ўзи қийнаганидан, ўз ўлжасига азоб-уқубат келтирганидан хурсанд бўлади, роҳатланади, руҳланади. Бунақа хотинларни(эрларни ҳам) уларнинг қудратидан, ҳокимиятидан маҳрум этиш лозим, албатта. Улардан ҳукмронлик ”қуролини” тортиб олиш керак. Хотинларда бу қурол, уларнинг аёллиги, хотинлиги, яъни уларнинг эрлари билан бирга бўлишга интилишидир. Шунинг учун уларни ана ўша қуролдан маҳрум қилиш, улар билан эр-хотин бўлмай туриш, улар билан бир тушакда ётишни тўхтатиб туриш керак бўлади. Булардан кўринадики, баъзи бир қарамликка мойил ва калтаклашдан роҳатланадиганларни баъзан савалаб туриш зарур экан. Чунки бу калтак уларга азоб бериш ва уларни камситиш эмас, аксинча бу уларга роҳат боғишлайди. Шу сабабдан ҳам Қуръони каримда, ”... панд-насиҳат қилинглар, ташланглар ва уларнинг тушакларига кирманглар, уларни уринглар” (4:34)-дейилади. Шундай қилиб, кўраяпсизми, психология фанида бир неча том-том китобларда тасвирланган ўжарлик, қайсарлик касаллиги ва уни даволаш усуллари Қуръони Каримда жуда қисқача ва ихчам лўнда қилиб келтириб қўйилган. Эркакларнинг ўз ихтиёридаги хотинлар билан нигоҳсиз алоқада бўлишларини таъна-маломат этаётган суҳбатдошимиз масалани бошқа томонга бураётгани сезилиб турибди. Яъни бизнинг суҳбатдош масаланинг моҳиятини Исломда зўравонликка йўл қўйилган, шарқшунос олимлар Исломда ўрта асрчиликка даъватлар учрашини кўрсатишади, дейишга олиб бориб тақамоқда. Аммо бу фикр ҳақиқатдан йироқдир. Чунки Ислом қулдорликни тугатишга даъват этган ягона дин ҳисобланади.

 

Биз Инжил(Евангелие) ва Исо алейҳис-салом шогирдлари (апостоллар)нинг халқ оммасига йўналтирган номалари ва уларнинг қулларга васиятлари билан танишар эканмиз, унда қуллар ўз хўжаларига Парвардигорга сажда этган сингари бўйин эгишга очиқ даъват этилганини кўрамиз. Масалан, Инжилда, ”О, қуллар! Титраб, қақшаб, қўрқув ила Парвардигорга сиғинган каби хўжайинларингга бўйин эгинглар”-дейилади. Инжил ҳеч бир жойда қулларнинг озодлигини талаб этмайди. Фақат хўжа ва қуллар ўртасида бир-бирига нисбатан ҳурмат сақлашга ундайди. Библияда эса, озод инсон қуллар даражасидан ҳам тушкунликда тасвирланади. Бу китоб васиятларига мувофиқ ўз шоҳлари учун жангдан воз кечган аҳоли оммавий талон – торож қилиниб, қулликка, асоратга айлантирилади. Ўз шаҳарлари учун жанглар қилиб, енгилган аҳолининг эса, гўдаклари, аёллари, қариялари, барча-барчаси бирма-бир қириб ташланишга маҳкумдир. Демак, Ислом дин шаклида машҳур бўлганига қадар қуллик ва қулдорлик реал ҳақиқат бўлиб, ўша давр диний қарашлар системаси буни қабул этган, қулларни эса, ўз хўжаларига сўзсиз қарам бўлишга, уларни севишга чақирганлар. Аммо Қуръони Карим қулларга эрк беришга даъват этган биринчи ва ягона иллоҳий китобдир.

 

Қуръони Карим қулликни зудлик билан тугатишни кўзда тутмайди. Чунки бу ерда муҳим ижтимоий муаммо бўлиб, у ҳисобга олинган. Бир ўйлаб қаранг-а, минглаб саводсиз, эркинлик нималигини билмаган, эркин яшаб кўрмаган нодон кишиларни ўз ҳолига бўшатиб юбориш оммавий фалокатга, бахтсизликка олиб келиши муқаррар эди. Шунинг учун қўлида бирорта ҳунари йўқ, уйи, мулки бўлмаган эркин оломон оммавий ўғирлик, турли хил жиноятларга йўл қўйиб, қулликдан бир неча марта баттар ҳолат юзага келтирган бўларди. Қуръони Карим эса, қулдорликни тугатиш муаммосини ҳал этишнинг принсипини қурди, уни батамом ҳал этишнинг   асосларини юзага келтирди. Масалан, бундан буён янги қуллар пайдо бўлиш йўллари ёпилди. Шу билан қулдорликни бутун тугатишга принсипиал йўл очилди. Ўша замонларда қулликка тушиб қолишнинг манбаларидан бири урушлар ҳисобланарди. Урушлар оқибатида асирга тушганлар қул қилиб, сотилардилар. Қуръони Карим эса, ана ўша асирларни сотишни ман этди. Унинг ўрнига асирлар маълум миқдорда мол-мулк ҳисобига озод этиладиган, ҳатто тавба-тазарру ҳисобига ҳам уларни бўшатиб юбориш шартлари эълон қилинди.  Қуръони Каримда, ”Ё уларни озод қилиш билан меҳр-шафқат, раҳм этинглар, сўнгра ё фидя-товон(мулкка алмашиш) олурсизлар” (47:4)-дейилган. Бу ерда асирларга раҳмдиллик, меҳр-шафқат кўрсатинглар, Оллоҳ учун уларни озод этинглар, баъзида уларни мол-мулк ҳисобига ҳам бўшатинглар, деб кўрсатма берилган. Асирларнинг мол-мулк ҳисобига бўшатилиши, улар эркин, озод ҳисобланиб, ўз она юртига бемалол кетиш ҳуқуқига эга демакдир. Шу йўл билан қулдорчилик аста-секин тугатилиб борилди. Ана шундай аста-секин озод бўлмагунча қул аёллар ўз хўжалари билан нигоҳсиз яшаб турдилар. Бироқ Ислом тартиби бўйича уларни хўжалари сотиши, совға этиши мумкин эмас эди. У аёллар болали бўлсалар хўжалари ўлимидан сўнг тўла озод бўлардилар. Ислом мустаҳкам дин шаклига кириб, ўз тартиб қоидаларини тўла жорий қилгунча ўшанақа ўтиш жараёни бўлганлиги рост. Аммо у жараён Ислом қоидаларига мутлақо даҳлдор эмас. Аксинча Исломгача бўлган давр қолдиқларидир. Бизнинг суҳбатдошимиз, фан доктори ана шу тарихий жараённи Исломга ёпиштиришга уринмоқда. Шулар билан бирга яна бир тарихий ҳақиқатни келтирмоқ жоиз кўринади. Ўша узоқ замонларда қул аёлнинг ўз хўжаси билан нигоҳсиз алоқада бўлиши уни камситиш эмас, балки у қул аёл иззатда ҳисобланарди. Айниқса қул аёл ўша ҳолни ўзига буюк ҳурмат, деб қабул қиларди. Аммо Ислом ўша хўжа ва қул аёлни ҳуқуқ жиҳатдан бир хил даражага туширганини эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

 

Қаранг, Оллоҳ ўз бандаларига нималар дейди: ”Менга инонувчилар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир” (49:10), ”У (Оллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди” (7:189),  ”... бир-бировларингни Оллоҳдан ўзга худо қилиб олманглар” (3:64).

 

Пайғамбар афандимиз(Унга Оллоҳнинг раҳмати ва шафқатлари бўлсин) қулдорликни тугатишга бебаҳо шахсий ибрат кўрсатдилар. У зот ўз қули Зайид ибн Хорисни озод этиб, уни ўғлим, деб эълон этди. Унинг устига Зайидни ўз амакиси Жахшанинг қизи Зайнабга уйлантириб ҳам қўйди. У ўзининг бу марҳамати билан қулларни озод қилиш, қулдорликни тугатиш Ислом учун энг муҳим мақсадлардан бири эканлигини намойиш этди. Шу каби фактлар ўз замонида ва ундан сўнг ҳам ибратга сазовор улкан иш бўлиб қолди.

 

Давлат бошқарув муассасаларида эркакларнинг фоизи кўпроқ бўлиши ва ижтимоий ҳаётда уларнинг сони ортиқлиги фақат мусулмонлар дунёсига эмас, балки христиан мамлакатларига ҳам хос бир хусусиятдир. Хотинларнинг ҳукмдор бўлиши инсоният тарихида анча кам учрайдиган ҳодисалиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳукмдорлик, катта кашфиётлар очиш (кашфиётчилик), қонун ва қоидалар чиқариб, фантазияларга мойиллик, турли хил мураккаб вазиятларга (ситуатсияларга) тайёр туришлик, жисмоний ва руҳан бақувватлик, алоҳида кучли, маҳкам мускулларга эгалик, мустаҳкам ирода ва характерга(хусусиятга) эга бўлишлик ва бошқа  шунга ўхшаш хусусиятларнинг барчаси одатда фақат эрларга хос бўлиб, табиатан бу рол уларга боғишланган. Ҳатто кўпроқ аёлларга хос юмушлар: кийим бичиш-тикиш, овқатлар тайёрлаш (пишириш) ва бошқаларда ҳам эрлар аёллардан ўзиб кетган, деб ҳазил қилган экан бир қизиқчи. Бу ҳақиқатан табиийдир. Бу масалада мунозарага ўрин йўқ. Кўрсатилган хусусиятлар ташқи кўринишлар бўлиб, уларнинг мавжудлигида диннинг ҳам, Қуръони Каримнинг ҳам ҳеч қандай таъсири йўқ. Бундан кўринадики, Яратувчи томонидан хотинларга мос шаклда белгиланган қобилият, ақл, куч-қувват, чидам эрларга нисбатан фарқлидир. Шу сабабдан эркаклар ўз табиий яратилишларига кўра аёллар устидан ҳукмрондир. Шунинг учун дунёнинг бирор мамлакатида аёл кишининг Бош вазир ёки Президент мансабига кўтарилиши халқаро сенсатсияга(шов-шувга) айланиб кетади. Бу эса, ўша табиий асосни, ҳақиқатни исбот этишга ёрдам берадиган ҳолдир. Ислом ана ўша табиий асосни қонунлаштирди, уни адолатли қонун-қоидалар асосига қўйди.

 

Ана шундан келиб чиқиб, эр киши меросда бир мунча кўпроқ улушга эга бўлади. Уни Ислом икки баравар қилиб, белгилади. Чунки Ислом қонунларига мувофиқ эр оиланинг асоси суянчи, уни қўрувчи ва боқувчи ҳимоячисидир. Исломнинг аёлларга муносабати ҳам айни адолатлидир. Бу Пайғамбаримиз алайҳис-салом (Унга Оллоҳнинг марҳамат ва раҳматлари бўлсин) ҳаёт тарзида, уларнинг хотинларига бўлган муносабатларида ўз ифодасини топган. Яъни уларнинг хотинларига нисбатан меҳр-муҳаббати, раҳмдиллиги, уларга доимий эътибори ибратга сазовордир. Бир ҳадисда, ” Мен учун бу дунёда меҳр ва меҳрибонлик - бу хотинлар бўлиб, менинг қувончим эса, намозу-дуолардир”-дейилади.

 

Бу ерда хотинлар тенгсиз хушбўйликка кўтарилмоқда, ҳатто улар пайғамбарнинг  намозу-дуолари даражасига тенглаштирилаяпти. Уларга бундан ҳам олийроқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Пайғамбар алейҳис-салом ўзининг энг сўнггии ваъзларида ҳам хотинлар ҳақида алоҳида васият айтганлар.

 

Оллоҳ аёллар учун уй ва оилани, эрлар учун эса, ижтимоий ҳаётни танлади. Яъни эрларга ижодий фаолият соҳасида улкан ишларни топшириб, аёлларга энг қутлуғ, энг муҳим, энг қимматли ва энг аҳамиятли вазифа-инсон авлодини тарбиялашни ишониб топширди. Бу хотинларга бўлган буюк ишончдир. Чунки хотинга энг азиз, энг қимматли инсон фарзандини тарбиялаш вазифаси топширилмоқда. Шуни камситиш деса бўладими?

 

Қалб(руҳ).

Суҳбатдошим масаланинг бу томони анча мураккаблигини сезиб турса-да, у сўзида давом етди:

- Руҳнинг мавжудлиги, инсон ўлгандан сўнг қайта тирилиши, унинг сўнгги макони қабр бўлган оддий бир тана (мурда) эмаслиги ҳақида сенда қандай далиллар бор? Ислом бу масалага қандай қарайди, сингари саволларни ўртага чиқарди.

 

Мен ҳам бироз сукут сақлаб, унга жавоб қайтара бошладим:

- Бу савол бугун ҳақиқатан ҳам мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Руҳ ҳақида ўйламасдан сўзлашлар кўпинча адашишларга олиб келади. Ўртага қўйилган масалани  исботлайдиган очиқ-ойдин далиллар бизда оз бўлгани каби, сизда унинг тескарисига ҳам далиллар камдир. Келинг, биргалашиб фикр – мулоҳаза қилиб қарайлик. Маълумки, инсон иккиланган табиатга эга. Ана шу руҳнинг мавжудлиги га биринчи далил. Одамда икки хил табиат бор: унинг ташқий, кўриниб турган табиати-бу унинг жисми-танаси, жасади бўлиб, у барча моддий хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган. Масалан, тананинг оғирлигини аниқлаш, уни бошқа шунга ўхшаш тана билан қиёслаш мумкин. Тана, вақтга мос ўз кўринишини ўзгартиради, ҳаракатланади, бир кўринишдан бошқа кўринишга ўтади, хасталик ҳисобига унинг умумий ҳолати ўзгаради, у озади, семиради, унинг рангида ўзгариш юз беради, роҳатланади, ухлайди, очликни, совуқни, иссиқни сезади ва ҳ.к. ва ҳ.к. Инсоннинг жисми-танасига хос ташқий табиати билан бир қаторда унинг сезги хусусияти, яъни  махсус сезги табиати ҳам бор. Буларга ихлос, нафрат, қўрқув, қувонч, хасталик, ҳис-ҳаяжон, асабийлашув, каби сезги-ҳислар киради. Шундай қилиб, тана табиати ва у билан боғлиқ турли хил ҳолатлар моддий хусусиятлар билан аниқланиши натижаси ўлароқ инсон жисми-танаси ва унинг органик қалби(руҳи)- бу иккиси- материядир, деб тасдиқлаш мумкин.

 

Аммо одамда бутунлай бошқа табиат ҳам бор, у одамнинг(инсоннинг) ички дунёси, руҳий дунёсидир. Инсон ички дунёси унинг тана табиатига тўла қарама-қарши бўлиб, ундан фарқ қилади. У тамоман ўзгача хусусиятга эга табиат, у ўзининг доимийлиги, замон ва макон таъсирида ўзгармаслиги билан ажралиб туради. Бу энг аввал инсон ақли, унинг доимий қобилиятидир. У идрок, виждон, эстетик билиш(зеҳн этиш), хоҳласанг - бу ақлни, виждонни ва барча сезувчи белгиларни ўзида идрок эттирган, мужассамлаштирган бизнинг ”Мен”имиздир.

 

Фалсафий ”Мен”- бутунлай бошқа, у тана ҳам эмас, очлик ва тўқликни сезадиган органик қалб (руҳ) ҳам эмас. ”Мен”-бу ўзида жуда кенг маънони мажассамлаштир ган, ниҳоятда чуқур тарз(образ) ва тушунчадир. Ана шу тарз(образ) ҳисобига инсон маданият, маънавият қимматини, унинг аҳамиятини билади, тушунади, қадрлайди. Бу чиндан ҳам кўп маъноли ва кўпқиррали сезгидир. Бу сезги устидан атроф муҳит  ҳукмрон бўла олмайди. У фазода(маконда) ўзгармайди, трансформатсияланмайди, озмайди, семирмайди, замон(вақт) таъсирига тушмайди, унинг учун ўтган замон, келаси замон ҳамда ҳозирги замон тушунчалари мавжуд эмас. У ҳозир ҳам, сўнгра ҳам доимий, у вақт(замон) ўтиши билан ўзгармайди. Бизнинг тасаввуримизда бу тушунча абадий ва ниҳоясиздир.

 

Шундай қилиб, бу ерда борлиқнинг бошқа бир кўриниши намойиш бўлмоқда. У трансформатсияланмайди, ҳажмга эга эмас, унга замон таъсир қилмайди, унда оғирлик ҳам, шакл(образ) ҳам йўқ. Шу билан бир қаторда биз бунда доимий борлиқни, мавжудликни кузатмоқдамиз. У билан тарихий ўзгаришларни солиштирамиз, қиёслаймиз. Шуниндек, у мутлақдир, унинг ёрдамида моддий дунёдаги барча нисбийликларни билиб ололамиз. Биз бу борлиқни аниқлай биламизми, уни қандай қилиб, тўғри аниқлай биламиз? Уни жуда яхши  аниқласа бўлади. Чунки у кўнгулий(қалбий) бўлиб, унинг хусусияти руҳийдир.

 

Бундан сўнг биздан бу икки табиатнинг қайси бири одам? Ким бу одам деганлари, унинг танасими ёки руҳи, деб сўрашлари турган гап.Бу саволга тўғри жавоб бермоқ учун  ўз навбатида биз ҳам бу хусусиятларнинг қайси бири ҳукмронлик қилишини ажрата билмоғимиз лозим.

 

Материалистлар инсон-бу унинг жисми(танаси), деб ҳисоблайдилар. Улар биз юқорида таъкидлаган ақл, мантиқ, эстетик ва маънавий сезишлар ва ҳ.к. барчасининг ҳукмрони, эгаси инсон жисми(танаси), деб тасдиқлайдилар. Тарз (образ), деб арталадиган барча ”Мен”лар тана билан боғлиқ, у билан мувофиқлик да, унга тўла бўйсунади, унинг кўрсатмалрига хизмат қилади, деб тушунтиришади.

 

Уларнинг бундай ҳукмлари хатодир. Улар чуқур адашадилар.

Ҳақиқатда эса, жисм(тана) эргашувчи, эргаштирувчи эмас. У ижро этувчи, буюрув чи эмас. Биз танамиз истак, хоҳишларини тўхтатиб қўйган вақтлар наҳот кам бўлса? Масалан, ўраза тутганда тананинг овқатга бўлган хоҳишини қайтарган бўлмаймизми? Оллоҳ учун шундай қиламиз. Эрталаб, бомдодга турганимизда, тана ҳали уйқуни давом эттиришни хоҳламайдими?Тана, ақл режалаштирган программа (дастур)га мувофиқ, унинг кўрсатмасига қараб соатдан соатга, қадамма-қадам ҳаракат қилади. Бу ерда ким эргашувчи ва ким доҳий, ким ҳукмрон?

 

Ватанини, диний эътиқодларини ҳимоя қилмоқ мақсадида ўзини қурбон қилишга отланган киши, ўз ҳаётини мақсадга, ғояга боғишлаётганда, бутун танасини гранаталар билан ураб олиб, яшин тезлигида чопиб душман танки остига ўзини ташлаётганда у кишининг танаси қаерда бўлиб, нима вазифа бажаради? Бу ҳаракатга буюрувчи ким? Бундай ҳолларда шундай бир оний замон юзага келадики, бунда руҳ (моддий маънода қалб) танани бутунлай рад этади, тана унга бирозгина ҳам қаршилик кўрсатишга қодир бўлмай қолади. Бу ҳолатни материалистик назариянинг ҳеч бир усули билан тушунтириб бўлмайди. Бундай ҳолларда тана ҳеч қанақа қаршилик кўрсата олмайди, танада қарши турадиган ҳеч бир куч йўқдир. Бу ерда тана руҳга фақат сўзсиз бўйсунишдан ўзга чорага эга эмас. Мана шундай вазиятларда инсон табиатининг  қайси бир хусусияти юқори эканлиги билиниб қолади; бу икки борлиқ, икки табиатдан қайси бири инсонликни ифода этиши ҳам бу ерда ўз-ўзидан кўринади, қўяди.

 

Ҳозирги замонда тана инсон учун иккинчи мавжудот эканлигини очиқ исботлайдиган илмий асослар ҳам анчагина бор. Масалан, инсон танасининг кўпгина қисмлари табобат усуллари ёрдамида кўчирилаётганлари, уларнинг бири, иккинчиси билан алмаштирилаётганлари ҳам буни тасдиқламоқда. Жарроҳлик ёрдамида инсоннинг ҳақиқий, табиий органлари ўрнига сунъий органлар(протез ва бошқа) қўйилмоқда, тана қисмларининг синтетик элементлари ишлатилмоқда. Электрон юраклар, сунъий буйрак, кўз, ҳатто сунъий қон ҳақида ким эшитмаган? ”Одам қисмлари магазини”, яъни синтетик юрак, қўл, оёқ, сочлар, тишлар сотиладиган магазинлар ҳақида хабарингиз йўқми?

 

Одам танасини қисмларга бўлиб ташласа бўлади. Масалан, тананинг турли органларини кесиб ташлаш(амплутатсия қилиш), унинг баъзи бир қисмларини кўчириш, унга батерейкалар ўрнатиш, алюмени бўлакчалари қўйиш, сунъий кўз, тирсаклар, сочлар, электрон юракларни ясаш ва ҳ.к. кўрсатса бўлади. Шунга ўхшаш яна жуда кўп хил амалиётларни (оператсияларни) бажариш мумкин. Одам эса, ҳар доим инсон шаклида тирик қолаверади. Чунки инсон ўз танасининг қисми эмас, инсон унинг руҳидир. Руҳ, тана(жисм) деб аталмиш ”машина” ичида рулда ўтирган бошқарувчидир.

 

Қалб (Руҳ) - бошқарув, миянинг ўзидан эмас, бош мия ҳужайраларидан (клеткалари дан) чиқади.

 

Мия ҳам тана ҳужайралари каби унга юборилган буйруқларни бажаради, уларни ҳар хил шаклларда ифодалайди ва оқибатда у, танани бошқарувчи ҳамда моддий дунёда яшовчи, қалб (руҳ) аталувчи кўзга кўринмас қўлнинг қўлқопи бўлиб қолаверади (Қалбни (руҳни) бундай таърифлашда олимлар бир фикрда эмаслар, албатта).

 

Бундан инсонда икки хил табиат, иккита борлиқ мавжуд, деган хулоса келиб чиқади. Улардан энг асосийси, ҳукмрони бу руҳ бўлиб, у абадийдир, иккинчиси, ўткинчиси бу тана бўлиб, у тугашга маҳкумдир. Шундай қилиб, инсонда биринчи борлиқ руҳ абадиятга, иккинчи борлиқ-тана тугашга жўнатилади. Тана тугаб, ўз асоси тупроққа айланса, руҳ эса, қолган дунё билан аралашиб кетади.

 

Бидъатга чўмиб қолган баъзи файласуфлар учун руҳ мавжудлигини исбот қиладиган мисол келтирамиз. Бу мисол ҳаракат билан ифодаланади.

 

Баъзи предметларнинг ҳаракатини, уларнинг бевосита устида ўтириб (уларнинг устида туриб) кузатиш бир мунча қийин, ҳатто баъзида  у  мумкин ҳам эмас. Уларнинг ҳаракати узоқдан кузатилганда яхши сезилади. Масалан, лифтга кирган киши унинг ҳаракатини сезиши анча мушкул. Чунки лифтга чиққан одам айни замонда лифтнинг элементига, бир қисмига айланиб қолади. Лифтдан ташқарида турган киши тирқишлардан қараб унинг ҳаракатини бошқа тинч турган жисмларга нисбатан кузатиши, сезиши мумкин. Худди шу ҳолатни темир йўлда бир текис ва секин ҳаракатланаётган поездларда ҳам кузатса бўлади. Лифт ҳам, поезд ҳам турган жойларидан ёки бекатлардан қимирлаётганда улардан ташқарига қаролмаса уларнинг ҳаракатларини сезиш мумкин эмас. Бу қуёшнинг устида туриб, уни кузатишга ўхшаб кетади. Ваҳоланки, қуёш ҳаракатини ойдан ёки ер юзидан туриб кузата оламиз, холос. Шунингдек, ер юзида яшаб, турли хил юмушлар бажариб, ернинг ўз ҳаракатини сеза олмаймиз. Унинг ҳаракатини эса, масалан ойдан туриб жуда яхши кузатиб бўларди. Бирор нарсанинг ичида ўтуриб, унда бўлаётган ҳаракатни сезиб бўлмайди.

 

Ана шу сабабларга кўра биздан йироқда, ўзимиздан ташқарида ақлий заррачамиз бўлмай туриб замоннинг (вақт, даврнинг) ўтишини қабул қила олмаган бўлардик.

 

Агар бизнинг қабул қилиш (идрок этиш) қобилиятимиз, хусусиятимиз секунд стрелкаси каби сакровчи бир кўринишда бўлганда эди, биз ўша вақт секундларини ҳеч сезмаган бўлардик. Бизнинг идрок этишимиз ҳам секундлар ўтгани каби ҳеч нарсани идрок қилмасдан ўтиб кетаверарди.

 

Бу, инсон борлигининг заррачаси замондан ташқарида абадий мавжудлигини кўрсатувчи ажиб бир хулосадир. Бу заррача замон ўтишини бошқа ердан туриб кузатади, уни идрок ‘тади, аммо унга аралашиб, унинг ичига тушиб қолмайди. Шу сабабдан у кексаймас, чарчамас, кучсизланмас ва ўлмасдир. Тана (жисм) кўмилгандан сўнг ҳам бу заррача яшаб қолади, унинг ҳаёти алоҳида бир хусусиятга ўтади, у замонлар ҳаракатига бўйин эгмайди. Ана ўша заррача руҳдир. Ҳар биримиз ўзимизда унинг борлигини, мавжудлигини, доимийлигини сезиб турамиз. Кўраяпмизки, бу борлиқ, моддий борлиқдан мутлақо фарқ қилади, у замон ритмига мос ўзгармайди, трансформатсияланмайди (бир турдан бошқасига ўтмайди).

 

Бу ички бир ҳолатдир, уни ичдан, кўнгулдан хурсанд, шод бўлганда сезамиз. Ана шундай ҳолат руҳнинг танада қатнашган, борлиқ ҳолати, деб аталади. У шундай бир калит бўлиб, ички руҳий борлиқни, муҳим бир топишмоқни очади. Ана ўшани руҳ, деймиз.

 

Руҳ мавжудлигини исбот этадиган яна бир ҳол, бу инсонда, инсониятда туғма эрк сезгиси борлигидир. Инсон моддий муқаррарлик қонунлари билан бошқариладиган органик ҳаёт рамкасидаги материядан иборат бўлганда эди, унда ўша табиатан эрк сезиши маъносиз бўлиб қоларди.

 

Яхши, замондан ташқарида, ўлимдан кучли, моддий муқаррарлик назариясидан олийроқ инсон руҳи мавжуд экан, қайта тирилиш ҳақида нима айтса бўлади? Ҳозирча ҳеч ким у ёқдан қайтиб келмади; киши ўлганидан сўнг у дунёда нималар бўлиб, нималарни кўришганини сўзлаб беришмадилар. Аммо энг Сўнгги, Охирги, Қиёмат Кун ҳам ҳали етиб келмади; очиқ-ойдин исбот бўладиган, Сўнгги кун ҳақиқий фактга айланадиган замонга бироз муддат бор шекилли.

 

Дарвоқе, қайта тирилиш ҳақида диний ҳақиқат, ақл ва фаннинг тасдиқлари борлигини таъкидлаш кифоя бўлар, деб ҳисоблайман.

- Хуш, ақл ва фан қайта тирилишни қандай йўл билан тасдиқлашади?

- Борлиқ, бутун Олам ҳақидаги маълумотлар, уларнинг ташқий кўринишлари ҳар доим илк бошланғич ҳолат қайтиб туришини, ҳамма-ҳамма бор мавжудотда айланиб туришни кузатиш билан қайта тирилиш ҳам мумкинлигини тасдиқлаймиз. Қаранг, кундуздан сўнг ақшом, ундан сўнгра яна кундуз ва яна шу каби такрорланаверади. Қуёш чиқади, ботади; баҳор, ёз келади, ёздан кейин куз, ундан сўнгра қиш ва шундай чексиз, чегарасиз давом этаверади. Эрталаб турамиз, кечқурун ётамиз, яна турамиз ва яна ётамиз. Бу фактларнинг барчаси борлиқнинг доимий қонунлари, қоидаларидир. Табиатнинг замонда кечаётган бу мустаҳкам доимий қонун ва қонуниятлари ўлимдан сўнг ҳаёт, тирилиш борлигини исботлайди ва тасдиқлайди. Чунки табиатда ҳар бир нарса ва ҳодисалар учун қайтарилиш (қайтиш) ҳоли мавжуддир. Оллоҳ ўзини Илк Бошловчи ва Қайта тирилтирувчи, деб атайди. ”... У силарни ибтидода йўқдан қандай бор қилган бўлса, худди шундай У яратган ҳолига қайтурсиз” (7:29). ”У аввал-бошда барча нарсани Унинг Ўзи яратур. Сўнгра яна қайта яратур” (10:4)-деб таъкидлайди Оллоҳу таоло.

 

Дунёда мавжуд барча нарсалар илк асосига қайтмаяптиларми? Атомдан то галактикагача ўз бошланғич асосларига қайтадилар-ку. Ҳатто маданият (сивилизатсия) ҳам илк кўринишига қайтади. Шунингдек маданият элементлари, майиший ишлар, тарих ҳам ўз бошланғич ҳолатига қайтиш хусусиятига эга. Мана шу каби нарса ва ҳодисалардаги ўз ибтидосига қайтиш қайта тирилиш ва қайта тикланишни исбот қилади.

 

Дунёнинг тузилиши асосида ётган қоида ва қонунларда ҳеч бир хато-камчиликлар белгиси йўқдир. Бу эса, яна ўша қайта тирилишга иккинчи хил исбот бўлиб хизмат қилади. Чунки жуда кичкина заррачалардан тортиб, галактикагача бўлган бутун боқлиқ ўзига хос доимий мустаҳкам қонунларига эга. Улар ана ўша қонунларга асосан ҳаракатлар содир этади. Ҳатто кўзга кўринмас электронлар ҳам ўз хусусиятларига мос қувват (энергия) билан таъминланмаса, улар бир ҳаракат орбитасидан иккинчисига ўта олмайди. Улар айнан тўғри, мақсадга маъқул ҳаракатланмоқлари учун ўзларига зарур қувват миқдорини олмоқлари шарт. Акс ҳолда улар(уларнинг қувватлари кам ёки ортиқча ҳолда) ё керакли орбитага ета олмайди, ёки узоққа ўтиб кетади. Шунақа мукаммал ва мустаҳкам қонунларга амал қиладиган дунёда ҳакамларни (судларни) ё политсия(милитсия)ни сотиб олиш йўли билан бирорта қотил ёки золим ҳукмдор жазодан қочиб қолади, деб ўйлаб бўладими? Мантиқ ва ақл, фаросат ундай гуноҳкор бандалар гуноҳларига яраша жазо олишини тақозо этади. Оллоҳга иймон келтирганлар шундай эканлигига инонадилар. Чин адолат тантана қиладиган оқибат, бошқа дунё бўлмаслиги мумкин эмас! Тафаккур ва виждон буни кўрсатиб турибди.

