Бундан
олдингисини
ўқиш учун шу
ерга босинг!
Давоми :
17.
Турли
замонларда
ёзилган мақолалар.
17.1
Чеченистон
ва чечен-рус
уруши ҳақида.
Айни
замонда
Чеченистон
Руссия
Федератсияси
ҳудудига қарашли
бўлиб, унинг
жанубий-ғарбий
қисмида,
шимолий
кавказ
аталмиш
ўлканинг бир қисмидир.
Ҳали
советлар барҳаёт
вақтида
Чеченистон ҳозирги
Ингушистон
билан бирга
Чечен-Ингуш
Автоном
республикаси,
деб юритилган.
Советлар
битиб, иттифоқдош
республикалар
тарқаб кетиш
замонида бу
автоном
республиика ҳам
Ингушистон
ва
Чеченистонга
аж ралиб
кетди.
Чеченистон
эса, бошқа
иттифоқдош
республикалар
билан
баробар
Руссиядан ўз
мустақиллигини
эълон этди.
Ўша замонлар
Б. Елтсин "қанча
эркинлик
истасангиз
ўшанча
олинг", деган
шиорни олға
ташлаганди.
Ана шу
популистик
шиорни дастак
этиб, ўша
вазиятда Чеченистон
ҳам янги
конститутсия
қабул қилиб,
ўз мустақиллигини
ҳужжатлаштирди
ва Руссия
марказий ҳукуматидан
айри шаклда
сиёсат
юргиза бошлади.
Дарҳақиқат,
1991-1993 йилларда
Руссия
марказий ҳокимияти
Чеченистонга
ҳеч бир
сиёсий, иқтисодий таъсир
ўтказа
олгани йўқ.
Бу
республика
мустақиллиги
деюра –
дефакто
бўлиб қолган
эди. Чунки бу
замонда ҳали
Москвада
марказий ҳокимият
учун шафқатсиз
курашлар,
жанглар бир
томонли
бўлганича йўқ
эди.
1993
йилиги ҳарбий
давлат
тўнтаришидан,
яъни ўша
йилги Москвада
Руссия
Парламентини
танклардан ўққа
тутишганларидан
сўнг ҳокимият
бир мунча барқарорлашди,
Елтсинчилар
Руссия
давлат ҳокимиятини
тўла
эгалладилар.
Шу билан бирга
бу
мамлакатда ҳокимият
алмашиш
жараёнида
шундай бир
вазият
майдонга
келдики, бу
замон эски
совет ҳокимияти
ҳукмдорлари ҳам,
"янги" ( тўла
маънода янги,
деб бўлмайди,
чунки булар ҳам
аслида ўша
эски
коммунистлар
эди-ю, фақат
булар
ўзларини
демократия
тарафдорлари,
деб атаб
улгурмишдилар)
мансабдорлар
ҳам
советлардан
мерос қолган
умум мулкни,
умум давлат
мулкини
ўзлаштиришга
жон-жаҳдлари
билан
киришиб
кетишди. Бу
замон Руссияда
ҳеч бир кимса
умум
мулкнинг ҳақиқий
эгалари меҳнаткаш
халқни
эслашмадилар.
Улар ҳам баҳоли-қудрат
ўзлари
ишлаётган
корхоналардан
қўлига
илинганини ўғирлаш
билан шуғуланишди.
Затон улар
учун
бирдан-бир
яшаш таянчи ҳам
ана шу ўғирликдан
иборат бўлиб қолганди.
Оқибатда
нима бўлди? Оқибатда,
ниҳоятда
катта мулкка
эга бўлган
буюк бир мамлакат
Руссия қашшоқ,
йиллик
бюжети фақат
МБФдан
олинган қарзларга
суяниб қолган
ночор
давлатга
айланди. Руссияда
1989-1992 йиллари
демократия,ошкоралик
символига
айланган
президент
Елтсин рейтинги
энг паст,
обрўйсиз
лидер
даражасига тушиб
қолди.
Мамлакатда ҳокимиятдан
узоқлашаётганлар
ва Б.Елтсин
билан бирга ҳокимиятни
ушлаб қолишга
уринаётганлардан
иборат
иккита катта
гуруҳ пайдо
бўлди.
Буларнинг ҳар
иккиси
таркибида
мамлакат ҳарбий
техникасини, қурол -яроғини
сотиб
юборган ўғри
генераллар
гуруҳи ҳам
бор эди.
Бундай
палапартиш
вазиятда аслида
ҳам ночор, ҳеч
бир замон
яхши
ишламаган
совет қонунлари
бутунлай
ишламай қўйди.
Бунинг
натижасида
мамлакатда қонунсизлик,
гуруҳбозлик,
рэкет, террор
мисли
кўрилмаган
даражада
авжга чиқди.
Бу қонун
бузувчилар,
рэкетчи,
террористлар
жамиятда ўз
ўринларини
эгаллаб,
жамиятнинг янги
элементларига
айлана
бошлади лар.
Шундай қилиб,
1991-1993 йилларда
Руссияда
учта аждарҳо
юзага келди,
деб ҳукм қилмоқ
керак бўлади.
Уларнинг
биринчиси,
мамлакатнинг
нақд юрагида,
Москвада
Давлатнинг
Олий органи
Парламентни
ўққа тутиш
билан ҳокимиятга
эришган
давлат
террористлари,
иккинчиси, ҳарбий
тўнтаришни
бевосита
амалга
оширишган,
Парламентни
ўққа тутишга ҳарбийларга
буйруқ
берган,
мамлакатнинг
катта миқдорда
қурол-аслоҳасини,
ҳарбий
техникасини
сотиб
ўзлаштирган
генералитет,
учинчиси,
бутунлай қонунсиз,
рэкетчи ва
террористлардан
иборат эди.
Саналган
аждаҳоларнинг
биринчисига
имидж, давлат
ҳокимияти
мансабдорлари
имиджи жуда
зарур бўлса,
иккинчисига
ўғирликларини
ювиш майдони,
учинчисига
бу иккисининг
ичига сингиб
кетиш ва
жамиятда очиқ
кучга
айланиш
муаммоси
ўртага чиқди.
Бу
муаммони ҳал
этишнинг
йўли кўп
эмасди. Бу фақат
катта уруш
йўли билан ҳал
этилиши
мумкин эди.
Акс ҳолда
Руссияда оқибатини
олдиндан
айтиб бўлмас
бошқа вазият
вужудга
келиши
турган гап
бўлиб қолганди.
Бу
замон
Руссияда ташқи
бирорта
давлат билан
урушга чиқиш қудрати
ҳам битганди.
Чунки бу
мамлакатда
ташқарида
бирор буюкроқ
давлат билан
урушмоқ учун
маънавий руҳ
тугаб
бўлганди.
Биринчи
ва иккинчи
"аждаҳо"
бирлашиб,
мамлакатда
тартиб
ўрнатиш, бунинг
учун эса,
мамлакатда
авж олган ўғирлик,
рэкет,
террорни
битириш
шиорини
ўртага
ташлашди.
Мамлакатда
вужудга келган
вазиятга ва ҳатто
ҳокимиятнинг
обрўсизланишига,
ўтиш даврида
майдонга кел
ган (баҳонани
қаранг?)
тартибсизлик,
қонун
бўзарлик,
рэкетчилик,
террор
айбдор, дейишдилар.
Тартибсизликлар,
қонун
бузарлик.
террор, рэкет
ва бошқа
барча бузғунчиликлар
кавказ
башарали
миллат одамлари
томонидан
амалга
оширилмоқда,
деб ҳукм қилишди.
Мамлакатни
улардан
тозалаш керак,
дейишди. Бу ҳукм
русларнинг
ХХ асрда
яратган "энг
буюк"
кашфиётлари ҳисобланади.
Чунки ўғрини,
бузғунчини, қонун
бўзарни,
рэкетчи,
террористни
башарасига қараб
аниқлаш,
кишиларни
башарасига
кўра ажратиш
бу
тарихда
чиндан ҳам
янгилик ҳисобланади.
Руссияда совет
замонининг
тугаганига
ўн йилдан
ошган
бўлса-да, у
ерда, у мамлакатда
политсия
кишиларни
башарасига қараб гуноҳкор
ҳисоб лаб ҳибсга
олиш каби
инсон ҳуқуқини
бузишнинг
мисли
кўрилмаган
усули ҳамон
давом этмоқда.
Кавказ
башарали
миллатлар
эса, бу
чеченлармиш.
Руссиядаги
барча бузғунчилик
бошида
чеченлар
турармиш.
Уларнинг,
"бузғунчи,
террорист ларнинг"
маркази, бу
Чеченистонмиш.
Хуллас,
Руссия ҳукмдорлари
(мен уларни
давлат
террористлари,
деб атайман)
мамлакатда
"тартиб"
ўрнатишнинг, ҳокимият
имиджини
(орўйи ни)
ўрнига қўйиш
йўлининг тарғибот
асосини
яратишди. Яъни
Чеченистонда
"уя" қўйишган
террористлар,
"банд формировании (безорилар
тўдаларини)"
тугатиш
зарур, деган қарорга
келишди. Шу
билан Руссия
давлат террористлари
ёвуз
ниятларини
амалга ошириш
мақсадини
кўзда тутган
"Кичик уруш"
майдони топишди.
Бу
Чеченистон
бўлди.
Мамлакат
президенти
аталмиш бош
террорист
Б.Елтсин
атрофидаги
ижрочилар
Чеченистондаги
"Дудаев
бошлиқ
безорилар
тўдасини"
яшин
тезлигида
амалга
ошириладиган
кичик уруш
йўли билан
Елтсинга
"обрў, имидж,
рейтинг"
олиш мумкин,
деган
хулосага
келишди. Бу ҳолатни
сиёсатшунос
олим, Вадим
Белосерковский
"Басаевга
инон маслик
мумкин эмас,
ахир" номли
мақоласида
("Независимая
газета", 17.11.99 й. № 215
(2031)) "Август
сўнггига
режалаштирилган Борис II
тантанали
тож кийдириш
маросими
бузилганлиги
учун биз
чеченлардан
ва Басаевдан кўп
миннатдор бўлмоғимиз
керак. Чунки
мазкур
маросим
Чеченистондаги
мағлубиятсизликдан
сўнггина
амалга ошмай қолиши
мумкин
бўлди", деб баҳолайди.
Қаранг, ҳокимият
учун, манфаат
учун
Москвадами
ёки мамлакатнинг
яна бошқа бир
бурчагидами, ҳатто
бутун халққа
уруш очишга ҳам
тайёр
турибдилар.
Мана
кўраяпсизми,
бу давлат
жаллодлари
ўзларининг
мислсиз ёвузликлари
ва
очкўзликлари
эвозига
тўкилиб битган
обрўларини
"тождорлик"
даражасига
кўтармоқ мақсадида
мамлакат
ичида
"душман"
топишди ва
унга "қарши"
уруш очишди.
"Чеченлар
ўз мустақиллигини
ҳимоя қилиш
билан
баробар
мамлакатни ҳалок
қилаётган
режимнинг
шафқатсизлигини
намойиш қилди
ва бизга
ундан халос
бўлишга
ёрдам берди.
Афсус,
жамият
ўша уруш
ибратларидан
фойдалана
олмади, балки
унинг такрор бошланишига
йўл қўйди. Бу
эса, олдиндан
айтиб бўлмас
оқибатларга, ҳеч
бўлмаганда
янада камбағаллашиш
ва очликдан қирилиш
хавфини
яратиши аниқ",
дея давом
этади
В.Белосерковский,
ўз мақоласида.
Хуллас,
"Борис II" ясаш
учун, очкўз
генералларнинг
ўғирликларини
ювиш учун 1994
йили кенг қўламда
чечен - рус
уруши бошлаб
юборилганди
ва бу уруш
руслар, ва
уларнинг оч
кўз генераллари
учун
шармандали
тугаганди.
Энди эса, ўша
уруш такрор
бошланди.
Нега шундай
бўлди? Чеченистон
ва Руссия
ўртасида
Хасаюрт Шартномаси
имзоланганди-ку?
Нима учун
Руссия бу
шартномани
бу қадар
енгил бузди?
Бу ва бошқа
саволарни таҳлил
қилишдан
аввал яна
В.Белосерковскийнинг
мақоласига
мурожаат қиламиз.
Мана,
сиёсатшунос
олим нима
дейди,
"Бизнинг
арбобларимиз,
генералларимиз,
оммавий ахборот
воситалари
ўз
душманларини,
яъни чечен
жангчиларини,
аскарларини
атаган
атамаларни
эшитганингда
уятдан буғиласан,
киши. Менда
мамлакат
учун уят,
унинг
келажаги
учун қўрқув ҳисси
фойда бўлади.
"Безорилар",
"безорилар
тўдаси",
"террористлар",
"қотиллар"
каби
атамаларни қўллашадилар.
Аслида бу
атамалар
тагида
арзимаган
беш йил ичида
ниҳоятда
улкан бир
мамлакатнинг
мужозгина бир
халқнинг
устига
иккинчи
марта ҳужум қилишдаги,
сўнгги бир
ярим аср
давомида тўрт
марта уни тиз
чўктиришга,
тўғрироғи
бутунлай
тугатиб
юборишга
уринишдаги қабиҳликларни,
аламларни
яширишга
интилиш
ётибди, албатта.”
Бунинг
устига янги
урушнинг
бошланиши
Руссияда ҳокимият
учун ...
1995 ylda postsovet
respublikalrida, jumladan O`zbekistonda siyosiy islohotlar qanday bo`lishi
zarurligi haqida ba’zi fikrlarni yozgandim. Ularni ham bu erda keltirmoqchiman.
17.2
Siyosiy islohotlar haqida.
Sotsialistik lagerni tashkil etgan
mamlakatlarda kommunistik mafkuraga suyangan davlat tuzumi inqirozga uchrab,
sotsialistik lager (sotlager) qulagandan keyin u lager o`rnida paydo bo`lgan
yangi davlatlar bo`ylab bir xil bo`lmagan sharoitlarda va har xil darajada
siyosiy va iqtisodiy islohotlar nomi bilan qandaydir o`zgarishlar yuz bermoqda.
Masalan, sotlagerning Markaziy va Sharqiy Ovropa qismida, Sovet Ittifoqining
Baltiq bo`yi respublikalarida siyosiy tuzumda ham, iqtisodda ham islohotlar
normal darajada amalga oshirilmoqda, desa bo`ladi. Ammo Sovet Ittifoqining
boshqa milliy respublikalari o`rnida
vujudga kelgan Mustaqil Davlatlar Hamdo`stligi (MDH) mamlakatlarining bir
qismida islohotlar boshqacharoq, ya’ni dunyoviy normalardan farqli ketayotgan
bo`lsa, ba’zilarida ular butunlay amalga oshirilmayapti. Masalan, Russiya,
Ukraina, Qirg`iziston, Moldova kabi mamlakatlarda davlat tuzumini tashkil
etishda bir muncha islohotlar amalga oshdi va bu ijobiy jarayon qiyinchiliklar
bilan bo`lsada davom etmoqda. Bu mamlakatlarda ko`ppartiyaviylik, demokratik
saylovlar o`tkazish uchun imkoniyat va qonuniy sharoitlar vujudga keldi, deb
tasdiqlash mumkin. Kavkaz orti respublikalari va Markzaiy Osiyoning Tojikiston,
Turkmaniston, Qozog`iston va O`zbekiston kabi mamlakat larida esa, hatto
demokratik prinsiplarda asosiy rol o`ynaydigan ko`ppartiyaviylik ham siyosiy
turmushga hali kirib kelmadi.
Shuni alohida ta’kidlash zarurki,
MDH mamlakatlarida davlat hokimiyati asosan eski sovet davlati rahbarlari
qo`lida qolayotganligi sababli u davlatlarning deyarli barchasida
demokratiyaning eng boshlang`ich atributlaridan biri ko`ppartiyaviylik ham xalqaro tushunchalar
darajasida to`la amalga oshmayapti. Chunki bu mamlakatlarda demokratizm
tajribasi bo`lmaganligidan bir qancha partiyalar faoliyat ko`rsatayotgan
Russiya, Ukraina kabi mamlakatlarda ham partiyalar normal darajada siyosiy
yo`nalishlarning, siyosiy va iqtisodiy islohotlarning nazariy asoslarini taklif qila olmayaptilar.
Bu mamlakatlardagi partiyalar yo tushunib yoki tushun may, yo to`la o`ngchi
yoki to`la so`lchi bo`lib qolmoqdalar. Natijada, hokimiyat sohiblari o`rtada
turibdilar. Ma’lumki, MDH mamalakatlarining juda ko`pchiligida hokimiyatda
o`tirganlar partiyasizlardir. Aksariyat hollarda Markaz-hokimiyat ”o`nglar” va
”so`llar”ni o`ynatib, ularni o`z istaklariga ko`ra foydalanmoqlar. Shuning
uchun masalan, Russiya va Ukrainada ”hokimiyat partiyasi”, degan ibora juda
ko`p ishlatiladi. Bugunga qadar MDH mamlakatlarining birortasida ham Prezident
chinakamiga turli fikrli va dasturli siyosiy partiyalar kurashi natijasida
saylanmadi.
Markaziy Osiyo postsovet
davlatlarida hokimiyat sovet davridan meros shaklida qabul etilgan bo`lsa,
Kavkaz Orti mamlakatlarida eski sovet kommunistlari hokimiyatni qurolli
harakatlar yordamida qo`liga kiritdi yoki qo`lda ushlab qoldilar.
Russiyada (1996 y.),
Ukrainada(1995 y.), Moldovada(1995 y.) prezident saylovlari muqobil nomzodlar
qatnashgan holatda o`tkazilib, hatto Ukarina va Moldovada yangi nomzodlar prez
identlikka saylangan bo`lishsalar-da, u uchta mamlakatda prezidentlikka
saylanganlarning birortasi siyosiy partiyalarning nomzodlari emasdilar.
Demak, u mamlakatlarda, ya’ni
Russiya, Ukraina, Moldovada Prezidentlikka nomzodlar davlat hokimiyati tizmi
(strukturasi)da o`tirgan byurokratik apparat (mana shularni hokimiayt partiaysi
ham deyishadilar)ning qo`llab - quvvatlashi natijasidagina muvaffaqiyatga
erishdilar. Masalan, Russiyada prezidentlikka nomzod B.N.Eltsinni mamlakatning
deyarli butun hududi bo`ylab hokimiyat ma’muriyati (byurokratik apparati) qo`llab-quvvatlashgan
bo`lsalar, Ukrainada va Moldovada ularning asosiy qismi qo`llab -
quvvatladilar. Shuning uchun bu mamlakatlarda o`tkazilgan u saylovlarni tom
ma’noda demokratik asosda o`tkazildi, deb bo`lmaydi.
Ana o`sha mamlakatlarda
Parlamentlarga saylovlar teskari natijalar berdi. Masalan, Russiyada (1996 y.),
Ukarainada (1998 y.) parlamentlarga o`tkazilgan saylovlarda prezidentlar
siyosiy yo`liga muxolif guruhlar (qizig`i shundaki, yana partiyalar emas),
yarim kommunistik, yarim so`l guruhlar muvaffaqiyatga erishdilar.
Bu faktlar ko`rsatadiki, sovet
davlati o`rnida maydonga kelgan davlatlarda tom ma’noda siyosiy islohotlar
o`tkazmoq uchun to`la qonuniy va g`oyaviy asoslar hali yaratilmagan ekan.
Shuning uchun hammasidan oldin bunday asoslar yuzaga kelmog`i zarur.
Islohotlarning qonuniy asoslari,
ya’ni ko`ppartiyaviylik, ko`pfikrlilik, erkin so`z prinsiplari har bir davlat
Asosiy qonunida va qonunlarida mustahkam o`rin olmog`i zarur. U qonunlarning
to`la va qat’iy bajarilishini Davlat va xalq nazorat qila olish sharoiti
vujudga kelishi shart.
Demokratik davlat tuzimi,
insonning (fuqaroning) erkini ta’minlashi bilan birga, u ma’lum bir g`oyani
olg`a surmog`i zarur. Ko`ppartiyaviylik sharoitida umumiy, yagona g`oya
bo`ladimi?
Shunig uchun biz bu erda
ko`ppartiyaviylik sharoitida g`oya, mafkura, umumiy g`oya, demokratik siyosiy
tuzum g`oyasi kabilar haqida ba’zi bir fikrlarni o`rtaga qo`yishga urinamiz.
Hozirgi zamon ko`ppartiyaviy
davlat siyosiy tuzumida o`ng va so`l yo`nalishdagi partiyaviy qarashlar bilan
bir qatorda so`l-markaz qarashlari ham muhim o`rin egallaydi. So`l-marakaz
yo`nalish odatda bir-biriga yaqin ikki oqimni o`zida mujassamlashtirgan
bo`ladi. Ya’ni bu oqim sotsial islohotlarni ko`zda tutadigan
sotsial-demokratiya va sotsial - liberalizmdan tashkil topadi. U sotsial va
liberal qadriyatlarni bir-biriga moslashtirishga intiladi. Bunday bir-biriga
yaqin ikki qarashni amalga oshirish misoli sifatida bir tomonda olmon
sotsial-demokratlari, britaniya leyboristlari va ispan sotsialistlarini
ko`rsatilsa, ikkinchi tomonda AQSh demokratlarini ko`rsatish mumkin.
Unday partiyalar, na faqat
Markaziy Osiyo va Kavkazorti postsovet davlatlarida, hatto MDH-ga qarashli
davlatlar ichida nisbatan ilg`or hisoblangan Russiya va Ukrainada ham maydonga
chiqmadi.
Tojikiston, Turkmaniston,
O`zbekiston kabi mamlakatlarda birorta taynli siyosiy partiyaning o`zi yo`q.
Umuman butun postsovet davlatlarida
faoliyat ko`rsatishayotgan mavjud siyosiy partiyalar ham qator muhim
kamchilliklarga ega bo`lganliklaridan siyosiy islohotlar kutilgan darajada
ketmayapti. Bu xato kamchilliklar esa asosan quyidagilardan iborat.
1.Siyosiy partiyalar, mamlakatni
har tomonlama rivojlantirish va uni modernizatsiyalashga mo`ljallangan salmoqli
va barchaga tushunarli dastur (programma) - doktorinalariga ega emaslar.
2. Siyosiy partiyalar etarli
darajada rivojlangan va mustahkam partiyaviy tizim(struktura)larga ega emas.
Ularni quyidan qo`laydigan sotsial(ijtimoiy) qatlam(suyanch) yo`q yoki ular
juda zaif. Davlat hokimiyatini egallab turgan guruh, partiyalarni o`z
manfaatlari yo`lida yo u shaklda yoki bu shaklda qo`llanib, hokimiyatlarining
umrini cho`zmoqdalar.
3. Siyosiy partiyalarning davlat
hokimiaytidan mansab olgan vakillari tezda partiyaviy shior va prinsiplardan
chetlab ketish hollari ko`p uchramoqda. Haqiqatan, Russiya va Ukrainada bu kabi
”renegatlar” soni juda ko`p.
4. Ba’zilar nima bo`lsa, bo`lsin
(cho`ntak partiyasimi, birorta partiyaga o`xshash sektami) ish qilib o`z
partiyalarini e’lon etsin, ya’ni o`zini ”lider”, qilib ko`rstish qabilida
harakat qilishadi. Ular uchun ”lider”, degan nom-shirma kerak.
Ana shu kabi kamchilliklar va
qusurlar ko`ppartiyaviylikning ildiziga bolta urib, demokratik o`zgarishlar
biroz ko`rtak ko`rsatgan joylarda ham uni yo`qqa chiqarmoqda. Natijada,
”hokimiyat partiyasi” nazoratsiz qolib, siyosiy islohotlar noto`g`ri amalga
oshayapti. Islohotlar o`rniga uyushgan o`g`irlik, poraxo`rlik, beboshlik,
xo`jasizlik avj olmoqda.
Oqibatda, davlat tuzumida ham,
partiyalar va partiyaviy guruhlarda ham g`oyasizlik, maqsadning aniqsizligi
ko`rinib qolayapti. Partiyalar atalmish guruhlar o`rtasidagi kurash aniq
belgilangan islohotlar, g`oya va maqsadlar kurashi bo`lmay, balki faqat
hokimiyatni egallashga, qanday bo`lmasin
hukumatni qo`lga olishga urinishga aylanib qolmoqda. Buning natijasida
hokimiyatning eng yuqori mansabdori(prezident)mi yoki boshqa quyi mansabdorlar
(vazirlar, hokimlar)mi saylovlar oqibatida yo boshqa yo`llar bilan almashinishi
bilan hech bir o`zgarishlar yuz bermayapti.
Masalan, Ukraina, Moldovada
prezidentlar umum xalq salovlari natijasi o`laroq almashdilar. Ammo siyosatda
o`zgarish ro`y bermadi va hech qanday o`zgarishlar ko`rinmayapti. Chunki
yuqorida ta’kidlangani kabi ular-prezidentlar siyosiy partiyalarning chinakam
kurashlari va aniq partiyaviy g`oyaning, dastur va doktorinaning asoschilari,
rahbarlari sifatida hokimiyatga kelmadilar. Vaholanki, ular prinsiplari,
maqsadlari aniq va hokimiyatda ishlab turgan guruhning istagiga mos ravishda
hokimiyatga erishdilar. U guruhlar esa, sovetlar tugatilishi oqibatida umumxalq mulkining asosi qismini
o`zlashtirib, davlat boshqaruv strukturalarida o`z mavqeni saqlab qola olgan
eski kommunistik byurokratlardir. Ular hech qachon mamlakatda samarali
islohotlar o`tkazishga urinmaydilar. Chunki islohotlar natijasida yuzaga
keladigan yangi siyosat yangi boshqaruvchilarni, yangi ma’muriyatni yaratishi
tabiiydir.
Shuning uchun haqiqiy islohotlar
amalga oshmog`i, chinakamiga demokratik o`zgarishlar bo`lmog`i uchun sharoit,
muhit zarur. Chinakam salmoqli g`oya va dasturu-amalga ega bo`lgan partiyalar
va ularning hokimiyat uchun qonuniy kurashi vujudga kelmog`i zarur.
Partiyalarni liderlar emas, balki
liderlarni partiya, partiyaviy g`oya, partiyaviy maqsadlar etishtirmog`i lozim.
Partiyaviy maqsadalarni realisatsiya qilish, amalga oshirish uchun
hokimiyat, davlat hokimiyati lozim bo`ladi, albatta.
Partiya g`oyasi, uning maqsadlari
ham havodan olingan bo`lmasligi kerak. Ma’lumki, normal jamiyatda kishilar
ommasi o`z tutgan iqtisodiy, madaniy, ilmiy va boshqa mavqega muvofiq
guruhlashgandir. U guruhlarda qiziqish, hayotga boqish, dunyoviy, turmushiy
nuqtai nazarlar bir-biridan farq qiladi. Ana o`sha manfaatlar, o`sha nuqtai
nazarlardan kelib chiqib partiyalar tuzilmog`i va yaratilmog`i lozim.
Demak, partiyalar aholi ayrim
guruhining manfaatlari, dunyo qarashlari targ`ibotchilari sifatida maydonga
chiqmoqlari kerak ekan.
Siyosiy kurashlar jarayoni esa,
ana o`sha manfaatlar, dunyo qarashlar, maqsadlarni umum xalq muhakamasiga, umum
xalq hukmiga chiqaradi. Xalqning xohishi, tanlashi odatda umum xalq saylovlari
yordamida aniqlanadi. Saylovlar natijasida tanlangan, eng ma’qul va maqbul, deb
topilgan g`oya, dunyo qarash va maqsad qaysi partiyaga qarashli bo`lsa,
hokimiyat, davlat boshqaruvi o`sha partiyaga beriladi. Demokrtaiya, demokratik
prinsip, deganlari mana shudir.
17.3 O`zbekiston yopiq
mamlakat.
O`zbekiston mustaqil davlat
sifatida yashayotganiga ham olti yil to`lay, deb qoldi. Ammo bu mamlakat,
to`g`rirog`i uning hukumat rahbari (prezidenti) ba’zan tushga ham kirmas
voqealar sodir etib turayapti. Mana masalan, yaqinda Russiyada nashr etiladigan
”Izvestiya” gazetasi muxbiri Yuriy Chernichenko O`zbekistonga kira olmabdi,
ya’ni unga O`zbekistonga safar qilishga ijozat berishmapdilar. Vaholanki, MDH
davlatlari o`rtasidagi kelishuvlariga ko`ra MDH-ga a’zo davlatlar fuqarolari
o`zaro vizasiz safar qilish huquqiga egadirlar. Nima bo`ldi ekanki, Moskva
shahar yozuvchilar ittifoqi raisi, ”Izvestiya” maxsus muxbiri Toshkentda
persona non grata bo`lib qolibdi?
Yu. Chernichenkoning o`zi
e’tiroficha, masala bunday bo`lganmish, ya’ni ”Izvestiya” gazetasi MDH
mamlakatlari qishloq xo`jaligida islohotlar qanday amalga oshirilayotgani
haqida bir qator maqolalar e’lon etishni rejalashtirgan ekan. Shu maqsadda
Yu.Chernichenko Sharqiy Ovropa, Moldova, Kavkaz Ortida - Armanistonda, Markaziy
Osiyoda-O`zbekistonda bo`lib, u erlardagi islohotlar haqida maqolalar yozishi
kerak ekan. Haqiqatan, u Moldovada mamlakat prezidenti Luchinskiy, Armanistonda
bosh vazir Kocharyanlar bilan uchrashdi. U erlarda qishloq xo`jaligiga oid
qonunlar, islohotlar loyihalari bilan tanishdi.
Shundan so`ng Yu.Chernichenko
Toshkentga yo`l olmog`i lozim edi. Biroq qo`lidan yozish keladigan odamlar
(muxbirlar, yozuvchilar) O`zbekistonga kirishlari uchun maxsus viza olishlari
lozim emish. Shu sababdan, jumladan Chernichenkoga ham viza lozim bo`libdi. U
viza so`rab O`zbekiston Tashqi ishlar vazirligiga murojaat ham qilibdi.
Vazirlikdan esa, Yu. Chernichenkoga, ”O`zbekistonda bo`layotgan o`zgarishlarga
qiziqayotgani uchun ”Izvestiya” gazetasiga minnatdorchilik bildiramiz. Ammo
ko`rsatilgan muddatda Yu.Chernichenkoning O`zbekistonga kelmog`i uchun
zarur sharoitlar yo`q.
Axborot agentligining direktori,
Gulyamov ”, mazmundagi javob qaytarishibdilar.
Shu munosabat bilan, ”Men ham
O`zbekistonga boraman”, deb kuyib-pishayotganim yo`q edi-yu, ammo bir borib u
go`zal o`lkani ko`rsam, degandim. Farg`ona, Buxoro qishloqlaridan bir xabardor
bo`lsam, deb o`ylovdim”-deb yozadi Yu.Chernichebko ”Izvestiya” gazetasining
22.07.96 sonida.
Qissadan hissa shulki, O`zbekiston
hukmron doiralari mamlakatda ko`pfikrlilik, erkin matbuotga yo`l qo`ymasliklari
bilan bir qatorda dunyoning mustaqil fikrlovchi kishilari, erkin yozuvchilar va
muxbirlar, jahon axborot vositalari xodimlarining ham mamlakatga
kelmasliklarini ta’minlamoqdalar. Bu bejis emasdir, albatta. Bundan ma’lum
bo`ladiki, u erda (O`zbekistonda) jahon progressiv axborot vositalaridan
yashirishga arziydigan, hukumatning yolg`on siyosatini jahonga fosh etadigan
qusurlar mavjud ekan. Undan tashqari bu voqea yana boshqa bir holatni
tasdiqlaydi. Ya’ni chet el muxbirlarini mamlakatga kiritmayotgan bir erda,
erkin matbuot, erkin so`z bo`lishi mumkinmi? Nima ham deymiz. Mana shunaqa,
”kasalni yashirsang istimasi oshkor qiladi”, Yolg`onlarni, qusurlarni yashirish bilan, uning ustiga yana yol g`on
niqoblar qoplash bilan ularni yo`qotib bo`lmaydi.