 

Биз инсонлар, адолатли бўлиш, адолатни излаш, уни севиш ва доим адолатни хоҳламоқ учун яратилганмиз. Бироқ у адолат бу дунёда жуда ҳам кам учрайди. Баъзи адолат ҳисобланиб, қабул қилинган ”ҳақиқатлар” ҳам ниҳоятда нисбийдир. Шу сабабдан кўп ҳолларда бу дунёда адолатнинг йўқлигидан шикоят қиладилар. Ҳақиқатан ҳам бу дунёда адолат йўқ. Чунки кишилар(бандалар) ҳақиқий адолатни ўрнатишга қодир эмас. Дунё фақатгина ноҳақлик ва адолатсизликлардан иборат бўлиши, умуман адолатнинг бўлмаслиги ҳам мумкин эмас-ку, ахир. Шунинг учун донишмандлар, ”Чанқоқлик, сувнинг мавжудлигини кўрсатгани каби, адолатга доим интилиш, унга чанқоқлик, айнан унинг албатта борлигини, унинг ўрин топишини билдиради”-деб ҳисоблайдилар. Бу ёлғончи дунёда чинакам адолат тантанаси сезилмасада, чинакам тенглик, чин ҳақиқат барқ урмаслиги мумкин эмас. Ана шунақа белгиларнинг барчаси қайта тирилишнинг ҳам, содир этилган гуноҳлар эвазига лойиқ жазо вақти ҳам келишини ва у дунё(чин дунё)нинг мавжуд эканлигини исботлайди ва тасдиқлайди.

 

Иймонли, Оллоҳга инонувчилар учун, Унинг қудратига суянадиганлар учун ҳеч қанақа исботларнинг ҳожати йўқ. Чунки уларнинг қалблари пок, у қалбларда шубҳага ўрин бўлмайди. Шу сабабдан улар ҳеч қачон бунақа саволлар билан бошларини оғритиб ҳам ўтирмайдилар.

 

Энди, ”Руҳ, нима ўзи?”-деган саволга тўлароқ жавоб қилиб кўрамиз. Қуръони Каримда, ”Улар сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: ”Руҳ ёлғиз Парвардигорим томонидан инъом этилган нурдир. Сизлар озгинагина билувчиларсиз” (17:85)-дейилган. Бошқача айтганда бу сирдир. Бу сир ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Ажабки, ҳар доим ”руҳ” калимаси билан ёнма-ён ”Менинг Оллоҳим инъоми билан”, деган жумла келади. ”У қулларидан кимни танласа, ўшанга Ўз амри ила ваҳий туширади” (40:15), ”Ўзи хоҳлаган бандаларига Ўз амри ила малаиколарни ваҳий билан туширур” (16:2), ”Оллоҳ амри илагина руҳ ва малаиколар тушурлар” (97:4), ”Шундай қилиб, Биз Ўз амримиз билан сизга Руҳни ваҳий қилдик” (42:52). Кўраяпсизми, ҳамма ерда, ҳар доим ”Биз амр этдик”, ”Оллоҳ амри ила”, ”Унинг амри ила”, дейилмоқда. Бундан Оллоҳ амри руҳ бўладими ёки Унинг сўзи руҳ бўладими, каби савол туғилади? 

 

Оллоҳ Исодан(Унга Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин) сўзлаб, ”... Ё Марям, албатта Оллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямдир” (3:45). ”... Ва У Мариямга Оллоҳ Сўзини ва Унинг Руҳини туширди” (4:171). Бу ерда ”руҳ” ва ”амр” сўзлари бир-бирига синоним бўла оладими? Булар барчаси тахмин, албатта. Ҳақиқатда эса, Билгувчи Ўзидан ўзга ҳеч ким, ҳеч нарса билмайди.

Бундан сўнг баъзи кишиларнинг руҳ билан муомала қилишлари, улар билан сўзлашишлари ва ҳатто ўлганлар руҳларини чақириш каби масалалар ўта шубҳали туюлади. Аслида руҳлар билан муомала ҳодисаси спиритизм(мистик оқим), деб юритилади. У ХIХ асрда аристократик синф орасида жуда кенг тарқалди. Улар, спиритизмга ишонувчилар ҳар хил усуллар билан ва медиумлар воситаси орқали ўлиб кетган кишилар руҳи билан учрашиш мумкин, деб ҳисоблайдилар, унга ишонишадилар.

 

“Ўлганнинг руҳи билан муомала”, деб аталувчи ҳолатни Ҳиндистонлик донишмандлар руҳ қоронғи хонада бўлган вақтда медиумларнинг ўзини тутиш ҳолати, деб, тасдиқлайдилар. Ва у билан муомалада, деб тасаввур этилган руҳ-бу ҳаётий(ёруғ дунёвий) руҳ бўлиб, улар қачонлардир бу дунёда яшашган ўликларнинг сирларини билувчилар бўлишади ва улар ўша сирлар ёрдамида тирикларни масахаралашадилар.

 

Мусулмон суфийлари эса, ўша қоронғи хоналарда руҳ(аллақачонлар ўлиб кетганлар руҳи) эмас, балки медиумнинг айнан ўзи бўлади, холос, деб ҳисоблайдилар. Бу медиум эса, ўлган кимсанинг руҳи билан эмас, балки  жин билан учрашади. У жин эса, марҳум тириклигида унга йўлдош  бўлиб, бунинг ҳисобига жин марҳумнинг сирларини билади. Маълумки, жинлар одатда анча узун умр кўрадилар. Шу сабабдан улар инсон йўлдошларидан кейин ҳам тирик қоладилар. Мана шу жинлар спиртизм сеансларида қатнашадилар ва улар тирикларни масхараламоқ учун марҳум инсон йўлдошларининг овозларини, сўзлашиш одатларини, қилиқларини, характерини ва бошқа хил хусусиятларини  такрорлаб, марҳумларнинг сирларини очадилар. Жинларнинг бу қилиқлари инсонларга душманликда қоидага айланган.

 

Суфийлар, бу ҳолатни дунёвий ҳаётда учраб турадиган ҳодисага қиёс қилишади. Масалан, бирор маъмурий идорага юмуш билан бориб эшик қоқсак, бизнинг ҳузуримизга маъмуриятнинг бошлиғи эмас, унинг бирорта ходими пешвоз чиқади. Чунки у бошлиқ, ахир, ҳар бир эшик қоқувчилар ҳузурига чиқавермайди. Худди шу сингари руҳлар дунёсида ҳам биз билан (“биз эшик қоқувчилар билан”) муомалада бўлаётганлар – бу дунёвий руҳлар бўлиб, улар жинлар ва шулар даражасидагилар дир.

 

Инсон руҳи “барзах”лар (барзах арабча сўз бўлиб, нозик, жонни ачитувчи, зўриқтирадиган жой ёки нарса маъноларини беради, яъни ўлганларнинг руҳлари қиёматгача турадиган макон, дунёдир), деб аталувчи мутлақо бошқа дунёда бўлади. Руҳларни ҳеч қандай йўл билан чақириш имконияти йўқ. Бироқ баъзи қулай ҳолларда улар илгари кимни ёқтирган, севган бўлса ўшаларнинг (тушида ёки очиқдан очиқ ҳам) ҳузурларига келишлари мумкин.

 

Биз спиртизм сеансларининг жуда кўпида қатнашиб, уларни синадик. Аммо у сеансларнинг бирортасида руҳнинг қатнашганини ва у билан муомала қилинганликни исботлайдиган ҳолни учратмадик. Сеанс ўтказувчилар эса, бу ҳақда бирор жўяли далил келтира олмайдилар.

 

Бу фикр бир мунча ҳақиқатга яқин. Аммо бу масала ҳалигача мунозара ва муҳокама учун очиқ қолмоқда. Бу ерда ҳақиқатдан кўра найрангбозлик ва уйдирмалар кўп. Бу ҳақда сўнг сўз, яъни хулосаловчи сўз ҳали айтилмади. Ишонаманки, сен бироз сўнг менинг жинлар ва медиумлар ҳақидаги сўзларим ва ҳикояларим устидан итеҳзоли куласан. Сенда кулиш ва ишонмасликка сабаб бор. Сен ўз қалбингга ишонмайсан-у, яна қандай қилиб сен жинларга ишонасан? Сен Оллоҳнинг Ўзининг мавжудлигига ишонмайсан-у, қандай қилиб, сен Унинг шайтонларига ишонасан?  Сен бундай нарса ва ҳодисаларга ишона олмайсан, албатта.

 

Агар сен бундан бир аср ёки ундан ортиқроқ мукаддам туғилган бўлсанг эди. Ва сенга биров келиб, кўзга кўринмас нурлар бор, улар билан металлни кезиш мумкин, узоқ-узоқ фазоларга учадиган самовий аппаратлар ясаб, уларни учириш, ой юзига йўлдошлар қўндирса бўлади, деганда ёки фототелетайплар ва бошқа бугунги фан мўъжизалари ҳақида айтиб берганда эди, сен фақат кулиб қўя қолмас эдинг. Ваҳоланки, сен қаранглар, деган бўлардинг ва “мана бу одамлар жинни, мана булар ярим ақл, ақлдан озган тизгинини узиб кетибди”, деб бақирган, чақирган ҳам сен бўлардинг. Аммо бугун улар очиқ-ойдин фактлардир. Ҳа, ҳақиқатан шундай эмасми?

                                       

Виждон. 

Энди менинг суҳбатдошим бошқа мавзудан сўз бошлаб, дедики:

- Сиз виждонни қутлуғ бир ҳис, хусусият, ноодатий бир нарса каби тасвирлайсиз. Аслида виждон кишининг инсоният жамиятидаги хулқ-авторини ва атрофини ўраб турган муҳитга муносабатини белгилайдиган маънавий бир хислат ва масъулиятдир. Бу ижтимоий билиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотдир. Уни мисдан ясалган буюмга ўхшатса бўлади. Яъни мис буюмни узоқ муддат созлаб, текислаб, қисиб, босиб, оловда(учоқда) тоблаб чиройли, кўркам буюмга келтиргани сингари, виждон ҳам жамоатчиликнинг таъсирида шаклланган, ижтимоий тобланган, силлиқланган хислатдир. Уни биз ижтимоий маъмурчиликка нисбатан трансформатсияланган хислат, деб биламиз. Ана шундай виждондан фойда келса, биз уни яхши, деймиз. Агар у фақат ёмонликларга ва зиёнга олиб келса уни ёмон, деб атаймиз. Сиз эса, виждонни энг қиммат хазиналаринг каби сақлашга уринасиз.

 

Мен эса, уни эшитиб ўтириб, “ҳа, шундай”, деб юборишга мажбур бўлдим. Аммо шу билан бирга мен унга қуйидагича жавоб қилдим:

- Ҳақиқатан сен виждонни материалистик нуқтаи назардан  бир мунча дуруст ифодаладинг. Ҳа, улар виждонни ижтимоий ҳаётда шаклланган, бақириқлар, ман этишлар ҳокимияти, деб тасдиқлайдилар. Бу уларнинг фалсафаси. Виждонни даврлар, асрлар ўртасида, кишилар ва халқларнинг ўзаро муносабатларида эришилган энг оддий ютуқ, деб ҳисоблаш - бу сизнинг мантиғингиз. Бу ҳақиқат эмас, аксинча бу ундан анча йироқ. Ҳақиқатда эса, виждон-бу Оллоҳ томонидан инсон табиатига юборилган, йўналтирилган нурдир. Шу билан бирга виждон инсон туғилгандаёқ унга берилган амал ва компасдир. У бизни доим ҳақиқатга бошлайди, ижтимоий ривожланишнинг барча даврларида у ярқираб туради ва ўз аксини кузгуда кўргандай аксланиб туради. Виждоннинг ана шундай эканлигини рад этиб бўлмайдиган исботлар бор.

 

Жамият ва ижтимоий ҳаёт, фикр-тафаккурдан узоқ бўлган ҳайвонот дунёсига бир назар солсангчи. Мушукни, унинг ахлоқи, турмушини бир кузатиб боқчи. Мушук ёзилгандан сўнг, булғанган ерни бирор амаллаб ёпиб қўймоқ учун у анча  ташвишланади ва уни албатта ёпади. Мушук бундай ибратли хусусиятни қайси мушуклар жамиятида шакллантирди, экан? У ҳайвон қандай қилиб, тозалик ва ифлослик фарқига этади? Ёки ўша мушук дастурхондан бирор нарсани олиб қочганда, уни ўша ондаёқ тутиб, унинг айби учун жазоламоқчи бўлсангиз, у ўз айбини жуда аниқ сезиб, кўзларини юмуб, сизнинг ҳукмингизни қабул қилишини кузатганмисиз?Баъзи мушуклар ёш болачалар билан ўйнаётиб бирорта уй идишини синдириб қўйса, зудлик билан у ўзини бирор пана жойга олади. Чунки жонивор нотўғри ҳаракат этганини дарҳол сезади. Бундай хусусиятлар бошқа ақл-фаросатдан йироқ ҳайвонларда ҳам учрайди. Бу эса, виждон аталмиш сезгилар туғма эканлигини исботлайдиган маълумотлардир. Маълумки, мушуклар ёки бошқа шу хил ҳайвонлар дунёсида ҳеч қанақа жамият йўқ. Мушук ўз виждоний сезгиларини шакллантирган жамиятда яшамайди. Умуман олганда ҳайвонлар жамияти, жумладан мушуклар жамияти каби тушунчаларнинг ўзи ҳаётда учрамайди, ахир.

 

Жамият атамаси ва шу каби тушунчалар фақат кишилар(инсонлар) жамоасига тааллуқлидир. Жамият, ақлу-фаросат, фикр-тафаккурга эга бўлган инсонларнинг бир-бирилари билан бирга яшашга мослашиш белгисидир.

 

Каптарнинг оилавий содиқлиги, отнинг яхшилиги, унинг ўз эгасига содиқ ва меҳр қўйганлиги, от буни умрининг то сўнгги соатларигача сақлаб қолиши, шернинг мардлиги, унинг ўз ўлжасига ҳеч қачон орқадан ҳужум қилмаслик хусусияти, туянинг баҳаёлиги, яъни у(туя) бегонани сезиб қолса, у урғочиси билан бўлаётган алоқасини ҳам зудлик билан тўхтатиб қўйишини ва ҳ.к. ва ҳоказоларни тафаккур нималигини билмайдиган ҳайвонлар дунёсида кўрсатиш мумкин. Мана шу кабилар барчаси виждоннинг илоҳийлигини кўрсатадиган ва уни исботлайдиган мисоллардир.

 

Ҳайвонлар, бу хусусиятларни қайси жамиятда, қандай ҳайвонлар жамиятида ўрганадилар, экан? Қоҳира сиркида содир бўлган ажиб бир воқеани кўринг. У ерда саҳнада ўйин кўрсатилаётган пайтда жаҳли чиққан шер ўз бошқарувчиси (дрес сировшик)нинг орқа томонидан унга ҳамла қилиб, унинг елкасидан тишлайди ва уни оғир ярадор этади, оқибатда шер бошқарувчи ўлади. Ана ўша воқеадан сўнг шер овқат емай қўяди. У атрофидаги емакларга ҳам, одамларга ҳам аҳамият бермай, ҳаракат қилмай ўз панжараси (клеткаси)га қамалиб олади. Ана шундан сўнгра у шерни ҳайвонот боғига ўтказишиб, у зерикмаслиги учун унинг ёнига яна бир урғочи шерни ҳам киритиб қўйишади. Номардлигидан чуқур қайғудаги шер “меҳмон”ни панжарадан ҳайдаб чиқаради. Шунақа ғам - ғуссали ҳолат бир мунча вақт давом етгандан сўнг, ниҳоят шер ўзининг ўша “гуноҳкор” бармоғини чайнаб ташлайди ва шундай йўл билан у кўнгулидаги ёмон, нолойиқ руҳни чиқарган бўлади.

 

Кўрдингизми, ҳайвонлар ҳам қайғурадилар, руҳан қийналадилар, ғам-ғусса чекадилар, ножўя ҳаракат ва “гуноҳ”лари учун ўзларини ўзлари ўлдиришгача бориб етадилар. Айтингчи, бу шер қайси йиртқичлар жамиятида бундай ибратли қилиқни ўрганди? Йиртқичлар жамиятида (агар у бўлса) одамзотга келтирилган оғир мусибат учун ўзини-ўзи ўлдиришга буюрадиган қонунлар йўқ-ку, ахир.

 

Биз бу мисолда, ҳатто одамлар орасида жуда кам учрайдиган мардлик, адаб ва виждонни кузатмоқдамиз. Шу билан бирга бу ҳол виждон моҳиятини материалистларча ифодалаш ва тасвир этишнинг хато эканлигини кўрсатади.

Биз кўрган ва кузатган воқеаларни аниқ бир ўлчамга, қоидага солиб таъриф этиб бўлмайди. Виждон-бу инсон табиатига, тирик мавжудот табиатига сингдирилган, жойлаштирилган нур, жамият ривожланиши даврлари эса, бу илоҳий нурдан баъзи бир занглар-у, чангларни олиб ташлаб, уни ярқиратади, тозалайди, холос. Жамият тубан кетса, бунинг акси бўлиб, виждонсизлик, қабоҳат юз беради.

 

Шер ва уни бошқарувчи(ўйнатувчи) орасида содир бўлган ажойиб воқеада биз улар ўртасида юзага келган ўзаро муносабат ва дўстлик йиртқичнинг кўнгулини юмшатди, уни тавба қилишга мажбур қилди, унинг илоҳий виждони унга роҳат бермади, деб тушунамиз. Шунинг учун шер мусибат чекди, унда тавба этиш ҳисси уйғонди, ўз қилиғининг чуқур айб, гуноҳ эканлигини сезди, натижада худди одамлар сингари ўзини ўлдиришгача бориб етди. Пайғамбар афандимиз(Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин), айтганлари каби, очиқ ижозат бўлганда ҳам, ижозат бўлмаганда ҳам, “кишилар сенга маслаҳат берсалар-да, ўз қалбинг, юрагингга ҳам қулоқ солиб, у билан маслаҳатлашиб кўргин, албатта”.

 

Шу сабабдан биз ёмондан яхшини, хатодан тўғрини, ижозат этилгандан, ман этилганни ажратмоқ учун махсус тасдиқланган(китоб қилиб босиб чиқарилган) шариат маорифига (таълимига) алоҳида эҳтиёж сезмаймиз. Чунки ҳар бир муслим киши қалбига Оллоҳ шариатини (қалб шариатини) ва аниқ, тўғри тарозуларни жойлаб қўйган. Биз қалбларимизни моддий ифлосликлардан, эҳтирос, зиёнлардан тозалашимиз учун ижтимоий билишнинг суянчларига муҳтож эмасмиз. Бунинг учун қалбимизга Оллоҳ тарафидан юборилган виждон, деб аталувчи соф нур- виждонимиз бор. Виждон бизнинг қалбларимизни ҳамиша ювиб, тозалаб туражак. Шунинг учун, “О, инонувчилар! Агар сиз Раббингиздан қўрқсанглар, У сизга фарқларни кўрсатади”(8:29)-деб хитоб этади Оллоҳу субҳона таоло.

 

Суфий Муҳаммад ибн Абду Жабирнинг кўрсатишича, Оллоҳ бандаларига: “Сенинг қалбингда Менинг вакилим ва сенинг маслаҳатчинг бўла туриб, яна нега мендан хафа бўласан” - деб кўрсатма беради.

 

Виждон – мустаҳкам ҳақиқат ва маънавий донишмандликдир. Қотиллик ҳеч қачон эзгулик бўла олмайди. Худди шунга ўхшаш ўғирлик, ёлғон, зўравонлик, зинокорлик, сўкишишлар, уятсизлик(беҳаёлик), иккиюзламачилик, қўполлик, раҳмсизлик, сотқинлик каби иллатлар ҳам маънавиятга қарама қарши хислатлар бўлиб, улар Оллоҳ таоло дини бутун ер юзига тўла ҳукмрон бўлмагунча шундайлигича қолаверади.

 

Шунингдек, муҳаббат, меҳрибонлик, ҳақиқат, меҳр-шафқат, кечиримли бўлиш, яхшилик, мардлик хислатлари ҳам ҳеч қачон маънавиятсизлик белгигисига айланиб қолмайди. Агар коинот ва ер юзи вайрон бўлиб, Ер шарида ақлу-фаросат бутунлай йўқотилсагина бундай ҳол, содир бўлиши мумкин. ИншоОллоҳ, бундай фалокат ер юзида содир бўлмайди, бундай ҳол ҳеч замон юз бермайди. Оллоҳ субҳону таоло Ўзи қўрқловчидир.

 

Ҳаж маросимлари бутпарастликка кирадими?

Суҳбардошим, қўлларини бир-бирига ишқалаб, иғвокорона илжайиб, тишларини ғижиллатиб, мисоли сўнгги ҳал қулувчи зарбага тайёрланаётган боксчи каби кўзларидан олов чиқариб, менга гапира бошлади:

- Ҳаж маросимлари, бутпарастликнинг, санамларга сиғинишнинг ўзгинаси эмасми? Маълумки, Каъба тошдан ясалган қуруқ бир бино, холос. У бинога суйканиш, унинг атрофида айланиш, тошлар отиш, Сафа ва Марва тоғлари ўрталиғида юришлар, қора тошни ўпиш(тавоб қилиш), етти марта айланма тарихи, етти тошлар, етти марта юриш-бу ҳаммаси сирли “етти” рақамига сиғиниш, яъни қадимги халқлар қўллаган бидъатларнинг айни ўзгинаси-ку, ахир. Ҳожиларнинг киядиган оқ кйимлари ҳам ўшалар жумласига киради. Бордию, диний нафсониятингга тегаётган бўлсам, сендан узр сўрайман. Аммо фанда, илмий тадқиқотлар борасида хафа бўлишга ўрин бўлмаслиги керак, деб мени бироз кузатган ҳолда секин у сўзини тугатди ва ниҳоят у ўз сўзи давомида ичига йиғилиб қолган нафасини чиқариб озгина энгиллашгандай бўлди.

 

Бу масалада жавобим нисбатан тайёр бўлганлиги сабабли мен ҳам ҳеч гапни сезмагандай секин сўзлай бошладим:

- Кичик мавжудотлар катталари атрофида айланма ҳаракатда бўладилар, деган хулоса энг аввал материалистик назарияга тегишли шекилли ёки бу нотўғрими? Қаранг, электрон ядро атрофида, ой Қуёш атрофида, қуёш галактика, галактика яна бошқа ўзидан буюк галактика атрофида айланадилар ва ҳ.к. Бу жараён давом этиб то энг катта, энг буюк, мутлақ катта галактикага кетаверади. Бизнинг тасаввуримизда бу жараён чексиздир. Ана ўша энг буюк, мутлақ катта галактика - бу Оллоҳу субҳону таолодир. Биласанми, шунинг учун биз доим, “Оллоҳу Акбар”-деймиз. Бунинг луғовий маъноси, “Оллоҳ буюкдир” бўлади. Оллоҳдан буюк ҳеч нарса йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Демак, фан ҳам тасдиқлаётгани каби ҳамма жонли ва жонсиз(инсон тасаввурида) нарсалар Унинг атрофида айланмоқлари лозим ва ҳақиқатан ҳам улар Унинг атрофида айланиб турадилар. Дарҳақиқат, бу қонуниятга кўра, сен ҳам қуёш системасининг элементи сифатида беихтиёр Унинг атрофида айланаверасан. Бу ҳам мутлақо сенинг хоҳишингга, хулосаларингга боғлиқ бўлмайди.

 

Бутун Борлиқ, бутун Коинотда, ҳаракатсиз, доимий қимирламас ҳеч нарса йўқдир. Фақат Яратганнинг Ўзи-Оллоҳ қимирламас, фақат У Абадий, Қимирламас, қолган барчаси Унинг атрофида доим узлуксиз айланадилар. Сен яхшигина ўзлаштирган физика фанининг барча катта-ю-кичик қонунлари буни тасдиқлайди.

 

Биз эса, ўз ихтиёримиз ила “Оллоҳ уйи” атрофида айланамиз. Бу уй Оллоҳга сиғиниш учун одамзоти томонидан танланган энг илк, ибтидоий бино, у узоқ замонлардан бошлаб Оллоҳга сиғинадиган жойнинг тимсолига, “Оллоҳ уйи”га айланиб қолди.

 

Сизлар, коммунисталар Москва Кремлида ётган қуруқ жасад арофидан айланмайсиларми? Сиз уни кўкларга кўтариб, бутун инсониятга у ёруғлик, келтирди, деб тасдиқлайсилар. СССР-да ҳатто электр ёруғи берадиган чироқлар ҳам унинг исми билан юритиларди. Агар Шекспир қабри қаердагилигини билсанглар у ерга ҳам югуриб бориб, унинг гўрига сиғинган бўлардинглар. Тошлардан ясалган ва безатилган ҳайкалчаларни номаълум аскарлар(солдатлар) символи ҳисоблаб, уларга гулчамбарлар қўядиганлар, силар эмасми? 

 

Нима учун у ҳолда бизнинг тимсолий ҳаракатларимизга таъна тошини отасиз. Ҳа, биз буюк Пайғамбаримиз(Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин) муборак қабрларини зиёрат қиламиз, тимсолий(символик) тошлар отамиз, Каъба атрофини айланамиз, Сафа ва Марва тепаликлари орасида юришлар бажарамиз. Аммо уларнинг барчаси у ерларга, қабрга сиғиниш эмас, балки у жойларга  иззат-ҳурмат, тимсолий маросимлар ўтказамиз. Улуғ авлодларимиз юрган ерларни қайта эслаймиз, улар бажарган маросимларни такрорлаймиз.

 

Биз туғилгандан то ўлганимизга қадар турли хил юмушлар, ташвишлар билан банд эмасмизми?  Биз ўлгандан сўнг болаларимиз ҳам худди шундай янгидан ўз ташвишларини бошлашади. Ана шу Сафадан бошланган символик саёҳат, жимлик(сокинлик) ёки тугаш-антиборлиқдир; Марвагача эса, ҳаёт ва борлиқни  англатадиган ҳаракатдир. Фалсафа мана шу: тугашдан (антиборлиқдан), бошланишга, сўнгра такрор борлиқдан антиборлиққа такрорланаверади. Бутун яратилганлар ана шундай маятник ҳаракатидадирлар.

 

Булардан сўнг сен, ҳаж маросимларида дунё ҳаракатидаги сирларнинг чуқур символик баёни бор, деб ҳисобламайсанми?

 

Энди сен масхара қилаётган “етти” сонига келсак, бунга жавоб жуда қулайдир. Бу ерда ҳам аввал атрофимизга боқайлик, кундалик турмушимизда ва бошқа ҳолларда етти сони билан боғли нарсаларни бир кузатайлик-чи, нималарни кўрарканмиз. Қаранг, масалан, музикада(до, ре, ми, фа, сол, ля, си) еттита нота бор. Еттинчиси, “си”-дан сўнг улар яна такрорланадилар.  Шунга ўхшаш ёруғлик нурида етти спектр бўлиб, электронлар ядро атрофида еттита доира шаклда жойлашган. Одамзот ҳамласи етти ойдан сўнг тўла ривожланиш даражасига етади. Шу сабабдан етти ойлик чала туғилган чақалоқ яшаб кетади. Аммо етти ойдан илгари дунёга келган одам боласи мутлақо яшай олмайди. Ер юзининг барча бурчакларида ҳафта етти кундан иборатдир. Бироқ бу ҳақда ҳеч қачон, ҳеч ким ўзаро келишув ёки шартнома имзоланмаган. Ана шуларнинг ҳаммаси нималарнидир билдирмайдими? Ёки буларнинг барчаси нуқул тасодифларми?

 

Сен оғайни, қадрдон кишингдан келган хатни ўпиб, тавоб қилмайсанми? Ҳа, шундай қиласан. Бу бутпарастлик эмасми? У ҳолда нега тош ўпасиз, деб бизга таъна қиласан? Маккаю - Мукарамадаги у муборак тошни Пайғамбар афандимиз (Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин) ўз кийимларида олиб келганлар ва уни тавоб қилганлар. Нима учун биз ҳам шундай қилмаслигимиз керак? Бу маросимларда ҳеч қанақа бутпарастлик элементлари йўқ. Биз тошни ўпсак-да, тавоб қилсак-да, биз тошга сиғинмаймиз. Бизнинг ҳаракатимизда ҳеч қанақа тошга сиғиниш ва унинг қудратига ишониш аломати йўқдир. Ҳаж маросимларида буюк, қутлуғ зотни хотирлаш, эслаш, унга чуқур иззат-ҳурматни ифодалашга қаратилган бир тимcол(cимвол) бордир, холос.

 

Ҳаж маросимларида, ҳақиқатан ақлий кузатишни кенгайтирадиган, Оллоҳдан қўрқув ҳисини қалбда қайта тиклайдиган, жонлантирадиган мосланишлар, усуллар мавжуддир. Яланғоч танага(баданга) кийиладиган икки бўлак матога келсак, бу  дунёга юргакда келувдинг, бир парча кафанда кетишингни англатадиган тимcол бўлиб, Парвардигори Олам ҳузурида барча барабардир, деган бир ҳолатни ифодалайди. Биласанки, бизда тўй ва бошқа хил маросимларда кийиладиган кўп қиммат баҳо кийимлар бор ва улар хилма-хилдир. Аммо Оллоҳ ҳузурида, Унинг буюклиги олдида қиммат баҳо кийимлар кийиш ва турли хил безанишлардан воз кечиш ва Унга бўйин эгишни намойиш этишнинг ўзи энг аъло хусусиятдир, ундан ўзгаси ортиқчадир. Бундан ташқари ҳаж кийими оддийгина бўлиб, уни ҳамма кия олади, барчанинг бу кийимни кийишга қурби этади. Бу кийимда ўта мулкдор ҳам, камбағал ҳам, магараж-у, бедуин, гадо-ю, миллионер ҳам, барча баравар. Ҳа, бу кийим Оллоҳ ҳузурида барчанинг бир хил эканлигини кўрсатадиган яна бир белгидир. Кишиларнинг ҳеч бири бу дунёдаги тутган ўрни, мулкига қараб ажратилмайди.

 

Ҳажни бутун мусулмонларнинг ҳар йили бўлиб турадиган буюк бир йиғилиши, конференсияси, деса бўлади. Жума куни ўқиладиган жамоа намозлари ҳам аслида кичик кўринишдаги ҳажни эслатади.

 

Буларнинг барчаси фикр-мулоҳазали киши учун бутларга сиғиниш эмаслиги очиқ –ойдин кўриниб турибди.