O`zbekistondagi bundan boshqa
sirlar va hukumat darajasidagi jinoyatlar ham zamoni kelib, so`zsiz oshkor
bo`lajak!. 1996 yil.
17.4 Sobiq sotsialistik lager mamlakatlarida yaqin
yillarda iqtisodiy o`sish yuz beradimi?
Ovropa qayta qurush va rivojlantirish banki (OQQRB) ”Sharqiy Ovropa
va sobiq sovet ittifoqida iqtisodiy o`sish”, deb atalgan navbatdagi
yillik hisobotini nashr etdi.
Ma’lumki, sotsialistik lagerga mansub Markaziy va Sharqiy Ovropa
mamlakatlarida bozor iqtisodiy sistemasiga o`tish jarayoni 1988-1991
yillardayoq boshlangan deb hisoblansa, hozirda Mustaqil Davlatlar Hamdo`stligi,
deb atalayotgan davlatlarda va Boltiq bo`yi davlatlarida esa, bu jarayon bir
muncha keyinroq (taxminan 1992 yildan deymizmi) ko`zga tashlana boshladi.
Shunday qilib, o`tgan zamon davomida sotsialistik mamlakatlarda bozor
iqtisodiyotiga o`tishning ba’zi tajribalari paydo bo`ldi. Hisobotni tayyorlagan
mualliflarning fikricha bu mamlakatlarda bozorga o`tish xilma-xil yo`llar bilan
amalga oshmoqda. Bu tabiiy bir holdir, albatta. Ammo o`tish davrining o`ziga
xos umumiy va samarali uslublari hamda alohida xususiyatlari mavjud. Shuning
uchun OQQRB hosobotini tayyorlaganlar va boshqa boobro` iqtisodiy tashkilotlar
o`tish davrinining ana o`sha umumiy xususiyatlarini ajratib, umumiy muammolarni
hal etishda samaraliroq foydalanish yo`llarini ko`rsatishga urinishadilar.
Hisobot bir necha bo`limlardan iborat bo`lib, unda 1997 yilga mo`ljallangan
prognozlar ham bor. Bu prognoz bir qancha xalqaro banklarning va BMT, Ovropa
Ittifoqi ma’lumotlariga asoslanadi.
Hisobotga muvofiq qaralayotgan mamlakatlar bozor iqtisodiga bir xil
darajada yaqinlasha olmayaptilar.
Masalan, Markaziy Ovropa davlatlaridan Sloviniya, Chexiya, Slovakiya, Vengriya,
Polsha, Harvatiya va boltiq bo`yi respublikalarida (Estoniya, Latviya, Litviya)
ko`proq yutuqlarga erishildi. Bu davlatlarda baholar deyarli davlat nazarotidan
ozod qilinib, tashqiy savdo nisbatan ochiq desa bo`ladi. Ko`pchilik kichik va
o`rta korxonalar xususiylashtirilgan. Buyuk korxonalarni xususiylashtirish
bo`yicha esa, jiddiy chora-tadbirlar ishlab chiqilgan. Bu davlatlarda bozor
munosabatlari o`zining barcha xususiyatlarini amalda deyarli to`la
ko`rsatmoqda. Ba’zi davlatlar esa, masalan, Russiya bozor iqtisodiga o`tishda
qandaydir o`rtacha darajaga erishdi. Shu bilan birga boshqa qator davlatlarda,
masalan, Ozorboyjon, Belorussiya, Tojikiston, Turkmanistonda o`tish jarayoni
juda sust va uning darajasi past holda qolmoqda. Bu mamlakatlarda iqtisodiy
faoliyat asosan davlat nazorati ostida qolib, ishbilarmonlik, uddaburonlik,
tashabbus bug`ib qo`yilmoqda.
Hosobotda MDH a’zolaridan O`zbekiston, Qozog`iston, Qirg`iziston kabi
davlatlar haqida alohida ma’lumotlar keltirilmaydi.
Hisobot mualliflari MDH a’zolarida ishlab chiqarish ko`rsatkichlari eng quyi
belgiga tushib qolganligini alohida ta’kidlaydilar. Ammo hisobotda keltirilgan
davlatlarning ko`pchiligida 1997 yilda ko`tarilish yuz beradi, deb xulosa
qilinadi. Bunda Russiyaning roli alohida uqtiriladi. Chunki Hamdo`stlik
mamlakatlaridagi iqtisodiy ahvolda, ular orasidagi savdo-sotiq ishlarida
Russiyaning ta’siri sezilarli bo`lib qolmoqda.
Iqtisodiy ahvolni, uning kelajagini prognoz qilish bir qancha faktorlarga
bog`liq. Chunki MDH-da barter va yopiq (soyadagi) iqtisodiy munosabatlar
saqlanib qolgan. Undan tashqari Markaziy Ovropa va MDH-da o`tkaziladigan
saylovlar va boshqa xil sotsial tangliklar
iqtisodiy rivojlanishga sezilarli ta’sir ko`rsatmasligi mumkin emas.
Masalan, Bolgariyada 1996 yil oxiri va 1997 yilning boshida bo`lgan voqealar,
Albaniyada 1997 yilda yuzaga kelgan tangliklarni oldindan ko`ra bilish ancha
murakkab masala edi.
Shunga qaramasdan nisbatan siyosiy barqarorlik saqlangan holda iqtisodiy
o`sishni prognoz qilsa bo`ladi, albatta. Hisobotda ana shunday prognoz keltiriladi.
Hisobotda keltirilgan taxminlarga ko`ra masalan, Armeniya va Gruziyada 1997 yil
uchun iqtisodiy o`sish 7%-ni tashkil etadi. Qirg`iziston va Moldovada bu
ko`rsatkich 5%-ga etadi. MDH-ining boshqa davlatlarida ham iqtisodiy o`sih yuz
beradi, deb hisoblanadi. Bundan burungi taxminlarda ko`rsatilgan darajaga
erishiladi degan keskin xulosa chiqmaydi. Masalan, 1996 yilda Russiyada
iqtisodiy ko`tarilish prognoz qilingandi. Biroq bu mamlakatda prezidentlikka
saylovlar o`tkazilishi sababli siyosiy barqarorlik ancha buzilib, mo`ljalga
chiqa olinmadi. Ammo 1997 yilda bu mamlakatda 2%-li iqtisodiy rivojlanish
kutilmoqda.
1995-1996 yilgi qishning o`ta sovuq kelishi natijasida Ukrainada ham ko`zda
tutilgan darajaga erishib bo`lmadi. Bu mamlakatda 1997 yilda ham sezilarli
iqtisodiy o`zgarish yuz bermaydi, deb prognoz qilinmoqda.
Pulning arzonlashishi(inflyatsiya) 1997 yilda ham Tojikistonda juda yuqori
darajada saqlanib qoladi. Tojikiston va Turkmanistonni hisobga olmaganda MDH-da
inflatsiya 1996 yildagi 46% o`rniga 1997 yilda 27%-ga tushadi. Baholar
darajasida qaralganda Russiyada inflatsiya 30%-ni ko`rsatishi mumkin.
Hisobotning umumiy xulosasiga ko`ra prognoz qilinayotgan vaqt ichida MDH
davlatlarida inflatsiyaning pasayishi kutilmoqda. Prognozlar bu ko`rsatkichning
25%-ni tashkil etishini taxmin qiladi. Armaniston, Ozorboyjon, Gruziya, Moldova
va Qozog`istonda inflatsiya bundan ham pastroq bo`lishi ehtimol etiladi. Bu
muhim masalaning ahvoli hukumatlar siyosatiga juda bog`lik ekanligini
mualliflar alohida ta’kidlashadi.
Hamdo`stlik davlatlaridagi demografik muammolar soqliqni saqlashga,
nafaqadorlarga va boshqa ijtimoiy dasturlarga ajratilgan mablag`lardan yaxshi
va samarali foydalanishni talab qiladi.
Xullas 1997 yil MDH mamlakatlarida iqtisodiy rivojlanish yili bo`lsinda.
Zero ko`plar qatori O`zbekistonda ham siyosiy va iqtisodiy o`zgarishlar yuz
bersa.
17.5 Bu nima, mo`’jizami, karomatmi?
Bizning avlod, ya’ni men bilan yoshlari teng va
mendan 25-15 yil yoshroq bo`lgan kishilar Allohning chinakamiga buyuk karomatini,
mo`’zijasini o`z ko`zlari bilan ko`rdilar. U buyuk mo`’jizaning qatnashchilari bo`ldilar.
Afsuski, bu buyuk karomatni, mo`’jizani, bu zamonni ko`pchilik tushunib
etmadilar va etolmadilar. Oddiy kishilarni qo`ying, hatto bizning ziyoli, olim
atalmishlarimiz ham bu alomatlarni, bu karomatni durustroq mulohaza qilib,
uning mohiyatiga tushunib etmadilar.
Masalan, mening aqlim keribdiki, bir narsaning
guvohi bo`lardim, ya’ni to`ylarda, turli xil ma’rakalarda, choyxonadagi
o`tirishlarda, ko`ngul etar do`stlarnig bir-birlari uylaridagi yig`inlarda, har
erda va hamisha u yoki bu darajadagi ziyoli (ya’ni diplomlilar)lardan tortib,
to koza -kozalar, olimu, mansabdorlar barchasi-barchasi musta qillik, ozodlik
haqida gapirishar, qizg`in tartishar va ularning hammasi istilochilardan (rus
istilochilaridan, albatta) mustaqil bo` lish, ozod bo`lish g`oyasini o`zlaricha
tar g`ib qilgan bo`lishardilar. Ular milliy tariximizni, madaniyatimizni
e’zozlagan, ularni yaxshi o`rganishga uringan, u ishlarni tag`ib qilishgan
ko`rinardilar. Ammo shunisi ham bor ediki, mustaqillikka, ozodlikka qanday
erishiladi? Ozodlik, mustaqillik tushunchalari nima va ularni qanday tushunmoq
kerak? Mustaqil, ozod davlat qanday bo`ladi va u qanday boshqariladi? Bordi-yu,
mo`’zija ro`y berdi-da, O`zbekiston mustaqil davlat bo`lib qolsa, bizda davlat
sistemasi, uning tizimi(strukturasi) qanaqa bo`ladi yoki bo`lishi kerak? U
davlatni kim va qanday boshqaradi? va h.k. va hakoza savollar haqida ”milliy
vatanparvarlardan” hech kim o`ylamasdi, balki o`ylay olmasdilar. Chunki bizning
”milliy vatanparvarlar” qanchalar milliy ozodlik haqida baqirmasinlar, ulardan
hech biri O`zbekiston kunlardan bir kun o`z-o`zidan mustaqil bo`lib qolishini
mutlaqo tasavvur qila olmasdilar, ayniqsa o`shanday mo`’jizaning bo`lishi
mumkinligiga zarracha ishonishmasdilar, ishona olmasdilar.
Allohning qudratini qarangki, shunday karomat,
shunday mo`’jiza to`satdan ro`y berdi. 1991 yil avgust oyida O`zbekiston Sovet
Ittifoqi kabi ulkan va mustahkam imperiyadan ajralib qoldi. U o`z-o`zidan
mustaqil bo`lib qoldi. Bunday mo`’jizani ko`rgan O`zbekiston qo`g`irchoq
hukumati rahbarlari - O`zbekiston kompartiyasi 1-kotibi I.Karimov, kompartiya
rayon, viloyat tashkilotlari rahbarlari, respublika oliy Kengashi deputatlari
o`sha zamonda nimalar bo`layotganini anglay olmay sarosimaga tushib qolishgani
faktdir.
O`sha kunlari(menimcha 30 avgust 1991 yil)
o`tkazilgan Respublika Oliy Kengashi majilisida I.Karimov (bu ham Moskvadan
kelgan ko`rsatmaga muvofiq), ”O`zbekiston mustaqil bo`ldi, bundan buyon
1-sentayabr mustaqillik bayrami kuni bo`ladi”- deb e’lon qilganida bizning
”mard, balki sovetlarga sodiq”(aslida ular mardlik, sodiqlik tushunchalarini
hech zamon anglamaydigan o`ta qo`rqoq kishilar edilar) deputatlarimiz nima
qilishlarini bilishmay, chapak ham chalisha olmagandilar. Chunki ular Moskvada
va bugun Toshkentda bo`layotgan voqealarni tushuna olmay sarosimada (shokda)
bo`lib, o`zlariga, ya’ni normal holatga kela olmagandilar.
Ha, shunaqa, mo`’jiza, karomat, deganlari mana
shunday bo`ladi. Darhaqiqat, 1991 yil 19 avgustda chinakamiga ilohiy karomat,
mo`’jiza sodir bo`ldi. Ammo u shun day jo`n bo`ldi va shunaqa ham tinch
o`tdiki, uni birov sezib, boshqa birov
esa, sezmay qoldi. Chunki u chinakamiga ilohiy, Alloh karomati, Uning mo`’jizasi
edi.
Allohga cheksiz hamdlar bo`lsinkim, Uning
karomati ila chin vatanparvarlar istagan murod hosil bo`ldi, ya’ni juda
ko`pchilik xayol ham qila olmaydigan mo`’jiza yuz berdi, mutlaqo to`satdan
Vatan ozod bo`lib qoldi. Afsuslar bo`lg`aykim,
biz Vatan ozodligi, mustaqilligi uchun kurashayotgan va nimalardir qilayotgan bo`lsak-da, biroq juda
ko`pchiligimiz voqealarning bunday yashin tezligida rivojlanishiga tayyor emas
edik. Shuning uchun bu mo`’jizakor o`zgarishlarni umum kabi juda oddiy jarayon
hisobida qabul qildik. Bu bizning, ya’ni mustaqillik va ozodlik
kurashchilarimiz, deb yurganlarning
sarosimasini, yangi, mutlaqo yangi vaziyatda nimalar qilishlarini
bilmasligini ifodalardi.
Natija nima bo`ldi? Natija shu bo`ldiki, sarosimadagi
kommunistlar tezda o`zlarini tutib olishdi va O`zbekistonda kommunistik-dinsiz,
johil tuzum saqlanib qoldi. Kommunistlar na faqat hokimiyatni saqlab qolishdi,
ular bizning asosiy shiorlarimizni (”Ozodlik, mustaqillik uchun, o`zbek tili
davlat tilidir” singarilar) o`zlariniki qilib o`zlashtirib ham oldilar.
Biz o`sha zamon qanday buyuk xatolarga yo`l
qo`yganmizni sovetlar tugagandan keyingi qisqa tarix yaqol ko`rsatib turibdi.
Yana bir afsuslanadigan joyi shundaki, o`zlarini ozodlik, mustaqillik kurashi
liderlariman, deb hisoblaydigan bizning ba’zi kishilarimiz, bugun ham o`zlariga
va o`z faoliyatlariga tanqidiy baho bera olmadilar.
Agar faqat o`zim haqimda, o`zimning ozodlik va
mustaqillik uchun kurashdagi o`rnim haqida bir-iikki og`iz so`zlaydigan
bo`lsam, men tilagan asosiy murod hosil bo`ldi, ya’ni Vatan chet el istilosidan
ozod va mustaqildir. Men bundan ko`p baxtiyarman. Allohga hamdlar bo`lsin kim,
ozodlik va mustaqillikni Qudratli Yaratuvchi bizga hadya etdi. Men esa, Vatan
ozodligi yo`lida qo`limdan kelganicha o`z hissamni qo`shishga harakat qildim va
uni qo`shdim, deya olaman. Allohning hadyasi bo`lgan Vatan ozodligi elga-xalqqa
foyda keltirishi sohasida ham baholi qudrat harakat qilishga intildim.
Bularning hammasini men o`zim uchun buyuk baxt, deb bilaman. Ammo mustaqil,
ozod Vatan iqtidori nomunosib kishilar qo`lida qoldi va ularda qolmoqda. Buning
oqibatida millat azobu-zulmda. Bu esa, ko`p achinarlidir.