 

 

Агар сен мен билан бирга бўлиб, Арафат тоғида, у ердаги ҳажга келган кишиларни кўрганингда эди, миллионлаб иймонли кишиларнинг “Оллоҳу Акбар”, дейишларини, Қуръони Каримни мутолаа қилишларини, йиғлаб-йиғлаб Оллоҳга этган илтижоларини, Оллоҳга меҳр-муҳаббати натижасида уларнинг эриб кетишларини кўрганнгда эди, сен ҳам сўзсиз уларга қўшилиб, бақириб йиғлаб юборганингни билмай қолган бўлардинг. У миллионлаб кишилар ичига сингиб кетиб, Бутун оламларнинг калити қўлида бўлган Жанобларнинг Жаноби - Буюк Оллоҳга одамларнинг бу дунёдаёқ яқинлашганларини, Унга саждаларини ўз танангда сезган бўлардинг.

 

Нима учун Қуръони Карим Муҳаммад (Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин) томонидан ижод этилган китоб бўлмасин?

Менинг суҳбатдошим давом этарди:

- Мен сенинг Қуръонга бўлган ҳурматингни биламан, у қимматли китоб, албатта. Шу сабабдан сени хафа қилмасликка ҳаракат қиламан. Лекин нима сабабдан Қуръонни Муҳаммад (с.а.в.) ўзи ижод этган, деб бўлмайди? Муҳаммаддек (с.а.в.) қобилиятли кишилар Қуръонга ўхшаш китобларни яратиши мумкин-ку. Қуръонни Оллоҳ юборди(нозил қилди), дейишдан кўра, уни Муҳаммаднинг(с.а.в.) ижоди, дейилса кўпроқ мантиққа мос бўларди. Мен Оллоҳнинг осмондан бирор нарса ташлаганини кўрмадим ва билмайман. Оллоҳ, осмондан Жаброил исмли малаикони  пайғамбарларнинг бирортасига китоб топшириш учун юборди, деган гапга бугун биз яшаётган замонда бирорта кишини ишонтириш жуда қийин.

 

Мен ҳам унга тезда жавоб қайтариб, дедимки:

- Аммо биз шундай бир асрда яшамоқдамизки, бу асрда айнан ўша малаиколарнинг кишиларга кароматлар узатадиган кўзга кўринмас қудратлари мавжудлигини исбот этиш ҳам жуда енгиллашди. Чунки ҳозир ер юзида ҳайратомуз ҳодисалар ҳам кўпайиб бормоқда. Ўзи учар ликопчалар(ЎУЛ-НЛО) дЭйсизми, улкан учувчи ликопчаларми, ўзга планеталардан бизгача етиб келаётган ҳар хил жисмлар дЭйсизми ва ҳакоза каби шов-шувлар билан бугун дунё тўлиб тошган. Масалан, аниқ частотада эфир орқали торқатилаётган радио тўлқинлари-чи? Ҳаво орқали турли хил тасвирлар тарқатилмоқда ва улар аппаратларда мақсадга мувофиқ ўлчамларда кўрсатилмоқда. Фотокамералар, қоронғуда кўрувчи кишилар, ой юзига инсон қадамини қўйиши ва ҳ. к. ҳам мўъжизаларнинг, қудратли кучнинг мавжудлигини тасдиқловчи факторларга айланиб қолаяпти.. Шундай экан, Оллоҳ малаиколаридан бирини ўз Пайғамбари-расулига юбориши ва унинг зарур бирор маълумотни ёки қандайдир хабарни унга етказиши ҳеч қандай ҳайрон қоларли ҳол эмас. Ҳақиқатан, Жаброил исмли малаиконинг мавжудлиги, кичкина бир жумбоқ, юқорида таъкидланганидек Оламда ҳар куни содир бўлиб турган жумбоқлар ундан кўп аҳамиятли ва сирлироқдир.

 

Қуръони каримни Муҳаммад алайҳис-салом (Унга Оллоҳнинг марҳамати ва раҳматлари бўлсин) ижод этмаганлигини кўрсатмоқ учун у муқаддас китобнинг ўзига мурожаат этмоқ лозим. У китоб шундай бир ўзига хос жанр ва ифодали тилда ёзилганки, уни бир киши ижоди, деб ҳукм қилиш мумкин эмас. Ундаги чуқур фикрлар, сирлар, ифодалаш тилининг гўзаллиги, метафораси, лингвистик нафислиги, стилнинг чиройлилиги у китоб инсон томонидан ижод этилмаганлигини кўрсатади. Унинг устига Пайғамбарнинг (унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилган бўлсин) саводи чиқмаганлигини, унинг  ўқиш, ёзишни билмаганлигини, ҳеч қачон бирорта сивилизатсиаяли жамиятда бўлмаганлигини, Араб ярим оролидан ташқарига чиқмаганлигини ҳисобга олинса Қуръони Каримдай мураккаб китобни у ёза олмаслиги яна ҳам ойдинлашади. Оллоҳ, Қуръони Каримни ундан эмас, деювчиларга айт, деб буюради: “Айтинг: “Агар силар ҳақ бўлсанглар, Оллоҳдан ўзга кучингиз этган барча бутлар-у ва унда кимни хоҳласангиз ўшани ёрдамга чақирингларда Қуръон сураларига ўхшаш биргина сура келтирнглар-чи!”(10:38). Бу ерда, кимдан хоҳласанг ўшандан, жинлардан, малаиколардан, мутафакир-у, олимлардан, доҳилар-у, донишмандлардан ёрдам ол, сўра, ана уларнинг кўмагида Қуръони Карим сураларига ўхшаш шеърлар тузиб кўринглар-чи, дейилмоқда. Бу чақириқ, бу даъват бугун ҳам ўз аҳамиятини, мантиқини йўқотгани йўқ. Истаган шаввозлар бугунги замонимизда, бугун ҳам уриниб кўришлари мумкин. Бироқ ҳануз ҳеч ким бундай шеър бита олмади, бита олишмайдилар ҳам.

 

Шундай қилиб, биз Қуръони Карим объективлигига қарасак, уни Муҳаммад (Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) ёки бирор бошқа инсон зоти ижод этмагани маълум бўлади. Борди-ю, бу китоб одамзот (масалан, Муҳаммад алайҳис-салом) ижодий маҳсулоти бўлса эди, биринчидан, унда унинг ўз шахсий хусусиятлари, кечмишлари, мусибати-у, қувончлари изини қолдирган бўларди. Бизга маълумки, Пайғамбар афандимиз бир йилда севимли хотинини, жонажон амакисини бирданига йўқотиш каби мусибатларни бошдан ўтказди. Уларнинг ҳар иккалси ҳам унинг энг ишонган дўстлари, суянчлари, унинг ғояси, ҳақиқий дин тарғиботчилари эдилар. Улардан ўзга унинг ҳаётда ҳеч кими, ҳеч қандай суянчи, яқиндан туриб қўлловчиси мутлақо йўқ эди. Уларни йўқотиш Пайғамбар ҳазратлари учун ниҳоятда оғир ва катта, чуқур мусибат эди. Шунга қарамасдан Қуръони Каримда бу воқеалар ҳақида бирорта ишора ҳам учратмаймиз. Шунингдек, Пайғамбар ҳазратларига Иброҳим исми ўғлининг ўлими ҳам кўп қайғу келтирганди. Аммо бу ҳақда ҳам Қуръони Каримда бирорта ҳам сўз айтилмайди. Қуръони Карим бутун инсоният учун яратилган. Шунинг учун ҳам у Муҳаммад алайҳис-салом ҳазратлари яшаш тарзидан ҳоли китобдир.

 

Бундан ташқари Қуръони Каримда Пайғамбар ҳазратларига панду-насиҳат қилувчи, унинг баъзи ҳади-ҳаракатлари ва қилмишлари учун танбеҳ берувчи оятлар ҳам келиб турган. Ҳатто Қуръони Каримда Пайғамбарга нисбатан баъзи таъналар учрайди. Масалан, Пайғамбар ҳазратларининг кўзи ногирон кишига муносабати ҳолини бир эсланг. Бу ҳақда Оллоҳ Қурайишлиларга мурожаат этиб, “У(пайғамбар алайҳис-салом) ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун қош чимирди ва (ундан) юз ўгирди(қайтиб кетди). (Эй Муҳаммад) сиз қаердан биласиз, эҳтимол у покланарди. Ёки панду-насиҳат оларди-да ва сўнг бу панд-насиҳат унга ёрдам этарди”(80:1-4)-дейди.

 

Баъзан Қуръони Каримда Пайғамбар ҳазратларига танбеҳ берилади: “Бирон пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича, асир олиш жоиз эмас эди. (Эй мўминлар), сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз. Оллоҳ эса охират(неъматлари сизларники бўлиши)ни истайди. Оллоҳ қудратли, ҳикматлидир. Агар Оллоҳнинг ҳукми азалийда ёзиб қўйилмаганда эди, албатта сизларга товон олганларинг сабабли улуғ азоб этган бўларди”(8:67-68).

 

Баъзида эса, Қуръони Карим Муҳаммадга(Унга Оллоҳнинг шафқату-раҳматлари бўлсин) шундай кўрсатмалар берадики, ҳеч бир муаллиф ҳеч бир замон ўзига-ўзи бундай дея олмаган бўларди. Масалан, “Айтинг: “Мен пайғамбарлар янги-биринчиси эмасман. Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нималар қилинишини билмасман(яъни ғайбдан хабардор эмасман)”(46:9)-дейилади Қуръони Каримда. Ўзини Оллоҳнинг расули ҳисоблаган киши ўз ихтиёри билан ўзига ва умматларига нималар бўлишлигини билмайман, деб шунчалар очиқдан-очиқ айтиши мумкинми? Бундай баёнотлар унга эргашувчиларни ундан бездирган, унинг ўзига ишонсизлик уйғотган бўларди, албатта. Кўринаяптики, Оллоҳ олдида пайғамбар ҳам бир бандадир, Оллоҳнинг қулидир, холос.

 

Яҳудийлар, Қуръони Каримнинг айнан шу еридан фойдаланишга уринишадилар. Улар: “Ўзи ва биз билан нима қилинишини билмайдиган пайғамбардан ҳеч қандай фойда йўқ. У ҳам ҳаммамиз каби ўзгаларга фойдаси тегмайдиган бир одам”, деб асослашга уринишади. Кўраяпсанми, китобни ўзи ижод этган киши ҳеч замон бунақа оятларни тузмаган бўларди. Иккинчидан, Қуръони Карим матнини синчиклаб ўргансак, унда фикрларнинг янгилигини, оятларнинг мусиқий ифодаланишини, тилнинг кенг ифодалигини, метафоранинг бойлигини, сўзларнинг чуқур маънолигини кузатамиз. Бунақа гўзал бир ижодий маҳсулаот араб адабиётида Исломгача ва ундан сўнг ҳам учрамайди. Ҳозир эса, араб тили поэтик, прозаик ва Қуръони Карим тили каби  учта кўриниш олган. Шундай қилиб, Қуръони Карим тили араб тилининг поэтик ва прозаик кўринишидан жуда фарқ қилади. Ҳар бир тилдаги қўшиқларнинг мусиқийлиги, ритм(вазн), қофия, ўлчам ва бошқаларга болиқ бир ҳолдир. Қуръони Каримнинг мусиқийлиги эса, қофияларга боғлиқ эмас, мусиқийлик китобнинг ўзига, унинг асосига жойлаштирилган, ички бир алоҳида мусиқийликдир. Бу ерда мисоллар келтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки араб тилини чуқур билмаган киши уларни тушунмайди.

 

Қуръони Карим оятлари бир хил оҳангда янгирамайди. Масалан, сўз ҳафв-хатар устида кетаётган бўлса, оятлардаги товушлар тоғдан нураб тушаётган тошларнинг ёки темирни кесишдаги товушни эслатиб, қулоқни қоқиб туради. Мана масалан, бир оятда: “Дарвоқе Биз уларнинг устига наҳс кунида бир дашатли бўрон юбордикки, у одамларни гўёки улар суғуриб олинган хурмо(дарахти)нинг таналаридек юлиб-учириб кетур” (54:19-20)-дейилади. Таржимада, яъни ўзбек/рус сўзлари билан араб сўзларининг оҳангини, мусиқий овозини ифодалаш ўта қийин ва амалга ошириб бўлмайдиган бир юмушдир. Аммо мисол шаклида келтирилган оятда қўлланилган, “сор-сор”-га ўхшаш сўзлар ғувуллаш маъносини, “мункъар” эса, ағдариб ташлаш мазмунини англатади. Бу сўзлар арабча оҳангда анча қўпол эшитилиб, худди тошлар ағдарилиб тушаётгандай қулоқни қоқиб олади, яъни қулоқни ўйиб туради.

 

Табиий фалокатлар ҳақида гап кетганда, масалан, бутун олам тошқини ҳақидаги фикрлар қисқа, кесилиб, телеграфдан берилаётган хабарларга ўхшаб чиқади. Масалан, мана бу оятдаги каби: “Айтилган эди: “Эй ер, сувингни ютгил; эй само ўзингни тутгил! Ва сувлар кетди ва каромат содир бўлди” (11:44)-каби жаранглайди.

 

Буларнинг барчаси жумлалар тузишдаги, уларда сўзларни жойлаштириш, сўз ва иборалар танлашдаги ўта усталикни, буюк даражада моҳирликни кўрсатади. Тилнинг ёрқин ва кенг ифодалиги, сўзларнинг енгил ва қийналмасдан айтилиши, поэтик ифода Қуръони Каримда энг юқори даражада мукаммал кўринишга кўтарилган.

 

Агар Қуръони Карим яна-яна чуқуроқ таҳлил қилинса, ундаги фикрларнинг мислсиз нозик танланганлигини, услубу-диднинг нафслиги, композитсияларнинг тенгсизлиги, бой метафоризми такрор-такрор намаён бўлаверади.  Бу муқаддас китобда ҳар бир сўз айнан ўз ўрнида турганини кўрасиз. Бутун китоб бўйлаб бирорта сўзни ўз ўрнидан бошқа ерга ўтказиб ёки уни бошқа бирор эквиваленти билан алмаштириб бўлмайди. Ҳар бир сўз миллионлаб сўзлар ичидан синчиклаб текширилиб ва чуқур ўйлаб танланган. Бу ерда оддий муомалада жуда кам учрайдиган ниҳоятда нафс тил иборалари ишлатилган. Бундай услуб, бундай поэзия инсоният маданий тарихида учрамайди. “Биз ҳосилдор шамоллар юбордик, осмондан сув(ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик” (15:22)-деб келади Қуръони каримда. Илгарилари бир мунча бошқа маънода, яъни шамоллар булутларни ҳавога кўтаради ва бирор йўналишга ҳайдайди, булутлардан тушган ёмғир ерни суғоради, уни ҳосилдор этади, деб тушунтириларди ва шундай қабул қилинганди. Бугун эса, ҳодисанинг айнан Қуръони Каримда кўрсатилгандай содир бўлиши аниқланган. Шамоллар булутларни мусбат магнит қутбларидан ҳайдаши бугун фанга маълум бўлди. Мусбат қутбдан ҳайдалган булутлар манфий магнит қутбига бориб у ердаги булутлар билан учрашади, ундан чақмоқлар ва ёмғирлар вужудга келади. Бу тўла маънода алоқа-муносабат сўзининг ўзгинасидир. Шамоллар қарама-қарши жинсли гул чангларини гуллардан гулларга келтириб, ҳақиқий маънода уларни ҳосилдор этади.

 

Шундай қилиб, оятда айтилган “ҳосилдор шамол” ибораси тўғридан - тўғри ҳам, кўчирма маънода ҳам ерида ишлатилганлиги илмий жиҳатдан ҳам тўғри келиб турибди.

 

Бошқа оятларда ҳам сўзлар ва жумлалар танлашда маҳоратнинг, усталикнинг юқори даражасини кузатамиз. Масалан, “Мулкларингни ўртада ноҳақ бўлманглар, сўнгра уни қозига туширасилар, бировнинг мулкини ўзлаштириш жиноят, буни яхши биласилар” (2:188). Бу ерда, “берасилар” ёки “узатасилар” эмас, айнан “туширасилар”, дейилмоқда. Чунки “туширилмоқ”, демак, у мулк пастга тушади; уни кўрадиган ва ундан олиши мумкин бўлган ҳакам(суд, судя) мансаби юқори бўлса-да, унинг қилимиши, пора олиши, пора оладиган қўли паст. Шунинг учун ўзаро ноҳақ бўлиниш натижасида мулкнинг бир қисми ўша пасткашга тушади. Ҳакамнинг қўли паст бўлганидан унинг қилимиши ва ўзи пасткашдир. Қуръони Карим ҳақиқатан фикрларни силлиқлайди, нозик таҳрирдан ўтаказади. Ўша пора оладиган қўл чиндан ҳам пасткаш қўл. Ана шундан ўхшаши йўқ пасткашлик тарзи (образи) ибораси туғилади. Асл маъно шуки, пасткашликда, олчоқликда, қабиҳликда порахўрга тенг ҳеч бир жиноят йўқдир.

 

Урушга даъват этилган бир оятда, “Нима сабабдан силар “Оллоҳ йўлида урушга отланинглар”-дейилганда ўзларингни чарчаганликка солдинглар, ерга ётиб олдинглар” (9:38)-дейилади. Бу ерда Қуръони карим “тассакъалтум” (секинлатмоқ) сўзи ўрнида “ассакъалтум” сўзини, яъни “чарчаб, толиб ерга ётиш”-ни ишлатади. Чунки иккинчи сўзда ҳарфлар бир-бири билан қўшилиб кетиб, букилган ҳолда ёзилади. Шу сабабдан бу сўз  қўрқоқларни ифодалаш учун, уларнинг қўрқувдан пастга йиқилиб, ўзларини ерга ташлашларини тасвирлаш учун қўлланилмоқда. Букик ҳарфлар ўша қўрқоқларнинг қамотларига мос танланмоқда. Камбағаллик ва ночорликдан фарзандларидан воз кечмоқчи бўлган ота-оналарга ҳам икки хил кўринишда оят нозил бўлган. Уларнинг бирида, “Камбағал бўлганларинг учун болаларингни ўлдирманглар, биз сизни ҳам, уларни ҳам боқамиз”(6:15)-дейилса, иккинчи оятда, “(Эй инсонлар) болаларингизни йўқчиликдан қўрқиб ўлдирмангизлар – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ўзимиз ризқ берурмиз” 17:31)-дейилади. Бу икки оятда ҳам “болаларингни ўлдирманглар”, дЭйилаётган бўлса-да, улар бир-биридан жуда фарқ қилади. Чунки бу оятларнинг биринчиси ҳозир, шу замонда Эйишга ҳеч вақоси йўқ камбағалларга қаратилган. Шу сабабдан Муқаддас китобда аввал “Сизни ҳам”, дейилмоқда, чунки ота-оналарда ҳеч нарса йўқ; сўнгра “уларни ҳам” (фарзандларни ҳам), дейилмоқдаки, бу билан фарзандлар ҳам оч қолмаслиги ваъда қилинмоқда. Иккинчи оят эса, бутунлай бошқа ҳолатга боғишланган. Бу ҳолда ота-оналарнинг ҳозир, шу фурсатда еб-ичадиган қурби бор, аммо болалар кўпайса, яъни яна фарзандлар туғилса, уларни боқа олмаймиз, деб қўрқишади. Шунинг учун бу оятда аввал “уларга берамиз”, деб фарзандлар туғилса, қўрқманглар, биз уларга керагини, уларнинг ризқини берамиз, сизнинг улушингиз, қўлингиздаги камайиб қолмайди, дейилмоқда. Бунақа даражада аниқлик, зийраклик билан тасвир этиш инсонлар тарафидан ижод этилган китобларда учрамайди.

 

Ибора, ифода ва жумлалардаги сўзларнинг олдинга ёки орқага ҳаракат (силжиш)лари ҳам аниқ бир мақсадга мос бажарилади. Қуръони Каримда баён этиладиган воқеалар, улар ҳаётда қандай тартибда содир бўлса, худди ўшандай тартибда келтирилади. Масалан, оилага оид жойларда эркак аввал кўрсатилади. Чунки оилада эркак оиланинг суянчи, оилани боқувчи ва уни қўрқловчидир. Шу сабабдан оилага боғишланган оятларда доим эркак олдин тилга олинади. Зино(нигоҳни ноқонуний бузиш, ўйнаш тутиш) ҳақидаги оятда эса, аёл аввал кўрсатилади. Чунки бундай воқеаларда аёлда айб кўпроқ ҳисобланади. Одатда аёллар ўз енгилтакликлари, ноўрин ҳадди-ҳаракатлари билан эркакларни ўзларига жалб қиладилар. Шунинг учун бунақа воқеаларга боғишланган оятларда аёллар аввал келади.

 

“Зинокор аёл ва эркак –улардан ҳар бирини юз дуррадан уринглар” (24:2). “Ўғри эркак ва ўғри хотинни ўғрилик қилганлари учун бармоқларини кесиш билан жазоланглар” (5:42).

 

Эшитиш ва кўриш ҳақидаги оятлар ҳам худди шунга ўхшаш тартибда баён қилинган. Ҳар доим эшитиш, кўришдан олдин келади. Масалан, Қуръони Каримда эшитиш ва кўриш ҳолатлари 16 марта кузатилади: “... ва сизга эшитиш учун қулоқ, кўриш учун кўз ва юрак(дил) берди” (16:78). “Биз уларга қулоқ, кўз, юрак бердик” (42:25). “Уларни кўтар ва уларга кўрсат” (19:39). “Эшитиш, кўриш, юракнинг ҳар бири учун сўралиши ҳақ”(17:8). “Яширинсангиз қулоғингиз, кўзларингиз гувоҳлик бермайдиган шаклда яширининг” (41:21). “Унинг ўхшаши йўқ, У – эшитувчи, кўрувчи” (42:9).

 

Келтирилган оятларнинг барчасида эшитиш кўришдан илгари келмоқда. Чунки ҳақиқатан ҳам эшитиш кўришдан ўткирроқ, тезроқ, тўлароқ, мукаммалроқдир. Биз жинлар ҳақида кўп эшитганмиз, аммо уларни кўрмадик. Пайғамбарлар Оллоҳ билан сўзлашдилар, лекин уни кўрмадилар. Муҳаммад алайҳис-салом (Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилсин) Қуръони Каримни фақат эшитиш орқали қабул қилди. Она ўз боласини, бошқа бир тўда болалар ичида бўлганда унинг овозидан тез ажратади, кўпчилик орасидаги боланинг юзини тезда илғаб олиши-кўриши эса,  анча қийинлиги аниқ. Одам ухлаганда ҳам эшитиш қобилияти ёпилмайди. Қулоқ ва кўз анатомиясини ўрганганлар яхши билишадики, қулоқ тузилиши кўз тузилишига нисбатан анча нозик ва сезувчанроқдир.

 

Фарзандлардан аввал мулкнинг кўрсатилиши ҳам айнан шу фалсафага қурилган. “ У кунда Оллоҳ ҳузурига бузилмаган, тоза қалб билан келишдан ўзга ҳеч нарса, мулклари ва ўғиллари (болалари) фойда бермас” (26:88-89). “Сизларнинг мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз фақат бир фитна-имтиҳондир, холос. Улуғ ажр-мукофот эса ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридадир” (64:15). “... Оллоҳ ҳузурида мулк ҳам, фарзандлар ҳам ҳеч қандай фойда келтира олмайди: улар фақат ўт билан дўстлашадилар, улар у ерда абадий қоладилар.”(3:12). “Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликлар, деб ўйламайдиларми? Йўқ, Улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун  қилинаётганини) сезмайдилар” (23:55-56). “Бас, уларнинг мулки ва болалари сизни қизиқтирмасин! Оллоҳ ўша мулк ва болалар сабабли уларни бу-ҳаётий дунёда жазолайди” (9:55). “Бу ёруғ дунёдаги ҳаёт, ёлғончи, ўткинчи ҳаётлиги, ўзаро кирди-чиқди, бир-бирларидан фарқ қилишга ҳаракат қиладиган, бойлиги, мулкининг, болаларининг кўплиги билан ажралиб туришга интилувчи турмуш эканлигини биласизми? Булар барчаси ёмғирдан сўнг питирлаб чиқадиган кўзиқоринларга ўхшаб, фақат улар Оллоҳга ишонмовчиларни асир қилади” (57:19).

 

Шунга ўхшаш мисолларни Қуръони Каримда жуда кўп учратиш мумкин. Бу оятлардаги сирлар шундаки, кўпгина кишилар фарзандларидан ҳам молу-мулкини юқори қўядилар, яхши кўрадилар. Қуръони Каримда келтирилган ибора, ифодаларнинг грамматик тузилишида ҳам кўпгина сирли маънолар яширинган. Масалан, мана бу оятда, ”Агар иймонли иккита халқ бир-бири билан урушмоқчи бўлсалар, унда бирини бошқаси билан яраштириб қўйинг” (49:9). Бу оятда аввал бошда “иккита халқ”, деб якка-якка айтилган бўлса, кейин “урушмоқчи бўлсалар” кўринишида кўпликка ўтилмоқда ва яна яраштиришга келганда “бирини иккинчиси билан яраштириб қўйиш”, яъни фақат иккита алоҳида-алоҳида халқ ҳақида фикр юритилаяпти. Масала шундаки, у икки халқ уруш бошлашса, улар қўшилиб кетиб кўпчилик бўлади. Шунинг учун ўша жойда ибора кўпликда берилаяпти. Ярашганда эса, улар ажралиб яна иккита алоҳида гуруҳ бўлиб бирлик шаклини олади. Шу сабабдан жумланинг иккинчи қисмида фикр иккита халқга қората айтилади. Шунинг учун бу оятда бир кўплик ва яна қайтиб иккилик шаклда ифодаланмоқда. Ҳар бир кўмакчи ва боғловчилар ҳам Қуръони Каримда ниҳоятда мос жойларда ўз аҳамиятига қараб ишлатилади ёки улар ишлатилиш ўринларига қараб хилма-хил аҳамият касб этади. Масалан, бир қатор оятларни кузатиб боқайлик-чи: “Сиздан сўрайдилар: “қурбонликка нима берайлик, қанақа нарсаларимизни қурбон қилайлик?” “Айтинг: мулкингизнинг энг яхшисини” (2:219); “Улар (Эй Муҳаммад), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдлар. ”Айтинг: “Руҳ-жон ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлар (каромат)дандир” (17:85)”; “Сиздан ойнинг янгиланишлари ҳақида сўрашади. Айтинг: “Улар (ойлар) одамларга вақтни, ҳаж ва байрамларни белгилашлари учун хизмат қилади” (2:189). 

 

Қуръони Каримда “Айтинг” калимаси тез-тез учраб туради. Масалан, бир оятда ўқиймиз: “(Эй Муҳаммад), улар тоғлар(қиёмат кунида қандай бўлиши)  ҳақида сўрайдилар. Бас, айтинг: “Парвардигорим уларни жойларидан силжитиб, (қум каби) сочиб юборадилар” (2:105). Бу оятда эса, “Бас айтинг”, дейилаяпти, бунинг сабаби шундаки, бошқа саволлар илгари сўралиб бўлинганди. Тоғлар ҳақида ҳали савол берилмаганди. Бу Буюк Ҳакамнинг сирларидан бири. Шунинг учун энди “Бас” боғловчи ишлатилмоқда. Чунки Қиёматда (охиратда), яъни Буюк Маҳкама бўладиган Кунда тоғларнинг кулма-пахун бўлиб учиб кетиши мумкин, албатта.

“Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўраган замон, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуоларини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар” (2:186)(182). Бу ерда “Айтинг” калимаси ишлатилмайди. Чунки бу оятда масала бевосита Оллоҳга тегишли, Оллоҳ ўз номидан сўзламоқда. Шу сабабли Оллоҳ Ўзи учун Ўзи жавоб қилишга ҳақли.

 

Сураларда “Мен” ва “Биз” олмошларнинг ишлатилиши ҳам турли хил маъноларни англатади. Масалан, бирданига бир қанча илоҳий хусусиятлар лозим бўладиган ҳаракатларда, одамнинг яратилиши, китоблар тушириш ва уларни сақлашга ўхшаш ҳодисаларда Оллоҳ кўпликда гапиради: “Албатта бу билимни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз” (15:9). “(Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизларни яна қайта яратишга (охиратда) қодир эканлигимизни тасдиқ этмайсизларми?!” (56:57). “Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз Яратувчимизми?!”(56:58-59). “Биз уларни яратдик ва (барча) аъзоларини мустаҳкам қилдик ва хоҳлаган вақтимизда (уларни ҳалок қилиб, ўринларига) ўзларига ўхшаганларни алмаштириб қўюрмиз” (76:28).

 

Юқоридаги оятларда қўлланилган “Биз” олмоши одамзотнинг яратилишида бир қатор илоҳий хусусиятларнинг бирданига бирга қўшилиб ишлатилаётганини ифодалайди.

 

Оллоҳ ва унинг бандаларидан бирортаси билан бўлган суҳбат(сўзлашув) ҳақида гап кетганда эса, шахсий олмош ишлатилади. Масалан, Оллоҳнинг Мусо алайҳис-салом билан сўзлашувида: “Дарҳақиқат, Мен Оллоҳдирман. Бас, сен Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўла-тўкис адо қил!” (20:14)-дЭйилиб, фақат шахсий “мен” олмоши қўлланилмоқда. Чунки бу ерда фақат Оллоҳнинг Ўзи қатнашмоқда.

 

Биз Қуръони Карим тилининг нафислигини чидам(чидаш-cабр) ҳақидаги иккита оятда ҳам учратамиз. Уларни фақат биттагина ҳарф(артикл) “л” ҳарфи бир-биридан ажратади, фарқлайди. “Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга этган балоларга сабр (чида) қил. Албатта, мана шу ишларинг мақсадга мувофиғидир” (31:17). “Албатта, ким (ўзига этган азоб-азиятларга) сабр қилса(чидаса) ва (интиқом олмай) Оллоҳ учун кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу иш ишларнинг мақсадга мувофиғидир” (42:43).

 

Биринчи оятда сабр(чидаш) оддий ифода талаб қилса, иккинчи оятдаги сабр(чидаш) чинакамига сабрли, иродали бўлишни талаб қилади. Иккинчи оятдаги сабр этишни кучлантириш, одамларнинг адолатсизлиги оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган озор-азиятлар бўлганлиги учун ҳам зарурдир. Бу ҳолда ҳақиқатан ҳам алоҳида бир ирода билан сабр қилмоқ зарур. Чунки сенга адолатсизлик қилганларга жавоб қайтарганингда атрофингни бир мунча ташвишга солишинг мумкин. Шу сабабдан, атрофни ҳисобга олиб, сенга ноҳақ озор берганни афв эта олиш, жаҳлга ҳай бериш каби сабр – тақот ва чидамга эга бўлмоғинг зарур. Яъни ачиғни ичга ютиш лозимдир. Бу эса, ҳақиқатан катта ирода ва сабр талаб этади. Биринчи оятдаги сабр (чидам)-бу тақдирга тан бериш, тақдир тақозоси ила учрайдиган ташвишларга чидаш, сабр этиш ҳақида бормоқда. Бу албатта, иккинчи оятдагидан бутунлай фарқ қилади.

 

Ўша “л” ҳарфи бошқа оятларда ҳам худди шу маънони амалга оширади: “Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдинглармИ? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукур қилмайсизларми?!” (56:68-70). “Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни сизлар ундириб-ўстирурмишсизлар ёки Биз ундиргувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик”(56:63-65).  