Shuning uchun men o`z qilganlarimdan to`la
rozi bo`la olmayman. Chunki men va menga o`xshashlar Vatan ozodligi,
mustaqilligi yo`lida qanday ezgu va foydali ishlar va yana nimalar qilishgan
bo`lmasinlar, Vatanda mustabid rejim saqlanib, millat zulmda qolar ekan,
ularning hammasi beo`rindir. Nadomatlar bo`lsinkim, hozircha bor haqiqat shudir.
1997 yil.
17.6 ”Birlik”xalq harakati Samarqand aviloyat Kengashining
viloyat aholisiga so`nggi chaqi rig`i.
”Birlik” xalq harakatining Samarqand viloyat
tashkiloti barcha yig`ilishlarining qarorlari loyihalarini, hukumat organlariga
yoziladigan turli xil maktublarning matnlarini, shuningdek chaqiriq va
bayonotlar matnlarining loyihalarini eng avval men tayyorlardim. Undan so`ngra
Kengash a’zolarini yig`ib ularni muhokama qilardik. Mazkur chaqiriq ham shunday
tayyorlangandi. Uni ”Samarqand viloyati ahliga chaqiriq”, deb ataldi, uning
mazmuni men tarafidan tuzilgan loyiha asosida tubandagicha ko`rinishni olgan
edi:
”Azizlar!
Mamlakatda alg`ov-dalg`ov davom etib turibdi.
Iqtisodiy inqiroz eng yoqori cho`qqiga ko`tarilib bormoqda. KPSS, jinoyatchi
partiya sifatida o`z faoliyatini to`xtatgan bo`lsa-da, Kompartiyani jinoyat
sari etaklagan shaxslar hamon hokimiyat mashinasini boshqarmoqdalar. Ana shuni
va boshqa muhim voqealarni xalq, ayniqsa qishloq ahli to`la tushunib etmayapti.
Achinarli eri shundaki, ko`pchilik Jumhuriyat mustaqilligining mohiyatini
tushuna olmayaptilar. Shu sababdan ham ayni kunlarda mamlakat vaznsizlikka
o`xshash bir vaziyatni boshdan kechirmoqda. Mana shunday kritik bir vaqtda xalq
va uning ilg`or qismi atalmish ziyolilar alohida mulohazali bo`lib, Vatanning
normal demokartik yo`lda qolishi uchun zarur bo`lgan barcha ishlarda keskin
harakatlarda bo`lishlari lozim, deb hisoblaymiz. Aks holda ayanchli ahvol yuz
berib, uni o`nglash juda qiyin bo`lishi mumkin.
Qadrli do`stlar, keng fikrli el bakovullari va
boshqa barcha ezgu niyatli kishilarning birga yig`i lishib, mamlakatni to`g`ri
yo`lga boshqarish bo`yicha sog`lom fikrga kelishlari bugunning juda muhim
zaruratiga aylandi.
Qadrdonlar! Qarang, dunyoda nima gaplar
bo`layapti, o`zi? Bugun dunyoda O`zbekistonning o`rni qaerda bo`lishi kerak?
Mamlakatda siyosiy, iqtisodiy ahvolning asli qanday darajada? Mavjud Jumhuriyat
hokimiyatining siyosati qaysi o`lchovga to`g`ri keladi va aslida u qanday
bo`lmog`i lozim? Nega biz chet ellar bilan sust aloqada bo`lmoqdamiz? Nega
qardosh mamlakat Turkiya bilan yaxshi aloqa o`rnatilmayapti? Nega chet
ellardagi ishbilarmon vatandoshlardan foydalanish paysalga solinayapti? Ana shu
va boshqa shu kabi mamlakat taqdiri uchun juda muhim bo`lgan savollarga bugungi
kunga mos javob topish va shu javoblar darajasida hokimiyat yuritish bizning
hayot-mamot yumushimizdan iborat bo`lmog`i zarur, deb hisoblaymiz.
1991 yil 10 noyabr kuni O`zbekiston ”Birlik”
xalq harakati Samarqand viloyat bo`limi III - konfernsiyasi o`tkaziladi.
Kelinglar do`stlar, shu konferensiyada
yuqorida ta’kidlangan va boshqa hayotiy muhim muammolar haqida fikrlashib
olaylik. Birgalashib Jumhuriyatning chinakam mustaqilligini saqlash va uni
rivojlangan mamlakatlar safiga qo`shish rejalarini ishlab chiqaylik. Demokratik
prinsiplarni o`rnatish, iqtisodni rivojlantirishga, ijtimoiy adolatni
o`rnatishga qaratilgan qonunlar loyihalarini ishlab chiqaylik.
Aziz do`strlar, qimmatli ziyolilar,
kelajagimiz tayanchlari-studentlar va barcha yoshlar! Elimiz ozodligi, uning
porloq kelajagi, farovon hayoti yo`lida keling, his - hayajonga, ehtiroslarga
berilmay birgalashib, fikrlashib ishlaylik, mehnat qilaylik!
”Birlik” xalq
harakatining Samarqand Viloyat Kengashi”. 1991 Sentyabr oyi.
17.7 Birlik”ni partiyaga aylantirish haqidagi fikr to`g`ri
emas.
1996 yili yoki 1997 yili bo`lsa kerak,
A.Po`latov ”Ozodlik” radiosida chiqib, ”Birlik” xalq harakatini partiyaga
aylantirish haqida bayonot berdi. Shu munosabat bilan men unga qarshi radioda chiqish
uchun so`z tayyopladim. Ammo ba’zi menga bog`li bo`lmagan sabablar bilan mening
materialim efirga chiqmay qoldi. Qizig`i shundaki, Po`latovning ham, o`zimning
ham radioda chiqish vaqtimiz ko`rsatilmay qolgan ekan.
Mening radioga tayyorlagan materilim matni
quyidagicha tuzilgandi:
”Aziz radio eshituvchilar va ”Birlik” xalq
harakati safidagi hamfikr, hamkor do`stlar. Ma’lumingizki, yaqinda Abdurahim
Po`latov navbatdagi bayonotini mana shu radiodan e’lon qildi. Ammo u bayonot,
menimcha bir muncha asossizdir.
Masalaning tarixi shundan iboratki, ”Birlik”
xalq harakatining so`nggi s’ezdida(qurultoyida) harakatni partiyaga
aylantirish masalasi o`rtaga
chiqqandi. Hatto A.Po` latov ”Birlik”ning
o`sha qurultoyini partiyaning birinchi ta’sis qurultoyiga aylantirishni
ko`tarib chiqqanligi ma’lum. Ammo qurultoy uning taklifini rad etgan edi.
Chunki Harakatning ko`pchilik viloyatlardagi tashkilotlari va a’zolari
partiyaviylik emas, xalq harakati tarafdorlari edilar. Bordiyu, harakat partiya
deb e’lon etilsa, harakat a’zolarining bir qismi partiyaga kirmasliklari aniq
edi. Ular bu haqda qurultoyda ochiq o`z fikrlarini ham e’lon qilishgandilar.
Masalan, Samarqand viloyatida vaziyat aynan shunday edi. Shuning uchun ham
Samarqand viloyati delegatlari o`sha qurultoyda ko`tarilgan harakatni partiyaga
aylantirish masalasiga keskin qarshi chiqish gandilar.
Aslida bu masala, ya’ni Harakatni partiyaga
aylantirish masalasi o`sha zamon nima sababdan o`rtaga chiqqandi? Quyidagi ikki
sabab bu masalani kun tartibiga keltirishi mumkin edi. Birinchisi, Harakat joylarda, ya’ni
viloyatlardagi, shaharlardagi, rayonlardagi va boshqa aholi punktlaridagi
korxona, muassasa, maktab, institut-universitetlarda, kolxoz-sovxozlarda
sistemali faoliyat ko`rsatayotgan intizomli boshlang`ich tashkilotlarga ega
bo`lgan bo`lishi va ular aniq guruhlarning (masalan, o`sha zamondagi fermerlar,
ishbilarmonlar, ziyolilar, ishchilar, kolxozchilar va h.k.) manfaatlarini
qo`llay oladigan darajaga ko`tarilgan bo`lishlari kerak edi. Ikkinchisi esa,
hech bir asosga ega bo`lmasdan, bir-ikki shaxslarning o`z manfaatlaridan kelib
chiqqan partiya tuzishga intilishlari
edi, xolos.
Bilasizki, Harakat partiyaga aylanishi uchun
zarur bo`lgan tabiiy sharoitga (yuqorida biz birinchi sabab qilib, ko`rsatgan
darajaga) ega emas edi. Demak, u zamon, shaxsiy manfaatni ko`zda tutayotgan
ikkinchi sabab bilan Harakatni partiyaga aylantirishga harakat
qilingandi.
Darhaqiqat, ”Birlik”ning o`sha qurultoyi,
uning beshinchi qurultoyi bo`lib, Harakat Nizomi bir shaxsni 5-martadan ortiq
ketma-ket raislikka saylashga yo`l bermas edi. Masala, mana shu erda edi.
Chunki navbatdagi qurultoy 6-chisi bo`lib, endi A.Po`latovning nomzodi Nizom bo`yicha Harakat raisligiga
qo`yilmasligi kerak bo`layotgan edi. Shuning uchun yaqinlashib kelayotgan
holatning oldini olish uchun biror ish qilinishi kerak edi. Bu esa, Haraktni
partiyaga aylanitirsh yo`li bilan hal qilinayotgandi. Chunki Harakat partiyaga
aylansa, barcha ish yangidan boshlanardi, Nizom, dastur nomiga bo`lsa-da
yangidan qabul qilinib, A.Po`latovga qaytadan kamida yana o`n yil ”raislik”
ta’minlanardi. Ammo o`sha masalaning mohiyatini bu qadar tushunganlar u vaqt
ko`pchilik emaslardi. Nima bo`lganda ham o`sha vaqt mug`ambirlik bilan qilingan
g`irrom harakat amalga oshmagan edi.
Bugun esa, ”Birlik”ning Nizomi o`z kuchida.
Bordi-yu, Harakatning navbatdagi qurultoyi chaqirilsa (u chaqiriladimi, yo`q
uyog`i Allohga ma’lum), Po`latov o`z-o`zidan raislikdan chetlashishi kerak. Ana
shu sababdan ham A. Po`latov partiya tuzishga urinayotgan ”siyosatchi”
ko`rinishga harakat qilmoqda.
Aslida esa, eng avval Haraktni partiyaga
aylantirhsning asos toshlarini yaratish haqida o`ylash kerak va ularni yaratish
zarur. Bu asos toshlar esa, birinchidan, partiyaning joylarda aholining aniq
bir guruhi manfaatlarini himoya qiladigan tashkilot - yacheykalarga ega
bo`lishi, ikkinchidan, yacheykalar hayotning barcha tarmoqlarini nihoyatda
ixcham bir shaklda ifodalaydigan va konkret bir g`oyani olg`aga suradigan
dasturiy-amalga ega bo`lishi, uchinchidan, partiya tashkilotlari Vatanda yoki
undan tashqarida legalmi yoki nolegalmi undan qat’i nazar moliyaviy mablag`
bilan etarli darajada ta’minlangan bo`lmog`i shart. Bu asoslar hozir qan day
ahvolda ekan, Po`latov bu masalalarga qanday javob berar ekan? Balki Po`latov
partiya ta’sis etish uchun juda zarur bo`lgan bu asoslarni tashkil etgandir? U
holda ularni Harakat Markaziy Krngashiga ma’lum qilsin. Qani ular, qaerda?
Partiya tuzishning va siyosiy partiyaning
mavjud bo`lishi va samarali faoliyat ko`rastishi uchun juda zarur bo`lgan bu
asoslar bugun bizda yo`q. Demak, bugun bizda birorta partiya tuzildi, deb e’lon
etilsa, u faqat nomigagina bo`ladi, xolos. Zaton bunday nomi bor-u, o`zi yo`q
partiyalarning 4-5-tasi O`zbekistonda bor shekilli. Faqat partiya raisi unvonini
saqlash uchun o`shanaqa partiyalardan yana bitta yo ikkita e’lon etilsa
bo`laveradi, albatta. Ammo bundan bechora xalqqa na foyda?
Insof yuzasidan, biz muhojir hisoblanib yurgan
”Birlik”chilar, muhtaram Po`latov siz bilan birgalikda hammasidan oldin Harakatning
navbatdagi 6-qurultoyini o`tkazishimiz va Harakat a’zolari oldida, bechora
ezilgan o`zbek xalqi oldida hisob bermog`imiz shart. Ana undan keyin partiya
tuzish istaganlar Harakatdan chiqishlari
lozim bo`ladi. ”Birlik” xalq harakati hali o`z faoliyatini Harakat
sifatida uzoq yillar davom ettiradi. O`rtoq A. Po`latov sizmi, boshqalarmi
nimalarni istasa istaversinlar, ammo
O`zbekistondagi siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy holat men yuqorida
keltirganlarni taqozo etadi.
17.8 Shafqatsiz jazo muqarrardir (1996-1997
yillarda Russiya va Turkiyada yurgan vaqtlarda o`qiganlarimdan chiqargan ba’zi
xulosalar).
Ma’lumki, Sovet Ittifoqi, deb atalmish
mamlakat va unga qo`shimcha sharqiy Ovropa (sobiq Varshava shartnomasiga
kiruvchi Ovropa davlatlari) mamlakatlari hududida yashovchi xalqlar o`rtasida
qandaydir darajada birlik, hamkorlik mavjud edi. Unday birlik va hamkorlik,
xato, noto`g`ri mafkuraviy asoslarga qurilgan bo`lsa-da, ular orasida o`zaro
yaqinlik, qandayday holda do`stona munosabatlar o`rnatilgandi. Afsuski, u
yaqinlik, u do`stlik chin haqiqat, to`g`ri mafkuraga, sof g`oyaga suyanmagani
uchun qora kuchlar u xalqlar orasida nizolar, fuqaro urushlari keltirib chiqara
oldilar. Endi esa, o`sha keng bir hududda yashayotgan xalqlar, davlatlar
do`stligi, ittifoqi (insoniy ittifoqlik haqida so`z ketmoqda, albatta)
tiklanishi hayotiy zaruratga aylanmoqda. Buni Insoniyat jamiyatining kelajagi
uchun ob’ektiv zarurat, deb hisoblash kerak. Buning uchun esa, kelajak, o`sib
kelayotgan avlod tarbiyalanadigan g`oya, mafkura, ruhiy mo`ljal zarur bo`l
moqda.
Bugungi g`oyaviy, ruhiy, mafkuraviy
qashshoqlik vaziyatida butun moddiy boyliklar, imkoniyatlar hozirgi
Rahbar-hukumat boshliqlari qo`lida yig`ilib qoldi. Ular harom yo`llar bilan
orttirgan imkoniyat va mulklarini yanada ko`paytirmoq maqsadida yoshlarni yovuz
niyatlarda tashkil etilgan o`zaro tortishuvlarga, subutsiz yo`lga boshlashdan
taymayaptilar. Yoshlarni o`z xalqi va Vataniga dushman bo`lishga burmoqdalar.
Oqibatda, bunday buzilgan yoshlar juda
katta vayronagarchiliklarni keltirib chiqarishlari mumkin bo`lib qolmoqda.
Sobiq Sovet Ittifoqi butun boyliklari bugun
prezidentlar atalmish bir necha shaxslar qo`lida yig`ilib qoldgani aniq. U mulk
va boyliklarda SSSR atalmish mamlakatning 250 mln-dan ortiq aholisining har
biri ulushi bor edi. Ular Turkmanistonning Kushka shaharidami; yoki
Murmanskiydami, undan qat’i nazar, u mulkda ularning haqi, ulushi borligi
haqiqatdir. Er sharining beshdan bir qismidagi juda katta mulk, tabiiy
zohiralar(resurslar)ni bir guruh kishilar o`z qo`l ostilariga to`plab, taqdir
qonunlarini, tabiiy rivojlanish jarayonini buzishdilar. Natijada yovuzlik,
zo`ravonlik avj olishiga imkoniyat yaratildi.
Butun SSSR hududida yashagan ko`p millionlab xalqlar
mehnati hisobiga paydo bo`lgan mulkni sanoqli kishilarning adolatsiz bo`lib
olishlari bugungi va kelajak avlodning yashashga bo`lgan haq-huquqlarini paymol
etishdir. Bu nohaqlik, adolatsizlik jahonning Yaratuvchisini (Allohni) g`azabga keltirayapti. Haqning
g`azabini qo`zg`aganlarga ulkan fojialar kelishi muqarrardir.
Darhaqiqat, Checheniston, Tojikiston, Balkan,
Ozorboyjon, Gruziya, Armeniston, Afg`oniston va dunyoning boshqa
burchaklaridagi urushlar Qudratli Allohning qasosidan daraklar, deb bilmoq
kerak. Ammo hali bugungi hukumatlarni insofga, Haq yo`liga qaytarish va butun insoniyatni, atrof muhitni
saqlab qolish imkoniyatlari batamom tugamadi. Ahvolni o`nglashga hali biroz
zamon bor.
Ular nimalardir? Biz unday imkoniyatlarni
quyidagilardan iborat, deb bilamiz. Mana ular:
1. Chin ko`nguldan Allohga ishonish, Unga
qalbdan ibodat keltirish, ma’naviyatli bo`lish, chianakamiga iymonli bo`lish,
shariatga bo`ysunishdir.
2. Insonlar o`rtasida, ayniqsa musulmonlar
orasida umumiy ma’naviyat, ixtiyoriylik asosida o`zaro ittifoqning
tiklanishidir.
Allohga ibodat va sig`inish, Qur’oni Karim va
Insoniylikning butun xucuciyatlarini tashuvchi, Allohu taoloning aloqachisi
rasululloh sunnatlariga amal qilishdir. Darahaqiqat, o`zaro tinch-tatuv,
murosada yashashni istagan kishilar Alloh rasuliga yaqin bo`ladilar va unga
cheksiz ishonadilar, Uni sevadilar. Bunday kishilar insonga, tabiatga va
kelajak avlodga mehribon bo`ladilar.
Ko`pgina hisoblarga ko`ra, atrof-muhit
nihoyatda ifloslanmoqda, iymonsiz insonlar soni ko` paymoqda. Shu zamondagi
hukumatlar bunday falokatlarni avj oldiruvchilarga aylanib qolayotir. Ular
ko`pgina hollarda zo`ravonlik, qirg`in qurollari ishlatish tarafdorlari bo`lib
chiqayotirlar.
Biz bunday fojialarning oldini oladigan g`oyani
olg`a surmog`imiz lozim. Bu g`oyaning asosida ma’naviyatga, iymonga suyangan
tarbiya, birlik, do`stlik prinsiplari yotmog`i shart. Bunday g`oya kishilarni
erkin fikrlilikka chaqiradi, kishi qobiliyatini ochadi va har bir kishini foyda
keltiradigan bo`lishga undaydi.
O`tib ketayotgan, tarixga aylanayotgan XX asrga
bir nazar tashlaylik! Bizga ma’lumki, bu asr bir qancha nazariyalarni sinab
ko`rdi, ya’ni kapitalizm, fashizm, dinsiz (ateystik) sotsializmning
zahmatlarini boshdan kechirdi. Bu nazariyalar insoniyat boshiga faqat
g`am-g`ussa, jabr - zulmdan boshqa narsa keltirmadi. Natijada, butun er yuzi
bo`ylab terror, yovuzlik, vandalizm misli ko`rilmagan darajada rivojlandi, avj
oldi. Biroq Allohning qudrati ila asr so`nggida ateystik kommunistik g`oyaga
qurilgan buyuk bir mustamlakachi (imperiyalistik) davlat quladi. Buning
natijasi o`laroq ichki kelishmovchilik o`rtaga chiqdi. Bu kelishmovchiliklar
hatto ayrim erlarda ichki fuqaro urushiga aylanish darajasiga borib etdi.
Ateystik rejimning, sovet imperiyasining bitishi
er yuzida yangi davlatlarning maydonga kelishiga, jumladan beshta yangi turk
davlatlari ham vujudga kelishiga sabab bo`ldi.
Bizning fikrimizcha, yangi g`oya bu yangi
maydonga chiqqan turk davlatlarini umumiylikka jipslashtiradigan kuchga ham ega
bo`lishi kerak.
Tarixning tajribasi ko`rsatadiki, hukmdorlar
o`z ma’naviyatini, iymonini yo`qotgan davrlarda ular dunyo madaniyatiga,
ma’rifatga katta zarar keltirganlar. Masalan, yuz yilga yaqin hukm surgan sovet
rejimi bunga juda yaxshi misol bo`la oladi. Shu kunlarda ham sovet mustamlakasi
o`rnida paydo bo`lgan yangi davlatlarning ko`plarida hukmdorlik ma’naviyatsiz
shaxslar qo`lida qolib, u mamlakatlarda sivilizatsiyaga ko`p zarar
keltirilayapti. Masalan, O`zbekiston, Turkmaniston, Qozog`iston kabi mamlakatlarda
dinga, milliy madaniyatga keltirilayotgan nomunosib ta’sirlarni alohida
tasvirlashga hojat yo`q. Ular boshqa bir qancha mamlakatlarda (Tojikiston,
Checheniston, Ozorboyjon-Armaniston, Gruziya-Abxaziya, Moldova) ichki urushlar
chiqarishgacha borib etdilar. Biroq bugun vujudga kelgan bunday nomunosib
holatni o`nglashning yo`li bormi? Ha, bor, ammo u yagona porloq kelajakka keltiradigan yo`ldir. U yo`l,
faqat iymonni tozalash bilangina, ma’naviyatli bo`lish bilangina yasalishi
mumkin. Kishilar ana o`sha yo`lga tushsalargina madaniyatni, ma’rifatni kelajak
avlodlarga toza, sof bir shaklda uzata olamiz.
Biz chindan Allohga inonib, islomiy
ma’naviyatimizga qaytsakgina kelajak asr, hatto kelajak dunyo sivilizatsiyasi
timsoliga aylanamiz. Ana shunday madaniyatga chiqadigan ma’rifat va hurriyat
g`oyasi barcha turk mamlakatlarida barobar amalga oshmog`i zarur. Bunday
mukammal g`oyaning asosi, ildizi Islomdadir.
Bizning g`oyamiz buyuk Islom dinidir! Bizning
iymonimiz, ma’naviyatimiz Yagona Yaratgan ni (Allohni), Islom-Qur’oni Karim
yordamida anglashdir. Ana shu g`oyani eng buyuk tafakkur, deb bilamiz. ana
shuni komil bilimga erishish yo`li, deb taniymiz.
Dunyo ilmlarini o`rganmoq va ulardan unumli
(insoniyat baxti, farovonligida) foydalanmoq uchun eng avval iymonli bo`lish shart, deb bilamiz.
Turk dunyosining haqiqiy iymonli va bilimli
bo`lishi butun dunyo madaniyatini saqlash garovidir. Bu er yuzida butun
fojialarning oldini olishning yagona yo`lidir.
Aks holda dunyoda juda ko`p falokatlar bo`lishi
muqarrar. Chunki har doim Allohu taolo, iymondan uzoqlashganlarga yorug`
dunyoda ham shafqatsiz jazolar yuborgan va yuborajakdir. Odamlar, Allohning
jazosidan qo`rqinglar!
17.9 O`zbekistonda iqtisodiy
islohotlar o`tkazilayaptimi?
Russiyada chiqadigan ”Nezavisimaya
gazeta”si ”O`zbekistonda iqtisodiy islohotlar” rubrikasi ostida O`zbekistonga
bog`ishlangan bir maqola bosib chiqardi. Maqolaning mualliflari: Sergey
Ivanov-tarix fanlari kandidati, sharqshunos, Russiya ”Novosti” axborot
agentligining sharh lovchisi va Vaxtang Sheliya-”Panorama” axborot - ekspert
guruhining a’zosi. Ko`rinayaptiki, bu ikki muallif ham o`z ixtisoslariga ko`ra
iqtisod masalaridan juda yiroq kishilardir. Ammo maqolani o`qiganingizdan
so`ng, nega bu o`rtoqlar O`zbekistondagi iqtisodiy islohotlar bilan qizib
qoldiykin, degan savol tug`iladi, kishida.
Maqola anchagina hajmga ega, ya’ni
u gazeta 3-chi sahifasining rosa yarimini egallagan. Mualliflar bir tomondan
go`yo O`zbekistonda ”buyuk” islohotlar bo`layotgan qilib ko`rsatish bilan birga
O`zbekistonda hech qanday iqtisodiy islohotlar bo`lmayotganini ochiq ko`rsatib
turgan faktlarni ataylab buzib, o`zlarining maqsadlariga moslab ko`rsatishga
tirishadilar. Masalan, ular, ”Sobiq SSSR respublikalaridan farqli o`laroq
O`zbekistonda yangi ideologiya izlash muammosi bo`lmadi. Chunki bu erda
sotsialistik ideologiya o`rniga O`zbekistonda aslida saqlanib kelayotgan islom
kirib keldi”-deb tasdiqlashadi. Bu tasdiq mutlaqo noto`g`ri bo`lib, asl
faktlarni ataylab buzib ko`rsatish orqali gazetaxonlar fikrini chalg`tishdir.
Aslida esa, bugun O`zbekistonda Islom va unga inonuvchilar eng og`ir kunlarni
boshlaridan kechir moqdalar.
Mualliflar fikricha,
”O`zbekiston so`nggi yillarda o`z
iqtisodini isloh qilishda jozibali muvaf faqiyatlarga” erishganmish; yalpi
mahsulot ishlab chiqarish hajmi yiliga 2-4%-gina pasayganmish; 1995-1996
yillarda hatto u o`sishni ko`rsatganmish. Mualliflarning bu keltirgan raqamlari
faktlar emas, faqat quruq gaplardir. Qog`oz hamma narsaga chidaydi, deb bejiz
aytmaganlar. Faktlar esa butun boshqa holatni ko`rstadi. Ya’ni bugun
O`zbekistonda ishlab chiqarish korxonalari to`xtab qolmoqda, ishsizlar soni
misli ko`rilmagan darajada oshmoqda, aholining turmush darajasi sovet davriga
nisbatan ham ancha pastlashgandir.
Yaponiya, Olmoniya va Turkiya kabi
mamlakatlaridan kelishgan ish odamlari allaqachon O`zbekistonni tark etishdi.
Ularning juda ko`pchiligi bundan 4-5 yil ilgari O`zbekiston iqtisodiga kiritgan
pul mablag`larini qaytarib olish uchun O`zbekiston hukumati mas’ul idoralari
bo`sag`asida navbatda turishibdilar.
Maqolani sinchiklab o`qisangiz,
mualliflar maqsadi O`zbekistondagi iqtisodiy ahvolni ifodalash, u erdagi
aholining turmush darajasini ko`rsatish emas, balki bugun O`zbekistondagi
boyliklarga kimlar yoki qaysi davlatlar yaqin turganligini ko`rsatish ekanligi
sezsilib qoladi. Ular O`zbekistonga AQSh-ning kirib kelayotganidan
tashvishlanayotganlarini bildirib qo`yishgan. Shu sababdan Russiya
siyosatchilarini O`zbekistonga alohida e’tibor berishga, uni talashda chetda
qolmaslikka da’vat etadilar.
Masalan, mualliflar,
o`zbek.amerika qo`shma korxonasi ”Zarafshon - Newmont” yiliga 80 tonna oltin
qazib olayotgani haqida kuyinib yozishadi. Ammo bu fakt bizni boshqa bir fikrga
yo`llaydi. Amerikaning Newmont firmasi, O`zbekistondagi oltin konlaridan
chiqarib tashlangan chiqindilarni tozalash maqsadi bilan o`tkan yili
O`zbekistonga kelgandi. Qarang, bir yil ot`ar-o`tmas u firma O`zbekistonda eng
ko`p oltin qazib chiqaradigan firmaga aylanibdimi? Ha, shunday bo`lsa, bu chindan
ham tashvishlanadigan masala.
Mualliflar esa, ”Markaziy Osiyodan
Russiyaning to`la chiqib ketishi u erdagi kuchlar tengligining buzilishiga olib
keladi, balki u bu erda beqarorlik kelib chiqishiga sabab bo`ladi”-deb xulosa
yasaydilar. Balki chindan ham bu fikrga qo`shilish mumkindir. Chunki Markaziy
Osiyo mamlakatlari barcha qo`shnilar bilan do`stona munosabatlarda bo`lmoqlari
zarur. Jumladan, Russiya kabi har tomonlama buyuk bir mamlakat bilan yaxshi
iqtisodiy munosabatlar o`rnatilishi muhim bir holatdir. Biroq nega bunchalar
muloyim bir holda ”Nezavisimaya gazeta,”
yuqorida ismlari keltirilgan mualliflar tili bilan O`zbekistonga hasanot
aytayapti? Men mana shu savolga javob topishga urinib ko`raman.
Ma’lumki, bu gazeta so`nggi
yillarda O`zbekistondagi voqealarni bir muncha ob’ektiv bayon etib kelardi.
Ammo bu safar gazeta sahifasida o`rin olgan bu maqola gazetaning odatiy
pozitsiyasiga mutlaqo mos kelmayapti.
Ba’zi uzun quloq (aslida uncha ham
uzun quloqmas, aniq, desak ham bo`ladi) xabarlarga qaraganda O`zbekistonning
Moskvadagi elchixonasi maxsus xodimlari Russiyada chiqadigan gazetalar
tahririyatiga tashrif buyurib turarmishlar. Masalan, ana shunaqa tashrif
oqibatida ”Komsomolskaya pravda” gazetasi O`zbekiston bilan qiziqishni
to`xtatdi. Tashriflar juda moyli bo`ladilar shekilli, darhol gazetachilarning ko`zlarini moy qoplab
qoladi. ”Ozodlik” radiosi rus shubasi
muxbiri Arkadiy Dubnov ham Toshkentda I.Karimov bilan uchrashdi-yu, uning
”sehri”ga ilinib qoldi. Mana hozir u O`zbekistondagi ochiq ko`rinib turgan oqni
qora deydigan bo`lib qoldi. Har holda ”Nezavisimaya gazeta” ham O`zbekistonlik
birorta ”sehr”garga yo`liqqan ko`rinadi. Avgust, 1997 yil.
17.10
"Мени шайтон,
дейишадими?
Буни сиздан
эшитаяпман..."
Москвада
чиқадиган
"Время МН"
газетаси 1999
йил 14
октябрда ўз
шарҳловчиси
Аркадий
Дубновнинг
Ўзбекистон президенти
И.Каримов
билан
ўтказган суҳбатини
"Ислом
Каримов:
"Мени шайтон
дейишадими?
Биринчи
марта
эшитаяпман ... !
сарлавҳаси
билан эълон қилди.
Мазкур
суҳбат,
октябрнинг
бошида
И.Каримовнинг
Украинага
сафари
замонида
ташкил этилганди.
Кўпчиликка
жуда яхши
маълумки, И.Каримов
аммовий
матбуот
воситалари
вакиллари
билан,
жумладан
Руссиядаги
мухбирларнинг
аксарияти
билан
учрашишни
истамайди.
Ундан ташқари
дунё
демократик
мустақил
матбуоти учун
Ўзбекистон
ёпиб қўйилганлиги
ҳам барчага
ойдин. Аммо
Дубнов
жаноблари эркин
фикрловчи,
холис
мухбирларни
жинидан ҳам
ёмон
кўрадиган
И.Каримов
билан бундай
учрашувларни
биринчи
марта
ўтказаётгани
йўқ. Дарҳақиқат,
А.Дубнов 1996
йилдан буён
жаноб
Каримовнинг
"севимли хос
мухбири"га
айлангани ҳам
ҳақиқатдир.
Масалан, халқаро
оммавий
ташкилотлар
(инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
ташкилотлари
ва бошқа хил)
вакиллари,
Руссия
матбуот
ходимларининг
жуда
кўпчилиги
учун
Ўзбекистон
тўла ва
батамом ёпиқ
бўлишига қарамай,
1996 йили
А.Дубнов ўзи
сингари,
Каримовга ёқимли
бир қанча
мухбирларни
Тошкентга
тўплаб, советлар
тугагандан
сўнг илк дафа
Каримовнинг тантанали
матбуот
конференсиясини
ташкил етди.