 

Шундай қилиб, бу ерда ҳам биринчи оятда “Биз хоҳласак”- дейилса, иккинчисида, “биз хоҳласак, албатта ... қўйган бўлур эдик”-дейилади. Чунки ёмғирнинг сувини шўр қилиш ёки умуман ёмғир ёғдириш бирор бандасининг қўлидан келмайди. Шу сабаб биринчи оятда хоҳишни кучайтиришга ҳожат йўқ. Иккинчи оятда ифода этилган масалада эса, экинларни паймол қилиш, уларни йўқотиб ташлашни бажарадиган бирорта чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун бу ерда хоҳиш, ҳаракат кучайтирилмоқда. Бу кучайтириш арабчада ўша “ҳақиқатан” маъносини берадиган “л” ҳарфи(артикл) ёрдамида амалга оширилади.

 

Тилнинг нозиклик хусусияти Иброҳим алайҳис-салом(унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) хусусиятларини таърифлашда ўз кўринишини яна намойиш қилади: “У мени ўлдирур, сўнгра (Қиёмат кунида қайта) тирилтирур” (26:81). “Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур” (26:79).

 

Масала тўйдириш ва қондириш ҳақида кетаётганда Оллоҳнинг “Ўзигина”, деб таъкидланмоқда. Чунки бундай вазифани бажаришни даъво қилувчилар чиқиб қолиши мумкин. Биринчи оятда, яъни ўлдириш ва қайта тирилтириш масаласида бундай таъкид йўқ, чунки бу юмуш Оллоҳдан ўзга ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.

 

Шу сингари тилнинг латофатини, қулайликларини кишиларнинг ўзаро муомалаларида ҳам кўплаб учратамиз. Масалан, Оллоҳ мусулмонларга, “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (2:152)-дейди. “Эй бони Исроил, сизларга инъом неъматимни ва сизларни бутун оламда афзал қилган пайтимни эсланглар!” (2:47). Маълумки, яҳудийлар ҳаётий майда-чуйдаларга мослашган, манфаатпарастлик руҳи кучли бир халқ. Шу сабабли улар Оллоҳни ҳам фақат ўз шахсий фойдалари учун аниқ бир мақсадларига мос эслайдилар. Мусулмонлар эса, аксинча фақат Оллоҳ учун, Унга чексиз муҳаббатларидан келиб чиқиб , Оллоҳдан, Унга ибодатдан бошқа ҳеч бир мақсадни, манфаатни кўзламасдан Уни эслайдилар.

 

Худди шу каби олимлар ва тарбиячи-ўқитувчиларга қарата, “Мулоҳазалилар, Мендан қўрқинг”(2:193). “Ёнилғиси одамлар ва тошлардан иборат оловдан қўрқинг” (2:22)-дейилади. Бу ерда мулоҳазали олимларга фақат қўрқинг, дейилса, бошқаларга одамлар-у, тошлар ёнаётган оловдан қўрқинг, дейилаяпти.  Чунки баъзи саводи кам чиққан, фикр – мулоҳазаси паст кишилар Оллоҳнинг ҳар қандай оловдан қудратли эканлигини яхши тушуниб етмайдилар. Олимлар эса, масалани яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам Оллоҳ бу икки гуруҳга икки хил мурожаат қилмоқда.

 

Шайтон(иблис) ҳам ўз қасамида, “Энди Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман”(38:82) каби сўзларни ишлатади. Чунки бошқа ҳеч нарса қила олмаслигига кўзи етарди. Шунинг учун ҳам у иблис Оллоҳнинг Буюклигига онт ичиб, у ҳам бандаларни оздира олиш даражасини намойиш қилмоқчи болаяпти. Хоҳлаган ишонсин, хоҳлаган ишонмасин Оллоҳ бизнинг Унга сиғинишимизга муҳтож эмас. Парвардигоримиз айтаяптики, “Улар жаҳаннамда, булар эса жаннатда, аммо Мен бундан хафа ҳам, хурсанд ҳам бўлмайман, ташвишланмайман. Ана шу ҳолат Иблис учун якка-ягона тирқиш бўлиб қолди. У шу тирқишдан суқилиб кириб, бандаларни Ҳақ йўлдан оздиришга, ундан адаштиришга, шивир-шивир, миш-миш қилиб уларни аврашга ҳаракат қилади. Шунинг учун Иблис, “Сенинг қудратингга қасамки”, дейишга мажбур. Чунки Иблиснинг имкониятлари жуда чекланган. Иблис(шайтон) яна: “... Қасамки, мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларнинг олдиларидан ва ортларидан, ўнгу-сўлларидан келиб уларни (тўғри йўлдан) оздирурман ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан” (7:16-17)-деб такрорлайди. Кўраяпсизми, Иблис ўз сўзида оламнинг тўртала тарафини ҳам санайди. Аммо устидан(юқоридан) ва тагидан(пастдан), демайди. Чунки юқори – бу Оллоҳнинг буюклиги, паст эса, бандасининг яратганга илтижоси, саждаси, мўмунлик даражасидир. Оллоҳ буюклиги қаршисида мўминлар эгаллаган паст жойда уларнинг олдига тушмоқ учун Иблисга ўрин йўқдир.

 

Иймонлилар Оллоҳга сиғинадиган, Унинг жамолига яқинлаштирадиган йўлларни Иблис мен севган ер, деб ҳисоблайди. Чунки бу ерлар яхши, эзгу ишлар йўли, дуолар, зикрлар, намозлар ўқиладиган жойлардир. Иблис ана шундай жойларда бўлиб, кишиларни(бандаларни) оздиришга, уларни тўғри йўлдан чекинтиришга уринади. Намоз ўқиш, ибодат қилишларини тўхтатиб қўйишган, кайфи-сафолар авжга чиққан, ичкиликбозлик, бузғунчиликлар бўлаётган жойларда шайтоннинг бўлиши шарт эмас. Чунки ундай жойлардаги кишиларни йўлдан оздиришга ҳожат қолмаган. Улар аллақачон тўғри йўлдан, Ҳақ йўлидан чиқиб бўлишганлар. Уларда, у бандаларда Шайтонга зарур ҳеч вақо қолмаган. Мулоҳазали ўғри бўм-бўш, ҳеч нарсаси йўқ уйнинг атрофида айланиб, вақт сарфлаб юрмайди.

 

Қуръони Каримда аввал афв ва ундан сўнг жазо келади. Бош сурада, “Меҳрибон ва  раҳмли Оллоҳ билан”-дейилади ва ундан сўнгра “қиёмат кунининг эгаси- подшоҳи”-деб келади. Оллоҳ Ўзини доим хоҳласа афв этади, хоҳласа жазолайдиган кўринишда характерлайди. Аммо Оллоҳ ҳар қандай ҳолда ҳам бандаларига ўта меҳрибон ва шафқатлидир.

 

Иккита махсус ҳоллардан ўзга барча жойларда афв жазодан илгари келади. Бири ўғирлик қилгани учун қўли кесиладиган ўғри жазоси ҳақида гап кетганда, ”У зот  Ўзи истаган кишисини азоблаб, истаган кишисини мағфират қилишини билмадингизми?” (5:40)-дейилади. Чунки ўғрининг қўлини кесиш бу дунё жазоси бўлиб, бундан сўнг охиратда афв бордир. Иккинчиси, яъни афвдан аввал жазо кўрсатилиш ҳолати Қиёмат Кунида, христианларнинг Оллоҳга сиғинишдан бош тортганликлари ҳақида бўлиб, Исо(унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) билан Оллоҳ ўртасида суҳбатида учрайди. Масалан, Исо дейди: “Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат ва ҳикмат Эгасидирсан”(5:118).

 

 Исо алайҳис-салом, аввал “Сен мағфират қилсанг”-демайди, чунки одоб юзасидан дабдурустдан афв(мағфират) сўролмаяпти. Чунки христианлар Оллоҳ ҳузурида катта гуноҳкордирлар, улар Унга сажда қилиш ва иймон кетиришдан бош тортган эдилар.

 

Китоб тилининг мослашувчилиги, нозик ва нафслиги келгуси замон, ўтган замон ичига жойлаштирилганлиги билан белгиланади.

 

Қиёмат кунининг барча кўринишлари ўтган замонда ифодаланган: “... Сур чалингач ... “(18:99), “Ва у Кунда осмон ёрилди! Чунки (осмон) у Кунда заиф бўлиб қолганди” (69:16), “Улар саф тортган ҳолларида Парвардигорларингизга рўпарў қилиндилар” (18:48).

 

Гап шундаки, ҳозир дунёда нималар мавжуд бўлса, нима бўлиб ўтган бўлса ва бундан кейин нималар содир бўладиган бўлса, булар барчаси Оллоҳ тушунчасида бўлиб ўтган, содир этилган ишлардир. Оллоҳ учун ҳеч бир сир йўқдир. У ҳаммасидан пок, тозадир.

 

Қуръони Каримда бир-бирига қарама-қарши икки хил замон (вақт) ҳақида фикр учратамиз. Масалан, “Оллоҳнинг фармони (яъни қиёмат) келиб қолди. Бас, сизлар (эй мушриклар), уни шошилтирмай қўя қолинглар”(16:1)

 

Фармон аллақачон бўлди, аммо Оллоҳ шошмоқчи эмас, яъни қиёмат энди келади, келгусида содир бўладургандек кўринади. Аслида масала фикрнинг қарама-қаршилигида эмас, Оллоҳнинг Ўзида, чунки Унинг учун ҳамма нарса бўлиб бўлган, аммо бошқа томондан эса, ҳали вақт бор, ҳали замон йўқ, яъни инсонлар жамияти бунга тайёр эмас. Демак, бу оятда ҳеч қанақа қарама-қаршилик йўқ. Ҳақиқатда, бу фикрнинг нафису-нозилиги, унинг сирлилиги, унда ўзига хос маъно яширинганлигини билдиради. Буларнинг барчаси яна бир бор Оллоҳнинг қудратини кўрсатадиган мазмундир.

 

Келтирилган бу оятлар Қуръони Каримда учрайдиган услубларнинг нозиклиги, фикр-мулоҳазаларнинг янгилиги, уларнинг  тандирдан энди узилган нон каби ловуллаб туриши, метафораларнинг (истиора) оргиналлиги, ибора ва сўзларнинг қатъий тартиб асосида жойлашиши каби хусусиятларни кўрсатиш учун айрим мисоллар, холос.

 

Бундай ҳодиса ўта қадимий китобларда ҳам, замоний, янги китобларда ҳам учрамайди. Қуръони Карим қарашларининг чуқур илмийлиги ҳақида, ундаги коинот, бутун олам ҳақидаги суралар тўғрисида алоҳида сўз юритишга тўғри келади. У сирларнинг айрим қисмлари ҳозир, бизнинг замонимизда тажириба ва уларнинг натижалари Муҳаммад алайҳис-саломга (унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) ҳам, унинг сафдошлари, замондошларига ҳам маълум эмас эди. Бу алоҳида бошқа мавзу, албатта.

 

Қуръони карим ижод этилган бўлиши мумкин эмас.

Мен суҳбатдошимга дедим:

- Яхшиси, илгарги суҳбатларимиздан кўра, Қуръони Каримнинг илмийлиги ҳақида гаплашсак сенинг илимий ақлингга, кўпроқ мос келармикин, дейман. Қуръони Карим нозил қилинган замонларда, яъни бундан 1300 йил илгари ҳозирги замон астрономия фани, атом тузилиши ҳақидаги фан, биология ва анатомияга ўхшаш фанлар ва уларнинг илмий хулосалари кишиларга маълум эмас эди. У замонларда фазовий жисмлар, ер, юлдузлар, планеталар ҳақида, дунёнинг тузилиши қонунлари, ер юзида ҳаётнинг пайдо бўлиши, одамнинг яратилиши, она қорнида ҳамланинг пайдо бўлиши ва унинг ёруғ дунёга келиши(туғилиши) ҳақида илмий хулосаларни кишиларга ҳеч ким айтмаган ва айта олмас ҳам эдилар. Аммо ажойибот, мўъжиза шундаки, бугунги илмий хулосалар қачонлардир Қуръони Каримда айтилиб, ёзилиб қўйилганларни фан йўли билан илмий жиҳатдан асослаяптилар, холос.

 

Қуръони Карим бу мавзуларга алоҳида боблар шаклида тўхталиб ўтирмаган, уларни бирма-бир синчиклаб ифодалашга катта аҳамият ҳам бермаган, албатта. Чунки Қуръони Карим энг аввал инонувчи-иймонлиларга мўлжалланган. Шу сабабдан у диний китоб ҳисобланади, у яшаш(ҳаётий) дастури(программаси) ва қонунларнинг (шариатнинг) асосидир.

 

Қуръони каримда барча илмий кенг хулосалар бирданига, бошданоқ очиб ташланганда эди, мусулмонлар жуда кўп тушунмовчилик, ноаниқликларга дуч келишган бўлардилар ва бу чуқур илмий маълумотларнинг ҳаммасини бирданига тушуниб этиш қийинлашарди. Шунинг учун Қуръони Каримда фақат кўрсатмалар, имолар бор. Бу эса, Қуръони Карим башоратлари илмий жиҳатдан кетма-кет очила боришига ўрин қолдиради. Илоҳий китобда башоратлар кўпроқ баён этилган. Унда кўплаб сирлар мужассамлашган. У сирларни кишилар йиллар, замонлар оша аниқлаб бораверишади. Ва шундай қилиб, Қуръони Каримнинг илоҳий китоблиги авлоддан авлодга кўрсатилиб борилаверади. “Токи уларга Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича, албатта Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни Оллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб, Ўз ҳукмини баён қилаётгани сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) этарли эмасми?!” (41:53).

 

Оллоҳ Ўз кароматларидан дарак беради, уларни очиқ намойиш қилади. Чунки Оллоҳ Ўз китобида бераётган гувоҳликлари уларга (ғофил бандаларга) этарли эмас. Шунинг учун уларга нишона кўрсатиш зарурати туғилди. Оллоҳ у нишонани кўрсатади. Бу билан Қуръони Карим сирлари асрлар оша очила боради. Шу сабабдан Қуръони Каримнинг ажойиботлари ва турли хил сирлари кундан-кунга очила бориши, нишоналар кўринавериши тўхтамаслиги ҳақида у китобда Оллоҳ жуда кўп сўзлайди.

 

Масалан, Қуръони Каримда ернинг шарга ўхшашлиги ҳақида бир жуда қиёмат қиёс  бор. Унда ернинг доиравийлиги “кечанинг кундузга силжиши” шаклида, яъни мисоли “ярим шар” каби ифодаланади: “У кундуз(кун) кечга кўчиб, кеч эса кундузга кўчади”(39:8). “Да-ҳа” сўзи араб тилида икки маънога эга бўлган ягона сўз бўлиб, у “тўшаш”(ёйиш) ва “яхлитлаш-думалоқлаш” маъноларига эга. Ана шу ажойиб сўзни Оллоҳ ер ҳақида гап кетганда ўз ўрнида қойилмақом ишлатган. Маълумки, ер одамлар кўз олдида ёйилиб, тўшалиб ётгандай туюлади, шакли эса, думалоқдир.

 

Бундан ташқари биз Қуръони Каримда тоғларнинг коинотда (космосда) сузишлари ни ўқиймиз. Тоғлар эса, бизнинфг тассавуримизда, бизнинг кўз олдимизда ердан ажралмасдир. Демак, бу билан бутун ер, Ер қитъаси коинотда (космосда) сузади, деган маъно келиб чиқади. “Кўрарсан, қимирламас тоғлар ҳам сузадилар, мавжудот ни қурувчи парвардигорнинг кўрсатмаси билан тоғлар булутлар сингари сузади лар” (28:90). Кўраяпсизми, тоғлар ер юзида жойлашган бўлиб, қимирламас ҳисобланади. Лекин улар эса, космосда булутлар мисоли сузадилар. Биринчидан, тоғларнинг ердан ажралмасдан сузиши ҳақида сўз кетмоқда. Иккинчидан, тоғларни булутларга ўхшатишда яна бир катта маъно бор. Бу ерда бу солиштириш билан тоғларнинг моддий структураси мўртлигини кўрсатиш кўзда тутилмоқда. Масалан, булутлар томчилардан тузилгани каби тоғлар ҳам чанглардан ташкил топганлигига ишора қилинмоқда.

 

Бундан сўнг кундуз ва ақшомнинг синхронлиги (кетма-кетлиги), уларнинг дунё барпо бўлгандан буён бир-бири орқасидан эргашиб юриши ҳақида сўз кетади. Қуёш ойни, Ой қуёшни қуваётгандек, улар бир-бирини қувиб ета олмайди. Масалан, Қуръони Каримда, “На қуёш учун ойга этиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгучидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юргувчидир” (36:40). Қуръони Каримда ернинг шар шаклдалиги ҳақида яна бир ҳикмат-эслатма бор: унда дунё тузилгандан буён кеча ва кундуз иккита ярим шарларга жойлашган каби айнан бир замонда бошланиб, бир вақтда бир-бирига ўтади. Ер текис бўлганда эди, бундай бўла олмасди. Ер текис бўлган ҳолда кеча ва кундуз бири-бири орқасидан эргаша олмас эди.

 

Қиёмат Кунидагина кеча ҳам кундуз ҳам бирга киради: “... бас, одамзот ва ҳайвонат Эйдиган нарсалардан иборат бўлган ер набоботи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмагандек вайронага айлантириб қўюрмиз”(10:24).

 

Ана ўша “кеча ва кундуз” сўзларида ернинг доиравий шаклда думалоқ эканлигини тасдиқловчи асос яширинган. Чунки Ернинг қуёшдан пана (яширинган) қисми қоронғу, яъни кеча бўлиб, унга рўпарў, яъни қуёшга қараб турган ер қисмида ёруғ-кундуз бўлишини бошқача аниқлаб бўлмайди. Бу ҳолат ернинг шар шаклини кўрсатувчи исботдир. Агар ер яхлит-текис бўлганда эди, унинг юзи бўйлаб барча жойларда вақт бир хил сақланиб, кеча ва кундуз тушунчалари бўлмаган бўларди.

 

Бунга қўшимча Қуръони Каримда ботиш ва чиқишлар ҳақида фикрлар бир неча бор такрор-такрор учрайди. Масалан, Оллоҳ китобида, “Бас, чиқишлар(машруқ-у) ва ботишларнинг (мағрибларнинг) Парвардигорига қасам ичурманки,” (70:40)-дейилса, унинг бошқа ерида, “Икки шарқнинг (яъни қуёш ва ой чиқадиган жойлар нинг) ҳам, икки ғарбнинг (қуёш ва ой ботадиган жойларнинг) ҳам Парвардиггори дир” (55:17), деб келади.

 

Ер текис бўлганда эди, ботиш ва чиқиш биттадан бўларди. Инсон Қиёмат Кунида шайтонга (Иблисга) қарата: “О! Сен ва менинг оралиғимизда икки чиқиш қадар масофа бўлганда эди”(7:38)- деб хитоб қилади. Ер думалоқ бўлмаса, унда иккита чиқиш бўлолмайди, ахир.

 

Қуръони Карим матнида фазовий жисмларнинг троекторияси, майдони ва уларнинг ҳаракат излари (орбитаси) ҳақида ҳам мисолларда айтилган фикрлар учрайди. Масалан, “(Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллар эгаси бўлган осмонга қасамки ...” (51:7-8) ёки “Қайта-қайта тушгувчилар эгаси, осмонга қасам” (86:11)-деб келади. Яъни бундан кўринадики, осмон кўтарилган, унга интилган ҳамма нарсани ерга қайтаради. Осмонга нимайики отилмасин, у ернинг тортиш кучи таъсирида ерга қайтади.

 

Осмон космосга йўналтирилган радио тўлқинларни ҳам қайтаради, Осмон иссиқлик нурланишларини қизил рангда ерга қайтариб, кечалари уни илитади.

 

Осмонга отилган, унга йўналтирилган ҳамма нарсани у ерга қайтаргани каби, космосдан тушиши мумкин бўлган нарсаларга тўсиқлик қилади, уларни тутиб қолади. Шу хусусияти билан ер юзини ажал ташувчи ултра фиолетив (бинафша) нурланишлар ва метеоритларнинг бостириб келишидан асраб қолади. Демак, осмон одамзод, яъни ер юзи учун сузғуч (филтр) вазифасини бажариб, она еримиз ёпинғичи (қопқоғи) ҳисобланади. Қуръони Каримда бу фикрни тасдиқловчи оятлар келтирилган: “Биз осмонни том (қопқоқ) қилиб қўйдик” (21:32), “Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик ва у учун чегарасиз кенгликлар очиб қўйдик. Дарҳақиқат, Биз қудратлидирмиз” (51:47).

 

Бу тасдиқ ҳозирги замон фан тилида “Бутун олам тортилиш қонуни”, деб юритилади. Ўша замонларда, ҳатто ХIХ асрларда ҳам атом, деб аталувчи заррача энг кичик ва бўлинмас ҳисобланарди. Қуръони каримда эса, атомдан ҳам кичик заррачалар, яъни атомнинг бўлакчалари ҳам мавжудлиги ҳақида кўрсатмалар бор. Энг авал, биринчи марта Қуръони Карим ўлчамлари атомдан кичик бўлган заррача ҳақида эслатиб ўтади: “Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик(ёки) катта бирон нарса (Олоҳдан) махфий бўлмас” (34:3).

 

Бу кўрсатмаларнинг барчаси ернинг шар шаклдалиги, осмон табиати атом тузулиши ҳақидаги билимларнинг одатдан ташқари сирларини очади. Бу қадар чуқур фикрлар ўша, бундан жуда узоқ замонда, яъни инсонлар қолоқ  ва қоронғуликда  бўлган бир асрда ақллининг ҳам, ақлсизнинг ҳам хаёлига келиши мумкин эмас эди. Бундай нодир фикрлар фақат Парвардигорнинг Ёлғиз Ўзига муносиб бўлиши  ва Унинг қутлуғ китоби Қуръони Каримдагина учраши мумкин.

 

Одам яратилиши ва инсон спермасининг (манийнинг) биологик чеклашлар турларидаги хусусиятларини Қуръони Карим шундай аниқлаганки, унга қойил ва ҳайронлар бўлишдан ўзга илож йўқ.

 

“Ва албатта, У зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак – аёл жуфтларни яратгандир” (53:45). Бундай биологик қонун фанда энди очилди. Сперма (маний) биологик турларнинг чекланишида қатнашадиган ягона фактор эканлигини энди, ҳозирги бизнинг замонимизда аниқлашга, билишга муяссар бўлинди.

 

Ер юзида қанча одам бўлса, уларнинг бармоқларида шунча кўп хилма-хил чизиқлар яратиш, қайта тирилтириш имкониятлари борлиги ҳақида, шунингдек, тана ҳужайраларининг тикланиши ҳақида Қуръони Каримда оятлар келади.  “Инсон Бизни унинг (чириб, тупроққа айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб шубҳа қилурми?! Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб жойига келтиришга қодир бўлган зотдирмиз” (75:3-4).

 

Оллоҳ, “Биз унинг бармоқларини ҳам тиклаб жойига келтирамиз”, демоқда, яъни уларни илгари қандай бўлса, ўшанақа шаклда, илгарги чизиқлар билан тикланиш ҳақида сўз кетмоқда. Ана шу бармоқлар учларини яратиш, тиклаш ибораси ва оламда одамизод пайдо бўлгандан буён иккита бир хил бармоқ чизиқлари бўлмаганлги ҳам яна бир бор Қуръони Карим киши (бандаси) томонидан ижод қилинмаганлигини исбот этади, бунинг асло мумкин эмаслигини очиқ кўрсатади.

 

Қуръони Каримда, энг заиф жой, масалан, энг заиф уй-бу ўргимчак уйи(уяси), деб эслатилади. Кўраяпсизми, Оллоҳ Ўз китобида, “Ўргимчак ипи”, деяпти, “ўргимчак уйи(уяси)”, заиф уя, демоқда. Чунки “ўргимчак ипи” шундай оддий ва нозик бўлса-да, одамлар ишлатадиган ипдан тўрт маротаба маҳкамроқ экан. Шу сабабдан бу ерда заифлик фақат ўргимчакнинг уясига(уйига) нисбатан ишлатилади, унинг ипига нисбатан эмас. Шунинг учун бу уй(уя) яширинмоқ учун энг ноқулай жойдир. У уяда бирор муддат сақланиб туриб бўлмайди, унга тасодифан тушиб қолинганда ҳам у тузоқ вазифасини бажара олмайди. Бу уй(уя) ҳатто ўргимчакнинг ўз боласи учун ҳам паноҳ бўла олмайди. Чунки ўргимчак ўз болаларини еб қўйиши мумкин. Ўргимчак болалари ҳам ўз навбатида бир-бирларини еб қўйишади. Ўргимчаклар жинсий алоқалари тугагандан сўнг эркагини еб қўйишадилар. Ана шундай бўлгач ўргимчак уйи(уяси) яширинмоққа ярамайдиган жойга яхши қиёс ҳисобланади. Оллоҳдан нажот кутмаганлар учун ҳам оқибат мана шундай бўлади, яширинмоққа ўргумчак уяси ҳам топилмайди. Бунга тубандаги оят жуда мос келади: “Оллоҳдан ўзга “дўстлар”ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта, уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдила)р”(29:41). Оятнинг сўнгида “Агар билсалар эди”, деб келиши билимнинг кейинроқ келишини кўрсатади. Ўргимчак уяси ва ипи ҳақидаги биологик сир яқиндагина аниқланди. Бундай биологик хулоса Муҳаммад алайҳис-саломга (Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилсин) аниқ бўлмаганлигига шубҳа йўқлиги табиийдир.

 

Шунга ўхшаш чуқур маъно ва сир “Ғор” сурасида ҳам учрайди. Унда, “Улар каҳф- ғорларда уч юз йил қолдилар ва яна тўққиз йилни зиёда ҳам қилдилар” (18:25). Ҳозирги замонда эса, қуёш календари бўйича уч юз йил, ой календарининг уч юз тўққиз йилига айнан мос эканлиги аниқланган фактдир.

 

“Марям” сурасида Оллоҳ биби Мариям ҳақида сўз юритади. Марям тўлғоқ тутиб безовта бўлиб, хурмо дарахтлари орасига яширинади ва Оллоҳдан ўз ажалини сўрайди. Ана ўша вақтда бир товуш (ғойибдан) уни чақиради ва у товуш  хурмо дарахтини силкитгин, ерга у мевалардан нима тушса уни егин дейди. Бу ҳолатда Қуръони Каримда: “Қани эди, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсаму, бутунлай унутилиб кетсам эди”. Шунда (хурмо дарахтининг) ортидан (Жаброил) нидо қилди: “Ғамгин бўлма, Парвардигоринг  (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди сен еб – ичгин шод-хуррам бўлгин”(19:23-26) каби келади..

 

Қизиқ, нима учун хурмо дарахти ҳақида гапирилмоқда? Бир ўйлаб, мулоҳаза қилиб қарайликчи, масала нимада экан? Ҳозирги замон илмий тадқиқотлари кўрсатадики, хурмонинг меваси бачадонни қисишга (кенгайтиришга) ёрдам берадиган хусусиятга эга экан. Бу эса, сўзсиз бола туғилишини енгиллаштиради ва бола туғилгандан кейинги қон кетишини тўхтатишга катта ёрдам қилади. Ҳозир хурмо мевасида инсон терисини тортиб-кенгайтирадиган моддалар борлиги аниқланган. Ҳозирги замон табоботида турли хил ўтлар(алф)дан таёрланган дорилар аёлларнинг туғишини энгиллаштириши, унинг хафвсизлигини таъминлаши, йиринг ичакларини тозалаши исботланган. Хурмо мевасининг сифатини аниқлаш ва улардан аёллар тўлғоғи вақтида фойдаланиш бу ҳақиқатан илмий донишмандлик бўлиб, бу ҳақда ўша узоқ замонларда айтилиши катта хусусият касб этади. Шу сабабдан бу мисоллар илмий амалиётдан келиб чиқадиган хулосалар бўлиб, уларнинг Қуръони Каримда кўрсатилиши айнан ва кўчирма маънода чинакамига башоратдир. Шунга кўра Қуръони Каримни ҳеч томондан бирон китоб ё ҳужжат келиб, уни ботил қила олмаслиги ҳақида, “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас, (чунки) у ҳикмат ва ҳамду санолар эгаси томонидан нозил қилингандир” (41:42), “Агар у Оллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?”(4:82)-деб таъкидлайди, Оллоҳу таоло.

 

Назариялар, нуқтаи назарлар бирин – кетин туғилаверади, пайдо бўлаверади; уларнинг бири бошқасини рад ҳам этаверади. Олимлар, тадқиқотчилар қанчалар уринмасинлар энг сўнгги ниятларига-ю, мақсадларига ета олмайдилар, яъни барча ҳаётий ва дунёвий саволларга жавоб топиб, энг сўнгги нуқтани қўя олмайдилар. Қуръони Каримда эса, бундай янгиланиб турадиган, ҳатто бири иккинчисини рад этадиган нуқтаи назарлар, фикр-мулоҳазалар мутлақо учрамайди, улар йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Ана шулардан кейин, Қуръони Каримнинг дунёга келиши буюк мўъзижа бўлмай, у нима бўларди? Бу китоб ҳақиқатан мўъжиза, буюк мўъжизадир, ҳатто у мўъжизалар тўплами, уларнинг мажмуасидир. Чунки у, тарихларда ёзилмаган асл тарихий воқеалар тўғрисида сўзлайди, ҳали келиб етмаган, очилиб улгурмаган келажакни башорат қилади. Ўз мағлубиятларидан сўнг ғалабага эришган византияликлар ҳақида Қуръони Каримда: “Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлади. (Лекин) улар(яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қозонажаклар” (30:2-4)-дейилади. Араб тилида “бизъа” сўзи бўлиб, у юқоридаги оятда “бир неча” каби таржима қилинмоқда. Арабларда эса, 3-дан 9-гача бўлган сонлар ҳам айнан шу сўз билан ифодаланиши мумкин. Демак, 3-9 йил муддат ичида башорат амалга ошмоғи лозим эди. Ҳақиқатан ҳам византияликлар ўз мағлубиятларидан кейин 7 йил ўтиб ғалабага эришдилар.

 

Бадр жангида эришилган ғалаба ҳақида Қуръони Карим қуйидагича сўзлайди: “Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар” (54:45).

 

Маккага кириш олдидан Пайғамбар алайҳис-салом (Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) туш кўради. Унинг туши ҳақида Қуръони Каримда, “Қасамки, Оллоҳ Ўз пайғамбарига (у кўрган тушни) ҳаққи-рост қилди: албатта, сизлар (эй мўминлар), иншоОллоҳ Масжид-ал-Ҳаромга тинч-омон боришларингизни (сочларингизни) қирдирган ёки қисқардирган ҳолингизда хафв-хатарсиз кирурсизлар” (48:27)-деб келади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлганди.

 

Қуръони Каримда маълумотларни ўқиймиз, айни шу замон уларга мос воқеаларни ҳаётда, амалиётда тўла кўрамиз ва кузатамиз. Иброҳим алайҳис-саломнинг(Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) Оллоҳга этган илтижосини қаранг, “Парвардигоро, албатта мен зуриётимдан (бир бўлагини-ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байитинг ҳузуридаги экин-тикин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим.  Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар, деб (шундай қилдим). Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд шукр қилсалар” (14:37). Иброҳим пайғамбар ўша ҳосилсиз жойларни яшашга, ҳаёт-турмуш ўтказишга ярайдиган воситалар билан таъминлашни Оллоҳдан сўради. Ана шунда Оллоҳ Макка аҳолисига мўл-кўлчилик ва табиий бойликлар ваъда қилди. Оллоҳ Маккага иймонсизларни киргизманглар деганида, шаҳар аҳолиси иқтисодий инқироз бўлишидан қўрқиб қолдилар. Чунки улар ўз турмушлари-ю ва мамлакатининг ривожини ўша турли диндаги кишиларнинг Каъбага сиғинишга келувчилардан тушадиган маблағларга боғлиқ, деб билардилар. Энди эса, уларнинг келуви кескин қисқариши мумкин. Улар иқтисодий қамалда қоладилар. Оллоҳ уларни тинчланишга чақирди. Бу чақириқ Қуръони Каримда, “Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингки) яқинда (Оллоҳ) хоҳласа Ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак” (9:28)- деб келади.

 

Қарангки, Оллоҳнинг бу ваъдаси Араб Ярим оролидаги чўлларнинг нефтга ниҳоятда бойлиги билан ифодаланади. Ҳозирги замонда бу чўллардан нефт узлуксиз чиқиб турибди ва тугамасдир. Жаҳонда нефтга эҳтиёж ошмоқда. Бу эса, унинг нархини ҳисобсиз равишда оширмоқда. У чўллар замонлар оша тугамайдиган уран заҳираларига эга. Ана шулар барчаси Оллоҳ ваъда этган тугамас бойликлар ва бой-бадавлатликнинг ўзгинасидир.

 

Булардан ташқари Қуръони каримда сиёсат, этика, ҳарбий ҳаракатлар (қўшинлар тортиш), тинчлик (тинч-тотув яшаш), жамият, оила ва ниҳоят инсон, инсоният турмуши, ҳаёти тўғрисида шундай фикр-мулоҳазалар келтирилганки, уларнинг барчасида инсоний жамиятда инсон ҳақ-ҳуқуқларини белгилайдиган мустаҳкам асослар ифодаланган, яхшилаб баён этилгандир. Улар шунақа бир ажойиб услубда, образли ва чинакамига гўзал ифодали тилда баён қилинганки, инсоният тарихи бунга баробар бошқа бир услуб, ифодани ҳалигача билмайди, бундан кейин ҳам бўлмас.

 

Қуръони Каримдаги ақл бовар қилмас сирлар тўғрисида Ибн-Арабий жаноблари дан (Ислом оламининг машҳур олими) сўрашганларида, у зот, “Бу мутлақ ҳақиқат”, деб қисқа ва лўнда жавоб берган эканлар.

 

Қуръони Карим сўзлари мутлақ ҳақиқатлиги билан ҳам ҳақдир. Дарҳақиқат, ҳар қандай буюк олим, тадқиқотчи фақат нисбий ҳақиқатни аниқлаши мумкин, холос. Чунки ҳар бир якка киши ҳақиқатан дунёни ўз нуқтаи назарига мос томондан кўра билади. Унинг барча тасаввурлари чекланган ва у кундан-кун, замондан-замонга ўзгариб туриши аниқ. Биз ҳар биримиз ўзимизча турмушнинг, ҳаётнинг фақат бир йўналишини ўргана оламиз, бошқа йўналишларини қамраб олиш ва уларнинг ҳаммасини ёритиш кучига, имкониятига эга эмасмиз. Ана шу ўз танлаган йўналишимизда нимага эришмайлик у нисбий бўлади, у нисбий билимни белгилайди. Ҳамма томонлама билимга эгалик , ҳамма нарсаларни қамраб олиш фақат Якка Ягона Яратувчига хос хусусиятдир. Мутлақ ҳақиқат ва мутлақ билимга эга У Ягона Ўзидир-Оллоҳдир. Шу сабабдан ҳам Қуръони Карим Унинг Ўзидан-Оллоҳдандир, деб биламиз. Чунки У ҳар бир нарсада мутлақ ҳақиқатга эришгандир.

 

Қуръони Карим мазмуни ҳақида Пайғамбар алайҳис-саломнинг(Унга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилсин) ўзларидан сўрашганларида, расуллоҳ, “Унда сизгача бўлган воқеалар, ҳодисалар, сизлар ўртангизда бўладиган нарса, воқеалар ва сиздан сўнг содир бўладиган воқеалар ва ҳодисалар тўласинча акс эттирилгандир. Бу кескин сўздир, унда киноя йўқдир. Бу доноларча эслатмадир, бу Оллоҳнинг узилмас арқонидир, бу энг тўғри йўл, бу йўлдан қайтган мағрурларни Оллоҳ ҳалок қилур. Қуръони Каримдан бошқа жойдан ҳақиқат излаганларни Оллоҳ чиндан ҳам адаштиргай. Бунда тил чалкашмайди, тутилмайди, жавобларнинг кўплигидан ақл толмайди ва хиралашмайди, олимлар ундан тўйиб қолмайди ва унинг сирлари тугаб қолмайди” - деб жавоб қайтарган эканлар.

 

Дарҳақиқат рассулоҳ ҳақдир. Ана шунақа, бизнинг муқаддас китобимиз, билсангиз менинг  суҳдошим! Шу келтирилган мисолларнинг ўзигина бу китоб инсон томони дан яратилмаганлигини, у одамларнинг бирортаси тарафидан тузилмаганлигини тўла исботлай олади. Аслида унда “сирлар тугамасдир”. Шундай қилиб, бу муқаддас китоб Қодир Оллоҳ томонидан нозил қилинишидан ўзга ҳеч бир ҳолга мос келмайди.

 

Қуръони карим, Оллоҳ нозил қилган, Ундан туширилган илоҳий китобдир.

   

Қуръони Карим оятларида қарама-қарши фикрлар учрайдими?

Менинг суҳбатдошимда яна бир қатор саволлар бор экан, уларни у санай бошлади:

- Қуръони Каримда бир-бирига қарама-қарши фикрлар учрамайди, деб тасдиқлайсан,  мен эса, сенга улардан бир қанчасини санайман: “Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса иймон келтирмай кофир бўлсин”(18:29)-дейилса, мана бу оят, “(Эй инсонлар), сизлар фақат Оллоҳ хоҳлаган вақтдагина (У зот томонга йўл тутишни) хоҳларсизлар”(76:30)-деб унга қарши келаяпти. Ундан ташқари Қуръони Каримда гуноҳкорларнинг ҳисоботи тўғрисида гапирилади ва улардан сўрайдилар, “Уларнинг бу “гувоҳ”ликлари албатта (номайи аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”(43:19), “Албатта у (Қуръон) сиз учун ҳам, қавмингиз-умматингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда (Қиёмат Кунида бу неъмати илоҳия хусусида) сўралурсизлар”(43:44). Бошқа бир жойда эса, “У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўролмас ҳам”(28:78) – дейилган унга қарши фикр келади. Сўнгра улар башараларига қараб танилишлари ҳақида, “(Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилурлар” (55:41)-деб келади. Бошқа сафар эса, уларни ҳеч ким ҳеч нарсага боғламайди, деб кўрсатилади. Масалан, “Ва ҳеч ким уни боғлаб қўймас, уни кузатиб юрмас”(89:26)-дейилади. Ҳар бир киши ўзини-ўзи жазолайди, дЭйилиши-чи? “(Ва унга дЭйилур): “Номайи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши ҳисобчидир”(17:14)- дЭйилиши-чи? Яна бошқа бир ерда, “Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар”(69:32)-деб айтилган. Буларга сен нима, дейсан?

 

Бу саволларни жимлик билан тинглаб, сўнгра унга бирма-бир тушунтира бошладим:

- Эй дўстим, сенинг эътиборингни жалб этган бу оятларда қарама-қаршиликлар асло йўқдир. Кел, мана бу, “Хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳламаган кимса иймон келтирмай, кофир бўлсин” - ояти устида мулоҳаза қилиб қорайлик. Бу бандасининг эркини, эркинлигини ва унинг танлаш эркига эгалигини билдирадиган жуда ҳам аниқ – равшан оятдир. Инсон ҳатто Оллоҳ сўзига инонишда, иймон келтиришда ҳам эркиндир. Эркни биз Оллоҳдан зўрлик билан ола олмаймиз. У эркни Оллоҳ бизга Ўз хоҳиш-иродаси ила инъом этди. Бошқа оят эса, Оллоҳнинг хоҳиши-иродасини тушунтирмоқ учун нозил қилинди. Яъни “фақат Оллоҳ хоҳлаган вақтдагина хоҳларсизлар”. Демак, банданинг эрки бошқа томондан Яратувчининг, инсонни Яратган Оллоҳнинг ихтиёрида ва у(бандаси) Оллоҳга қарши бўла олмайди. Бундан бандасининг эрки Оллоҳни қониқтирмаслиги мумкин, у (банда) гуноҳли ёки гуноҳсиз йўлни танлаши мумкин, аммо инсон (Яратганнинг бандаси) эрки Оллоҳ ихтиёри-иродасига қарши бўла олмайди. Барча гуноҳу ва бошқа нарса-ҳодисалар Оллоҳни қаноатлантиравермаса-да, Унинг ирода-ю-ихтиёридадир. Бу жуда мураккаб масала, буни чуқур тушуна билиш лозим. Бу ҳақда биз илгари ҳам тўхтолдик. Биз илоҳий каромат-бу бандаси ўзи учун ўзи танлаганидир, деб таъкидладик. Чунки Оллоҳ ўз бандаси(қули)нинг турмуш машғулоти, кўнгул хоҳишига мос тақдир танлайди. Бу демак, банда (қул) нимани хоҳласа, унинг кўнгли нима истаса Оллоҳ унга ўшани беради. Яъни у нимани танласа шуни Оллоҳ лозим кўради, ўшани унинг (банданинг) кўнглига (қалбига) киритади. Бу зўравонлик, иккиюзламачилик ва қарама-қаршиликлар йўқ, деганидир. Кўриш-бу бандасининг аниқ танлаши ҳисобланади. Бу масала, ўз эрки ва илоҳий кўриш сирларининг энг муҳим муаммоларидан биридир. Сен айтган қарама-қаршиликларнинг асл моҳияти ўша сирни, ўша муҳим муаммони очишдан иборатдир. Ҳисобот ҳақидаги оятларнинг бир-бирига мос эмаслиги эса, ҳар бир оят алоҳида-алоҳида гуноҳкор бандаларга тегишлигидандир. Биласан, гуноҳкорлар хилма-хил бўлади. баъзилари учун маълум бир гувоҳликлар зарурати бўлса, баъзилари шунчалик кўп гуноҳлар содир этганки, уларнинг гуноҳлари юзларида, ташқи кўринишларида из қолдирган бўлади, бундайларни тўғридан-тўғри жаҳаннамга улоқтирса бўлаверади. У ерда ўз гуноҳларини шундай рад этувчилар ҳам учрайди. Булар учун эса, Оллоҳнинг қудрати ила уларнинг оёқлари, қўллари гувоҳлик ўтадилар. “Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳраб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида-уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур” (36:65).

 

Ўз-ўзига ҳисоб бериб, тавба-тазаррулар билан ўзларини ўзлари жазолайдиганлар ҳам у ерда бўлишади. Уларни ҳеч ким ҳеч нарсага боғламайди, мажбурламайди. 

 

У ерда жуда катта гуноҳкорлар ҳам кўпдир. Масалан, золим подшоҳлар ва бошқалар Оллоҳ ҳузурида ёлғон гапирадилар, ёлғондакам онт ичадилар. Қиёмат Кунида ҳаммаси бўлади, барчаси учрайди. “У Кунда (яъни Қиёматда) Оллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирганда улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У зотга ҳам қасам ичурлар ва ўзларини (шу ёлғон қасамлари сабабли) бирон (фойда) устида, деб ҳисоблайдилар. Огоҳ бўлгинким, албатта улар ғирт ёлғончи кимсалардир!” (58:18).

 

Бундай бандалар энг чуқурга тушириб, занжирлар билан боғлаб ташланадиганлар дир. Абу Ҳамид Ғозалий айтганидек, бу занжирлар улар ўзларини оқлашга сабаблар келтирганлари учундир.

 

Бунгга қарамасдан менинг ҳамроҳимда яна саволлар пайдо бўлди ва у менга:

- Ман бу оятда, “Дарҳақиқат, ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) соати (қачон бўлиш тўғрисидаги) билим бордир. У (Ўзи хоҳлаган вақтда, Ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳамлаларнинг (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканлигини) билур. Бирон жон (қалб) эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон(қалб) қайерда ўлишини ҳам била олмас” (31:34)-дейилган, буни қандай тушунмоқ керак, бунга нима дейсан, деди.

 

Мен ҳам унга жавобимни давом эттирдим. Биринчидан, ўша оят, “... Фақат Оллоҳгина билгувчи ва огоҳдир”, деб тугайди. Демак, бундай билимларни фақат Оллоҳ эгаллаган, буларни Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Қуръони Каримда бундай тасдиқлар кўп учрайди. Масалан, “Ғайб очқичлари(калитлари) Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур”(6:59)-дейилади, Қуръони Каримда.

 

Ҳозирги замон табоботи она ҳамласининг жинсини аниқлай олади, олимлар сунъий йўл билан ёмғир ёғдирмоқдалар. Бунга сен нима, дейсан-деб менга эътироз билдиради менинг суҳбатдошим. Мен эса, унга Қуръони каримда келтирлаётган ёмғир, осмондан тушаётган фақат сув томчилари бўлмай, кимёвий таркибида ерни (тупроқни) тўйдирадиган, уни яхшилайдиган, ҳосилдорликни оширадиган моддалари бўлган ёмғирдир. У ёмғир, кўп қурғоқ ерларни қондирадиган, қурғоқчиликни тугатадиган ёмғирдир. Сунъий йўл билан олинган ёмғир, дарё ва ариқлардан олинган фақатгина сув томчиларидир, ундан ташқари бу ёмғирлар жуда кенг ва узоқ майдонларни ҳўллай олмайди-ку, ахир. Бундай ёмғирлар тупроққа деярли фойда келтирмайди. Қуръони Каримда кўрсатилган ёмғирни одамлар ярата олмайди.

 

Она қорнидаги ҳамланинг жинси ва уни Оллоҳнинг билиши бу ҳар томонлама, жуда кенг маънода билишдир. Бу билим туғиладиган гўдакнинг ким бўлишини, у бу дунёда пайдо бўлганидан тортиб, нималар билан шуғулланишини ҳам биладиган билимдир. Бундай маълумотни эса, ҳеч қанақа таълимот бера олмайди. Табобот хулосаларига келсак, биласанки, биринчидан, улар доим тўғри бўлавермайди. Бу ерда қанчалаб эҳтимол-у, тахминлар бор. Ҳамладор аёл ё ўғил ёки қиз туғади, албатта. Демак, табобот хулосалари нисбийдир, яъни нисбий билимдир.

 

Суҳбатдош менга яна савол қўяди:

- Оллоҳ тахти (уйи), бутун коинот ва ерни ўзига жойлайдиган тахт, у қанақа тахтдир? Саккизта малаиколар тутиб турадиган минбарчи, у қандай минбар?

 

Мен ҳам унга жавоб беришдан толмайман - эй дўст, сенинг фикр-хаёлингга (ақлингга) осмону - ер жойлашмайдими? Сен улар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритмайсанми? Сен осмон ерга нисбатан ҳеч кимсасан-ку. Сен шундай қудратга эга бўлганингда, Оллоҳ шунча нарсаларни сиғдира олмасинми?  Оламда барча жонли-жонсиз: ер қуёш, катта-кичик юлдуз ва планеталар фақат Оллоҳнинг қудрати ила космосда (коинотда) ҳаракатланмоқда. Агар Оллоҳнинг тахти, минбари ҳам бошқа жисмлар каби коинотда турса нима бўлибди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи борми?

 

У менга, Оллоҳнинг тахти ва минбари нима? Шу ҳақда гапир, дейди. Мен унга жавоб беришда давом этаманда, ўз навбатида ундан қуйидагиларни сўрайман: сен менга электрон нималиги ҳақида гапир? Мен сенга тахт ҳақида айтаман. Сен менга электр токи нималигини айт? Мен сенга тахт ва минбар нималигини тушунтираман. Сен менга Ернинг тортиш кучи ҳақида билганингни айтгин, вақт (замонни) ҳам тушунтир. Сўнгра мен сенга жавоб беришга киришаман. Сен аслида бирор нарсани тўла биласанми? Уларнинг асл моҳиятига тушуниб этгансанми? Йўқ, сен ҳеч нарса билмайсан, оғайни. Дунёдаги нарса ва воқеаларнинг бирортасини ҳам моҳиятан тушунмагансан-да, яна сен мендан, Оллоҳнинг тахти, унинг минбари ҳақида сўрайсан. Дунё-Олам сирларга тўлиб-тошган, тахт ва минбар ҳам ана шулар жумласидандир.

 

Суҳбардошим давом этади:

- Биласанки, Сулаймон (Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) алайҳис-салом келиши ҳақида чумоли ўз ҳамроҳларини огоҳлантиргани тўғрисида, “... бир чумоли: “Эй чумолилар, уяларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг аскар лари (лашкарлари) ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни босиб – янчиб кетмасин лар” (27:18)- дейилади, Қуръонда. Сен бу ҳақда , бу чумоли ҳақида нима дейсан?

 

Мен ҳам дейман:

- Агар сен дўстим, ҳашаротлар табиати ҳақида кўпроқ ўқиб, улар билан яхшироқ таниш бўлганингда эди, бундай савол қўймаган бўлардинг. Ҳашаротлар ҳақида, масалан, болари ва чумолиларнинг ўз сўзлашув хусусиятлари (тиллари) тўғрисида фанда жуда кўплаб маълумотлар тўпланган. Чумолилар ўзаро алоқа тилларига эгалиги ҳозирги замонда илмий тасдиқланган факт ҳисобланади.

 

Агар чумолиларда ўзаро тушунадиган алоқа усули(махсус тиллари) бўлмаганда эди, бундай кўп, бунақа юз минглаб бир ерга тўдалашган ҳашаротларни бошқариш, уларга вазифалар бўлиш ва мустаҳкам тартиб ва интизомга бўйсундириш мумкин бўлмасди. Шу сабабдан чумолиларнинг Сулаймон юриши ҳақида хабар топиб қолган бўлишида ҳеч қанақа ҳайратли жойи йўқ. Кишилар ҳам Оллоҳни ана шундай тушуниб биладилар, ахир.

 

Хуллас, мен ва суҳбатдошим орамизда бир қатор диалог давом этади:

- Тақдир тахтасига Оллоҳ азалдан ёзиб қўйганларини яна қайтадан қандай ўзгартириши мумкин? “Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирар ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл китоб унинг даргоҳидадир” (13:39)-дейилади бир жойда. Наҳотки, сизнинг Парвардигорингиз  ҳисобларида хатога йўл қўяди. Унга нимадир учириш, тўғрилаш ёки уни қолдириш, қолдирмасликка ҳожат  борми? У ҳам биз каби қандай қилсак яхшироқ бўлар, деб ўйланиб ўтирадими? - дейди у куйиниб.

- Оллоҳ фақат ёмон нарсани тўғрилаб, бандасининг қандай бўлишлигида унга ёрдам беради. У Ўз илоҳий китобида, “Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур”(11:114)-деб қўйган. Шу билан бирга Оллоҳ покланган бандалар ҳақида, “Ва уларга яхши амаллар қилишни, ибодатларни бажаришни, закотлар келтиришни тушунтирдик”(21:7) - дейди. Мана шунақа усул билан ҳеч нарсани ўчирмасдан Оллоҳ фақат тўғрилайди. Сен эслаган оятнинг сири ҳам шундадир-дейман, мен унга.

 

- Қуръони каримда, “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (51:56)-дейилади. Сен бунинг маъносини қандай тушунасан? Нима, Оллоҳ шунчалар бизнинг саждамизга муҳтожми?- деб сўрайди у.

 

- Йўқ, дейман мен унга ва давом этаман. Оллоҳ бизнинг сажда-ю – ибодатларимизга ҳеч муҳтож эмас, биз Унга сиғиниш, ибодат қилишга муҳтожмиз. Сен ўзинг севган аёлни, бирор кимсанинг кўрсатмаси ёки бирор киши сени унга мажбурлагани учун севиб, эркалайсанми? Сен унга маҳлиё бўлиб қолган бўлсанг, сен унинг чиройи, гўзаллиги билан мағрурласан, фахрланасан, фикру-хаёлинг бир умр унга боғланган, унга аталган бўлмайдими? Худди шу каби, худди ўша ҳис-туйғулар каби, ўшандай маҳлиё бўлиш, муҳаббат, севги ва ибодат, сажда Оллоҳга қаратилган бўлади. Чунки Оллоҳ маънавий гўзалларнинг гўзали, чиройлиларнинг чиройлисидир. Агар Унинг шани, гўзаллигини, Унинг Қодирлигини (ҳамма нарсага) сен ҳам билганингда эди, сен Унга саждаю-ибодат қилишни шараф билардинг ва буюк бахт топган бўлардинг; ана шунда ҳузур – ҳаловатнинг юқори чўққисига кўтарилар эдинг.

 

Оллоҳни тўла англаб этиш, Унга чиндан, қалбдан сажда этиш ҳисобланади. Оллоҳга, Уни тўла англаган тартибда, фақат тафаккур билан сажда ва ибодат қилинади. Оллоҳни англаш, Уни билиш - бу англашларнинг энг юқори поғонаси бўлиб, у билишга олиб борадиган узоқ йўлнинг энг сўнгги нуқтасидир. У йўл гўдак (одам боласи) ёруғ дунёга келгандан бошланади. Илк бор одам боласи онасининг кўкрагини (кўксини) танийди; она кўкси боланинг энг биринчи истироҳат макони, қариндош-уруғларини, жамиятни ва ниҳоят ўз атрофини бирин – кетин таний бошлайди. Кейинроқ эса, у ўзини ўраб турган атрофидаги нарса ва кишилардан фойдаланишни бошлайди. Бу эса, бошқа турли хил фойдалар, бойликлар келтирадиган каттароқ “кўкрак”дир, яъни ҳузур – ҳаловат жойидир.

 

Одам боласи энди катта киши бўлди, энди у олтин, мулклар йиғиб олиши мумкин. Булар барчаси иккинчи бир ҳузур-ҳаловат бўлиб, у билишга, атрофни ҳис этишга, уни танишга қаратилган, йўналтирилган йўлдир. Одам боласи ўзини ва ўз атрофини ўрганиб бўлгандан кейин, у ер атрофини ўргана бошлайди, осмонга, коинотга кўтарилишга, ой юзига ва бошқа юлдузларга қадам қўйишга интила бошлайди. Узоқ, ўзига номаълум планеталарни (сайёраларни) ўрганмоқ мақсадида уларга қараб космик аппаратлар (кемалар) учира бошлайди. Бу билан у бутун оламни билади, ўрганади, яъни унинг ҳузур-ҳаловатининг чегараси яна кенгаяди. Охир оқибатда, у ўзининг кимлигини кўпроқ тушунишга ўтади. Энди бу кишининг олдида, “шунча нарсаларни ўргандим, билдим, аммо мен аслида кимман”-деган савол кўндаланг бўлади. Мана шундан бошлаб, у ўзини ўрганиш йўлига тушиб олади. У энди, ўз моҳиятини тушунишни, ўзининг ҳақиқий имкониятларини билишни истай бошлайди. Демак, у ўз жисмини, унинг кучи, эпчиллигини, ўз жисми ва унинг қобилиятидан фойдалана билишни ўрганади, уларни ўзига ва бошқаларга фойда келтирадиган томонга бошқара бошлайди. Бу эса, киши учун яна бир бошқа истироҳатдир. Бу билишнинг юқори нуқталаридан ҳисобланади. Чунки инсон ўзини тўла-тўкис билса, у ўзини, ўз жисмини Яратганни, Парвардигор ни билган, таниган бўлади. Мана шу охирги билиш бўлиб, буни билиш орқали киши ўз бахтининг энг юқори чўққисига кўтарилади. Чунки у ана шундан кейингина мукаммалликнинг, гўзаллардан гўзал бахтнинг энг буюк чўққисига чиққан ҳисобланади. Ана шу бандасини саждага олиб борадиган йўлнинг бошланишидир. Бинобарин, ҳаётда қийинчиликлар учрар экан, бу тикансиз гул бўлмаслигидандир. Чексизликнинг учига этишга интилган киши унга кўтарилиши йўлида машаққатларга дуч келмаслиги мумкин эмас. Бандасининг ўз Эгасини таниши, Уни билиши, бандаси кўзининг очилиши, ундан ғафлат пардасининг кўтарилишини билдиради. Бундай билишнинг буюклиги қанчалар гўзал!

 

Жандаларга ўралган суфийлар, “Ҳукмдорлар бизнинг ҳузур-ҳаловатимизни сезишганларида эди, улар бу ҳузур-ҳаловатларни эгалламоқ учун биз билан уруш бошлашган бўлардилар”-дейишади. Буюк Оллоҳга ибодат, сажда қилишдан роҳатланиш – бу ҳақиқий ҳузур-ҳаловатдир. Аммо Оллоҳ ҳеч қачон бизга, ибодатимиз, саждамиз ва ҳузур-ҳаловатимизга муҳтож эмас. Оллоҳнинг ҳузурида бизнинг ибодатимиз ошиб-тошиб ётибди. Биз Унга мажбуран эмас, балки Унинг Буюклигини ва шарафини билганимиздан ибодат ва сажда қиламиз. Оллоҳга ибодату-сажда қилиш биз учун  таҳқирланиш эмас, аксинча биз ибодат қиларкан миз, ўзимизни ниҳоятда озод ва эркин роҳатли сезамиз, уни улуғворлик, деб биламиз. Дунёвий ишлардан, қуллик тарзларидан ўзимизни эркин ва озод сезамиз. Эҳтироз, ҳис-туйғулар, бойликларга интилиш каби истаклар қуллигидан ўзни озод ҳисоблаймиз. Биз фақат Оллоҳдан қўрқамиз. Аммо бошқа ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан Ундан қўрққандай қўрқмаймиз. Агар биз кимдандир Оллоҳдан қўрққандай қўрқсак, уни биз Оллоҳга шерик қилган бўламиз. Бизни ҳар қандай азобдан, жазодан қутқарадиган Яратганнинг-Оллоҳнинг Ўзидир. Оллоҳдан қутилиб қоладиган, Унинг ҳузурида жавоб бермайдиган зот ер юзида туғилмади ва туғилмайди ҳам. Бу мутлақ ҳақиқат!

 

Оллоҳдан қўрқиш-бу чин қаҳрамонликдир. Унга – Яратганга ибодат ва сажда этиш - бу қутулиш, озод бўлишдир. Оллоҳ ҳузурида ўзини паст тутиш-бу олий жанобликдир. Оллоҳни тўла охиригача англаш ва билиш, ана шу Унга сажда ва чин сиғинишдир. Биз инсонлар (бандаси) ҳар доим наф, фойда ва қувонч, худсандчиликлар изловчилармиз. Оллоҳда эса, булар мужассам, Унда буларнинг ҳаммаси тайёр, муҳаё, Унга ҳеч нарса керак эмас. Чиндан ҳам Оллоҳ Ўз бойликларидан ҳадя қилмоқ учун бизни яратди. У биздан ҳеч нарса олмоқчи эмас. У биздан ҳеч нарса кутмайди ҳам. У ўз мукаммалликлари билан таъминламоқ учун бизни бино этди. У ешитувчи, кўрувчидир. У бизга қулоқ ва кўз берди. У ҳамма нарсани билгувчидир. Барча билимларни эгалламоғимиз учун бизга У ақл берди. Унинг Қудратига муваффақ бўлмоғимиз учун бизни У сезгилар (сезги органлари) билан таъминлади. “Менинг қулим (бандам), Менга итоаткор бўл. Мен сени илоҳий қудратли(кароматли) қиламан. Нимани “пайдо бўл”-десанг, у олдингда муҳаё бўладиган бўлади”-дейди Оллоҳу таоло. Оллоҳ шундай илоҳий қудратни (кароматни) Исога (унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) бермадими? Ҳа, шундай бўлди. Исо пайғамбар, ўликларни тирилтирди, лойдан қуш учирди, касалларни даволади, ожизларнинг кўзларини очди. Буларнинг бари Оллоҳдан, фақат Унинг қудрати ила содир бўлди. Исонинг Оллоҳга чексиз итоаткорлигидан, Унга доим ибодатда бўлганлигидан Оллоҳ Исога илоҳий қудрат ато қилди.

 

Кўраяпсанми, Оллоҳнинг қули (бандаси) бўлиш, одатдаги кишилар орасидаги бир-бирига қул бўлишдан, инсонлар орасидаги қулликдан мутлақо фарқ қилади. Бу қуллик, кишилар тушунчасидаги ҳаётий (дунёвий) қуллик, хўжайин (хўжа) ўз қулидан фойда истайдиган ва шундай фойдага эришадиган ҳолатни белгиламайди. Оллоҳга қуллик - бу Хўжа ўз қулларига (бандаларига) беради ва уларни барча бойликлару-неъматлар билан таъминлайдиган қулликдир. Шунинг учун “Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (51:56)- дейди Оллоҳ.  Бу оятнинг асл маъноси, “Мен одамлар ва жинларни, уларга ҳамма нарсани бериш, яъни уларга севги-муҳаббатни ҳам, яхши одатларни ҳам, олийжаноблик ва илоҳийликни ҳам бердим, уларни Ер юзидаги издошларим этиш учун яратдим”-демакдир.

 

Демак, бизнинг сиғиниш, саждаларимизга Оллоҳ ҳеч қачон муҳтож эмас. Биз Унга доим сиғиниш, сажда этишга муҳтожмиз. Биз Унинг олийҳимматлиги ва чеки йўқ ҳадяларига муҳтожмиз. Оллоҳ чиндан ҳам саҳийдир. Биз Унинг ҳузурига хоҳлаган замонда киришимиз, қаерда бўлишимиздан (тоза жойларда) қатъи назар, Уни огоҳлантирмасдан Унга боришимиз, мурожаат қилишимиз мумкин. Унинг қабулхонаси бутун Оламдир. Биз У билан қанча вақт хоҳласак, ўшанча вақт Унинг иштирокида, Унинг қабулида қолишимиз мумкин. Биз Ундан истаганимизни сўраймиз. У билан нимани хоҳласак ўша ҳақида сўзлашамиз. Биз ибодат (намоз) учун жойнамоз ёзиб “Оллоҳу Акбар”, дейишимиз билан Унинг иштирокида бўлиб қоламиз ва Ундан кўнглимизга сиғганича истаклар тилаймиз.