Ундан сўнг ҳам
Каримовни
изчил
реклама қилиб
келаётган
руссиялик
бирдан-бир
ягона михбир
бу
А.Дубновдир.
Нима сабабдан
ёки тўғрироғи
ниманинг, қандай
маблағнинг ҳисобига
ўртоқ
А.Дубнов
Каримовнинг
бундай изчил
тарғиботчисига
айланиб қолди?!
Каримовдай
оммавий
матбуотдан қочувчи,
айниқса
Руссия
демократик
матбуотидан
ажалдан қўрқандай
қўрқувчи бир
диктаторга
А.Дубнов қандай
хусусияти
билан ёқиб қолди
экан? Ҳар ҳолда
Каримовга
А.Дубновнинг
лўли сақоли ёқиб
қолмаган
бўлса керак.
"Комсомолсакая
правда",
"Известия",
"Независимая
газета" ва
бошқа бир қатор
газеталарнинг
мухбирлари
Ўзбекистонга
очиқдан очиқ
сотилгани ни жуда
яхши биламиз.
А. Дубнов
ҳам
ўшаларнинг
бирига
айланган
бўлса бунинг ҳеч
бир
ажабланадиган
жойи йўқ.
Затон бугун
бизга на фақат
мухбирлар,
Руссиянинг
жуда кўп "машҳур
демократларининг"
ҳам асл
башараси
тўла намаён
бўлиб бўлди.
Энди суҳбат
ҳақида баъзи
мулоҳазаларни
келтираман.
Таъкидлаганимиз
каби бу суҳбат
Каримовнинг
илтимосига
мувофиқ
А.Дубнов
тарафидан
айтайлаб
Каримовни яна
бир бор
реклама қилмоқ
учун ташкил
этилгани
ўзи-ўзидан
кўриниб турибди.
Шунинг учун А.Дубновнинг
саволлари ҳам
ўша олдиндан
келишилган
мақсадга мос
тузилган,
албатта.
Мен бу
ерда
А.Дубновнинг
Каримовга қўйган
саволларини
тўла
келтириб,
уларга Каримов
жавобларининг
изоҳларини
ва баъзи бир
ўз таҳлилларимни
баён этаман.
Масалан,
биринчи савол,
"Жаноб
Каримов,
Марказий
Осиёда жиддий
уруш
бошланиб
кетиши хавфи
катталигини Сиз
қандай баҳолайсиз?",
деб қўйилади.
Жавоб эса,
Каримовга
хос уёқдан-буёққа
олиб қочишлар
билан бўлиб,
саволга тўғридан-тўғри
лўнда жавоб
айтилмай қолаверади.
Жумладан Каримов
халқаро
терроризм,,
унинг диний
экстремизм
билан
бирлашиб
кетганлиги ҳақида,
терроризмнинг
фақат
Ўзбекистонга
эмс, Руссияга
ҳам хавфи ҳақида
кўпроқ
сўзлайди. Бу
билан гўё у
Руссияни халқаро
терроризмга қарши
курашда ҳамкорликка
чақирмоқчи
бўлади. Покистонни
эса, халқаро
диверсион(қўпорувчи)
гуруҳлар ҳарбий
тайёргарлик
машқлари
ўтказадиган
мамлакат, деб
аташга уринади.
Масалан,
Каримов ўз
жавобида,
"Бугун халқаро
терроризмнинг
ҳайвоний қиёфаси
диний
тушунчалар
билан ниқобланмоқда,
деган қатъи
фикрга келдим.
Ўз динлари қадриятларини
тўла тушуниб
етмаган
ёшларни
террористлар
"соф" ислом
учун кураш тарғиботи
остида ўз
сафларига
тортмоқдалар",
деб ҳукм чиқаради.
У бу сўзлари
билан
Ўзбекистонда
Исломга қарши
ўтказилаётган
ноинсоний
зулмни оқлашга
зўр бераётгани
кўриниб
туриб ди.
Иккинчи
савол,
"Сизнинг
фикрингизча,
Тожикистондан
Қирғизистонга
бостириб
кирган
жангорилар
нима учун
Ўзбекистонга
ёриб киришни
ўз олдиларига
мақсад қилиб қўймоқдалар.
Нима учун
улар айнан
Каримовни
асосий
шайтон, деб
атамоқдалар?
Нега Сиз улар
учун бош
душман сиз?",
деб ифода қилинади.
А.Дубнов ким
бўлишидан қатъи
назар, у
ўзининг бу
саволи билан
буюк газетанинг
шарҳловчиси
номини оқлабди.
Бу саволни
тинглаган
Каримов
жаноблари
хушидан
кетаёзгандир.
Аммо у
жавобни "Биринчидан,
мени шайтон,
дейишганларини
эшитмагандим,
сиз менга
янгилик
очдингиз. ...",
деб бошлайди.
Бу саволга ҳам
тўғри жавоб
берилмайди,
албатта.
Жавоб нуқул
олди-қочди
гаплар,
тарихни,
Ислом
тарихини
коммунизм
билан, атеизм
билан
чалкаштириб
ташлашдан
иборат бўлиб қолади.
Аммо жаноб
Каримов бир ҳақиқатни
очиб қўйганини
билмай қолади,
шекилли.
Шунинг учун
"Шахсан мен
шуни тастиқлайманки,
мен
мусулмонман,
мен Аллоҳни
юрагимда
олиб юраман",
деб юборади.
Каримовнинг
бу таъкидини
ўқиган чин
мусулмон
киши учун
унинг
мусулмонлик
эътиқодию,
амолини
тушуниб
олиши қийин
бўлмай қолади.
Қаранг, бу
жуда қизиқ
эмасми?
Масалан,
коммунизм
замонида
шунақаси
бўларди.
Кишилар "ҳа,
энди
замоннинг
зайли"да, деб қўйишарди.
Кўп чилик
уйларида
яширинча
намозу-нарзини
қилиб, Аллоҳни
кўнгулда тутишарди.
Бугун жаноб
Каримовнинг
бундай бўлишига ким
ва қандай
зайл мажбур қилаётган
экан?
А.Дубнов
учинчи
саволни
тузмоқ учун
узундан-узоқ
достон
сўзлайди.
Чунки бу
мухбирнинг
вазифаси ҳам
оғир, бир
неча тарафга
бирдай
ишлаши ва иш ҳақларини
барча
тарафдан
камичиликсиз
ундириб олмоғи
зарур, ахир.
Бундай "юқори"
даражадаги
суҳбат, газета
тўлайдиган қалам
ҳақи
учунгина
ташкил қилинмагандир,
ҳар ҳолда. Бу
интервью
учун ўртоқ
Дубнов
Ўзбекистон ғазнасидан,
яъни
Ўзбекистоннинг
ўзбек қуллари
чўнтагидан
тортиб олинган
мулк ҳисобида
шақирлаган
сўлкавойларни
олади. Бунга қўшимча
Ислом
душманлари ҳам
Дубновга
озгина маблағ
ажиратмагандир?!
Шунинг учун
шарҳловчи
А.Дубнов
бутун қобилиятини,
таълантини
ишга солишга
зўр бериб ҳаракат
қилади.
Хуллас,
унинг учинчи
саволи,
"Жаноб
президент,
мен ҳозир
Сизга бир нуқтаи
назарни
ифодалашга ҳаракат
қиламан. Уни
рад этиш Сиз
учун унча қулай
бўлмас, ...- шу
ерда Каримов
"марҳамат",
деб илтифот қилади.
Биринчидан-
давом этади
мухбир, ўзларини
чин мусулмон ҳисоблов
чилар, Сизни
мусулмон ҳисобламайдилар,
чунки Сиз
собиқ
коммунистсиз,
собиқ
компартия раҳбари
бўлгансиз,
дейишга тўғри
келади. Яъни
Сиз қилаётган
ишларнинг
барчаси
уларнинг фикрича
чиндан, сидқидилдан
эмас.
Иккинчидан,
Ўзбекистонда
аҳолининг 82%
мусулмонлар,
деяпсиз, аммо
Қирғизистонда
аҳолининг қанча
қисми
мусулмон
эканлигини
билмайман.
Лекин
Тожикистондан
Қирғизистонга
келган
қуролли
кишилар, қирғизларга
сизнинг ҳукуматингиз
эмас,
Ўзбекистон ҳукумати
бизнинг
душманимиз,
дейишмоқда.
Чунки ўзбек
раҳбарияти
Фарғона
водисида исломни
йўқ қилмоқда,
уларни сиқиб
чиқармоқда,
эзмоқда,
масжидларимизга
ҳужум қилмоқда,
деяптилар.
Шунинг учун
Тошкент ва
Самарқандда
ўтказилаётган
динга
нисбатан очиқ
муносабатни,
диний маориф
сиёсатини
Фарғона
водисида ҳам
ўтказиш
мумкинми, деб
сўрамоқчийдим?",
шаклида
ифода
этилади.
Кўраяпсизми, ҳақиқатан
савол шунча
узунки,
А.П.Чеховнинг
баъзи ҳикоялари
бундан
ихчамироқдир.
Ундан ташқари
савол
бошидан оёғи ғирромлик,
нохолислик
билан, ҳатто
Ўзбекистонга,
ўзбекларга
душманлик руҳида
тузилган,
десак ҳам хато
қилган
бўлмаймиз.
Биринчидан,
мусулмон Республикаси
ҳисобланган Қирғизистонда
мусулмон йўқ
ёки жуда
озчиликни
ташкил этади,
демоқчи бу
мухбир.
Иккинчидан,
Дубнов
аталмиш бу кишида
мусулмонга
душманлик, ғаразгўйлик
шунча зўрки,
"Время МН"
газетасидай
халқаро
обрўга эга
бир матбуот
органининг
шарҳловчиси
учун собиқ
иттифоқнинг қисми
бўлган, ҳозирда
Мустақил бир
давлат Қирғизистонда
аҳолининг қанча
қисми
мусулмон
эканлигини
билмаслик
катта айб
бўлшига
эътибор қилмайди.
Учинчидан, бу
шарҳловчи
(Каримовнинг шахсий
мухбири) Ўзбе
кистонни
бир-биридан диний
фарқ қиладиган
иккита алоҳида-алоҳида
минтақага,
яъни Тошкент,
Самарқанд ва
Фарғона
водиси минтақаларига
бўлишни
истамоқда.
Булар учун
Туркистонни
бўлаклаш
озлик қилибди,
энди мана
замони келди,
деб бир мунча
яхлит, бир
мунча салмоқли
Ўзбекистонни
ҳам бўлишни
истайдилар,
бу ёвуз
душманлар.
Жавоб,
Каримовчаси
бўлади,
албатта. Аммо
ҳажм жиҳатидан
саволдан
калтароқ чиқади.
Жавобнинг
асосий
мазмуни
Каримов ўзини
мусулмон, деб
исботлашдан
иборат бўлиб қолган.
У саволга
жавоб бериш
давомида
ўзича
фалсафа юритмоқчи
бўлиб,
"Оламда
"соф" ислом
тушунчаси ҳам,
"соф"
мусулмон
тушунчаси ҳам
йўқ", деб
юборганини билмай қолади
ёки чиндан ҳам
у бу
тушунчаларни
тушунмайди.
"Соф" мусулмон
масаласи
бироз
мунозарали,
аммо билиб,
англаб туриб
"соф" ислом
тушунчаси йўқ",
дейишлик ғирт
мунофиқлик, ҳатто
қофирлик
эмасми? Соф
Ислом, Алҳамдулло,
бу дин соф ва
чин дин, бу
Аллоҳнинг
соф дини, уни
тасдиқловчи
Аллоҳ каломи Қуръони
Каримдир.
Мазкур
жавобнинг
иккинчи қисми
тўла
келтирилмаса,
изоҳ ҳам тўла
англашилмайди.
Мана Каримов
ўз жавобида
нима дейди, "...
Иккинчи,
Ўзбекистон
билан урушмоқ
учун
жангорилар Қирғизистон
ҳудудига
кирди,
дейсиз. Бу
бекор гап, бу
ит сафсатаси!
Қўпол бўлди,
йўқ, улар
Ўзбекистонга
ўтиб кетиш
учун йўл сўраш
билан Қирғизистон
афгор
оммаси ва
унинг раҳбарияти
олдида ёлғон
тасаввур уйғотишга уриниб
кўрдилар.
Бунга ўхшаш
таклифлар ва
талаблар ҳали
августнинг
бошида,
эндигина
кишилар гаровга
олина
бошланган вақтда
бўлганди.
Биринчи
гаровга
олинганларни
қирғизлар 150
минг
долларга
сотиб олишди.
Бу воқеалардан
уч ҳафта
ўтгандан
сўнг япон
геологлари
гаровга
олинди. ... Ҳамма
иш
августнинг
бошида
бўлганлиги ҳақида
нега Қирғизистонда
ёзмайдилар."
Жавобнинг бу қисмида
уч нуқта
эътиборни
ўзига
тортади.
Биринчи, "ит
сафсатаси",
бу Қирғизистонга
ва унинг раҳбариятига
нисбатан
айтилаяпти.
Ибора эса, қўпол
эмас, мустақил
бир давлатни,
унинг
сиёсатини ҳақорат
этишдир. Бошқа
тарафдан
Ўзбекистон
президенти
номини ташувчи
киши чўнтак ўғрилари
даражасида
ибора қўллаб,
Ўзбекистондай
бир мамлакат
номига иснод
келтирмоқда.
Иккинчи нуқта
эса, Каримов
очиқчасига
ёлғон
сўзламоқда.
Чунки
гаровга
олинганлар
озод бўлишида
ҳеч қанақа 150
минг доллар ҳақида
гапу-сўз
бўлгани йўқ,
ахир.
Шунинг
учун А.Дубнов
ўзига қанчалик
оғир
бўлишига қарамай
кейинги
саволида
унга бироз
эътироз билдиради,
яъни у
кейинги
саволини
"Нега, ёзаяптилар.
Аммо
улар 50 минг
долларга
сотиб олдик
дейишаяпти",
шаклида
савол тузади.
"Аҳамияти
йўқ, ҳар хил
ёзаяпти. ..."-
деб давом
этади
Каримов. Уялмайди,
бу президент
аталмиш
кимса. Унинг
устига
бу жаноб ўз
жавобининг
давомида яна қатор
ёлғон-яшиқларни,
туҳматларни
қалаштириб
ташлайверади.
Каримовнинг
айтишича
"безорилар
Ўзбекистонга
ўтиш йўлида қирғизларни
ўлдириб,
талаб,
хотинларини
зўрлаган"
эмишлар.
Сўзларни,
ибораларни
кўраяпсизми,
менинмча, ҳеч
бир шаллақи
хотин ҳам
бунчалик
шармандали
сўзламас.
Суҳбатнинг
давоми
А.Дубнов ва
Каримов
диалоги
шаклда
кетади. Бу
диалогни
тўла
келтирмасдан,
унинг ҳақида фикр
юритш бироз қийин
бўладиган
кўринади.
Шундай қилиб,
А.Дубнов:
-
Журналист ҳамкасбларимни
ҳимоя қилишга
мажбурман.
Менинг ҳамкасбларим
томонидан
тарқатилган
хабарлар,
фикрлар
уларнинг
ўзларига қарашли
бўлмай,
аксинча
безорилар
билан музакоралар
олиб
боришаётганлар
ёки безорилар
қўлида
гаровда
бўлиб чиққан
кишиларга
тегишли дир. Ҳеч
ким
Ўзбекистон
билан Қирғизистонни
атайлаб тўқнаштиришга
уринаётргани
йўқ.
Каримов:
-
Безорилар
ёки уларнинг
раҳбарлари
айтаётган аҳмоқликни
тарқатишга
нима ҳаққингиз
бор?
Безорилар
итаганини,
истаган афсонасини
айтавериши
мумкин-ку.
Нега сиз
уларга оддий
бир саволни ...(
бу ерда
Дубнов унинг
оғзидан
гапини илиб
кетади чунки
у яна ниманидир
лаққиллаб қўйиши
мумкин эди.)
- Уларга
савол
беришнинг
иложи йўқ.
- Унда
нега
уларнинг
ривоятларини,
афсоналарини
тинмасдан
такрорлайсиз?
- Расмий
фикрлар
бўлса уларни ҳам
тарқатамиз. ...