 

Бундай хўжани (хўжайинни) қаерда учратса ва топса бўлади? Унга огоҳсиз истаган замонда кира олсак, Унинг иштирокида хоҳлаганча бўла олсак, нимани хоҳласак ўшани ола билсак, есак-ичсак ва кийсак, бундан ҳам буюкроқ олийҳимматлик бирор ерда мавжудми?

 

Муҳаммад Абду – Солиҳ бу олийҳимматлик ҳақида қуйидагича шеър битибди         (унинг эркин таржимаси):

Мен Оллоҳга қул бўлганим учун чексиз буюкман,

Чунки У мени доим рад қилмасдан қабул қилади.

У илоҳий Буюклик, юксакликда турса-да,

Мен У билан ҳар жойда, ҳар доим учраша оламан.

 

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (51:56)-деган оят сирларининг бир қисми ана шу шеърда баён этилган. Агар бу оятни яна ҳам чуқурроқ таҳлил этсангиз ва унинг маъносини янада яхшироқ чақсангиз ундан кўнглингиз яйрайди, ҳайратингиз ошаверади.

 

Дин ва эволютсия.

Менинг динсиз ҳамроҳим яна давом этди:

- Бизнинг замонимизда, яъни шу кунларда сизларнинг аҳволингиз анча мураккаблашган. Чунки фаннинг бугунги муваффақиятлари муҳитида одамзоднинг зудлик билан бир зумда яратилди, деган ақидани исбот қилмоғингиз, уни кўрсатмоғингиз лозим бўлади. Сизларнинг тастиғингизча, Яратувчи бир парча лойни олди, уни изиб аралаштирди ва одам ясади, унга пуфлади ва у одамга айланди, қолди. Бу илмий мантиққа мутлақо мос келмайди-ку. Бугунги фан одамнинг пайдо бўлиши маълум бир биологик даврни ўтаганлигини илмий тасдиқлайди. Биласизки, одамзод ҳайвонот дунёсидан фақат оилавий тартиб, тарз ва тафаккур хусусиятлари билан фарқ қилади. Одам ва маймун етти авлод бурун айнан бир хил бўлган ўтмиш авлодимизнинг болаларидир. Барча ҳайвонлар анатомик жиҳатдан ўхшашдирлар. Бу фанда рад қилиб бўлмас даражада тасдиқланган.

 

Бу ерда кўтарилган масала ҳақиқатан ҳам анча катта илмий мунозара эканлигини тўла англаган ҳолда мен ҳам унга жавоб қилишга киришдим:

- Энг аввал саволнинг ўзини бироз тўғрилаб қўймоқ керак бўлаяпти. Одамнинг пайдо бўлишини сен ўзингча жуда оддий қилиб кўрсатмоқдасан. Яъни сенингча, Оллоҳ бир парча лойни ола солиб, уни изиб аралаштириб одам шаклини ясаб, унга пуфлаган ва одам тайёр бўлган қолган. Йўқ, у масала асло бундай содда эмас. Оллоҳ одамни дарҳол, айни замонда, зудлик билан яратгани йўқ. Ҳа, дарҳақиқат, Қуръони Каримда одамзод яратилиши ҳикоя қилинади. Бироқ у ҳикоя сенинг айтганларингга мутлақо мос келмайди. У муқаддас Китобда одам яратилиши қадамма-қадам, даврлар давомида, узоқ бир илоҳий замон давомида амалга оширилгани ҳақида сўзланади. Қуръони Каримда ҳатто одамни бевосита лойдан ясалди дейилмайди, балки лойдан чиққан ўтмишдан пайдо бўлгани ҳақида айтилади, яъни унда, “(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик”(23:12)-деб келади.

 

Одам яратилишининг бошида ҳеч эди. “Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт-муддат ҳам келгандир”)76:1).

 

Одамнинг яратилиши қадамма-қадам бўлди, дедик. Мана масалан, “Нега сизлар Оллоҳни улуғлашни (яъни Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар? Ҳолбуки, У зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!”(71:13-14). “Аниқки, Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра паришталарга: “Одамга сажда қилинглар”-дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилувчилардан бўлмади”(7:11). “Эсланг, Парвардигорингиз паришталарга деган эди: “Албатта, мен лойдан бир одам яратувчидирман, Бас, қачон уни ростлаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб жон киргизганимдан сўнг  унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар” (38:71-72). Бундан кўринаяптики, одамни яратишда даврлар ўтди. Қаранг, аввал яратилади, сўнгра “ростланади, ундан кейин руҳдан жон киритилади ва ҳ.к. Бу кетма-кетлик, яна, сўнгра даврларни, замонларни ўз ичига олади, ахир. Ҳар бир “сўнг” миллионлаб йиллардан иборатдир. “... Дарвоқе, Парвардигорингизнинг наздида бир кун(лик азоб) сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йилга баробардир.” (22:47)-дейилади Оллоҳнинг Китобида.

 

Ана шундан сўнг одамзотнинг яратилиш даврларини ва босқичларини кузатиб боқчи, Қуръони Каримда нима дейилаяпти, яъни, “У инсонни (яъни Одамни) даставвал лойдан яратди. Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди”(32:7-9)-дейилмоқда бу илоҳи Китобда.

 

Кўраяпсанми, аввал бошда лой, ундан сўнг арзимас сувдан насл, авлод-булар барчаси одам яратилишининг илк бошланиши, йўқдан (ҳечдан) яратилмоқда, акс ҳолда у ҳақда бирор гап айтиларди; ундан сўнг ростлаш, шакл бериш, сўнгра жон киритиш, ана шундан сўнг унда(одамда) эшитиш, сезиш бошланди ва ниҳоят одам тайёр бўлди. Бу жараёнда одам узоқ бир давр давомида энг сўнгги босқичда жонли, тафаккурли зот шаклида гавдаланаяпти. “Лой олинди-ю, унга пуфлади” ва одам тайёр бўлди қолди бўлмаяпти-ку, бу ерда.

 

“Оллоҳ сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб ўстирди”(71:17). Бу билан одам ўсишининг илмий жараёни барча давр ва замонлари билан кўрсатилаяпти. Бу ерда чигал жойи битта, яъни давр, босқичлар нимадан иборат? Ва ҳаёт дарахти фақат битта отаданми, каби масалалар бор.

 

Барча жонли мавжудотлар кимёвий таркиб жиҳатидан лойдан ташкил топган. Ва уларнинг ҳаммаси бу дунёдаги (ёруғ дунёдаги) ҳаётини ўтагандан сўнг, яъни улар ўлганларидан сўнгра ўзларининг ибтидоий асосларига тупроққа айланадилар. Бу масалада мунозарага ўрин йўқ. Аммо “ота” сўзида биз шундай бир маънони тушунамизки, у сўзсиз лой асосдан каттароқ буюкроқдир. Бундан шундай бир масала чиқади: энг бошланғич, илк клетка(ҳужайра) лойдан пайдо бўлдими, ундан туғилдими? Шундай қилиб, пайдо бўлиб, туғилиб, сўнгра кўпайиб, барча жонли мавжудотларнинг ва ўсимликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлдими? Ёки ўша ибтидода кўплаб бошланишлар бўлган эдими? Ҳар тур учун алоҳида ибтидо, масалан, ўсимлик учун бир ибтидо, жонли мавжудотлар ривожланишининг ибтидоси, майда сув жониворлари (губки) учун алоҳида , болиқ учун алоҳида, бир-бирига қўшилиб-аралашиб кетишган жониворлар учун ҳам, қушлар, одамлар ва ҳ.к учун ҳам алоҳида-алоҳида ибтидолар бўлганми?

 

Одамзод ўзининг алоҳида олинган ибтидо ва ўтмишига эга. Шунингдек, ҳамма жонли мавжудотлар ҳам ўзларининг алоҳида авлоди ва ўтмишига эгадирлар.

 

Жониворларнинг барча турлари анатомик жиҳатдан ягоналиги, уларнинг ҳар бири ўз ибтидосига эга бўлганлигини рад қила олмайди. Аксинча у бошқача бир хиллиликни, яъни ҳамма турларнинг ва синфларнинг Яратувчиси Ягоналигини кўрсатади. Чунки улар барчаси бир хил материалдан ягона усул ва режага асосан яратилган. Бу эса, уларнинг шак-шубҳасиз Яратувчиси Якка-Ягоналигини исбот этадиган далилдир. Турларнинг анатомик яқин ва ўхшашликларидан келиб чиқиб, уларнинг илк ҳужайрадан пайдо бўла бошлаганди, деб хулоса қилиб бўлмайди.

 

Мана бу ҳаётий(дунёвий) мисолга бир назар солгин-а. Масалан, кўчаларни тўлдириб турган транспорт воситаларини олайлик. Улар жуда хилма-хил, қўлда итариб (тортиб) юрадиган аравачами, транвай-автобусми, поезд-учоқми, уларнинг барчаси геометрик жиҳатдан бир-бирига жуда ўзшаш шакллардан, конструксиялардан иборат. Аммо уларнинг ҳаммаси бир хил конструксиядан ёки ягона геометрик схемадан келиб чиқди, деб бўлмайди-ку. Дарҳақиқат, уларнинг барчаси инсон томонидан яратилди(ясалди), у инсоннинг кашфиётларидир.

 

Қўлда тортиб (итариб) юрадиган аравача ўз ички қонуниятларига кўра аввал фаетонга, кейинроқ форд машиналарига, ундан сўнгра поездларга айланиш ва ҳ.к.  содир бўлди, дея олмаймиз, ахир. Чиндан ҳам шундай бўлгани йўқ. Итариб юриладиган аравача бугун ҳам ўша-ўшалигича қолаётир. Замонлар ўтиши сайин авлоддан авлодга ўта бориб, бир-биридан қобилиятлироқ кашфиётчи ва инженерлар олдида янги-янги ғоялар пайдо бўлиб, улар секин – аста хилма-хил конструксияларга эга бўла бошлашдилар. Бу шакл ва конструксиялар кашфиётчилар фикрларида мустақил равишда пайдо бўлди ва ривожланди, мукаммаллашди.

 

Дарвин ўз талимотини баён этаётиб, у тушиб қолган чоҳ ва ўнқир-чўнқурларни кўрганмисан? Қара, Дарвиннинг “Турлар асослари” китобини биргалашиб қараб чиқайлик. Дарвин “Бигл” кемасида олам саёҳати уюштирди ва ўша саёҳат натижасида у барча тирик жониворлар анатомик тузилиши жиҳатидан бир хил, деган хулоса чиқарди. Бу Дарвиннинг биринчи кашфиёти эди. Кўпчилик умуртқали ҳайвонларда скелет схемалари бир хилдир. Маймунларнинг қўллари, қушларнинг қанотлари билан бир хил, шунингдек, кўршапалоқларда ҳам шундай. Уларнинг суяклари солиштирилганда, улар ҳам унча фарқ қилинмасликлари аниқланган. У суякларнинг ҳар қайсиси мос жониворларда ўзига хос махсус ҳаракатларни (функсияларни) бажаришга мўлжалланган. Масалан, қушларнинг суяклари (улар учадиган бўлганлари учун) юпқа, энгил, ёйиқ (ясси), юқорги қатлами патлар билан қопланган. Жирафа бўйнининг узунлиги тўғрисида қанчалар афсоналар тўқилишига қарамасдан, унда ҳам фақат еттита умуртқа суяги борлигини биламиз. Қаранг, одам бўйнида ҳам шунча умуртқа суяги бор экан. Типратиканнинг бўйни борми-йўқлиги умуман сезилмайди, аммо унда ҳам суяклар сони еттита. Одам қўли беш бармоқлидир. Маймун, қуён, қурбақа, калтакесак (эчки эмар)да ҳам худди шундай бештадан бармоқлар бор.

 

Ҳамласини кўтариб юриш муддати китда, маймунда ва одамда тўққиз ойни ташкил этиб, болаларини икки йил эмизадилар.

 

Маймунлар думидаги умуртқа звеноси - бу одамларда думғаза шаклида мавжуд. Ўша одамдаги  “дум”нинг мускуллари одамзодда мустаҳкам думғазага айланган.

 

Одамнинг, каптарнинг, қуён, эшак, отлар юракларининг ҳар бири тўрттадан қоринчалар(халтачалар)дан тузилган бўлиб, артерия тормоқланиш плани ва каналлари айнан бир хилдир. Уларнинг барчасида овқат ҳазм этиш аппаратлари айнан ўхшаш ва ягонадир. Шунингдек, уларнинг жинсий системалари ҳам ўхшашдир. Уларда сийдик системаси, буйрак, сийдик манбаи(сийдик тўпланиш жойи, сийдик халтаси), қовуқдан иборат. Нафас системаси ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Сув ва қуруқликка мослашган жониворларнинг ўпкалари болиқларнинг сузиш пўпакчаларига ўхшашдир.

 

Мана шунақа, ажойиб бир ўзаро мосликларни кўриб, сезиб қолган Дарвин табиий равишда ер юзидаги барча тирик дунё бир оилага мансуб, деган хулосага келди қўйди. Аммо узоқ замонлар давомида атроф-муҳитнинг таъсирида уларда турларга бўлиниш юз берди, деб хулоса чиқарди, Дарвин. Шундай қилиб, у кетма-кет хулосалар қилаверди. Масалан, кит Муз океанида макон тутгани учун қалин ёғдан иборат “полто” кийди, айиқ эса, иссиқ пўстинга ўранди. Чангалзорларда яшовчи одамлар қуёшнинг жазирама иссиғига қарши қоп-қора тери “кийиб” олишди. Бу тери гўёки уларни иссиқдан сақловчи зонт вазифасини бажаради. Ғорларда яшовчилар кўриш қобилиятини йўқотишган. Чунки улар бунга (кўришга) муҳтож эмаслар. Чўлларда яшовчи жониворларда эса, кўриш хусусияти жуда ривожланган. Узоқ замонлар давомида аста-секин ривожланиш жараёнида жониворларнинг қўл-оёқлари сувда яшаб қолганлари учун сузиш элементларига, осмонга кўтарилувчилар (учувчилари) учун қанотларга, ерда яшаб қолувчилар учун эса, оёқ ва қўллар бўлиб қолдилар, сингари хулосалар эълон қилинди.

 

Энди инсон ҳамласи ривожланиш жараёнини (эволютсиясини) бир кузатиб боқайлик-чи. Ҳамла энди пайдо бўлган илк замонда бурун тешиклари билан нафас олади, сўнгра улар ёпилиб, ўпка билан нафас ола бошлайди. Маълум бир замон давомида унинг думи ҳам бўлади. Бир муддат ўткач у дум йўқолади. Ундан сўнг у жунлар билан қопланади. сўнгра у буларнинг барчасидан тозаланади ва ниҳоят топ-тоза одам боласи ёруғ дунёга келади.

 

Ернинг тош қатламларини қазиб, уларнинг кетма-кетлигини кузатса бўлади. У кетма-кетлик тирик мавжудотда бири пайдо бўлиб, бошқаси тугаб кетишини, бир ҳужайралиларнинг кўпҳужайралиларга алмашини, ундан сўнг малюскаларга, кейин майда болиқчаларга, улардан болиқлар ва қуруқликда юрувчилар, судралиб юрувчиларга, учадиган ва сутэмизувчиларга, ниҳоят одамларга ривожланишидан дарак беради.

 

Дарҳақиқат, бундай хулосалар чиқариб, Дарвин анча мукаммал ютуққа эришди. У тирик мавжудот турлари орасида анатомик ўхшашлик назариясини очди. Буни ривожланишнинг қонуниятли жараёни, деб атаб у жуда тўғри иш қилди. Аммо у бу қонуниятларни тушунтиришда чуқур хатоларга йўл қўйди. Дарвин кетма-кет ривожланиш қонунларини кўрсатишга уриниб, уни ифодалашда хато йўлга тушиб қолди.

 

Кетма-кет ривожланиш жараёни Дарвин тахминича жониворлар турларининг яшаши учун стихияли кураши билан тугайди. Бу курашда танлаш ўз-ўзидан табиатан юз беради, яъни заифлар тугаб, кучлилар яшаб қолади. Шунинг учун яшаб қолганлари ҳаётга кўпроқ мослашган, чидамли ва кучлироқ, улар ўз турларини, авлодларини давом етказиш имкониятларига эга.

 

Яхши, бу таълимот ҳаётда фақат кучлилар яшаб қолган, деб тасдиқлаётган бўлса-ю, аммо ҳозир ҳам, бизнинг космик замонимизда ҳам бемалол яшаётган ниҳоятда заиф, аммо чексиз нафс, гўзал жониворларнинг мавжудлигини қандай тушунтириб бўлади. Ранг-баранг капалаклар яшашга мослашишлари жиҳатидан, оқ қанотли (чайкалардан)лардан ҳеч бир фарқи йўқ. Капалаклар чайкалардан кучли эмасликлари аниқ, чайкалар суякли (склетли), капалаклар суяксиз (склетсиз) жониворлардир. Бу ерда масаланинг моҳияти уларнинг гўзаллигида, улар атроф-туваракни чиройли, гўзал этишга хизмат қилишидадир. Масала мана шундай қўйиладиган бўлса, материалист таълимот бирданига ўз суянчини йўқотади, у асосидан ажралади.

 

Мана шундан сўнгра эшаклар оиласида нима учун отлар ҳам яшаб қолганини (от эшакдан заиф); ёввойи эчкилар оиласида нозик табиат гўзал оҳунинг сақланишини қандай тушуниб бўлади? Энди биз, олашақшақ ва товусда патлар бор, аммо нима учун товус пати ва қанотлари бунча гўзал, чиройлигини қандай англаб этамиз? Капалакларнинг ранг-баранглиги, ҳеч кимсага зарарсиз чиройга эгалигини айтмайсизми. Буларнинг барчасида нозик дид моҳир Расомнинг, буюк ва доно Устонинг қўли борлиги кўриниб турибди.

 

Буларнинг барчсида биз, яшаб қолиш учун аёвсиз курашлардан, тартибсизлик, вайроналиклар қолдирадиган стихияли урушлардан ўтган қўпол ишларнинг натижасини эмас, балки Буюк Доҳийнинг гўзал ижодини, қудратини кўриб турибмиз.

 

Эволютсия таълимотида “сакрашлар назариясининг” ташаббускори иккинчи хатога ҳам йўл қўяди. Бу ерда “сакраш”-бу авлодларда режалаштирилмаган аралашиб кетишлар, эркак ва урғочи ҳужайраларнинг қўшилиб кетишлари, хромосомалар арашиши натижасида кўзда тутилмаганда янги турларнинг пайдо бўлиб қолишидир.

 

Баъзида бу янги турлар фойдасиз бўлиб, патологик жиҳатдан туғма камчиликларга эга ва ногирон бўладилар, баъзида жуда фойдали, масалан, сувда сузувчиларнинг ясси қўллари каби. Табиат бу янги турга зарур шароит яратади, унинг яшаб қолишига кўмаклашади, зарурати бўлмаганлари, фойдасизларининг тугаб кетишига ёрдам беради.

 

Сакраш назарияси янги турнинг ҳаётга тайёргарлик жараёнини ва табиий танлашни тўла рад этади ва яхши ўйланмаган асосга суянади. Бу унинг асосий камчилиги ва хатосидир.

 

Бизнинг атрофимизни ўраб турган ажойиботларни тушуниб етмоқ учун бу назарияни асос сифатида қабул қилиш мумкин эмас.

 

Искабтопар тухумини қамишга қўяди. Ҳар бир тухумда сувга чўкиб кетмаслик учун иккита пўпакчаси бўлади. Бу ҳашаротга(искабтопарга) Архимед қонунини ким ўргатибдики, у тухумларининг сувга чўкиб кетмаслигини аввалдан таъминлаб қўймоқда.

 

Саҳрода ўсадиган ўсимликларнинг уруғлари (данаклари) одатда қанотли бўлади. Чунки уруғлар бошқача бўлса, улар узоқ-узоқларга учуб кета олмайди. саҳронинг бошқа жойларида яна шунақа ўсимликларнинг ўсиши қийин бўлади. Саҳро ўсимликларига ўруғларини шундай йўл билан тарқатишни, саҳро ўсимликларининг кенг ҳудудда ўсишини таъминлашни уларга ким ўргатди экан?

 

Чиройли тиканлари билан ҳашаротларни ўзига жалб этиб, улар билан озуқланадиган ўтлар (алафлар) бор, бу дунёда. Бундай ўт-алафларнинг хусусият – қобилиятлари ва сифатлари, билимлари қайси ақл билан яратилган, қанақа “сакраш” назариясига мосласа бўлади? Биз бу ерда фикрловчи, кашф этувчи, яратувчи, ҳаёт йўлларини ихтиро этгувчи, барча нарсани қамраб олгувчи Ақлнинг қаршисида турибмиз. Буюк донишманд, Доно Яратувчисиз бундай кашфиётни, ихтирони тасаввур этишнинг имкони йўқ.

 

“... Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини-шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир”(20:50)-дейилади Қуръони Каримда.

 

“Хромосомалар харитаси” номи билан очилган кашфиётлар Дарвин таълимотига учинчи тўсиқни келтириб чиқарди. Энди, бугун ҳар бир турнинг ўзига, фақат ўзига хос хромосома харитаси борлиги аниқ. Бундан кўринадики, бир тур иккинчисидан келиб чиқиши мумкин эмас. Чунки уларнинг хромосомалари бир-бири билан аралаша олмайди.

 

Булардан кейин Дарвин таълимоти боши берк кўчага кириб қолгани маълум бўлади. Ҳақиқатан, ҳайвонлар анатомик жиҳатдан ўхшаш бўлсаларда, бу билан Дарвин таълимотини исбот этиб бўлмайди.

 

Ҳаётда эволютсион жараён ҳам ҳақиқат, аммо унинг босқичлари ва эволютсион ҳолати аниқланмай қолмоқда. Қуръони Каримда эса, эволютсия ҳақида жуда яхши айтиб қўйилган. Яратилишнинг (одам яратилишининг) босқичлари ҳам кўрсатилган. Эсланг, ростлаш(турғизиш), жон ато қилиш ва ҳ.к. Фан ҳали бу босқичлар, одам яратилиши даврлари ҳақида аниқ хулосалар қила олганича йўқ. Бу соҳада илмий тадқиқотлар ҳали олдинда.

 

“... У инсонни (яъни одамни) даставвал лойдан яратди. Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни(инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидан) жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди” (32:7-9). Кўраяпсизми, одам яратилгандан сўнг энг аввал унинг авлодлари, насли, қулоқсиз, кўзсиз ва дилсиз (қалбсиз) ҳақир (арзимас) бир томчи сувдан чиққанлигини кўрсатиш билан бу оят аҳамиятли ва қимматлидир. Дарҳақиқат, одамга жон киритилгандан сўнг эшитиш ва кўриш келаяпти, бу одам яратилишининг сўнгги, охирги босқичи ҳисобланади. Бу хулоса бошқа барча назарияларга нисбатан мантиққа мос ишончлироқдир.

 

“Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт-муддат ҳам келгандир.” (76:1).

 

Бу назария қайси илмий таълимотдан орқада қолади ёки қандай илмий хулосага тўғри келмайди? Ҳақиқатда ҳам бу масала ҳали ҳал бўлганича йўқ. У ҳали жумбоқ лигича қолиб турибди. Ҳозирча ҳеч ким асл ҳақиқатни топганлигини тасдиқлай олмайди. Аслида биз ўйлаётгандай ҳам бўлмаган, жараён ундай ўтмаган, шунинг дек, олимлар тасаввур этаётгандай ҳам бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Масала ҳали ечилмаган, у мунозара ва муҳокама учун, ўрганиш учун очиқ қолмоқ да. Фан бу масалада нималар демасин, улар барчаси фаразлардан (гипотезалардан) нарига ўта олганича йўқ.

   

“Оллоҳдан ўзга илоҳиёт йўқдир” сўзларининг маъноси.

Менинг динсиз суҳбатдошим саволлар, масалалар қўйишда чарчамасликка ҳаракат қиларди. У набатдаги саволга ўтди:

- “Оллоҳдан ўзга илоҳиёт йўқдир”, деган тасдиқнинг аҳамиятини жуда ошириб юбормоқдасилар, десам менга қўшиларсан. Бу сўзларни сиз гўё барча қулфларга калит (очқич) сингари ишлатасиз. Сизда шу калималар ила ўликлар кўмилади, шу калимани такрорлаб янги туғилаётган гўдак кутилади, шу сўзлар ила муҳр босилади, шу калималарни тумор қилиб осиб юрилади, шу калима билан шиорлар безатилади, шу калима деворларга осиб қўйилади. Шу калималарни такрор-такрор айтиб юрганлар жаҳаннам азобидан қутилади, деб тасдиқлайсиз. Бу калималар нима ўзи, улар ёвуз руҳлар қамаб қўйиладиган махсус кўзача ёки сеҳрланган (тилсимли) туморми? У калималарни юз минг марта такрорлаган кимса, албатта жаннатий бўлади, деб тасдиқлайсилар. Ўзларинг маъносига бориб етмайдиган, “та син мин”, “алиф лам мим”, “каам мим”, “алиф лам раа” каби ҳарфлар кетма-кетлигини илоҳий биласилар, ана шулар силарни жаҳаннамдан қутқаради, деб ишонасилар. Мана масалан, мен ҳам “Оллоҳдан ўзга илоҳиёт йўқдир”, дедим. Нима, шундай қилиб мен қиёмат жазоси(азоби)дан қутулиб қолдимми? Сизлар шу ерда иштироқ этувчилар гувоҳсиз, мен ўша сўзларни такрорладим, бўлдими? Демак, ҳамма нарса ҳал бўлди, менга жаннат тайёр, шундайми?

 

Эй, ғофил банда, сен бир муҳим нарсани тушунмаяпсан. У калималар барча юмуш лари ва борлиги билан Оллоҳга ишонч, иймон келтирган кишиларга қаратилган, чин иймонлиларга мўлжаллангандир. Фақатгина тилда “Оллоҳдан ўзга илоҳиёт йўқ”, деган билан мақсад ҳал бўлмайди. У сўзларни такрорлаш кишининг ҳаётий (турмуш) дастури ва кунлик режасига айланиши зарур. Кел, энди бир бу калима ларнинг аҳамиятини, қимматини, маъносини таҳлил қилиб кўрайлик-чи. “Оллоҳдан ўзга илоҳиёт йўқдир”, деганимизда Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини тушунамиз, албатта. “Йўқдир” ва “ўзга” ҳамда тасдиқ ва инкор ўртасида бутун бир ишонч турибди. “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир” - калимада “йўқ” инкор сўзи илоҳийликни дунёдаги барча салбий нарсаларни ажратиб, уни қўрқлайди. Ҳамма нарсадан, бизнинг қалбларимиз, кўнгулларимиз сиғинадиган нарсалардан, яъни салбий ҳавас, манфаатпарастлик, тамагирлик, буйруқ беришга майиллик, золимлик, ярамас истак, маънавиятсизлик каби хислатлардан сақлайди. Биз “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деб ўша салбий хислатларнинг барчаси “йўқ”, деймиз, у салбийларга, сизга сиғинмаймиз, сиз Оллоҳдан узоқсиз, деймиз. Ана шундан сўнг биз ўша нарсаларни орзу қилувчи, истовчи қалбимизга доим “йўқ”, деймиз . Чунки инсон кўпинча қалби хоҳишига, унинг эҳтирослари, одатлари, ҳафсаласи (кайфияти), таланти (қобилияти), шуҳрати ва ақлига бўйсунувчи бўлади. Киши баъзида жуда кеккайиб, одамларнинг тақдири, жамиятнинг очқичи (калити) қўлимда, улар фақат менга боғланган, деб ғафлатга ботиб қолади. Шундай қилиб, киши баъзида қалбини Оллоҳга тенглаштириб қўйганини сезмай қолади. Биз ана шунақа қалбларга, “йўқ, биз сенга сиғинмаймиз, сен Оллоҳ эмассан деймиз. Биз директорларга, раислар ва шуларга ўхшашларга, “йўқ, сен Оллоҳ эмассан”, деймиз.

 

“Худо”(тангри) сўзининг маъноси, унинг аҳамияти, у ҳаракатланувчи, ҳаракатдалигидадир. Ҳаракатда фақат Оллоҳнинг Ўзидир. Қолганларнинг барчаси сабаб ва воситачи-воситалардир. Директор, министр, раис, мулк-бойлик, мансаб, лавозим, ҳукмдорлик, ақл ва қобилиятлари билан қалбларнинг барчасига “йўқ, сен худо эмассан”, деб уларни рад этамиз. Аммо ҳар доим “ўзга” сўзини қўшиб битта истисно қиламиз ва Буюк Оллоҳнинг кучи ва ҳаракатини тасдиқлаймиз. ана шу “йўқ” ва “ўзга”, инкор ва тасдиқ орасида тўла асос жойлашган. Шу сабабдан кимки, моддий бойликлар тўплаш, лаганбардорлик, хушомадгўйлик билан банд бўлса, эҳтиросларини қондириш, овинишларга маҳлиё бўлиш, ўз ақлига ва фикрларига алоҳида ҳурмат билан, берилиш билан овора бўлиб қолса, у киши ана ўша илоҳларга “йўқ”, дея олмаган ва натижада ўша “худочаларга” сиғинаётганини ўзи ҳам сезмай қолган бўлади. Бундай кишилар “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деяётганда улар аниқ ёлғон сўзлайдилар. Улар фақат тиллари билан гўё тўти қушлар каби чулдирамоқдалар.

 

Ҳақиқатда эса, сўзлар чуқур қалбдан айтилиб, қўл ва оёқлар ҳаракатлари билан тасдиқлаши лозим.

 

“Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, ибораси ўз-ўзидан ҳеч қандай назоратсиз, Оллоҳнинг измидан ташқарида ҳаракатланадиган ҳеч нарса йўқ, деган мантиқни англатади. У Ягонадир. Фақат Унинг қаҳридан қўрқиш мумкин, фақат Ундангина меҳр – шафқатлар кутиш мумкин. Ҳамма нарсага Якка У Ўзи муносиб, лойиқдир. Касалликдан, микроблардан, милитсия таёқчаларидан, давлат ҳарбийларидан қўрқиб, у ўйлаб чиқарган илоҳларга “йўқ”, дея олмаганлар, уларга сиғинишларини давом эттиришган ва уларни (сохта илоҳларни) ўзининг Ягона Яратувчисига шерик этган бўлади. Бу асло мумкин эмас.

 

Ундай одам “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, деб тилда такрорлаётган бўлса-да , у ёлғон сўзламоқда. “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”-дейиш, чин қалбдан Оллоҳга ваъда бериш, ўзига уни қонун этиб қабул қилиш, уни ўз ўзгармас шиорига айлантириш, уни ҳаёт дастурига, ҳаракат мақсадига айлантириб ўша сўзларга амал қилиб, ишламоқ ва яшамоқ, демакдир. Ана шундай шиор билан ҳаракат қилган кишига у ҳақиқатан тумор бўлади, унга барча эшиклар очилади, у кишини бу дунё, у дунёда сақлайди, жаннатга ҳам эшик очиқ бўлади. Аммо уни қуруқ тилдагина такрорлаш мутлақо фойдасиздир.

 

“Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”-дейишнинг маъноси унинг фалсафий талқинидан ҳам юқорироқ, кўпроқдирки, у Оллоҳнинг Ягоналигини ифодаламоқда ва шу сабаб унда сирлар кўпдир.

 

Доктор Заки Маҳмуд, “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деб тасдиқлаш тубандаги уч асосга суянади, деб кўрсатади:

1.      гувоҳлик берувчининг иштирок этиши,

2.      гувоҳ бўлувчининг ҳам бўлиши,

3. гувоҳлик айтилаётганда уни тингловчи кишиларнинг иштирок этишлари зарур экан.

 

Демак, “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деб тасдиқловчи бу сўзларни айтаётганда, унинг айтганлигини тасдиқловчи кишининг бўлиши ва шундай гувоҳлик амалга оширилаётганда уни тинглаб ўтирган бошқа кишиларнинг қатнашмоқлари ҳам зарур экан. Ана шундагина сиз “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деб гувоҳлик берган бўласиз. Ана шундагина сиз Оллоҳнинг, шахснинг ва қолган барча модий дунёнинг мавжудлигини тасдиқлаган бўласиз. Ислом ана шу хусусияти билан идеалистик ва материалистик фалсафани, унинг ўнгу-солуни рад этади ва уларнинг нақ ўртасини танлайди.

 

Ислом идеалистик фалсафани ҳам рад этади. Чунки бу фалсафа бизнинг билишимиздан ташқарида борлиқ ва объектив билимлар борлигини тан олмайди. Идеалистик фалсафага мувофиқ барча нарсалар тушда хаёлда кечаётгандек, деб ҳисоблайди. Масалан, сен(одам), радио, кўча, жамият, газета, уруш-булар барчаси мисоли тушда, хаёлда, онгимизда, тасаввурда бўлаётибди, бизни ўраб турган дунё, борлиқ гўё йўқдир.

 

Идеалистларнинг бу таълимотини ислом қабул қилмайди, уни рад этади. Шунингдек, унинг Оллоҳнинг борлиги ҳақидаги гувоҳлигини ҳам ислом рад этади. Чунки биз Оллоҳни, шахсни ва бошқа барча моддий дунёни, у - нариги дунёни ҳам мавжуд, деб очиқдан-очиқ тасдиқладик.

 

Ислом материалистик фалсафани ҳам тан олмайди.Чунки бу фалсафа Оллоҳни ва нариги дунёни йўққа чиқариб, фақат моддий борлиққа суянади. Ислом реал фалсафани олға суради ва реал фикр-мулоҳазаларга суянади. Ислом, бутун объектив дунё ва Оллоҳнинг мавжудлиги тақозо қиладиган бошқа барча бойликлар биргаликда мавжуд, деб ҳисоблайди, уларнинг барчасини реал, деб билади. Ислом ўнг ва сўл фикрлар билан ифодаланадиган диалектикани ягона фалсафага бирлаштиради. Бу эса, ўз навбатида ҳар бир фикрни, мулоҳазани мустаҳкамлашни талаб этади. “Фаразу-тахминга қурилган нуқтаи назар” ҳақиқатга асослана олмаслигини юқорида эслатиб ўтгандик.

 

“Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, ибораси ўз-ўзидан ҳеч қандай назоратсиз, Оллоҳнинг измидан ташқарида ҳаракатланадиган ҳеч нарса йўқ, деган мантиқни англатади. У Ягонадир. Фақат Унинг қаҳридан қўрқиш мумкин, фақат Ундангина меҳр – шафқатлар кутиш мумкин. Ҳамма нарсага Якка У Ўзи муносиб, лойиқдир. Касалликдан, микроблардан, милитсия таёқчаларидан, давлат ҳарбийларидан қўрқиб, у ўйлаб чиқарган илоҳларга “йўқ”, дея олмаганлар, уларга сиғинишларини давом эттиришган ва уларни (сохта илоҳларни) ўзининг Ягона Яратувчисига шерик этган бўлади. Бу асло мумкин эмас.

 

Ундай одам “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, деб тилда такрорлаётган бўлса-да , у ёлғон сўзламоқда. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир” - дейиш, чин қалбдан Оллоҳга ваъда бериш, ўзига уни қонун этиб қабул қилиш, уни ўз ўзгармас шиорига айлантириш, уни ҳаёт дастурига, ҳаракат мақсадига айлантириб ўша сўзларга амал қилиб, ишламоқ ва яшамоқ, демакдир. Ана шундай шиор билан ҳаракат қилган кишига у ҳақиқатан тумор бўлади, унга барча эшиклар очилади, у кишини бу дунё, у дунёда сақлайди, жаннатга ҳам эшик очиқ бўлади. Аммо уни қуруқ тилдагина такрорлаш мутлақо фойдасиздир.

 

“Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”-дейишнинг маъноси унинг фалсафий талқинидан ҳам юқорироқ, кўпроқдирки, у Оллоҳнинг Ягоналигини ифодаламоқда ва шу сабаб унда сирлар кўпдир.

 

“Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деб гувоҳлик бериш - бу ҳаёт (турмуш) режаси (плани) ва чин фалсафий мулоҳазани англатади. Шунинг учун сен оддийгина қилиб, “Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, деганингда ёлғон сўзладинг. Бошқа тарафдан сен материалистсан, материалистик фалсафани танлай туриб, Ягона Оллоҳни тан оламан, дейишинг - бу иккинчи ёлғондир. Шундай қилиб, сен биринчидан, ўз фалсафангга қарши чиқаяпсан, иккинчидан, сен турмушингда бу гувоҳликка заррача ҳам мос яшай олмайсан. Оллоҳнинг Ягоналиги ва Мавжудлигига гувоҳлик берган киши эса, ўз устига улкан мажбурият олган бўлади. Сиз материалистлар бундай мажбуриятга чидай олмайсилар.

 

Энди, “алиф лам мим”, “каф хаа яя айн соод” ... ҳарфларга келсак, бу ерда сендан ҳам бир карра сўрашга ижозат бер: билмайдиган, тушунмайдиган кимсалар учун лагорифм, электр энергиясини тўғрилаш каби тушунчалар бир жумбоқ бўлиб, улар ҳеч нарсани англатмайди, ҳеч бир аҳамият касб этмайди. Аммо уларни биладиган, тушунадиган мутахассислар, илм одамлари учун эса, жуда аҳамиятга эгадир. Худди шу сингари бу ҳарфларнинг ҳам моҳиятини тушунганларга, у жуда муҳим аҳамиятга эга.

 

Менинг бу гапларимдан қўрқиб тушган суҳбатдошим:

- Э, бу ҳарфлар моҳияти ҳақида бирор нарса сенга аниқми? - деб юборганини сезмай қолди.

 

Мен ҳам милтиқдан отилган ўқ каби унга жавоб қилдим:

- Бу тўлқинлантирувчи бир мавзу, у мунозара ва муҳакама талаб қилади. Бу мавзу ҳақида алоҳида гаплашишга тўғри келди.

 

КАФ  ХАА  ЯЯ  АЙН  СООД

Мен суҳбатдошимга дедим:

- Сен суралар бошланиши олдидан, “каф”, “сод”, “алиф лам мим!”-ларни учратиб, уларни ўқиб, лабларингни қимирлатишдан бошқа уларга ҳеч бир аҳамият бермадинг, албатта. Қизиқ, у ҳарфларни ўқиб, сен қандай хулосага келдинг экан? Булар маъносиз бир сафсата бўлса керак, деб ўйладинг шекилли?

 

- Яъни бу билан нима демоқчисан? -деди суҳбатдошим.

- Яъни сен нима ўйладинг, ахир-дедим,  мен.

- Сизларнинг пайғамбарларингиз силар устиларингдан кулган, силарни масхара қилган, деб ўйладим.

- Яхши. Кел оғайни, бу сураларнинг мазмунини, уларнинг матнини таҳлил қилайлик, уалрни яхшилаб текширайлик-чи, қани улар маъносиз ва пайғамбар бизни аҳмоқ қилган эканми ёки бу ерда бошқача гап борми, кўринади қолади. Мана, бирорта унча мураккаб бўлмаган сурани оламиз. Масалан, “Қоф” сурасини қараб чиқамиз ва унинг устида бир тажриба қилиб қараймиз. Мазкур сура матнида учрайдиган “қоф” ҳарфларни санасак, улар 57-та экан. Энди бошқа “Мариям” сурасини оламиз. Чунки бу сура ҳам “Қоф” ҳарфи билан бошланади. Уларни санаб боқсак, бу ерда ҳам 57-та “қоф” ҳарфлари борлигини кўрамиз. Бу сонларни қўшсак, 57+57=114- сони келиб чиқади. Қара, бу Қуръони Каримдаги сураларнинг умумий сонини бермоқда. Эслайсанми, “Қоф” сураси қандай бошланиб, қандай тугалланади? У суранинг бошланиши, “Қоф. Улуғ Қуръонга қасамки” каби бўлиб, “Бас, ушбу Қуръон билан Менинг ваъдамдан қўрқадиган кишиларга панд-насиҳат қилинг!”, деб тугалланади. Бунда “қоф” Қуръони Каримнинг бир рамзий бўлиб келаётганини кўрамиз.

 

Шундай қилиб, у икки сура ичида учрайдиган “қоф” ҳарфлари сонлари йиғиндиси Қуръони Каримдаги суралар умумий сонини(114) билдириб келмоқда. Ана шунинг учун ҳам суралар айнан ўша ҳарф билан бошланмоқда. У ўша сирга ишорадир.

 

- Бу тасодифнинг ўзгинаси-ку, деб ҳайрон бўлади, бизнинг динсиз суҳбатдошимиз.

- Ундай бўлса таҳлилни, тажрибани давом эттирамиз. Қани, бу тасодифлар қанчалар бўлиши мумкин экан?

 

Энди Қуръони Каримни тўла компютерга ўтказамиз ва ундаги барча “қоф” ҳарфларини санаб чиқамиз. Бу иш билан “қоф”-ларнинг сураларда ўртача жойлашиш даражасини аниқлаймиз.

- Уҳу, буни ҳам қилганмисиз?

- Ҳа, қилганмиз.

- Натижа қандай?

- Электрон ақлнинг (компютер) кўрсатишича, “қоф” ҳарфларининг Қуръон бўйича ўртача жойлашиш даражаси, “қоф” билан бошланадиган суралардагига нисбатан паст экан. Бу ҳам тасодифми?

- Наҳотки, ҳеч ишониб бўлмайди!

- “Раъд-мамақолдироқ” сураси “алиф лам мим паа” ҳарфлари билан бошланади. ЭҲМ(Электрон ҳисоблаш машиналари) кўратдики, бу сурада, “алиф”-625 марта, “лам”- 479 марта, “мим”- 260 марта, “паа”-137 марта учрар экан. Ҳарфларнинг сура бошида келиш тартибига қараб уларнинг сони камайиб бориши ҳам аниқланди.

 

Электрон ақл у ҳарфларнинг Қуръони каримда ўртача жойлашиш даражасини ҳам аниқлади. Уларнинг “Мамақолдироқ” сурасида ўртача арифметик учраш даражаси бутун Қуръон матнидагига кўра юқори экан. Худди шундай ҳолни “Бақара” сурасида ҳам кузатамиз. Бу ерда “алиф”- 4592, “лам”-3204, “мим”- 2195 марта учраб, улар ҳам камайиб бориш тартибида жойлашганлар.

 

Бундан ташқари ЭҲМ-нинг кўрсатишича бу ҳарфлар сурада жойлашган бошқа ҳарфларнинг ўртача учрашига нисбатан кўпроқ эканлиги ҳам аниқланди.

 

“алиф”, “лам”, “мим” ҳарфларининг “Ол-и Имрон” сурасида жойлашиши ҳам юқоридаги тартибга айнан ўхшайди. Бу сурада масалан, “алиф”- 2578, “лам”-1885, “мим”-1251 марта камайиб бориш тартибида жойлашиб, улар бошқа ҳарфларга нисбатан сурада кўпроқ учрайдилар.

 

Айнан шундай ҳол “Анқабут” сурасида ҳам сақланади. Бунда, “алиф”- 784, “лам”-554, “мим”- 344 марта учрайди. Бу ҳарфларнинг сурада учраш даражаси бошқа ҳарфларга нисбатан бу ерда ҳам юқоридир. “Рум” сурасида, “алиф”-547, “лам”-394, “мим”-318 марта учраб, бу ерда ҳам юқоридаги тартибни кузатамиз.

 

Бу ҳарфлар билан бошланадиган, Маккада нозил бўлган сураларнинг барчасида мазкур ҳарфлар сони қолган бошқа Маккада нозил этилган сураларда учрайдиган бу хил ҳарфлардан кўпдир. Мадинада нозил бўлган сураларда ҳам шу хусусият сақланади.

 

“Аъроф” сураси бошланадиган “алиф лам мим соод” ҳарфлари худди “алиф лам мим”-ларга ўхшашдирлар.

 

Шунингдек, “Мариям” сурасидаги “қоф, хаа яя айн соод” ҳарфларнинг ўртача учираш даражаси бошқа Маккада нозил бўлган суралардагига нисбатан юқоридир. “ҳом мим” ҳарфлари билан бошланадиган суралар бир ерга йиғилса, улардаги бу ҳарфларнинг сураларда ўртача учраш даражаси бошқа Маккада нозил бўлган суралардагидан кўпдир. Шунингдек, “соод” ва “тўсиқ”(яъни “аъроф”) каби иккита сура “соод” ҳарфи билан бошланади. Улар бирин-кетин нозил этилгани бизга маълум. Шу суралардаги ўша ҳарфларни йиғсангиз уларнинг сони Қуръони Каримдаги бошқа барча суралардагидан кўп эканлигини кўрасиз.

 

Шунга ўхшаш, “Иброҳим”, “Юсуф”, “Юнус”, “Ҳужурот”, “Ҳуд” суралари ҳам “алиф лам паа” ҳарфлар билан бошланади. Бу сураларнинг тўрталаси ҳам навбатма-навбат, бирин-кетин нозил қилинганлар. Улардаги ана ўша ҳарфларни йиғсангиз ЭҲМ кўрсатишича уларнинг у сураларда арифметик ўртача учраши Қуръондаги қолган Маккада нозил бўлган суралардагидан кўпдир.

 

“Ясин” сурасида ҳам шунақа белгилар бор. Аммо бу ерда тескари тартибдадир. Чунки “я” ҳарфи араб алфавитида ҳам охирги ҳарф ҳисобланади. Шунинг учун бу сурада “я” ва “син” ҳарфларининг учраш даражаси Қуръондаги  бошқа сураларга нисбатан пастдир.

 

Бу фактларни эшитаётган суҳбатдошим чуқур сукутга кетган эди. Аммо мен давом этардим.

- Буларнинг барчаси мен ўйлаб чиқарган уйдирмалар эмас. Бу тажрибани Мисрли олим Рашад Халифат Америкада ўтказган. Мана бу китоб ўша тажрибалар асосида тузилган. Ма ол, ўқиб қара, унда ҳамма фактлар яна ҳам тўлароқ, тушунарлироқ ёзилган.

 

Мен инглиз тилида ёзилиб, Америкада нашр этилган китобни унинг қўлига тутдим. У китобни олиб, уни жимгина варақлай бошлади. Мен эса, унга яна таъкидладим:

- Буларнинг барчасини тасодиф, деб ўйламагин. Биз, қаттиқ қонунлар ва заррача ҳам камчилликка оғмай ҳисобланган ҳарфлар қаршисида турибмиз. У ҳарфларнинг ҳар бири ўзича қатъи ўлчанган ва ҳисобланган. Мана қара, Қуръони Каримда : “Оллоҳ ҳақиқий-рост бўлган Китобни ва тарози-адолатни нозил қилган зотдир” 42:17)- деб қўйилган.

 

Бу қанақа тарозидир! Ниҳоятда ингичка соч толасини ҳам торта оладиган ҳақиқат тарозиси олдида турибмиз. У торози ҳар бир ҳарфни ўлчай оладиган ўлчовчидир. Нима, Пайғамбар(Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) “Мамақодироқ” сурасини тузаман ва унда “алиф лам мим” ҳарфлари Қуръони Каримдаги бошқа барча сураларда учрайдиган шунақа ҳарфлардан кўп бўлади, деб ўйлаган ва шундай қилган, деб сен ўйламоқдамисан? Бу мантиққа сиғмайди-ку, ахир.

 

Биласанми, у бирорта китоб ижод қилмаган. Бунинг бўлиши мумкин эмас эди. Чунки пайғамбарда савод чиқмаган эди. Ким унга бу ҳарфларни санаб берган бўлиши мумкин? Бугун бизга аниқки, бу ишни фақат мураккаб электрон қурулма - ЭҲМ бажара олади, холос. Борди-ю, у суралардаги ҳарфларни санай бошлашганда эди, фақат битта сурадаги ҳарфларни санаб чиқмоқ учун йиллар керак бўларди. Ўша замон фани эса, бундай ҳисобларни бажара олмасди. Муҳаммад алайҳис-саломда (Унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) савод чиқмаган эди, бинобарин у ўша давр фани билан таниша олмас ва таниш ҳам эмасди. Шу сабабдан пайғамбар у ҳарфларни санаш учун ўз замонаси фани натижаларидан ҳам фойдалана олмас эди. Биз бу ерда одатдан ташқари ажойиб фактнинг қаршисида турибмиз. Бу қиёмат, ўта юксак талант. Бунга Қуръони Каримнинг бирданига нозил этилмагани, у бўлиб-бўлиб, қисмма-қисм шаклида нозил этилганини ҳисобга олсак, унда аввал у ҳарфларни санаб ва жой-жойига олдиндан қўйиб қўйиш мумкин эмаслиги яна ҳам кўриниб қолади.

 

Ҳарфларнинг бунақа жойлашиш хусусияти энг катта сирлардандир. У фақат Оллоҳга, Қодир Парвардигорнинг Ўзигагина аниқ. Бу хусусиятларни ҳар қандай электрон ақлдан тезроқ, аниқроқ ва тартиблироқ бўлган қудрат била олади. У қандай қудрат, У ким? У Яратганнинг Ўзи-Оллоҳдир. Оллоҳ барча нарсаларни ўз эътиборидан четда қолдирмайди. Суралар бошланишида келтирилаётган бу айрим ҳарфлар Унинг билимини исботлашга хизмат қиладиган баъзи бир воситалардир. Бу илоҳий китобнинг тўла мазмуни, қудратлари секин-аста очила борсин учун Оллоҳ у ҳарфларни китоб мазмунига киритгандир.

 

“Токи уларга Ҳақ(Китоб) эканлиги – аниқ маълум бўлгунча албатта биз уларга атроф - офоқдаги ва ўз вужудларидаги оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз” (41:53)- дейди Оллоҳу таоло ўз китобида.

 

Мен бу билан ҳарфларнинг сирини очдим, демоқчи эмасман. Аммо бу очилишининг, билишнинг боши, бошланиши, биз биладиган, биз этишишимиз мумкин бўлган уфққа етишишдир. Аслида қаергача, қайси уфққача боришни ҳеч ким билмайди, уни билиш ҳеч кимга берилмаган.

 

Шундай қилиб, ҳарфлар билан бўлган бу фактлар ва улар ҳақида ЭҲМ-да олинган хулосалар Қуръони Карим инсон томонидан яратилмаганлигини тўла ва батамом исботлайди.

 

Биз шундай ҳисоблар рўпорасида турибмизки, улардан кўз юмиб, ҳеч ким Қуръон киши ижодий маҳсулоти, деб айта олмайди. О, менинг дўстим, мана шулардан сўнг ҳам кўрмаяпсанми? Сен шундай сўзлар қаршисида турибсанки, ундай сўзни, ундай нутқни айтиш бандаси қўлидан келмайди!

 

МЎЪЖИЗАЛАР.

Менинг динсиз суҳбатдошим, ҳеч қаниқмасди. У яна сўрашда давом этарди:

- Мана шундай, меҳрибон, шафқатли Парвардигор, Уни ҳатто силар эътиборли, кечирувчи, дўстларча муносабатда бўлувчи, деб қанчалар кўкка кўтарасилар. Қандай қилиб, шунақа ижобий сифатларга эга Оллоҳ, Ўз расулига унинг жонажон яккаю-ягона фарзандини ҳайвон каби сўйишга буюра олади? Менга ана шу жойи тушунарли эмас. Менимча, буни умуман тушуниб бўлмайди. Бундай иккита (раҳм ва разиллик) бир-биридан узоқ хислатларни бирлаштириб бўлмайди. Шундай эмасми?

 

- О, ғафлат бандаси, ўша воқеани ҳам бир яхшилаб, синчиклаб ўрганиб чиқсанг бўлмасмиди?-дедимда, сўзимда давом этдим. Маълумки, ўша воқеанинг натижаси разиллик, жоҳилликни эмас, балки раҳмдилликни, яхшиликни, яъни содиқлик, ишончни, Оллоҳ ўз пайғамбарининг иродаси, содиқлигини синашни кўрсатадиган мажозий бир мисол бўлиб чиқади. Чунки ҳикоянинг хулосасида жоҳиллик содир бўлмайди. Синовнинг маъноси ва моҳияти Иброҳим алайҳис-саломнинг (унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) ўғлига бўлган меҳр-муҳаббатининг, дунёвий муҳаббатнинг бир қисмини  “сўйишдан” иборат бўлиб чиқмоқда.

 

Биламизки, Исмоил, Иброҳим алайҳис-салом кексайиб қолган чоғида топилган ўғил эди. Натижада пайғамбар ўғлига қаттиқ меҳр қўйиб, унга тўла боғланиб қолди. Ҳатто у Парвадигорга меҳр-муҳаббатни унутаёзди. Ана шунинг учун Оллоҳ Ўз расули олдига ниҳоятда оғир ва катта синов қўйди. Пайғамбарнинг қалби, унинг меҳри-муҳаббати Оллоҳдан ташқари яна кимга ҳам муносиб бўлади? Шу сабаб пайғамбарга буйруқ келди. Иброҳим алайҳис-салом Парвардигор буйруғини бажарди, севимли ўғли бўғизига пичоқ қўйди. Аммо меҳрибон, раҳмдил Оллоҳ Исмоилни озод қилди, пичоқ унинг бўғизига ботмади.

 

- Иброҳимнинг оловга кириши ва унинг ёнмагани ҳақидаги мўъжизага қандай қарайсан? Шунингдек, Мусо пайғамбарнинг (унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) ҳассаси илонга айланиши, унинг ҳасса билан дарёларни иккига бўлиб юбориши, ҳатто унинг қўлини яшириб қўйишганда, қўлдиқдан ёруғ бериб туриши каби ҳодисаларга ишониб бўладими? Буларнинг барчаси айнан ўша алдамчилик ва сирк ўйинлари эмасми? Нега Оллоҳ Ўз куч-қудратини ўшанақа мисоллар орқали кўрсатади? Булар ўз моҳияти билан чегарадан чиқиб кетади. Булар маъносиз, бемаъни бир гап. Буларсиз ҳам коинотдаги мустаҳкам қонуниятлар, ақлнинг чексиз қобилияти, дунё тузилишидаги тартиб, қонунлар, галатикадаги хатосиз ҳаракатларнинг ўзи Оллоҳнинг кучини, қудратини кўрсатишга яққол мисол бўла олмайдими?, деб менинг суҳбатдошим саволини давом қилди.

 

- Менинг биродарим, сен мўъжизани нотўғри тасаввур этиб, уни тушунмаяпсан- деб мен ҳам давом қилдим. Мўъжиза сенга акробатик ўйин, хийла, абсурд бўлиб  туюлади. Майли, сенингча шундай ҳам бўлаверсин, асл моҳият бунда эмас. Масаланинг моҳиятини қуйидагича тушунишга ҳаракат қиламиз. Масалан, сен тахминан уч минг йил орқага қайтсанг-да, миср фараонлари ҳузурига замонавий  радиоприёмник билан кирсанг, биласанми бу приёмник (ўзи гапирувчи аппарат) уларда қандай таасурат қолдирган бўлиши мумкин эди. Фараон ва унинг атрофидагиларнинг ҳайратдан юраклари тарс ёриларди. Улар бундай кароматга абсурд, деб қичқиришган бўлардилар. Биз эса, бу радиоприёмник эканлигини яхши биламиз, бу ўз моҳияти ва маъносига эга ҳодиса, бунинг ҳеч қандай мўъжизага алоқаси йўқ. Бу электродинамик қонунларга мувофиқ ҳаво тўлқинларининг тебраниш ҳодисасидир.

 

Зангори экранда хилма-хил мўъжизалар намойиш қилинадиган телевизор билан қодимий Вавилонда пайдо бўлиб қолсанг ҳам бундан кам бўлмаган ҳолатга дуч келардинг. Транзисторли радиоприёмникдан ажойиб музика тинглаган Ассириялик ҳукмдор ҳайратидан чапак чалиб юборганини сезмай қолган бўларди.

 

Тарих бир ибратли мисолни сақлаб қолган. Масалан, босқинчи, мустамлакачилар Африка чангалзорларининг бирига ўз учоқларини қўндиришган. Ўшанда ўша ерда яшовчи ёввойи қабиларда нималар бўлган денг?  Улар осмондан худо тушиб келди, деб ҳисоблаб, ваҳима қилишиб ерга чўккалашганлар, қўрқинчли ҳолатда барабанларини ура бошлашган, жониворлар сўйишиб, қурбонликлар қила бошлаганлар. Бу ҳолни улар ўзлари ичидаги барча тартиб қоидаларнинг бузилиши каби қабул қилишган. Бизга эса, бу ерда ҳеч қанақа абсурд йўқлиги аниқ. Учоқларнинг парвози ва уларнинг ерга қўниши аниқ математик ва физик қонунларга мос бажарилишини яхши биламиз. Бу парвоз  ва қўнишлар ернинг ўзига тортиш ва бутун олам тортилиш қонунларини бузмайди. Бу қонуниятлар бошқа қонуниятларга ўтиб туради. Бу ҳаракат ва ҳаракатнинг қайтиши қонунидир. Бунда биз қонунларнинг бузилишини эмас, балки уларнинг тўла ва хатосиз бажарилиши гувоҳи бўламиз.

 

Сувнинг дарахт танаси бўйлаб кўтарилиши ер  тортиш қонунига мос келмайди, аммо бу уни бузиш эмас. Балки бу бир неча физик қонунларнинг биргаликда ишлаш хусусиятини кўрсатади. Бу ерда босим қонунининг копилляр хусусиятини кўрамиз. Бу қонунлар биргалашиб сувни дарахт танаси бўйлаб фақат ёқорига ҳаракат қилдиради, асло аксинча эмас.

 

Демак, биз бу ҳолларнинг ҳеч бирида тафаккур ва мантиқ доирасидан чиқиб кетмаяпмиз. Бу ҳодисаларнинг ҳеч бири кўз боғлаш (фокус қилиш) ва хийлалардан иборат эмас. Африка чангалзорларида ҳам одамлар ўша биз билган қонунларни билмасликларидан учоқни кўриб ҳайратга тушдилар. Худди шунга ўхшаш сен ҳам пайғамбарлар мўъжизаларини, уларнинг хусусиятларини, Оллоҳнинг уларга қараши ва муносабатларини билмайсан ва шу сабаб улардан ҳайратга тушасан. Ҳамма бало ана шу сенинг билмаслигингдадир..

 

Шунинг учун  сен уларни маъносиз, мантиқсиз ва абсурд ҳисобламоқдасан. Ваҳоланки, улар барчаси илоҳийдир ва биз яхши биладиган, тушунадиган Оллоҳ қонунларига тўла мос равишда содир бўлган эди. Демак, бу билиш бизнинг билишимиз мумкин бўлган мантиқий доирадан юқори олий бир доирага (статус-мақомга) тегишлидир. Чунки инсон ақли – бизнинг ақлимиз  фақат чекланган билимларни эгаллашга яратилган ва чекли билишга тайёрланган. Бу мўъжизалар билан Оллоҳ ҳеч бир қонунни бузмаяпти. Оллоҳ шундай қилиб бизни олий статут, олий қонунлар ва буюк ақл, биз эриша олмас тафаккурга гувоҳ этади, холос.

 

Дарвоқе, бехиизмитлар (диний эътиқодлардан бири) ҳам сенга ўхшаб қаттиқ адашгандилар. Мўъжизаларни, ақл бавар қилмас ҳодисаларни улар ҳам ҳақорат ва ақлни паймол этиш, деб билгандилар. Ана шунинг учун ҳам улар Қуръони Каримдан қайтишди. Қуръони Каримнинг мазмунини ўзларига маъқул тарзда талқин қила бошлашди. Масалан, улар Мусонинг(унга Оллоҳнинг раҳматкари бўлсин) ҳассаси дарёни иккига бўлгани йўқ, аксинча у ҳасса ҳақ ва ноҳақни ажратиш белгиси (символи) эди, деб тушунтиришга уриндилар. Мусонинг қўли ҳақидаги воқеани ҳам нотўғри талқин этишди. У қўлни эзгуликка, яхшиликка хизмат қиладиган қўл тарзи(образи), деб ҳисобладилар. Исо алайҳис-салом (унга Оллоҳнинг раҳматлари бўлсин) мўъжизалари, ўликларни тирилтиришига ўзларича маъно беришиб, у фақат руҳни тирилтирган, одамнинг жисмини эмас, деб даъво қиладилар. Кўрларнинг кўзлари очилишини ҳам тафаккурни (фикрни) қайраш, қайтариш, деб ҳисоблайдилар. Шу каби тафсил ва таъбирлар ёрдамида Қуръони Карим аҳамиятини камситиш, унинг мазмунини бузишга олиб борадилар.

 

Улар мўъжизаларга ишонмай, уларни нотўғри  ва мантиққа мос эмас, улар умумий қонуниятларни бузади, деб ҳисоблаганлари учун шундай бўлди. Сенда ҳам шундай бўлмоқда. Биз яшаётган замон шундай бир даврки, бунда ҳеч нарса ҳайратли эмас, бу замонда ҳеч нарса кишини ҳайрон қолдирмайди. Биз, одамзод оёғи ойга теккан, узоқ-узоқ сайёраларга турли хил космик аппаратлар жўнатилаётган бир замонда яшамоқдамиз. Одамзод ақли шунчалар қудратга эга бўлса, у шунчалар билимларни ўзлаштиришга қодир экан, илоҳий билим, илоҳий билиш инсон тафаккуридан жуда катта ва кенгроқ эканлигига шубҳа бўлиши мумкин эмас. Мана бу оятга қулоқ тут: “Эй, жин ва инс жамоаси! Агар сизлар осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билан ўта олурсизлар”(55:33).

 

Кўрганларимиз инсон билимларидир. Илоҳий билимлар улардан сўзсиз қудратли роқдир, бунга шубҳа йўқ. Оллоҳ йўл бермаса инсон ҳеч нарса қила олмаслиги аниқ. Илоҳий билимни бемаъно таърифлашлардан, айниқса динсизлар нуқтаи назаридан холис ва тоза тутаман. Ҳақиқатан Оллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир.

 

Дин аҳамияти.