- Жиддий
кишилардан
сўранглар,
агар ҳокимиятдан
норози
бўлсалар
мухолифат арбобларидан
(жаноб
Каримов
кимни
мухолифат
арбоблари,
деб билар
экан?)
сўранглар.
Одамларни
ўлдираётган қуролли
безориларни
сўрайсиларми?
Ўзларини ҳуқуқ
ҳимоячилари
атаб, Афғонистонга
бориб
музакоралар
ўтказаётган қирғиз
арбобларининг
мулоҳазаларини
нега
матбуотда
акс
эттираверасилар?
...Улар кимлар
билан
музокаралар
олиб
бораяпти,
жаноб Умар
биланми,
безорилар биланми?
Воситачи
эмиш,
воситачи,
нормал
музокараларда,
нормал
одамларни
учраштирил ганда
лозим бўлади.
Фақат
безорилар
билан эмас.
Истасангиз,
мен сизга яна
бошқа
нарсаларни ҳам
айтишим
мумкин. У
безорилар ҳозир
ёки
августнинг
бошида ҳам
эмас, ваҳоланки,
улар Қирғизистон
чегарасига
бундан икки
йил бурун
келишган.
Ўткан бу вақт
давомида Қирғизистон
орқали улар
Тожикистондан
Ўзбекистонга
узлуксиз
келиб-кетиб
туришган. Шу
сабабдан биз Қўқонда,
Андижонда,
Наманганда
тонналаб
портловчи
моддалар
топаяпмиз. Бу
моддаларнинг
ҳаммаси Қирғизистон
ҳудуди орқали
ташилган.
Келтирилган
диалогдан ҳам
кўринаяптики,
Каримовнинг
ўз ибораси билан
айтганда,
"жиддий,
нормал " одам
президент
Каримовнинг
сўзлари қанчалар
ҳис-ҳояжонга
тўлиб -
тошгандир.
Агар "жиддий
одам"нинг
сўзлари шу
бўлса,
билмадим,
безори қандай
сўзларкан?!
Бундан
сўнг мухбир
яна саволга
кўчиб, Каримовдан,
- Нима
учун бу ҳақда
илгарироқ
сўзлаш
мумкин
бўлмади? деб
сўрайди.
Табиий равишда
бу саволга ҳам
тўғридан-тўғри
жавоб
бўлмайди.
Чунки бундан
олдинги диалогда
айтилган
"фактлар", нуқул
ёлғонлардан
иборат эди,
ахир. Шунинг
учун бу
саволга жавоб
бериш ўрнига Қирғизистон
ҳарбийлари,
махсус
хизмат
ходимлари
фаолиятига,
уларнинг
адресига ҳақоратлар
сўзлашга
ўтиб кетади.
Жавобнинг анча
қисми
Тожикистон
Бирлашган
мухолифати
раҳбари
С.А.Нурийга
тўхмат қилишга
боғишланади.
Навбатдаги
савол, "Нима, қирғизларда
тоғдан ўтиш
жойларини
ёпиб қўйиш
имкони йўқми"
деб тузилади.
Бу саволга
жавоб ҳам
олдингиларидавн
кўп фарқли
бўлмайди.
Шундай қилиб,
азиз ўқувчи,
юқорида
келтирилган
суҳбатни ўқиб,
савол
тузувчи ва унга
жавоб
берувчининг
позитсияларига
ўзингиз
сўнгги
хулосани чиқариб
оларсиз деб
ўйлайман.
1999 йили
Ўзбекистон
ва Қирғизистон
чегарасида
майдонга
келган можаро
муносабати
билан қарама-қарши
тарафларни
инсофга чақирган
бир мурожаат
тайёрлаб, уни
“Озодлик”
радиосининг
ўзбек шубаси
дастурида ўқиб
беришни
режалаштиргандим. Бироқ
ўша вақтлар
радиода чиқиш
мумкин
бўлмаганди.
Ўша матн эса, қуйидагича
тузилганди.
17.11
Ўзбекистондаги
сиёсий тузум
ёҳуд
Ўзбекистон
"Ислом ҳаракати"
қуролли
юришларига
муносабат.
Августнинг
(1999) сўнгги
кунларида Қирғизистон
жанубида
майдонга
келган ҳарбий
ҳаракатлар
муносабати
билан дунё
матбуотида қатор
фикр-мулоҳазалар
билдирилди
ва бундай
мулоҳазалар
давом этмоқда.Уларнинг
жуда
кўпчилигида
у ердаги ҳарбий
ҳаракатларнинг
дарҳол тўхта
тилиши
таъкидланаётгани
кишида қаноат
туйғуси уйғотади.
Жумладан, вақтинча
Ватандан ташқарида
қолишга
мажбур,
Ўзбекистон
муҳожир лари ҳам
мазкур воқеаларга
ўз нуқтаи
назарларини
баён
этишдилар.
Шулардан бири
"Бирлик"
Ўзбекистон
халқ ҳаракати
номидан тарқатилган
баёнотдир.
Мен,
"Бирлик" халқ
ҳаракатининг
масъулларидан
бири бўлганлигим
учун Ҳаракат
номидан халқаро
эфирга тарқатилган
баёнотда
мантиқий бўш,
ғоявий ғализ
(янглиш),
сиёсий
жиддий
хатолар олға
сурилганлигини
кўрсатишни
ўз бурчим ва
"Бирлик"нинг
обрўси учун
зарур, деб ҳисоблай
ман.
Мазкур
баёнотда,
дунё
давлатчилик
назариясини
ва
умумдунёвий
сиёсатни
яхши тушуниб
етмасдан,
уларнинг
жуда нозик нуқталарига
тил
текизилган ва улар Ҳаракат
номидан
оламга тарқатилди.
Бу мутлақо
нотўғри.
Масалан,
баёнотда,
"Бирлик"
Ўзбекистон демократик
ва дунёвий
(лойиқ)
давлат қуруш
принсипидан ҳам
чекинмайди
ва бу принсип
ислом динига,
унинг муқаддас
китоби Қуръоннинг
ҳукмига зид
эмаслигидан
келиб чиқиб
сиёсат олиб
бораётганини
урғулайди,"
дейилади. Бу
билан ҳозиргача
"Бирлик"
дастурида
учирамаган, Ҳаракатнинг
масъул
органлари йиғилишларида
(Марказий
Кенгашда ёки Қурултойда)
муҳакама
этилмаган
янги, шу
билан бирга
чалкаш, ғализ,
мутлақо ғоявий
асоссиз фикр
"Бирлик"
номидан ўртага
чиқарилди.
Биринчидан,
бу фикр
таъкидлангани
каби асоссиз,
мантиғи бўш
ва жуда
чалкаш бўлиб,
иккинчидан, у
тўла ва
батамом
шахсийдир.
Шахсий
фикрларни Ҳаракат
номидан
сўзлашга ҳеч
бир кимса ҳақли
эмасдир.
Масалан,
демократик
давлат ва
лойиқ
давлатни
бир-биридан
фарқламасликнинг
ўзи катта
чалкашлик ва
хатодир.
Дунёда
демократик
давлатлар
жуда кўп, аммо
улардан фақат
икки давлат,
яъни Туркия
ва Франсия
давлатлари
лойиқ ҳисобланадилар.
Унинг устига
лойиқликни
олиб бориб
Исломга
тиркалса,
билмадим, бу
аталадан
нималар чиқади?
Бизга битта
лойиқ Туркия
камлик қилдими?
Лойиқ
давлат қуруш
принсипи
"ислом
динига, унинг
муқаддас
китоби Қуръоннинг
ҳукмига зид
эмас ...", деб,
тасдиқлаш ҳеч
бўлмаганда
Ислом
оламини ҳайрон
қолдириши
аниқ.
Халқаро
кулги
бўладиган
бўлар-бўлмас
мулоҳазаларни
"Бирлик" халқ
ҳаракати
номидан тарқатишга
йўл қўйишни
юмшоқ қилиб
айтганда ақлдан
озиш, деб
аташдан бошқа
ибора топиш қийин.
Замони
келганидан
фойдаланиб,
Ўзбекистон
"Ислом ҳаракати"
жангорилари
бошлаган ҳарбий
ҳаракатларга
ўз қарашларимни
ҳам баён
этишни лозим
топдим. Дарҳақиқат,
бир гуруҳ
жангорилар Қирғизистон
жанубида
нозик ва
жиддий ҳолат
юзага
келишининг
сабабчиларидан
бирига
айландилар. Аммо
бу
можаронинг
келиб чиқишида
бошқа муҳим
объектив
сабаблар бор.
У сабаблар
нима ва уларнинг
манбаи қаердалиги
ҳам жуда очиқ-
ойдин аниқ.
Биз
йиллардир,
Ўзбекистондаги
мавжуд ҳукуматнинг
туғма майиб
сиёсати оқибатда
боши берк
кўчага тақалиши
ва у
сиёсатнинг
сўнгги фожи
али ва қонли
бўлиши ҳақида
ёзиб, сўзлаб
келдик.
Затон, бу
сиёсат ҳақида
башорат қилмоқ
учун жуда кўп
ақлга ҳожат
лозим эмасди.
Шу билан бир қаторда биз (мен
ва менинг ҳамфикрларим)
ҳар қандай
зўравонлик, у
ҳукумат
тарафиданми
ёки
мухолифат
тарафиданми
бўлишидан қатъи
назар уларга
доим қарши
бўлдик ва ҳамон
бундай ҳаракатларни,
зўравонликни
мутлақо қоралаймиз.
Эзгулик,
яхшилик,
маъмурчиликни
кўзда тутган
мақсадларга
эришиш йўли,
бу
зўравонлик
йўли эмаслигига
қаттиқ
ишонамиз.
Аммо бу билан
биз, баъзи
матбуот органлари,
жумладан
"Озодлик"
радиосининг
ўзбек шубаси,
рус
шубасининг баъзи
мухбирлари
жон куйдириб
исботлашга
уринаётганлари
каби
масалани, Қир
ғизистон
чегарасидаги
можарони у
ердаги жангориларни
турли хил
атамалар
билан аташдан,
воқеаларни
бир ёқлама
таърифлашдан
иборат
эмаслигини ҳам
жиддий
таъкидлаймиз.
Қирғизистон
ва Ўзбекистон
чегарасидаги
қуролли
кишилар
фаолиятига,
уларнинг ҳаракатларига
тўғри баҳо
бермоқ учун
энг аввал бу ҳолни
келтириб чиқарган
асосий
сабаблар ҳақида
тўла ҳақиқатни,
барча
маълумотларни
ўртага чиқариш
зарур.
Масалан,
мазкур ҳаракатларнинг
майдонга чиқишига
асосий сабаб,
бу
Ўзбекистон ҳукуматининг
узоқ йиллар
давомида фуқарога
нисбатан қўллаётган
қонли зулми, ҳатто
миллатга
нисбатан
ўтказилаётган
генотсиддир."Озодлик"радиосидай
халқаро аҳамиятга
молик
матбуот
органлари
ана шу зулмнинг,
ўша
генотсиднинг
тўла моҳиятини
очиб ташлаши
лозим
эмасми?! Ваҳоланки
бу радионинг
ўзбек шубаси ҳар
куни ўз
эшитти
ришларининг
яримидан кўпроғини
Ўзбекистондаги
инсонларнинг
"порлоқ"
турмушини
мадҳ этишга,
жангориларни
безориликда
айиблашга боғишлайди.
Зулм
битса, унга қарши
ҳаракатга ҳожат
қолмаслиги
исботга муҳтож
эмас. Чунки
чегарадаги қуролли
кишилар
Ўзбекистоннинг
нормал фуқароси
бўлиб,
Ўзбекистондаги
мустабид режимнинг
зулмидан,
генотсиддан
жон сақлашга
уринган
оддий
инсонлар, мусулмонлардир.
Уларнинг
акса рияти
Республикага
жуда зарур
бўлган
мутахассислар,
яъни врачлар,
ўқитувчилар,
инженерлар,
олимлардан
иборатлиги, ҳам
бугун
барчага аниқ
бўлди.
Шунга қарамасдан,
можаро
бошланган
биринчи кунлардан
бошлабоқ мен,
ҳарбий ҳаракатларнинг
ривожланмаслиги
тарафдори бўлдим.
Бу йўл да бор
имконларимни
ишга солдим.
Чет
эллардаги
Ўзбекистонлик
сиёсий муҳожирлар,
мухолифат
аъзолари
билан боғландим
ва уларни бу
уруш ҳаракатларининг
авж
олмаслиги
йўлида барча
имконларни
бирлаштиришга
даъват қилдим.
Имконим
бўлган
ерларда давлатларнинг
элчихона
ларига
мурожаатлар қилиб,
дипломатик
каналлардан
фойдаланишга
уриндим. Ниҳоят
ушбу радио
муржаатим ҳам
шу эзгу
ниятга, яъни Қирғи
зистон
чегарасидаги
ҳарбий ҳаракатларнинг
тўхтатилишига
қаратилгандир.
Айтилганлар
билан бир қаторда,
Ўзбекистондан
тарқатилаётган
совуқ
овозлар, яъни
зулмга қарши
турган
жангориларни,
"безори, дунё
терро
ристлари,
уларни қириб
ташлаш керак
ва ҳ. к."
сингари дағ-дағаларни
калтабинлик,
деб аташ
керак. Чунки
бу ўйламай
сўзлашлар
масалани
зарар сиз ҳал
этишга эмас,
аксинча
уларнинг авж
олишига олиб
келади.
Шунинг
учун мен
Ўзбекистон ҳукумати
аъзолари
орасидаги
чин Ватанпарварлардан,
"Ислом ҳаракати"
раҳбарларидан
уруш ҳаракатларидан
дарҳол воз
кечишларини
ўтиниб
сўрайман.
Ўрта Осиёда
давомли уруш ҳаракатлари
вужудга
келтиришни
истаганлар
анчагина топилади.
Улардан
Руссияда бир қанчаси
"пичоқ" қайраб
турибди.
Ёмон
ниятли гуруҳлар
қўлида
ўйинчоқ
бўлиб қолишдан
сақланмоқ
шарт.
Ҳар қандай
мақсадга
эришишнинг
маърифат
йўли ҳам бор.
У йўлни,
маърифат
йўлини
топишга ҳаракат
қилмоқ лозим.
Ана ўша
маърифат
йўлини
топишга урининг
дўстлар!
Келинг барча
муаммоларни
маърифат ила
маданият
билан ҳал
этишга
киришайлик!
Ўзбекистонга,
Ватанга
тинчлик,
асойишталик
тилаб қоламан.
Ўзбекистон
ҳукуматида ҳам,
"Ислом ҳаракати"
таркибида ҳам
Ватан
тинчлиги,
унинг
келажаги
асосий муқаддас
мақсад, деб
тушунувчилар
кўпчиликни
ташкил этишига
ишонаман.
Аллоҳ
ёрдамчи
бўлсин!
Ҳурмат
ва эҳтиромлар
билан,
Алибой
Йўляхшиев,
"Бирлик" халқ
ҳаракати
Самарқанд
вилоят
Кенгаши
раиси. Октябр
1999 йил.
Маълумки
рус
истилочилари,
уларнинг энг
ёвуз қисми
болшовойлар,
узун замон
давомида мустамлака
ўлкаларда
турли хил баҳоналар
билан
миллатнинг
илғор қисмини
жисмоний қириб
юбориш мақсадида
узлуксиз қатағон
сиёсатини
ўтказиб
келишган.
Жумладан болшовойлар
замонида
ўтказилган қатағонлар
кўпчиликнинг
хотирасидан ҳали
ўчиб
улгурмади.
Шунинг учун
Совет Иттифоқининг
собиқ
ўлкаларида
ўтказилган
ўша қатағон
сиёсатни қоралаб,
қатағон қурбонларини
озод қилиш,
уларнинг
хотираларини
абадийлаштириш
компаниялари
ўтказилди. Ҳозир
эса, у
ўлкаларда
ўша машҳум
сиёсат
асоратларини
тадқиқ қилиш
ишлари давом
этиб турибди.