Энди менинг динсиз суҳбатдошим тубандаги мазмунда сўзлай бошлади:

- Менга қара, сен айтаётгандай чиндан ҳам жаннат бўлса, биринчилардан бўлиб унга мен кираман. Чунки кўпчилик соқолдор ва соқолчалар қўйишиб олиб ўзини диндор ҳисоблаганлардан кўра мен кўпроқ тақводорман.

 

-Яъни мен кўпроқ диндорман, демоқчимисан? Бу билан яна нималар, демоқчисан?-дейман мен

 

- Мен ҳеч кимга зиён келтирмайман, ўғирлик қилмайман, бировнинг жонига қасд қилгум йўқ, пора олмайман, бирон кимсага душманлигим йўқ, ёвузлик қилмайман, тирик жониворларга зарар келтирмайман, ҳаммага фақат яхшиликларни истайман, кишиларга зарур бўлган  нарсаларнинг барчага баробар етарли бўлишини хоҳлай ман, ҳамиша соф виждон билан ётиб, тураман, демоқчиман. Менинг шиорим: “барчага яхшиликлар яратишдан”, иборатдир. Бу чиндан ҳам иймон, дин эмасми? Сиз, дин-кишиларнинг ўзаро яхши муносабатлари, дейсиз-ку, ахир.

 

- Сен санаган бу яхши хислатларнинг бошқа алоҳида исми, номи бор. Улар бошқача аталади. Уни маънавият ва морал (ахлоқ), деб атайдилар. Булар барчаси иймоннинг талаблари, аммо улар ҳали иймон ва дин эмас. Сен иймон талабларини иймон, деб қабул қилмоқчи бўлаяпсан. Иймон эса, фақат бошқа бир муҳим нарса билан, Оллоҳни англаш, Уни чинакамига билиш билан белгиланади. Сен Парвардигорни чиндан, иккиланмасдан танишинг, билишинг керак. Энг муҳими ва масаланинг энг аввали Оллоҳ билан муносабатингни тубдан яхшиламоғинг зарур бўлади. Сен ўз Оллоҳингни Буюк, Афв этувчи, Жавоб берувчи, Кўриб турувчи ва ўзингга энг яқин, деб билмоғинг керак. Сен Унинг ҳузурига эгилиб, тиз чўкиб, одоб билан содиқ қулнинг хўжасига хурмат ила тавалло қилгани каби итоаткорона боришинг шарт.  Парвардигор ва сен ўрталарингда мана шунақа беғараз чин юракдан муносабат ўрнатилган бўлса, буни иймон ва дин, деса бўлади.

 

Сенинг қарашларинг, атрофдагилар билан яхши муносабатларинг иймон талаблари бўлиб, моҳият эътибори билан улар Парвардигор билан бўладиган муносабатлар дан фарқ қилмайди. Аммо у муносабатлар Оллоҳнинг Ягоналигини ва мавжудлиги ни тан олгандан кейинги иймонни аниқлайди. Пайғамбар олий жаноблари дебдилар ки: “Сўролган нарса, уни илтижо қилгувчидан аввал Оллоҳ қўлида бўлур”.

 

Оллоҳга меҳр қўйиб, Уни севганлар У яратган барча нарса ва жониворларни севади лар, уларга яхши муносабатда бўладилар. Сен одамлар билан яхши муносабатда бўла туриб, ёруғ кундан бошқа ҳеч вақони кўрмасанг, уларни тан олишни хоҳламасанг, қанча ҳаракат қилганинг билан иймонсиз (динсиз) бўлиб қолаверасан.

 

Сенинг одамлар орасида ижобий хулқинг , бу ақлнинг иши, ахлоқ нормаларига мос бир хусусият, характер бўлиб, унинг дин, ҳақиқий иймон билан мутлақо алоқаси йўқ. Сен бу ерда ҳам кишиларни фақат шахсий фойдангга ишлатмоқчисан. Сенинг яхши ҳулқинг дунёвий ҳаётни йўлга қўйиб олмоқ учун бир восита бўлиб; у ҳеч қачон дин ва иймон бўла олмайди. Аслида у динсизликнинг ўзгинасидир.

 

- Биласанми, баъзан у ёқларда ... бизнинг атрофимизда қандайдир кучлар борлигини сезаман - деди, менинг динсиз дўстим.

- Куч, деяпсанми? - сўрайман, мен.

- Ҳа, Борлиқ(Бутун Олам) атрофида номаълум кучлар бор. Бунга ишончим комил -деб тасдиқлайди, у.

 

- Бу кучни сен қандай тушунасан, уни қандай тасаввур этасан? Уни сен Эшитувчи, Кўрувчи, ўйловчи, ўз яратганларини Кузатувчи, китоблар нозил этгувчи, пайғамбар юборувчи, чақириқ ва илтижоларга жавоб қайтаргувчи шаклида тасаввур этасанми ёки йўқ? - деб сўрайман мен ундан.

 

- Йўқ, деб давом этади у. Мен буни тасдиқламайман. Бунга ишонмайман ва уни сен айтгандай тасаввур этмайман. Унинг устига сенинг таърифингни бир гўдаклик, деб ҳисоблайман. У кучга ҳеч қанақа буюклик мос эмас.

 

- Ундай бўлса, у куч сўқур электромагнит кучидир. У мисли эрмак (эрмак учун ўйин) учун Борлиқни (Бутун Оламни) бошқаради. У шундай бир Хўжасиз (Эгасиз) кучдир. Сен бу буюк(улкан) кучни шундай таъриф этмоқдасан, шундайми?

 

- Балки, бўлиши мумкин. ...

 

- Сен, дўстим ўз Тангрингни жуда ёмон тасаввур қиласан. У сенга кўз ато қилди. Сен эса, Уни сўқур ҳисоблайсан. У тафаккур берди, сен Уни ақлсизга, тафаккурсиз га чиқармоқдасан. Шунинг учун сенинг ахлоқингда анча яхши хусусиятлар учраса-да, сен чиндан ҳам худосиз, динсиз кишисан. Сенинг барча бу яхши хулқи-авторингдан юзага келган ишларинг Қиёмат Куни изсиз йўқолади, кул бўлиб чангиб кетади.

 

- Бу даҳшат, шафқатсизлик эмасми?

 

-Йўқ! Бу айнан адолатдир. Чунки сен шунча нарса, ҳодисаларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлди, деб ҳисобламоқдасан. Сенинг мулоҳазанг бўйича сени равон йўлга чиқарган, ҳаётнинг нурли йўналишларини кўрсатган уста ташкилотчи, меҳрибон раҳбар, зукко ўқитувчи мавжуд эмас, У йўқ. Бу билан сен ўз Яратувчингга нисбатан адолатсизликка йўл қўяпсан. Унинг Ўзини ва кароматларини рад этаяпсан. Иймонли, Оллоҳга инонувчи ахлоқи ва иймонсиз, Оллоҳга инонмовчи ахлоқи орасидаги фарқлар ташқи кўринишдан деярли сезилмаса-да, улар юқорида кўрсатилган иллатлар билан бир-биридан жиддий шаклда ажралиб туради.

 

Ана худди шунақа икки киши хастахона қураяпти дейлик. Улардан динсизи, “Мен кишилар учун бу буюк хастахонани қурдим”-деса, диндори, “Оллоҳга шукрким, У менга бу хастахонани қуруш бахтига муяссар бўлишимни насиб этди”-дейди. Бу икки фикр мазмунига кўра бир-бирига яқин бўлса-да, моҳияти жиҳатидан, иймон нуқтаи назаридан улар бир-биридан жуда катта фарқ қилади. Чунки уларнинг иккинчиси барча шарафу-шанларни, шарафу-шанларнинг чин Эгасига, Хўжасига боғишламоқда, ўзига(шахсга)-қурулишни ясаганга, унга чўнтагидан маблағ сарфлаганга ҳеч нарса қолдирмаяпти. У ўзига фақат бир оддийгина воситачиликни олмоқда. Бу учун ҳам Оллоҳга шукрона қилаяпти. “О, Парвадигорим, сенга минг раҳмат, сен мени шу эзгуликка сабабчи этдинг”-деяпти. Кибр ва ҳаё, димоқдорлик ва итоаткорлик, қудрат ва қудратсизлик орасида фарқ ниҳоятда катталигини тушунтиришга ҳожат йўқдир.

 

Шунинг учун сизнинг барча эзгу ишларингиз ҳам ўша маъбудалар-бутларга сиғинадиган динсизликка сингиб кетади. Ягона Яратганга сиғинилмаса, Унга ибодат қилинмаса, у қилинган барча яхши қилмишлар ибодатсиз, саждаларсиз ўша сўқур электромагнит кучларга аталган-сиғинилган бўлиб чиқади.

 

- Нега энди мен ибодат қилишим керак экан? Кимга силар ибодат қиласанлар? Бу ибодатларнинг зарурлигини кўрмаяпман. Силар бажараётган бунчалик ҳаракатларнинг нима ҳожати бор, оддий ювошлик ва оғзаки итоаткорлик билан чекланиб қўя қолса бўлмайдими? - деб эътироз билдиради менинг суҳбатдошим.

 

- Сен билсанг, ибодатдаги донишмандлик ёки унинг мақсади шундаки, кишиларда ўта эркинликдан, бойликдан юзага келадиган сохта мағрурликни синдириш лозим. Бундай кибр, ман-манликдан фақат қалбдан, пешонани ерга текказиб сажда қилиш ва тилда, “Энг Буюк Парвардигоримни тилим ва қалбим билан тозалайман ва поклайман”, демоқ билан қутилиш мумкин. Ва ниҳоят, сен ҳеч бўлмаса Оллоҳ ҳузурида ўз ўрнингни билмоғинг керак. Оллоҳ Олий(Буюк), сен қуйи, паст, сен ерсан У бутун оламларнинг Ягона эгаси, Унинг қўлида барча ҳурлик ва озодлик. Мана шуни ниҳоят тушуниб этишинг керак. Қуръони Каримда, “Одамлар: “Иймон келдирдик”, дейишлари билан, имтиҳон қилинмаган ҳолларида қўйиб қўйиладилар, деб ўйлайдиларми?” (29:2)-дейилган.

 

Унда ибодатдаги ҳаракатлар нимага керак, фақат қалбимиз билан итоаткорлигимиз этарли эмасми?- дейиш мумкин. У ҳолда сендан, “нима учун сенда жисм (тана) яратилган? Нима учун сен ўз севгилинг билан оғзаки муҳаббат билдириш билан чекланиб қолмай, у билан қучоқлашасан, ўпишасан? Нега совғалар, ҳадялар ҳақида сўзлаб қўя қолмай унга қалбингни ва қанчалар молингни ҳадя қиласан”, деб сўрамоқчиман. Оллоҳ эса, сенинг жисмингни яратди. Сен эса, қалбингни тоза тутиб, Унга доим очиб, кўрсатиб туришинг керак. Аслида қалбингда нимани сақласанг ўша оқибатда юзага чиқади, албатта. Агар Оллоҳга итоаткорлик ҳақиқатан иймон билан бўлса, уни эгилиб, сажда ила ифодалайдилар, бордию у итоаткорликда сохталик бўлса, унда фақат тилдагина такрорлаш мумкин, холос.

 

- Сен жаннатга тушишингга ишончинг комилми? - деб шубҳасини давом эттирди менинг бу динсиз ҳамроҳим.

 

- Биз ҳаммамиз энг аввал жаҳаннамга борамиз-деб жавоб этишни бошлайман, мен. Оллоҳни таниб, Ундан қўрқиб яшаганлар у жазолардан ажратиб олинадилар. Ҳеч ким олдиндан ҳеч нарсани билмайди. Ким у азоблардан қутилади, ким ундан қутила олмайди уни фақат қалбларни Билгувчи Парвардигорнинг Ўзи билади. Афсуски, мен бажараётган ишлар нотўғри, қора ишлардир, деб биламан. Баъзан тўғри иш қилсам-да, хоҳишим  унча яхши бўлавермайди, баъзан эса истагим соф бўлиб, ихлос этишмайди. Биримиз бирор иш қилиб, о, қандай яхши, савоб иш қилдим, деб, ўйлайди, аслида эса, у дунёвий турмуш учун, ўзини кўз-кўз қилмоқ учун, ўзини кишилар олдидагина яхши кўрсатмоқ учун бажарган бўлиб чиқади. Кўпинча адашамиз, бизни йўлдан урадиган нарсалар жуда кўп, кибрга берилиб, сохта, ёлғон барқарорлик-осойишталикка мойил бўлиб қолганимизни сезмай қоламиз. Оллоҳ эса, бизда соғлом ақл бўлишини ва доим бардам бўлиб тўғри йўл тутишимизни талаб қилади.

 

- Инсон чинакамига содиқ бўла оладими?- деб сўрайди, менинг бу дўстим.

 

- Ҳақиқий содиқликка ўз-ўзидан эриша олмайди, киши. Дарҳақиқат, инсонлар қалбини поклаб, чин содиқликка йўналтирувчи Яратганнинг Ўзидир. Шу сабабдан Қуръони Каримда, “мухласина”, яъни “поклаш”, деган сўз тез-тез такрорланиб, у “мухлисина”(“содиқлик”) сўзи ўрнида ишлатилади. Аммо Оллоҳ ваъда бериб айта дики: “Ундан кимки илтижо қилса, Унга кимки боришни истаса уларга тўғри йўлни кўрсатур”. Яъни кимки ўзига келиб, инсофга миниб ақлини ишга солиб, Оллоҳга мурожаат қилса, унга ўша тўғри йўл, содиқлик йўли кўрсатилур, дейилмоқда.

 

Шундай қилиб, Оллоҳ Ўз бандасига тўғри йўл кўрсатади, унинг қалбини поклайди. Қалби пок, соф инсон, доим содиқ инсондир.

                              

Дунёвий турмушнинг бахтига эришдик.

Ўз ҳукмини ўқиб эшиттириш учун минбарга чиққан ҳакам(суд) каби яна сўз бошлади, менинг суҳбатдошим:

- Мунозарамиз қанча муддат давом этмасин, у қандай натижа билан тугамасин ютуқ биз томонда бўлади. Чунки биз дунёвий турмуш бахтига муяссар бўлдик, сиз эса, умидлар эгаси бўлиб қолавердингиз. Сен нима десанг, деявер, аммо биз ёруғ дунё неъматларидан ўз улушимизни ола олдик. Бизлар учун ҳамма нарсага ижозат бор: ўйин кечалари, рестаранлар, ичимликлар (спиртли ичимликлар, албатта-таржимон), хотин-қизлар ва бошқа кўнгул очар томошалар ва улардан ҳеч тортинмасдан роҳатланиш имкониятлари биз учун очиқ қолмоқда. Сизга аталганлари эса, ўраза, ибодат, қўрқиш (Оллоҳдан, албатта-таржимон) ва умиддир.

 

- Ана холос! Сен санаётган нарсалар бахтни белгилайдими, ҳали? Эҳ, ғафлат бандаси, сен бахт, деб ҳисоблаган бу вақтинчалик роҳатларга яхшилаб мулоҳаза билан назар солганингда эди, уларнинг барчасида чуқур бахтсизликни кузатган бўлардинг.

 

- Қандай қилиб, нима учун, қанақасига бу бахтсизлик? У ҳолда бахт нимада? - деб жиғибийрони чиқади менинг суҳбатдошимнинг.

 

- Чунки сен бахтнинг белгилари, деб санаган роҳат омиллари ўз моҳияти билан ҳис-туйғулар бўлиб, сенинг унга маҳлиёлигинг айнан ўша дунёвий ҳис-туйғуларга қулликдир. Биласанми, оч қолмасдан тўйиш ҳисини сезиб бўлмайди. Киши керагидан ортиқча еб қўйса, унинг ҳам яна ўз оворачилиги бор. Жуда тўйиб кэтишнинг ҳам ўзига яраша салбий кўринишлари мавжуд, яъни у кишини ортиқча безовта ва ланж қилади, ҳатто у ҳолат аста-секин ақлни ўтмас қилиб, бефарқликка ўргатади. Бирорта ёки бир қанча хотин-қизларни ортиқча қучоқлаш, ўпиш бахтни, доимий турғун бахтиёрликни белгилайди, деб тасдиқлаш тўғри бўладими? Қалб туйғулари ва эҳтирос ҳеч қачон турғун бўла олмайди. Ўйнайдиган хотинлар уларни мақташларини, уларга хушомат қилишларини ёқдирадилар ва доимий совғалар олишни истовчи бўладилар. Масалан, бир-бирини севишганлар ўзаро қўшилиш гандан сўнг, бир-бирларини тўлароқ била бошлайдилар, севгининг аввалида ўйлаган, хаёл этган ҳислар секин йўқола боради, ниҳоят тўла тушунмовчилик келиб чиқади. Бундай севишни бахтли, деб бўладими? Улар хоҳишларига эришиб, эҳтирослар қондирилгандан сўнг, бир-бириларининг энг кичик камчиликларини ҳам сеза ва кўра бошлайдилар.

 

Ўта бойлик, катта мулкка ҳирс қўйиш ҳам у мулкка, бойликка қул бўлиш эмасми? Одамзод ўз бойлиги ва мулкининг хизматкорига айланса, у мулкни кўпайтириш ва уни сақлашга берилиб кетади. Оқибатда, йиққан мулку-бойликларига маҳлиё бўлиб, унинг чинакамига қулига айланади. Дарҳақиқат, ҳокимият, ёқори мансаб-лавозим кишини ўзидан кетиб қолишга, баландпарвозликка, такаббурликка ва бебошликка олиб бормайдими? Золим  ҳукмдор шерга, шер минган кишига ўхшамайдими? Афсуски, у бугун шер устида, аммо у эртага ўша шерга емиш бўлишини биладими? Йўқ, билмайди. Спиртли ичимликлар ичиш, нашавандлик қилиш, қимор ўйнаш, бузуқлик-фоҳишабозлик, оилага хиёнат қилиш, унинг устига устакча у ишларни доим яширинча, бегона кўзлардан яшириб амалга ошириш, бунда Оллоҳдан қўрқмаслик  бахтми, бахтиёрликми?  Йўқ, аксинча буларнинг барчаси маънавиятдан қочиш ва ёлғон, енгил севги-муҳаббат, турли хил эрмаклар гирдобига тушиб қолиш эмасми? Сен айтган у роҳату-фароғатлар прогрессни билдирадими ёки маймунлар даражасигача пастлашишними, тафаккурсиз ҳайвонлар мисоли яшашними? Қуръони Каримда иймонсиз, инонмовчилар ҳақида, “Кофир бўлган кимсалар эса, (мана шу ҳаётий дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичарлар ва жаҳаннам уларнинг жойлари бўлур” (47:12)-деб ҳақиқат кўрсатилган.

 

Оллоҳ, у бандаларнинг ҳузур-ҳаловатларини рад этмайди, аммо бу ҳайвонлар ҳузур-ҳаловатидир. Шуми ҳали бахт? Бу бахт эмас, бу ҳаётий шаҳватлар, кишининг кўзи тўймаслиги, бурунидан чиққанча еб-ичиш кайфи, еб тўймаслик каби эҳтирослари бўлиб, чин бахтга муяссар бўлиш йўли эмас, у. Бу йўл бахтсизлик йўлидир. Ҳақиқий роҳатли-ҳаловатли ҳолатсиз, психологик тинчликсиз, кишиларга(айниқса мансабдор кишиларга), мулкка(нарсаларга) мутелик ва уларга қулликдан чинакамига, қалбдан озод бўлмай туриб тўла бахт ва бахтиёрлик бўлиши мумкинми? Аслида қалбнинг софлиги ва осойишталиги, кишилар ўртасидаги дўстлик, муросасозлик, Оллоҳ ва инсонлар орасидаги ўзаро ишонч, бир-бирига айнан мослик ҳақиқий бахт эмасми? Киши ўз кучини, бойликлар-у, бор мулкини бошқаларга, дўстлари, диндошларига ишлата бошласагина, унинг кишиларга бўлган яхши муносабатлари, эзгуликлари, кўнгул осойишталиги ҳақиқий бахтиёрлик белгисига айланади. Ана шунақа турмуш, яхшиликлар, эзгулик қилмоқ учун кечирилган ҳаёт бўлади. Ана шундагина у эзгу-ниятлар, яхши ҳаракатлар, ибодат ва Оллоҳга итоаткорлик билан яшаган ҳисобланади. Ана шундай бўлса, Оллоҳ унинг тинчлигини, осойишталигини оширади, унга яна ҳам кўпроқ ёрдам ва иноятни ёғдиради. Бундай бахт иймондан ташқарида, Оллоҳга инонишдан ташқарида ҳам бўлиши мумкинми?

 

Жулдур кийимларни афзал кўрган суфийлар, “Биз шундай истироҳат соҳибларимизки, бордию буни ҳукмдорлар сезиб қолишса, улар биз билан дарҳол уруш қилган бўлардилар”- деб бежиз айтишмаганлар.

 

Кимки, Оллоҳ билан алоқадан, У билан муносабатдан роҳатланиш ҳисига муяссар бўлган бўлса, улар суфийлар сўзининг нақадар ҳақ эканлигига такрор-такрор иқрор бўладилар.

 

- Сен ҳам илгари биз каби спиртли ичимликлар ичгувчи, ўйинқароқ эмас эдингми, дунёвий бахтдан, бу дунёнинг ишратларидан роҳатланмаганмидинг? Сенга нима бўлди, нега сен буларнинг барчасидан узоқлашдинг - деб таъна қила бошлади, менинг суҳбатдошим.

 

 - Оллоҳ ўзгартирувчи, фақат У Ўзи доимий-ўзгармас - дедим мен унга. 

 

- Буларнинг ҳаммаси Оллоҳнинг иноятидан дейишингни биламан. Аммо сенинг бунда хизматинг, улушинг ва интилишларинг қаерда қолади, улар нималарда ўз аксини топади?

 

- Мен атрофимга синчиклаб боқдим ва ўлим ҳақлиги ва муқаррарлигини кўрдим. Оламда мустаҳкам бир кўриниш ва қаттиқ интизом мавжудлигини пайқадим. Унда маъносиз нарсаларга, ҳаракатларга ўрин йўқлигини сездим. Агар менинг ҳаётим сен ўйлаётгандай оқибати йўқ, арзимас бир ўйин бўлганда ва оқибати ҳеч бўлса эди, унда мен йиғламаган, тавба-тазарру қилмаган, ҳақиқатни изламаган, адолатга интилмаган бўлардим. Аммо ундай эмаслигини аниқ кўриб турибман. Мен аниқ қонунларга мувофиқ ўз орбиталари бўйлаб доимий ҳаракатдаги юлдузларни кўраяпман. Мен ўзаро сўзлашаётган ҳашаротларни, бир-бирини кўрадиган, эшитадиган ва сезадиган ўсимликларни кўраяпман. Юксак даражада виждонли ҳайвонларни кўрмоқдаман. Мен бир неча ўн миллионлаб ҳужайралари ва системаларидан терилган тўла мос ва мукаммал қобилиятга эга инсон миясини кўрдим. Бу миянинг бирорта асаби(нерви) ҳаракатсиз ҳолига тушиб қолса, одам органларидан бирортаси ўз фаолиятини албатта йўқотади. Масалан, кўр бўлиб қолиш, сўзлашдан қолиш, ақлнинг ўзгариб қолиши ва ҳ.к. каби ҳоллар рўй беради. Аммо бундай ҳоллар, жуда кам учрайди. Чунки одам танаси анча оддий кўринишга эга бўлса-да, унинг мияси жуда мукаммал ва мустаҳкам қўрқланган. Ана шундай бир улкан стаканни хафв-хатарсиз ва соғлом сақлаётган ким экан? Ана ўша мияни бунчалар ҳам мукаммал этиб таъминлаган ким экан, ахир? Мен дарахтларнинг япроқларида, товуснинг патида, капалакнинг қанотларида одатдан ташқари гўзалликларни кузатдим. Булбул сайраши ва қушларнинг чурқиллашларида нозик мусиқани тингладим. Қаерга кўз қирини ташламай, қаерга назар қилмай мен Буюк Рассомнинг ижодини, Уста Меъморнинг лойиҳасини, Талантли Кашфиётчининг кашфиётини кўрдим. Мен табиатни тасодиф ва стихиялардан ҳоли мукаммал ва мустаҳкам бино шаклида кўрдим. Бундан ташқари табиатдаги ҳар бир нарса: “Мен ҳақимда Ўйловчининг Ўзи қайғурган, мени Қодир кашфиётчи ясаган”-деб айтиб турибди.

 

Мен Қуръони Каримни ўқидим. У менинг руҳимда илгари одамлар билан сўзлашганимда сезмаган, эшитмаган майин овоз ва ритмни уйғотди, ақлимда  ёрқинлик пайдо бўлди. Қуръони Карим ўн уч аср муқаддам нозил қилинган бўлса-да (китобнинг асл нусхаси ёзилган вақт кўзда тутилаяпти. Ҳозир эса, 14 асрдан ошди, таржимон), унда давлат сиёсати, оила ва оилавий тарбия, дин асослари, турмуш, жамият, инсон, коинот каби масалалар бўйича айтилган хулосавий фикрлар бугун ҳам энг сўнгги фикрлар бўлиб қолмоқда. Қуръон, саводи чиқмаган, ўқиш-ёзишни билмаган, сивилизатсиядан(маъданиятдан) узоқ, қолоқ халқнинг қолоқ бир кишисига нозил қилинишига қарамасдан у бугунда пайдо бўлаётган барча янги-янги фанларга тўла мос келиб турибди. Кўраяпсанми, Муҳаммад алайҳис-салом у китобнинг мазмунига бирор нарса қўшиб ёки ундан бирор парча олиб ташлаш кучи-қудратига мутлақо эга эмасди. Мен эса, ана шу Пайғамбарнинг таржимойи ҳолини, у қилган ишлар ва сўзлаган гаплари ҳақида ўқидим. Шундан кейингина мен ўзимга-ўзим: “Ҳа, у пайғамбар, у фақат пайғамбардан бошқа киши бўлиши мумкин эмас! Бу Олам, бу Борлиқ учун Қуръони Каримни ёзган  Буюк Қудратли Қодир Оллоҳдан ўзга кашфиётчи ҳам бўлиши мумкин эмас”- дедим суҳбатдошимга.

 

- Сен хато қилаётган, адашаётган бўлсанг-чи, ҳамма нарса кулга айланиб, ундан кейин ҳеч нарса қолмаса-чи? Унда нима бўлади- деб  мийиғида кулиб қўяди, менинг динсиз суҳбатдошим.

 

- Мен ҳеч нарсадан ачинмайман. Чунки мен ҳақ йўлда турибман. Мен ҳаётимни ўта бахтиёр ўтказдим. Асл ҳаёт қандай бўлиши шарт бўлса, мен ана ўшандай яшадим. Аммо менинг айтганларим ва кутганларим ҳақ бўлса, сиз, силар учун афсусу, ғам-ғуссалар чеки бўлмайди, лекин у замон вақт ўтган бўлиб, бу афсуслар ўрнига тушмайди. Мен айтганлар эса, чин ҳақиқатдир! Кейинроқ бу мен айтганлар сен учун кутилмаган воқеа бўлиши аниқ. Бунга заррача шубҳа қилмаса бўлади - деб унга жавоб қайтардим. Сўзларимни давом этаказа туриб, мен суҳбатдошимнинг кўзларига тикилдим ва унинг юзлари, кўзларида қўрқинчлар денгизини пайқадим, унинг киприклари учарди, кўзлари алангларди. Шунга қарамасдан, у ўз шубҳаларини енгиб, гапиришга ҳаракат қилди:

 

- Ҳали кўрасан ва унга гувоҳ бўларсан, биз оқибатда чириб битамиз. Биздан чириган танадан ўзга ҳеч вақо қолмайди.

 

- Сен буни тасдиқламоқчимисан? - дейман унга мен. Бу вақт унинг кўзларида такрор пайдо бўлган қўрқинчлар кўлини бироз тарқатишга уриниб:

 

- Ҳа, тасдиқлайман - деб жавоб қайтаради, у.

 

- Ёлғон гапираяпсан - деб мен сўзимни давом этказдим. Бу шундай ишдирки, уни ҳеч қачон тасдиқлаб бўлмайди. Инсонлар бу дунёдан кўз юмганларидан сўнг содир бўладиган воқеалар ҳақида ҳукм айтиш фақат Ягона Яратганнинг Ўзига-Оллоҳга тегишлидир.

Ўша кечаси динсиз шеригим билан узоқ суҳбатдан сўнг уйимга қайтаётиб, унинг кўнглида бирмунча шубҳалар уйғотганимга ишонч ҳосил қилдим. Мен унинг бетайин фалсафасида шундай бир чоҳ ясадимки, вақт ўтган сайин у чоҳ кенгаяборади, уни эҳтирозли гаплари билан ёпа олмайди. Унга тинчлик, хотиржамлик тилаб, ўзимча, “Балки пайдо бўлган қўрқув уни ўз фикрларидан қайтариб, ҳақ йўлига бошқарар” - деб ўйладим. Кимки инкор билан ўзида ҳақиқатнинг эшик ва тешикларини ёпиб қўйган бўлса, унда фақат қўрқинчлар ва ваҳималарнинг тешиклари қолади.

 

У ғофил бандани тўғри йўлга солиш менинг қўлимдан келмаслигини биламан. Чунки Оллоҳ Ўз расулига, “Дарҳақиқат(Эй Муҳаммад) кимни истаган бўлсанг ўшани тўғри йўлга бошқара олмассан, лекин Оллоҳ ҳар кимсага тўғри йўл кўрсатгувcгидир” - деб насиҳат қилади.

 

Оллоҳга шукрким, У бизни ҳақиқат йўлига бошқарди, бизни кўрувчи, эшитгувчи, ўйловчи(фикрловчи) этиб яратди. Илоҳим, У бизни бу йўлдан адаштирмагай! Оллоҳу Акбар!

 

Таржиманинг илк қўл ёзмаси 1996 йил 2-феврал куни, Рамазоннинг 13-куни Истанбул шаҳарида тугатилди. Таржимон: Алибой Йўляхши.

 

Ҳаётим давомида учраган турли хил ташвишлар, аниқса сиёсий фаолиятим билан боғли ташвишларим туфайли мазкур қўл ёзмани фақат 2003 май ойида компютерда териш имкони яратилди.  Оллоҳга шукроналар бўлсинким, таржимани 2003 йил 16 май куни компютерда териб  битирдим.

 

Оллоҳга ҳамдлар бўлсинким, мана энди 2004 йил март ойидагина “Худосиз билан мунозара”  китобининг ўзбекча таржимасини интернет саҳифада эълон қилиш имконияти яралди.

 

Морис Бюкайнинг қуйида номи келтирилган китобини ҳам топиб ўқишни тасвия қиламиз. Имкони топилган замон бу китобнинг ўзбекча таржимасини ҳам бу ерда эълон қилжакмиз, иншоОллоҳ.

 

 Морис Бюкайнинг қаламига мансуб китоб рус тилида “Библия, Коран и наука” деб аталади. Бу китобни нашр этган нашриётнинг адреси:

Украина, 04111, г.Киев-111,а/я  63

e-mail: ansarf@ukrpack.net

Юқоридаги матнни лотин алифбосида ўқиш учун шу ерга босинг!

 

 

 

 

Hosted by uCoz