Бироқ
Ўзбекистонда,
ҳонуз бундай
ишлар амалга
ошмади. Чунки
бугун ҳам
Ўзбекистонда
ҳокимият, ўша
қатағон
сиёсат
ижрочиларининг
ўзлари ёки
уларнинг
болаларининг
қўлида қолди. Шу
сабаб бўлса
керак,
“Озодлик” радиосинингг
ўзбек шубаси
ўша қатағон
замонига боғишланган
бир дастур
тайёрлаб, уни
эфирга чиқарди.
Ана шу
эшиттиришни
тинглаш
менга ҳам
насиб
бўлганди ва
унинг
таъсирида
“Мунофиқликнинг
шакли қандай
бўлади?”
номли бир мақола
ёзгандим.
Мазкур мақола
ўша вақтда
нашр қилинаётган
”ЭРК”
газетасида
эълон ҳам қилинганди.
Ўша мақолани ҳам
тубанда
келтираман.
17.12
Мунофиқлик
шакли қандай
бўлади?
1999 йил 31
июл кунги
"Озодлик"
радиосининг
ўзбек
тилидаги
эшиттиришида
"Еврилиш"
дастури ҳам
ўрин олганди.
Бу дастур
совет
замонида қатағон
этилганлар
тарихини
ўрганишга боғишланган
материаллар
асосида
тайёрланган
экан. Дастур
бўйича
эшиттиришда
уч киши иштироқ
этишди: Озод
Шарафиддиннов-адабиётшунос
олим, Тоҳир
Малик- таниқли
ёзувчи,
учинчи киши ҳам
бор эди, аммо
унинг исми
шарфларини
радио
овозидан
яхши ажрата
олмадим.
Дарҳақиқат,
дастур жуда
долзарб
муаммолардан
бирини тилга
олишга жазм қилган.
Эшиттириш қатнашчилари
ҳам яхши
танланган,
деса бўлади.
Затон, бугун
Ўзбекистонда
бундай
давтурда қатнашадиган
бу
дўстлардан
дурустироқ
бошқа
кишиларни
танлаш ва
топиш ҳам
катта
муаммодир.
Эшиттиришда
тасдиқлаганлари
сингари,
совет даври қатағонлари
тарихи билан
шуғулланишга
Ўзбекистонда
энди
киришилган бўлса,
чиндан ҳам бу
иш жуда кеч
бошланди.
Биламизки,
совет қатағон(репрессия)
сиёсати 1956
йилда илк
дафа тан олинган.
Ўша замонлар,
яъни 1956-60
йилларда, қизиқ
устида
Ўзбекистонда
ҳам қатағон
замони баъзи қурбонлари
ҳақида бироз
хабарлар
матбуот
юзини
кўрганди. Шу
билан ўртага
жимлик чўкиб,
шунақа
гаплар, яъни
Ўзбекистонда
ҳам
репрессия
бўлганлиги
деярли
унутилаёзганди.
Лекин 1956-91
йиллар
давомида
Совет Иттифоқининг
Туркистон
Республикаларидан
бошқа қисмида
қатағон
даврини
текшириш у
ёки бу шаклда
узлуксиз
давом этиб
турди.
Бизда-чи,
бизда
тушуниб
бўлмас
жимлик ҳукм
сурди. Ҳатто
шундай бир
тасаввур ҳосил
қилиндики,
гўё
Ўзбекистонда
қатағон
(репрессия) қилинганлар
бўлмагандай
эди. Ёлғон
бўлмасин,
60-йиллар
бошида
бир-икки
ёзувчи,
сиёсий
арбоблар
асарлари
синчиклаб
сензўрадан ўтказилиб
нашр қилинди.
Биринчидан, у
нашр этилган
асарлар аслидан
180 градус фарқ қилиб,
ўз
жозибасини
йўқотган
бўлса,
иккинчидан,
бу асарлар
муаллифлари ҳақида
деярли ҳеч
бир маълумот
эълон
этилмади.
Натижада, аҳолининг
кўпчилик қисми
ўзбеклардан
кимлар ва қанча
киши қатағон
жабр –
зулмига
тушганлигини
англаб етишмаганларича
қолиб
кетавердилар.
Баъзи
хабардор
манбаларнинг
маълумотларига
кўра, фақат 1930-37
йилларда
Туркистон
тарихини,
Ислом дунёси
тарихини,
умуман
тарихни, дунё
тарихини
мукаммал
билган юксак
даражада
зиёли, олим,
ислом дини
мутафаккирларидан
40-50 минг киши қатағон
қилинган,
жисмоний қириб
юборилганлар.
Бу инсонлар
энг аввал чинакам
муслим
кишиларди.
Улар Ислом
динининг машҳур
олимлари эди.
Улар бизнинг
ахлоқи миз,
адабимиз,
илмимиз-билимиз
намуналари,
фанимиз,
адабиётимиз
фахри эди.
Улар Исломий
олимлар
бўлганликлари
учунгина
"душман", деб,
туркист,
"пантуркист",
деб эълон қилиндилар.
Улар фақат
илмли ва
билимли
бўлганликлари
учун "гуноҳкор"
эди, холос.
Қисқаси,
булар ҳаммаси
кириш, умумий
сўзлар.
Масала
мавзуда,
радио
эшиттиришнинг
мавзусида.
Мана совет
бўжисининг
тугаганига ҳам
ўн йил
тўлаяпти.
Аммо бизнинг
зотлар эндигина,
унда ҳам
олди-орқасига
қараб-қараб,
мустамлакачилик
ва совет
даври воқеаларини
тилга олишга
бошлаганга
ўхшайди.Уни ҳам
"Озодлик"да
бошлайликчи,
нима бўларкан,
деб ўйлашган
кўринади.
Менимча,
31-июлда "Озодлик"
да сўзланган
сўзлар
Ўзбекистон мабуотида
эълон қилинмас,
ҳар ҳолда.
Валлоҳи олам,
дейдилар,
биламадим,
балки мен
адашаётгандирман.
Илоҳим,
адашаёт ган
бўлайин. Дарвоқе,
яна бир
тарафи ҳам
борки, бундай
масалалар
билан, бунақа
тарихлар
билан,
истилочилар
заҳматлари,
мустамлакачилик
жабр-зулмлари
оқибатлари,
уларнинг
тарихи билан қалбдан,
тушуниб қизиқувчилар
ҳам
Ўзбекистонда
унча кўп
эмас. Бордию,
шундай
кишилар бор
бўлсалар,
улар чиндан ҳам
Ватанда қолган
бўлсалар
"Озодлик"ни ҳам
ана ўшалар
тинглашсалар
керак. Шундай
маънода
ўшанақа
дастурлар ҳеч
бўлмаса
"Озодлик"да
бўлиб туруши,
бу ижобий,
дуруст бир
иш, саъй-ҳаракатдир.
Шу сабабдан
мазкур
дастурни тайёрлаганларга,
эшиттириш да
бевосита қатнашган
ҳурматли
зиёлиларимизга
ва "Озодлик"
радиоси
ўзбек таҳририётига
чуқур
миннатдорчилик
билдираман. Шу
билан бирга
мени бағишланг,
дейман. Чунки
биласиз, мен
мухолифат
тараф
кишиман.
Шунинг учун
менда у ёки
бу масалада,
жумладан
устида сўз
кетаётган
мавзу,
дастурга нисбатан
ҳам мухолиф
фикрлар
пайдо бўлди.
Уларнинг баъзи
учлари
матннинг юқори
қисмида ҳам
учрайди.
Асосийлари
эса
тубандагилардан
иборатдир.
Биринчидан,
эшиттиришда қатнашганларнинг
ўта эҳтиёткорлиги,
сўзларни худди
биров ғижжалаб
сензўр қилаётгандек,
саралаб қўллашлари
мени ҳайрон қолдирди.
Совет
замонида
шундай
бўларди. Кишилар
қоғозсиз,
олдиндан
тайёрланган
матнсиз сўзлаша
олмасдилар.
Нимадан
бошлаб, нима
билан тугатишди
билишмасдилар.
Чунки
уларнинг гаплари
мавжуд
сиёсатга тўғри
келмай қолишидан
қўрқиб,
сўзларидан
адашиб қолишарди.
Иккинчидан,
хайрият
дастурга О.
Шарафаддинов,
Т. Маликлар
жалб
этилибди, акс
ҳолда бу
дастур ҳам
юртбошининг
"каромати",
"меҳри-шафқати"
ва ҳ.к. яна
нималарга
айланиб
кетармиди.
Билмадим,
дастурнинг
давоми қандай
бўларкин? Иш қилиб,
бу ёғи
"юртбошимиз
бўлмаса", қатағон
замони
очилмасидига
айланиб
кетмасинда.
Учинчидан,
эшиттириш қатнашчилари
бир қанча вақт
орқаларига қараб-қараб
сўзлаганларидан
сўнг, ниҳоят
Совет замони қатағон
даврини ва
умуман рус
истилоси оқибатларини
ўрганиш ва
уни
оммалаштириш
сабоқларига ҳам
тил
теккизишга
жазм қила
олишдилар.
Менинг
радиодан
англашимча
масаланинг
сабоқ қисмини
Т. Малик изоҳлади.
Янглиш бўлса,
олдиндан узр
сўрайман.
Мустамлака
даври оқибатлари,
совет даври қатағон
сиёсати
замонини
ўрганишдан
чиқарилиши
зарур бўлган
сабоқлар тўғри
номландию,
аммо у сабоқлар
бизга,
ўзимизга
эмас, гўё
кимларгадир,
дунёнинг қайси
бир
бурчагидаги,
Кореягами,
билмадим, Испания,
Жанубий
Африкагами (ҳар
ҳолда у
ерларда ҳам ҳозир
демократик
тузум ҳукм
сурмоқда)
зарур
сингари этиб
сўзланди.
Бизда ҳамма
нарса жойида,
лекин
дунёнинг қайси
бир
бурчакларида
диктатура
тикланмаслиги
учун бу сабоқлар
зарур эмиш.
Барака топ,
шаввозлар!
Эсланг,
советлар
даврида
айнан шунақа,
"бизда ҳамма
нарса жойида,
порлоқ
келажак,
коммунизм ғалабаси
сари олға
кетмоқдамиз",
дердик. Аммо
эрталаб уйқудан
турсак, кеча
чойхонада
чойхўрлик қилган
қўшнимиз йўқ
бўлиб қоларди.
Икки кундан
сўнг унинг
болалари мактабга
боролмай қолгандан
сўнггина воқеани
тушуниб,
нафасимизни
ичга ютиб қўя
қолардик. У қўшни
навбатдаги
"душман"
бўларди.
Маскур дастур
нинг қатнашчиларининг
гаплари ҳам
менга ўша
совет
даврини кўп
эсга туширди.
Истилочи,
мустамлакани
ҳеч қаршиликсиз
бўйин
эгдирмоқ
учун унинг
халқини
билимсиз ва
кам савод чиқарган
шаклга
келтиришга
уринади.
Шунинг учун
мамлакат
истило
этилган ҳамон,
унинг
билимли,
зиёли,
диндор, ўз
фикр-мулоҳазаларини
очиқ
айтабилган,
атрофида
ихлосмандлари
бор вакилларини
турли хил
"атамалар"
билан атаб,
уларни йўқотиб
юборишга ҳаракат
қилади ва йўқотиб
юборади.
Бугунги
Ўзбекистонга
ҳам бир
дурустроқ
расм
солайликчи,
ахир. Нима
бўлаяпти, у
ер да, қандай
сиёсат
юргизилмоқда?
Масалан,
Абдували
Мирзаев,
бутун Ислом дунёсида,
яъни жаҳоннинг
2/3 қисмида
танилган машҳур
олим, йўқолиб
қолди.
Обидхон қори ҳазратлари,
ёш машҳур
олим,
Ватандан
бадарға. М.Ю. М.
Содиқ муфти ҳазратлари
сўнгги икки
аср давомида
ўзбек тилида
диний
китоблар
ижод қила
олган, Қуръони-Каримнинг
ўзбекча
тафсири
билан машғул
ягона буюк
олим учун ҳам
Ватанда яшаш
хавфли бўлиб қолмоқда.
Худди
шунингдек
бошқа бир қатор
олим,
ёзувчилар,
сиёсатчилар
Ватандан
бадарға қилинган
ёки қамоқларда
сақланмоқда.
Бу ҳолга
бизнинг
шаввозлар ҳатто
яқинлашмадилар
ҳам.
Масалан,
мазкур
дастурда, қатағон
қилинганларнинг
жиноятлари
исбот қилинмаганликлари
ҳақида бироз
сўз кетди.
Айнан шу
кунларда
Ўзбекис
тонда
кетаётган
суд
жараёнлари
бунга яққол
мисол-ку,
ахир. Нега шу
мисоллар
келтирилмади?
Ўзбекистонда,
ҳатто дунёда
деса ҳам
бўлади,
шов-шувга
сабаб бўлган
16 феврал Тошкентдаги
портлашлар
бўйича суд
жарёнини,
яъни энг
янги, энг тоза
жараённи
олайлик. Бу
ерда 22 киши
асосий айбдор
ҳисобланиб,
суд қилинди.
Аллақачон ҳукм
эълон этилди.
Жиноятчиларнинг
жинойи ҳаракатларини
исботлаш
учун қанақа
далиллар
келтиришди?
Бу жараёнда
фақат
жиноятчиларнинг
ўзлари
жиноятни тан
олганликлари
асосий
ашёвий далил
сифатида ҳисобга
олин ди,
холос.
1920-1991
йилларда қатағон
қилинган
"халқ
душманлари",
"пантуркистлар",
"қўшиб
ёзувчилар" ҳам
ўз
"жиноятларини"
тан
олишганликлари
учун ҳам олий
жазога,
ўлимга ҳукм қилингандилар.
Шу
кунларда
Ўзбекистон қамоқхоналарида
тутилаётган
кишилар
нуфус жон
бошига ҳисоблаганда
дунёда
биринчи
ўринни эгаллайди.
Бу нима си,
ўзбеклар қачондан
буён оммавий
"жиноятчи"га
айланиб қолди?
Ўзбекистон қамоқларида
ўтиришганларнинг
милий
таркиби
билан қизиққан
киши
бормикан?
Истасангиз,
мен сўзлайин,
улар
мономиллийдир,
яъни улар фақат
ўзбеклардан
иборатдир.
Нега бундай
бўлаётир?
Итасангиз,
яна бошқа хил
маълумотлар ҳам
кўп. Масалан,
шу кунларда қамоққа
олинаётганларнинг
80%-ини
масжидларнинг
имомлари,
"Бирлик"чи,
"Эрк"чилар
ташкил этмоқда.
Улар нуқул
наша сотишда
ва қурол сақлашда
айбланадилар.
Қизиқ, қачондан
бошлаб
Ўзбекистонда
мусулмонлар
наша сотиш
билан шуғуллана
бошлашди? Қачондан
бошлаб
имомлар
бизда
нашаванд бўлиб
қолишди?!
Бугун
Ўзбекистонда
қонунсизликнинг
тарих
билмаган
даражада бузулиши
давом этиб
турган бир
замонда совет
даври қатағонлари
ва уларнинг
заҳмат,
жабр-зулм
тортганлари ҳақида
сўзлашиш
мунофиқлик
эмасми? Ҳар ҳолда
менга ўта
мунофиқлик
бўлиб
кўринди, бу ҳолат.
Билмай қолдим,
аслида
мунофиқликнинг
шакли қанақа
бўлади?!
"ОЗОДЛИК"
таҳририётидан
менинг бу
фикрларимни
радио тинглавчиларига
ўқиб
эшиттирарлар,
деб умид қиламан.
Сизларга
чуқур ҳурмат
ила А.
Йўляхшиев.
Август, 1999 й.
Бу
фикрлар
”Озодлик”дан
ўқиб
эшиттирилгани
йўқ, албатта.
1999
йилнинг
бошида
Тошкент
марказида
содир этилган
портлашлар ҳақида
ҳам ўз
фикрларимни қоғозга
тушириб қўйгандим.
Бироқ бу
фикрлар ҳеч
бир матбуот
органида
эълон қилинмади.
Уни бу ерда
биринчи
марта ўқувчилар
эътиборига ҳавола
қилаяпман. У
фикрлар
тубандагича
номлаганди: